Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.eitt.59414

Ключевые слова:

финансовый контроль аудит аудит в государственном секторе стандарты аудита НСБУ MСФО МСA

Аннотация

В статье описаны этапы организации и развития аудита в Республике Узбекистан, особенности организации аудита в государственном секторе, а также теоретические вопросы применения международных стандартов аудита на практике.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

504


ДАВЛАТ СЕКТОРИДА АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИГА

ЎТИШ МАСАЛАЛАРИ

Яриев Шерзод Шукуржанович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009000181099051

shshyariev@gmail.com

Аннотация

.

Мақолада Ўзбекистон Республикасида аудитни ташкил қилиш ва

ривожланиши босқичлари, давлат секторида аудитни ташкил этишнинг хусисиятлари

ва аудитни халқаро стандартларни амалиётда қўллашнинг назарий масалалари
ёритилган.

Калит сўзлар:

молиявий назорат, аудит, давлаи секторида аудит, аудитнинг

стандартлари,

БҲМС, МҲХС, АХС.

ВОПРОСЫ ПЕРЕХОДА НА МЕЖДУНАРОДНЫЕ СТАНДАРТЫ АУДИТА В

ГОСУДАРСТВЕННОМ СЕКТОРЕ

Яриев Шерзод Шукуржанович

Ташкентский государственный

экономический университет

Аннотация.

В статье описаны этапы организации и развития аудита в Республике

Узбекистан, особенности организации аудита в государственном секторе, а также

теоретические вопросы применения международных стандартов аудита на практике.

Ключевые слова:

финансовый контроль, аудит, аудит в государственном секторе,

стандарты аудита, НСБУ, MСФО, МСA.

ISSUES OF TRANSITION TO INTERNATIONAL AUDITING STANDARDS

IN THE PUBLIC SECTOR

Yariev Sherzod Shukurjanovich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article describes the stages of the organization and development of audits in

the Republic of Uzbekistan, the features of the organization of audits in the public sector, and the

theoretical issues of applying international audit standards in practice.

Keywords:

financial control, audit, audit in the public sector, audit standards, NAS, IFRS,

ISA.

UO

K: 336.61

X SON - OKTABR, 2024

504-511


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

505

Кириш.

Давлат секторида ички ва ташқи аудитни ташкил этишнинг янгича

ёндашувларини шакллантириш ҳамда замонавий техналогиялари ва услубларини

жорий қилиш, молия

-

банк ахбороти савияси ҳамда сифатини ошириш, халқаро

стандартларга, етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари талабларига мослаштириш,
ундан кенг кўламда фойдаланишни таъминлаш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Ўзбекистонда аудиторлик ташкилотларнинг халқаро тармоққа жалб этилганлик

даражасини ошириш ва аудиторлик фаолиятини халқаро стандартлар асосида ташкил

этиш борасида муҳим чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан «Аудиторлик

фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан халқаро

стандартлар асосида, аудиторлик хизматлари сифатини оширишга ва ишбилармонлар

ҳамжамиятининг аудиторлик ташкилотлари иши натижаларига ишончини қўллаб

-

қувватлашга қаратилган аудиторлик ташкилотлари иши сифатини

ташқи назорат

қилишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш» вазифаси белгиланиши аудиторлик

текширувининг энг муҳим объектларидан бири бўлган ҳисоб сиёсати аудитини халқаро
стандартлар асосида ўтказишни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, молиявий

назорат ва

аудит тизимини халқаро илмий асосланган стандартларга мослаштириш,

бюджет харажатлари самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган илмий

тадқиқотларни амалга оширишни талаб этмоқда.

