СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОЦЕДУР ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ СУБСИДИЙ, ЛЬГОТ И ПРЕФЕРЕНЦИЙ СУБЪЕКТАМ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА

Аннотация

Ведется работа по совершенствованию процедур предоставления субсидий, льгот и преференций субъектам хозяйствования. Кроме того, внедрение рейтинга устойчивости субъектов предпринимательства в Узбекистане является одной из важных задач основных изменений, внесенных в налоговое законодательство, и совершенствования процедуры предоставления налоговых льгот путем внедрения новых подходов к ним, увеличения объема рыночных услуг, расширения возможностей для создания новых рабочих мест для населения. Также, в целях обеспечения реализации приоритетов, установленных в рамках открытого диалога президента с предпринимателями, который состоялся 18 августа 2023 года, а также создания более благоприятных условий для субъектов предпринимательства, осуществляющих деятельность в соответствии с требованиями законодательства, своевременно уплачивающих налоги, и чтобы поощрить их, был введен рейтинг стабильности.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
584-591
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нормурзаев, У. (2024). СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОЦЕДУР ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ СУБСИДИЙ, ЛЬГОТ И ПРЕФЕРЕНЦИЙ СУБЪЕКТАМ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА. Экономическое развитие и анализ, 2(5), 584–591. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48619
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ведется работа по совершенствованию процедур предоставления субсидий, льгот и преференций субъектам хозяйствования. Кроме того, внедрение рейтинга устойчивости субъектов предпринимательства в Узбекистане является одной из важных задач основных изменений, внесенных в налоговое законодательство, и совершенствования процедуры предоставления налоговых льгот путем внедрения новых подходов к ним, увеличения объема рыночных услуг, расширения возможностей для создания новых рабочих мест для населения. Также, в целях обеспечения реализации приоритетов, установленных в рамках открытого диалога президента с предпринимателями, который состоялся 18 августа 2023 года, а также создания более благоприятных условий для субъектов предпринимательства, осуществляющих деятельность в соответствии с требованиями законодательства, своевременно уплачивающих налоги, и чтобы поощрить их, был введен рейтинг стабильности.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

584


ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР, ИМТИЁЗЛАР ВА

ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

DSc Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар

бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси

ORCID: 0009-0001-0130-8766

Aннотация.

Тадбиркорлик

субъектларига

субсидиялар,

имтиёзлар

ва

преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик
рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий

ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича
ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш

ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан
очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш,

шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда
фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар

яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг
барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган

айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш
бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

Калит сўзлар:

барқарорлик рейтинги, тадбиркорлик субъектлари, бюджет

сиёсати, инқироз, бюджет, солиқ маъмурчилиги, тадбиркорлик субъектлари, солиқ

ҳисоботи, солиқ тушумлари, солиқ имтиёзлари, солиқ, солиқ ставкаси, преференциялар.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ ПРОЦЕДУР ПРЕДОСТАВЛЕНИЯ СУБСИДИЙ, ЛЬГОТ И

ПРЕФЕРЕНЦИЙ СУБЪЕКТАМ ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА

DSc Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Государственный налоговый комитет - крупные налогоплательщики

Межрегиональная государственная налоговая инспекция

Аннотация.

Ведется работа по совершенствованию процедур предоставления

субсидий, льгот и преференций субъектам хозяйствования. Кроме того, внедрение

рейтинга устойчивости субъектов предпринимательства в Узбекистане является
одной из важных задач основных изменений, внесенных в налоговое законодательство, и

совершенствования процедуры предоставления налоговых льгот путем внедрения новых
подходов к ним, увеличения объема рыночных услуг, расширения возможностей для

создания новых рабочих мест для населения. Также, в целях обеспечения реализации
приоритетов, установленных в рамках открытого диалога президента с

предпринимателями, который состоялся 18 августа 2023 года, а также создания более
благоприятных условий для субъектов предпринимательства, осуществляющих

деятельность в соответствии с требованиями законодательства, своевременно
уплачивающих налоги, и чтобы поощрить их, был введен рейтинг стабильности.

UO‘K: 331.343

V SON - MAY, 2024

584-591


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

585

Ключевые слова:

рейтинг устойчивости, хозяйствующие субъекты, бюджетная

политика, кризис, бюджет, налоговое администрирование, Хозяйствующие субъекты,

налоговая отчетность, налоговые поступления, налоговые льготы, налоговая ставка,
преференции.

