ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Annotasiya

Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий методологик ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизимлар ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Кадиров, А., Ахмедиева, А., & Маъмуров, Б. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(3), 183–190. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/90683
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий методологик ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий-иқтисодий ва экологик тизимлар ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

183



ЎЗБЕКИСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Кадиров Абдурашид Маджидович

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистонни иқтисодиётини ривожлантиришнинг

илмий асослари ва муаммолари” илмий

-

тадқиқот маркази,

Ахмедиева Алия Тохтаровна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Маъмуров Бахтиёр Холматжанович

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистонни иқтисодиётини ривожлантиришнинг

илмий асослари ва муаммолари” илмий

-

тадқиқот маркази

Аннотация.

Мақолада рақамли иқтисодиёт соҳаси ривожланишининг ҳозирги тенденциялари

ва глобаллашув шароитида унинг иқтисодий ўсишга таъсири кўриб чиқилади. Жаҳонда глобаллашув

ва халқаро рақобатнинг кучайиб бориши, рақамлаштириш жараёнларининг кенгайиши шароитида

ҳудудлар иқтисодиёти таркибини такомиллаштириш борасида кўплаб

илмий тадқиқотлар олиб

борилмоқда. Илғор ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб

-

қувватлашнинг замонавий методологик

ёндашувларини ишлаб чиқиш, юқори технологияларга асосланган тармоқларни жадал
ривожлантириш, барча ҳудудлар ўртасидаги ижтимоий тавофутларни қисқартириш, аҳоли

бандлиги ва турмуш даражасини таъминлашни тартибга солиш, бошқарув тизимини

номарказлаштириш сиёсатини кенг жорий қилиш, ҳудудларда таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга ижтимоий

-

иқтисодий ва экологик

тизимлар

ҳамда рақамли технологияларнинг таъсирини баҳолаш бу борадаги илмий

-

тадқиқот ишларининг

устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Калит сўзлар:

рақамли иқтисодиёт, рақамли технологиялар, интернет, рақобатбардошлик,

ахборотлашган жамият, глобаллашув, иқтисодиёт, рақамли иқтисодиёт тенденциялари, электрон

ҳукумат, ахборот тармоғи.

НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ ЦИФРОВОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ

Кадыров Абдурашид Мажидович

Научно

-

исследовательский центр “Научные основы и

проблемы развития экономики Узбекистана” при ТГЭУ,

Ахмедиева Алия Тохтаровна

Ташкентский государственный экономический университет,

Маъмуров Бахтиёр Холматжанович

Научно

-

исследовательский центр “Научные основы и

проблемы развития экономики Узбекистана” при ТГЭУ

Аннотация.

В статье рассматриваются современные тенденции развития цифровой

экономики и ее влияние на экономический рост в условиях глобализации. Проводится множество

научных исследований по совершенствованию структуры экономики регионов в условиях

глобализации и международной конкуренции в мире, а также расширения процессов цифровизации.

Разработка современных методологических подходов к развитию и поддержке передовых регионов,

опережающее развитие производств на основе высоких технологий, сокращение социального разрыва
между всеми регионами, регулирование занятости и уровня жизни населения, широкое внедрение
политики децентрализации управления система, реализация структурных изменений в регионах и

оценка влияния социально

-

экономических и экологических систем и цифровых технологий на

обеспечение устойчивого экономического роста является одним из приоритетных направлений

научно

-

исследовательской работы в этой связи.

Ключевые

слова:

цифровая

экономика,

цифровые

технологии,

интернет,

конкурентоспособность, информированное общество, глобализация, экономика, тенденции цифровой

экономики, электронное правительство, информационная сеть.

III SON - IYUL, 2023

183-190


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

184

DIRECTIONS OF DEVELOPMENT OF DIGITAL ECONOMY IN UZBEKISTAN

Kadirov Abdurashid Madjidovich

Research center “Scientific bases and issues of economic development

of Uzbekistan” under the Tashkent State University of Economics,

Akhmedieva Aliya Tohtarovna

Tashkent State University of Economics,

Mamurov

Bahtiyor Holmatjanovich

Research center “Scientific bases and issues of economic development

of Uzbekistan” under the Tashkent State University of Economics

Annotation.

