Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
654
ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ
ТАЪРИФИ ВА ПРИНЦИПЛАРИ
Юсупова Фаризабону Зарифовна
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID: 0000-0001-7431-764X
Аннатоция.
Ушбу мақолада молиявий натижалар ҳисобини халқаро
стандартларга ўтказиш борасидаги долзарб масалалар қайд қилинган. Хорижлик ва
мамлакатимиз олимлари томонидан молиявий натижаларга берилган таърифлар
танқидий ўрганилган. Тадқиқот ишида молиявий натижаларга такомиллашган
муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Келтирилган таърифда халқаро стандартларга
мувофиқ молиявий натижалар шаклланиши, даромад ва харажатларни мувофиқлик
принципига асосан бир
-
бирига таққосланиши натижасида фойда ёки зарар юзага келиши,
фойда хусусий капитални кўпайтирувчи, зарар эса хусусий капитални камайтирувчи
омил эканлигини инобатга олинган. Ҳисоблаш, реализация, мувофиқлик, ва иқтисодий
наф олиш принципларининг амал қилиш кетма
-
кетлиги тавсия этилган.
Калитли сўзлар:
молиявий натижалар, даромадлар, харажатлар, фойда,
ҳисоблаш, мувофиқлик, иқтисодий наф олиш
ОПРЕДЕЛЕНИЯ И ПРИНЦИПЫ ФИНАНСОВЫХ РЕЗУЛЬТАТОВ В
СООТВЕТСТВИЕ МЕЖДУНАРОДНЫХ СТАНДАРТОВ
Юсупова Фаризабону Зарипфовна
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация.
В данной статье затронуты актуальные вопросы перехода
бухгалтерского учета финансовых результатов на международные стандарты.
Критически изучены определения финансовых результатов, данные зарубежными и
отечественными
учеными.
В
исследовательской
работе
разработано
усовершенствованное авторское определение финансового результата. В определении,
учтено, что прибыль или убыток возникают в результате формирования финансовых
результатов в соответствии с международными стандартами, сравнения доходов и
расходов по принципу соответствие, прибыль увеличивает собственный капитал, а
убытки
являются фактором, уменьшающим собственный капитал. Рекомендована
последовательность реализации принципов начисления, реализации, соответствия и
получения экономической выгоды.
Ключевые слова:
финансовые результаты, доходы, расходы, прибыль, начисления,
соответствие, получения экономической
выгоды
.
UO
‘
K: 657.1:335.72-048.32(575.1)
IV SON - APREL, 2024
654-662
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
655
DEFINITION AND PRINCIPLES OF FINANCIAL RESULTS ACCORDING TO
INTERNATIONAL STANDARDS
Yusupova Farizabonu Zarifovna
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article mentions current issues regarding the transfer of financial results
accounting to international standards. Definitions given to financial results by foreign and
domestic scientists have been critically studied. In the research work, an improved author's
definition of financial results was developed. In the definition provided by the author, it is taken
into account that profit or loss occurs as a result of the formation of financial results in accordance
with international standards, the comparison of income and expenses based on the principle of
compatibility, profit increases private capital, and loss is a factor that decreases private capital.
The sequence of implementation of the principles of accrual, realization, compliance and economic
benefit is recommended.
Key words:
financial results, income, expenses, profit, accruel, compliance, economic
benefit.
Кириш.
“2022
-
2026
йилларга
мўлжалланган
янги
Ўзбекистоннинг
тараққиёт
стратегиясида
“Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад
манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички
маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш” (2022)
мақсадининг қўйилиши ҳам корхоналар даромадларини ошириш имкониятларини
йўлга қўйишни тақозо этади
201
.
