Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
116
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
Абдурахманов Кахрамон Абдумажитович
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги
«Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий
асослари ва муаммолари» илмий
-
тадқиқот маркази
Аннотация.
Мақолада бюджет ташкилотларини молиявий назорат таъсири воситасида
самарадорлигини ошириш масаласи ўрганилди. Иқтисодчи олимларнинг молиявий назоратга оид
тадқиқотлари тадқиқ қилиниб, бюджет ташкилотлари маблағларини мақсадли сарфланишини
таъминлашда молиявий назорат органлари фаолияти ўрганилган, таҳлилий амаллар
бажарилган, якунида хулосалар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
бюджет, молиялаштириш, маблағлар, мақсадли сарфлаш, молиявий
назорат, назорат.
АНАЛИЗ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ ФИНАНСОВОГО КОНТРОЛЯ В БЮДЖЕТНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ
Абдурахманов Кахрамон Абдумажитович
Научно
-
исследовательский центр «Научные основы и
проблемы развития экономики Узбекистана» при
Ташкентском государственном экономическом университете
Аннотация.
В статье рассматривается вопрос повышения эффективности бюджетных
организаций за счет влияния
финансового контроля. Были исследованы исследования
экономистов по финансовому контролю, изучена деятельность органов финансового контроля
по обеспечению целевого расходования средств бюджетных организаций, проведены
аналитические действия и по итогам сформированы выводы.
Ключевые слова:
бюджет, финансирование, фонды, целевые расходы, финансовый
контроль, контроль.
ANALYSIS OF FINANCIAL CONTROL ACTIVITIES IN BUDGET ORGANIZATIONS
Abdurakhmanov Kahramon Abdumajitovich
Scientific research center "Scientific bases and problems
of the development of the economy of Uzbekistan" under
the Tashkent State University of Economics
Abstract.
The article examines the issue of increasing the effectiveness of budget organizations
through the influence of financial control. The researches of economists on financial control were studied,
the activities of financial control bodies were studied to ensure the purposeful spending of funds of budget
organizations, analytical operations were performed, and conclusions were formed at the end.
Key words:
budget, financing, funds, targeted spending, financial control, control.
Кириш.
Молиявий назорат органлари бюджет ташкилотлари фаолиятида ҳал қилувчи роль
ўйнайди, улар фискал масъулият ва ҳисобдорликнинг сақловчиси
бўлиб хизмат қилади.
Кўпинча давлат аудиторлик органлари, ички аудит бўлимлари ва назорат қилувчи органларни
ўз ичига олган ушбу субъектларга бюджет ташкилотларининг молиявий фаолиятини назорат
қилиш ва текшириш бўйича муҳим вазифа юкланган.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
:
336.1.07
116-120
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
117
Уларнинг фаолияти ресурсларнинг самарали тақсимланишини таъминлаш, фирибгарлик
ва нотўғри бошқарувнинг олдини олиш, аҳоли ишончини
оқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу тадқиқотда биз молиявий назорат органларининг бюджет ташкилотлари фаолиятидаги
аҳамиятини ҳамда уларнинг шаффофлик, қонунчиликка риоя этилиши ва давлат
маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашдаги ҳал қилувчи ролини ўрганамиз.
Адабиётлар шарҳи.
Мавзу доирасида кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, Жойс (2011) АҚШдаги
Конгресснинг Бюджет бюроси ва унинг бюджет жараёнидаги ролини чуқур ўрганган.
Шохин ва Воронина (
1997
) “Молиявий назорат деганда корхоналар, муассасалар ва
ташкилотлар молиявий
-
хўжалик фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини холисона
баҳолаш, хўжалик ва молиявий операцияларнинг қонунийлигини ва мақсадга мувофиқлигини
белгилаш ва давлат бюджети даромадларининг захираларини аниқлаш мақсадида ушбу
фаолиятни назорат қилиш функцияларини бажарувчи давлат ва жамият органларининг кўп
жиҳатли, кўп тармоқли назорат тизимини тушуниш лозим” деб таъкиклашади.
Баранова (
2018
) эса давлат молиявий назорати бюджет хуқуқий муносабатларни тартибга
солувчи, бюджет қонунчилиги ва бошқа меъёрий
-
хукукий хужжатларга риоя этилишини
таъминлашга қаратилган молиявий сиёсатнинг дастаги ҳисобланади дейди.
Пенчук (
2014
) давлат молиявий назорати давлат ва муниципиал молияни бошқаришнинг
функционал элементидир деб таърифлайди.
