Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
404
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Яриев Шерзод
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0001-8109-9051
Аннотация
.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторида
харажатлар
аудитини
такомиллаштиришнинг
хусусиятлари
ва
халқаро
тажрибадан
фойдаланишнинг назарий масалалари ёритилган.
Калит сўзлар:
молиявий назорат, аудит, давлат секторида аудит, аудитнинг
стандартлари, харажатлар
.
СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ АУДИТА РАСХОДОВ В БЮДЖЕТНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ
Яриев Шерзод
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В статье рассматриваются особенности совершенствования аудита
расходов в государственном секторе в Республике Узбекистан и теоретические вопросы
использования международного опыта.
Ключевые слова:
финансовый контроль, аудит, аудит в государственном секторе,
стандарты аудита, затраты.
IMPROVING THE AUDIT OF EXPENDITURES IN BUDGET ORGANIZATIONS
Yariev Sherzod
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article discusses the features of improving the audit of expenditures in the
public sector in the Republic of Uzbekistan and theoretical issues of using international experience.
Keywords:
financial control, audit, public sector audit, audit standards, expenditures.
Кириш.
Ўзбекистонда 30 мингга яқин бюджет ташкилоти ва давлат корхонаси бўлиб,
уларни жойига чиқиб ўрганишга кўп вақт ва маблағ кетади. Шунинг учун Ҳисоб
палатасида «Масофавий назорат маркази» ишга туширилди. Президент илғор хорижий
тажриба асосида 36 та риск
-
таҳлил мезонлари ва индикаторларини такомиллаштириш
зарурлигини таъкидлади.
Харажатлар аудити бюджет ташкилотларига харажатларни назорат қилиш
усулларини таъкидлаш, самарасизлик ҳолатларини аниқлаш ва молиявий
шаффофликни ошириш орқали самарали ишлашни таъминлашга ёрдам беради.
UO‘K:
336.52.657.6
IV SON - APREL, 2025
404-409
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
405
Харажатлар аудити харажат ёзувлари, ҳисоботлар ва ҳисоблар қонунчилик
талабларига жавоб берган ҳолда корхонанинг молиявий натижаларини тўғри акс
эттирувчи далилларни беради. Бу қайд этилган харажатлар кенг тарқалган саноат
стандартлари ва компаниянинг ички сиёсатига мос келишини текширади. Харажатлар
аудити нафақат молияни ички текшириш, балки ко'плаб соҳаларда қонунийлик ва
тартибга солиш масаласидир.
Харажатларни текшириш фақат қонунга мувофиқликни аниқлашдан ошиб кетади
ва ташкилотга харажатлар таркибини яхшироқ тушунишга имкон беради. Аудит
харажатлари самарасизликни аниқлаш ва ресурслардан фойдаланишни ички таҳлил
қилиш имконини беради, бунда ҳар қандай операцион харажатлар аниқланганда
оптимал тақсимланади.
Адабиётлар шарҳи.
Илмий адабиётлар ва меъёрий ҳужжатларни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, уларда
харажат тушунчасига турлича таърифлар беришган ва фикрлар билдирилган.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолатини характерловчи ва фойдани
шакллантирадиган асосий кўрсаткичлардан бири харажатдир. Шунинг билан бирга
”харажат” бухгалтерия ҳисобининг объектидир.
Ўзбекистон Республикасининг
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги
қонунининг
(2016) 7-
моддаси “Бухгалтерия ҳисоби
объектлари” деб номланиб, унда объект қуйидагича эътироф этилган: “Активлар,
мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва
уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг
объектларидир”.
Ҳасанов
ва Хошимовлар (2011) харажатларни қуйидагича эътироф этишган
“Харажатлар маҳсулотларни ишлаб чиқариш, товарлар сотиш, ишлар бажариш ва
хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодасидир”.
Волковани (2006) фикрича:” Харажатлар –
бу корхоналар ўзининг фаолияти
жараёнида фойдаланадиган ресурсларнинг қийматдаги баҳосидир”.
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54
-
сонли қарори билан
тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида”ги НИЗОМга асосан харажатлар маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига
киритиладиган харажатлар ва давр харажатларига бўлинади” (Низом, 1999
).
