Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
522
ЎЗБЕКИСТОНДА 2024 ЙИЛГИ СОЛИҚ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИГА
КИРИТИЛГАН АСОСИЙ ЎЗГАРИШЛАР ТАҲЛИЛИ
DSc
Нормурзаев Умид Холмурзаевич
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмита
ORCID: 0009-0001-0130-8766
Aннотация.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги солиқ қонунчилик
ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини
такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари
ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш
муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида
амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси,
мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий
-
амалий хулоса ва таклифлар ишлаб
чиқилган
Калит сўзлар:
бюджет сиёсати, инқироз, бюджет, солиқ маъмурчилиги,
тадбиркорлик субъектлари, солиқ ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари, солиқ,
солиқ ставкаси, преференциялар.
АНАЛИЗ ОСНОВНЫХ ИЗМЕНЕНИЙ, ВНЕСЕННЫХ В НАЛОГОВОЕ
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА В 2024 ГОДУ
DSc
Нормурзаев Умид Холмурзаевич
Налоговый комитет при Кабинете Министров Республики Узбекистан
Aннотация.
Одной из важных задач является увеличение объемов рыночных услуг
путем внедрения новых подходов в налоговое законодательство Республики Узбекистан
в 2024 году и совершенствования порядка предоставления налоговых льгот. При этом
были изучены некоторые важные реформы, реализованные в налоговой системе
Узбекистана, разработан зарубежный опыт, научно
-
практические выводы и
предложения по его применению в нашей стране.
Ключевые слова:
бюджетная политика, кризис, бюджет, налоговое
администрирование, субъекты предпринимательства, налоговая отчетность,
налоговые поступления, налоговые льготы, налог, налоговая ставка, преференции.
ANALYSIS OF THE MAIN CHANGES MADE TO TAX LEGISLATION IN UZBEKISTAN IN 2024
DSc
Normurzaev Umid Kholmurzaevich
Tax Committee under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan
Abstract.
One of the important tasks is to increase the volume of market services by
introducing new approaches to the tax legislation of the Republic of Uzbekistan in 2024 and
improving the procedure for granting tax benefits. At the same time, some important reforms
implemented in the tax system of Uzbekistan were studied, foreign experience, scientific-practical
conclusions and suggestions on its application in our country were developed.
Key words:
budget policy, crisis, budget, tax administration, business entities, tax reporting,
tax revenues, tax credits, tax, tax rate, preferences.
UO‘K:
336.221 (575.172)
II SON - FEVRAL, 2024
522-531
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
523
Кириш.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодий
сиёсатининг энг муҳим элементларидан бири –
солиқ сиёсатини янада
либераллаштириш, солиққа тортиш тартибини соддалаштириш, солиқ юкини
пасайтириш, хўжалик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни
амалга ошириш ҳисобланади. Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли
солиқ ислоҳотларининг
натижасида аҳоли реал даромадлари ўсиши, ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан янгилаш, тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб
-
қувватлашга хизмат қилмоқда. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар мамлакатнинг
иқтисодий манзарасини шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бундан ташқари,
Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб бораётган, ички ва хорижий инвестицияларни жалб этиш
истагида бўлган мамлакат сифатида солиқ тизимини ислоҳ қилиш муҳимлигини
эътироф этди. Ушбу ислоҳотлар нафақат даромадларни йиғишни кучайтиришга, балки
бизнеснинг ўсиши, инновациялар ва барқарор ривожланиш учун қулай муҳит яратишга
қаратилган.
Адабиётлар шарҳи.
Жўраев (2005) фикрича, ғарб иқтисодчилари солиқ сиёсати мустақил тушунча
ҳисобланмайди. Улар солиқ сиёсати тушунчасига фискал сиёсат тушунчаси орқали
ёндошадилар. Фискал сиёсат эса давлатнинг ўз даромадлари ва харажатлари бўйича
қарор қабул қилиши бўлиб ҳисобланади
-
деб таъкидлашади.
Кенэ (1960), инглиз иқтисодчиси Кейнс (1993) ва бошқаларнинг илмий
қарашларида муҳим ўрин тутиб келган. Улар давлат иқтисодиётни тартиблашда солиқ
сиёсатини юритишнинг турли хил услублари ва ёндошувлари ҳақида кўплаб баҳслар
юритган, солиқ сиёсатининг бош мақсади нимадан иборат бўлиши лозимлиги кўрсатиб
беришда, кўпроқ, солиқларни ундириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
Байбородина (2010) “солиқ ислоҳотлари –
солиқ тизимини кенг кўламли қайта
қуриш ва уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг
чекланган ёки тубдан ўзгариши сифатида” таърифлайди.