У збекистон Республикасининг 2021 и ил 25 февралдаги ЎРҚ

-677-

сон «Аудиторлик

фаолияти

тўғрисида»ги,

2023 йил 17 июлдаги ЎРҚ

-856-

сон «Ўзбекистон Республикаси

ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2022 йил

14

февралдаги

ПҚ

-128-

сон

«Ўзбекистон

Республикаси

Давлат

бюджети

харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати
органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги, 2020 и ил 24 февралдаги

«Молиявии ҳисоботнинг халқаро стандартларига у тиш бу и ича қу шимча чора-тадбирлар

ту ғрисида»ги ПҚ-4611-сон, 2021 йил 30

декабрдаги ПҚ

-73-

сон «Ўзбекистон

Республикасининг «2022 йил Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети
тўғрисида»ги қонуннинг ижросини таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида», 2022 йил

30 декабрдаги ПҚ

-471-

сон «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон

Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги

171-

cон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро

стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги

қарорлари давлат секторида ички ва ташқи аудитни ташкил этишнинг меъёрий

-

ҳуқуқий асоси яратилганлигидан далолат беради.

Адабиётлар шарҳи.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг (2019)

170-

моддасида давлат

молиявий назоратига қуйидагича таъриф берилган: “Давлат молиявий назорати

бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари томонидан
бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик, шунингдек

бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида

давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади” деб эътироф

этилган. Бироқ ушбу кодексда давлат секторида аудит молиявий назоратнинг тури
сифатида қайд этилмаган ва таърифи берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси

“Ҳисоб

палатаси тўғрисида”ги қонунининг

(2019) 21-

моддасида ҳисоб палатасининг қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий

дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

506

ошириш соҳасидаги функциялари

белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардан

иборат:

қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар молиялаштириш

манбалари билан таъминланганлигининг аудитини ўтказади;

давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар доирасида амалга оширилаётган

лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ўз вақтида ажратилиши устидан

назоратни амалга оширади;

давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар амалга оширилишининг тўлиқлиги ҳамда

самарадорлиги устидан назоратни амалга оширади

(

Қонун

, 2019).

Давлат секторида аудит моҳияти ва унга берилган таърифларнинг баъзиларини

келтириб ўтамиз.

Рогуленко ва бош

қа

ларнинг (2019) фикрича:

Давлат секторида аудит

-

бу барча

манфаатдор томонларга иқтисодий ҳодисалар тўғрисида мустақил ва объектив
маълумотларни тақдим этишдан иборат бўлган фаолиятдир.

Бу иқтисодий

ривожланиш жараёнларига самарали таъсир кўрсатишга қодир бўлган иқтисодиётни
ривожлантиришнинг универсал воситасидир

.

Давлат секторида аудитни ташкил қилиш ва ўтказишда қандай вазифалар туради?

Асосий вазифа бу бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишдир.

Казакованинг

(2019) эътироф этишича,

давлат секторида аудитнинг асосий вазифалари

қуйидагилардан иборат:

бюджет маблағларини тақсимланишининг объективлигини

ўрганиш;

бюджет маблағларидан фойдаланишнинг натижавийлигини текшириш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва тўғри фойдаланишни аудиторлик текширувидан
ўтказиш;

маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича бошқарув стратегиясини ишлаб

чиқиш;

тегишли органларга текшириш натижаси бўйича ахборот ва ҳисоботлар

тайёрлаб бериш

Ибрагимов ва Сугирбаевлар (2010) бюджет ташкилотларида аудитни қуйидагича

эътироф этишган: “Ички аудит –

объектив фаолият бўлиб, ички назоратни самарали

амалга оширишга йўналтирилган, тузилаётган ҳисоботларни ва бюджет ташкилоти

фаолияти самарасини ҳамда самарадорликни ошириш бўйича тавсиялар тақдим

қилишга йўналтирилган”

.

