Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
342
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИНГ МОҲИЯТИ,
ВАЗИФАЛАРИ,
ФУНКЦИЯЛАРИ ВА МЕТОДЛАРИ
PhD
, доцент
Пардаева Шаҳноза Абдинабиевна
Тошкент молия институти
Аннотация.
Мақолада хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобининг
моҳияти,
вазифалари, функциялари ва методлари таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув
ҳисобининг моҳиятини белгилаб берувчи муҳим жиҳатлари бўйича илмий хулоса ва таклифлар
берилган.
Таянч сўзлар:
стратегик бошқарув ҳисоби, cтратегик бошқарув ҳисоби моҳияти,
cтратегик бошқарув ҳисоби функцияси, метод, молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби, cтратегик
таҳлил, cтратегик назорат.
СУЩНОСТЬ, ЗАДАЧИ, ФУНКЦИИ И МЕТОДЫ СТРАТЕГИЧЕСКОГО
УПРАВЛЕНЧЕСКОГО УЧЕТА
Доцент,
PhD
Пардаева Шаҳноза Абдинабиевна
Ташкентский финансовый институт
Аннотация
.
В статье анализируются сущность, задачи, функции и методы
стратегического управленческого учета в хозяйственных субъектах.
Приводятся научные
выводы и предложения по важным аспектам, определяющим сущность стратегического
управленческого учета.
Ключевые слова:
стратегический управленческий учет,
c
ущность стратегического
управленческого учета, функция стратегического управленческого учета, метод, финансовий
учет
,
управленческий учет, стратегический анализ, стратегический контроль.
ESSENCE, TASKS, FUNCTIONS AND METHODS OF STRATEGIC MANAGEMENT ACCOUNTING
PhD
Pardaeva Shakhnoza Abdinabievna
Tashkent institute of finance
Abstract.
The article analyzes the nature, tasks, functions and methods of strategic management
accounting in economic entities. Scientific conclusions and proposals are given on the important aspects
that determine the essence of strategic management accounting.
Keywords:
strategic management accounting, the essence of strategic management accounting,
strategic management accounting function, method, financial accounting, management accounting,
strategic analysis, strategic control.
Кириш
.
Жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги замонавий тенденциялар инновацияларнинг
иқтисодий ўсиш суръати, сифати ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш жараёнларига
тобора ортиб бораётган таъсиридан далолат беради. Бугунги кунда барқарор иқтисодий ўсишга
эришиш учун замонавий технологиялар ва илмий
-
амалий тадқиқотлар натижаларини ишлаб
чиқаришга кенг жорий қилиш зарур. Бунинг учун инсон капиталига катта эътибор бериб, ўз
инновацион ривожланишни рағбатлантириш, миллий технологияларни яратиш ва хорижий
замонавий технологияларни жалб қилиш маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда
рақобатбардошлигини таъминловчи омил бўлиб ҳисобланади.
VII SON - NOYABR, 2023
UO‘K: 658
342-348
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
343
Адабиётлар шарҳи.
Хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобини самарали ташкил қилиш
ва юритиш бўйича назарий ҳамда амалий жиҳатлар хорижий олимларнинг илмий ишларида
батафсил талқин қилинган.
Хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобини мазмунига кенг ва тор
доирада ёндашиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Россиялик иқтисодчи олимлар Богатая ва
Ивашиненколар (2009) таъкидлаганидек: “кенг маънода стратегик бошқарув ҳисоби
режалаштириш, ташкил қилиш, таҳлил қилиш, назорат ва тартибга солиш орқали
бошқарувнинг аниқ бир объекти бўйича уни стратегик бошқариш имкониятини яратиб бера
оладиган
ҳам молиявий ҳам номолиявий маълумотларни шакллантириб беришга хизмат
қилиши керак”.
Иқтисодчи олимлардан Любушин, Лещева, Дьяковалар (2004) фойда ҳамда даромадни
ифодаловчи кўрсаткичларни қуйидагича эътироф этишган: 1) маҳсулотни сотишдан соф
даромад; 2) маҳсулотни сотишдан ялпи фойда; 3) асосий фаолиятдан фойда; 4) молиявий
фаолиятдан фойда; 5) умумхўжалик фойдаси; 6) экстраординар фойда; 7) солиқ тўлагунга қадар
фойда; 8) соф фойда.