Корхоналар дармадларини ошириш, харажатларини оптималлаштириш ва якуний
натижада фойда ва рентабеллик кўрсаткичларининг кўпайишига эришиш ҳар қандай
бизнеснинг асосий масаласи ҳисобланади. Ушбу мақсадларга эришиш учун
иқтисодиётга инвестицияларни, хусусан хорижий инвестицияларни кенг жалб
қилишини тақозо этади. Бунинг учун эса халқаро инвесторларга улар учун тушунарли
бўлган ҳаққоний ва ишончли ахборотларни тақдим этиш талаб этилади. Жаҳон
амалиёти бугунги кунда ҳаққоний ва ишончли ахборотларга эришишнинг тан олинган
йўли сифатида Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) жорий этиш деб
эътироф этмоқда. Даромад ва харажатлар молиявий ҳисоботнинг асосий элементлари
ҳисобланади. Шу боис, даромад ва харажатлар халқаро стандартларнинг энг муҳим
калитли масалаларидан ҳисобланади.
Бугунги кунда даромад ва харажатлар ҳисобини халқаро стандартларга ўтказишда
қандай муаммолар мавжуд? Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
даромадларни 15
-
сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар”
стандартига мувофиқ тушумни тан олиш, баҳолаш тартиб
-
қоидаларини жорий этиш;
харажатларни халқаро стандартларга мувофиқ равишда одатдаги фаолияти билан
боғлиқ ва одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган
харажатларга таснифлаш, уларни
тан олиш ва баҳолашнинг услубий масалаларини жорий қилиш;
фойда ва зарарларни босқичма
-
босқич халқаро стандартларга мувофиқ
аниқлашнинг янги тартибни жорий этиш;
даромад ва харажатларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олиш
мақсадида янги счётларни тавсия этиш ва асосий бухгалтерия ёзувларини таклиф этиш;
фойда ва зарарлар ҳамда бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисоботнинг
форматини ва уни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
201
2022
–
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси/
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
656
якуний молиявий натижаларни янги тартиб қоидаларга мувофиқ таҳлил қилиш
услубиётини такомиллаштириш.
Шу сабабли, молиявий натижалар ҳисобини халқаро стандартлар асосида
такомиллаштириш долзарб масалалар қаторига киради.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот ишида гуруҳлаш, таққослаш, анализ, синтез, индукция, дедукция,
горизонтал, вертикал ва омилли таҳлил ҳамда монографик кузатув усуллари
қўлланилган.
Адабиётлар шарҳи.
Соколов, Пятовлар (2007) “Молиявий натижа хўжалик юритувчи субъектнинг
даромад
ва харажатлари ўртасидаги фарқ ёки соф активларининг ўсишидир” деб
тавсифлайди.
Тадқиқотчи
олимлар
Тожибоева,
Омонов
(2019)молиявий
натижалар
кўрсаткичларни самарадорлик тушунчаси билан боғлаган ҳолда унга таъсир этувчи
омиллар мажмуасида тавсиф келтиришган: “Самарадорлик хўжалик субъектлари
фаолиятининг молиявий натижаларида ўз ифодасини топади. Молиявий натижалар
корхона фаолиятининг барча томонларини акс эттирувчи кўрсаткич бўлиб, унинг
миқдорида маҳсулот ҳажми ва сифати, маҳсулот тури, таннарх даражаси ва бошқа бир
қанча омиллар таъсир қилади. Ўз ўрнида молиявий натижа корхонанинг ўз айланма
маблағларига, тўлов қобилиятига таъсирини ўтказади. Молиявий натижаларни
ифодаловчи кўрсаткич бўлиб фойда ва рентабеллик даражаси ҳисобланади”.