Меҳмонов (2018) эса бюджет ташкилотларида ички аудитга қуйидагича таъриф

берган: “ Ички аудит –

ташкилот томонидан сметаларни тузиш ҳамда ижросини амалга

оширишни қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш ҳамда мониторинг

олиб бориш йўли билан назорат қилиш,

молиявий ҳисобот маълумотларини

ишончлилигини таъминлаш, бюджет –

смета интизомига риоя қилиш, маблағларни

мақсадли ва оқилона сарфланишга йўналтирилган фаолиятдир”

.

Иқтисодчилар ва

амалиётчилар давлат секторида аудитга таъриф бериш ҳамда уни такомиллаштириш

бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотимиз давлат секторида аудитни халқаро стандартлар асосида

такомиллаштириш мақсадида олиб борилган бўлиб, аудитни ташкил этиш ва

такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Тадқиқот жараѐнида амалий
материалларни таққослаш ва статистика каби усуллардан фойдаланилиб хулоса ва

таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Республикамизда аудиторлик фаолиятни ривожлантиришда муҳим бўлган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 и ил 19 сентябрдаги «У збекистон

Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

ту ғрисида» ПҚ-3946-сонли

қарори қабул қилинди. Унда аудиторлик фаолияти


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

507

ту ғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шу жумладан халқаро
стандартлар асосида ташкил этиш вазифаси қу и илди.

Қарорда мамлакатимизда мавжуд

“аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари умумэътироф этилган халқаро аудит

стандартларига тўлиқ мос эмас, бу эса хорижий инвесторларда маҳаллий корхоналар

молиявий ҳисоботларининг ҳаққонийлигини тушуниш кўникмасининг шаклланишини
таъминламаяпти” мазмундаги камчилик борлиги кўрсатиб ўтилган. Аудитнинг халқаро

стандартларига ўтиш бўйича аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро стандартлар асосида, аудиторлик

хизматлари сифатини оширишга ва ишбилармонлар ҳамжамиятининг аудиторлик
ташкилотлари иши натижаларига ишончини қўллаб

-

қувватлашга қаратилган

аудиторлик ташкилотлари иши сифатини ташқи назорат қилишнинг таъсирчан

тизимини шакллантириш;

аудиторлик ташкилотларининг халқаро аудиторлик тармоқларига жалб

этилганлик даражасини ошириш, шу жумладан, аудиторлик ташкилотларини,

аудиторларни аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масалаларида фаол услубий
жиҳатдан қўллаб

-

қувватлашни ташкил этиш;

аудиторлар

республика

жамоат

бирлашмаларининг

халқаро

аудит

стандартларини белгиловчи халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ушбу

стандартларни қўллаш соҳасида жаҳоннинг илғор тажрибасини оммалаштириш бўйича

фаолиятини фаоллаштириш каби устувор йўналишлар белгилаб берилди

(

Қарор, 2018)

.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори билан

аудиторлик хизматлари бозорининг шаклланишига ва маҳаллий аудиторлик
ташкилотлари аудиторлик компанияларининг йирик халқаро тармоқларига киришини

таъминлашга имкон яратмоқда.

Аудитнинг Халқаро Стандартлари –

АХС (International Standards of Auduting –

ISAs)

Бухгалтерларнинг Халқаро Федерацияси БХФ (International Federation Accountants –

IFAC) таркибидаги Аудиторлик Амалиёти бўйича Халқаро Комитет –

ААХК (International

Auditing P

ractice Committe) томонидан ишлаб чиқилади. IFAC 1977 йил 7 октябрда

ташкил топган. Ушбу Федерацияга дунёдаги 100 дан ортиқ мамлакатларнинг, шу

жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам, миллий бухгалтерлик жамоат ташкилотлари аъзо
бўлиб кирган.

IFAC ҳисоб ва аудитга доир барча фаолиятини ўзининг комитетлари орқали

ташкил этади ҳамда амалга оширади. Ҳозирги вақтда булар жумласига: аудиторлик

амалиёти бўйича комитет, ўқитиш бўйича комитет, этика (ахлоқ) бўйича комитет,
молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисоби бўйича комитет, режалаштириш бўйича комитет,

жамоат сектори бўйича комитет ва бошқалар киради.