Шу соҳада илмий тадқиқотлар олиб борган Авлоқулов (2019) ўз илмий изланишлари
натижаларига асосланиб молиявий натижаларни ифодаловчи харажат кўрсаткичларидан
“чиқим”, “сарф” ва “харажат” категориялари ўртасидаги услубий ҳамда методологик фарқларни
кўрсатиб
берган.
Маҳаллий иқтисодчи олимлардан Пардаев (2019) таъкидлаганидек: “…таклиф
қилинаётган бошқарув қарорларининг у ёки бу вариантини танлашда унинг молиявий жиҳати
ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, молиявий менежментнинг аҳамияти, унинг
хўжалик юритувчи субъект бошқаруви жараёни қуйи тизими сифатидаги роли хўжалик
фаолиятидаги молиявий жараёнларни мувофиқлаштирувчи эканлиги билан белгиланади”.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган
Мурожаатномасида Вазирлар Маҳкамасига мамлакатни 2030 йилгача комплекс ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш Концепциясини (Концепция –
2030) ишлаб чиқишни топширган
эди. Мазкур Концепция мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг замонавий
даражаси, ресурс ва иқтисодий салоҳият, ривожланишнинг асосий омиллари ва шартларини
ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши белгиланган.
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача комплекс ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш Концепцияси (Концепция –
2030)
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача комплекс ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантириш концепцияси
Концепция
-2030
Мақсади
2030 йилгача барқарор
ривожланишни таъминлашнинг
мақсадли параметрлари сифатида
реал ЯИМни 2,1 марта ва хорижий
валютада аҳоли жон бошига
ҳисобланган ЯИМни 3
,
0 бараварга
(4
538 АҚШ доллари) ошириш
белгиланган. Бу Ўзбекистонга
даромадлари ўртачадан юқори
бўлган давлатлар (“Upper middle
income economies”) қаторига
кириш, меҳнат бозорида
танқислик даражасини
пасайтириш, аҳоли даромадини
кўпайтириш ва камбағалликни
икки бараварга камайтириш
имконини беради
Барқарор ривожланишни таъминлаш Концепцияси уч
босқичда амалга оширилади:
Биринчи
босқич
-
иқтисодиётнинг
барқарорлигини
таъминлаш учун зарур шарт
-
шароитлар яратиш мақсадида
маънан эскирган технологияларни янгилаш орқали асосий
фондларни тиклаш ва макроиқтисодий барқарорлаштириш;
Иккинчи босқич
-
барқарор ривожланишни таъминлайдиган
самарали
бозор
тузилмаларини
шакллантириш
ва
иқтисодиётдаги реал таркибий ўзгаришлар эвазига барқарор
иқтисодий ўсишга эришиш;
Учинчи босқич
-
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш,
ишлаб чиқариш жараёнига ноанъанавий ресурслар ва
энергия манбаларини жалб қилиш, шунингдек инсон
капиталининг фаол ривожланишини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодиётнинг юқори даражадаги иқтисодий, техник ва
технологик
ривожланишига
асосланган
барқарор
ривожланишга эришиш.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
344
Концепция –
2030 қабул қилингандан кейин ресурс ва иқтисодий салоҳиятдан самарали
фойдаланиш ва миллий иқтисодиётнинг жадал ривожланишига кучли туртки берадиган
иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудларни ривожлантириш стратегиялари ишлаб чиқилади (1
-
жадвал
).
Белгиланган вазифаларни бажариш учун мамлакатимизда 2019
-
2021 йилларда амалга
ошириладиган таркибий ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ўзида жамлаган
“ислоҳотларнинг йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва унинг амалдаги ижросини таъминлаш
мақсадида Иқтисодий кенгаш ташкил қилинди. Иқтисодий кенгаш “ислоҳотларнинг йўл
харитаси”даги аниқ йўналишлар бўйича дастурлар, концепциялар ва стратегиялар ишлаб
чиқишни таъминлайди.
