БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Annotasiya

Ушбу мақолада БРММга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги бюджет тизимига қай тартибда БРММ асосида таснифлашни боғлаш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
269-284
30

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Алижонов , А., & Хасанов , К. (2025). БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 3(1), 269–284. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/65496
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада БРММга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги бюджет тизимига қай тартибда БРММ асосида таснифлашни боғлаш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

269


БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН

ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ

БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА

ТАВСИЯЛАР

Алижонов Аҳаджон Ҳасанбой ўғли

Бюджет

-

солиқ илмий тадқиқотлари институти

ORCID: 0009-0008-7225-5869

aalijonov656@gmail.com

Хасанов Камолиддин Абдураззоқович

Бюджет

-

солиқ илмий тадқиқотлари институти

ORCID: 0009-0006-7789-4251

kamoliddin.xasanov@ifs.imv.uz


Аннотация

.

Ушбу мақолада

БРММга доир меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга

асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда

БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган

муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги

бюджет тизимига қай тартибда

БРММ асосида таснифлашни боғлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек,

БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам

амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага

йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни
тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва

харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини

такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган.

Калит сўзлар

:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), барқарор ривожланиш

мақсадлари (БРМ), барқарор ривожланиш миллий мақсадлари (БРММ), давлат

молиясини бошқариш ахборот тизими (ДМБАТ), молиявий бошқарув ахборот тизимлари

(МБАТ), бюджет харажатлари, БРМ индекси, ихтиёрий миллий ҳисобот, таснифлаш.

РЕКОМЕНДАЦИИ ПО ВНЕДРЕНИЮ В БЮДЖЕТНЫЙ ПРОЦЕСС МЕТОДИКИ ОЦЕНКИ

БЮДЖЕТНЫХ РАСХОДОВ, НАПРАВЛЯЕМЫХ НА ДОСТИЖЕНИЕ НАЦИОНАЛЬНЫХ

ЦЕЛЕЙ УСТОЙЧИВОГО РАЗВИТИЯ

Алижонов Ахаджон Хасанбой угли

Институт бюджетно

-

налоговых научных исследований

Хасанов Камолиддин Абдураззокович

Институт бюджетно

-

налоговых научных исследований

Аннотация

.

В данной статье изучены нормативно

-

правовые акты, касающиеся

Национальных целей устойчивого развития, текущее состояние маркировки

бюджетных

расходов в соответствии с Национальными целями устойчивого развития, в которой

уделено внимание проблемам, которые могут возникнуть при маркировке бюджетных
расходов в соответствии с Национальными целями устойчивого развития, а также

разработаны

рекомендации по порядку маркировки текущих бюджетных расходов в

соответствии с Национальными целями устойчивого развития.

UO‘K:

336.5.02

I SON - YANVAR, 2025

269-284

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

270

Также на примерах показано, что при маркировке Национальных целей устойчивого

развития важно реализовать их не только в рамках целей, но и в разрезе задач, в

результате чего совершенствуется процесс принятия решений по распределению

средств на основе данных о расходах, направленных на решение задач, определенных в

НЦУР, требующих дополнительного финансирования, и анализа эффективности
расходов.

Ключевые слова:

Организация Объединенных Наций (ООН), цели устойчивого

развития (ЦУР), Национальные цели устойчивого развития (НЦУР), информационная

система управления государственными финансами (ИСУГФ), информационные системы
финансового управления (ИСУФ), бюджетные расходы, индекс ЦУР, добровольная

национальная отчетность, маркировка

.

RECOMMENDATIONS FOR IMPLEMENTING A METHODOLOGY FOR EVALUATING

BUDGET EXPENDITURES AIMED AT ACHIEVING THE NATIONAL GOALS OF

SUSTAINABLE DEVELOPMENT INTO THE BUDGETARY PROCESS

Alijonov Ahadjon Hasanboy ugli

Institute for fiscal scientific research

Khasanov Kamoliddin Abdurazzokovich

Institute for fiscal scientific research

Abstract.

This article analyzes the regulatory legal framework related to the National

Sustainable Development Goals (NSDG) and evaluates the current state of budget expenditure

tagging aligned with these goals. It highlights potential challenges in tagging budget expenditures

to correspond with the NSDG and proposes recommendations for implementing a structured

tagging procedure. Additionally, the article emphasizes the importance of integrating the tagging
process with specific tasks under the NSDG framework, rather than focusing solely on overarching

goals. This approach facilitates data-driven decision-making by enabling targeted allocation of

funds, identifying NSDG areas that require additional financing, and assessing the effectiveness of

expenditures. Examples are provided to illustrate how task-oriented tagging enhances budget
planning and resource utilization.

Keywords:

United Nations (UN), Sustainable Development Goals (SDG), national

sustainable development goals (NSDG), public finance management information system (PFMIS),

financial management information systems (FMIS), budget expenditures, SDG index, voluntary
national report, tagging.

Кириш.

Жаҳон ҳамжамияти 2015 йилдан бошлаб барқарор ривожланиш соҳасида янги кун

тартибини шакллантиришга киришди. Шу муносабат билан 2015 йилнинг 25

-27

сентябрь кунлари Нью

-

Йорк шаҳрида БМТнинг «Дунёмизни ўзгартириш: 2030 йилгача

барқарор ривожланиш кун тартиби» мавзусидаги 70 йиллик юбилей

саммити бўлиб

ўтди. Саммитда иштирок этган дунёнинг 150 дан ортиқ давлат раҳбарлари ХХI асрда

юзага келган янги чақириқ ва таҳдидларни, жумладан, глобаллашув жараёнларининг
чуқурлашуви билан боғлиқ муаммоларни инобатга олиб, камбағалликни бартараф

этиш, сайёрамизнинг барча аҳолиси фаровон ҳаёт кечиришлари учун самарали чоралар

кўриш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.

Барқарор Ривожланиш Мақсадлари —

2015 йилда БМТ Бош Ассамблеяси

томонидан ишлаб чиқилган 17 та мақсад,

169 та вазифа ва 232 та индикатордан иборат

ўзаро боғлиқ мақсадлар тўпламидир.

Ўшбу мақсадлар Бош Ассамблеянинг «2030 йилгача бўлган давр учун Кун тартиби»

резолюциясида қайд этилган. БРМ ўзаро чамбарчас боғлиқ, бир

-

бирини тўлдирувчи ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

271

мустаҳкамловчи бўлиб, барқарор ривожланишнинг

«учта устуни» —

иқтисодий,

ижтимоий ва экологик мувозанатни

таъминлашга қаратилган.