The article examines the current trends in the development of the digital economy and

its impact on economic growth in the context of globalization. Many scientific studies are being conducted
on improving the structure of the economy of regions in the context of globalization and international
competition in the world, as well as the expansion of digitization processes. Development of modern
methodological approaches to the development and support of advanced regions, rapid development of
industries based on high technologies, reduction of social gaps between all regions, regulation of
population employment and standard of living, widespread introduction of the policy of decentralization
of the management system, implementation of structural changes in regions and assessment of the impact
of socio-economic and ecological systems and digital technologies on ensuring sustainable economic
growth is one of the priority directions of scientific and research work in this regard.

Keywords:

digital economy, digital technologies, internet, competitiveness, informed society,

globalization, economy, digital economy trends, e-government, information network.

Кириш.

Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт соҳасини ривожлантириш, жаҳон бозорида

иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш иқтисодиётни интенсив таркибий ўзгаришлар
билан ажралиб турадиган янги тараққиёт даражасига олиб чиқишга ёрдам беради.

Ҳозирда

Ўзбекистон ва унинг ҳудудларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга

алоҳида эътибор берилмоқда. “...

IT-

парк резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатган,

140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилган. Мавжуд 715 та давлат хизматидан 370
таси рақамли платформага ўтказилган бўлиб, улардан ўтган йили 12 миллион аҳоли
фойдаланган. Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатларни
аҳолидан талаб қилиш бекор бўлган”

98

. Шу билан бирга, ҳудудларда рақамли технологияларни

ривожлантиришнинг институционал механизмларини такомиллаштириш, инфратузилмани
шакллантириш, ижро этувчи маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини баҳолаш мезонларида
рақамли технологиялардан фойдаланиш даражасига етарли

ўрин ажратиш, ҳудудий аналитик

-

таҳлил платформаларини йўлга қўйиш, очиқ статистик маълумотлар базасини шакллантириш,
рақамли саводхонликни ҳудудлар миқёсида табақалашувини қисқартириш каби вазифаларни
амалга ошириш лозим. Бу эса ҳудудларнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишга ва ундаги

таркибий ўзгаришларга рақамли технологиялар таъсирини баҳолаш амалга оширилаётган
илмий

-

тадқиқот ишлари кўламини кенгайтиришни тақозо этади.

Сўнгги йилларда рақамли иқтисодиёт элементларининг бутун иқтисодиётга кириб

бориши жадаллашмоқда. Мамлакатимизда “Рақамли Ўзбекистон

-

2030” стратегиясига мувофиқ

иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларини рақамлаштириш, давлат ахборот тизимлари ва
электрон хизматларни жорий этиш, шунингдек, рақамли технологиялардан кенг
фойдаланишни таъминлаш бўйича халқ таълими, давлат хизматлари, суд, молия ва банк
тизимида комплекс чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда (Фармон, 2020)

.

Шу билан бирга, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини

самарали рейтинг баҳолаш тизими ҳамда уни амалга оширишнинг идоралараро механизмининг
йўқлиги иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни рақамли трансформацияси ҳозирги ҳолатини
чуқур таҳлил қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Жаҳон

тажрибаси

шуни

кўрсатадики,

умуман

миллий

иқтисодиётнинг

98

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган “Соҳа ва ҳудудларда рақамлаштириш жараёнини жадаллаштириш

масалалари” бўйича йиғилиш. 2023 йил 22

феврал. https://president.uz/uz/lists/view/5943


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

185

рақобатбардошлиги ахборот технологияларининг ривожланиши билан боғлиқ. Жаҳон
иқтисодий форумининг маълумотларига кўра, давлатларнинг иқтисодий рақобатбардошлиги
уларнинг ахборот

-

коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси билан юқори

даражада боғлиқликка эга. Ахборот технологиялари соҳаси дунёдаги энг жадал ривожланаётган
тармоқлардан биридир.

Адабиётлар шарҳи.