Стратегик бошқарув ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар учун унинг
молиявий аҳволи ички ва ташқи омиллар таъсирида келгуси истиқболда қандай ўзгаришини
белгилаш, бозордаги рақобат даражасини баҳолаш, стратегик ўзгаришларни ҳисобга олиш
имкониятларини яратишга хизмат қилади.
Олиб борилган илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, мамлакатимизда
стратегик бошқарув ҳисоби ўзининг шаклланиш жараёнида бўлиб, шунга мувофиқ унинг
нафақат амалий томонлари, балким қатор назарий ва услубий масалалари ҳам ўзининг ижобий
ечимини кутмоқда. Оддийроқ тарзда ифода қилинадиган бўлса, ушбу йўналишдаги мавжуд
муаммолар ечимига қаратилган тадқиқотлар сони ҳозиргача жуда камдир.
Стратегик бошқарув ҳисобининг моҳиятини тўғри талқин қилиш уни хўжалик юритувчи
субъект доирасида самарали тарзда ташкил қилиш ва юритиш имкониятини яратиб беради,
деган мулоҳазалардан келиб чиқиб, унинг моҳиятини талқин қилишга бўлган олимлар
ёндошувларини батафсил ўрганиш ва миллий иқтисодиёт хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда
мазкур ҳисоб моҳиятини тўлалигича ёритадиган таърифлардан энг маъқулини танлашни
мақсадга мувофиқ, деб ҳисобладик
(
Пардаева
, 2021).
Хорижлик бир гуруҳ олимлар қарашларида стратегик бошқарув ҳисоби бошқарув
функциясининг у ёки бу жиҳатлари ажратиб кўрсатилганлигини кузатиш мумкин (
2-
жадвал
).
2-
жадвал
Хорижлик олимлар томонидан стратегик
бошқарув ҳисоби моҳиятини
талқин қилиш бўйича ёндошувлар
Т.р.
Олимларнинг
ФИШ
Бераётган талқини
моҳияти ва унинг манбаси
Функцияси
1.
Атрилл П.,
Маклейни Э.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
стратегик ўзгаришларни
баҳолаш ва ташқи омилларни ҳисобга олишга қаратилган
йўналиш.
Таҳлил
2.
Бромвич М.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
кўплаб даврлар мобайнида
фирмага бозор ҳолати, рақобатчиларнинг харажати,
харажатлар
таркиби
мониторинги,
рақобатчилар
стратегияси тўғрисида молиявий маълумотларни тақдим
этади ва таҳлил қилади.
Таҳлил,
ахборот билан
таъминлаш.
Режалаштириш
3.
Друри К.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
келажакда бошқарув
ҳисобининг
янада
ривожланишини
таъминлайдиган
истиқболли йўналиши.
Ҳисоб
.
Режалаштириш
4.
Иннз Д.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
стратегик бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларни
тақдим этади.
Ахборот
таъминоти.
Режалаштириш
5.
Каплан Р.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
ташкилотда стратегик
қарорлар қабул қилиш учун зарур бўладиган ахборотлар
билан таъминлашни қўллаб
-
қувватловчи восита.
Ахборот
таъминоти.
Режалаштириш
6.
Купер Р.,
Каплан Р.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
рақобат стратегиясини қўллаб
-
қувватлаш учун зарур бўладиган тизим.
Режалаштириш
7.
Симмондс К
Стратегик бошқарув ҳисоби –
бизнес стратегиясини
мониторинг қилиш ва ривожлантириш учун бизнес муҳити
ва унинг рақобатчилари тўғрисида маълумотларни таҳлил
қилади ва тақдим этади.
Таҳлил.
Ахборот билан
таъминлаш.
Режалаштириш
8.
Уорд К.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
ташкилотда қўлланилаётган
ёки қўлланиши режалаштирилаётган бизнес
-
стратегияни
амалга оширишни таъминлайдиган ҳисоб тури.
Ҳисоб
.