2030 йилгача мўлжалланган кун тартиби ва БРМни бюджетлаштириш

жараёнларига кенг жорий этиш янада изчил чора

-

тадбирларни амалга ошириш,

стратегик режалаштириш ҳамда сиёсат ўртасидаги мувофиқликни яхшилаш, қарор
қабул қилиш жараёнлари ва бошқарув тизимларини такомиллаштириш учун кўпроқ

маълумот тақдим этиш имконини беради. БРМни миллий бюджет тизимлари билан

узвий боғлаш воситаларини ишлаб чиқиш ҳукуматларга барқарор ривожланиш учун

давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар тўғрисида ишончли ва батафсил очиқ
маълумотлар асосида даврий ҳисобот бериб туриши учун жуда муҳимдир. Бу

маълумотлар мажбуриятларнинг бажарилишини кузатиб бориш учун етарли

бўлмасада, ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

БМТ ҳузуридаги Барқарор ривожланиш соҳасида ечимларни ишлаб чиқиш

тармоғининг 2024 йил учун Барқарор ривожланиш ҳисоботида БРМ индексига кўра

Ўзбекистон 167 та мамлакат ичида 69,2 рейтинг билан 81

-

ўринда турибди

(Report,

2024).

Адабиётлар шарҳи.

Бюджет харажатлари самарадорлигини баҳолаш замонавий бюджет сиёсатининг

асосий ва ажралмас воситаларидан биридир. Бюджет маблағларидан самарали

фойдаланиш тамойили бюджетларни тузиш ва ижро этишда бюджет жараёни

иштирокчилари ўзларининг белгиланган бюджет ваколатлари доирасида энг кам
маблағлар (иқтисод) ҳисобидан белгиланган натижаларга эришиш ва (ёки) маълум

миқдордаги маблағлардан фойдаланган ҳолда энг яхши натижага эришиш зарурати

(самарадорлик) ҳисобланади

(Кодекс, 1998)

.

Илмий адабиётларда "самарадорлик" тушунчаси маълум бир мақсадга эришиш,

маълум бир вазифани бажариш даражаси сифатида қаралади. Келинг, турли

муаллифлар томонидан таклиф қилинган "самарадорлик" тушунчасининг баъзи

талқинларини кўриб чиқайлик.

Самарадорликка Бусарова "натижанинг унга эришиш харажатларига нисбати",

Никифоров, Алюков, Горшков эса "мавжуд ресурслардан фойдаланган ҳолда максимал

натижага эришиш ёки тегишли сифат ва ҳажмдаги хизматларни кўрсатиш учун

ресурсларнинг минимал сарфланиши", Хатри "Эришилган (эриш мумкин) натижани

сарфланган харажатлар билан боғлаш" деб таъриф берган.

Илмий адабиётларда бюджет харажатлари самарадорлигини баҳолашни

ўрганишнинг иккита ёндашуви ишлаб чиқилган. Биринчи ёндашув параметрик бўлиб, у

“маълум бир функционалликни” назарда тутади. "Кириш ва чиқиш ўртасидаги

боғлиқликнинг чизиқли шакли ва самарасизлиги кузатилган қийматларнинг чегарадан

четланишида" (Афанасьев, 2016). Бу ёндашув эконометрик усулларга асосланган.
Параметрик ёндашув самарасизликни кузатилган қийматларнинг чегаралардан ва

бошқа тасодифий ҳодисалардан четга чиқиши комбинацияси сифатида тушунтиради.

Иккинчи ёндашув параметрик бўлмаган бўлиб, у "маълум функционал

чекловларни қўймасдан тўғридан

-

тўғри маълумотлардан чегарани ҳисоблайди"

(

Афанасьев,

2016)

. Бу ёндашув математик дастурий усуллардан фойдаланишга

асосланган. Параметрик бўлмаган ёндашувдан фойдаланганда, чегарадан барча

оғишлар самарасиз ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ўниверситети олимлари Махести Окитасари ва Рича

Кандпалга кўра, БРМга асосан бюджет харажатларини таcнифлаш мамлакатларга

ривожланиш йўлидаги муаммоларни, жумладан, муайян мақсад учун маблағ

етишмаслигини аниқлаб кўрсатишда ёрдам бериши мумкин

(Budgets, n.d.).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

272

Бирлашган Миллатлар Ўниверситети олимлари Махести Окитасари ва Рича

Кандпалга

кўра БРМга асосан бюджет харажатларини таcнифлаш мамлакатларга

ривожланиш йўлидаги муаммоларни, жумладан, муайян мақсад учун маблағ

етишмаслигини аниқлаб кўрсатишда ёрдам бериши мумкин

(Budgets, n.d.).

БМТТД, БРМ бирлашган жамғармаси (Joint SDG Fund) ҳамда Колумбия

интеграциялашган миллий молиялаштириш тизимининг Колумбия бўйича тайёрлаган

“БРМга асосан бюджет харажатларини таснифлаш орқали БРМ таксономиясига”

мавзусидаги таҳлилий материалида: “БРМга асосан бюджет харажатларини таcнифлаш

учун биринчи талаб

БРМнинг ҳар

бир мақсадига бюджет элементларини боғлашда

фойдаланиладиган мезонларни аниқлашдир”

(Analysis, 2022),

дейилади.

Юқоридаги бюджетни таснифлашга доир таърифлардан келиб чиққан ҳолда

БРМга асосан бюджет харажатларини таснифлашга

давлат ташаббуси билан БРММга

йўналтирилган бюджет харажатларини

аниқлаш,

ўлчаш ва мониторинг қилиш

жараёни

деб таъриф бериш мумкин

.

Қабул

қилинган мажбуриятларни амалга ошириш учун ҳукумат томонидан БРМни

қўллаб

-

қувватлаш учун ресурсларни жалб қилиниши ва тақсимланиши зарур бўлади.

Стратегик режалаштириш, давлат бюджетини тузиш ва бюджет ижросини таъминлаш
жараёнлари БРМ билан интеграцияланиши керак. БРМни бюджет жараёнига

интеграциялаш воситаларидан бири

-

бу БРМга асосан бюджет харажатларини

таснифлаш

ҳисобланади.

Ўшбу восита ёрдамида ҳукумат БРМга йўналтирилган давлат харажатларини

аниқлайди, ўлчайди ва мониторинг қилади, бу давлат томонидан бюджетга оид
қарорларни қабул қилиш ва қўшимча ресурсларни сафарбар қилиш ҳамда мазкур

жараёнларга кўп қиррали ёндашув натижаларини баҳолаш имконини беради.

