Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
704
МАСАФОВИЙ АУДИТНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ
Яриев Шерзод Шукуржанович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ORCID: 0009-0001-8109-9051
Аннотация
.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида масофавий аудитни ташкил
қилиш ва ривожланишининг назарий масалалари ёритилган. Масофавий аудит бўйича
илмий ишлар ва меъёрий ҳужжатлар таҳлил этилиб, хулоса ва таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
молиявий назорат, аудит, масофавий аудит, аудитнинг
стандартлари,
ISО.
ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ВОПРОСЫ ОРГАНИЗАЦИИ ДИСТАНЦИОННОГО АУДИТА
Яриев Шерзод Шукуржанович
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В статье описаны теоретические вопросы организации и развития
дистанционного аудита в Республике Узбекистан. Проанализированы научные работы и
нормативные документы по дистанционному аудиту, даны выводы и предложения.
Ключевые слова:
финансовый контроль, аудит, дистанционный аудит,
стандарты аудита, ISO.
THEORETICAL ISSUES OF ORGANIZING REMOTE AUDIT
Yariev Sherzod Shukurzhanovich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article discusses the theoretical issues of organizing and developing remote
audit in the Republic of Uzbekistan. Scientific works and regulatory documents on remote audit
are analyzed, conclusions and proposals are made.
Keywords:
financial control, audit, remote audit, audit standards, ISO.
Кириш.
Халқаро амалиётда давлат секторида аудитни ташкил этишда масафовий аудитдан
кенг фойдаланишади. Кейинги йилларда малакатимизда Давлат бюджети
харажатларининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишининг
профилактикасини кучайтириш ва масофавий молиявий назоратни кенгайтириш,
замонавий ахборот технологиялари ва маълумотлар базаси воситасида текшириш
объектлари ва мақсадларини аниқлаш йўли билан кам самарали тафтишларни
қисқартиришга қаратилган қатор чора
-
тадбирлар амалга оширилмоқда.
UO
‘
K: 657.6
XI SON - NOYABR, 2024
704-712
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
705
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги “Давлат
молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ
-6300-
сон ва 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан
молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-
100-
сон фармонлари қабул қилинди (Фармон, 2024).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги “Бюджет
маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-100-
сон фармонида (Фармон, 2024)
вазирликлар ва идораларда
-
бюджет маблағлари тақсимловчиларида ички аудит
тизимини такомиллаштириш, шунингдек Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва
самарали фойдаланишни таъминлаш учун жамоатчилик иштироки ва назоратини
кенгайтириш мақсадида:
Ҳисоб
палатаси томонидан Ўзбекистон консолидациялашган бюджети
ижросининг ташқи аудити ўтказилади ва унинг натижалари бўйича тегишли хулосалар
тайёрланади;
2025 йилдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан
ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолияти аудитдан ўтказилади;
стратегик ва ахборот
-
технологик аудит турлари жорий этилади деб белгилаб
қўйилган.
Бизнинг фикримизча, стратегик ва ахборот
-
технологик аудит турларидан бири
бўлиб, масофавий аудит ҳисобланади
.
Адабиётлар шарҳи
.
Масофавий аудит бўйича иқтисодчи олимлар фикрларини келтириб ўтамиз.
Бу борада Щепкина (2022) қуйидаги фикрларни билдирган: “Инновацияларни
жорий этиш ички аудит муаммоларини ҳал қилишда янги ёндашувларни қўллаш учун
асос бўлади. Дунёнинг турли мамлакатларида филиаллари бўлган хорижий корхоналар
орасида машҳурликка эришган ушбу инновацион ёндашувлардан бири ахборот
-
коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ички аудит муаммоларини ҳал
қилишга қаратилган масофавий аудит (кейинги ўринларда ДА деб юритилади)
ҳисобланади”.