Рақамли иқтисодиёт ҳамда ахборотлашган жамият, унинг шакллари ва таъсир этувчи

омилларининг илмий

-

методологик жиҳатлари кўплаб хорижлик олимлар, жумладан:

Н.Негропонте, И.Бойко, В.Бондаренко, Г.Гасанов, Г.Головенчик ва бошқалар томонидан тадқиқ
қилинган. Ўзбекистон иқтисодиётида ахборот технологияларидан фойдаланиш, рақамли
иқтисодиётни жорий этишнинг долзарб масалалари ва ижтимоий

-

иқтисодиётга таъсирини

баҳолаш билан боғлиқ тадқиқотлар Гулямов (2019), О.М.Абдуллаев, Аюпов ва бошқ. (2019),
Умаров (2018) ва мамлакатимизнинг бошқа кўплаб етакчи иқтисодчи олимлари томонидан
олиб борилган. Уларнинг илмий тадқиқот ишларида истеъмолчилар ва ишлаб
чиқарувчиларнинг эҳтиёжларини таъминлайдиган, шунингдек, улар ўртасида тўғридан

-

тўғри

ўзаро алоқа қилиш имкониятини берадиган функциялар тўпламига эга бўлган рақамли муҳит
бўйича изланишлар ўрин олган.

Негропонте (1995) “рақамли иқтисодиёт” тушунчасига “Ахборот ҳажми билан

алмаштириладиган

маҳсулотларнинг

жисмоний

оғирлигининг

йўқлиги,

электрон

маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун ресурсларнинг арзонлиги, маҳсулотларнинг анча
кичикроқ майдони, шунингдек, товарларнинг Интернет орқали деярли бир зумда

ҳаракатланиши” деб таъриф берган.

Бойко ва бошқ. (2017) эса, “Биз рақамли иқтисодиётни рақамли технологияларга

асосланган фаолият мажмуаси, шунингдек, рақамли технологияларнинг ишлашини
таъминловчи инфратузилма сифатида тушунамиз. Рақамли технологиялар бу ҳолда рақамли
тизимлар асосида ахборотни яратиш, тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш билан боғлиқ
технологиялар сифатида тушунилиши керак” дея таъриф берган.

Бондаренко (2017) “Рақамли иқтисодиёт

-

бу тўртинчи саноат инқилоби

технологияларига мос келадиган одамлар ўртасидаги муносабатлар моделини топишнинг
яхлит, тизимли, мураккаб муаммоси, яъни рақамли технологиялар ва ХХI асрнинг

бошқа юқори

технологиялари билан ва уни шакллантириш, ишлаб чиқиш ва амалга оширишда объектив
белгиланган мақсадга эришишни таъминлаши керак” деб, ўз муаллифлик фикрини билдирган.

Гасанов (2017) эса “рақамли иқтисодиёт” тушунчасига қуйидагияа таъриф берган:

“Рақамли иқтисодиёт –

бу илғор фан ютуқлари ва илғор технологияларга, биринчи навбатда

рақамли ахборот

-

коммуникация технологияларига асосланган иқтисодиётдаги институционал

тоифалар (концепциялар) тизими бўлиб, унинг фаолияти ижтимоий ишлаб чиқариш

самарадорлигини ошириш, барқарор иқтисодий барқарорликни сақлаш, мамлакат
фуқароларининг фаровонлиги ва ҳаёт сифатини оширишга қаратилган”.

Головенчик (2019) ўз тадқиқотлари натижасида “Рақамли иқтисодиёт

-

бу глобал ахборот

маконида фаолият юритувчи, рақамли тармоқдан кенг фойдаланиш орқали давлат, бизнес
ҳамжамият ва фуқаролар ўртасидаги ижтимоий, маданий, иқтисодий ва технологик алоқалар,
ижтимоий

-

иқтисодий жараёнлар самарадорлигини ошириш мақсадида бошқарув усуллари ва

технологияларида доимий инновацион ўзгаришларга олиб келадиган маҳсулотлар ва
хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчига етказишнинг рақамли турлари ва шаклларини
яратувчи технологиялар тизими” деб таъриф берган.

Гулямов ва бошқ. (2020) “Рақамли (электрон) иқтисодиёт –

бу ахборот, жумладан, шахсий

ахборотдан фойдаланиш ҳисобига барча қатнашчиларнинг эҳтиёжларини максимал даражада
қондириш унинг ўзига хос хусусияти бўлган иқтисодиётир” дея фикр билдирганлар.