Темирханова
(2019)
молиявий натижаларни шакллантиришда ҳар бир соҳа,
жуладан туризм йўналиши хусусиятларни инобатга олиш лозимлигини таъкидлайди:
“Туризм йўналишидаги корхоналарда харажатлар ва молиявий натижалар ҳисобини
ташкил этиш ва уларнинг таҳлил услубиятини самарали ташкил этиш ҳамда ишончли
маълумотларни акс эттирувчи молиявий ҳисоботни тузиш амалиётда ўзига хос хусусият
касб этади. Шу нуқтаи назардан қараганда, ушбу соҳада туризм махсулотлари
таннархини аниқлашда харажатлар ҳисобини юритиш ва улардамолиявий
натижаларни шакллантиришда ўзига хос хусусиятлари ва уларнинг алоҳида
жиҳатларини ажратиб олиш зарурлигини келтириб чиқармоқда”.
Авлоқулов (2016) мавзунинг аҳамиятини қуйидагича ёритади: ““даромад” ва
“харажат” категориялари бухгалтерия ҳисобининг фундаментал тушунчалари
ҳисобланади. Ушбу категориялар корхонанинг асосий мақсадига эришиш, молиявий
натижаларни максималлаштириш ва ҳисоботдан фойдаланувчиларга бошқарув ва
иқтисодий қарорлар қабул қилишда муҳим аҳамиятга эга”.
Эшпулатова (2022) молиявий натижалар, хусусан даромадлар ҳисобига
қўйиладиган халқаро стандартлар талабларини қуйидаги тартибда баён қилган: “2018
йил 1 январдан амалга киритилган 15
-
сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар
бўйича тушумлар” стандарти тушумларни тан олиш, баҳолаш ва ҳисоботдарда акс
эттиришнинг янги тартибини жорий этишни кўзда тутади. Шу боис, ушбу стандарт
талабларига мувофиқ ҳисоб
-
китобларни ташкил этиш, молиявий ҳисоботларда
даромадлар ва фойда тўғрисида шаффоф ахборотларни акс эттириш, халқаро
инвесторларга уларга тушунарли бўлган воситаларда, яъни энг синалган ва самарали
усул ҳамда услублар, тан олиш ва баҳолаш мезонлари, халқаро қоида ва принциплардан
фойдаланган ҳолда компаниянинг даромадлари, фойдаси ва унинг тақсимоти ҳамда
фойдадаги улуши тўғрисидаги ишончли, уйғун ва таққосланувчи молиявий
ахборотларни тақдим этиш методологиясини жорий этиш ўта долзарб масаладир”.
Россиялик олим Волкова (2016) “Бозорга ўтиш шароитида ташкилотнинг
молиявий натижалари тўғрисидаги объектив маълумотлардан нафақат мулкдорлар,
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
657
балки инвесторлар, кредиторлар, давлат органлари, менежерлар ва бошқалар ҳам
манфаатдордир. Россиянинг бозор муносабатларига ўтиши ҳамда миллий бухгалтерия
ҳисоби
тизимини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига яқинлаштириш
баробарида молиявий натижалар ҳисобида салмоқли ўзгаришлар юз бермоқда, бироқ
ҳозирги
даврда улар ўзининг узил кесил ечимини топган эмас” деб таъкидлаган
фикрлари маълум маънода Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам тааллуқли деб ҳисоблаймиз.
Соцкая (2024) молиявий натижаларни фойда ва зарарларда тушунтириб беради,
“Молиявий натижалар –
ташкилотнинг хўжалик ҳаёти иқтисодий натижалари бўлиб,
қайсики олинган фойда ва зарарлар кўринишида ифодаланади. Фойда –
бу олинган
тушумнинг қилинган харажатлардан ошган қисмидир. Бошқача қилиб айтганда,
корхона “плюс”да қолади.
Ташклот ўз фаолиятида олган тушумидан қилган
харажатлари кўп бўлса, бу зарар бўлганидан далолат беради”.
“Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг
таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомда
(1999)
“Хўжалик юритувчи субъектларнинг рақобатбардошлилигини аниқлаш
мақсадида улар фаолиятининг харажатларини ҳисоблаб чиқиш ва молиявий
натижаларини аниқлаш бухгалтерия ҳисобининг асосий мақсади ҳисобланади”
деб
таъкидланган.