Johan Ingemar Lorentzon, Lazarus Elad Fotoh, Tatenda Mugwiraларни (2024)
такидлашича: “Биз “масофавий аудит”ни аудит жараёнига технологиянинг
интеграциялашуви, аудиторлик далилларини тўплаш имконини берувчи, мижозлар ва
ҳамкасблар билан мулоқотни осонлаштириш ва аудит жараёни билан боғлиқ бўлган
барча ҳисобот шакллари учун технологиядан фойдаланиш деб таърифлаймиз. Худди
шундай, ушбу тадқиқотдаги "аудиторлар иши" атамаси аудиторлик далилларини
тўплаш, мижозлар ва аудиторлик идораси билан алоқа ва аудиторлик топшириқлари
давомида барча ҳисоботларни ўз ичига олган фаолиятни ўз ичига олади.
Бошқа манбада: Масофавий аудит ёки электрон аудит пайтида аудитор
текширилаётган томон (текширилувчи) жойида жисмонан ҳозир
бўлмаган ҳолда
аудитни амалга оширади. Онлайн воситалар аудитга қўлланиладиган талаблар ва
қоидаларни ҳисобга олган ҳолда далилларни алмашиш ва олиш учун ишлатилади деб
эътироф этилган (Ovaska and Murphy, 2024).
Бугунги шиддат билан ривожланаётган бизнес ландшафтида масофавий аудитлар
сифат ва хавфсизлик бўйича етакчилар учун зарур бўлиб қолди. Технологиянинг пайдо
бўлиши ва мослашувчанликка бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан ташкилотлар
мувофиқликни таъминлаш, самарадорликни ошириш ва юқори стандартларни сақлаш
учун масофавий аудитни ўзлаштирмоқда. Виртуал аудит ёки электрон аудит деб ҳам
аталадиган масофавий аудитлар рақамли воситалар ва телекоммуникация
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
706
технологияларидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб аудиторлик фаолиятини олиб
боришни ўз ичига олади (Mastering Remote Audits, 2023).
Масофавий аудит анъанавий аудитларга нисбатан кўплаб афзалликларни таклиф
этади, жумладан:
Харажатларни тежаш: Сайтда текширишлар билан боғлиқ саёҳат ва логистика
харажатларини бартараф этиш ташкилотлар учун сезиларли тежашга олиб келиши
мумкин.
Мослашувчанлик ва самарадорлик: Масофавий текширувлар режалаштиришда
кўпроқ мослашувчанликни таъминлайди, бу эса аудиторлар ва аудиторларга дунёнинг
исталган нуқтасидан қатнашиш имконини беради. Бу мослашувчанлик, шунингдек,
вақт ва ресурслардан янада самарали фойдаланиш имконини беради.
Бузилишларни камайтириш: Аудитларни масофадан туриб ўтказиш кундалик
операциялардаги бузилишларни камайтиради, чунки ходимлар ўз ишларини узлюксиз
давом эттиришлари мумкин.
Кенгайтирилган кириш: Масофавий текширувлар ташкилотларга географик
жиҳатдан узоқ жойларда жойлашган аудиторлик объектлари билан алоқа ўрнатиш
имконини беради, бу эса барча сайтларда кенг қамровли қамров ва изчилликни
таўминлайди.
Sarah Ovaska ва Maria Murphyларни
такидлашича (2023), Wilson консалтинг
фирмаси 2020
-
йилда ҳар икки йилда бир марта, исталган жойда иш бўйича сўровнома
ўтказди ва сўровда қатнашган 223 CРА фирмасининг 61 фоизи келажакда аудит
ишларининг ярмидан кўпини масофадан туриб ўтказишни режалаштираётганини
аниқлади. Худди шу савол, пандемиядан олдинги сўралганда, фирмаларнинг атиги 17
фоизи аудит ишларининг аксарият қисмини мижозлар жойлашган жойдан узоқда олиб
боришларини билдиришган[Sarah Ovaska ва бошқалар.