Абдуллаев ва бошқ. (2020) ўзларининг тадқиқотлари натижасида “Рақамли (электрон)

иқтисодиёт

-

онлайн

-

технологияларга асосланган ва ҳаётий неъматларга эҳтиёжларни

қондиришга йуналтирилган, бу эса, ўз навбатида хўжалик юритишниг янги усуллари

шакллантиришни кўзда тутадиган ва давлат томонидан тартибга солишга амалий
воситаларини талаб қиладиган ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва истеъмол жараёнларида юзага
келадиган муносабатлар йигиндисидир” деб таъриф берганлар.

Ўзбекистонда ICTP –

Бирлашган миллатлар ташкилоти тараққиёт дастури (БМТТД)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

186

лойиҳаси доирасида бир қатор махсус тадқиқотлар ўтказилди. Жумладан, “Ўзбекистонда
Интернет ривожланишининг ҳолати ва истиқболларини таҳлил қилиш”, “Ўзбекистонда
дастурий таъминотга интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича қўлланма”, “Ўзбекистонда ахборот
жамияти ҳолатини таҳлил қилиш”, “Ўзбекистонда дастурий таъминот экспорт саноатини
ривожлантириш ҳолати ва истиқболлари” ва бошқалар.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда умумлаштириш ва тизимлаштириш, статистик, таркибий ва қиёсий таҳлил,

график тасвирлаш, эксперт баҳолаш, стратегик режалаштириш ва эконометрик
моделлаштириш усуллардан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар рақамли иқтисодиёт

концепциясига ўтиш ва уни ривожлантириш дастурларини амалга оширишни устувор вазифа
сифатида белгилаб олганлар. Шунга ўхшаш йўналишлар АҚШ, Буюк Британия, Канада,
Финляндия, Франция, Япония, Италия, Ҳиндистон ва бошқаларда ишлаб чиқилган ҳамда

амалга

оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 феврал ПФ

-5349-

сон “Ахборот

технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги фармони, 2018 йил 3 июл ПҚ

-3832-

сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли

иқтисодиётни ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 2 сентябр ПҚ

-

3927-

сон “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб

-

қувватлаш

жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 20 майдаги 421

-

сонли “Замонавий ахборот

-

коммуникация

технологияларини янада жорий этиш ҳисобидан аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш
тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда

мамлакатда рақамли

иқтисодий тизимга ўтишни рағбатлантириш ва жадаллаштиришга

қаратилган бошқа меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш

бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.

Ўзбекистонда Интернет тармоқларининг яхши ривожланмаганлиги, электрон савдо

хизмати ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Интернет келажак технологиясидир, ушбу
технологиядан қандай самарали фойдаланиш кераклигини билиш муҳим аҳамият касб этади.

Республикада замонавий оптик толали инфратузилмани яратиш вазифалари тизимли

равишда ҳал этилмоқда. Демак, 2018 йилда 2,6 минг километр оптик толали кабель ётқизилган
бўлса, 2020йил охирига келиб, бу кўрсаткич 37,5 мингтага етди. Жорий йилда 50 минг километр
оптик толали линияларни ётқизиш ва бу орқали уларнинг умумий узунлигини 118 минг 600
тага етказиш режалаштирилган.

Юқори тезликдаги интернетга уланиш имконияти ҳам ортиб бормоқда. Демак, 2018 йилда

84,6 мингта кенг полосали уланиш портлари ўрнатилган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 1,2
миллиондан ошди. Бугунги кунга келиб, бутун мамлакат бўйлаб ўрнатилган кенг полосали
уланиш портлари сони 2,9 миллион донани ташкил этади. 2023 йилга келиб, бу кўрсаткични 5,8
миллионга етказиш режалаштирилган.

Аҳолининг интернетдан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида алоқа

хизматлари нархлари изчил пасайтирилмоқда. Шундай қилиб, уч йил давомида оператор ва
провайдерлар учун ташқи каналлар интернет хизматлари тарифлари 2018 йилдаги 30,3
доллардан 2021 йилда 3 долларга (32 000 сўм) 10 баробарга пасайган.

Нархлар ислоҳоти туфайли Ўзбекистон Британиянинг Cable.co.uk. портали рейтингига

кўра

энг

арзон

интернетга

эга

230

давлат

орасида

21

-

ўринни

эгаллади.