Майбуров (2007) “солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат
солиқ сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш” деб таъкидлайди.
Богатыреванинг (2014) фикрича, “солиқ ислоҳоти бу давлат солиқ тизимидаги
қонуний равишда белгиланган ўзгариш, бу давлат солиқ сиёсати стратегиясини
ўзгартиришга асосланади. Шундай қилиб, солиқ сиёсати тактикасининг ўзгариши солиқ
ислоҳотига олиб келмайди.
Фақат солиқ тизимига тегишли амалдаги қонунчиликдаги
ўзгартиш ва қўшимчалар сифатида кўриб чиқилади. Солиқ сиёсати стратегиясидаги
ўзгаришлар мамлакатда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш учун асосдир.
Дементьева (1689) солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси
эканлигини, у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига
асосланиши лозимлигини таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг
натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар
киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини қандай қуриш кераклигини
белгилайди”.
Карп (2001) Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги
умумий молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат
фаолияти концепцияси, солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби
тушунчаларни ўз ичига олади.
Петрунин, Панов, Логуновалар (1995) эса, солиқ сиёсати ва унинг стратегик
мазмунини “солиқ қонунчилигидаги корхоналарга солиқ тўлашдан қочиш имконини
берувчи бўшлиқларни аниқлашдан иборат” деган фикрни илгари суради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
524
Aронов, Кашинлар (2007) ўзининг тадқиқотида еса, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг хориж ва Россия Федерациясида ундириш механизмини ўрганган ҳолда
солиқ тўлашдан бош тортган солиқ тўловчилар билан ишлаш сиёсати, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, келгусида ҳар бир солиқ тўловчи ўз хоҳиши билан солиқ тўлаш
мажбурияти бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишган ҳамда ушбу тавсияларни
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш соҳасида қўллаб уни исботлашган ва
бир қатор амалий чораларни амалга оширишган.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан
фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, солиқ имтиёзларига доир маълумотлар
ва уларни таҳлиллар амалга оширилиб илмий хулосалар берилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Солиқ ва
бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари
қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим Қонун
ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон
Республикасининг 2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ
-891-
сонли Қонуни, “2024 йил учун
Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ
-886-
сонли Қонуни,
Ўзбекистон Респубикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш
тўғрисида”ги ПФ
-221-
сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон
Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-422-
сонли қарори қабул қилинди. Ушбу норматив ҳуқуқий
ҳужжатларга асосан солиқ қонунчилига қуйидаги қатор ўзгартириш ва қўшимчалар
киритилди. Жумладан солиқ кодексининг 46
-
моддасига қўшимча ва ўзгартиришлар
киритилди.
Қўшилган
қиймат солиғи бўйича:
1)
Халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи
ҳисобидан амалга ошириладиган бюджет ташкилотларининг лойиҳалари, шунингдек
давлат корхоналари ҳамда давлат улуши 50
фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг
инфратузилма лойиҳалари доирасида товарларни реализация қилиш ва уларнинг
импорти 2024 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ҚҚСдан озод қилинмоқда
(16.11.2023 йил,
ПФ
-195-
сон).
2)
2024 йилнинг 1 апрелидан қуйидагилар бўйича берилган имтиёзлар бекор
қилинади:
–
дори воситалари, шунингдек ветеринария дори воситалари, тиббий ва
ветеринария хизматлари бўйича;
Бунда “Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларга ҚҚС суммаси (12
фоиз)
“кэшбек” сифатида қайтариш механизми яратилади. Мисол учун, Самарқанд вилоятида
жойлашган "YUMAXFARM
-
SERVIS" MCHJ томонидан 2023 йилнинг 9
ойида жами товар
айланмаси 114,4
млрд.сўм ташкил этиб, шундан 13,1
млрд.сўмлигига ҚҚСдан имтиёз
қўлланилган. 2024
йил 1
апрелдан бошлаб ушбу корхона томонидан дори воситалари
ҚҚС билан сотилиши натижасида 12,0 млрд.сўмлик ҚҚС суммасини “ҳисоб”га олиш
имконияти пайдо бўлиб, маҳсулот таннархининг шу миқдордаги суммага камайиши
таъминланади.
–
аҳоли учун ичимлик сув, шунингдек канализация, санитария тозалаш, иссиқлик
таъминоти бўйича кўрсатиладиган хизматлар бўйича ноль даражали ставка.
Акциз солиғи бўйича:
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
525
1)
Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш, хусусан маҳаллий ва
импорт акциз солиғи ставкаларини босқичма
-
босқич тенглаштириш мақсадида 2024
йил 1 январдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари импорти учун ставка 5
фоизга
пасайтирилмоқда. Бунда, амалдаги алкоголь маҳсулотлари учун 1 литрига 106,8 минг
сўмдан 101,5 минг сўмга, сигаретлар 1
000 донаси учун 342 минг сўмдан 325
минг сўмга
пасайтирилмоқда Натижада импортёрлар ихтиёрида 6,8
млрд.сўм маблағ қолади.
