THEORETICAL FOUNDATIONS OF INVENTORY ACCOUNTING

Abstract

This article is devoted to the theoretical basis of reflecting the relations related to inventory in business entities of different types of ownership operating in our country in accounting. The types of inventories in business entities, the main tasks of the accountant in accounting for them, as well as opinions on the state of inventory and the establishment of internal control over their storage are highlighted. To fulfill these tasks, first of all, the proposals and recommendations on the use of primary accounting data, synthetic and analytical account registers have been developed. This eliminates several problems in the organization of inventory accounts in economic entities and serves to raise the level of financial reporting dataaccuracy.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Alimkhanova Н. (2023). THEORETICAL FOUNDATIONS OF INVENTORY ACCOUNTING. Economic Development and Analysis, 1(8), 123–130. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44937
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article is devoted to the theoretical basis of reflecting the relations related to inventory in business entities of different types of ownership operating in our country in accounting. The types of inventories in business entities, the main tasks of the accountant in accounting for them, as well as opinions on the state of inventory and the establishment of internal control over their storage are highlighted. To fulfill these tasks, first of all, the proposals and recommendations on the use of primary accounting data, synthetic and analytical account registers have been developed. This eliminates several problems in the organization of inventory accounts in economic entities and serves to raise the level of financial reporting dataaccuracy.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

123



ТОВАР

-

МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Алимханова Нигора Алимхановна

Тошкент молия институти

Аннотация.

Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли

мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар

-

моддий захиралар билан

боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига
бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар

-

моддий захираларнинг

турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий

вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан

ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни

бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва
аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб

чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар

-

моддий захиралар ҳисобини

ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот

маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.

Калит сўзлар:

ялпи даромад, харажатлар, маҳсулот таннархи, хом

-

ашё

материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқариш, ярим тайёр маҳсулотлар, ҳисоб

регистрлари, аналитик ҳисоб, синтетик ҳисоб.

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ УЧЕТА ТОВАРНО

-

МАТЕРИАЛЬНЫХ ЗАПАСОВ

Алимханова Нигора Алимхановна

Ташкентский финансовый институт

Аннотация.

Данная статья посвящена теоретическим основам отражения в

бухгалтерском учете отношений, связанных с

запасами у хозяйствующих субъектов

разных форм собственности, действующих в

нашей стране. Выделены виды товарно

-

материальных запасов в хозяйствующих субъектах, основные задачи бухгалтера по их

учету, а также мнения о состоянии товарно

-

материальных запасов

и установлении

внутреннего контроля за их хранением. Для решения этих задач, прежде всего, были

разработаны предложения и рекомендации по использованию данных первичного учета,
синтетических и аналитических регистров учета. Это устраняет ряд проблем при

организации складского учета в хозяйствующих субъектах и способствует повышению

уровня точности данных финансовой отчетности.

Ключевые слова:

валовый доход, расходы, себестоимость

продукции, сырье,

незавершенное производство, полуфабрикаты, регистры учета, аналитический учет,

синтетический учет.

VIII SON - DEKABR, 2023

VIII SON - DEKABR, 2023

UO‘K:

657.9

123 - 130


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

124

THEORETICAL FOUNDATIONS OF INVENTORY ACCOUNTING

Alimkhanova Nigora Alimkhanovna

Tashkent Financial Institute

Abstract.

This article is devoted to the theoretical basis of reflecting the relations related to

inventory in business entities of different types of ownership operating in our country in

accounting. The types of inventories in business entities, the main tasks of the accountant in
accounting for them, as well as opinions on the state of inventory and the establishment of internal

control over their storage are highlighted. To fulfill these tasks, first of all, the proposals and

recommendations on the use of primary accounting data, synthetic and analytical account
registers have been developed. This eliminates several problems in the organization of inventory
accounts in economic entities and serves to raise the level of financial reporting dataaccuracy.

Keywords:

gross income, expenses, product prime-cost, raw materials, work in progress,

semi-finished products, account registers, analytical accounting, synthetic accounting.

Кириш.

Ҳозирги

кунда турли мулкчилик шаклланган хўжалик юритувчи субъектларда

асосий эътибор ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, меҳнат унумдорлигини

ошириш, корхоналарнинг рентабеллик даражасини ошириш, таннархни пасайтириш

ҳамда натижада ялпи даромад, соф тушум ҳамда соф фойдани кўпайтиришга
қаратилгандир.