Тўлахўжаева (
1998
) “Мoлиявий нaзoрaт
-
дaвлaт тoмoнидaн тaшкил этилгaн, нaзoрaт
қилиш вaзифaлaри юклaтилгaн дaвлaт ёки муcтaкил жaмoaт oргaнлaри тoмoнидaн ҳукумaт,
кoрхoнaлaр, тaшкилoтлaр вa муaccacaлaр фaoлиятининг caмaрaдoрлигини aниқлaшгa
қaрaтилгaн нaзoрaт тизимидир деган фикрни ўртага ташлайди.
Азизовни (
2016
) фикрича “молиявий назорат, тизим сифатида
-
давлат томонидан ташкил
этилган, назорат қилиш вазифалари юклатилган давлат ёки мустақил жамоат ташкилотлари
томонидан ҳукумат, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятининг самарадорлигини
аниқлашга қаратилган назорат тизимидир”.
Ибрагимов, Сугирбаевлар (
2009
): “Молиявий назорат –
молиявий ресурслар ҳаракатининг
ҳамма жараёнларини маблағларни ташкил топиш жараёнидан бошлаб, ҳар қандай фаолиятни
бошлашдан, то унинг молиявий натижаларини аниқлашгача бўлган даврни ўз ичига олади”.
Овсянников (
1999
) “Давлат молиявий назорати –
бу давлатнинг ўз молиявий
манфаатларини ва ўз фуқароларининг молиявий манфаатларини қонуний йўллар билан ҳимоя
қилиш ҳуқуқларининг амалга оширилиши” деб таъриф
беради.
Маликов ва Олимжоновлар (2019) Давлат молиявий назоратга тор ва кенг маънода
таъриф берадилар. Жумладан, кенг маънода давлат молиявий назорати
-
самарали давлат
молия сиёсатини амалга ошириш учун мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва
давлат молиявий жараёнида давлат манфаатларга риоя этилишини таъминлайдиган тартибга
солиш чора
-
тадбирларининг йиғиндиси дейилса, тор маънода давлат молия назорати
мамлакатнинг самарали ва ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиши мақсадида давлат ва маҳаллий
ҳокимликларнинг давлат пул фондлари маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан
фойдаланиш жараёнининг қонуний ва мақсадга мувофиқлиги устидан давлат ҳокимият
органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга ошириладиган назоратдир
дейилади.
Абидовни (2017) фикрича, давлат молиявий назорати –
бу молиявий қонунчиликка риоя
қилишни таъминлаш ва давлатнинг бюджет ва бюджетдан ташқари даромадларининг
мақсадсиз сарфланишига йўл қўймаслик борасида давлатнинг молиявий сиёсатини
муваффақиятли амалга оширишга қаратилган чора–тадбирлар тизими ҳисобланади.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Молиявий назорат органлари бюджет ташкилотлари томонидан белгиланган молиявий
қоидалар, тартиблар ва бюджет чекловларига риоя этилишини текшириш учун жавобгардир. Бу
орқали
улар бюджет ташкилотларининг фискал масъулиятни сақлашига, маблағларни ортиқча
ва нотўғри тақсимланишига йўл қўймасликка ёрдам беради.
Фирибгарлик ва нотўғри бошқарувнинг олдини олиш, яъни молиявий назорат
органларининг асосий вазифаларидан бири бюджет ташкилотлари ичидаги молиявий
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
118
қонунбузарликлар, фирибгарлик ва маблағларнинг нотўғри сарфланишини аниқлаш ва олдини
олишдан иборат. Уларнинг текширувлари ҳар қандай молиявий носозликларни аниқлаш ва
тузатишга ёрдам беради, бу эса бюджет жараёнларининг яхлитлигини таъминлашда ҳал
қилувчи
аҳамиятга эга.
Молиявий назорат органлари бюджет ташкилотларини ўзларининг молиявий қарорлари
ва ҳаракатлари учун жавобгарликка тортадилар. Ушбу жавобгарлик ташкилот ичидаги
манфаатдор томонларга ҳам, давлат идоралари, солиқ тўловчилар каби ташқи манфаатдор
томонларга ҳам тааллуқлидир. Ҳисобдорлик бюджет ташкилотлари ўзларига хизмат
кўрсатаётган шахслар манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилишини таъминлаш учун муҳим
аҳамиятга эга.