IMPROVING THE PROCEDURES FOR PROVIDING SUBSIDIES, BENEFITS AND

PREFERENCES TO BUSINESS ENTITIES

DSc Normurzaev Umid Kholmurzaevich

State Tax Committee large taxpayers

Interregional State Tax Inspectorate

Abstract.

Improving the procedures for providing subsidies, benefits and preferences to

business entities are underway. In addition, the introduction of the stability rating of business

entities in Uzbekistan is one of the important tasks of the main change made in the tax legislation
and the improvement of the procedure for granting tax benefits by introducing new approaches

to them, increasing the size of market services, expanding the opportunities for creating new jobs
for the population. Also, in order to ensure the implementation of the priorities established within

the framework of the open dialogue of the president with entrepreneurs, which was held on August

18, 2023, as well as to create more favorable conditions for business entities operating in
accordance with the requirements of legislation, paying taxes on time, and to encourage them, the

introduction of stability rating of

Key words:

stability rating, business entities, budget policy, crisis, Budget, Tax

Administration, Business Entities, tax report, tax revenues, tax benefits, tax, tax rate, preferences.

Кириш.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда иқтисодий

сиёсатининг энг муҳим элементларидан бири – солиқ сиёсатини янада

либераллаштириш, солиққа тортиш тартибини соддалаштириш, солиқ юкини
пасайтириш, хўжалик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни

амалга ошириш ҳисобланади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат
томонидан

қўллаб-қувватлаш

ҳамда

уларга

субсидиялар,

имтиёзлар

ва

преференцияларни тақдим этиш тартибларини янада такомиллаштириш юзасидан бир
қанча ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб

бораётган, ички ва хорижий инвестицияларни жалб этиш истагида бўлган мамлакат
сифатида солиқ тизимини ислоҳ қилиш муҳимлигини эътироф этди. Ушбу ислоҳотлар

нафақат даромадларни йиғишни кучайтиришга, балки бизнеснинг ўсиши,
инновациялар ва барқарор ривожланиш учун қулай муҳит яратишга қаратилган.

Адабиётлар шарҳи.

Жўраев (2005) фикрича, ғарб иқтисодчилари солиқ сиёсати мустақил тушунча

ҳисобланмайди. Улар солиқ сиёсати тушунчасига фискал сиёсат тушунчаси орқали
ёндошадилар. Фискал сиёсат эса давлатнинг ўз даромадлари ва харажатлари бўйича

қарор қабул қилиши бўлиб ҳисобланади - деб таъкидлашади.

Кенэ (1960), инглиз иқтисодчиси Кейнс (1993) ва бошқаларнинг илмий

қарашларида муҳим ўрин тутиб келган. Улар давлат иқтисодиётни тартиблашда солиқ
сиёсатини юритишнинг турли хил услублари ва ёндошувлари ҳақида кўплаб баҳслар

юритган, солиқ сиёсатининг бош мақсади нимадан иборат бўлиши лозимлиги кўрсатиб
беришда, кўпроқ, солиқларни ундириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

Байбородина (2010) “солиқ ислоҳотлари – солиқ тизимини кенг кўламли қайта

қуриш ва уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг

чекланган ёки тубдан ўзгариши сифатида” таърифлайди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

586

Майбуров (2007) “солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат

солиқ сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш” деб таъкидлайди.

Богатыреванинг (2014) фикрича, “солиқ ислоҳоти бу давлат солиқ тизимидаги

қонуний равишда белгиланган ўзгариш, бу давлат солиқ сиёсати стратегиясини

ўзгартиришга асосланади. Шундай қилиб, солиқ сиёсати тактикасининг ўзгариши солиқ
ислоҳотига олиб келмайди. Фақат солиқ тизимига тегишли амалдаги қонунчиликдаги

ўзгартиш ва қўшимчалар сифатида кўриб чиқилади. Солиқ сиёсати стратегиясидаги
ўзгаришлар мамлакатда солиқ ислоҳотларини амалга ошириш учун асосдир.

Дементьева (1689) солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси

эканлигини, у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига

асосланиши лозимлигини таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг
натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар

киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини қандай қуриш кераклигини
белгилайди”.

Карп (2001) Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги

умумий молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат

фаолияти концепцияси, солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби
тушунчаларни ўз ичига олади.