Бугунги иқтисодий шароитда ҳар бир хўжаликдаги маблағларни ўрганиш

ҳаракатини давр талаби бўлиб ҳисобланади. Чунки маблағларни қай тарзда

фойдаланиш корхонанинг молиявий натижасига боғлиқдир. Товар

-

моддий

захираларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида харажатлар қисмини асосини ташкил

қилади.

Шунинг учун ҳам доимий равишда товар

-

моддий захираларини ишлатилиши,

қолдиғи, ҳаракатини доимий назоратга олиш зарурдир. Шунинг учун ҳам вақти

-

вақти

билан корхоналарнинг

ўзларида йил давомида фойдаланилишини таҳлил қилиш зарур

ҳисобланади. Таҳлил учун маълумотлар инвентаризация йўли орқали олиб борилади.

Айни пйтга келиб корхоналарда асосий харажатлар қисмининг ошиши, харажатларнинг

ошиши эса корхоналарнинг молиявий натижаларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларнинг харажатлар қисмида товар

-

моддий захираларининг тутган ўрни, таннархга таъсири, улардан қай даражада

фойдаланишни таҳлил қилиб пировардида ўзимизнинг хулоса ва таклифларни

беришдан иборат.

Адабиётлар шарҳи.

Товар

-

моддий захиралар ҳисоби ҳамда уларни гуруҳлаштириш бўйича маҳаллий ва

хорижий олимлар бир қанча фикрларни ўз илмий тадқиқот ишларида баён қилишган.

Масалан, Ғуломова

(2012)

томонидан товар

-

моддий захираларга қуйидагилар

киритилган:

маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом

-

ашё ва материаллар,

харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, ёқилғи ва х.к.з;

боқувдаги ва яйловдаги ҳайвонлар;

деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва

тугалланмаган ишлаб чиқариш, ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот;

бошқа юридик ва жисмоний шахслардан харид қилинган товарлар.

Ушбу масалага иқтисодчи олимлар Хайдаров ва Тухсановлар

(2006)

томонидан эса

қуйидагича ёндашилган:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

125

хом

-

ашё материаллар (бутловчи буюмлар, ёнилғилар ва х.к.з);

тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр маҳсулотлар, булар тайёрланиш

даражасида ҳисобга олинади;

тайёр маҳсулот ва товарлар.

Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ташназаровнинг

(2017)

фикрича

«миллий стандартимизда товар

-

моддий захираларга берилган таърифда «....маъмурий

ва ижтимоий

-

маданий вазифаларни амалга ошириш» деган жумлани олиб ташлаш

керак, деб ўйлаймиз, чунки бу жумлалар узоқ муддатда фойдаланадиган моддий

активларнинг таърифида ҳам келтирилган».

Шунингдек хорижий олимлардан Ладутько

(2005)

таърифига кўра, «ишлаб

чиқариш захиралари «хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар,
бутловчи қисмлар, конструкциялар, деталлар, ёқилғи ва бошқалар, яъни товар

-

моддий

бойликлар тайёр маҳсулот олиш мақсадида инсон меҳнати уларга йўналтирилган

меҳнат предметлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида асл шаклини

сақлайдиган ва маҳсулотга баҳони босқичма

-

босқич ўтказувчи меҳнат воситаларидан

фарқли ўлароқ, меҳнат объектлари тўлиқ истеъмол қилинади, ўз қийматини шу

маҳсулотга тўлиқ ўтказади ва ҳар бир ишлаб чиқариш циклидан кейин

алмаштирилади».

Левкович

(2012)

фикрига кўра «ишлаб чиқариш заҳиралари деганда, меҳнат

предметлари сифатида фойдаланиладиган, қайта ишлаш ёки ишлаб чиқариш

жараёнида янги фойдаланиш қийматини яратишда ёки иқтисодий эҳтиёжлар учун

фойдаланиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш элементлари тушунилади. Улар тўлиқ

бир ишлаб чиқариш циклида истеъмол қилинади ва ўз қийматини маҳсулот (ишлар,

хизматлар) қийматига тўлиқ ўтказади».