Молиявий назорат органлари мустақил аудит ўтказиш ва бюджет ташкилотларининг
молиявий фаолияти бўйича батафсил ҳисоботларни тақдим этиш орқали шаффофликни
таъминлашга ҳисса қўшади. Бу ҳисоботлар кўпинча жамоатчиликка тақдим этилади, бу эса
молиявий операцияларнинг шаффофлигини оширади ва аҳолининг давлат маблағлари қандай
бошқарилишига ишончини оширади.
Бюджет ташкилотларининг молиявий амалиёти ва бюджет ижросини баҳолаш орқали
молиявий назорат органлари такомиллаштириш йўналишларини аниқлашга ёрдам беради.
Ушбу маълумотлар ресурсларни тақсимлашни оптималлаштириш учун ишлатилиши мумкин, бу
эса маблағларнинг энг муҳим таъсир кўрсатадиган ва жамоатчиликка фойда келтирадиган
дастур ва ташаббусларга йўналтирилишини таъминлайди
.
Бюджет ташкилотлари молиявий бошқарувни тартибга солувчи турли қонун ва
қоидаларга риоя қилишлари керак. Молиявий назорат органлари ушбу ташкилотларнинг қонун
талабларига мувофиқлигини текширишда муҳим роль ўйнайди, ҳуқуқий муаммолар ва улар
билан боғлиқ
жазоларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда, бюджет ташкилотларининг
самарали фаолият юритиши учун
молиявий назорат органларининг фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Улар давлат маблағларидан
масъулият билан фойдаланишни таъминлайди, молиявий ножўя ҳолатларнинг олдини олади,
ташкилотларнинг жавобгарлигини оширади, шаффофликни таъминлашга ҳисса қўшади,
пировардида аҳоли ишончини ва бюджет ташкилотларининг ўз олдига қўйилган вазифаларни
бажариш ва жамият манфаатларига хизмат қилишдаги муваффақиятини мустаҳкамлайди.
Келинг энди буни таҳлиллар асосида кўриб чиқсакда, олиб бораётган илмий
тадқиқотимиз бўйича натижаларимизни шакллантиришда фойдаласансак. Биз қуйида
келтирилган 1
-
жавдалда Давлат бюджет ташкилотларида 2018
-
2022 йилларда аниқланган
молиявий хатолик ва камчиликлар ўсиш динамикаси келтириб ўтганмиз.
1-
жадвал
Давлат бюджет ташкилотларида 2018
-
2022 йилларда аниқланган молиявий
хатолик ва камчиликлар ўсиш динамикаси
54
, млн.сўм
Курсаткичлар
2018 йил
2019 йил
2020 йил
2021 йил
2022 йил
Молиявий хатоликлар
68104,1
142591,9
245956,4
1072120
974882
шундан:
пул маблағлари ва моддий
бойликларни камомади ва
ўзлаштиришлар
15608,9
30348,6
81354,2
124562
166391
ноқонуний харажат ва
ортиқча тўловлар
52495,2
112243,3
164602,2
947558
808491
Маълумотлардан аниқланган молиявий хатолик ва камчиликлар 2018
йилда 68104,1
млн.сўмни, 2019 йилда 142591,9 млн.сўмни,
2020 йилда 245956,4 млн.сўмни, 2021 йилда
1072120
млн.сўмни ва
2022
йилда 974882
млн.сўмни ташкил этганлигини кўришимиз мумкин.
Шундан пул маблағлари ва моддий бойликларни камомади ва ўзлаштиришлар билан боғлиқ
молиявий хатоликлар 2018 йилда 15608,9
млн.сўмни,
2019 йилда 30348,6
млн.сўмни,
2020
йилда 81354,2
млн.сўмни, 2021 йилда 124562
млн.сўмни ва 2022 йилда 166391
млн.сўмни
54
Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати
инспекцияси маълумотлари асосида тайёрланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
119
ташкил этган бўлса, ноқонуний
харажат ва ортиқча тўловлар билан боғлиқ молиявий хатолик
ва камчиликлар 2018 йилда 52495,2
млн.сўмни,
2019 йилда 112243,3
млн.сўмни,
2020 йилда
164602,2
млн.сўмни, 2021 йилда 947558
млн.сўмни ва 2022 йилда 808491
млн.сўмни ташкил
этганлигини гувоҳи
бўлмоқдамиз.