Yueqi Li
, Sanjay Goel, Kevin Williamsлар (2023) ўзларининг илмий ишларида
қуйидагиларни келтиришган:Аудиторлик касби сўнгги ўн йил ичида рақамли
ўзгаришларни бошдан кечирди ва яқинда CОВИД пандемияси туфайли масофавий
аудитга тез ўтди. Ушбу силжиш аудиторларнинг ишлаш ва идрок этиш усуллари билан
боғлиқ ўзгаришларга олиб келди. Ташқи аудиторлар ўртасида сўров ўтказиш орқали
ушбу тадқиқот жойидаги аудитдан масофавий аудитга ўзгаришлар аудит
муваффақиятига қандай таъсир қилиши (яъни, аудит сифати, аудит самарадорлиги
ва
аудиторларнинг ишидан қониқиш) ўрганилди. Бизнинг натижаларимиз шуни
кўрсатадики, масофадан туриб ишлаш юқори аудит самарадорлигига олиб келади.
Arifia Yasmin1, Bahri Kamal1, Azaria Syifaunnisaларнинг (2022) ёзишича, Cовид
-19
пандемияси даврида масофавий аудит масофавий аудитнинг турли афзалликлари ва
камчиликлари билан амалга ошириладиган тўғри танловдир, масофавий аудит
муқобилдир, шунинг учун иш фаолияти ва текшириш жараёнлари давом этиши мумкин
ва уни амалга оширишда ички аудитнинг роли ортди.
B
ambang Leo Handoko, Fadhilah Daffa, Muhammad Adya Atarazaqлар (2023)
масофавий аудитни ривожланишида Совид
-
19нинг таъсирини қуйидагича изоҳлашади:
2020 йилдан бери содир бо'лган Cовид
-
19 пандемияси одамларни уйдан ишлашга
мажбур қилган кенг кўламли ижтимоий чекловларга олиб келди. Аудит соҳасида уйдан
ишни амалга ошириш аудиторни масофавий аудит деб аталадиган технологиядан
фойдаланишга мажбур қилади. Масофавий аудитларни амалга оширишда, албатта,
кўплаб аудит процедуралари кузатувларни амалга ошириш учун камералар ва дронлар
каби технологиялардан фойдаланган ҳолда онлайн тарзда амалга оширилади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
707
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқотимиз давлат секторида масофавий аудитни ташкил этиш мақсадида олиб
борилган бўлиб, аудитни ташкил этиш ва такомиллаштириш бўйича вазифалар
белгилаб олинди. Тадқиқот жараёнида амалий материалларни таққослаш ва статистика
каби усуллардан фойдаланилиб хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Халқаро амалиётда масофавий аудит ISО 19011:2018 стандарти билан тартибга
солиниб, “масофавий” аудитни “текширилувчи жойлашган жойдан бошқа ҳар қандай
жойда”, “интерактив алоқа воситаларидан” фойдаланган ҳолда ўтказиладиган аудит
деб белгиланган.
ISО 19011: (2018) (ГОСТ Р ИСО 19011
-2021) (2019)
–
менежмент тизимда
ўтказиладиган аудитнинг меъёрлари ва қоидаларини белгилайдиган халқаро стандарт.
Масофавий аудитни ҳуқуқий асосини янада мустаҳкамлаш мақсадида ISО/IEC
17012 “Бошқарув тизимлари аудитида масофавий аудит усулларидан фойдаланиш
бўйича
қўлланма”
номли
стандарт
тайёрланмоқда.
Стандарт
Халқаро
стандартлаштириш ташкилоти (ISО/CАСCО) мувофиқликни баҳолаш Қўмитаси ишчи
гуруҳи (WГ) томонидан ишлаб чиқилмоқда
100
.
Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики масофавий аудит аудит
қилинадиган ташкилотга бормасдан, замонавий АТКдан фойдаланган ҳолда ўтказилар
экан. Ўрганишлар асосида биз томонимиздан масофавий аудитга қуйидаги таърифни
шакллантирилди: “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими давлат
органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини ўзаро солиштириш орқали
улар фаолиятидаги молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда
бошқаришни назарда тутувчи ахборот тизими”.