Седки, Смит ва Стрикландларнинг

(2014)

фикрича, «товар

-

моддий захиралар

ҳисоби корхона томонидан амалга оширилган харажатларни тўлиқ ифода этиши ва

инвесторлар учун кутилаётган фойда хусусида тўлиқ ахборот беришга хизмат қилиши

керак».

Профессор Вахрушина

(2011)

«халқаро амалиётда захиралар деганда оддий иш

даври давомида ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш мақсадида ишлаб чиқариш

истеъмоли учун мўлжалланган активлар назарда тутилади, деб таъкидлаган».

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Ҳозирги

вақтда бир қатор фундаментал масалалар, хусусан, омборлардаги товар

-

моддий захираларни ҳисобга олишни ташкил этиш масалалари мунозарали бўлиб

қолмоқда ва корхонанинг хусусияти ва фаолиятига қараб товар

-

моддий захиралар

ҳисобини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бу мақсадни амалга ошириш учун

корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш заҳираларини бошқариш йўналишларини

аниқлаш зарур.

Хўжалик юритувчи субъектларда товар

-

моддий захиралар ҳисобини тўғри ташкил

этиш учун, биринчи навбатда, бир қатор саволларга жавоб бериш керак:

товар

-

моддий захиралар қаердан, қачон, қанча ва қанча миқдорда олинганлиги,

етказиб бериш жараёни қандай амалга оширилганлиги;

кимга, қачон ва қанча товар

-

моддий захиралар

чиқарилган;

ишлаб чиқариш дастури қандай бажарилган;

товар

-

моддий захираларнинг турлари бўйича қолдиқ

ва белгиланган

меъёрларга қандай риоя қилинган

ва ҳоказо.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг хўжалик мулкига эгалик қилиш, ишлаб

чиқариладиган маҳсулотларига қараб товар

-

моддий захираларини қуйидаги


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

126

гуруҳларга бўлиш мумкин

31

:

1010

счёти

-

Хом

-

ашё ва материаллар;

1020

счёти

-

Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар

;

1030

счёти

-

Ёқилғилар

;

1040

счёти

-

Эҳтиёт қисмлар

;

1050

счёти

-

Қурилиш материаллари;

1060

счёти

-

Идиш ва идишбоп материаллар;

1070

счёти

-

Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар.

1080

счёти

-

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари.

1090

счёти

-

Бошқа материаллар.

Товар

-

моддий захираларини ҳолатини ўрганишда ҳисобни юритилишига алоҳида

эътибор бериш керак. Қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун,
“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби

ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида” Низом ҳамда

бухгалтерия ҳисобининг

халқаро ва миллий стандартларда товар

-

моддий захираларига

бўлган саволлар ўз ечимини топган.

Хўжалик юритувчи субъектлар амалиётида товар

-

моддий захираларнинг

қуйидаги гуруҳлари мавжуд (

1-

расм

).

1-

расм. Товар

-

моддий захираларнинг таснифи

32

Материалларни бухгалтерия ҳисобида тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга

ҳисобланади. Ишлаб чиқариш захираларини баҳолаш "Товар

-

моддий захиралар" номли

4-

сон БҲМСга асосланган бўлиши лозим. Ушбу стандартга мувофиқ материаллар энг кам

баҳода, яъни таннархи бўйича ёки соф сотиш қийматида ҳисобга олиниши лозим. Чунки

бухгалтерия ҳисобининг эҳтиёткорлик тамойилини акс эттиришнинг бири бўлиб, паст

баҳолаш қоидаси ҳисобланади: таннарх бўйича ёки сотишнинг соф қиймати бўйича

33

.

31

«Товар

-

моддий захиралар» номли 4

-

сон БҲМС.

www.lex.uz

32

Маълумотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган

.

33

«Товар

-

моддий захиралар» номли 4

-

сон БҲМС.

www.lex.uz


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

127

Товар

-

моддий захираларнинг ҳисобини юритиш жараёнида улар қуйидаги

тартибда, яъни товар

-

моддий захиралар қуйидагиларнинг энг кам қиймати бўйича

баҳоланади:

а)

таннарх бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки моддий захираларнинг

харид баҳосига транспорт

-

тайёрлов сарфлари қўшилган ҳолда;

б) соф реализация қиймати бўйича келишилган баҳодан уларни сотишга тайёрлаш

ва сотиш билан боғлиқ сарфларни чегиргандан кейин қолган қийматда

.