Инглиз тилидаги манбаларда молиявий натижаларнинг маъноси қуйидагича
тавсифланган: “Молиявий натижалар компаниянинг якуний натижалари ҳақида
ҳисобот
беради ва асосий кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу атама компаниянинг маълум
вақт давомида оладиган фойда ёки зарар миқдорини англатади”
202
Тожибоев (2005) иқтисодий категория сифатида “Иқтисодий фойда –
фирманинг
умумий даромадидан барча харажатларини (ташқи ва ички, норма фойдани ҳам қўшиш)
айириш орқали топилади”–
деб таъриф беради.
Каримов ва бошқалар (2004) томонидан “Молиявий натижалар
-
бу хўжалик
юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида
ўзига қарашли маблағнинг ошиши ёки камайишидир. Бухгалтерия ҳисобида бундай
фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли
билан аниқланади” деб таъриф келтирган.
Уразов, Пўлатовлар (2020) “Молиявий натижалар деганда корхонанинг ҳисобот
даврида эришган фойдаси ёки кўрган зарари тушунилади” деб тавсифлайди.
Ҳермансон, Эдвардс ва Маҳер (2018) молиявий натижалар хусусида
“таснифланмаган даромадлар ҳисоботида иккита категория мавжуд бўлади –
тушумлар
ва харажатлар, таснифланган ҳисоботда эса тушумлар ва харажатлар операцион ва
операцион бўлмаган моддаларга ажратилади” фикрини билдиради.
Кривоухова (2001) “Молиявий натижалар аниқ давр учун корхона фаолияти
наижалари ҳисобланиб, қайсики ушбу давр учун даромадлар ва харажатлар фарқи
сифатида аниқланадиган фойда ва зарарлар кўринишида намаён бўлади” деб тавсиф
келтиради.
Юқоридаги олимлар ва меъёрий
-
норматив ҳужжатлардаги молиявий натижаларга
берган таъриф назарий ва амалий аҳамият касб этади. Лекин, “молиявий натижалар”
тушунчасига берилган ягона таъриф мавжуд эмас. Келтирилган таърифлар ҳам бизнинг
назаримизда молиявий натижаларнинг барча жиҳатларини тавсифламайди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Молиявий натижаларни тавсифлашда молиявий ҳисоботнинг асосий элементи
ҳисобланган даромад ва харажатлардан шаклланиши, даромад ва харажатларни
мувофиқлик принципига асосан бир
-
бирига таққосланиши натижадасида даромад
харажатдан катта бўлса фойда юзага келиши, даромад харажатдан кичик бўлса зарар
202
what does financial results meaning
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
658
юзага келиши, фойда хусусий капитални кўпайтирувчи, зарар эса хусусий капитални
камайтирувчи омил эканлигини, фойда нафақат корхона ёки инвестор учун балки
жамият учун ҳам наф келтурувчи, зарар ўз номи билан корхона ва инвестор учун ҳам
жамият учун ҳам ресурсларни камайтирувчи омил эканлигини инобатга олиш мақсадга
мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Тадқиқотлар асосида молиявий натижаларга қуйидагича
таърифни келтирамиз:
“Молиявий натижалар деганда, корхонанинг ҳисобот
даври давомида молиявий
ҳисоботнинг муҳим элементлари ҳисобланган даромадлар ва харажатларни
мувофиқлик принципига асосан бир
-
бирига таққосланиши жараёни бўлиб, натижада
даромад харажатдан катта бўлса фойда юзага келади ва у хусусий капитални
кўпайтиришга, акс ҳолда даромад харажатдан кичик бўлса зарар юза келади ва у хусусий
капиталнинг камайишига олиб келади. Фойда корхона, инвестор ва жамият манфаати
уйғунлигини таъминлайди. Зарар эса корхона, инвестор ва жамият манфаатларига
путур этказувчи омил
ҳисобланади.