“Масофавий аудит жорий этиш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси
ҳисоб палатаси раисининг 2024 йил 20 сентябрдаги ИД
-
2056 (В
-
1) сон буйруғи билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тақдим этган хавф
таҳлилларига асосан назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”да ўз
аксини топган (Низом, 2024).
Масофавий аудитни риожлантириш борасида хорижий мамлакатларда қандай
ишлар амалга оширилаяпди?
Қазоғистон
Республикасида (2023) ички давлат аудитини ривожлантириш
мақсадида 2020 йилда “Электрон ички давлат аудити” (ЭВГА) янги модули ишлаб
чиқилди.
Ушбу модул 2020
-
йилдан буён давлат харидлари соҳасида аудит ўтказиш учун
мўлжалланган бўлиб, масофадан туриб 590 миллиард тенгега яқин 1480 та текширув
ўтказилди, 388 миллиард тенгега тенг ҳуқуқбузарликлар аниқланди.2022 йилнинг
иккинчи ярмидан бошлаб ЭВГА текширилаётган объектларнинг молиявий
-
хўжалик
фаолиятини қамраб олиш, бюджет маблағларидан фойдаланиш ва давлат
активларининг сақланишини текшириш учун кенгайтирилди. Ҳар бешинчи текширув
масофадан туриб амалга оширилади, умумий текширувларда ЭВГА қамровининг улуши
8,3% ни ташкил қилади
101
. Бу коррупция хавфини минималлаштиришга ёрдам беради,
меҳнат ва вақт харажатларини, шунингдек маъмурий ресурсларни камайтиради ва бир
вақтнинг ўзида бир нечта аудит
объектларида текширишни таъминлайди.
Қазоғистон
Республикасида давлат секторида аудитни, шу жумладан масофавий
аудитни такомиллаштириш борасида “Давлат аудити ва молиявий назорати
тўғрисии”даги қонуни қабул қилинган (Закон, 2024).
101
Дистанционный электронный аудит. Комитет внутреннего государственного аудита Республики Казахстан. 03
апреля 2023.
https://www.gov.kz/memleket/entities/kvga/press/news/details/530781?lang=ru
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
708
Россия Федерациясида ҳам умумий аудит таркибида масофавий аудитнинг улуши
ошиб бормоқда.
Бу борада Сергеева
(2022)
қуйидагиларни келтириб ўтган:
2020
йилгача масофавий аудит сўровда қатнашган компаниялар томонидан аудит тартиб
-
қоидаларининг умумий ҳажмининг 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қўлланилган
бўлса, 2020 йил баҳорида масофавий аудит улуши 91 фоизгача кескин ўсди
.
Илмий тадқиқотлар натижасида масофавий аудитнинг афзалликлари
қуйидагилар деб ҳисоблаймиз:
Харажатларни тежаш: аудиторлар ва аудиторлар учун сафар харажатларини
бартараф этиш, аудит билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириш.
Мослашувчанлик: Аудитларни қулай вақтда режалаштириш орқали глобал
жамоаларни осонлик билан жойлаштириш ва кундалик операциялардаги узилишларни
минималлаштириш.
Реал вақтда маълумотларга кириш: ўз вақтида қарор қабул қилиш имконини
берувчи тезкор текшириш ва таҳлил қилиш учун реал вақт режимида рақамли ёзувлар
ва тизимларга кириш (1
-
расм).
1-
расм. Масофавий аудитнинг афзалликлари
Масофавий аудит ўзининг афзалликларига қарамай, ечимларни талаб қиладиган
муаммолари ҳам мавжуд:
Маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар: виртуал текширувлар
пайтида мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш учун шифрланган алоқа каналлари ва
хавфсиз маълумотларни сақлаш каби мустаҳкам
киберхавфсизлик чораларини қўллаш
лозим.
Аудитнинг яхлитлиги: текширишни стандартлаштирилган баённомалар, пухта
ҳужжатлар ва шаффоф аудит йўллари орқали аудит жараёнларининг яхлитлигини
таъминлаш.
Технологик қарамлик: Аудиторлар ва манфаатдор томонлар
ўртасида масофавий
аудит воситалари бўйича доимий тренинглар орқали технологик тўсиқларни бартараф
этиш.