Товар

-

моддий захираларни таннарх бўйича баҳолаш тартибида товар

-

моддий

захираларнинг таннархи қуйидагилардан ташкил топади:

а) товар

-

моддий захираларининг сотиб олиш харажатлари, жумладан, харид

қиймати (счёт

-

фактурада кўрсатилган суммадан харид чегирмаларининг айирмаси),

божхона тўловлари ва бошқа солиқлар (қоплашга мўлжалланганларнинг айирмаси
билан), фрахт қиймати (юклаш, тушириш ишлари ва товарнинг йўлдаги суғуртасини
ҳисобга олган ҳолда), харид билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлардан;

б) қайта ишлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан

бевосита боғлиқ харажатлардан, жумладан:

1. хом

-

ашё ва материалларни тайёр маҳсулотга айлантиришда станок ва асбоб

-

ускуналарда бевосита банд бўлган ишчиларнинг меҳнат ҳақини тўлаш ва ижтимоий

суғурталаш харажатлари;

2. хом ашё ва материалларни тайёр маҳсулотга айлантириш учун сарфланган

доимий ва ўзгарувчан ишлаб чиқаришнинг устама харажатларни доимий тартибда

тақсимлашдан иборат.

в) жорий даврда ТМЗни тайинланган жойга елтиб бериш учун транспортировка

ёки уларни керакли ҳолатга келтириш жараёнида (тайёр маҳсулотни омборга олиб

бориш, товарни шахсий буюртмалар асосида бичиш ва йиғиш харажатлари ва бошқалар)

сарфланган бошқа харажатлар.

Одатда бухгалтерия ҳисоби

ва солиқ солиш амалиётида товар

-

моддий захираларни

сотиб олиш қиймати (етказиб берувчи тўланадиган суммалар) ва уларни сотиб олиш

билан боғлиқ барча харажатлар товар

-

моддий захираларнинг сотиб олиш қиймати деб

аталади.

Товар

-

моддий захираларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг

таннархига киритиладиган харажатларга (яъни сотиб олиш қийматига) қуйидагилар

киради:

• бож тўловлари ва йиғимлари;

• бир бирлик товар

-

моддий захира сотиб олишдаги солиқлар ва йиғимлар суммаси

(агар улар корхонага қопланмаса);

• товар

-

моддий захираларни сотиб олишда қатнашган таъминотчи ва воситачи

корхоналарга тўланадиган комиссион мукофотлар;

• товар

-

моддий захираларни сертификасия қлиш ва уларни сотиб олиш билан

боғлиқ техник шароитларга мувофиқ синовдан ўтказиш бўйича харажатлар;

• товар

-

моддий захираларни тайёрлаш ва улардан кундалик фойдаланиш

манзилига йетказиб бериш билан боғлиқ харажатлар. Уларга транспорт

-

тайёрлов

харажатлари, юклаш

-

тушириш ишлари учун тарифларни тўлаш (фрахт) ҳамда товар

-

моддий захираларни кундалик фойдаланиш жойига транспортировка қилиш,

шунингдек, товар

-

моддий захираларни транспортировка қилиш таваккалчиликларини

суғурталаш бўйича харажатлар киради;

• товар

-

моддий захираларни сотиб олишга бевосита боғлиқ бўлган бошқа

харажатлар

.

Товар

-

моддий захираларни сотиб олиш харажатлари уларни пайдо бўлишини

тасдиқловчи бошланғич ҳужжатларга асосан аниқланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

128

Товар

-

моддий захираларнинг таннархини ҳисоблаш усуллари қуйидагилардан

ташкил топган:

а) ялпи идентификасия усули, аниқ харажатларга асосланган бўлиб ўзаро

алмаштирилмайдиган конкрет бирликлари махсус индивидуал буюртмалар бўйича

ишлаб чиқарилган маҳсулот, товарлар ва хизматларнинг таннархини ҳисоблаш учун
қўлланилади.