Телекоммуникацияларни ривожлантиришнинг устувор вазифалари қаторида ижтимоий соҳа
объектларини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлаш ҳам мавжуд. Бугунги
кунга қадар умумтаълим мактабларининг 97 фоизи, маҳалла фуқаролар йиғинларининг 83
фоизи, ички ишлар органларининг 56 фоизи, шунингдек, мактабгача таълим ва тиббиёт

муассасаларининг 100 фоизи юқори тезликдаги интернет тармоғига уланган. Жорий йил
охирига қадар барча ижтимоий соҳа объектлари юқори тезликдаги интернет тармоғи билан
тўлиқ таъминланади.

Мобил алоқа тармоқлари бутун мамлакат бўйлаб аста

-

секин кенгайиб бормоқда. Агар 2017


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

187

йилда мобиль алоқа тизимига уланган абонент радиостанциялари сони 22504,5 мингтани
ташкил этган бўлса, 2021 йилга келиб, бу кўрсаткич 29022,4 мингтага етди.

Замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

ҳамда инфратузилмани яратиш билан аҳолини янги технологияларга тезкор жалб қилиш
зарурияти туғилади. Юқоридагиларни келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, ахборот

-

коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг барча йўналишларида амалга
оширилган Ўзбекистон Миллий ахборот

-

коммуникация тизимини ривожлантириш стратегияси

ижобий тенденцсияни намойиш этмоқда (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистонда АКТ инфратузилмасининг асосий кўрсаткичлари

99

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

2017

2019

2021

Ўзгариши, 2021

йил 2017 йилга

нисбатан

(+), (-)

%

АКТ секторининг ялпи қўшилган қиймати

трлн. сўм

282,7

484,1

681,4

+398,7

241,0

Уй хўжаликларидаги АКТ воситалари,

жумладан:

телевизор

100 уй

хўжалигига,

дона

154

160

170

+16,0

110,4

уяли алоқа воситаси

257

282

308

+51,0

119,8

шахсий компьютер

50

55

63

+13,0

126,0

ТАS

-

IХ трафик алмашиш қобилияти,

жумладан:

Гбит/с

5880,0 5880,0

5880,0

0,0

100,0

фойдаланилаётган ҳажм

Гбит/с

73,2

122,5

143,5

+70,3

196,0

юклама

%

47,3

62,1

40,0

-7,3

84,6

Магистрал тармоқларнинг ўтказиш

қобилияти

Гбит/с

120,0

200,0

400,0

+280,0

333,3

Ўрнатилган кенг доирадаги Интернет

тармоғи

минг порт

1039,2 1401,3

3869,3 +2830,1

372,3

Оптик толали алоқа линияларининг

узунлиги

минг км

24,5

36,6

118,0

+93,5

481,6

Мобиль алоқа тизимига уланган абонент

радиостанциялари сони

минг

бирлик

22504,5 23846,7 29022,4 +6517,9

129,0

Мобиль алоқа тизимига уланган абонент
радиостанцияларининг қамров даражаси

%

69,5

71,0

83,1

+13,6

119,6

Уяли мобиль алоқа таянч станциялари
сони

минг дона

19,9

26,1

45,9

+26,0

230,7

Ўзбекистонда маълумотлар узатиш тармоқ тизимига уланган абонентлар сони йилдан

-

йилга ортиб бормоқда,

2015-

2021 йилларда

абонентлар сони 2015йилдаги 18,3 миллиондан

2021 йилга келиб 29,5 миллионга етди (1

-

расм).

Бу чора

-

тадбирларнинг барчаси алоқа каналларининг ўтказувчанлигини ошириш

имконини берди. Интернет

-

каналларнинг умумий ўтказувчанлиги 1120 Гбит/с дан ошди, 2020

йилда 1200 Гбит/с гача. Жорий йил октябрга қадар бу кўрсаткични 1800 Гбит/с, 2023

-

йилда эса

4500 Гбит/с гача ошириш режалаштирилган. Шунингдек, режага кўра, 2023йилгача ҳудудлар
ўртасидаги асосий алоқа каналларининг умумий сиғими 800 Гбит/с гача оширилади.