2)
2024 йил 1 январдан тамаки маҳсулотлари бўйича акциз солиғи ставкалари
12
фоизга оширилмоқда.
Тамаки маҳсулотлари акциз солиғидан тушадиган маблағлар аҳоли ўртасида
соғлом турмуш тарзини яхшилаш, аҳоли саломатлигини тиклашга ҳамда соғлиқни
сақлаш тизимини молиялаштиришга йўналтирилади. Мисол учун, ҳозирги кунда 1
пачка “Кент 6” сигаретининг чакана нархи 16 минг сўм, шундан акциз солиғи 5,4 минг
сўмни ташкил қилади ва акциз солиғи индексация қилингандан кейин сигарет нархи
16,5 минг сўмни, акциз солиғи 5,9 минг сўмни ва сигарет нархидаги солиқнинг улуши 36
фоизга етади. Маълумот учун: Россияда бу кўрсаткич 35%, Қозоғистонда 24% ни ташкил
этмоқда. Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ акциз солиғи ставкалари
маҳаллий ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган маҳсулотлар учун бир хил
бўлиши лозим. Маълумот учун: Акциз солиғи тушумларининг 5% миқдори
Ижтимоий
ҳимоя агентлигига ўтказилади.
Маҳаллий ишлаб чиқиладиган этил спиртига акциз солиғи ставкаси 2
бараварга
(1
литр учун 7
450
сўмдан 14
900
сўмга) оширилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига кўра, алкоголли
маҳсулотлар нархида акциз солиғининг улуши 60% дан кам бўлмаслиги зарур. Ҳозирги
кунда 1 литр этил спиртининг нархи 28 минг сўм бўлиб, акциз солиғи улуши 27 фоизни
ташкил этади. Акциз солиғи
ставкаси 2 бараварга ошган тақдирда 1 литр спиртдаги
акциз солиғининг улуши 40
-
43 фоиз атрофида бўлади. Маълумот учун: Россияда бу
кўрсаткич 76 фоиз, Қозоғистонда 51
фоизни ташкил этади. Мисол учун: 2023 йилда
спирт учун акциз солиғи ставкасини 5
бараварга оширилиши натижасида тушумлар
349,4 млрд.сўмни ташкил этиши ёки 5,8 бараварга ошиши кутилмоқда (2022 йилда
90,9
млрд.сўм). 2024 йил 1 апрелдан нефть маҳсулотлари учун акциз солиғининг қатъий
белгиланган ставкалари 12
фоизга индексация қилинмоқда. Аҳоли
саломатлигига
салбий таъсирларни камайтириш ва табиатга келтириладиган зарарларни
қисқартириш мақсадида таркибида зарарли газ моддалари улуши юқори бўлган бензин
маҳсулотларига акциз солиғи ставкаси индексация қилинмоқда ва Евростандарт
талабларига жавоб берадиган бензин маҳсулотларига амалдаги ставка сақланиб
қолинмоқда. Маълумот учун: АИ
-
80 маркали бензиннинг атроф муҳит ва инсон
саломатлигига салбий таъсири юқори ҳисобланади. Бундай маркадаги бензин кўплаб
давлатларда ишлаб чиқарилмайди ёки қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилади.
1 куб метр сиқилган газ учун акциз солиғи ставкасини индексация қилиниши
натижасида нарх атиги 2,9 фоизга ёки 95
сўмга ошади.
2024 йил 1 июлдан бошлаб республикада ишлаб чиқарилган алкоголли
маҳсулотлар учун акциз солиғи ставкаси 5
фоизга (амалдаги 1 литр учун 38,0 минг
сўмдан 40,0 минг сўмга) оширилмоқда. Масалан: маҳаллий ишлаб чиқарилган
“Журавли” 40% (0,5 л) ароғининг чакана нархи 22,2 минг сўм туради. Бугунги кунда ароқ
нархидаги акциз солиғининг улуши 34 фоизни ташкил этади. Спирт ва алкоголли
маҳсулотлари солиқ ставкаларини ўзгартирилиши ҳисобига ароқ нархидаги акциз
солиғининг улуши 36 фоизни ташкил қилади. Мисол учун: Россияда бу кўрсаткич 49
фоизни, Қозоғистонда 41 фоизни ташкил этади.