Ушбу статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, молиявий назорат органлари
фаолияти муҳим аҳамиятга эга. Ушбу органлар молиявий хатолар, ўзлаштириш ва рухсат
этилмаган харажатларни аниқлаш, тузатиш ва олдини олишда ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Уларнинг назорати ва тафтишлари бюджет ташкилотларининг молиявий ҳолатини сақлаш,
аҳоли ишончини сақлаш, давлат маблағларидан самарали ва қонун ҳужжатларига мувофиқ
фойдаланилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Ўсиб бораётган кўрсаткичлар
бюджет
ташкилотлари ва уларнинг молиявий операциялари яхлитлигини сақлаш бўйича
молиявий назоратни янада кучайтириш чора
-
тадбирлари зарурлигини таъкидлайди.
2-
жадвал
2018-
2022 йилларда бюджет ташкилотларида ўтказилган молиявий назорат
самарадорлик натижалари динамикаси
55
, млн.сўм
Кўрсаткичлар
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
Қўшимча
ҳисобланиб тикланган ва иқтисод
қилинган маблағлар
33703,0 12731,0 31125,3 154160
150500
Тикланган маблағлар
51090,1 129138,8 168771,1 298870
460254
Ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга
берилган назорат тадбирлари материаллари
60127,1 129621,7 239534,9 329019
525600
2-
жадвалда 2018
-
2022 йилларда бюджет ташкилотларида ўтказилган молиявий назорат
самарадорлик натижалари динамикаси таҳлил қилинган бўлиб, қўшимча ҳисобланиб тикланган
ва иқтисод қилинган маблағлар
2018
йилда 33703,0 млн.сўмни,
2019 йилда 12731,0
млн.сўмни,
2020 йилда 31125,3
млн.сўмни, 2021 йилда 154160
млн.сўмни ва 2022 йилда 150500
млн.сўмни
ташкил этган бўлса, тикланган маблағлар 2018 йилда 51090,1
млн.сўмни,
2019 йилда
129138,8
млн.сўмни,
2020 йилда 168771,1
млн.сўмни, 2021 йилда 298870
млн.сўмни ва
2022
йилда 460254
млн.сўмни ташкил этган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
берилган назорат тадбирлари материаллари 2018 йилда 60127,1
млн.сўмни,
2019 йилда
129621,7
млн.сўмни,
2020 йилда 239534,9
млн.сўмни, 2021 йилда 329019
млн.сўмни ва
2022
йилда 525600
млн.сўмни ташкил этган.
Умуман олганда, 2
-
жадвалдаги маълумотлар бюджет ташкилотларининг молиявий
назорати самарадорлигининг ижобий тенденциясидан далолат беради. Назорат чора
-
тадбирлари учун ажратилаётган маблағлар, тежамкорлик ва материалларнинг ортиб
бораётгани ушбу назорат органларининг молиявий қонунбузарликларни аниқлаш ва бартараф
этишдаги аҳамиятини кўрсатади. Шунингдек, ресурсларни янада самарали бошқариш ва
молиявий қоидаларга риоя қилишда уларнинг роли алоҳида таъкидланади.
3-
жадвал
2018-
2022 йилларда юридик ва молиявий мажбуриятларда олди
олинган ва режадан ортиқча маблағлар таҳлили
56
Кўрсаткичлар
2018
йил
2019
йил
2020
йил
2021
йил
2022
йил
Юридик мажбуриятлар
(қайтарилган шартномалар)
Сони: минг
443
472
364
435
455
Миқдори
:
млрд. сўм
25030
28556
46943
44184
42200
Молиявий мажбуриятларда олди олинган
мақсадсиз
ва
режадан
ортиқча
харажатлар:
(млрд. сўм)
2309,1
1535,4
9334,0
909,6
955,0
55
Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати
инспекцияси маълумотлари асосида тайёрланган.
