Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
466
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА АУДИТ
Яриев Шерзод Шукуржанович
Тошкент молия институти
Аннотация
.
Ушбу
мақолада аудиторлик фаолиятини рақамли иқтисодиёт шароитида
ташкил этиш масалалари
ёритилган. Шунингдек
иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида
аудитнинг
назарий масалалари, унинг амалиёти, методи ва аудиторлик жараёнида ҳам катта
ўзгаришлар бўлишлиги
ёритилган.
Калит сўзлар:
аудит, аудиторлик фаолияти,рақамли аудит,“Катта тўртлик,
аудиторлик хизмати.
ЦИФРОВАЯ ЭКОНОМИКА И АУДИТ
Яриев Шерзод Шукуржанович
Ташкентский финансовый институт
Аннотация.
В данной статье рассматриваются вопросы организации аудиторской
деятельности в условиях цифровой экономики. Кроме того, акже поясняется, что в условиях
цифровизации экономики теоретические вопросы аудита, его практика, метод и процесс аудита
претерпят серьезные изменения
.
Ключевые слова:
аудит, аудиторская деятельность, цифровой аудит, «Большая
четверка», аудиторские услуги.
DIGITAL ECONOMY AND AUDITING
Yariev Sherzod Shukurjanovich
Tashkent Financial Institute
Abstract.
This article covers the issues of organizing audit activities in the digital economy. It is also
explained that there will be big changes in the theoretical issues of audit, its practice, method and auditing
process in the conditions of digitization of the economy.
Keywords:
audit, audit activity, digital audit, "Big Four", audit service.
Кириш.
Мамлакатимизда аудиторлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари яратилди.. Ўзбекистон
Республикасининг 2021 йил 25 февралдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги
ЎРҚ
-677-
сонли қонунининг 3
-
моддасида
“аудиторлик фаолияти
—
аудиторлик ташкилотларининг
аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти” деб эътироф этилган
(
Қонун
,
2021). Рақамли иқтисодиёт шароити аудиторлик фаолияти ташкил этиш ва аудиторлик
текширувларини ўтказишнинг назарий масалалари долзарб бўлиб қолмоқда.
VII SON - NOYABR, 2023
UO‘K: 657.6
466-469
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
467
Адабиётлар шарҳи
.
Адабиётларда рақамли иқтисодиёт шароити аудиторлик фаолиятини ташкил этиш
борасида турли фикрлар мавжуд.
Якимованинг (2020) қуйидаги фикрларини келтириш мумкин: “ҳозирги шароитда
аудитда парадигматик ўзгаришлар рўй бериб, унинг шакли анъанавийдан интеллектуал
аудитга айланмоқда, унинг методологияси ҳам технологияларга асосланмоқда.”
Кудриннинг (2020) фикрича, Россияда 3 йил ичида рақамли аудитга ўтиш мумкин
экан.Унинг ёзишича, биринчи навбатда молиявий аудитни рақамлаштиришдир,
рақамли аудит
моделини яратилади.
Панковнинг (2019) ёзишича, ҳисоботлардаги ахборотларга нисбатан ўтказилаётган
анъанавий аудит ҳозирги талабларга жавоб бермай қолди. Келажакдаги аудитнинг
методологияси рискка йўналтирилган концепцияга асосланади деган хулосага келган.
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт шароитида, нафақат
аудитнинг назарий масалалари, унинг амалиёти, методи ва аудиторлик жараёнида ҳам катта
ўзгаришлар бўлади.
Козлова (2021) аудитни рақамлаштиришни қуйидагича тассавур қилади:” Аудитни
рақамлаштириш –
бу корхоналарда аудитни тўлиқ масофадан ўтказишдир”.
Мелиев ва Дагаровларни (2020) такидлашича масофавий тарзда аудиторлик
хизматларини ташкил этиш ва ўтказишда қўйилган мақсадга эришиш учун нафақат IT
технологиялар воситаларидан фойдаланиш, балки аудитнинг илғор автоматлашган
дастурлари, молиявий таҳлил дастурлари, электрон рақамли имзо хизматини жорий этиш ва
кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари сифатини тасдиқловчи аудиторни тайинлаш орқали
эришиш мумкин.
Варламова ва Алексеевалар (2020) эса рақамли аудитга таъриф беришган:” Рақамли аудит
-
бу маҳсулотни яратишнинг ҳар бир босқичида аудиторлик текшируви учун зарур шарт
-
шароитларни яратиш”.
Петух ва Сафоноваларни (2019) ёзишича: “Рақамли аудитнинг ритвожланиши билан
аудитни ўтказиш технологиясида ҳам транформация рўй беради”
.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, аудиторлик фаолиятининг келажаги
-
рақамли
аудитдир.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги
“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ–
4611-
сонли Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ишлар амалга
оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги
ЎРҚ
-677-
сонли
қонуиннинг 31
-
моддасида аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувлари ва турдош
хизматлари туридаги аудиторлик хизматларини кўрсатади деб белгилаб қўйилган.