Узоқ муддатли истиқболда миллий иқтисодиётнинг ахборот

-

коммуникация соҳасини

ривожлантиришнинг тизимли муаммосини амалий ҳал қилишда иккита асосий тамойилга амал
қилиш муҳимдир:

АКТнинг муҳим йўналишларида илмий

-

тадқиқот ишларини молиялаштириш учун

маблағларнинг тўпланиши: фундаментал ва амалий билимларнинг кўпайиши; “инсон
капитали” сифат даражасини ошириш бу соҳада Ўзбекистоннинг рақобатдош устунликларидан
бири бўлиши мумкин;

давлат

-

хусусий шериклик механизмидан фойдаланган ҳолда билимларнинг бозор

99

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика агентлиги маълумотлари асосида муаллифлар томонидан

шакллантирилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

188

маҳсулотига айланишини таъминлайдиган ахборот инфратузилмасини яратиш. Илмий
тадқиқотларнинг бир қисми, ахборот инфратузилмасини яратиш давлат иштирокида, бозорни
тижоратлаштириш эса асосан бизнеснинг ўзи томонидан амалга оширилиши керак.

1-

расм. 2015

-

2021 йилларда Ўзбекистонда маълумотлар узатиш тармоқ

тизимига уланган абонентлар сони, млн. бирлик

100

Шу билан бирга, АКТ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожланган мамлакатлардан

ривожланаётган мамлакатларга кўчириш жараёни мавжуд бўлган дунё ахборот

-

коммуникация

технологиялари бозорининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиш керак. Хитой,
Жануби

-

Шарқий Осиё, лотин Америкаси ва Шарқий Европа мамлакатлари асосий оффшор

ишлаб чиқариш ва экспорт зоналари бўлиб, кўплаб хорижий АКТ компанияларини ўз ичига
олади. Улар АКТ ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун катализаторга айландилар, бу ерда
уларнинг катта маблағлари йўналтирилади. Бунинг сабаби шундаки, ушбу маҳсулотлар юқори
сифатли, лекин ривожланаётган мамлакатларнинг кўпчилигида арзонроқ нархларда ишлаб
чиқарилмоқда, бу уларнинг маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини
оширади. Умуман олганда, АКТ бозори жаҳон иқтисодиётининг энг динамик ва катта
тармоқларидан бирига айланди, бу ўз навбатида ушбу соҳада халқаро рақобатни кучайтиришга
олиб келди ва кўплаб мамлакатларга илмий

-

тадқиқот ва тажриба

-

конструкторлик ишлари

глобал АКТ соҳасида етакчиликни таъминлаш учун инновациялар ва маҳсулотлар

харажатларини кўпайтиришга олиб келди.

Глобал рақамли технологиялар бозорида талабнинг шаклланишини ўзига хос

хусусиятларини таҳлил қилиш ушбу маҳсулотнинг хусусиятларига асосланиб, ахборот
технологияларига бўлган глобал талабни шакллантирадиган учта асосий истеъмолчилар
гуруҳини ажратишга имкон беради (2

-

жадвал).

Мамлакатимизда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва

соҳаларда, энг аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигида
замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора

-

тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва

ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг
барча ҳудудларида IT

-

паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан

таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.

100

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика агентлиги

маълумотлари асосида муаллифлар томонидан

шакллантирилган

0

5

10

15

20

25

30

2015 й.

2016 й.

2017 й.

2018 й.

2019 й.

2020 й.

2021 й.

18,3

19,5

20,6

20,3

22,5

26,4

29,5


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

189

2-

жадвал

Рақамли технологияларга глобал талабни шакллантирадиган

истеъмолчиларнинг асосий гуруҳлари

101

Номи

Таркиби

1

Саноат ишлаб чиқариш
ва хизмат кўрсатиш

соҳасида банд бўлган

хусусий ва давлат
корхоналари

жаҳон иқтисодиётининг деярли барча тармоқларида рақобат

кучайиб бораётган шароитда, бошқарув самарадорлигини оширишга
интилиб, турли интеграцияланган бошқарув тизимларига (

Enterprise

Resource Planning Systems

ERP Systems, Customer Relationship

Management Systems

CRM Systems, Product Service Management

Systems

PSM Systems

) барқарор талабни таъминлайди, уларнинг

савдо даромадлари йилдан йилга ўсиб бормоқда

2

Илмий

-

тадқиқот

муассасалари ва
университетлар

илмий

-

тадқиқот муаммоларини ҳал қилиш, молия ва маъмурий

бўлимлар, миллий кутубхоналар фаолиятини автоматлаштириш,
шахсий компютерлар учун инфратузилма дастурлари ва катта

ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш учун ҳисоблаш марказлари
хизматлари учун қўлланиладиган дастурий таъминотга асосий

талабни шакллантиради

3

Уй хўжаликлари

улар, биринчи навбатда, шахсий компютерлар учун дастурий

таъминот, матн, товуш, видео ва график маълумотларни қайта

ишлаш учун талабга эга

Бундан ташқари, 40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални

ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани бошқаришнинг ахборот
тизимини яратиш, ижтимоий соҳани рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа
ҳудудларда жорий қилишни назарда тутувчи “Рақамли Тошкент” комплекс дастури амалга
оширилмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Шундай қилиб, асосий вазифа технологик ривожланишнинг миллий устувор

йўналишларини самарали амалга ошириш учун республикада илмий

-

тадқиқот соҳасининг

салоҳиятидан фойдаланиш, айни пайтда ахборот

-

коммуникация секторини “билим

иқтисодиёти” ишлаб чиқариш тармоғига айлантириш. Истиқболда ушбу муаммонинг қуйидаги
асосий жиҳатларини ўрганиш талаб этилади:

республика ахборот

-

коммуникация соҳасини глобал жаҳон бозорига интеграция қилиш

стратегиясига концептуал ёндашувларни ишлаб чиқиш;

замонавий тараққиётнинг кейинги истиқболида

“Big Data” (улкан маълумотлар), “Cloud

Computing” (булут технологияси), “Artificial intelligence” (сунъий интеллект)дан фойдаланиш
истиқболлари ва краудсорсинг, “Blockchain technology” (блокчейн технологиялари)ни татбиқ
этишнинг услубий жиҳатлари ҳамда ушбу технологияларнинг ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишга таъсирини тадқиқ қилиш;

жаҳон иқтисодчи олимлари бугунги рақамлашиб бораётган глобал оламда рақамли

иқтисодиётнинг қиймати ва самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона интеграл индикаторни
яратиш бўйича муаммоларга дуч келишмоқда. Ушбу ҳолатларни бартараф этишда эмпирик ва
статистик маълумотларнинг етишмаслиги, технологик ривожланиш жараёнларининг шиддат

билан ўзгариб бораётганлиги, институционал ўзгаришларнинг тез суръатларда амалга
ошаётганлиги сабаб бўлмоқда;

рақамли трансформация (digital transformation) кенг маънода рақамли технологияларни

қабул қилиш билан таъминланган стратегия, моделлар, операциялар, маҳсулотлар, маркетинг
ёндашуви ва мақсадларни қайта кўриб чиқиш орқали бошқарув тизимини ўзгартиришни талаб
қилади. У савдо

-

сотиқ, бизнес ва умумий иқтисодиётнинг ўсишини тезлаштириш ҳамда

нотижорат ташкилотларнинг (масалан, университетлар ва бошқа ўқув муассасалари)
самарадорлигини оширишга ҳизмат қилади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020
йил 5

-

октябрдаги ПФ

-6079-

сонли “Рақамли Ўзбекистон –

2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни

самарали амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги фармони рақамли трансформация

жараёнларини тартибга солувчи хуқуқий асос ҳисобланади) (Фармон, 2020).

101

Илмий адабиётлар таҳлили асосида муаллифлар томонидан шакллантирилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyul

www.e-itt.uz

190

Ушбу тадқиқотлар давомида олинган назарий натижалар ахборотлашган жамиятни

шакллантириш, мамлакат рақобатбардошлигини оширишнинг янги шарт

-

шароитлари ва

манбаларини яратиш, шунингдек, рақамли трансформация жараёнини жадаллаштириш орқали
рақамли иқтисодиётга ўтиш ҳамда уларни

жаҳон иқтисодий тизимининг глобаллашув

муаммоларига мослаштириш механизмини кенгайтиришга қаратилган илмий

-

услубий

ёндашувларни кенгайтириш зарур ҳисобланади.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Kadyrov A., Akhmedieva A., Bazarov F., Mamurov B. (2021) Formation of Information Society and Its

Influence on Competitiveness of National Economies in the Context of World Economy Globalization.
ICFNDS 2021: The 5th International Conference on Future Networks & Distributed Systems. Pages 672-
684. https://doi.org/10.1145/3508072.3508205

Negroponte, Nicholas. (1995) Being Digital // New York: Alfred A. Knopf.