Молиявий Ҳисоботнинг
Халқаро Стандартларида (МҲХС) харажатларни ҳисобга
олиш ва уларни тақсимлаш бўйича алоҳида стандарт мавжуд эмас.
Шунинг учун
харажатлар бир нечти бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартиларида, жумладан: 2
-
“
Товар
-
моддий захиралар
”,
16-
“
Асосий воситалар
”,
19
–
«Ходимларнинг даромадлари
”
каби стандартларига асосан ҳисобга олинади.
МҲХС
2
-
“
Товар
-
моддий захиралар” да
ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини калькуляция қилишни ҳисобга
олишда икки гуруҳга ажратилади –
маҳсулотга (таннархга олиб бориладиган)
харажатлар ва давр харажатларига”.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг
44-
боби “Харажатлар” деб аталиб,
305 моддада харажатлар қуйидагича акс эттирилган:
“
Юридик шахсларнинг солиқ
базасини аниқлаш мақсадларида солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикасида
ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот (солиқ) даври давомида амалга
оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлари
харажатлар деб эътироф этилади”
.
Харажатлар аудити
-
бу ташкилотда аниқлик, мувофиқлик ва иқтисодий
самарадорликни таъминлаш учун харажатлар бўйича ёзувлар ва ҳисоботларни
текшириш ва текширишнинг тизимли жараёни. Ушбу амалиёт харажатларнинг
самарасизлигини аниқлашга, молиявий ресурслардан оптимал фойдаланишни
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
406
таъминлашга ва операцияларни бизнес мақсадларига мослаштиришга ёрдам беради.
Тўғридан
-
тўғри ва билвосита харажатларга эътибор қаратган ҳолда, харажатлар аудити
стратегик
режалаштириш
ва
рақобатбардош
нархларда
ёрдам
беради
(studysmarter.co.uk, n.d.).
Hillнинг (2024) фикрича, “Давлат секторида ресурслардан фойдаланишда
шаффофлик, айниқса ички аудитда манфаатдор томонлар ишончи, самарали бошқарув
ва операцион мукаммаллик учун асосий ҳисобланади. Ички аудитни ўтказиш
харажатлари билан боғлиқ батафсил молиявий кўрсаткичларни тақдим этиш
-
режалаштирилган ва амалда
-
жуда муҳимдир. Бу нафақат масъулият ва ишончни
кучайтиради, балки аудит самарадорлиги ва самарадорлигига стратегик
инвестицияларни ҳам қўллаб
-
қувватлайди”
.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз давлат секторида харажатлар аудитни такомиллаштириш
масалаларига
бағишланган.
Тадқиқот
жараёнида
назарий
материалларни
умумлаштириш, амалий материалларни таққослаш ва статистика каби усуллардан
фойдаланилиб хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Харажатлар сметалари, даромадлар ва харажатлар сметалари, штат жадваллари,
шунингдек жамланма харажатлар сметалари ва штат жадваллари бир молия йили
муддатига, мавсумий ёки йил мобайнида тузилган ташкилотлар бўйича эса, уларнинг
мазкур молия йилидаги фаолият кўрсатиш даврига тузилади ва амал қилади.
2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи
даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган маблағларнинг
чекланган миқдорлари 1
-
жадвалда келтирилди.
1-
жадвал
2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи
даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига ажратиладиган
маблағларнинг чекланган миқдорлари
(Қонун, 2025)
млн сўм
Т/р
Кўрсаткичлар
Сумма
Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жами
281 623 626,8
шу жумладан:
жорий харажатлар
203 131 892,2
шундан:
ривожлантириш дастурлари учун харажатлар
31 113 073,9
объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва
жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар
11 552 552,0
давлат мақсадли жамғармаларига трансфертлар
33 303 731,9
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган тартибга солувчи
трансфертлар
18 462 200,0
қайта тақсимланадиган маблағлар
15 173 250,6
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2025 йилда 281 623 626,8 млн. сўм
миқдорида харажатларга ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 203 131 892,2 млн.
сўми жорий харажатлардир.