Ҳозирги кунда IFAC ташкилот таркибида қуйидаги қўмиталар мавжуд:

-

Бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро таълим стандартлари бўйича қўмита;

-

Халқаро аудит стандартлари ва ахборотларнинг ишончлилигини тасдиқлаш

қўмитаси;

-

Бухгалтерлар учун халқаро этика стандартлари қўмитаси;

-

Давлат секторида молиявий ҳисоб ва ҳисобот бўйича халқаро стандартлар

қўмитаси.

Ушбу қўмиталардан аудиторлик фаолиятига таалуқли бўлим бўлиб учинчи бўлим

ҳисобланади, улар амалиётда IAPC (International Auditing Practices Committee) –

Халқаро

Аудиторлик Амалиёти қўмитаси деб юритилади.

Қўмитада IAP (International Auditing Principals) Халқаро аудиторлик Тамойиллари

бўлими ташкил топган бўлиб, бўлим орқали жаҳон бўйича аудиторлик фаолияти яхши

ривожланмаган мамлакатларга аудитнинг халқаро стандартлари орқали амалий ёрдам

беради. IAPC –

Халқаро Аудиторлик Амалиёти Қўмитаси IFAC –

Халқаро Бухгалтерлар

Федерацияси номидан аудит фаолиятини ташкил қилиш учун аудит стандартларини


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

508

ишлаб чиқади. Бу қўмита ҳисоб ва аудитга доир барча фаолиятини ўзининг қўмиталари
орқали амалга оширади. Аудитни халқаро талабларга мувофиқ ўзгартириш кейинги

вақтларда Ўзбекистон учун тобора долзарб ишга айланмоқда. Мамлакатимиз

иқтисодиётини жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашувига кириб бориши, хориж

инвестицияларини тўғридан

-

тўғри жалб қилиниши, махсус иқтисодий зоналарни

ташкил этилиши молиявий ҳисоботлар ва аудитнинг халқаро стандартларига ўтиш

заруриятини келтириб чиқармоқда.

Аудитнинг халқаро стандартлари (АХС)

( International Standards on Auditing (ISA))

бу

-

аудиторлик фаолиятни амалга оширишда қўлланадиган халқаро профессионал

стандартлардир. Аудитнинг халқаро стандартлари

(

ISA

)нинг асосий мақсади

профессоналлик даражаси жаҳон даражасидан паст бўлган мамалакатларда аудиторлик

хизматини ривожлантиришга ҳисса қўшиш ва ягона ёндашувларни шакллантиришдан

иборатдир.

Жаҳон амалиётида иқтисодиётнинг давлат сектори концепцияси асосан турли

даражадаги бюджетлар ҳисобидан ишлайдиган бир қатор хўжалик юритувчи
субектларни бирлаштиради.

Қоида тариқасида, улар таркибига миллий ҳукуматлар,

турли давлат тузилмалари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимиятлари, шунингдек уларга
бўйсунувчи турли институтлар киради.

Умуман олганда, иқтисодиётнинг давлат сектори аудити

-

бу маълумот ёки мавжуд

шароитнинг белгиланган мезонларга мувофиқлиги тўғрисидаги далилларни холис

равишда олиш ва баҳолашга имкон берадиган тизимли жараён.Ўзининг функционал

йўналишига кўра, иқтисодиётнинг давлат сектори аудити қонун чиқарувчи ва назорат
қилувчи органларга, мансабдор шахсларга ва кенг жамоатчиликка маълумот беради,

шунингдек давлат сиёсати, дастурлари ва бошқа хатти

-

ҳаракатларни бошқариш ва

амалга оширишни мустақил ва объектив баҳолайди

.