Шу боис, мўътабар фиқҳий китобларимизда:
«Зарарни даф қилиш фойдани жалб қилишдан олдинга қўйилади» (2020),
деган қоида
бор.
Даромадлар ва харажатларни мувофиқлик принципига асосан бири бирига
таққосланиши деганда, ҳисобот даври давомида шу даромадлардан ушбу даромадни
олиш учун сарфланган харажатларнинг чегирилиши тушунилади. Агарда харажат шу
жорий даромадларни олишга қаратилмаган бўлса, ушбу даромадларни юзага келишига
алоқадор бўлмаса, масалан келгусида даромадларни олиш ёки харажат ушбу даврда
юзага келди лекин у келгусидаги бир қанча даврларга оид бўлса у ҳолда
харажатларнинг фақат шу даромадларни олишга қаратилган қисми молиявий
натижаларни аниқлашда инобатга олинади. Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия
ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг
(2016)
18-
моддасида
“
Даромадлар ва харажатлар
тўланган вақти ва пул келиб тушган санадан қатъий назар, қайси даврга тааллуқли
бўлса, ўша ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби стандартларига мувофиқ акс
эттирилади” (2016) деган қоиданинг киритилиши маълум бир маънода мавофиқликни
ҳам таъмин этади. Даромад ва харажатларнинг мувофиқлиги бошқа бир йўналишда
тавсиф берадиган бўлсак, агарда амалга оширилган харажатлар келгусида наф олишни
таъминласа актив сифатида акс эттирилади, агарда жорий нафларнинг юзага келишига
олиб келса –
жорий харажат сифатида, агарда ҳеч қандай наф келтирмайдиган бўлса –
зарар сифатида қайд қилинади.
Е.А.Гроздева тижорат банклари мисолида мувофиқлик тамойилини қуйидагича
тушунтиради: “молиявий натижалар ҳисобот даври даромадларини ушбу даромадларни
олиш учун амалга оширилган харажатлари билан таққослаш орқали аниқланади. Ушбу
принцип қуйидаги шартлар бажарилганда қўлланилади:
хизматларни олиш ёки кўрсатиш билан боғлиқ молиявий натижалар
операцияларини ишончли ўлчаш аниқ бўлганда;
даромад ва харажатлар реал қарздорликлари (даромадлар –
дебиторлик
қарзларини, харажатлар эса –
кредиторлик қарзларини) юзага келтиради” (2020).
Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш концептуал асосларининг 28
-
бандида “Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда
мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс
эттиришини билдиради. Агар даромадлар ва харажатларнинг айрим турлари
ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг
бирор
-
бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу
бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига ҳам тааллуқлидир”
(2018) деб таъриф берилган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
659
Хулоса қилиб мувофиқлик принципига тавсиф берадиган бўлсак, “мувофиқлик
принципи компания сотилган товарлар таннархини ушбу товарлар бўйича тушум тан
олингандаги даврда тан олиниши талаб этилади.”
203
Даромад ва харажатлар жамғарилиш (ҳисоблаш)
принципи
асосида ҳисобга
олинади. Унга мувофиқ даромадлар ва харажатларга оид операциялар ва бошқа
ҳодисалар пул тўлови қайси даврда амалга оширилганидан қатъий назар содир бўлган
вақтида қайд қилинади, яъни улар ҳақиқатда юз берган даврдаги бухгалтерия
ёзувларида қайд
қилинади. Бу тамойилнинг амалга оширилиши бухгалтерия ҳисобида
даромадлар ва харажатлар юз берган даврда қайд қилиниши харидорлардан сотилган
товар (тайр маҳсулот, иш ва хизматлар) учун олинадиган дебиторлик қарзлари ҳамда
ҳисобга олинган лекин пули тўланмаган харажатлар бўйича эса тўланадган счётлар,
яъни кредиторлик қварзлари бўйича ҳам ахборотлар олиш имконини беради. Ушбу
тамойил бутун дунёда қўлланилади ва бухгалтерия ҳисобининг тамал тамойилларидан
ҳисобланади.
Реализация принципи
–
бу бухгалтерия ҳисобининг халқаро принципи бўлиб, унга
мувофиқ даромадлар тан олинади, қачонки реализация қилиш йўли билан ҳақиқатда
олинган бўлса. Ушбу принципга мувофиқ компанияар ўзларининг даромадларини
маҳсулот (иш ва хизматлар)
харидорга жўнатилган, харидор томонидан қабул қилинган,
активни назорат қилиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи харидорга ўтган бўлса, пул
маблағларининг қачон келиб тушиши инобатга олинмаган ҳолда тан олади.
Иқтисодий наф олиш принципи
деганда, даромад олиш ва харажатларни амалга
ошириш корхонага иқтисодий наф келтириши керак. Иқтисодий наф келтирмаган ва
суммада баҳолаш имконияти бўлмаган ҳар қандай тушум даромад сифатида тан
олинмайди.
Ушбу принциплар бир
-
бири билан кесишади. Уларнинг боғлиқлигини қуйидаги 1
-
расмда акс эттирамиз.
1-
расм. Даромад ва харажатларни ҳисобга олиш принципларининг кесишиши
https://fin-accounting.ru/cfa/l1/fin-reporting/cfa-expense-recognition-income-statement
Даромад ва
харажатлар ҳисоби
принциплари
Иқтисодий
наф олиш
принципи
Ҳисоблаш
принципи
Реализация
принципи
Мувофиқ
-
лик
принципи
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
660
Ушбу принциплар бири
-
биридан соф ажратилган, яъни изоляция қилинган ҳолда
қўлланилмайди. Улар бир
-
бирини тўлдиради. Ушбу расмдан кўриниб турибдики, қайд
этилган ҳисоблаш, реализация ва мувофиқлик принциплари бир
-
бири билан кесишган.
Бу шуни англатадики, битта принципнинг қўлланилиши маълум маънода иккинчи
принципнинг ҳамда учинчи ва тўртинчи принципнинг ҳам қўлланилишини тақозо
этади. Масалан, ҳисоблаш принципи даромад ва харажатларни қайси даврда юз
берган
бўлса, пул тўловидан қатъий назар ушбу ҳисобот давридан тан олишни тақозо қилади.
Реализация принципи эса сотилаётган маҳсулотлар (иш, хизматлар) харидорга
ўтказилганда, яъни активни назорат қилиш ҳуқуқи харидорга ўтганда даромад
сифатида тан олишни талаб этади. Демак, реализация принципи ҳисоблаш принципини
янада мустаҳкамлайди. Ҳисоблаш принципи даромад ва харажат қайси даврда юз
беришини назоратга олса, реализация принципи уни қайси вақт моментида тан олишни
белгилаб беради. Мувофиқлик принципи эса даромад ва харажатларни тан олишда яна
битта талабни қўяди, яъни тан олинаётган харажатлар ушбу харажатлар ҳисобидан
олинаётган даромадлврга мувофиқ бўлиши керак. Иқтисодий наф эса даромад ва
харажатлар фақатгина иқтисодий суммада баҳолаш мумкин бўлган тақдирдагина тан
олишни шарт қилиб қўяди. Ушбу тўртта принцип талабларига жавоб берган
тақдирдагина даромад ва харажатлар сифатида тан олинади.
Расмда қайд қилинган принциплари маълум кетма
-
кетликда амал қилади деб
тушуниш ҳам лозим, яъни барча босқичлардан ўтгандан кейин уни фойда ва зарарлар
тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш мумкин бўлади. Биринчи босқичда, даромад ва
харажатлар ҳисоблаш принципи бўйича
қайд қилинади, яъни қайси даврда юз берган
бўлса ўша даврда қайд қилинади. Ушбу босқичдан ўтган иқтисодий операция ҳали
даромад ёки харажат деб тан олинмаслиги мумкин. Шунинг учун, иккинчи босқичдаги
текширувдан ўтказилади, яъни бунда реализация принципига риоя қилинганлиги
назоратдан ўтказилади. Ушбу жараёнда тушумларга оид бўлган операциялар
ҳақиқатдан ҳам
реализация қилинганлиги, яъни харидорга етказиб берилганлиги,
активни назорат қилиш харидорга ўтказилганли, тўлиқ маънода дебиторлик қарзлари
юзага келганлиги (ёки тўлов амалга оширилганлиги) бўйича текширувдан ўтказилади.
Ҳисоблаш принципи талаблари асосида ҳисобга олинган барча операциялар реализация
принципи талабларига жавоб бермаслиги мумкин. Демак, бундай ҳолларда ҳисоблаш
принципи асосида қайд қилинган операцияларнинг маълум бир салмоқли қисми
иккинчи босқичга ўтказилади. Биринчи босқичдан ўтмаган операциялар реализация
принципи талабларига жавоб бергунга қадар даромад ёки харажат сифатида тан
олинмайди. Реализация принципи талабларига жавоб берган жараёнлар кейинги
иқтисодий наф олиш принципи талабларидан текширувдан ўтказилади. Бунда товар,
маҳсулот (иш ва хизматларни) сотиш натижасида корхона иқтисодий наф олиши керак.
Иқтисодий нафни суммада баҳолаш имконияти бўлиши керак. Бу босқич талабларига
жавоб берган даромад ва харажатлар кейинги босқичга, яъни мувофиқлик принципи
талабларига текширув жараёнига ўтказилади. Бунда сарфланган харажатлар айнан
ушбу даромадларга мувофиқ бўлиши ўрганилади. Ушбу барча текширувлардан ўтган ва
барча талабларга бир
вақтнинг ўзида жавоб берган тушум даромад сифатида, амалга
оширилган сарфлар эса харажат сифатида тан
олинади.
Хулоса ва таклифлар.
Тадқиқотар асосида қуйидаги хулосалар қилинди:
молиявий натижаларга тавсиф бериш, даромадларни 15
-
сон МҲХС “Харидорлар
билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига мувофиқ тушумни тан олиш,
баҳолаш тартиб
-
қоидаларини жорий этиш ҳамда харажатларни халқаро стандартларга
мувофиқ равишда тан олиш ва баҳолашнинг услубий масалаларини жорий қилиш
долзарб масалалар ҳисобланади;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
661
хорижлик ва мамлакатимиз олимлари, норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни тадқиқ
қилиш асосида молиявий натижаларга такомиллашган муаллифлик таърифи ишлаб
чиқилди. Унга мувофиқ, молиявий натижалар корхонанинг ҳисобот даври давомида
даромадлар ва харажатларни мувофиқлик принципига асосан бир
-
бирига
таққосланиши жараёни натижаси эканлиги, агарда даромад харажатдан катта бўлса
фойда юзага келиши ва у хусусий капитални кўпайтиришга, акс ҳолда даромад
харажатдан кичик бўлса зарар юза келиши ва у хусусий капиталнинг камайишига олиб
келиши хусусиятлари ўз аксини топди;
даромадлар ва харажатларни ҳисобга
олишда принципларнинг қўлланилиш
кетма
-
кетлиги тавсия этилди. Унга кўра Ҳисоблаш принципи даромад ва харажатларни
қайси даврда юз берган бўлса, пул тўловидан қатъий назар ушбу ҳисобот
давридан,
Реализация принципи эса сотилаётган маҳсулотлар (иш, хизматлар) харидорга
ўтказилганда, яъни активни назорат қилиш ҳуқуқи харидорга ўтганда, Мувофиқлик
принципи эса тан олинаётган харажатлар олинаётган даромадларга мувофиқ бўлганда,
Иқтисодий наф эса даромад ва харажатлар фақатгина иқтисодий суммада баҳолаш
мумкин бўлган тақдирдагина тан олинишлари бир вақтнинг ўзида маълум кетма
-
кетликда юз бериши қайд этилди.