«UzASBO» дастурий мажмуасига уланган бюджет ташкилотлари, бюджет
маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган
молия
-
бухгалтерия хизматларининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
407
сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар
сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик
харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари дастурий мажмуада ушбу
ташкилотлар томонидан шакллантирилади ва тузилади.
Дастурий мажмуада шакллантирилган ва тузилган харажатлар сметаси,
даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат
жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар
сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари
“Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва
штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низом талаблари асосида тасдиқланиб, ҳар
бирига хос
«QR» кодлар қўйиш орқали дастурий мажмуада рўйхатга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар
сметалари ва штат жадвалларини, бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг
жамланма харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тасдиқлаш жорий молия
йилининг 20 январидан кечиктирмай ҳамда белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия
органларида рўйхатдан ўтказиш жорий йил 25 январгача амалга оширилади.
Давлат секторида харажатлардан самарали фойдаланишни аниқлашнинг асосий
йўли бўлиб, харажатлар аудити ҳисобланади.
Бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича бошқа
харажатларни аниқлашда ўзгача кўрсаткичлар ва услублар қўлланиши мумкин,
уларнинг асосланганлиги харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказувчи тегишли бюджет
маблағларини тақсимловчилар ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари томонидан
текширилади.
Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатаси
2024 йилда янги манбалар ҳисобидан 3,7
триллион сўм бюджетга қўшимча тушумларни таъминлади. Вазирлик ва идораларнинг
9,2 триллион сўмлик самарасиз харажатлари мақбуллаштирилди, 2,3 триллион сўмлик
молиявий камчиликлар олди олинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорат инспекцияси
томонидан 2024 йилда ўтказилган назорат тадбирларида харажатларнинг шаклланиши
ва сарфланиши аудиторлик текширувидан ўтказилган.
Аудит натижасида бюджет маблағи тақсимловчилар томонидан смета
харажатларининг тўғри шакллантирилиши бўйича ўтказилган назорат тадбирларида
2,4
трлн сўм асоссиз харажатлар шакллантирилганлиги аниқланиб, 2,3
трлн
сўмининг
мақбуллаштирилган ҳамда қайта тақсимлашга йўналтирилди.
Харажатлар аудити натижасида қуйидагилар аниқланган:
1-
ва 2
-
гуруҳ харажатлари бўйича 295,8
млрд сўм, 3
-
гуруҳ
–
829,3 млрд сўм, 4
-
гуруҳ
–
1 077,4
млрд сўм.
Хусусан, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида
314,3
млрд
сўм, Соғлиқни сақлаш
вазирлигида
238,4
млрд
сўм,
Транспорт вазирлигида
257,4
млрд
сўм, Қурилиш ва уй
-
жой коммунал хўжалиги вазирлигида
146,5
млрд
сўм,
Қишлоқ
хўжалиги вазирлигида
123,8
млрд
сўм,
Маданият вазирлигида
117,6
млрд
сўм,
Инвестициялар, саноат ва савдо
вазирлигида
95,4
млрд
сўм бошқа вазирлик идораларда
196,0
млрд
сўм
ҳамда
вазирликларнинг
ҳудудий
тизим
ташкилотларда
713,2
млрд
сўм
ноўрин
харажатларнинг олди олинди.
Бундан ташқари,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар,
туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет
муассасаларига қўшимча ажратилаётган маблағларни ҳамда қўшимча манбаалар тўғри
йўналтирилишида 241,7
млрд
сўм ноўрин ва асоссиз харажатларни олди олинди.
Хусусан, маҳаллий бюджетларнинг баланслилиги бузилишига олиб келадиган
тегишли бюджет даромадларини қисқартиришга ёки харажатларини кўпайтиришга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
408
қаратилган
харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳисобидан 155,1
млрд сўм,
озиқ
-
овқат харажатларига ортиқча режалаштирилган 37,1
млрд сўм, маҳаллий
бюджетларда нотўғри (ортиқча) шаклланган қўшимча манбааларни харажатларга
йўналтириш ҳисобидан 29,6
млрд сўм ва бир ташкилотдан бошқа ташкилотга асоссиз
19,9
млрд
сўм
маблағларни
йўналтирилишини
олди
олинди
ҳамда
мақбуллаштирилиши таъминланди.