БРМга асосан бюджет харажатларини таснифлаш

ҳукуматнинг БРМга

йўналтирилган харажатларнинг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини оширишга,
шунингдек, уларни экспертлар ва бутун жамият ўртасида муҳокама қилишга ҳисса

қўшиши муҳимдир.

Бюджетни БРМ бўйича таснифлашни амалга ошириш ва харажатларни тақсимлаш

мақсадлари

қуйидагилар:

• Жамият ва вакиллик органлари БРМ учун ажратилган тегишли бюджет

маблағларини «кўришлари» мумкин бўлиши (баъзи БРМлар функционал таснифда

умуман кўринмайди);

Ҳукуматнинг

ўзи БРМ учун қанча маблағ сарфлаётганини «кўриши» ва тегишли

бюджет қарорларини қабул қилиши мумкин (баъзи БРМларида аниқ мақсад учун

«масъул» ягона сиёсий марказ йўқ);

БРМ (лойиҳалар, облигациялар, инвестициялар) учун молиявий ресурсларни

сафарбар қилиш;

Ҳукуматнинг шаффофлигини ва БРМга сарфланган харажатлар учун

ҳисобдорлигини ошириш;

БРМ режалаштириш жараёнларини бюджет жараёнлари билан боғлаш;

Бюджетдан ажратиладиган маблағларни натижа кўрсаткичлари билан боғлаш

орқали бюджет харажатлари самарадорлигини ошириш.

БРМга асосан бюджет харажатларини таснифлаш бюджет харажатларини

режалаштиришда янги восита бўлишига қарамай, уни амалга ошириш ва қўллаш бўйича

жаҳон амалиётида тобора кўпроқ тажриба тўпланмоқда.

Тадқиқот методологияси.

Мақолани ёритишда таққослаш, анализ, синтез, дедукция ва индукция

усулларидан фойдаланилди. Бюджет харажатларини баҳолаш услубиётининг

мамлакатимиздаги ҳолати таҳлил қилиниб, натижалар ўрганилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

273

Маълумотларни йиллар кесимида таққослаб таҳлил қилиш орқали

кенгроқ қилиб

ёритиб беришга ҳаракат қилинди. Натижада муаммолар аниқланиб, муаммоларга

тегишли илмий асосланган таклифлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги

“Давлат

бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги
ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини

жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

257-

сон қарорига асосан Давлат бюджети

харажатларини БРММ асосида таснифлаш қуйидаги вазифаларга хизмат қилади

:

1-

жадвал

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги

миллий мақсад ва вазифалар

Миллий мақсадлар

Миллий

вазифалар

Миллий

вазифалар

сони

1-

мақсад.

Барча жойларда аҳолининг кам таъминланганлик

даражасини пасайтириш.

1.1, 1.2, 1.3, 1.4, 1.5,

1.а

,

1.б

7

2-

мақсад.

Озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш

рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор

ривожланишига кўмаклашиш.

2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 2.5,

2.а

,

2.б

, 2.c

8

3-

мақсад.

Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги

кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш

3.1, 3.2, 3.3, 3.4, 3.5,

3.6, 3.7, 3.8, 3.9,

3.а

,

3.б

, 3.c,

3.д

13

4-

мақсад.

Ўмумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш

ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини
рағбатлантириш

4.1, 4.2, 4.3, 4.4, 4.5,

4.7,

4.а

,

4.б

, 4.c

9

5-

мақсад.

Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин

-

қизларнинг

ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

5.1, 5.2, 5.3, 5.4, 5.5,

5.6,

5.а

,

5.б

, 5.c

9

6-

мақсад.

Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги

ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

6.1, 6.2, 6.3, 6.4, 6.5,

6.6,

6.б

7

7-

мақсад.

Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия

манбаларидан барча учун умумфойдаланиш имкониятини таъминлаш.

7.1, 7.2, 7.3,

7.б

4

8-

мақсад.

Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин

-

қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида

барқарор ва

умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш.

8.1, 8.2, 8.3, 8.4, 8.5,

8.6, 8.7, 8.8, 8.9, 8.10,

8.б

11

9-

мақсад.

Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва

барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш.

9.1, 9.2, 9.3, 9.4, 9.5,

9.б

, 9.c

7

10-

мақсад.

Мамлакат

ичида

тенгсизликни

унинг

барча

кўринишларида қисқартириш.

10.1, 10.2, 10.3, 10.4,

10.7

5

11-

мақсад.

Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги,

хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш.

11.1, 11.2, 11.3, 11.4,

11.5, 11.6, 11.7

7

12-

мақсад.

Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига

ўтишни таъминлаш.

12.1, 12.4, 12.5, 12.6,

12.7, 12.8,

12.б

, 12.c

8

13-

мақсад.

Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш

бўйича тезкор чораларни қабул қилиш.

13.2, 13.3

2

15-

мақсад.

Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш, улардан

оқилона

фойдаланишга

кўмаклашиш,

ўрмонлардан

оқилона

фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг емирилишини
тўхтатиш ва ортга қайтариш, биохилма

-

хилликнинг йўқолиб кетиш

жараёнини тўхтатиш.

15.1, 15.2, 15.3, 15.4,
15.5, 15.7, 15.8, 15.9,

15.а

9

16-

мақсад.

Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар

ва очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун одил
судлов имкониятидан фойдаланишни таъминлаш ва барча
даражаларда самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган
муассасаларни ташкил этиш.

16.1, 16.2, 16.3, 16.4,
16.5, 16.6, 16.7, 16.9,

16.10,

16.а

10

17-

мақсад.

Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик

доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни
фаоллаштириш.

17.1, 17.3, 17.4, 17.6,

17.8, 17.13, 17.14,

17.17, 17.18, 17.19

10

Жами

126

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 83

-

сон қарорининг 1

-

иловаси маълумотлари асосида тайёрланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

274

-

харажатларни БРММ асосида таснифлаш маблағларни тақсимлаш, қўшимча

молиялаштиришни талаб қилувчи соҳаларни аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини

таҳлил қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш учун

асос бўлади;

-

харажатларни БРММ асосида таснифлаш бюджет маблағларидан фойдаланишда

шаффофлигини, очиқликни ва жавобгарликни оширади;

-

харажатларни БРММ асосида таснифлаш жараёнида давлат бюджети

маблағларининг кенгроқ қамраб олиниши, БРММ бўйича бюджет харажатлари миқдори

ҳақида тўлиқроқ маълумот беради (Lex.uz, 2024).

1-

жадвал

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги

миллий мақсад ва вазифалар

Миллий мақсадлар

Миллий вазифалар

Миллий

вазифалар

сони

1-

мақсад.