Ушбу тавсияларнинг амалиётда жорий этилиши молиявий натижалар тушунчаси
ва унинг принциплари қўлланилишини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга
хизмат қилади.
Адабиётлар/Литература/Reference:
Roger H.Hermanson, James D.Edwards, Michael W.Maher. (2018) Accounting a business
perspective. Irwin/ Sixth edition.
February 16, 222-p.
Авлоқулов
А.З.
(2016).
Бухгалтерия
ҳисобида
молиявий
натижалар
кўрсаткичларининг шаклланиши ва акс эттирилиши //“Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март
-
апрель.
Волкова Н.Н. (2016). Совершенствование учета финансовых результатов
сельскохозяйственных
организаций
//
https://www.dissercat.com/content/sovershenstvovanie-ucheta-finansovykh-rezultatov-
selskokhozyaistvennykh-organizatsii
Е.А.Гроздева. Принцип начисления и соответствия доходов и расходов банка как
базовой принцип учета // https://cyberleninka.ru/article/n/printsip
-nachisleniya-i-
sootvetstviya-dohodov-i-rashodov-banka-kak-bazovyy-printsip-ucheta/viewer
Каримов А.А., Исломов Ф.Р., Авлокуловлар А.З. (2004). Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик.
Т.: Шарқ. Б.235
Кривоухова А.Н. (2001). Совершенствование учета даходов и расходов предприятия
//
Ж.
Политика,
экономика
и
инновации.
№3(38).
Қонун (2016) Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни
https://www.booksite.ru/localtxt/bol/sho/buh/gal/ter/ski/slo/var/70.htm
Молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим қилиш концептуал асослари
https://lex.uz/docs/828557?ONDATE2=30.11.2021&action=compare
accounting.ru/cfa/l1/fin-reporting/cfa-expense-recognition-income-statement
Низом
(1999)
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш
харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби
тўғрисида”ги НИЗОМДА
https://lex.uz/docs/264422
Соколов Я.В.
(2007)
Финансовый результат как цель бухгалтерского учета /
Я.В.Соколов, М.Л.Пятов
//Бухгалтерский учет. –
№ 21. –
С. 56
-59.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel
www.e-itt.uz
662
Соцкая А. (2024). Бухгалтерский учет и анализ финансовых результатов. //
https://nalog-
nalog.ru/buhgalterskij_uchet/vedenie_buhgalterskogo_ucheta/buhgalterskij_uchet_i_analiz_fina
nsovyh_rezultatov-23/
Темирханова
М. (
2019
)
. Туризм маҳсулотлари харажатлари ҳисобини
такомиллаштириш //
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3,
may-iyun, 2019 yil
Тожибоев Д. (2005). Иқтисодиёт назарияси. Ўқув қўлланма. ТМИ., Т.: 438 б.
https://staff.tiiame.uz/storage/users/36/presentations/y7BwEBMW23jZUreyZLqIk3QhrYNCWl
F2AADwd2Fm.pdf
Тожибоева Ш., Омонов С. (2019). Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот
аудитида таҳлилий амаллардан фойдаланиш //“Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март
-
апрель, йил 2/2019 (№ 00040)
www.iqtisodiyot.uz
Уразов К.Б., Пўлатов М.Э. (2020). Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик.
-
Т.: Иннавацион
ривожланиш нашриёт матбаа уйи”, 558
-
бет. 348
-
б.
Эшпулатова З.Б. (2022). Корхоналарда даромадлар ҳисобини халқаро стандартлар
асосида такомиллаштириш бўйича илмий
-
услубий тавсиялар //
Economics and
Management Engineering | Статья | Опубликовано. https://scienceweb.uz/publication/5803