Петрунин, Панов, Логуновалар (1995) эса, солиқ сиёсати ва унинг стратегик

мазмунини “солиқ қонунчилигидаги корхоналарга солиқ тўлашдан қочиш имконини
берувчи бўшлиқларни аниқлашдан иборат” деган фикрни илгари суради.

Aронов, Кашинлар (2007) ўзининг тадқиқотида еса, солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг хориж ва Россия Федерациясида ундириш механизмини ўрганган ҳолда

солиқ тўлашдан бош тортган солиқ тўловчилар билан ишлаш сиёсати, уларнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари, келгусида ҳар бир солиқ тўловчи ўз хоҳиши билан солиқ тўлаш

мажбурияти бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишган ҳамда ушбу тавсияларни
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш соҳасида қўллаб уни исботлашган ва

бир қатор амалий чораларни амалга оширишган.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан

фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, тадбиркорлик субъектларининг
барқарорлик рейтингинига доир маълумотлар ва уларни таҳлиллар амалга оширилиб

илмий хулосалар берилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Тадбиркорлик

субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

ПҚ-39-сонли қарори имзоланди. Мазкур қарор 2023 йил 18 август куни ўтказилган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти

доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек,
солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият

юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва
уларни рағбатлантириш мақсадида қабул қилинди.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги хорижий давлатларда

қанай йўлга қўйилган шуни ўрганиб чиқсак. Хусусан, Қозоғистон Республикаси

тажрибаси қуйдагича ишончли ҳамкорлар реестрида қуйдагилар назарда тутилган.

Реестрни юритилишидан кўзланган мақсад:

–Маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектларини маҳаллий тадбиркорлик

субъектлари орасидан ҳамкорларни танлаш учун зарур маълумотлар билан таъминлаш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

587

орқали тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан ташқи иқтисодий ҳамкорликни
ривожлантириш;

–Ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг

рақобатдошлигини оширишга кўмаклашиш;

–Ички бозорда ва хорижда маҳаллий тадбиркорлик субъектларига ишончни

ошириш. Реестрга тўлиқ ва ишончли маълумотларни тақдим этган ҳамда мазкур

Низомда белгиланган мезонларга жавоб берадиган барча мулкчилик шаклидаги ва
ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тадбиркорлик субъектлари киритилади. Шунингдек,

тадбиркорлик субъектларини реестрга киритиш мезонлари мазкур низомнинг
ишончлилик даражасини баҳолаш методикаси билан белгиланади. Агар ушбу Низомда

белгиланган мезонлар бажарилган бўлса, тадбиркорлик субъектига “Атамекен”
Қозоғистон Республикаси миллий палатаси аъзоларига кўрсатиладиган пуллик

хизматлар рўйхати ва қиймати 21-бандига мувофиқ пуллик асосда тегишли сертификат
берилади. Хизмат нархи базавий миқдорнинг 20 баробарига тенг бўлади.

Россия Федерацияси тажрибаси эса иқтисодий ва молиявий имкониятлари

ишончли бўлган тадбиркорлик субъектларининг нодавлат реестри юритилади. Мазкур

реестр 2023 йил 25 августда 51-сонли Россия Савдо-саноат палатаси раиси Буйруғи
билан тасдиқланган.

Реестрга киритилиш шартлари:

ўз фаолиятини сўнгги 3 йилдан бери давом эттираётган бўлиш;
ташкилот ҳақида ишончли маълумотларни тақдим этиш;

қайта ташкил этиш, тугатиш ва банкротлик ҳолатида бўлмаслик;
солиқлар, йиғимлар, ва бошқа тўловлардан қарздорликни бўлмаслиги;

инсофсиз етказиб берувчилар ҳамда пудратчилар реестрида бўлмаслик;
йил якунига кўра, ташкилотнинг молиявий аҳволи “ССС – қониқарсиз” ҳолатда

бўлмаслиги;

реестрга киритилиш учун тўланадиган бир марталик тўловни тўлаган бўлиши

керак.

Белорусия Республикаси тажрибасида ишончли ҳамкорлар рейтинги Белорусь

Савдо-саноат палатасининг 2019 йил 30 декабрдаги 91-сонли қарори билан ташкил
этилган. Реестрга кириш шартлари қуйдагича:

– керакли

ҳужжатларни

тақдим

этилганлиги,

аъзолик

ва кириш бадалларининг тўланганлиги;

– тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганига камида 3 йил тўлган бўлиши;
– тўлиқ шаклланган устав фондига эга бўлиши;

– қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик ҳолатида бўлмаслиги;
– давлатга тўлиниши керак бўлган солиқ, йиғимлар ва бошқа тўловлардан

қарздорлиги бўлмаслиги;

– реестрга кириш юзасидан берилган аризани кўриб чиқиш муддати 30 кунни

ташкил этади.