Барча жойларда аҳолининг кам таъминланганлик даражасини

пасайтириш.

1.1, 1.2, 1.3, 1.4, 1.5,

1.а

,

1.б

7

2-

мақсад.

Озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш

рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор
ривожланишига кўмаклашиш.

2.1, 2.2, 2.3, 2.4, 2.5,

2.а

,

2.б

, 2.c

8

3-

мақсад.

Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги

кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш

3.1, 3.2, 3.3, 3.4, 3.5, 3.6,

3.7, 3.8, 3.9,

3.а

,

3.б

, 3.c,

3.д

13

4-

мақсад.

Ўмумқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлаш

ҳамда барчага бутун умри давомида таълим олиш имкониятини
рағбатлантириш

4.1, 4.2, 4.3, 4.4, 4.5, 4.7,

4.а

,

4.б

, 4.c

9

5-

мақсад.

Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин

-

қизларнинг

ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

5.1, 5.2, 5.3, 5.4, 5.5, 5.6,

5.а

,

5.б

, 5.c

9

6-

мақсад.

Барча учун сув ресурслари ва санитариянинг мавжудлиги

ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш.

6.1, 6.2, 6.3, 6.4, 6.5, 6.6,

6.б

7

7-

мақсад.

Арзон, ишончли, барқарор ва замонавий энергия

манбаларидан барча учун умумфойдаланиш имкониятини таъминлаш.

7.1, 7.2, 7.3,

7.б

4

8-

мақсад.

Самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин

-

қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва
умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш.

8.1, 8.2, 8.3, 8.4, 8.5, 8.6,

8.7, 8.8, 8.9, 8.10,

8.б

11

9-

мақсад.

Барқарор инфратузилмани яратиш, умумқамровли ва

барқарор саноатлашув ва инновацияларга кўмаклашиш.

9.1, 9.2, 9.3, 9.4, 9.5,

9.б

,

9.c

7

10-

мақсад.

Мамлакат ичида тенгсизликни унинг барча кўринишларида

қисқартириш.

10.1, 10.2, 10.3, 10.4, 10.7

5

11-

мақсад.

Шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларининг очиқлиги

,

хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш.

11.1, 11.2, 11.3, 11.4,

11.5, 11.6, 11.7

7

12-

мақсад.

Истеъмол ва ишлаб чиқаришнинг оқилона моделларига

ўтишни таъминлаш.

12.1, 12.4, 12.5, 12.6,

12.7, 12.8,

12.б

, 12.c

8

13-

мақсад.

Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича

тезкор чораларни қабул қилиш.

13.2, 13.3

2

15-

мақсад.

Қуруқлик экотизимларини ҳимоялаш ва тиклаш, улардан

оқилона

фойдаланишга

кўмаклашиш,

ўрмонлардан

оқилона

фойдаланиш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг емирилишини
тўхтатиш ва ортга қайтариш, биохилма

-

хилликнинг йўқолиб кетиш

жараёнини тўхтатиш.

15.1, 15.2, 15.3, 15.4,

15.5, 15.7, 15.8, 15.9,

15.а

9

16-

мақсад.

Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлида тинчликсевар ва

очиқ жамиятлар барпо этилишига кўмаклашиш, барча учун

одил судлов

имкониятидан фойдаланишни таъминлаш ва барча даражаларда
самарали, ҳисобдор ва кенг иштирокка асосланган муассасаларни
ташкил этиш.

16.1, 16.2, 16.3, 16.4,
16.5, 16.6, 16.7, 16.9,

16.10,

16.а

10

17-

мақсад.

Барқарор ривожланиш мақсадларида Глобал шериклик

доирасида амалга ошириш воситаларини мустаҳкамлаш ва ишларни
фаоллаштириш.

17.1, 17.3, 17.4, 17.6,

17.8, 17.13, 17.14, 17.17,

17.18, 17.19

10

Жами

126

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги 83

-

сон

қарорининг 1

-

иловаси маълумотлари асосида тайёрланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

275

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2018

йил

20 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий

мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги 841

-

сонли

қарори билан Ўзбекистон Республикаси учун долзарб ҳисобланган 16 та мақсад ва 125

та вазифа тасдиқланди (

Lex.uz. 2018).

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кенгаши ва

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг 2020 йил 27 февралдаги

149-IV-

сон қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш

соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга
оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси тузилиб, унинг Низоми

тасдиқланди (

Lex.uz. 2020).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг

2022

йил

21

февралдаги

«2030

йилгача

бўлган

даврда

барқарор

ривожланиш

соҳасидаги

миллий

мақсад

ва

вазифаларни

амалга

оширишни

жадаллаштириш

бўйича

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида»ги

83-

сон

қарори билан белгиланган 16 та мақсадга эришиш учун вазифалар

сони 126 та кенгайтирилди (1

-

жадвал) (

Lex.uz. 2022).

2020 йилда Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга

оширишга доир Ихтиёрий миллий ҳисоботи илк маротаба, 2023 йилда эса иккинчи бор

БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши бошчилигида ўтказилган олий даражадаги

сиёсий форумда тақдим этилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ҳар

йили «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида барқарор ривожланиш

соҳасидаги миллий мақсадларга эришиш учун амалга оширилаётган давлат бюджети

харажатлари тақдим этиб борилмоқда.

«Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида тақдим этилган маълумотга кўра,

2

023 йилда давлат бюджети харажатларининг 69,1% ёки 178 019,3 млрд сўми БРММга

эришиш йўлида сарфланди. Ўшбу кўрсаткич 2024 йил учун 224 637,5 млрд сўм ёки

давлат бюджети харажатларининг 71,8% миқдорида бўлиши прогноз қилинган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

2019-2024

йилларда

Барқарор

ривожланиш

соҳасидаги

миллий

мақсадларни

амалга

ошириш

учун

давлат

бюджети

харажатлари

(

млрд

сўм

(%))

Миллий мақсадлар

2019 йил

(ижро)

2020 йил

(ижро)

2021 йил

(ижро)

2022 йил

(ижро)

2023

йил

(ижро)

2024

йил

(прогноз)

Су

мм

а,

мл

рд с

ўм

му

ми

й

хара

ж

атда

ги

ул

уш

и

, %

)

Су

мм

а,

мл

рд с

ўм

му

ми

й

хара

ж

атда

ги

ул

уш

и

, %

)

Су

мм

а,

мл

рд с

ўм

му

ми

й

хара

ж

атда

ги

ул

уш

и

,

%)

Су

мм

а,

мл

рд с

ўм

му

ми

й

хара

ж

атда

ги

ул

уш

и

, %

)

Су

мм

а,

мл

рд с

ўм

му

ми

й

хара

ж

атда

ги

ул

уш

и

, %

)

Су

мм

а,

мл

рд с

ўм

му

ми

й

хара

ж

атда

ги

ул

уш

и

, %

)

1-

мақсад.