Режалаштириш
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
345
Бошқарув функцияси классификациясига кўра хўжалик юритувчи субъектларни
маълумотлар оқими билан таъминлайдиган ҳамда маълумотлар оқими мазмунини
белгилайдиган турларга бўлинади. Шунга мувофиқ тарзда бошқарувнинг биринчи функцияси
доирасига маълумотлар билан таъминлаш, таҳлил ва режалаштириш киритилса, иккинчи
функцияси доирасига мувофиқлаштириш, рағбатлантириш ҳамда назорат қилиш киритилади.
1-
жадвал маълумотларининг таҳлили М.Бромвич ва К.Симмондзнинг шу масаладаги қарашлари
ўхшашлигини кўрсатади. Ана шу иқтисодчи олимларнинг стратегик бошқарув ҳисоби
моҳиятини ёритишга берган таърифлари унинг моҳиятини деярлик тўлиқлигича ёритади.
Сабаби, улар стратегик бошқарув ҳисобининг нафақат ахборот билан таъминлаш функциясини,
балки унинг таҳлил ва режалаштириш каби функцияларини ҳам алоҳида ажратиб кўрсатишган.
Эътироф этиш жоизки, Д.Иннз ва Р.Каплан ҳам стратегик бошқарув ҳисобининг ахборот билан
таъминлаш ва режалаштириш функцияларини қайд қилишган, лекин унинг яна бир муҳим
элементи –
таҳлилни инобатга олишмаган. Шу билан бирга, К.Друри ва К.Уорд стратегик
бошқарув ҳисоби моҳияти, унинг ўзига хос томонларини алоҳида ажратиб кўрсатмасдан умумий
тарздаги таърифини келтиришган
(
Пардаева, 2022)
.
Юқоридаги фикр
-
мулоҳазалардек, стратегик бошқарув ҳисоби моҳиятини ёритишда МДҲ
мамлакатлари иқтисодчи олимлари ёндошувларининг моҳияти ҳам эътиборга моликдир. Ана
шу соҳада илмий тадқиқотлар олиб боришган олимлар қарашлари таҳлили, уларни қуйидагича
гуруҳларга ажратиш имкониятини берди (
3-
жадвал
).
3-
жадвал
МДҲ мамлакатлари олимлари томонидан стратегик бошқарув ҳисоби
моҳиятининг талқин этилиши
Т.р.
Олимларнинг
ФИШ
Бераётган талқини
моҳияти ва унинг манбаси
Функцияси
1.
Алексеева О.В,
Николаева О.Е.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
корхона ўз фаолиятини
олиб бораётган ташқи бизнес
-
муҳитни мукаммал
тарзда таҳлил қилиш орқали узоқ муддатли бошқарув
қарорларини
қабул қилишга мўлжалланган бошқарув
ҳисобининг мажмуавий (комплекс) йўналиши.
Ҳисоб
.
Таҳлил
2.
Богатая И.Н.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
бу ягона тизим доирасида
молиявий ва бошқарув ҳисобларни бирлаштириб,
корхона раҳбарлари ҳамда мутахассисларини самарали
қарорлар қабул қилиши, инвесторларни эса корхона
фаолиятини
баҳолаш
учун
керак
бўладиган
маълумотлар
билан
таъминлайдиган
ахборот
технологиясининг глобаль модели.
Ҳисоб
.
Ахборот
таъминоти.
Таҳлил
3.
Глущенко А.В.,
Самедова Э.Н.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
ички имкониятларни
излаб топиб ва ундан фойдаланиб, компаниянинг узоқ
истиқболдаги
рақобатбордошлигини
таъминлаш
мақсадида раҳбариятга баҳоловчи ахборотларни
етказиб беришга қаратилган ҳисоб тури.
Ҳисоб
.
Ахборот
таъминоти
4.
Ивашиненко Л.О.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
ўз таркибига стратегик
молиявий, стратегик солиқ ва бошқарув ҳисобини
олган ҳисоб тури. Бу ҳисоб тури автоном тарзда эмас,
балким молиявий, солиқ ва бошқарув ҳисоблари билан
ўзаро боғлиқ тарзда олиб борилади.
Ҳисоб
5.
Крылов С.И.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
стратегик бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун ахборотлар билан
таъминлаш амалга ошириладиган бошқарув ҳисоби
йўналиши.
Ҳисоб
.
Ахборот
таъминоти
6.
Меняева В.А.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
ташкилотнинг юқори
раҳбариятини стратегик мақсадлар ва пировард
натижада ташкилот миссиясига эришиши, шунингдек
ташкилотни
капитал
даромадлиги
бўйича
баҳолайдиган инвесторлар учун ички ва ташқи
муҳитни таҳлил қилиш мақсадида талаб қилинадиган
Ахборот
таъминоти.
Таҳлил. Назорат
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
346
Т.р.
Олимларнинг
ФИШ
Бераётган талқини
моҳияти ва унинг манбаси
Функцияси
молиявий
ҳамда
номолиявий
маълумотларни
идентификация
қилиш,
ўлчаш,
йиғиш
-
тўплаш,
тайёрлаш ва тақдим этиш жараёни.
7.
Никандрова Н.Г.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
корхонани тўлиғинча ёки
унинг таркибий қисмларидан бирини ёки айрим
фаолият
йўналишларини
истиқболда
комплекс
ривожлантириш бўйича бошқарув қарорларини ишлаб
чиқиш учун раҳбариятга зарур бўлган маълумотларни
қайд қилиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тақдим
этиш жараёни.
Ахборот
таъминоти.
Таҳлил
8.
Николаева О.Е.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
фирма фаолиятига
таъсир қилувчи ташқи омиллар билан боғлиқ
маълумотларга эътиборни қаратадиган бошқарув
ҳисоби шакли. Шу билан бир қаторда ички
маълумотлар оқимини ҳам етарлича эътиборга олади
(шу жумладан номолиявийларни).
Ҳисоб
.
Ахборот
таъминоти
9.
Пономарева Н.И.
Стратегик
ҳисоб
–
турли
хил
ахборот
фойдаланувчилари учун ҳисоб
-
таҳлил тизимига
киритилган ҳисоб турларининг ўзаро ҳамкорлигини
таъминлаган ҳолда, маълумотларни шакллантириш
методологияси ва методикасига боғлаган тарзда,
ташкилотларда
ҳисоб
-
таҳлил
тизимини
шакллантиришга комплекс ҳамда тизимли ёндашишни
таъминлайдиган ҳисоб концепцияси.
Ҳисоб
.
Ахборот
таъминоти
10.
Суворова С.П.
Стратегик бошқарув ҳисоби –
ишлаб чиқариш ва
хўжалик
фаолиятининг
назорат,
таҳлил,
режалаштириш, прогнозлаштириш, раҳбарлик ва
бошқариш тизимлари орқали акс этадиган натижалари
сифати ва самарасини оширишни таъминлайдиган
бошқарув қарорларини қабул қилишни маълумотлар
билан таъминловчи ҳисоб.
Ҳисоб. Назорат.
Таҳлил.
Режалаштириш.
Ташкил қилиш.
Ахборот
таъминоти
11.
Хахонова И.И.
Стратегик ҳисоб –
моҳиятан стратегик менежментни,
шунингдек стратегик йўналтирилган бошқарув
қарорларини қабул қилиш жараёнини маълумотлар
билан таъминлайдиган ҳисоб.
Ахборот
таъминоти
3-
жадвал маълумотлари асосида қуйидаги фикр
-
мулоҳазаларга келиш мумкин, деб
ҳисоблаймиз: МДҲ мамлакатлари иқтисодчи олимларининг асосий қисми (И.Н.Богатая,
А.В.Глущенко, Э.Н.Самедова, С.И.Крылов, В.А.Маняева, Н.Г.Никандрова, О.Е.Николаева,
Н.И.Понамарева, С.П.Суворова, И.И.Хахонова) стратегик бошқарув ҳисобининг ахборот
таъминоти функцияси моҳиятига кўпроқ эътиборни қаратишган. Шу билан бир қаторда
О.Е.Николаева ҳамда О.В.Алексеевалар бизнес
-
муҳитига таъсир қилувчи ташқи омилларни ҳам
ўрганиш зарурлигини таъкидлайди. А.В.Глушенко, Э.Н.Самедова ва В.А.Маняевалар эса ушбу
ҳисоб тури ҳам ички ҳам ташқи омиллар таъсирини ҳисобга олиши зарурлигини таъкидлашади
(Pardaeva, 2022).
Юқоридаги кетма
-
кетлик ва ёндошув асосида иқтисодчи олимларнинг илмий
тадқиқотлари натижаларини ўрганиш, умумлаштириш ва уларни гуруҳларга ажратиш
стратегик бошқарув ҳисоби моҳиятини белгиловчи қуйидаги учта йўналишни шакллантириш
имкониятини берди (
3-
жадвал
).
Шу билан бир қаторда, стратегик бошқарув ҳисобининг
моҳиятини талқин қилиш
борасида юқорида келтирилган таҳлил ва умумлаштиришларимиз асосида бу ҳисоб турининг
концептуал моделини молиявий, бошқарув, солиқ ҳамда ишлаб чиқариш ҳисоблари билан ўзаро
боғлиқликда ҳамда бажарадиган функциялари қаторига режалаштириш, назорат, таҳлил ва
ҳисобни ҳам қўшган ҳолда анча кенг миқёсда қараш керак, деб ҳисоблаймиз (
2-
расм
).
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
347
4-
жадвал
Стратегик бошқарув ҳисоби моҳиятини белгиловчи йўналишлар таҳлили
Т.р.
Йўналишлар
Муаллифлар
1.
Стратегик бошқарув ҳисобининг
стратегик режалаштириш ва
ривожлантиришнинг бир қисми
сифатида қабул қилиниши.
Иннз Д., Каплан Р., Купер Р., Симмонс К.
2.
Стратегик бошқарув ҳисобига бошқарув
ҳисобининг алоҳида йўналиши сифатида
қаралиши.
Друри К., Уорд К., Алексеева О.В., Николаева
О.Е., Богатая И.Н., Глущенко А.В., Самедова
Э.Н., Ивашиненко Л.О., Крылов С.И.,
Пономарева Н.И., Суворова С.П.
3.
Стратегик бошқарув ҳисобини стратегик
менеджментнинг бир қисми
,
деб
ҳисоблайдиганлар.
Атрилл П., Маклейни Э., Бромвич
М.,
Маняева В.А., Никандрова Н.Г., Хахонова И.И.
Биз томонимиздан таклиф қилинаётган модель стратегик бошқарув ҳисобининг хўжалик
юритувчи субъект молиявий, бошқарув, солиқ ҳамда ишлаб чиқариш ҳисоблари билан
боғланганлигини, шу билан бир қаторда алоҳида ташкил қилинадиган ва юритиладиган ҳисоб
тури сифатида ҳамда стратегик режалаштириш, стратегик назорат, стратегик таҳлил билан
ўзаро алоқада бўлган тизим эканлигини кўрсатади
(Pardaeva, 2023).
1-
расм. Стратегик бошқарув ҳисобининг концептуал модели
Стратегик бошқарув ҳисоби моҳиятини талқин қилиш борасида албатта унинг
методларини ҳам тадқиқ қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу борада олиб борилган
тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, стратегик бошқарув ҳисоби методлари талқинида
кўпчилик иқтисодчи олимлар (М.А.Вахрушина, Т.П.Карпова, В.Э.Керимов) уни фирманинг
ахборот тизимида бошқарув ҳисоби объектлари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва узатиш
усуллари йиғиндиси сифатида қабул қилишади
(Anurag, Mukesh & other
2023
).