– реестрга киритилган тадбиркорлар 2 йил давомида мазкур реестрда бўлади.
Реестрдан чиқиш асослари эса:

– сертификат амал қилиш муддатини тугаганлиги;
– тадбиркорлик субъектини банкротлиги ёки тугатилганлиги;

– тадбиркорлик

субъекти

томонидан

нотўғри

ва

соҳталаш-тирилган

маълумотларни тақдим этилганлиги;

– низом талабларига риоя қилинмаганлигидир.
Бизда эса Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш бўйича вакилнинг 2024 йил 1 февралдан бошлаб қонунчилик талабларига риоя

этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

588

рағбатлантиришни назарда тутувчи тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик
рейтингини жорий этилди.

а) рейтинг доирасида тадбиркорлик субъектлари қуйидаги тоифаларга

ажратилади:

«ААА», «АА» ва «А» тоифалар — юқори барқарорлик рейтинги;
«ВВВ», «ВВ» ва «В» тоифалар — ўрта барқарорлик рейтинги;

«ССС», «СС» ва «С» тоифалар — қониқарли барқарорлик рейтинги;
«D» тоифа — қуйи барқарорлик рейтинги;

б) рейтинг Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги»

электрон платформасида (кейинги ўринларда — платформа) идоралараро ахборот

алмашинуви воситасида автоматик тарзда (онлайн) шакллантирилади ва Савдо-саноат
палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;

в) юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича

жамоатчилик кенгаши таклифига асосан ҳар йили 20 август Тадбиркорлар куни
арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда «Фаол тадбиркор» кўкрак

нишонига тавсия этилади. Бундан ташқари, юқори барқарорлик рейтингидаги
тадбиркорлик субъектлари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари жорий этилди:

а) «ААА» тоифадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ текширувлари

ўтказилмайди (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан
мустасно), шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат

солиғи суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кун муддатда текширувларсиз амалга
оширилади;

б) 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори

тоифадаги тадбиркорлик субъектларига бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган

давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари бўйича
дастлабки тўлов суммаси 35 фоиздан кам бўлган ҳолларда қолган суммага Марказий

банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланмайди ҳамда бўлиб-
бўлиб тўлаш муддати миқдоридан қатъи назар, 7 йил (тенг улушларда) этиб

белгиланади;

в) «А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:

солиқлар бўйича (қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно) мавжуд ортиқча

тўлов суммасини қайтариш уч кун муддатда амалга оширилади. Товарларни импорт

қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган қўшилган
қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2024 йил 24 майдаги

“Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим

этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПҚ-193-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон
қарорига мувофиқ қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган

тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган. Ушбу қарор

билан юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик
субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни

уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланди.

Бундан ташқари, унга мувофиқ юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият

юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари
ҳамда преференциялар (кейинги ўринларда – қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг

рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилди:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

589

а) қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга

тадбиркорлик субъектларига амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим

этилади:

“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;

“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;

“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;

“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;
б) қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига олти ой бўлмаган, шунингдек,

4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига
уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;

в) тадбиркорлик субъектларининг рейтинг даражаси:
пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш уч ой давомида

сақлаб қолинади;

юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб

янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади. Мазкур бандда
белгиланган мезонлар ушбу қарор қабул қилингунга қадар жорий этилган қўллаб-

қувватлаш чораларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қарорнинг 4-бандига мувофиқ Республика комиссияси 2024 йил 1 октябрга қадар

қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритиш вазифаси юклатилди:

амалдаги барча қўллаб-қувватлаш чораларини хатловдан ўтказган ҳолда,

уларнинг иқтисодиётга ва соғлом рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш ҳамда

самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тубдан қайта кўриб чиқиш;

туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига қўллаб-

қувватлаш чораларини қўллаш тартиби натижадорлигини баҳолаш;

қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этишда тадбиркорлик субъектлари