Барча жойларда аҳолининг

кам таъминланганлик даражасини
пасайтириш

5 058,0

(4,3)

17 509,6

(12,1)

21 837,8

(11,6)

30 533,3

(12,9)

36 261,5

(12,9)

34 945,3

(11,2)

2-

мақсад.

Озиқ

-

овқат хавфсизлигини

мустаҳкамлаш,

овқатланиш

рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ
хўжалигининг

барқарор

ривожланишига кўмаклашиш.

1 360,3

(1.2)

1 361,7

(0,9

1 882,6

(1.0)

10 177,8

(4,3)

11 525,0

(4

,1

)

1 998,8

(0,6)

3-

мақсад.

Соғлом турмуш тарзини

таъминлаш

ва

барча

ёшдаги

кишиларнинг

фаровонлигига

кўмаклашиш

14 918,6

(12,6)

21152,0

(14,7)

24 661,7

(13,1)

28 403,0

(12,0)

34 293,8

(12,2)

35 516,4

(11,4)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

276

4-

мақсад.

Ўмумқамровли ва адолатли

сифатли таълимни таъминлаш ҳамда

барчага бутун умри давомида таълим
олиш имкониятини рағбатлантириш.

33 140,5

(28,1)

33 922,0

(23,5)

44 428,7

(23,6)

58 462,9

(24,7)

69 993,1

(24,9)

74 336,2

(23,8)

5-

мақсад.

Гендер

тенгликни

таъминлаш

ва

барча

хотин

-

қизларнинг ҳуқуқ

ва имкониятларини

кенгайтириш.

596,0

(0,5)

715,0

(0,5)

753,0

(0,4)

710,1

(0,3)

1 405,5

(0,5)

2 321,7

(0,7)

6-

мақсад.

Барча учун сув ресурслари

ва санитариянинг мавжудлиги ҳамда
улардан

оқилона

фойдаланишни

таъминлаш.

5 611,6

(4,8)

6 638,6

(4.6)

7 906,8

(4,2)

7 810,8

(3,3)

8 714,0

(3,1)

10 343,2

7-

мақсад.

Арзон, ишончли, барқарор

ва замонавий энергия манбаларидан
барча

учун

умумфойдаланиш

имкониятини таъминлаш.

24,7

(0.0)

527,3

(0,37)

941,3

(0,5)

189,4

(0,08)

281,1

(0,1)

44,3

(3,3)

8-

мақсад.

Самарали

бандликни

ошириш ҳамда эркаклар ва хотин

-

қизларни

муносиб

иш

билан

таъминлаш асосида барқарор ва
умумқамровли иқтисодий ўсишга
кўмаклашиш.

1 608,0

(1,4)

3 070,5

(2.1)

3 012,1

(1,6)

4 023,8

(1.7)

5059,7

(1,8)

5 354,7

(1,7)

9-

мақсад.

Барқарор инфратузилмани

яратиш, умумқамровли ва барқарор
саноатлашув

ва

инновацияларга

кўмаклашиш.

5 142,1

(4,4)

4 471,9

(3,1)

5082,9

(2,7)

5 680,6

(2,4)

6 465,2

(2,3)

4 652,8

(1,5)

10-

мақсад.

Мамлакат

ичида

тенгсизликни

унинг

барча

кўринишларида қисқартириш.

41,3

(0,03)

46,9

(0,03)

56,5

(0,03)

1 775,2

(0,75)

2 248,8

(0,8)

405,7

(0,1)

11-

мақсад.

Шаҳарлар ва аҳоли яшаш

пунктларининг

очиқлиги,

хавфсизлиги

ва

экологик

барқарорлигини таъминлаш.

9 365,3

(7,9)

6 535,7

(4,5)

9 412,9

(5,0)

8 520,9

(3,6)

10 400,6

(3,7)

25 034,7

(8,0)

12-

мақсад.

Истеъмол ва ишлаб

чиқаришнинг оқилона моделларига
ўтишни таъминлаш.

19,7

(0,02)

48,2

(0,03)

75,3

(0,04)

142,0

(0,06)

168,7

(0,06)

10,7

(0,003)

13-

мақсад.

Иқлим ўзгариши ва унинг

оқибатларига қарши кураш бўйича
тезкор чораларни қабул қилиш.

99,4

(0,1)

99,6

(0,1)

188,3

(0,1)

236,7

(0,1)

281,1

(0,1)

729,3

(0,2)

15-

мақсад.

Қуруқлик

экотизимларини

ҳимоялаш

ва

тиклаш,

улардан

оқилона

фойдаланишга

кўмаклашиш,

ўрмонлардан оқилона фойдаланиш,
чўлланишга

қарши

курашиш,

ерларнинг емирилишини тўхтатиш ва
ортга

қайтариш,

биохилма

-

хилликнинг

йўқолиб

кетиши

жараёнини тўхтатиш.

195,9

(0.2)

262,3

(0.2)

376,5

(0.2)

473,4

(0.2)

562,2

(0,2)

904,6

(0,3)

16-

мақсад.

Барқарор ривожланиш

мақсадлари йўлида

тинчликсевар ва

очиқ жамиятлар барпо этилишига
кўмаклашиш, барча учун одил судлов

имкониятидан

фойдаланишни

таъминлаш ва барча даражаларда
самарали,

ҳисобдор

ва

кенг

иштирокка асосланган муассасаларни
ташкил этиш

3 448,5

(2,9)

3 699,0

(2,6)

4 894,7

(2,6)

6 154,0

(2,6)

7 027,4

(2,5)

5 046,7

(1,6)

17-

мақсад.

Барқарор ривожланиш

мақсадларида

Глобал

шериклик

доирасида

амалга

ошириш

воситаларини

мустаҳкамлаш

ва

ишларни фаоллаштириш.

2 769,6

(2,3)

4 078,2

(2.8)

5 271,2

(2,8)

7 810,8

(3.3)

9 557,3

(3,4)

22 992,5

(7,3)

Жами

83 399,3

(70,7)

104 138

(72,2)

130 838,7

(69,5)

171

128,3

(72,3)

203

795,1

(72,5)

224 637,5

(71,8)

Манба:

“Фуқаролар учун бюджет”ахборот нашрлари асосида тайёрланган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

277

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2024

йил

1 майда қабул

қилинган 257

-

сон қарорининг иловасида «Давлат бюджети

харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим

ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш)» Концепцияси киритилган

бўлиб, концепциянинг 6

-

боб 39

-

бандида харажатларни БРММ асосида таснифлаш учун

бюджет харажатлари таснифи барқарор ривожланиш вазифаларига эмас, балки

мақсадларга асосланган бўлиши лозимлиги, 40

-

бандида харажатларни БРММ асосида

таснифлаш объекти бюджет тизими бюджетларининг вазифалар жиҳатидан таснифи

этиб белгиланганлиги келтириб ўтилган.

Бунда харажатларни БРММ асосида таснифлаш ушбу таснифнинг иккинчи (кичик

бўлими) даражасида амалга оширилиши белгиланган.

3-

жадвал

Амалдаги бюджет харажатлари таснифи тузилмаси

Бюджет тизими бюджетлари

маблағларининг манбалари

ва даражалари таснифи

Вазифа жиҳатдан

тасниф

Ташки

лий

тасниф

Иқтисодий тасниф

Ҳудудий тасниф

Ма

бла

ғла

р

тур

и

Ма

бла

ғла

р

ном

и

Бю

дж

ет

Бю

дж

ет

да

ра

ж

аси

Бў

лим

К

и

чик

б

ўл

и

м

Бо

б

Т

оиф

а

Модд

а

ва

ки

чик

м

од

да

Эле

м

ент

Ҳ

уд

уд

Т

ум

ан/ша

ҳар

1

2

3

4

5

6

7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Бундан ташқари, ушбу концепциянинг 41

-

бандида Бюджет харажатларининг

вазифа жиҳатидан таснифи давлат сиёсати нуқтаи назаридан (мақсадлар, вазифалар,

якуний натижалар) бюджет харажатларининг мақсадини аниқ тасвирлаб бермасада ва

дастурий тасниф сифатида харажатларни БРММ асосида таснифлаш учун самарали
объект сифатида қаралмасада, ҳозирги вақтда бу тасниф таснифлаш мақсадлари учун

фойдаланиш мумкин бўлган энг фойдали тасниф эканлиги айтилган.

Вазифа жиҳатдан таснифдан фойдаланишнинг ижобий томони шундаки,

Ўзбекистонда бюджет харажатларини БРММ асосида таснифлашни бюджет

жараёнларига,

жумладан

бюджет

ахборот

тизимларига

интеграциялашни

осонлаштиради, бюджетдан ажратмалар билан боғлаш ва бошқа бюджет маълумотлари

билан мувофиқлаштириш имконини беради, чунки вазифа жиҳатдан тасниф бюджет
жараёнининг барча босқичларида қўлланилади.

БРММ асосида таснифлашни бюджет жараёнига татбиқ этиш икки босқичда амалга

ошириш белгиланган, яъни яқин истиқболда харажатларни БРММ асосида

таснифлашни

ДМБАТга

интеграция

қилингунига

қадар

оддий

услубда

автоматлаштирилмаган ҳолатда амалга ошириш, ҳамда узоқ муддатли истиқболда

дастурий бюджетлаштириш тўлиқ жорий этилганидан сўнг харажатларни БРММ
асосида таснифлаш ДМБАТга интеграция қилиниши Концепциянинг 43

-

бандида

кўрсатиб кетилган.

БРММ асосида таснифлаш вазифа бўйича таснифнинг иккинчи (кичик бўлими

)

даражасида амалга оширилиши белгиланганлигини ҳисобга олиб, мазкур
ўзгаришларни ДМБАТ тизимига дастлабки босқичда интеграция қилиниши,

кейинчалик дастурий бюджетлаштиришга тўлиқ ўтилганда БРММ бўйича амалга

оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ва уларни объектив баҳолашга ҳизмат

қилувчи тизимнинг шаклланишига ёрдам беради. БРММ асосида таснифлашни бюджет
жараёнига киритиш ишлари ҳозирдан бошланган тақдирда, ушбу маълумотлар 2026

йилдан бошлаб бюджет параметрларида акс эттирилиши имкони яратилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

278

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш

2030 йилгача бўлган даврда кўзда тутилганлигини ҳисобга олиб, мазкур жараённи

имкон қадар қисқа фурсатда ДМБАТ тизимига интеграция қилиш зарур. Дастурий

бюджетлаштиришга тўлиқ ўтиш бўйича

ишлар 2

-

3 йил давом этган тақдирда БРММ

асосида таснифлашни ДМБАТ тизимига интеграция қилиш ўз долзарблигини йўқотиши
мумкин.

Ҳар бир давлатда ўзига хос бўлган давлат молиясини бошқариш тизими ва

усуллари шаклланганини ҳисобга олган ҳолда, маълум бир давлатнинг БРММ асосида

бюджет харажатларини таснифлаш ва бюджет жараёнига татбиқ этиш бўйича
тажрибасини тўлиқлигича бошқа шароитларда жорий этиб бўлмайди.

Ўзбекистонда бугунги кунда БРММ асосида бюджет харажатларини таснифлаш

бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганлиги ҳамда миллий тажриба шаклланганини
ҳисобга олиб, ўз услубиётини ишлаб чиқишни давом эттириш мақсадга мувофиқ.

1-

расм. Ўзбекистонда 2020

-

2023 йилларда ЙТҲлар ва ЙТҲдаги ўлим

коэффициенти

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Статистика агентлигининг

Ўзбекистон Республикасида Барқарор ривожланиш мақсадлари статистик тўпламидан
фойдаланган ҳолда муаллиф томонидан тайёрланди.

* 2023 йил учун йўл транспорт ҳодисасидаги ўлим коэффициенти муаллиф томонидан

ҳисобланди.

Бунда Давлат бюджети харажатлари БРММнинг фақатгина мақсадлари бўйича

таснифланган ҳолда ҳисоби юритилганда мақсадларга эришишнинг ажралмас қисми

бўлган вазифалар амалга оширилганлиги ёки бажарилмасдан қолганлигини баҳолаш

имконияти чекланади ва мазкур вазифалар эришиш имкони хавф остида қолади. Мисол

учун, 3

-

мақсад «Соғлом турмуш тарзини

таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг

фаровонлигига кўмаклашиш» доирасида белгиланган 3.6 вазифа бўйича «2025 йилгача

йўл

-

транспорт ҳодисалари сонини, жумладан, пиёдалар томонидан йўл ҳаракати

қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келадиган ЙТҲ ҳолатларини икки баравар

қисқартириш» белгиланган.