Масофавий аудит ўзининг афзалликларига қарамай, ечимларни талаб қиладиган
муаммолари ҳам мавжуд:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
709
Маълумотлар хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар: виртуал текширувлар
пайтида мавжуд маълумотларни ҳимоя қилиш учун шифрланган алоқа каналлари ва
хавфсиз маълумотларни сақлаш каби мустаҳкам киберхавфсизлик чораларини қўллаш
лозим.
Аудитнинг яхлитлиги: текширишни стандартлаштирилган баённомалар, пухта
ҳужжатлар
ва шаффоф аудит йўллари орқали аудит жараёнларининг яхлитлигини
таъминлаш.
Технологик қарамлик: Аудиторлар ва манфаатдор томонлар ўртасида масофавий
аудит воситалари бўйича доимий тренинглар орқали технологик тўсиқларни бартараф
этиш.
Масофавий аудитларни
самарали амалга ошириш аниқлик, ишончлилик ва
мувофиқликни таъминлаш учун энг яхши амалиётларга таянади.
Аудит олдидан тайёргарлик: манфаатдор томонларни мувофиқлаштириш ва аудит
жараёнини соддалаштириш учун аниқ мақсадлар ва тахминларни белгилаш.
Технологиядан фойдаланинг: узлюксиз алоқа ва ҳужжатлар алмашиш учун видео
конференция, виртуал ҳамкорлик платформалари ва аудитни бошқариш дастуридан
фойдаланиш.
Ҳужжатлар
ва ҳисоботлар: кенг қамровли аудит йўлларини юритиш, далилларни
синчковлик билан ҳужжатлаштиринг ва асосланган қарорлар қабул қилишни
осонлаштириш учун тушунарли ҳисоботларни яратиш.
Доимий такомиллаштириш: Келажакдаги мажбуриятларни оптималлаштириш
учун фикр
-
мулоҳазалар ва олинган тажрибалар асосида масофавий аудит
методологияларини мунтазам такомиллаштириш.
Мамлакатимизда масофавий аудитни ривожлантириш мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги «Давлат молиявий назорати
тизимини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида»ги ПФ
-6300-
сонли
Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги
“Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада
ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш
тўғрисида»ги ПҚ
-128-
сон Қарорига мувофиқ “Масофавий
назорат” маркази ташкил
этилди. Ҳисоб палатаси 28 та давлат органлари ва ташкилотларининг 115 турдаги
маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш тизими йўлга қўйилиб, ягона
“Масофавий назорат” маркази томонидан маълумотлар қайта ишланади.
Марказ киберхавфсизлик талаблари асосида замонавий серверлар, компьютер ва
бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланган.
Унинг асосий вазифаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш,
бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олиш ва мунтазам профилактика ишларини
кучайтиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Турабов
(2024) иштирок этиб, “Масофавий аудит” (“remote auditing”) мавзусидаги маърузасида
қуйидагилар такидланди.
Давлат аудитини анъанавий усулда жойига чиқиб
амалга ошириш имконияти
чекланиши оқибатида маблағларни мақсадсиз ва самарасиз сарфланиш рисклари ортди.
Бундай ҳолатда аудит объектини ҳамда бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини кўздан
кечирмасдан харажатлар қонунийлигини назорат қилишда қийинчиликларни
туғдирди. Бу Ҳисоб палатаси фаолиятини фақат масофавий усулда амалга ошириш
заруратини юзага келтирди.
Ҳисоб
палатаси учта йўналишга алоҳида эътибор қаратди.
Биринчи йўналиш, Давлат бюджетига қўшимча даромад манбаларини аниқлаш.
Бунда солиқ, молия, статистика органлари дастурий комплексларидаги электрон
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
710
ҳисоботлар
масофадан туриб ўзаро солиштирилган ҳолда бюджетга қўшимча даромад
манбалари аниқланди ва бюджетга ундирилиши таъминланди.