Абдуллаев ва бошқ. (2020) Рақамли иқтисодиёт // Ўқув қўлланма. LESSON PRESS

Ахмедиева А.Т., Маъмуров Б.Х. (2022) Мамлакатда рақамли трансформациянинг иқтисодий

самарадорликка таъсири //Архив научных исследований. Т. 2. –

№ 1.

Аюпов Р.Ҳ., Балтабоева Г.Р. (2019) Рақамли иқтисодиёт: муаммолар ва ечимлар.// «Халқаро

молия ва хисоб» илмий электрон журнали. № 1.

Бойко И. ва бошқалар (2017) Экономика предприятия в цифровую эпоху //

Russian Journal of

Entrepreneurship 18(7): 1127

Бондаренко В. (2017) Мировоззренческий подход к формированию, развитию и реализации

“цифровой экономики” // Журнал “Современные ИТ и ИТ

-

образование”.

Гасанов Т.А., Гасанов Г.А. (2017) Цифровая экономика как новое направление экономической

теории // РППЭ. №6(80)

Головенчик Г. (2019) Теоретические подходы к определению понятия "цифровая экономика"

// Наука и инновации. №2 (192)

Гулямов С.С. ва бошқалар. (2019) Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари//

Тошкент.

Маъмуров Б.Х. (2016) Государственная поддержка инновационной активности системы

предпринимательства //Технологии информационного общества. –

С. 318

-319.

Маъмуров Б.Х. (2020) Цифровая трансформация в экономике Узбекистана //Big Data and

Advanced Analytics.

№. 6

-2.

С. 181

-187.

Умаров О. (2018) Рақамли иқтисодиёт ва унинг ривожланиш тенденциялари. «Иқтисодиёт

ва инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. № 3, май

-

июнь.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5

-

октябрдаги ПФ

-6079-

сонли “Рақамли Ўзбекистон –

2030” стратегияси

Bibliografik manbalar

Kadyrov A., Akhmedieva A., Bazarov F., Mamurov B. (2021) Formation of Information Society and Its Influence on Competitiveness of National Economies in the Context of World Economy Globalization. ICFNDS 2021: The 5th International Conference on Future Networks & Distributed Systems. Pages 672-684. https://doi.org/10.1145/3508072.3508205

Negroponte, Nicholas. (1995) Being Digital // New York: Alfred A. Knopf.

Абдуллаев ва бошқ. (2020) Рақамли иқтисодиёт // Ўқув қўлланма. LESSON PRESS

Ахмедиева А.Т., Маъмуров Б.Х. (2022) Мамлакатда рақамли трансформациянинг иқтисодий самарадорликка таъсири //Архив научных исследований. Т. 2. – № 1.

Аюпов Р.Ҳ., Балтабоева Г.Р. (2019) Рақамли иқтисодиёт: муаммолар ва ечимлар.// «Халқаро молия ва хисоб» илмий электрон журнали. № 1.

Бойко И. ва бошқалар (2017) Экономика предприятия в цифровую эпоху // Russian Journal of Entrepreneurship 18(7): 1127

Бондаренко В. (2017) Мировоззренческий подход к формированию, развитию и реализации “цифровой экономики” // Журнал “Современные ИТ и ИТ-образование”.

Гасанов Т.А., Гасанов Г.А. (2017) Цифровая экономика как новое направление экономической теории // РППЭ. №6(80)

Головенчик Г. (2019) Теоретические подходы к определению понятия "цифровая экономика" // Наука и инновации. №2 (192)

Гулямов С.С. ва бошқалар. (2019) Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялари// Тошкент.

Маъмуров Б.Х. (2016) Государственная поддержка инновационной активности системы предпринимательства //Технологии информационного общества. – С. 318-319.

Маъмуров Б.Х. (2020) Цифровая трансформация в экономике Узбекистана //Big Data and Advanced Analytics. – №. 6-2. – С. 181-187.

Умаров О. (2018) Рақамли иқтисодиёт ва унинг ривожланиш тенденциялари. «Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар» илмий электрон журнали. № 3, май-июнь.

Фармон (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сонли “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси