ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ: СОЛИҚ БАЗАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Annotasiya

Мазкур мақолада қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш, жумладан, товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, битим шартлари ўзгарганда, нархлар ўзгарганида, сотиб олувчи чегирмадан (скидкадан) фойдаланганда, бажарилган ишлардан, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганидаги ҳолатлари бўйича ҳисоб юритишдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳамда унинг ечимига қаратилган таклифлар шакллантирилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ҳотамов, К. (2023). ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ: СОЛИҚ БАЗАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 431–438. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44912
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш, жумладан, товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, битим шартлари ўзгарганда, нархлар ўзгарганида, сотиб олувчи чегирмадан (скидкадан) фойдаланганда, бажарилган ишлардан, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганидаги ҳолатлари бўйича ҳисоб юритишдаги муаммолар таҳлил қилинган ҳамда унинг ечимига қаратилган таклифлар шакллантирилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

431


ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ: СОЛИҚ БАЗАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ

ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

И.ф.д., профессор

Ҳотамов Комил Раббимович

Фискал институт

Аннотация.

Мазкур мақолада қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш,

жумладан,

товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда, битим шартлари ўзгарганда, нархлар

ўзгарганида, сотиб олувчи чегирмадан (скидкадан) фойдаланганда, бажарилган ишлардан,
кўрсатилган хизматлардан воз кечилганидаги ҳолатлари бўйича ҳисоб юритишдаги муаммолар

таҳлил қилинган ҳамда унинг ечимига қаратилган таклифлар шакллантирилган.

Калит сўзлар.

қўшилган қиймат солиғи базаси, товарлар қайтиши, битим шарти

ўзгариши, нархлар ўзгариши, чегирмадан фойдаланиш.


НАЛОГ НА ДОБАВЛЕННУЮ СТОИМОСТЬ: СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ УЧЕТА

КОРРЕКТИРОВКИ НАЛОГОВОЙ БАЗЫ

Д.э.н., профессор

Хотамов Комил Раббимович

Фискальный институт


Абстрактный.

В данной статье рассматриваются проблемы внесения корректировок в

базу налога на добавленную стоимость, в том числе при возврате товара полностью или в
части, при изменении условий сделки, при изменении цен, при использовании покупателем скидки,

при выполненные работы и при отсрочке выполнения услуг. По результатам исследования
разработаны соотсетствующие предложения

.

Ключевые слова

:

база налога на добавленную стоимость, возврат товара, изменение

условий сделки, изменение цены, использование скидки.

VALUE ADDED TAX: IMPROVEMENT OF CALCULATION OF TAX BASE ADJUSTMENT

DSc., professor

Hotamov Komil Rabbimovich

Fiscal Institute

Abstract.

This article discusses the problems of making adjustments to the value added tax base,

including when returning goods in whole or in part, when changing the terms of the transaction, when
changing prices, when the buyer uses a discount, when work is completed and when services are deferred.

Based on the results of the study, appropriate proposals have been developed.

Keywords.

value added tax base, return of goods, change of transaction terms, price change, use of

discount.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 336.226.322

431-438


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

432

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси мустақил тараққиёт даврида бухгалтерия ҳисобини халқаро

андозадаги моделлар асосида юритишга алоҳида эътибор берилмоқда. Солиқлар ҳисоби,
жумладан, қўшилган қиймат солиғи ҳисобини юритиш зарурати, дастлаб «Бухгалтерия ҳисоби

тўғрисида»ги қонуннинг ишлаб чиқилиши билан юзага келган бўлса, солиқ ҳисоботи
шаклларини яратиш, такомиллаштириш ҳамда солиқ органларига топширилишини белгилаш,

солиқ қонунчилигига айнан солиқ ҳисоботи тушунчасини киритилиши, солиқ ҳисоботларини
аудиторлар, солиқ органлари томонидан назоратдан ўтказилиши мазкур тизимнинг тўлиқ

шаклланиши ва такомиллашувига олиб келди.

Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектларда билвосита солиқлар ҳисоби, таҳлили ва

аудитини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар устувор даражада амалга оширилмоқда. Бу
борада, хўжалик юритувчи субъектларда солиқларни бошланғич ҳисоб ҳужжатларида акс

эттирилишини ўрганиш, ҳисоб ҳужжатлари маълумотларини умумлаштириш ҳамда солиқ
ҳисоботларини шакллантириш, қўшилган қиймат солиғи ҳисоб

-

ахборот ҳамда таҳлил

маълумотлар базасини ўрганиш, солиқлар таҳлилини ўтказишда бухгалтерия ҳисоби

маълумотлари шаффофлигини таъминлаш борасида илмий тавсиялар ишлаб чиқиш каби
қилинган ишларни алоҳида таъкидлаш мумкин.

Бухгалтерия ҳисобида солиқлар солиқ солинадиган базадан ва ставкалардан келиб чиққан

ҳолда ҳисоблаб чиқарилади, солиқ даврига амал қилган ҳолда тўланади, солиқ ҳисоботлари

шакллантирилади ҳамда шакллантирилган солиқ ҳисоботлари солиқ органларига
топширилади. Мазкур жараён бевосита хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга

оширилади. Демак, солиқ тўловчилар томонидан солиққа тортиладиган базанинг аниқланиши,
солиқларнинг ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши, ҳисоботларда акс эттирилиб, белгиланган

тартибда солиқ органларига маълумотлар берилиши мажбурий норма ҳисобланади. Бундан
келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, хўжалик юритувчи субъектларда солиқ ҳисобини юритиш

зарурияти мавжуд.

Шу билан бирга, бухгалтерия ҳисоби ёрдамида содир бўлаётган хўжалик жараёни ва

операциялари кузатиб борилади, улар тегишли регистрларда қайд этилади, хўжалик фаолияти
устидан раҳбарлик ва назорат ташкил этилса, солиқ ҳисоби ёрдамида солиқлар ва бошқа

мажбурий тўловлар, даромадлар, харажатлар ва фойда аниқланади, солиқлар ҳисобланади,

солиққа тортиладиган база ва солиқ ҳисоботлари шакллантирилади ва солиқ бюджетга
тўланиши назорати амалга оширилади.

Солиқлар ҳисобига тўхталар эканмиз, ҳар бир солиқ ҳисобининг ўзига хос хусусияти бўлиб,

қўшилган қиймат солиғи буларнинг ичида энг кўп ва ўзига хос операциялар билан фарқланади.

Одатда, бошқа солиқлар тўғридан тўғри таннархга бориши ёки харажат сифатида тан

олиниши мумкин. Бироқ қўшилган қиймат солиғи операциянинг мазмуни ва иқтисодий

моҳиятига қараб, у ёки бу ҳисоб объектига ёки жараён билан боғлиқ ҳолатда ўз ифодасини
топади. Мисол учун, умумий ҳолатда қўшилган қиймат солиғи ҳисобланганда дебиторлик қарзи

сифатида эътироф этилса, асосий восита харид қилиниши ёки хом

-

ашё ва материаллар харид

қилинишига ҳисобга олинмайдиган қўшилган қиймат солиғи ушбу активнинг ошишига ҳисобга

олинади. Ёхуд чиқиб кетаётган актив билан операцияларда шу активнинг чиқими билан боғлиқ
сарф сифатида ҳисобга олинади (1

-

расм).

Ушбу жиҳатлардан ҳам кўриниб турибдики, қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши ва уни

ҳисобда акс эттирилиши қанчалик мулоҳазали бўлса, у билан боғлиқ солиқ базасига тузатиш

киритиш, айниқса, бир даврдан кейинги даврларда ҳисобга олиш ўзига яраша ташкилий ва

услубий муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис, мазкур солиқ ҳисобида қўшилган қиймат
солиғи базасига тузатиш киритишларда ҳам бир мунча мунозарали ва ҳисоб юритиш мураккаб

бўлган ҳолатлар, вазиятлар бор.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

433

1-

расм. Қўшилган қиймат солиғини счётларда акс эттиришнинг ўзига хос

хусусиятлари

175

Адабиётлар шарҳи.

Қўшилган

қиймат солиғи, унинг ҳисоби, ортиқча тўланган солиқ суммаси ва уни ҳисобга

олиш бўйича бир қанча тадқиқотлар амалга оширилган бўлиб, уларда ўзига хос айрим
тавсиялар шакллантирилган. Жумладан, хорижий олимлардан.

Прудников

(

2014)

ўзининг

мақоласида

харидорлардан тўлов ва аванс тўловида

қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш

масаласига тўхталаиб ўтади

.

Муаллиф тўланиши керак бўлган суммаларни ҳисобга олиш учун

баланс ҳисобварағи

бўйича солиқ декларациясида чегирма

товарларни топширишдан кейин

қўшилган қиймат

солиғини ҳисобга олиш бўйича фикрларини билдиради.

Шу билан бирга муаллиф қўшилган қиймат солиғи бўйича ортиқча тўловларни қайтариш

ва кирим қилиш бўйича ҳам ўз қарашларини ифода этиб, бюджетга солиқ бўйича қарздорлик
счётини номини ўзгартиришни таклиф этади.

Таймазова (2017)

ўз тадқиқотида автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисоби тизимида

қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш масалаларини ёритиб ўтган. У автоматлаштирилган

бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳужжатлар ва улар асосида бухгалтерия проводкаларини бериш
бўйича ўрганишларни келтиради. Шу билан бирга муаллиф автоматлаштирилган бухгалтерия

ҳисоби тизимида бюджетга ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш бўйича ҳам
мулоҳазалар келтириб, уларни ҳисобини тўғри ва тўлиқ юритиш бўйича муносабат билдириб

ўтган.

Мамиконян (2015)эса, илмий ишланмасида солиқ суммасига тузатиш киритиш масаласига

эътибор қаратар экан, бунда асосий урғуни солиқ тўловчи томонидан мустақил тузатишга

қачонки солиқ тўловчи солиқ суммасини мустақил тўласа йўл қўйилишига қаратилган. Бундан
кўринадики муаллиф ишида солиқ органлари нуқтаи назаридан ҳисоб юритиш келтириб

ўтилган.

Ташмурадова

(2021)

қўшилган

қиймат солиғи базасини ҳисоблаш бўйича бир қатор

мураккабликлар мавжудлигини келтириб ўтади. Муаллиф, уларга молиявий лизинг

175

маълумотлар асосида муаллиф томонидан тузилган

ҚЎШИЛГАН

ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ

Д

-

т

: 0690 -

«Бошқа узоқ муддатли

инвестициялар» счёти

;

Д

-

т: 9430

-

Бошқа операцион

харажатлар счёти

Д

-

т:

4010

«Харидор

ва

буюртмачилардан

олинадиган

счётлар» счёти

Д

-

т:

0810 -

«Тугалланмаган

қурилиш» счёти

;

Д

-

т: 9220

-

Бошқа активларни реализация

қилиниши ва бошқача чиқиб кетиши

Д

-

т: 9210 –

Асосий воситаларни

реализация қилиниши ва бошқача чиқиб
кетиши

К

-

т: 6410

-

«Бюджетга

тўловлар

бўйича қарз

-

ҚҚС» счёти

6. Таннархдан паст нархда сотилган товарлар
бўйича корхона ҳисобидан ҳисобланган солиқ
суммасига:

1. Маҳсулотнинг устав капиталига улуш сифатида
берилишида

4.

Бошқа активларни сотилишига тўғри

келадиган ҳисобланган солиқ суммасига

3.

Асосий воситаларни сотилишида

солиқ

суммасига

(маълум шартлар асосида)

2. Қўшилган қиймат ва акциз

солиғини харидордан ундирилиши

акс этирилганда:

5. Тугалланмаган қурилиш билан

боғлиқ ҳисобга олинмайдиган солиқ
суммасига


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

434

операцияларида, воситачилик (топшириқ) шартномалари бўйича операциялар амалга
оширилганда қўшилган қиймат солиғи базасини шаклланиши билан боғлиқ масалаларни

ёритиб ўтган. Шу билан бирга агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор
қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли

деб белгиланганлигига урғу қаратиб солиқ органлари томонидан солиқ базасига
киритиладиган тузатиш бўйича ўз мулоҳазаларини келтириб ўтган.

Юқоридагилардан кўринадики, қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган

базасига тузатиш киритиш масаласи, айниқса, унинг ҳисоби тўлақонли ўрганилмаган.

Қўшилган

қиймат солиғи бўйича солиқ солинадиган базасига тузатиш киритиш амалдаги

қонунчиликка кўра қуйидаги ҳолларда амалга оширилади (Кодекс, 2023):

-

товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;

-

битим шартлари ўзгарганда;

-

нархлар ўзгарганида, сотиб олувчи чегирмадан (скидкадан) фойдаланганда;

-

бажарилган ишлардан, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганида.

Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилишида қўшимча счёт

-

фактура ёзилади ёки товарлар

қайтарилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилади. Мазкур ҳужжатларда
товарларнинг қайтарилиши

билан бирга тўланган қўшилган қиймат солиғининг тегишли

қисми қайтарилиши кўрсатилиши лозим.

Тадиқот методологияси.

Ушбу мақолада қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш ҳисобини юритишда

кузатиш, илмий абстракция, қиёсий таҳлил усулларидан фойдаланган ҳолда қўшилган қиймат
солиғи базасига тузатиш киритиш ҳисобини юритиш бўйича натижалар келтирилган

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Товарларнинг қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида 9040

-

«Сотилган товарларнинг

қайтиши» счётида акс эттирилиши белгилаб берилган бўлиб, унга кўра мазкур счётнинг

дебетида қайтарилган товарлар қиймати, тегишли пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар
билан –

харидор ва буюртмачилар томонидан қайтарилган товарларнинг қиймати; олинадиган

счётлар билан –

қайтарилган товарлар бўйича бекор қилинган дебиторлик қарзлари суммаси;

тўланадиган счётлар билан мазкур товарлар учун харидорлар ва буюртмачилардан олинган
тўловлар ва бўнаклар бўйича вужудга келган қарз суммаси акс эттирилади (Стандарт, 2023).

Амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра илгари ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи

суммасининг тузатилишига “Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар(турлари бўйича)”ни ҳисобга

олувчи счётларнинг дебети, пул маблағлари ҳамда олинадиган счётларнинг кредитида ёзув
амалга оширилади

(1-

жадвал).

1-

жадвал

Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилишида қўшилган қиймат солиғига тузатиш

киритилиши ва уни ҳисобда

акс эттириш тартиби

176

т/р

Хўжалик муомаласи мазмуни

Сумма,

минг

сўм

Проводка

Дт

Кт

1.

Харидорга сотилган тайёр маҳсулотнинг шартнома

қийматига

1000

4010

9010

2.

Ҳисобланган

қўшилган қиймат солиғи суммасига

120

4010

6410

3.

Сотилган

тайёр

маҳсулотнинг

таннархи

ҳисобдан

чиқарилди

700

9110

2810

4.

Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши, тўлиқ

1000

9040

4010

5.

Қўшилган

қиймат солиғи тузатилди

120

6410

4010

6.

Қайтарилган

тайёр

маҳсулотнинг

таннархи

акс

эттирилишига

700

2810

9110

7.

Қайтарилган

тайёр

маҳсулот

ҳисобига

сотишдан

даромадлар тузатилишига

1000

9010

9040

176

муаллиф томонидан тузилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

435

Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, маҳсулот сотилиши ва унинг

қайтарилиши ҳеч қандай тўлов амалга оширилмаганда содир бўлган. Аммо, маҳсулотнинг

қайтарилиши

кўпгина ҳолларда бундай тартибда рўй бермайди. Солиқ қонунчилигига кўра

товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш бир

йиллик муддат ичида, кафолат муддати белгиланган товарлар(иш, хизматлар) бўйича эса,
кафолат муддати доирасида амалга оширилиши белгиланган.

Товарлар мазкур товарнинг пули тўланганидан, бюджет билан солиқ бўйича

ҳисоблашишлар амалга оширилиб бўлинганидан кейин ҳам қайтарилади. Бунда 4010

-

«Харидор

ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»нинг кредити ва 6410

-

«Бюджетга тўловлар бўйича

қарзлар (турлари бўйича) (турлари бўйича)» счётининг дебетини боғлаган ҳолда солиқ

базасига тузатиш киритиб бўлмайди. Чунки мазкур счётлар бўйича ҳисоб

-

китоблар амалга

оширилиб, қарздорлик сўндирилган бўлади. Бир вақтнинг ўзида 4010

-

«Харидор ва

буюртмачилардан олинадиган счётлар»ининг дебет томонида қолдиқ қолмаган бўлса, мазкур
счётни 9040

-

«Сотилган товарларнинг қайтиши» счёти билан боғлаш иқтисодий мазмунга эга

бўлмайди.

Юқоридаги мисолни барча ҳисоб

-

китоблар амалга ошириб бўлингандан кейин

қайтарилиши кўриб чиқайлик (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилишида қўшилган қиймат солиғига тузатиш

киритилиши ва уни ҳисобда акс эттириш тартиби

177

.

т/р

Хўжалик муомаласи мазмуни

Сумма,

минг сўм

Проводка

Дт

Кт

1.

Харидорга сотилган тайёр маҳсулотнинг шартнома

қийматига

1000

4010

9010

2.

Ҳисобланган

қўшилган қиймат солиғи суммасига

120

4010

6410

3.

Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан
чиқарилди

700

9110

2810

4.

Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушди, қўшилган

қиймат солиғи билан бирга

1120

5110

4010

5.

Қўшилган

қиймат солиғи бўйича бюджетдан қарз

ўтказиб берилди

120

6410

5110

6.

Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши, тўлиқ

1000

9040

4010

*

7.

Қўшилган

қиймат солиғи тузатилди

120

6410

*

4010

*

8.

Қайтарилган

тайёр маҳсулотнинг таннархи акс

эттирилишига

700

2810

9110

9.

Қайтарилган

тайёр маҳсулот бўйича сотишдан

даромадни тузатилишига

1000

9010

9040

*мазкур счётлар бўйича тўлиқ ҳисоблашиш амалга оширилганлиги боис, счётларда камайтириш

учун сумма мавжуд эмас.

Демак, мазкур жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, қўшилган қиймат

солиғига тузатиш киритилганда 4010 счётни кредитлаш хатоликка олиб келади. Чунки, дебет
томонида шу харидордан олинадиган счёт бўлмаган уни кредитлаб бўлмайди. Амалдаги

меъёрий ҳужжатлар ва илмий адабиётларда фақатгина ҳисоблашиш амалга оширилмаганда
солиқ солинадиган базага тузатиш киритилишини бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши

кўрсатилган.

Фикримизча, сотилган товарлар бўйича ҳисоблашишлар амалга оширилганидан

кейин қайтарилган товарлар ва улар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини

бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда сотилган маҳсулотнинг пули тўланганлиги ёки
тўланмаганлигига эътибор қаратиш лозим.

Бизнинг

фикримизча, мазкур ҳолатда, 4420

-

«Бюджетга ортиқча тўланган билвосита

солиқлар» счётини очиш ва мазкур счётдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга
Қайтарилган товарлар бўйича харидорларга тўланиши керак бўлган суммага эса, 6010

-

«Мол

етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб

-

китоблар» счётидан фойдаланиш лозим (3

-

жадвал).

177

муаллиф томонидан тузилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

436

3-

жадвал

Товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилишида қўшилган қиймат солиғига тузатиш

киритилиши ва уни ҳисобда акс эттириш тартиби

178

т/р

Хўжалик муомаласи мазмуни

Сумма,

минг сўм

Проводка

Дт

Кт

1.

Харидорга сотилган тайёр маҳсулотнинг шартнома
қийматига

1000

4010

9010

2.

Ҳисобланган

қўшилган қиймат солиғи суммасига

120

4010

6410

3.

Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан

чиқарилди

700

9110

2810

4.

Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушди, қўшилган

қиймат солиғи билан бирга

1120

5110

4010

5.

Қўшилган

қиймат солиғи бўйича бюджетдан қарз

ўтказиб берилди

120

6410

5110

6.

Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши, тўлиқ

1000

9040

6010

7.

Қўшилган

қиймат солиғи тузатилди

120

4420

6010

8.

Бюджетдан

қўшилган

қиймат

солиғининг

қайтарилиши ёки бошқа солиқлар бўйича қарздорлик

ҳисобига ҳисобга олинишига

120

5110,

6410

4420

9.

Маблағни харидорга қайтарилишига, қўшилган

қиймат солиғи билан бирга

1120

6010

5110

10.

Қайтарилган

тайёр маҳсулотнинг таннархи акс

эттирилишига

700

2810

9110

11.

Қайтарилган

товар ҳисобига тайёр маҳсулотларни

сотишдан даромадларни тузатилишига

1000

9010

9040

Дастлабки шартномага кўра харидорлар томонидан маҳсулотнинг сотиш нархи

келишилган бўлиб, маҳсулот юклаб жўнатилгандан кейин харидорнинг тўлов имконияти
бўлмаслиги ёки бошқа сабабга кўра маҳсулот пулини бўлиб

-

бўлиб тўлаш таклифини

киритганида дастлабки шартномадаги айрим шартларга ўзгартириш киритган ҳолда қўшимча
шартнома тузилади ҳамда қўшимча счёт фактура тақдим этилади. Мазкур ҳолатда

маҳсулотнинг суммаси дастлабки шартноманикидан юқорироқ бўлади.

Мисол, харидор 15 % бўнак тўловини тўлаган ҳолда мол етказиб берувчидан маҳсулотни

сотиб олди. Маҳсулот юклаб жўнатилгандан кейин қолган маблағни маълум бир суммани

қўшган ҳолда кечиктириб тўлаш шартини таклиф қилди (4

-

жадвал).

4-

жадвал

Битим шарти ўзгарганида қўшилган қиймат солиғига тузатиш киритилиши

ва уни ҳисобда акс эттириш тартиби

179

т/р

Хўжалик муомаласи мазмуни

Сумма,

минг сўм

Проводка

Дт

Кт

1.

Харидорга сотилган тайёр маҳсулотнинг шартнома қийматига

1000

4010

9010

2.

Ҳисобланган

қўшилган қиймат солиғи суммасига

120

4010

6410

3.

Олинган аванс суммасига

150

5110

6310

4.

Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

700

9110

2810

5.

Битим шарти ўзгартирилди, қўшимча шартнома

100

4010

9010

6.

Қўшимча

ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммасига

12

4010

6410

7.

Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушди, қўшилган қиймат

солиғи билан бирга (бўлиб

-

бўлиб, уч ой давомида)

1232

5110

4010

8.

Олинган аванс суммасининг ҳисобдан чиқарилишига

150

6310

4010

9.

Қўшилган

қиймат солиғи бўйича бюджетдан қарз ўтказиб

берилди

132

6410

5110

178

муаллиф томонидан тузилган

179

муаллиф томонидан тузилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

437

Нархлар ўзгариши, сотиб олувчи чегирмадан фойдаланганда солиқ солинадиган базага

ўзгартиришида ҳам берилган чегирма суммасига алоҳида счёт

-

фактура расмийлаштирилади

ҳамда бухгалтерия ҳисобида мазкур ўзгартириш 9050 –«Харидор ва буюртмачиларга берилган
чегирмалар» счёти орқали акс эттирилади.

Чегирма ҳисобига солиқ солинадиган базанинг ўзгаришига қуйидагича бухгалтерия

проводкаси берилади (5

-

жадвал).

5-

жадвал

Чегирмалар берилишида қўшилган қиймат солиғига тузатиш киритилиши

ва уни ҳисобда акс эттириш тартиби

180

т/р

Хўжалик муомаласи мазмуни

Сумма,

минг сўм

Проводка

Дт

Кт

1.

Харидорга сотилган тайёр маҳсулотнинг шартнома
қийматига

1000

4010

9010

2.

Ҳисобланган

қўшилган қиймат солиғи суммасига

120

4010

6410

3.

Сотилган тайёр маҳсулотнинг таннархи ҳисобдан
чиқарилди

700

9110

2810

4.

Сотилган маҳсулотга чегирма берилишига(5 фоиз)

50

9050

4010

5.

Берилган чегирма ҳисобига солиқ солинадиган
базанинг тузатилиши

6

6410

4010

6.

Сотилган маҳсулотнинг пули келиб тушди, қўшилган
қиймат солиғи билан бирга

1064

5110

4010

7.

Қўшилган

қиймат солиғи бўйича бюджетдан қарз

ўтказиб берилди

114

6410

5110

8.

Берилган чегирма ҳисобига тайёр маҳсулотларни
сотишдан даромадларни тузатилишига

50

9010

9050

Бажарилган иш, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда солиқ солинадиган базага

тузатиш киритиш худди маҳсулотлар тўлиқ ёки қисман қайтарилгандагидек ҳисобда акс

эттириш билан ўхшаш бўлади. Яъни, бунда солиққа тортиладиган база тўлиқ суммага

камайтирилади(

6-

жадвал).

6-

жадвал

Бажарилган иш ва хизматлардан воз кечилганда қўшилган қиймат солиғига

тузатиш киритилиши ва уни ҳисобда акс эттириш тартиби

181

т/р

Хўжалик муомаласи мазмуни

Сумма,

минг сўм

Проводка

Дт

Кт

1.

Иш бажариш, хизмат кўрсатиш бўйича тузилган

шартнома қийматига

1000

4010

9030

2.

Ҳисобланган

қўшилган қиймат солиғи суммасига

120

4010

6410

3.

Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши, тўлиқ

1000

9030

4010

4.

Қўшилган

қиймат солиғи тузатилди

120

6410

4010

Биз таклиф этаётган бухгалтерия ёзувларининг амалга оширилиши қўшилган қиймат

солиғи бўйича солиққа ториладиган базаси тузатилишининг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс

эттирилишига ҳамда ҳисоботларнинг объективлигини таъминлашга олиб келади.

Хулоса ва таклифлар.

Ўрганишлардан кўришимиз мумкинки, товарларнинг пули тўланганидан, бюджет билан

солиқ бўйича ҳисоблашишлар амалга оширилиб бўлинганидан кейин қайтарилишида, «Харидор
ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»ни кредитлаш счётнинг моҳиятига тўғри келмайди.

180

муаллиф томонидан тузилган

.

181

муаллиф томонидан тузилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

438

Шу билан бирга, бюджетдан қарздорлик бўлмаганда 6410

-

«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар

(турлари бўйича) (турлари бўйича)» счётининг дебетлаб бўлмайди боғлаган ҳолда солиқ

базасига тузатиш киритиб бўлмайди.

Фикримизча, сотилган товарлар бўйича ҳисоблашишлар амалга оширилганидан кейин

қайтарилган товарлар ва улар бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини
бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда сотилган маҳсулотнинг пули тўланганлиги ёки

тўланмаганлигига эътибор қаратиш лозим. Бунда, харидор ва буюрмачилар билан ҳисоб

-

китоблар счётини ўрнига мол етказиб берувчилар билан ҳисоб

-

китоблар ҳисоби счётидан

фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Бизнингча, мазкур ҳолатда, 4420

-

«Бюджетга ортиқча тўланган билвосита солиқлар»

счётини очиш ва мазкур счётдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга Қайтарилган
товарлар бўйича харидорларга тўланиши керак бўлган суммага эса, 6010

-

«Мол етказиб

берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб

-

китоблар» счётидан фойдаланиш лозим.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Кодекс

(2023).

Ўзбекистон

Республикаси

солиқ

кодекси

257

-

модда,

https://lex.uz/docs/4674902

. (Кирилган сана: 10.11.2023).

Мамиконян Н.В (2015). Особенности применения самостоятельных корректировок

налоговой базы и сумм налогов (убытков)

.

Вестник Университета № 11,

Прудников Ю.Н (2014). Проблемные вопросы бухгалтерского и налогового учета ндс от

предварительной оплаты от покупателей

.

Международный бухгалтерский учет

, 23 (317).

Стандарт

(2023).

21

-

сонли

Бухгалтерия

ҳисобининг

миллий

стандарти.

https://lex.uz/acts/417624

. (Кирилган сана: 05.11.2023)

Таймазова Э. А (2017). Учет налога на добавленную стоимость в автоматизированной

бухгалтерской системе. Таврический научный обозреватель. № 4 (21)

-

апрель.

Ташмурадова Б.Э (2021). Қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш ва ҳисоблаш

хусусиятлари. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май

-

июн.

Bibliografik manbalar

Кодекс (2023). Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси 257-модда, https://lex.uz/docs/4674902. (Кирилган сана: 10.11.2023).

Мамиконян Н.В (2015). Особенности применения самостоятельных корректировок налоговой базы и сумм налогов (убытков). Вестник Университета № 11,

Прудников Ю.Н (2014). Проблемные вопросы бухгалтерского и налогового учета ндс от предварительной оплаты от покупателей. Международный бухгалтерский учет, 23 (317).

Стандарт (2023). 21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти. https://lex.uz/acts/417624. (Кирилган сана: 05.11.2023)

Таймазова Э. А (2017). Учет налога на добавленную стоимость в автоматизированной бухгалтерской системе. Таврический научный обозреватель. № 4 (21) - апрель.

Ташмурадова Б.Э (2021). Қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш ва ҳисоблаш хусусиятлари. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июн.