б) ўртача тортилган қиймат усули (

AVECO) -

ТМЗ ҳар бир бирлигининг қиймати

ҳисобот даврининг бошида бир турли ТМЗ бирликлари ва ҳисобот даври давомида

сотиб олинган ёки ишлаб чиқарилган бир турли ТМЗ бирликларининг ўртача тортилган
қиймати бўйича аниқланади. ТМЗ бирлигининг ўртача тортилган қиймати ТМЗнинг

бутун қийматини ушбу захиралар бирликларининг

сонига бўлиш билан

аниқланади.

в) биринчи харид баҳолари бўйича баҳолаш усули (

FIFO -

биринчи кирим биринчи

чиқим) биринчи навбатда сотиб олинган товарларнинг таннархи биринчи навбатда

сотиб юборилган товарларга олиб борилиши керак деган тартибга асосланган.

г) охирги харид нархлари бўйича баҳолаш усули (

LIFO) -

охирги харид қилинган

товарларнинг таннархи биринчи навбатда сотилган товарларнинг қийматини аниқлаш
учун, ҳисобот даврининг охирига бўлган захираларнинг таннархи

эса биринчи навбатда

харид қилинган товарларнинг таннархи асосида ҳисобга олинади, деган тахминга

асосланган.

Товар

-

моддий захираларни узлуксиз етказиб бериш, жойлаштириш, сақлаш ва

ишлаб чиқаришга беришни ташкил этиш учун омборни оқилона ташкил этилган
бошқариш муҳим рол ўйнайди, чунки

хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида

етказиб бериш суръатларини тўлиқ мувофиқлаштириш ҳар доим ҳам имконсиз.

Омборнинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлиги учун етарли ҳажмлар ва

номенклатурада моддий ресурсларни жамлаш;

материалларни тўғри сақлаш ва ҳисобга олиш;

цех ва участкаларни товар

-

моддий захиралар билан тизимли ва узлуксиз

таъминлаш;

материалларни бевосита ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун тайёрлаш;

назоратни амалга ошириш, товар

-

моддий захираларни саралаш билан боғлиқ

операциялар мажмуасини амалга ошириш.

Хўжалик юритувчи субъектлар омборларидаги товар

-

моддий захираларни ҳисобга

олишнинг бир неча усуллари мавжуд, улар 1

-

жадвалда келтирилган.

Товар

-

моддий захираларнинг аналитик ҳисоби омборларда нарх ёнлиғи

номенклатураси бўйича ишлаб чиқариш заҳираларининг техник гуруҳлари бўйича

ҳисоб регистрларига кирадиган омбор ҳисоб аналитик карточкалари ёрдамида амалга

оширилади. Аналитик ҳисоб регистрлари материаллар гуруҳлари, сақлаш жойлари,

моддий жавобгар шахслар, синтетик бухгалтерия ҳисоблари ва субсчётлар бўйича
гуруҳланган. Аналитик ҳисоблар бўйича маълумотлар молиявий ҳисоботларда

умумлаштирилади. Товар

-

моддий захираларнинг сақланиши ва ҳаракатини назорат

қилиш, уларни баҳолаш, омбор ҳисоби маълумотлари билан таққослаш, шунингдек,

товар

-

моддий

захираларни

умумлаштириш

учун

аналитик

ҳисоблардан

фойдаланадилар. Омбор бухгалтериясида компютер техникасидан фойдаланишда
бухгалтерия ҳисоби анча соддалаштирилган.

Бундай ҳолда, барча кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар ҳар куни ёки омборлардан

келганда қайта ишланади. Илгари мавжуд бўлган, фан ва амалиёт томонидан ишлаб

чиқилган товар

-

моддий захираларни ҳисобга олиш усуллари сўнгги йилларда маълум

даражада ўз аҳамиятини йўқотди ва асосан доимий деб аталадиган шароитларда

қўл

меҳнати тизимига қаратилган эди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

129

1-

жадвал

Хўжалик юритувчи субъектлар омборларидаги товар

-

моддий захираларини

ҳисобга олиш усуллари

34

Ҳисоб юритиш

шакли

Ҳисоб юритиш шаклининг изоҳи

1.

ТМЗ турлари

бўйича

Товар

-

моддий захираларнинг ҳар бир тури бўйича

бирламчи

ҳисоб регистрлари асосида аналитик ҳисоб карточкалари

очилади, унда улар натура ва пул кўринишида ҳисобга

олинади.

Аналитик

ҳисобнинг

айланма

қолдиқлар

қайдномалари ҳисобот даври охирида тузилади. Омбор
бухгалтерия аналитик карточкалари бўйича қолдиқлар ва

айланма қолдиқлар қайдномалари билан солиштирилади

.

2.

ТМЗ

номенклатураси

бўйича

Бирламчи ҳисоб регистрлари ТМЗлар номенклатураси бўйича

рақамлар асосида гуруҳланади ва ҳисобот даври охирида ҳар
бир номенклатура рақами бўйича якуний маълумотлар

айланма қолдиқлар қайдномаларига киритилади. Айланма

қолдиқлар қайдномалари ҳар бир омбор ва ҳар бир ТМЗ

ҳисоби бўйича натура ва пул кўринишида тузилади.

3.

ТМЗ қолдиғи

бўйича

(оператив ёки

бухгалтерия

ҳисоби)

Бухгалтерия ҳисобининг баланс усули омбор ҳисоб

карточкаларининг

аналитик

ҳисоб

регистрларидан

фойдаланишга асосланган. Бухгалтерия масъул ходими ҳар
куни омборга материалларнинг келиб тушиши ва

сарфланиши

тўғрисидаги

бухгалтерия

ёзувларнинг

тўғрилигини текширади ва омбор бухгалтерия аналитик

карточкадаги қолдиқни бухгалтернинг шахсий имзоси билан

тасдиқлайди. Айланма қайдномалардаги маълумотларига
асосланиб, ТМЗлар таркиби бўйича хулоса қилинади.

Шу сабабли, бугунги кунда буларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим

ва энг кўп меҳнат талаб қиладиган йўналишларидан бири бўлган товар

-

моддий

захираларнинг мавжудлиги ва ҳаракатининг аналитик ҳисобини ташкил этиш ва

юритиш усулларини такомиллаштириш ва янги ёндашувларни

талаб қилади.

Хулоса

ва таклифлар

.

Товар

-

моддий захиралари ҳисобини олиб борганда омбордаги ҳисоб

-

китобларни

тўғри йўлга қўйишда ҳамда бухгалтериядаги маълумотлар билан бир

-

бирига тўғри

келишда омбор мудирининг хизмати жуда катта. Шунинг учун бизлар ўйлаймизки,

корхонлардаги товар

-

моддий захираларининг кирим

-

чиқимини ҳисобга олишда омбор

мудирлари ҳисоб

-

китоб ишларини яхши билиши талаб этилади, шунинг учун омбор

мудирларини бухгалтерия ҳисобидан хабардор бўлган шахсларни қўйиш ёки бўлмасам

шу шахсни бухгалтерия соҳасидаги курсларни ўқитишни талаб этиш зарур. Чунки, ўз

соҳасининг мутахасиси бўлиш учун бухгалтерия ҳисобидан хабардор бўлиш зарурдир.
Товар

-

моддий захираларини бухгалтерия ҳисобида баҳолашда жуда катта муаммоларни

келтириб чиқармоқда. Бу товар

-

моддий захираларини омбордаги баҳоси, сотишдаги

баҳоси, ишлаб чиқариш баҳоси шу каби баҳолар қўлланилади. Бу эса молиявий

натижаларни аниқлашда ноаниқликка олиб келади. Бунинг учун юридик ҳисобланган
барча корхоналар товар

-

моддий захираларини олди

-

сотди операцияларини амалга

34

Маълумотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, dekabr

www.e-itt.uz

130

оширишда товар

-

моддий захираларини баҳоси бўйича ягона тўхтамга келиш зарур.

Агарда ягона тўхтамга келинса, товар

-

моддий захиралари бўйича ҳисоб

-

китоб ишлари

анча яхшиланган ҳисобланади. Бунинг учун эса ҳисоб

-

китоб ишлари бўйича Ўзбекистон

Республикаси Молия вазирлиги томонидан маълум бир йўриқномалар ишлаб чиқиш

талаб этилади. Бу йўриқномалар қанчалик тез ишлаб чиқилса, шунчалик молиявий
натижаларни янада аниқ ҳисоблаш имконини беради.

Корхоналарда товар

-

моддий захираларини ўз вақтида ҳисоб

-

китобини йўлга

қўйиш энг асосий мезон ҳисобланади. Лекин, ҳозирги кунда кўп корхоналарда ишлаб

чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳисобини ташкил этмаслик ҳолатлари учраб
турмоқда. Бу фақатгина ҳисоб ишларини чалкаштиради. Бухгалтерия ҳисобида шундай

нарса бўлиш керакки, миқдоридан, қийматидан қатъий назар ҳар бир тайёр

маҳсулотлар ёки ярим тайёр маҳсулотлар омборга қабул

қилинса, ҳужжатда акс

эттириш зарур. Бу ҳолат корхоналарда тўғри йўлга қўйилмаган. Ҳужжатни олдиндан
расмийлаштириш, кейин расмийлаштириш ҳоллари мавжуд. Бизнинг фикримизда

юқорида айтилган тамойил, бухгалтерия ҳисобида шундай асос бўйича иш юритиш

керакки, миқдоридан, қийматидан қатъий назар ҳар бир тайёр маҳсулотлар ёки ярим

тайёр маҳсулотлар омборга қабул қилинганда ҳужжат орқали расмийлаштириш зарур.
Бундан ташқари,

омбор мудирлари товар

-

моддий захираларини табиий камайиш ва

сақлаш нормаларини билиш зарур.

Адабиётлар

/ Литература / Literature

:

Sam Sedki. Abby Smith, Aissa Strickland. (2014) Differences and Similarities Between IFRS

and GAAP on Inventory. Revenue Recognition and Consolidated Financial Statements. Journal of

Accounting and Finance vol. 14 (2).

Вахрушина М.А.

(2011)

Международные стандарты финансовой отчетности:

учебник

- 4-

е изд. перераб. и доп. –М.: Рид Групп,

-

С. 124.

Ғуломова

Ф. (2012) Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма.

Тошкент

-

“Norma”

-

528 бет.

Ладутько Н.И.

(2005)

Книжный Дом,.

Ладутько, Н.И. Бухгалтерский учет в

промышленности: учебное пособие/

688 с.

Мн.:

Левкович, О.А.

(2012)

Бухгалтерский учет: учеб. пособие / О.А. Левкович, И.Н.

Тарасевич. –

8-

е изд., перераб. и доп. –

Минск: Амалфея, –648 с.

129-

бетдан.

Ташназаров С.Н. (2017) Товар

-

моддий захиралар таннархи ва уларни молиявий

ҳисоботда акс эттириш масалалари. //»Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар»
илмий электрон журнали. № 6, ноябрь

-

декабрь. 174

-

бетдан.

Хайдаров Ш., Тухсанов Ҳ. (2006) Товар

-

моддий захираларнинг таснифи ва уларнинг

бухгалтерия ҳисоби услубий асослари // Солиқ солиш ва бухгатерия ҳисоби. –

Тошкент,

№4. –

6 бет.

References

Sam Sedki. Abby Smith, Aissa Strickland. (2014) Differences and Similarities Between IFRS and GAAP on Inventory. Revenue Recognition and Consolidated Financial Statements. Journal of Accounting and Finance vol. 14 (2).

Вахрушина М.А. (2011) Международные стандарты финансовой отчетности: учебник - 4-е изд. перераб. и доп. –М.: Рид Групп, - С. 124.

Ғуломова Ф. (2012) Бухгалтерия ҳисобини мустақил ўрганиш учун қўлланма. Тошкент-“Norma” - 528 бет.

Ладутько Н.И. (2005) Книжный Дом,. −Ладутько, Н.И. Бухгалтерский учет в промышленности: учебное пособие/ 688 с.− Мн.:

Левкович, О.А. (2012) Бухгалтерский учет: учеб. пособие / О.А. Левкович, И.Н. Тарасевич. – 8-е изд., перераб. и доп. – Минск: Амалфея, –648 с. 129-бетдан.

Ташназаров С.Н. (2017) Товар-моддий захиралар таннархи ва уларни молиявий ҳисоботда акс эттириш масалалари. //»Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь. 174-бетдан.

Хайдаров Ш., Тухсанов Ҳ. (2006) Товар-моддий захираларнинг таснифи ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби услубий асослари // Солиқ солиш ва бухгатерия ҳисоби. – Тошкент, №4. – 6 бет.