Ҳозирги вақтда аудитни ривожлантириш йўналишлари, унинг ривожланишини

тартибга солиш усулларини танлаш, аудиторлик фаолиятининг роли ва асосий

вазифаларини баҳолаш, аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлик субектларини

бошқариш ўртасидаги муносабатлар глобал аудиторлик жамиятининг диққат

марказида бўлиб, барча мамлакатларда қизғин муҳокама қилинмоқда.

Жаҳон

ҳамжамияти, ҳар қандай давлат учун таклиф этилаётган стандартлар тизимининг

марказида, иқтисодиётнинг давлат сектори субъектлари учун аудит стандартларининг

ягона тизимини яратишда халқаро стандартлар ва кўрсатмалардан фойдаланишни

тавсия қилади.Ушбу стандартлар ва кўрсатмалар САИ фаолиятига умумий фалсафий ва
концептуал ёндашувларни ўз ичига олган Аудит бўйича кўрсатмалари Лима

декларацияси асосида ишлаб чиқилган

(

Мельник

, 2012)

.

Олий аудит институтларининг (ИССАИ) халқаро стандартларининг мақсади

-

юқори аудиторлик ташкилотлари томонидан мустақил ва самарали аудитни

таъминлашдан иборат.

Умуман

олганда, ИССАИ халқаро

стандартлари

тизими

тўртта

даражани

ўзичига

олади.

1-

даражали стандартлари

аудитнинг асосий

принципларини

ўз

ичига

олади.

2-

даражали стандартлар (ИССАИ 10

-

99) ташкилий

нуқтаи

назардан (мустақиллик,

шаффофлик

ва

жавобгарлик, ахлоқий

меъёрлар

ва

сифат

назорати) САИларнинг

тўғри

ишлаши

ва

касбий

фаолият

кўрсатиши

учун

зарур

шарт

-

шароитларни

яратади

ва

САИнинг

барча

аудитларига

қўлланилади

.

3 ва 4 даражадаги стандартлар индивидуал аудит ўтказиш тартибини белгилайди

ва иқтисодиётнинг давлат сектори субектларини самарали ва мустақил текшириш учун
асос бўлган умумий қабул қилинган профессионал принципларни ўз ичига олади.

Лима декларациясининг ва 2

-

даражали стандартларнинг асосий қоидаларига

асосланиб, 3

-

чи даражадаги аудитнинг асосий принциплари (ИССАИ 100

- 999)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

509

иқтисодиётнинг давлат сектори учун халқаро аудит стандартларининг маълум бир
иерархиясини таъминлайди.

Ушбу стандартларга молиявий, иш фаолияти ва мувофиқлик аудити учун тартибга

солувчи талабларни белгиловчи Умумий аудит бўйича қўлланма (ISSАI 1000

-4999)

киради.

Халқаро аудит стандартлари (

ISA

) аудитнинг умумий тамойилларини ва ҳар

қандай хўжалик юритувчи субектлар учун аудиторлик билан боғлиқ хизматларни

кўрсатишни тартибга солади ва натижада улар давлат сектори субектларининг

аудитида қўлланилади.

Иқтисодиётнинг давлат сектори субектларини аудиторлик текширувини

ўтказишда аудитор ушбу субъектлар фаолиятига ва у олган топшириққа бевосита

таъсир кўрсатадиган ҳар қандай қонунчилик ва бошқа меъёрий ҳужжатлар

талабларини ҳисобга олиши керак

.

Халқаро аудит стандартлари турли мамлакатларда турлича қўлланилади. Аудит

стандартларининг турли мамлакатларида турлича қўлланилишига асосий сабаб ушбу

мамлакатларда бухгалтерия ҳисобининг турлича моделлари амал қилишидадир. IFAC
ҳузуридаги Халқаро аудиторлик амалиёти қўмитаси (IAPS) аудиторлик фаолияти кам

тараққий этган давлатларда ушбу касбнинг мавқеини кўтариш мақсадида халқаро
аудиторлик стандартларини қўллашни мувофиқлаштириб туради.