томонидан эришилиши лозим бўлган аниқ мақсадли кўрсаткичларни белгилаш
тартибини жорий этиш;

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган соҳалар,

тармоқлар ва фаолият йўналишлари доирасини аниқ белгилаш;

қонунчилик ҳужжатларига имтиёзлар ва преференциялар тушунчаси, турлари ва

шаклларини тўлиқ ифодалайдиган нормаларни киритиш;

қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш самарадорлигини мониторинг

қилиш ва баҳолаш, мақсадсиз фойдаланилган маблағларни мажбурий тартибда

қайтариш тартибини жорий этиш;

қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиш натижадорлиги тўғрисидаги

маълумотларни очиқ эълон қилиб бориш;

таҳлиллар ва баҳолаш натижалари бўйича самарасиз деб топилган қўллаб-

қувватлаш чораларини бекор қилиш назарда тутилган.

Бундан ташқари ушбу қарорнинг 5-бандида қуйдагилар белгиланди:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

қўмитаси ҳар йили 1 июлга қадар қўллаб-қувватлаш чораларининг соғлом рақобат
муҳитига таъсирини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини Иқтисодиёт ва молия

вазирлигига киритади;

рўйхатда келтирилган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 июлга қадар

тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган қўллаб-қувватлаш чоралари ҳамда
уларнинг самарадорлиги тўғрисидаги ҳисоботларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига

тақдим этади;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

590

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда ҳар йили 1

августга қадар қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини баҳолаш якунлари

бўйича Республика комиссиясига ахборот киритиб боради;

Республика комиссияси ҳар йили 1 октябрга қадар қўллаб-қувватлаш

чораларининг самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича маълумотномани ҳамда
ушбу чораларнинг амал қилишини давом эттириш, бекор қилиш ёки уларни тақдим

этиш

тартибини

такомиллаштириш

ҳақидаги

таклифларни

Президенти

Администрациясига киритиб боради. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги

55-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 35-бандига асосан тадбиркорлик
субъектларининг барқарорлик рейтинги кўрсаткичлари ва уларни баҳолаш

методикасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таклифлари асосида Иқтисодиёт

ва молия вазирлиги томонидан Солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда
ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Солиқ кодексининг 26-моддасига асосан солиқ

органлари солиқ тўловчилардан ва учинчи шахслардан солиқларни ва йиғимларни
ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни

(ахборотни), шу жумладан электрон тарзда тақдим этишини талаб қилишга ҳақлиги
белгиланган.

Бугунги кунда, амалиётда солиқ органларида тадбиркорлик субъектлари

томонидан солиқ имтиёзини олиш учун илова қилинаётган ҳужжатлар ҳаққонийлигини
текшириш имкони йўқ, натижада нотўғри имтиёздан фойдаланиш эвазига бюджетга

зарар келтириш ҳолатлари аниқланмоқда.

1-жадвал

Маҳсус иқтисодий зона иштирокчилари томонидан 2021-2023 йилларда

фойдаланилган солиқ имтиёзлари бўйича ўтказилган таҳлилларда аниқланган

ҳолатлар тўғрисидаги таҳлилий маълумот

208

.

Ушбу жадвалда Махсус иқтисодий зона иштирокчиси бўлган 530 та корхона

томонидан 2021-2023 йилларда 42,1 млрд.сўмни, Технопарк (IT-парк) резидентларига
рухсат этилмаган фаолият тури бўйича шуғулланган 605 та корхона 138,5 млрд. сўмлик

солиқ имтиёздан нотўғри фойдаланган.

Келгусида, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун яхлитлик

рейтингини асос сифатида тадбиркорлик соҳасини тартибга солишга масъул бўлган

208

Солиқ қўмитаси маълумотлари асосида таҳлил қилинган

Бекор бўлган

ёки МИЗ

иштирокчиси

бўлмаганлар

2021

2022

2023

Муддати

тугаган

бўлсада

фойдаланган

2021

2022

2023

Ер майдони

ортиқча

кўрсатилган

2021

2022

2023

42 112,2

6 484,9

2 356,8

3 292,8

835,3

29 404,1

515,8

9 708,8

19 179,6

6 223,2

1 383,2

1 699,8

3 140,2

1

Қўшилган қиймат солиғи

432,8

432,8

153,7

279,1

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

2

Фойда солиғи

1 216,6

522,2

308,2

214,0

0,0

694,4

0,0

690,6

3,9

0,0

0,0

0,0

0,0

3

Жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи (солиқ агентлари)