Фойда солиғи бўйича:
1)
Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган
тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5
млрд.сўмдан 10
млрд.сўмга
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
526
оширилмоқда. Натижада ҳар ой бўнак тўлаши лозим бўлган тадбиркорлар сони
22,3
минг нафардан 12,8
минг нафарга камаяди ва 9,5 минг нафар тадбиркорлик субъект
ихтиёрида 162 млрд.сўм миқдорида маблағ вақтинчаллик қолади. Мисол учун,
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан рўйхатдан ўтган “Авто ЗАЗ“ МЧЖ томонидан
2022 йилда даромади 5 млд сўмдан ошган бўлиб, 2023 йилда 503,6 млн.сўм фойда солиғи
бўнак пули тўлаб берилган ва 4 марта бўнак тўлови маълумотномаси тақдим қилинган.
Мазкур норманинг амалиётга жорий қилиниши билан ушбу корхона томонидан
503,6
млн.сўмлик бўнак тўлови тўланмасдан ўз бизнесини ривожлантириш учун
ишлатиш имконияти бўлади (1 чорак давомида). Шунингдек бўнак тўлови
маълумотини беришдан озод этилади ва вақти тежалади.
2) 2024
йил 1
январдан 2026
йил 1
январга қадар “Кичик бизнесни узлуксиз
қўллаб
-
қувватлашнинг комплекс дастури”да иштирок этадиган тижорат банкларининг
лойиҳалар бўйича ажратилган банк кредитларидан олинган фоиз кўринишидаги
даромадлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар тоифасига
киритилмоқда.
Ушбу
меъёр
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
04.09.2023
йилдаги ПҚ
-292-
сон қарорида белгиланган эди.
Мол
-
мулк ва ер солиқлари бўйича:
1)
Мол
-
мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5
фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ
базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат Тошкент шаҳри учун –
3
млн.сўм (амалда 2,5 млн.сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун –
2 млн.сўм
(амалда 1,5
млн.сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун –
1,2 млн.сўм (амалда 1
млн.сўм) миқдорида белгиланмоқда.
2) 2024
йил 1
январдан 2027
йил 1
январга қадар “Изланиш ва ривожланиш” (R&D)
марказларига мол
-
мулк ва ер солиқларини ҳисобланган суммадан 1
фоиз ундирилиши
белгиланмоқда.
5.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича
Солиғи ставкалари:
–
саноат корхоналари, электр станциялар ва автотранспорт воситаларини ювиш
шохобчалари учун 12
фоизга, иқтисодиётнинг бошқа тармоқдаги корхоналари учун 30
фоизга индексация қилинмоқда. Яъни, ер усти ва ер ости сув манбалари бўйича
белгиланган (1 куб.м учун) амалда солиқ ставкалари саноат корхоналари учун
570
сўм/680 сўмдан
-
638/760 сўмга, электр станциялар учун 90
сўм/110 сўмдан
-
101/123 сўмга, автотранспорт воситаларини ювиш шохобчалари учун 2410 сўм/2410
сўмдан
-
2700/2700 сўмга, иқтисодиётнинг бошқа тармоқдаги корхоналари учун
265
сўм/320
сўмдан
-
345/415 сўмга ўзгармоқда.
–
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун
–
100
сўм (амалда 45
сўм) миқдорида
белгиланмоқда. Бунда, сув ўлчагич ускунаси урнатилганда –
0,7
камайтирувчи
коэффициентни қўллаш тартиби сақланиб қолинади.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:
1)
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси цемент ишлаб чиқаришга
мўлжалланган оҳактошнинг 1
тоннаси учун 4
бараварга пасайтирилиб 6
000 сўм
миқдорида (амалда 22
500
сўм) белгиланмоқда. Мазкур меъер нархларнинг ошиши
натижасида тадбиркорлик субъектлари учун цемент маҳсулотлари нархининг кескин
ошишига йўл қўймаслик мақсадида. Цемент ишлаб чиқариш учун оҳактошга солиқ
ставкасини 4
бараварга камайтириш ушбу маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб
чиқарувчилар ўртасидаги рақобатбардошлигини оширади. Бунда, цемент ишлаб
чиқариш учун оҳактошга солиқ ставкасининг 4 бараварга камайтирилиши муносабати
билан цемент ишлаб чиқаришда фақат кўмир ишлатадиган заводлар учун фойдали
қазилманинг ушбу турига нисбатан белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга
камайтириш тартибини бекор қилиш назарда тутилмоқда. Маълумот учун: солиқ
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
527
ставкаси камайтирилиши натижасида цемент заводлар ихтиёрида 500
млрд.сўм маблағ
қолиши кутилмоқда.
2)
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий миқдорда белгиланган
солиқ ставкалари 12
фоизга индексация қилинмоқда. Бунда, амалда минерал тузлар,
карбонат хом ашёси минерал ўғитлар ҳамда бошқа кон
-
кимё хом ашёси 3,5
фоиз, бироқ
5 000
сўм/куб.м дан кам бўлмаган ставка 3,5
фоиз, бироқ 5
600 сўм/куб.м дан кам
бўлмаган ставкага, Табиий безактошдан блоклар, арраланадиган харсангтош,
харсангтош, гипс тоши, гипс ва ангидрид, ганч, мармар, оҳактош
-
чиғаноқ, оҳактош ва
бошқалар 5
фоиз, бироқ 5
000
сўм/куб.м дан кам бўлмаган ставка 5
фоиз,
бироқ
5 600
сўм/куб.м дан кам бўлмаган ставкага, ғишт
-
черепица хом ашёси, лёсслар ва
лёссимон жинслар, қурилиш қуми, қумтошлар, қум
-
шағал аралашмаси 5
фоиз, бироқ 3
750 сўм/куб.м дан кам бўлмаган ставка 5
фоиз, бироқ 4 200 сўм/куб.м дан кам бўлмаган
миқдорда солиқ ставкаларига ўзгартирилмоқда.
Ижтимоий солиқ бўйича:
2027
йил
1
январга
қадар
“Изланиш
ва
ривожланиш”
(R&D)
марказларига
ижтимоий солиқни 1
фоиз ставкада тўлаши белгиланмоқда. Натижада
марказлар даромад олмаса ҳам тўлаши лозим бўлган солиқлардан озод бўлади ва
имтиёз берилаётган давр марказларнинг иш ўринларини яратишига ҳамда молиявий
барқарорлигини таъминлашига хизмат қилади.
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича:
1)
2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий
белгиланган суммаси 25 ва 34 млн.сўм (амалда 20 ва 30 млн.сўм) миқдорида инфляция
даражасида индексация қилинмоқда.
Қатъий
белгиланган ставкалар фоизли ставкада тўлаш шартларига (солиқ юки
даражаси) яқин даражада белгиланган. Солиқ ставкалари индексация қилинганда
уларга нисбатан солиқ юки ўзгармай қолади. Нархларнинг ўсиши шароитида
ставкаларни ўзгаришсиз қолдириш солиқ юкидаги ўзаро мувозанатни бузилишига олиб
келади. Шундан келиб чиқиб индексация қилинмоқда.
Жисмоний шахслар бўйча:
Ўзбекистон ҳудудида хизмат кўрсатадиган хорижий якка тартибдаги
тадбиркорларни (жисмоний шахсларни) ҚҚСга тортиш жорий этилмоқда. Мисол учун,
IT хизматларини кўрсатаётган маҳаллий якка тартибдаги тадбиркорлар (айланмаси
1
млрд.сўмдан ошганда) ҚҚС тўлаётган
бўлиб, чет эллик якка тадбиркорлар ҚҚСга
тортилмасдан қолмоқда. Маълумот учун: Россияда хорижий якка тартибдаги
тадбиркорлар томонидан кўрсатилган импорт хизматлари ҚҚСга тортилади. 2022
йилда 305
та хорижий тадбиркорлар томонидан маҳаллий тадбиркорларга
84,5
млрд.сўм миқдорида хизмат кўрсатилиб ҚҚС ҳисобланмасдан (10,4
млрд.сўм), маҳаллий
хизмат кўрсатувчилар учун нохалол рақобат юзага келган. Мазкур нормани
киритилиши барча тадбиркорлар учун тенг шароит яратилишини таъминлайди.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ
бўйича
:
1)
Президентнинг 2023 йил 2
сентябрдаги ПҚ
-291-
сон қарорларига мувофиқ
қуйидагилар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод
қилинмоқда:
–
акциялар оммавий жойлаштирилганда корхоналар ходимлари томонидан ўз
ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишга
йўналтирадиган ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларидан ошмайдиган
маблағлари;
–
фуқароларнинг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли
қоғозларини сотиб олиш учун йўналтириладиган даромадлари. Бунда, мазкур имтиёз
1
йил давомида жами 105
млн.сўм (меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг
100
баравари) миқдоргача йўналтирилганда
ҳамда уларни 12
ой ичида қайтариб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
528
олмаслик шарти асосида қўлланилади ҳамда мамлакатимизда фонд бозорининг
ривожланишига турки бўлади.
2)
2024 йил 1 январдан бошлаб:
–
даромади 100
млн.сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларни якка
тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиққа тортиш белгиланмоқда.
Бунда, ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш
тартиби сақлаб қолинмоқда. Мисол учун: Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида “Миллий
нон ва патирларни тайёрлаш ва сотиш” фаолияти билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд
қилган фуқаро М.Исакова 2023
йил январь
-
август ойларида 817,7 млн.сўмлик товар
айланмасини амалга оширган. Худди шундай фаолияти билан шуғулланаётган ЯТТ ушбу
миқдордаги товар айланмадан 4 фоизли ставкада 33 млн.сўм айланмадан олинадиган
солиқни тўлаши лозим бўлади. Мазкур норманинг амалиётга жорий қилиниши 100
млн.сўмдан ортиқ даромад олган ўзини ўзи банд қилганлар ва ЯТТлар учун тенг шароит
яратилишини таъминлайди. Маълумот учун, ҳозирги кунда жами 2,4
млн нафар ўзини
ўзи банд қилган шахслардан даромади 100
млн.сўмдан ошгани 1,5 минг нафарни
ташкил этади.
Хорижий мамлакатлар тажрибасида ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ўз
фаолиятидан олган даромадларига солиқ солишни назарда тутади. Масалан: Буюк
Британияда, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистон,
Белоруссия мамлакатларида ўзини ўзи банд қилган шахслар ўз фаолиятидан олган
даромадларидан солиқ тўлайдилар.
3)
2024 йил 1 февралдан бошлаб якка тадбиркорлар учун қатъий белгиланган
миқдордаги солиқ ставкалари 10
фоизга инфляция даражасида индексация
қилинмоқда. Мисол учун, чакана савдо фаолият тури бўйича Тошкент шаҳрида амалдаги
825
минг
сўмдан 907
минг
сўмга,
Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарларда
660
минг сўмдан 726
минг сўмга, бошқа шаҳарларда 330
минг сўмдан 363
минг
сўмга
бошқа аҳоли пунктларида 220
минг сўмдан 242
минг сўмга ўзгармоқда. Масалан, чакана
савдо билан шуғулланаётган ЯТТ қатъий миқдордаги
жисмоний шахслардан
олинадиган даромад солиғини Самарқанд шаҳрида 2023 йилда ойига 660 минг сўм
тўлаган бўлса, 2024 йилда ойиға 726 минг сўм тўлайди.
4)
Жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам ставкалари инфляция
даражасида индексация қилинмоқда.
Мол
-
мулк ва ер солиқлари бўйича:
1)
Юридик шахсларнинг мол
-
мулк солиғи базасини аниқлашдаги 1
кв.м
учун
ўрнатилган минимал қиймат ўрнатиш тартибини жисмоний шахсларнинг нотурар
объектларини солиққа тортиш учун ҳам қўллаш жорий этилмоқда.
Бунда солиқ тўловчига кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолатиш
ва натижалари бўйича солиқ ҳисоблаш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу тартиб нотурар жой
учун мўлжалланган кўчмас мулк объектлари жисмоний ёки юридик шахсга
тегишлилигидан қатъий назар, уларни
солиққа тортишда тенг шароит яратиш
мақсадида киритилмоқда. Мисол учун: юридик шахс балансида бўлган Тошкент
шаҳрида жойлашган 543
кв.м объектига киритилган энг кам меъёрларга мувофиқ 2023
йилда 20,4
млн.сўм (543
кв.м*2,5 млн.сўм*1,5
фоиз) мулк солиғи ҳисобланиши лозим
эди. Бироқ, юридик шахс балансидан 2023 йил 4 январда фуқаро номига ўтказилиб,
кадастр қиймати 95,3
млн.сўмга баҳоланиб, 1,4
млн.сўм мулк солиғи ҳисобланган ва
натижада 19
млн.сўм бюджетга тўланмасдан қолган.
2)
Жисмоний шахслар учун мол
-
мулк солиғи ставкалари 12
фоизга инфляция
даражасида индексация қилинмоқда. Яъни, қурилиш майдони 200
кв.метргача бўлган
уй
-
жойлар учун амалда базавий солиқ ставкаси 0,28
фоиздан
- 0,31
фоизга, 200
кв.м дан
ортиқ ва 500
кв.м гача уй
-
жойлар учун 0,37
фоиздан
- 0,41
фоизга, 500 кв.м дан
ортиқларга 0,49 фоиздан
- 0,55
фоизга индексация қилинмоқда. Солиқ ставкаларини
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
529
индексация қилиш солиқ солинадиган база мутлақ миқдорда белгиланган кўчмас
мулкнинг кадастр қиймати бўлганлиги ва 2018 йилдан бери индексация
қилинмаганлиги сабабли амалга оширилади.
3)
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғининг базавий ставкалари
12
фоизга инфляция даражасида индексация қилинмоқда.
Яъни, амалда базавий солиқ ставкаси: юридик шахслар учун (1 гектар учун)
Тошкент шаҳрида 50–242 млн.сўмдан 56–271 млн.сўмга, бошқа ҳудудларда 24–
39
млн.сўмдан 27–44 млн сўмга; жисмоний шахслар учун (1 кв.метр учун) Тошкент шаҳрида
550
–
1408
сўмдан 616–
1577
сўмга, бошқа ҳудудларда 226–
352
сўмдан 253–
394
сўмга
ўзгармоқда.
Янги жорий қилинаётган ҳамда бекор қилинаётган солиқлар ва йиғимлар
бўйича:
1)
2024 йил 1 апрелдан бошлаб таркибида шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ва
(ёки) хушбўйлаштирувчи қўшимчалари бўлган минерал ва газланган ичимликларга
1
литр учун 500
сўм, шунингдек энергетик ва тетиклаштирувчи ичимликларга 1
литр
учун 2
000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) таркибида газланган шакар ва бошқа
турдаги ширинлаштирувчи моддалар қўшилган алкоголсиз ичимликлар мавжуд
ичимликларни кўп истеъмол қилиш ортиқча вазн пайдо бўлиши, қандли диабет, кариэс
каби касалликларни кўпайишига сабаб бўлишини инобатга олиб ушбу ичимликлар учун
қўшимча солиқ киритишни тавсия этган. Ушбу солиқ тури бўйича тушумлар тўлиқ
ҳолда Тиббиётни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши белгиланмоқда.
Мазкур ичимликлар нархи ўртача 1
литр учун 5,6
фоиздан 10
фоизгача ошади. Ушбу
солиқ 90
дан ортиқ мамлакатларда, шу жумладан Россия, Тожикистон ва Озарбайжонда
ҳам жорий этилган. Европа Иттифоқи мамлакатларида солиқ ставкаси ичимликларнинг
бир литри учун 0,07
-
0,2 евро, Россия Федерациясида 7 рубл (ёки 0,07 долл.), Украинада
0,1 еврони ташкил қилади.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб юк кўтариш қуввати 10
тоннадан юқори транспорт
воситалари ва тиркамалари учун табақалаштирилган йиллик 1,7
-3,4
млн.сўм (БҲМнинг
5-10
баравари) миқдорда “йўл йиғими” жорий этилмоқда. Мазкур йиғим жорий
этилиши натижасида 63
млрд.сўм маблағлар умумфойдаланишдаги йўлларни сақлаш ва
жорий таъмирлаш учун йўналтирилади. Республикада юк кўтариш қуввати 10 тоннадан
ортиқ 30
080
та транспорт воситалари ва тиркамалар мавжуд. Ушбу амалиёт Австралия
(оғирлиги 4,5 тоннадан ортиқ), Германия (оғирлиги 12
тоннадан ортиқ), Англия ва
Латвияда (оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ) жорий этилган. Латвияда оғирлиги 3,5
тоннадан оғир юк машиналари учун 365
евро (4,7
млн.сўм), 12 тоннагача бўлганлар учун
660
евро (8,5
млн.сўм) ва 12
тоннадан оғир бўлганлар учун 828
евро (10,6
млн.сўм)
йиллик йиғимлар жорий қилинган. 2024 йил 1 июлдан пневматик резина шиналар ва
покришкалар учун утилизация йиғими жорий этилмоқда.
Ҳозирги
кунда автомобил шиналарини утилизация қилишда табиатга зарар
етказилмоқда. Ушбу йиғимдан тушган маблағлар ижтимоий аҳамиятга эга дастурларни
молиялаштиришга йўналтирилади. Автомобиль шиналарининг 1
донаси вазнидан
келиб чиқиб, 1
кг учун 1
020
сўм (БҲМнинг
0,3 фоизи) миқдорида утилизация йиғими
белгилаш таклиф қилинмоқда. Масалан, енгил автомобилларнинг 4
та шинаси ўртача
6
кгдан 17 кггача бўлса, улар учун 6,2 минг сўмдан 17,3 минг сўмгача, юк автомобиллар
шиналарига 11,3
минг сўм дан 58,8 минг сўмгача йиғим ундирилади. Қозоғистонда 1
дона енгил автомобил шинаси (R15) учун 350 тенге (9,1 минг сўм), юк машинаси (R20)
учун 1
856 тенге (47,5 минг сўм) утилизация йиғими ундирилмоқда. Маълумот учун:
Ўзбекистонда автомобил шиналари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган “БРТЗ” МЧЖ
томонидан 2023 йилда 350
минг дона атрофида қиймати 121 млрд.сўмлик шина
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
530
маҳсулотлари ишлаб чиқариш мўлжалланган ёки йиғим суммаси 5,8
млрд.сўмни (4,8%)
ташкил қилади.