Халқаро Аудиторлик Стандартлар халқаро аудиторлик амалиёти қоидалари

(ХААҚ) бўйича 9

та гуруҳ ва 11та қоидага таснифланади.

Ўзбекистонда АХСнинг аудиторлик фаолиятига жорий этилиши босқичма

-

босқич

юз бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171

-

cон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро

стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори

мамлакатимиз аудит тизимини халқаро стандартларга ўтишда янги босқич бўлди

(

Қарор

, 2022)

. Мамлакатимизда Халқаро бухгалтерлар федерацияси аъзоларининг

мувофиқлаштириш дастури томонидан Аудит ва ишонч билдириш халқаро

стандартлари кенгаши томонидан ишлаб чиқилган аудитнинг халқаро стандартлари

тўғридан

-

тўғри аудит стандартлари деб қабул қилинди.

Давлат секторида молиявий назорат ва ички аудитни такомиллаштириш

йўналишларидан бири бўлган «Давлат аудити» дастурий комплексини жорий этиш орқали

молиявий назорат натижавийлигини оширишга эришиш. «Давлат аудити» дастурий

комплексини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали молиявий назорат натижавийлигини
ошириш бўйича таклиф берилган. «Давлат аудити» дастурий комплексини молиявий

назоратни такомиллаштириш борасидаги меъёрий ҳужжатларга киритишни мақсадга

мувофиқ деб ҳисоблаймиз. «Давлат аудити» дастурий комплекси амалиётга жорий

этилди.Давлат аудити» дастурий комплексида амалга оширилиши натижасида: молиявий

назорат органларининг йиллик иш режалари автоматик равишда мувофиқлашади; давлат
ташкилотларида ўтказилган текширишлар ҳисобини юритиш таъминланади; назорат
тадбирлари электрон буйруқ асосида ўтказилади; текширишлар натижасида аниқланган

қонунбузилишларнинг ягона базаси яратилади.

Халқ таълими вазирлигининг ички аудит хизматида фаолият олиб борган жами 54

нафар ходимлар томонидан 2022 йил давомида жами 662 та объектларда ўтказилган ички

аудит тадбирлари натижасида 87,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар

аниқланган.

49

Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит хизматида фаолият олиб борган жами

35 нафар ходимлар томонидан 2022 йил давомида жами 1143 та объектларда ўтказилган

49

https://anticorruption.uz/uz/article/maktabgacha-va-maktab-talimi-sohalarida-2022-yil-davomida-

otkazilgan-ichki-audit-tadbirlari-samaradorligini-tahlil-qilish-natijalari-yuzasidan


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

510

ички аудит тадбирлари натижасида 25,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар
аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички аудит бўлими ва

унинг ҳудудий бўлимлари томонидан тасдиқланган иш режасига биноан, 2022 йил

давомида бюджет қонунчилигига риоя этилиши юзасидан 422

-

та ташкилот ва

муассасаларда мониторинг ишлари олиб борилди ва 28 384,0 млн.сўмлик молиявий хато

-

камчиликлар аниқланди, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 2179,3 млн.сўм, ўғирлик ва

ноқонуний харажатлар –

8535,8 млн.сўм, ноқонуний ва мақсадсиз харажатлар 10190,0

млн.сўмни ташкил этган.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда аудитни халқаро амалиётга

яқинлаштириш мақсадида аудитнинг халқаро стандартларига тўлиқ ўтиш зарур.

Давлат секторида аудитни ташкил қилиш ва ўтказиш буйича таклифлар:

-

аудитни сифатли ўтказиш учун давлат сектори ташкилотларида бухгалтерия

ҳисоби ва молиявий ҳисоботни МҲХС асосида такомиллаштириш;

-

давлат секторида ички молиявий назорат ва ички молиявий аудит тизимларини

ривожлантириш;

-

ички давлат молиявий назоратини ташкил этишни такомиллаштириш;

-

замонавий ахборот технологиялари ва халқаро эътироф этилган молиявий

назорат стандартларини жорий қилиш орқали қонунчиликда содир этилган хато ва

камчиликларни олдини олиш;

-

давлат бюджети даромадларини шаклланиши ва сарфланишини очиқлигини

ҳамда унда фуқоралик жамияти институтларини жалб қилинишини таъминлаш;

бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда таъсирчан жамоатчилик ва

парламент назоратини амалга оширишни амалиётга кенгроқ жорий этиш.