29,2

29,2

29,2

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

4

Сув ресурсларидан
фойдаланганлик учун солиқ

76,0

38,8

38,8

0,0

0,0

37,2

0,0

2,4

34,8

0,0

0,0

0,0

0,0

5

Юридик шахсларнинг мол-мулкига
солинадиган солиқ

24 442,1

2 809,8

148,0

1 946,3

715,5

21 632,2

7,5

7 023,0

14 601,7

0,0

0,0

0,0

0,0

6

Юридик шахслардан олинадиган
ер солиғи

15 877,7

2 614,3

1 641,1

853,4

119,8

7 040,3

508,3

1 992,8

4 539,2

6 223,2

1 383,2

1 699,8

3 140,2

7

Ижтимоий солиқ

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

8

Айланмадан олинадиган солиқ

37,8

37,8

37,8

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

0,0

Жами

Кўрсаткичлар

шундан

Жами

аниқланган

камчиликлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, may

www.e-itt.uz

591

бошқа вазирлик ва идоралар ҳам қўллаши режалаштирилган. Тадбиркорлик
субъектларининг яхлитлик рейтинги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулот асосида автоматик
тарзда шакллантирилади. Рейтинг тадбиркорлик субъектининг солиқ қонунчилиги

талабларига риоя этиши, молиявий барқарорлик ва тадбиркорлик тажрибасининг
умумий натижаларини ўз ичига олган мезонлар асосида 100 балллик рейтинг тизими

бўйича тузилади. Шунингдек, ушбу рейтинг тадбиркорлик субъектларига ўзларининг
ҳалоллигини баҳолаш ва солиқ органлари уларнинг фаолиятини қандай

баҳолаётганини билиш, шунингдек, контрагентлари ҳақида маълумот олиш имконини
беради.


Хулоса ва таклифлар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан

бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш чора-тадбирларини давом эттириш, шу

жумладан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилари учун қўшимча
чекловлар ўрнатиш тизимини жорий қилиш керак.

Адабиётлар / Литература/ Reference:

Normurzayev U. (2024) O‘zbekiston Respublikasining 2024-yilgi soliq qonunchilik

hujjatlariga kiritilgan asosiy o ‘zgarish va soliq imtiyozlari berish tartibini takomillashtirish
masalalari-

file:///C:/Users/User/Downloads/PDF_Normurzayev+Umid+Xolmurzayevich_Jurnal-1-
2024%20(1)

.

Аронов А. ва Кашин В. (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.
Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск:

РИЦ ХГАЭП, 108 с..

Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN

2221-7347 Экономика и право.

Дементьева

Н.М.

(1689)

налоговая

политика

государства.

https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689

.

Дж.М.Кейнс (1993) Общая теория занятости, процента и денег. – М.:

Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod-moliya”,. 48-

бет.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. – М.: Юнити-дана, – 39

с.

Кенэ (1960) Избранные экономические произведения.-М.Соцэкгз.;
Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом

нашриёт уйи. - 640 б.

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов,

обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. –М.: юнити-дана, -655с.).

Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштиришда

ҳудудлараро солиқ инспекцияси ўрни ва аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(4), 457–

467.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss4-pp457-467

Библиографические ссылки

Normurzayev U. (2024) O‘zbekiston Respublikasining 2024-yilgi soliq qonunchilik hujjatlariga kiritilgan asosiy o ‘zgarish va soliq imtiyozlari berish tartibini takomillashtirish masalalari- file:///C:/Users/User/Downloads/PDF_Normurzayev+Umid+Xolmurzayevich_Jurnal-1-2024%20(1).

Аронов А. ва Кашин В. (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.

Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск: РИЦ ХГАЭП, 108 с..

Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN 2221-7347 Экономика и право.

Дементьева Н.М. (1689) налоговая политика государства. https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.

Дж.М.Кейнс (1993) Общая теория занятости, процента и денег. – М.:

Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod-moliya”,. 48-бет.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. – М.: Юнити-дана, – 39 с.

Кенэ (1960) Избранные экономические произведения.-М.Соцэкгз.;

Кодекс (2020) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси- Тошкент: Ғафур Ғулом нашриёт уйи. - 640 б.

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. –М.: юнити-дана, -655с.).

Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекцияси ўрни ва аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(4), 457–467. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss4-pp457-467