Мамлакатимизда аудиторлик хизмат кўрсатишдан олинган 206352,4 млн. сўмнинг 67,6
фоизи аудиторлик текширувларидан ва фақат 32,4 фоизи бошқа кўрсатилган хизматлар
улушига тўғри келади
. Юқоридагилардан кўриниб турибдики мамлакатимизда аудиторлик
фаолиятидан олинаётган даромадларда бошқа хизматлар кўрсатишдан тушумни ошириш
зарур. Бу айниқса рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий аҳамиятга эга.
Бунинг қонуний асоси борми деган савол туғилиши мумкин. Ҳа, қонуннинг Аудиторлик
текширувини ўтказишдаги чекловлар” номли 34
-
моддасида “Аудиторлик ташкилоти кетма
-
кет
етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини
ўтказишга ҳақли эмас.” деб белгилаб қўйилган.
Бу бўйича қуйидаги мисолларни келтиришимиз мумкин. Ўзбекнефтгаз” акциядорлик
жамиятининг 2016, 2017 ва 2018 йиллар учун МҲХС асосида тайёрланган консолидациялашган
молиявий ҳисоботи жаҳондаги йирик тўртталикка кирувчи –
“Ernst & Young” халқаро аудиторлик
компанияси томонидан Халқаро аудит стандартлари (ХАС) асосида аудиторлик текширувидан
192
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари
https://www.mf.uz/media/file/audit/osn_pokazateli/osnovnie_pokazateli_2020.pdf
. 16.04.2021
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
468
ўтказилди. Аҳамиятли жиҳати, 2020 йилнинг 5 июни ва 24 ноябрларида бу ҳақда ижобий
аудиторлик хулосаси олинди
(
Тўқсанов
, 2023).
Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятидан кейин жаҳондаги йирик тўртта аудитор
-
консалтинг компанияларидан бири ҳисобланган “Ernst & Young” МЧЖ компанияси томонидан
2022 йил якунлари бўйича “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари (МҲХС) асосидаги консолидациялашган молиявий ҳисоботни
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда тўлиқ жорий қилиш ҳамда уни аудитдан
ўтказиш бўйича энергетика тармоғидаги корхоналар миқёсида биринчилардан бўлиб ижобий
аудиторлик хулосасини олди
Рақамли иқтисодиёт шароитида аудиторлик текширувларида фирмалар томонидан
яратилаётган ва қўлланаётган амалий рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш долзарб
бўлиб боради. Бу рақамли технологиялар дунё ва Россия Федерациясининг йирик аудиторлик
компаниялари
томонидан
амалиётда
қўлланиб
келинмоқда.
Йирик
аудиторлик
компанияларининг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашиб бормоқда.
Масалан,
жаҳоннинг “Катта тўртлик” аудиторлик компанияларининг 2021 йилда
мижозларга кўрсатган хизматлари ҳажмидан ҳам кўриниб турибди (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Жаҳоннинг “Катта тўртлик” аудиторлик компанияларининг
2021 йилдаги асосий кўрсаткичлари
Компания
-
лар
Даромади
Ходимлар
сони
1 ходимга
тўғри
келадиган
даромад
Йил
Штаб
-
квартирасининг
жойлашган жойи
$50,2
млрд
345 374
$145 349
2021
Буюк Британия/АҚШ
$45,1
млрд
295 371
$152 831
2021
Буюк Британия/АҚШ
$39,9
млрд
312 250
$127 971
2021
Буюк Британия/АҚШ
$32,1
млрд
236 000
$136 144
2021
Голландия
1-
жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики
2021 йилда аудиторлик
компаниялари ичида энг кўп даромад олган компания “Deloitte” ҳисобланади. “Deloitte”
компаниясининг 2019 йилдаги даромади $50,2 млрд.ни ташкил этган, кейинги ўринда PwC
компанияси бўлиб, унинг даромади $45,1 млрд.ни, “KPMG” $32,1 млрд ташкил этган. “Катта
тўртлик” аудиторлик компанияларида
қарийб 1 миллион ходим ишлашлигини алоҳида қайд
этиш керак.
Халқаро иқтисодий форум
(World Economic Forum)
прогнозига кўра 2025 йилга келиб
аудиторлик текширувларининг қариб 30 фоизи интелектуал ахборот технологияларидан
фойдаланилган ҳолда ўтказилади
“Deloitte
& Touche
” аудиторлик фирмасининг ҳисоботига
асосан текширишларда рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳисобига фирманинг даромади
2019 йилда 23 фоизга ошган, 2023 йилга келиб 30 фоизга ошиши кутилмоқда
Россия Федерациясининг 100 та йирик аудиторлик компанияларининг 2021 йилдаги
тушуми 44.4 млрд рублга етган. Шу тушумнинг 55 фоизи ёки 24,3 млрд рубли аудиторлик
текширувларидан ва 45 фоизи ёки 19,9 млрд
.