Юқорида келтирилган илмий

-

назарий тавсияларни амалиётга жорий қилиниши

мамлакатимизда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, давлат

секторида аудитни такомиллаштиришига хизмат қилиши билан бирга бюджет

маблағларидан самарали фойдаланишга олиб келади.

Aдабиётлар /Литература/Reference:

Ибрагимов А.К., Сугирбоева Б.Б. (2010) Бюджет назорати ва аудити. Ўқув қўлланма.

infoCOM.Uz.МЧЖ.Т.:

Казаковой Н.

А

. (2019)

Аудит: учебник для СПО [и

др.]

.

под общ. Ред М.:Издательство

Юрайт. 409

с.

Кодекс

(2019)

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, 2019.

Қарор (2018)

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги

«Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора‐
тадбирлари тўғрисида» ПҚ‐3946‐сонли қарори.

Қарор (2022)

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11

апрелдаги 171

-

cон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро

стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Қонун

(2019) Ўзбекистон Республикаси

“Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонун.

2019

йил 1 июль, ЎРҚ

-546-

сон.

Мельник М.В. (2012) Международные стандарты ISSAI и INTOSAI GOV, структура,

содержание и практика применения высшими органами финансового контроля //
Бухгалтерский учет, аудит и статистика. N 6. С. 135 –

141.

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит

методологиясини такомиллаштириш.и.ф.д.(DSc) дисс.Тошкент, 55

-

бет.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, oktabr

www.e-itt.uz

511

Рогуленко Т.М., Пономаревой С.В

.

, Бодяколарнинг А.В. (2019) Аудит

внешнеэкономической деятельности : учебник и практикум для бакалавриата и

магистратуры / Т. М. Рогуленко [и др.]; под общ. ред. Т. М.: Издательство Юрайт, 2019. —

117 с.

https://anticorruption.uz/uz/article/maktabgacha-va-maktab-talimi-sohalarida-2022-

yil-davomida-otkazilgan-ichki-audit-tadbirlari-samaradorligini-tahlil-qilish-natijalari-

yuzasidan

. 10.10.2024.

Библиографические ссылки

Ибрагимов А.К., Сугирбоева Б.Б. (2010) Бюджет назорати ва аудити. Ўқув қўлланма. infoCOM.Uz.МЧЖ.Т.: Казаковой Н. А. (2019) Аудит: учебник для СПО [и др.]. под общ. Ред М.:Издательство Юрайт. 409 с.

Кодекс (2019) Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси, 2019. Қарор (2018).Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора‐тадбирлари тўғрисида» ПҚ‐3946‐сонли қарори.

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-cон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

Қонун (2019) Ўзбекистон Республикаси “Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонун. 2019 йил 1 июль, ЎРҚ-546-сон.

Мельник М.В. (2012) Международные стандарты ISSAI и INTOSAI GOV, структура, содержание и практика применения высшими органами финансового контроля // Бухгалтерский учет, аудит и статистика. N 6. С. 135 – 141.

Меҳмонов С.У. (2018) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва ички аудит методологиясини такомиллаштириш.и.ф.д.(DSc) дисс.Тошкент, 55-бет.

Рогуленко Т.М., Пономаревой С.В., Бодяколарнинг А.В. (2019) Аудит внешнеэкономической деятельности : учебник и практикум для бакалавриата и магистратуры / Т. М. Рогуленко [и др.]; под общ. ред. Т. М.: Издательство Юрайт, 2019. — 117 с.