56
Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати
инспекцияси маълумотлари асосида тайёрланган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
120
3-
жадвалда
2018-
2022 йилларда юридик ва молиявий мажбуриятларда олди олинган ва
режадан ортиқча маблағлар таҳлили амалга оширилган. Юридик мажбуриятлар 2018 йилда 443
мингта ҳолатда қайтарилган бўлиб, умумий суммаси 25030 млрд.сўмни ташкил қилган
. 2019
йилда 472 мингта ҳолатда 28556 млрд.сўм, 2020 йилда 364
мингта ҳолатда 46943 млрд.сўм,
2021
йилда 435
мингта ҳолатда 44184
млрд.сўм ва 2022 йилда 455
мингта ҳолатда
42200
млрд.сўмни ташкил этган. Шунингдек, молиявий мажбуриятларда олди олинган
мақсадсиз ва режадан ортиқча харажатлар
2018
йилда 2309,1 млрд.сўм,
2019
йилда
1535,4
млрд.сўм, 2020 йилда 9334,0
млрд.сўм,
2021 йилда 909,6
млрд.сўм ва 2022 йилда
955,0
млрд.сўмни такшил қилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ушбу маълумотларни илмий таҳлил қилиш ушбу қонуний мажбуриятларнинг табиати,
кўзда тутилмаган харажатларнинг сабаблари ва ҳар қандай сиёсат ўзгаришлари ёки йиллар
давомида ушбу рақамларга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ташқи омиллар каби қўшимча
жараённи талаб қилади. Аслида, ушбу юридик мажбуриятлар ва харажатлар билан боғлиқ
бўлган ташкилотларнинг батафсил ўрганилиши хулосалар ҳақида кўпроқ маълумот бериши
мумкин. Маълумотлар кўрсатилган йиллардаги ҳуқуқий ва молиявий мажбуриятларнинг
қизиқарли қиёфасини тақдим этади ва бу тебранишлар ва ўзгаришлар ортида ётган омиллар ва
оқибатларни тушуниш учун қўшимча илмий изланишларни таклиф қилади.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтганда, бу муаммоларни бартараф этиш учун молиявий назоратни
кучайтириш, мунтазам аудит ўтказиш, шаффофликни ошириш, молиявий ҳуқуқбузарликлар
учун қатъий оқибатлар қўллаш каби комплекс чора
-
тадбирларни амалга ошириш талаб
этилади. Бундан ташқари, ушбу муаммоларнинг асосий сабабларини аниқлаш ва давлат
маблағларидан самарали ва масъулиятли фойдаланишни таъминлаш учун тузатиш чораларини
кўриш жуда муҳимдир. Умумий мақсад давлат молиясини ҳимоя қилиш, фискал масъулиятни
ошириш ва солиқ тўловчиларнинг бюджет ташкилотларининг молиявий яхлитлигига
ишончини сақлашдан иборат бўлиши керак.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бюджет
ташкилотларида молиявий назорат тадбирлари
самарадорлигини ошириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, масофадан бошқариш усулларини
жорий этиш олдинга сезиларли қадам бўлиши мумкин. Ушбу чора
-
тадбирлар ҳуқуқий ва
ахлоқий меъёрларга мос келишини таъминлаш, молиявий ҳуқуқбузарликларнинг
самарали
олдини олиш ва молиявий жавобгарликни кучайтириш учун эҳтиёткорлик билан
режалаштирилиши, амалга оширилиши ва мониторинг қилиниши керак.
Адабиётлар/ Литература / Literature:
Philip G. Joyce. (2011) The Congressional Budget Office: Honest Numbers, Power, and Policymaking.
American Governance and Public Policy series. Georgetown University Press. Pages: 264.
https://www.jstor.org/stable/j.ctt2tt52v
Азизов Ш.У. (
2016
) Соҳада молиявий назоратнинг янги шакли ёки божхона аудитини
ташкил этишнинг
назарий, амалий ва ҳуқуқий муаммолари. “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, www.iqtisodiyot.uz
Абидов М.И. (2017) Иқтисодиётнинг ривожланишида давлат молиявий назоратининг ўрни
ва аҳамияти. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. №3, июнь.
Баранова Ю.К.
(2018)
Государственный финансовый (бюджетный) контроль сегодня //
Социально
-
экономические явления и процессы.
-
Т. 13. № 1.
-
С. 87
-91
Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б.
(2009)
Бюджет назорати ва аудити. / Ўқув қўлланма–Т.:
инфоCОМ.уз МЧЖ нашриёти
.
Маликов Т., Олимжонов О.
(2019)
Молия (дарслик) / Тошкент. Иқтисод
-
молия. –
Тошкент
.
Овсянников Л.Н. (1999) Вопросы контроля в Бюджетном кодексе// Финансы.
-
№1.
Пенчук А.В.
(2014)
Государственный финансовый контроль в Российской Федерации и
направления его совершенствования // Концепт.
-
№ 07 (июль).
Тўлахўжаева М.М. (1998) Ўзбекистон Республикаси молиявий назорат тизими Т.:
“Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси”, 262 б
Шохин CO., Воронина Л.И.
(1997)
Бюджетно
-
финансовый контроль
и аудит. Теория и
практика применения в России. Научно
-
методическое пособие.
-
М.: Финансы и статистика, 237 с.