рубли кўрсатилган консалтинг хизматларидан
тушган
193
Акциядорлик жамиятининг 2022 йил учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” МЧЖ халқаро компанияси томонидан
ижобий аудиторлик хулосаси берилди.
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/4127. 6.11.2023.
194
Большая четвёрка (аудит)
. 7.11.2023.
195
Искусственный_интеллект (мировой_рынок). URL: http://www.tadviser.ru/index.php/ (дата обращения: 16.04.2021).
196
Годовой
отчет
Deloitte. URL: https://www2.deloitte.com/content/dam/Deloitte/nl/Documents/ about-deloitte/deloitte-nl-integrated-
annual-report-2017-2018.pdf (16.04. 2021).
197
RAEX: доходы крупнейших аудиторских организаций достигли рекордных 44,2 млрд рублей. https://raex
-rr.com/news/press-
reliz/2022_01_June/.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
469
2-
жадвал
2023 йилда Россия Федерациясининг йирик аудиторлик ташкилотлари рейтинги
№
Номи
2021
йилдаги
ўрни
Жойлашган
жойи
2022
йилдаги
тушуми
(млн. рубль)
Аудиторлик
текширувидан
тушган
тушумнинг
улуши (%)
2022 йилда
ўртача
ходимлар
сони
2022
йилда
аудитор
-
лар сони
(КПМГ)
1
Москва
11737,6
36.9
3546
219
2
3
Москва
7336,6
100
1996
239
3
4
Москва
5836,1
75.4
-
-
4
2
Москва
5757,4
58,6
1367
-
5
5
Москва
2004,9
77.3
831
164
Россия Федерацияда “Кэпт” олдинги “КМПГ” аудиторлик компанияси етакчи бўлиб,
унинг2022 йилдаги тушуми 11737,6 млн. рублни ташкил этиб, унинг 36,9 фоизи аудиторлик
текширувидан тушган тушумдир. Иккинчи ўринда “ЦАТР
-
аудиторские услуги” компанияси
бўлиб, унинг 2022 йилдаги тушуми 7336,6 млн. рубль бўлиб, 100 фоиз тушум аудиторлик
текшируви ҳисобидан тушган. Бешинчи ўринда “Юникон” компанияси эгаллаган. Унинг
тушуми 2004,9 млн. рубль бўлиб, 77.3 фоизи аудиторлик текшируви натижасидаги даромаддир.
Хулоса ва таклифлар.
Юқоридагиларга асосан, рақамли иқтисодиёт шароитида аудитнинг ташкилий ва
методологиясида туб ўзгаришлар рўй беради деган хулоса қилишимиз мумкин.
Рақамли иқтисодиёт ўтиш жараёни аудиторлик фаолияти билан боғлиқ хуқуқий меъёрий
ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритиш мақсадга мувофиқ. Ушбу шароитга мос бўлган
аудитнинг халқаро стандартларини ишлаб чиқиш ёки мавжудларига тегишли ўзгартиришлар
киритиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Алексей Кудрин:
(2020)
за три года Счетная палата перейдет на цифровой
аудит
https://finrussia.ru/news/aleksey-kudrin-za-tri-goda-schetnaya-palata-pereydet-na-tsifrovoy-
Козлова
Н.
(2021)
Цифровизация аудита и консалтинга
-
наша реальность.
Қонун (2021) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда тасдиқланган
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ
-677-
сонли қонуни.
Панков В.В
.
(2019)
Трансформация института аудита в условиях применения цифровых
технологий
Петух А.В., Сафонова М.Ф.
(2019)
Современный аудит в условиях цифровизации экономики:
проблемы и перспективы развития
.
Международный бухгалтерский учет, Т.
22, №
10, С.
1154
–
1169
Тўқсанов Ҳ. (
2023
) “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг ҳаққоний қиймати
ХБС асосида баҳоланди.
https://uza.uz/uz/posts/ozbekneftgaz-aj-va-uning-tizimidagi-korxonalarning-
haqqoniy-qiymati-hbs-asosida-baholandi_233879.8.02.2023.
Якимова В.А.
(2020)
Возможности и
перспективы использования цифровых технологий
в
аудиторской деятельности. Вестник Санкт
-
Петербургского университета.
.
Экономика. Т. 36.
Вып. 2. С. 287–
318.
198
Крупнейшие аудиторские организации (2015—2023 гг.). Список крупнейших российских аудиторских организаций (субъектов
аудиторской деятельности), 2023 год. https://raex
-rr.com/b2b/audit/biggest_auditors_rating/2023/.