Иккинчи йўналиш
,
пандемия оқибатларини юмшатиш тадбирлари учун
сарфланган маблағлардан тўғри ва мақсадли сарфланишининг масофавий назорати
олиб борилди ҳамда давлат бюджети
харажатларини мақбуллаштириш
имкониятларини ўрганилди.
Учинчи йўналиш, инвестиция лойиҳаларининг қонунлар ва давлат раҳбарининг
фармонлари ва қарорларидаги топшириқларни ўз муддатида ва сифатли
таъминланиши устидан назорат қилиш вазифасини Ҳисоб палатаси масофавий назорат
шаклида амалга ошириб борди. Бунда, “Ijro.gov.uz” махсус дастурий комплекси
яратилган бўлиб, давлат органларига берилган ҳар бир топшириқ Адлия вазирлиги
томонидан ушбу дастурий комплексга киритиб борилади.
Мамлакатимизда масофавий аудит назорат тадбирларининг дастлабки
натижалари аниқланмоқда.
Ҳисоб
палатасининг (2024) “Масофавий аудит” ахборот тизими томонидан
вазирликларда автоматик равишда аниқланган рисклардан 395 миллиард сўмлик
камчиликлар бартараф этилди.
Масофавий аудит назорат тадбирлари ва таҳлиллар натижасида қуйидагилар
аниқланган:
54,5 миллиард сўм ортиқча ва ноқонуний харажатларнинг олди олинган;
давлат бюджетига 3,6 триллион сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланиб,
ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда;
бюджет маблағлари ҳисобидан 177 миллиард сўмлик ортиқча ва ноқонуний
харажатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслик чоралари
кўрилган (Усмонов, 2024).
Илмий тадқиқотлар натижасига асосланган ҳолда мамлакатимизда масофавий
аудитни такомиллаштириш тенденциялари қуйидагилардан иборат.
Ташкилотлар рақамли трансформацияни қабул қилишда давом этар экан,
масофавий аудитнинг келажаги замонавий IT технологиялардан фойдаланган ҳолда
аудитнинг самарадорлик, мувофиқлик ва инновациялар учун янги имкониятларни
яритишги таклиф қиламиз.
Блокчейн технологияси: блокчейнни амалга ошириш ўзгармас ёзувлар ва
текшириладиган аудит ҳужжатларини тақдим этиш орқали аудит шаффофлиги ва
хавфсизлигини оширади деган хулосага келинди.
Башоратли таҳлил: Тарихий маълумотлар ва башоратли моделлардан
фойдаланган ҳолда, аудиторлар рискларни прогноз қилишлари, аудитни
режалаштиришни оптималлаштиришлари ва ресурсларни тақсимлашни яхшилашлари
мумкин.
Киберхавфсизликни яхшилаш: шифрлаш ва хавфсиз маълумотларни узатиш
протоколлари каби киберхавфсизлик чораларидаги ютуқлар виртуал алоқалар пайтида
муҳим
аудит маълумотларини ҳимоя қилишни таъминлаш.
Хулоса ва таклифлар
.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда масофавий аудитни ташкил этишнинг
зарурияти туғилган.
Ўрганишлар асосида биз томонимиздан масофавий аудитга қуйидаги таърифни
шакллантирилди: “Масофавий аудит” автоматлаштирилган ахборот тизими –давлат
органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базаларини ўзаро солиштириш орқали
улар фаолиятидаги молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда
бошқаришни назарда тутувчи ахборот тизими”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
711
“Масофавий аудит жорий этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси
ҳисоб палатаси раисининг 2024 йил 20 сентябрдаги ИД
-
2056 (В
-
1) сон буйруғи билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тақдим этган хавф
таҳлилларига асосан назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ”да ўз аксини топган.
Юқорида келтирилган илмий
-
назарий тавсияларни амалиётга жорий
қилиниши мамлакатимизда давлат секторида аудитни такомиллаштиришига
хизмат қилиши билан бирга бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга олиб
келади ҳамда аудитнинг самарадорлигини оширади.