Ушбу
мақбуллаштирилган
суммалар
Қорақалпоғистон
Республикасида
48,7
млрд
сўм, Қашқадарёда 43,8
млрд
сўм, Жиззахда 38,3
млрд
сўм, Самарқандда
35
млрд
сўм, Фарғонада 18,7
млрд
сўм, Сурхондарёда 14,6
млрд
сўм ва 42,6
млрд
сўм
бошқа ҳудудлар ҳисобига тўғри келади.
Хулоса ва таклифлар.
2026 йилдан бошлаб вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш тартибини
бекор қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Давлат секторида харажатлардан самарали фойдаланишни аниқлашнинг асосий
йўли бўлиб, харажатлар аудити ҳисобланади.
Бюджет ташкилотларида харажатлар аудитини такомиллаштириш мақсадида
илғор хориж тажрибасини ўрганиш асосида, рақамлаштирилган дастурий маҳсуллардан
фойдаланиш самара беради.
Адабиётлар/Литература/References:
David Hill. (2024) Case for Transparency in Financial Costs of Internal Audits in the Public
Sector.
https://www.linkedin.com/pulse/case-transparency-financial-costs-internal-audits-
public-david-hill-l3nde.
studysmarter.co.uk
(n.d.)
Сost
audit.
https://www.studysmarter.co.uk/
explanations/business-studies/accounting/cost-audit/.
Волкова О.Н. (2006) Управленческий учет: учеб.
-
М.:ТК Велби,Изд
-
во Проспект,
-
86 стр.
Курбанов З. Н., Ғаффоров Ш. Н.
(2020)
Солиқ назоратини ташкил қилишнинг назарий
масалалари //Логистика ва иқтисодиёт” илмий электрон журнали.
Курбанов З. Н., Назаров А. К.
(2021)
Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобининг
долзарб масалалари //Экономика и социум. –
№. 6
-1 (85).
–
С. 752
-764.
Курбанов З. Н., Назаров А. К.
(2022)
Совершенствование учета амортизационных
отчислений основных средств //Экономика. –
Т. 12. –
№. 8
-1.
–
С. 280
-286.
Курбанов З.
(2023)
Учет цифровых финансовых активов //Экономическое развитие
и анализ. –
Т. 1. –
№. 4. –
С. 157
-163.
Курбанов З., Исаев Ф. (2022) Солиқ ҳисоби ва солиқ ҳисоботининг баъзи масалалари
//Iqtisodiyot va taʼlim. –
Т. 23. –
№. 4. –
С. 190
-196.
Курбанов, З. (2023). Рақамли молиявий активларни солиққа тортиш масалалари.
Iqtisodiy
taraqqiyot
va
tahlil,
1(2),
173
–
178.
Retrieved
from
https://e-
itt.uz/index.php/eitt/article/view/60
Курбанов, З. (2023).
Рақамли молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисоби. Iqtisodiy
taraqqiyot va tahlil, 1(4),157
–
163.https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss4-pp157-163.
Курбанов, З. (2024). Совершенствование учета налога на прибыль на основе
международных стандартов финансовой отчетности. Экономическое развитие и
анализ, 2(3), 329–335. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45170
Курбанов, З. (2024). Фойда солиғи бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2(3), 329–
335. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss3-pp329-335.
МҲХС 2
(2018)
“Товар
-
моддий захиралар”.
Низом (1999) Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54
-
сонли қарори
билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, aprel
www.sci-p.uz
409
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида”ги НИЗОМ.
Қонун
(2016) Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги
Қонуни. 2016 йил 13 апрель.
Қонун
(2024) Ўзбекистон Республикасининг 2024 12 декабрдаги “2025 йил учун
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ
-1011-
сон Қонуни.
Кодекс
(2019)
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси.
Хасанов Б.А. (2011) Бошқарув ҳисоби.дарслик.Тошкент: Yangi nashr,
-
24 бет.