Сўнгги йиллардаги ЙТҲ ҳолатлари тўғрисидаги статистик маълумотлар бугунги

кунда мазкур вазифанинг амалга ошиши хавф остида қолганини кўрсатмоқда (1

-

расм).

Таснифлаш БРММнинг мақсадлари бўйича амалга оширилганда ЙТҲ камайтириш

борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда уларни молиялаштириш учун

йўналтирилаётган маблағларнинг самарадорлигини алоҳида баҳолаш имкони
йўқотилади.

5.7

6.9

6.6

6.3

8,1

10

9,9

9,8

0,00

2,00

4,00

6,00

8,00

10,00

12,00

2020

2021

2022

2023*

ЙТҲдаги ўлим коэффициенти (100 минг аҳолига нисбатан)

ЙТҲ сони (мингта)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

279

Юқоридаги мисолдан ташқари, БРММнинг 3

-

мақсади «Соғлом турмуш тарзини

таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш»нинг 3.2

вазифаси «2030 йилгача янги туғилган чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар

орасидаги ўлимни икки бараварга камайтириш» ҳамда 8

-

мақсади «Самарали бандликни

ошириш ҳамда эркаклар ва хотин

-

қизларни муносиб иш

билан таъминлаш асосида

барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш» доирасидаги 8.6 вазифа

«2030 йилгача ишламаётган, ўқимаётган ва касбий малакаларни эгалламаётган

ёшларнинг улушини икки бараварга қисқартириш»га эришиш бўйича ҳам маълум бир

даражада хавф мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг

Ўзбекистон Республикасида Барқарор ривожланиш мақсадлари статистик тўпламида

келтирилган маълумотларга кўра, 1000 тирик туғилган чақалоққа, 3.2.2 индикатор

-

Янги туғилган чақалоқлар (Неонатал) ўлим коэффициенти 2018 йилда 6,9 промиллега
тенг бўлган бўлса, 2022 йилда 4,5 промиллени ташкил этган, яъни неонатал ўлим

ҳолатлари 34,8 % га камайиб, ушбу индикатор бўйича 2030 йилгача белгиланган

вазифага эришиш имкони сақланган бўлса, 3.2.1 индикатор «Беш ёшгача бўлган болалар

ўлими коэффициенти» 2018 йилда 13,1 промилледан 2023 йилда 12,3 промиллени
ташкил этиб беш йилда 6,1

%га камайган, 2030 йилгача қолган келгуси беш йилда ушбу

кўрсаткич бўйича БРММ вазифасининг (икки бараварга камайтириш) бажарилмай

қолиши хавфи мавжуд (4

-

жадвал).

4-

жадвал

БРММнинг 3.2 вазифаси бўйича кўрсаткичлар

(йиллар кесимида)

2018

2019

2020

2021

2022

2023

Беш ёшгача бўлган болалар

ўлими коэффициенти

13,1

12,4

12

12,3

11,4

12,3

Неонатал ўлим коэффициенти

6,9

6,2

6,4

5,9

4,5

-

Юқоридаги каби ҳолатни БРММнинг 8.6 вазифасида ҳам кўриш мумкин. 8.6

вазифада 2030 йилгача ишламаётган, ўқимаётган ва касбий малакаларни эгалламаётган

ёшларнинг улушини икки бараварга қисқартириш белгиланган. Лекин статистикага

қарайдиган бўлсак, 16

-

24 ёшдагиларнинг умумий сони камайишига қарамасдан,

ишламаётган, ўқимаётган ва касбий малакаларни эгалламаётган ёшлар улуши ошган (

5-

жадвал).

5-

жадвал

БРММнинг 8.6 вазифаси бўйича кўрсаткич

(йиллар кесимида)

2018

2019

2020

2021

2022

16-

24 ёшдаги доимий аҳоли сони

(минг киши)

5 170,4

5 044,5

4 919,4

4 805,1

4 714,0

16-

24 ёшдаги ўқимаётган

ва

ишламаётган ёшлар

улуши

(фоизда)

23,8

25,9

30,5

29,3

29,9

Кўриниб тургандек, таснифлаш жараёнини БРММнинг вазифаларини ҳисобга

олган ҳолда амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг натижасида вазифага

йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш,

қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи соҳаларни аниқлаш ва харажатлар

самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёни

такомиллашади.

Бундан ташқари, таснифлаш жараёнида бир вақтнинг ўзида бир нечта мақсадларга

эришишга ҳизмат қилувчи

бюджет харажатларини қайси бир мақсадга йўналтириш


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

280

кераклигини аниқлаш муаммоси мавжуд.

Масалан «14 ёшгача вояга етмаган болалари

бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар»,

«2 ёшгача бўлган болаларни парваришлаётган

оналарга ҳар ойлик нафақалар», «Кам даромадли оилаларга ҳар ойлик моддий

ёрдамлар»

бир вақтнинг ўзида БРММнинг 1

-

мақсади «Барча жойларда аҳолининг кам

таъминланганлик даражасини пасайтириш», 2

-

мақсади «Озиқ

-

овқат хавфсизлигини

мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор

ривожланишига кўмаклашиш», 3

-

мақсади «Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва

барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш»га эришишга хизмат қилувчи

давлат бюджети харажатлари ҳисобланади.

Яна бир мисол сифатида «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир

қисмини қоплаш учун субсидиялар» бўйича харажатларга тўхталадиган бўлсак, ушбу
харажат тўғридан

-

тўғри 2

-

мақсад «Озиқ

-

овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш,

овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор

ривожланишига кўмаклашиш» мақсадига эришишга ҳисса қўшади. Бундан ташқари,

БРММнинг 13

-

мақсади «Иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларига қарши кураш бўйича

тезкор чораларни қабул қилиш»га ҳам иккиламчи таъсирини инобатга олишимизга
тўғри келади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур харажатларни ҳар бир мақсадга хизмат

қилиш бўйича ҳиссасини белгилаш зарурияти вужудга келади.

Бир нечта мақсадларга эришишга ҳизмат қилувчи бюджет харажатларининг

ҳиссасини

тўғри баҳолаш жараёнини аниқ ўлчовларга эга мезонлар асосида амалга

ошириш мақсадга мувофиқ. Шу боис Ўзбекистонда БРМга асосан таснифлаш амалиётига

ўтишда бюджет харажатларининг турли БРМларга эришишга қўшадиган ҳиссасининг

турига қараб коэффициент жорий этган ҳолда амалга ошириш таклиф этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 257

-

сон қарорига асосан вазифа жиҳатдан таснифнинг

иккинчи кичик бўлимига киритиладиган ўзгартиришлар юқоридагилардан келиб

чиқиб БРМнинг вазифалари ва бюджет харажатларининг турли мақсадларга эришига

қўшадиган ҳиссасини ҳисобга олган холда амалга ошириш таклиф этилади.