5-
жадвал
Стратегик бошқарув ҳисобининг методлари
Методлар:
Бухгалтерия
ҳисоби
методлари
Статистик
методлар
Математик
методлар
Режалаштириш
методлари
Бошқа
методлар
Икки ёқлама ёзув,
Инвентаризация,
баҳолаш,
ҳужжатлаштириш
Ўртача миқдор
методлари,
гуруҳлаштириш,
индекс,
таққослаш,
умумлаштириш,
шу кабилар
Чизиқли
дастурлаш,
моделлаштириш,
шу кабилар
Бюджетлаштириш,
меъёрлаштириш,
шу кабилар
Баланслаштирил
-
ган кўрсаткичлар
тизими,
узлуксиз прогноз,
сифатни
бошқариш,
шу кабилар
Стратегик
режалаштириш
Стратегик назорат
Стратегик таҳлил
Стратегик
бошқарув ҳисоби
Молиявий ҳисоб
Бошқарув
ҳисоби
Солиқ ҳисоби
Ишлаб чиқариш ҳисоби
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr
www.e-itt.uz
348
Юқорида қайд қилиб ўтилган стратегик бошқарув ҳисоби функцияларидан келиб чиқиб
хулоса қилинадиган бўлса, бу ҳисоб турининг методлари жуда кўп фанларнинг методларини
ўзида мужассам этганлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Стратегик бошқарув ҳисоби
методлари жуда хилма
-
хилдир ва уни умумий тарзда қуйидаги жадвал кўринишида ифода
қилиш мумкин (
5-
жадвал
).
5-
жадвал маълумотларининг таҳлили шуни кўрсатадики, хўжалик юритувчи
субъектларда стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларининг ахборот
таъминоти тизими самарали, тезкор ва узлуксиз тарзда ишлаши учун турли хил методлардан
фойдаланилади.
Хулоса ва таклифлар.
Стратегик бошқарув ҳисобининг моҳиятини белгилаб берувчи қуйидаги муҳим жиҳатлари
бўйича илмий хулосалар таклиф этилди:
1.
“Стратегик бошқарув ҳисоби” тушунчасининг моҳияти таҳлил қилинди ва унинг бошқа
ҳисоб турларидан (молиявий ва бошқарув ҳисоблари) фарқи асослаб берилди.
2.
Стратегик бошқарув ҳисоби концепцияси шаклланишига янгича ёндашув таклиф
қилинди, унинг элементлари, тамойиллари ва чегаралари аниқланди ҳамда стратегик бошқарув
ҳисоби тушунчасига таъриф берилди.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Anurag Vijay Agrawal, Mukesh Soni, Ismail Keshta, V.Savithri, Pardaeva Shakhnoza Abdinabievna,
Shweta Singh. (
2023
)
A probability-based fuzzy algorithm for multi-attribute decision-analysis with
application
to
aviation
disaster
decision-making.
“Decision
Analytics
Journal”
.
https://doi.org/10.1016/j.dajour.2023.100310
. Volume 8,
September.
Pardaeva Sh.A. (2022) Improving strategic management accounting of financial results in business
entities. European Journal of Research Development and Sustainability (EJRDS). Impact Factor 7.455.
Volume 3, issue 9 September.
Pardaeva Sh.A. (2023) Integrated artificial intelligence and predictive maintenance of electric
vehicle components with optical and quantum enhancements. Optical and Quantum Electronics Journal.
http://dx.doi.org/10.1007/s11082-023-05135-7. July 2023
Pardayev A.X., Pardayeva Z.A. (2019) Boshqaruv hisobi: Darslik /T.: “Iqtisod
-
Moliya”,
-556 b.
Авлоқулов А. (2019)
.
Молиявий натижалар ҳисоби ва аудити методологиясини
такомиллаштириш. /Иқтисодиёт фанлари доктори
(DSc)
диссертацияси автореферати.
-
Тошкент, 71 бет, 16
-
бетда
.
Богатая И.Н., Ивашиненко Л.О. (2009) Стратегический учет как перспективное направление
развития бухгалтерского учета. –
Вестник УГТУ
-
УПИ, №5, стр.
13-19.
Любушин Н.П., Лещева В.Б., Дьякова В.Г. (2004) Анализ финансово
-
экономической
деятельности предприятия: Учеб. пособие для вузов / Под ред. проф. Н.П.Любушина.
-
М.: ЮНИТИ
-
ДАНА,
-
С 47.
Пардаева Ш.А. (
2021
) Хўжалик субъектларида молиявий натижаларнинг стратегик
бошқарув ҳисобини такомиллаштириш. “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий
-
электрон журнал.
www.interfinance.uz
, №3
,
июн
.
Пардаева Ш.А. (2022) Харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини самарали ташкил
қилиш йўналишлари. “Иқтисодиёт ва таълим” илмий журнали, 2‐сон 141‐145 бетлар.