Адабиётлар /Литература/Reference:
Arifia Yasmin1, Bahri Kamal1, Azaria Syifaunnisa. (2022) Remote Audit for Internal
Audit as a Form of Technology Optimization Towards Indonesia 5.0. Proceedings of the Tegal
International Conference on Applied Social Science & Humanities (TICASSH 2022).
https://www.atlantis-press.com/proceedings/ticassh-22/125976553.
Bambang Leo Handoko, Fadhilah Daffa, Muhammad Adya Atarazaq. (2023) Authors
Info & ClaimsEffect of Remote Audit, Audit Evidence Collection, Organization Support to Audit
Procedure Implementation during Hybrid Working. ICEME '23: Proceedings of the 2023 14th
International Conference on E-business, Management and Economics.Pages 237
–
242.https://doi.org/10.1145/3616712.3616735.
Johan Ingemar Lorentzon, Lazarus Elad Fotoh, Tatenda Mugwira. (2023) Remote
auditing and its impacts on auditors’ work and wor
k-
life balance: auditors’ perceptions and
implications. Accounting Research Journal.ISSN: 1030-9616. Open Access. Article publication
date: 31 October. Issue publication date: 13 February 2024.
Mastering Remote Audits: (2023) Best Practices for Quality and Safety Leaders.
https://www.qualityze.com/blogs/mastering-remote-audits-best-practices-for-quality-and-
safety-leaders. Qualityze. 31 Aug.
Sarah Ovaska and Maria Murphy. (2024) A needed push into remote auditing.
https://www.journalofaccountancy.com/news/2022/may/needed-push-into-remote-
auditing.html.9.11.2024
What is a Remote Audit? 2024-07-25. https://pecb.com/article/what-is-a-remote-audit.
Yueqi Li, Sanjay Goel, Kevin Williams. (2023) Impact of remote audit on audit quality,
audit efficiency, and auditors' job satisfaction. First published: 03 February 2023
https://doi.org/10.1111/ijau.12306. International Journal of Auditing: Volume 27, Issue 2-
3.Pages: 69-149.April-July.
Дистанционный электронный аудит
(2023)
. Комитет внутреннего
государственного
аудита
Республики
Казахстан.
03
апреля
2023.
https://www.gov.kz/memleket/entities/kvga/press/news/details/530781?lang=ru.
Закон (2024)
ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ КАЗАХСТАН “О государственном аудите и
финансовом контроле” (с изменениями и дополнениями по состоянию на 01.09.2024
г.).
Международный стандарт
ISO 19011: (2018)
руководящие указания по
проведению аудитов систем менеджмента
.
Перевод и научно
-
техническое
редактирование осуществлен В.А.
Качаловым Редакция от 29.08.2018
.2019.
Низом (2024) Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси раисининг 2024 йил 20
сентябрдаги ID
-2056 (V-
1) сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
Ҳисоб палатаси тақдим этган хавф таҳлилларига асосан назорат тадбирларини
ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, noyabr
www.e-itt.uz
712
Сергеева
А.И.
(2022)
Дистанционный
внутренний
аудит.
https://kachestvo.pro/kachestvo-upravleniya/instrumenty
vnutrenniy-audit.
Турабов Б. (2024) ШҲТ маконида давлат молиявий назорат соҳасидаги халқаро
https://ach.gov.uz/uz/lists/view/218.12.11.2024
Усмонов С. (2024) Бюджет маблағлари ҳисобидан 177 млрд сўмлик ортиқча ва
ноқонуний харажатлар аниқланди. https://kun.uz/kr/news/2024/11/04/budjet
-
mablaglari-hisobidan-177-mlrd-somlik-ortiqcha-va-noqonuniy-xarajatlar aniqlandi.
Фармон (2024) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июлдаги
“Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш
бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ
-100-
сон фармони
Щепкина Н.Н.
(2022)
Инновационный подход к организации внутреннего аудита
строительных предприятий. Журнал Вестник МГСУ.
Т.17. Вып.6.
DOI: 10.22227/1997-
0935.2022.6.790-802.