2024
йил 1
январдан 2025
йил 31
декабргача металларни қазиб олувчи,
шунингдек, углеводород хом ашёсини қазиб олувчи юридик шахсларга махсус рента
солиғи қўлланилмаслиги назарда тутилмоқда (амалда солиқ ставкаси солиқ базасига
нисбатан 25
фоиз миқдорида белгиланган). Ушбу меъёр чет эл инвесторлари учун
фойдали қазилмалар кам бўлган, камайиб бораётган ёки қазиб олиш камаяётган
конларни ўзлаштириш мақсадида, чет эл инвесторларига республиканинг қазиб олиш
соҳасига инвестицияларни жалб қилиш учун жозибодор инвестиция шарт
-
шароитларини шакллантиришга қаратилган.
Солиқ маъмуриятчилигидаги бошқа ўзгаришлар бўйича:
1.
Камерал солиқ текширувида:
тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш, бино ва ҳудудларига кириш ёки уни идорага
чақириш тақиқланмоқда;
қўшимча
ҳисобланган солиқларни бўлиб
-
бўлиб тўлаш жорий этилмоқда (амалда
бошқа текширишлар учун бор эди).
Камерал солиқ текшируви натижасида қўшимча ҳисобланган 930
млрд.сўм
миқдоридаги солиқларни бўлиб
-
бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
2.
Ресурс солиқларининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида солиқ
тўловчининг шахсий кабинети, уяли телефон рақамига ва солиқ органларининг махсус
мобиль иловасига СМС
-
хабарнома шаклида солиқни тўлаш тўғрисида хабарнома
юбориш тартиби киритилмоқда.
Амалда хабарнома солиқ тўловчиларга фақат имзо қўйдирилган ҳолда ёки почта
орқали берилади. Ҳозирги кунда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга
7,3
млндан ортиқ тўлов хабарномаларини юборишга 1,5
минг нафар солиқ ходими жалб
қилиниб, 1,2
млрд.сўм маблағ сарфланмоқда.
Хулоса ва таклифлар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришда тегишли
вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш чораларини кўриш
юзасидан қуйдаги таклифларни беришимиз мумкин. Халқаро молия институтлари
ҳамкорлигида “Солиқ хавфларини бошқариш” (CRM) тизимини жорий қилиш. Бунда
дастлаб, Қурилиш ва кейинчалик савдо, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва ишлаб
чиқариш соҳаларини қамраб олиш. Тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан
бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш чора
-
тадбирларини давом эттириш, шу
жумладан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилари учун қўшимча
чекловлар ўрнатиш тизимини жорий қилиш керак бўлади.
Адабиётлар/ Литература / Reference:
Normurzaev, U. (2021) “Puti effektivnogo ispolzovaniya nalogovыx lgot dlya podderjki
predprinimateley.”
Ekonomika
i
innovatsionnыe
texnologii,(4):
355
-362.
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/
Аронов А. ва Кашин В. (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.
Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск:
РИЦ ХГАЭП, 108 с.
Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN
2221-
7347 Экономика и право.
Дементьева
Н.М.
(1689)
налоговая
политика
государства.
https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.,
Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod
-
moliya”,. 48
-
бет.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
531
Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –
М.: Юнити
-
дана, –
39
с.
Кейнс Дж.М. (1993) Общая теория занятости, процента и денег. –
М.:
Кенэ (1960) Избранные экономические произведения.
-
М.Соцэкгз.;
Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
-
Тошкент: Ғафур Ғулом
нашриёт уйи.
-
640 б.
Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов,
обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. –М.: юнити
-
дана,
-
655с.).
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в
поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной
привлекательности в Узбекистане. Economics and
Education, (6), 82–
86.
https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем
предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И
Образование,
(3),
91–95.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191
Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-
2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва
инновaцион технологиялар, 10 (5), 325–
330.
https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a35
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш
масалалари.
Iqtisodiyot
Va
taʼlim,
24(1),
334–
339.
https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51
Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва унинг
барқарорлигини таъминлаш йўллари. Iqtisodiy Taraqqiyot va Tahlil, 1(6), 177–
182.
https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp177-182
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия
бозорининг долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш
ҳамда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления,
современные тенденции и
перспективы развития финансового рынка, 88–89. извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/financial-market-growth/article/view/19032
Нормурзаев, У. (2023). Яширин иқтисодиётни камайтиришда солиқ органларининг
аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(2), 215–
221. Retrieved from
itt.uz/index.php/eitt/article/view/66
Петрунин Ю.Ю., Панов М.И., Логунова Л.Б. (1995) Налоговая политика // Экономика.
Словарь по обществознанию. —
М.: КДУ.