БРММ доирасидаги вазифаларни инобатга олган ҳолда таснифлашни вазифалар

жиҳатидан таснифлагичга 6 рақамдан иборат иккинчи кичик бўлим қўшиш орқали

амалга ошириш имкони мавжуд. Бунда дастлабки икки рақам барқарор ривожланиш

мақсадларини ифодаласа, қолган уч рақам мақсадлар доирасидаги 126 та вазифани акс

эттиради. Сўнгги хонага эса харажатлар бир нечта БРММга ҳисса қўшиш эҳтимолини
ҳисобга олиб уларнинг таъсирини ифода этиш мақсадида 3 та даража киритилади ва

ҳисса даражасига қараб 1, 2 ёки 3 рақамлари билан белгиланади (6

-

жадвал).

6-

жадвал

Таклиф этилаётган вазифа жиҳатдан тасниф

Вазифа жиҳатдан тасниф

Амалдаги тасниф

Қўшимча

киритиш таклиф

этилаётган қисм

Бўлим

Кичик бўлим

Иккинчи кичик бўлим

7

8

9

10

11

12

13

М

М

В

В

В

Ҳ

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

бунда

М

Барқарор ривожланиш мақсади тартиб рақами

В

Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасидаги вазифа

тартиб рақами

Ҳ

Ҳиссаси

(1,2,3-

даражали)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

281

Агар таснифлагичга юқорида таъкидланганидек тегишли ўзгартиришлар

киритиладиган бўлса, бюджет харажатларини БРММнинг 16 та мақсад ва 126 та

вазифаси доирасида таснифлаш имкони пайдо бўлади.

БРММ асосида бюджет харажатларини таснифлаш ва бюджет жараёнига татбиқ

этиш ишларини қуйидаги тартибда амалга ошириш таклиф этилади.

1.

Бюджет маблағларини биринчи даражали тақсимловчилари (Вазирлик ва

идоралар), Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни (харажатлар) (амалдаги

вазифа жиҳатдан

тасниф бўйича) қайси

БРММ ва унинг вазифаларига мос келиши

тўғрисида маълумотларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади (бунда айни
харажат бир вақтнинг ўзида кўпи билан

3 та мақсад ва вазифага йўналтирилган бўлиши

мумкин).

2.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларни умумлаштиради ва ҳар бир

харажатнинг мақсадлар ва вазифалар бўйича ҳиссасини белгилайди.

3.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги умумлашган маълумотлар асосида ҳар бир

харажатлар бўйича таклиф этилаётган вазифалар таснифи асосида янги вазифалар

таснифини ишлаб чиқади, кейинчалик мазкур тасниф ДМБАТ тизимига жорий

этилишини таъминлайди.

Дастлабки босқичда вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг

2022

йил

21

февралдаги

«2030

йилгача

бўлган

даврда

барқарор

ривожланиш

соҳасидаги

миллий

мақсад

ва

вазифаларни

амалга

оширишни

жадаллаштириш

бўйича

қўшимча

чора

-

тадбирлар

тўғрисида»ги

83-

сон

қарори 1

-

иловасидаги БРММнинг 16 та мақсад ва 126 вазифа бўйича масъул этиб белгиланган
бандлари бўйича Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни (харажатлар) (амалдаги

вазифа жиҳатдан ҳамда талаб этилган ҳолларда иқтисодий тасниф бўйича) БРММга

эришишга хизмат қилиш ёки қилмаслигига кўра инвентаризация қилади, айни

харажат

бир нечта мақсад ва вазифаларга эришишга хизмат қилиши аниқланганда ушбу
харажатлар бўйича қайси бир мақсад асосий ва қайси бирлари иккиламчи эканлиги

борасида алоҳида шарҳ бериши талаб этилади. Шу билан бирга ҳар бир харажат бўйича

қуйидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ахборотни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига

тақдим этади:

1)

Харажатларнинг қисқача тавсифи;

2) Ўмумий мақсад;

3) Аҳолининг қайси қисмига қаратилганлиги (мақсадли аҳоли қатлами);

4) Тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар.

Келгусида харажатлар

таркиби ўзгарганда, бюджет маблағларини биринчи

даражали тақсимловчи янги

орган пайдо бўлган ёки ўзгарган ҳолларда мазкур

маълумотлар янгидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борилиши шарт.

Вазирликлар ва идоралар эътибор қаратиши керак бўлган муҳим жиҳат

-

бюджет

харажатлари орасида БРМга эришиш учун салмоқли бир ҳисса қўшмаслик эҳтимоли
бўлган харажатларнинг мавжудлиги билан боғлиқдир. (Давлат хизматчиларининг иш

ҳақи, бошқа турдаги сақлаш харажатлари ушбу тоифага киради). Шу билан бирга,

таълим ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ушбу тур харажатлар тўлиқлигича БРММга

эришишга хизмат қилишини кўздан қочириб бўлмайди, уларни тўлиқ ҳисобга
олинишига эътибор қаратиш лозим.

Кейинги босқичда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир нечта мақсадларга хизмат

қилувчи харажатлар бўйича дифференциал ўлчов коэффициентларини қўллаш учун

вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ахборотларни таҳлили асосида
бирламчи ва иккиламчи, 3

-

даражали ҳиссаларни аниқлайди. Бунда битта бюджет

харажати бўйича фақат

битта бирламчи ҳисса бўлиши мумкин. Агар бюджет харажати

ёки ривожланиш дастурининг

асосий мақсади БРМнинг моҳияти билан кесишадиган

бўлса, у бирламчи ҳисса деб ҳисобланади. Иккиламчи ҳисса эса, агар бюджет харажати


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

282

иккиламчи мақсадларга эга эканлиги, бошқа

БРММлар билан боғлиқ бўлган мақсадли

аҳоли қатлами қамраб олиши ёки бирламчи ҳисса сифатида белгиланган БРММдан

ташқари яна бошқа БРММга эришишга ҳисса қўшувчи бўлса, БРММ билан боғланиши

мумкин. 3

-

даражали ҳисса ҳам иккиламчи ҳисса аниқланган тартибда аниқланади.

БМТТД томонидан таклиф этилган методологияга (2023) асосан ҳар бир сценарий

ва ҳисса тури учун қуйидаги ўлчов коэффициентларини қўллаш мумкин (7

-

жадвал).

7-

жадвал

Турли сценарий ва ҳиссалар учун ўлчов коэффициентлари

Ҳисса

тури

Бирламчи

Иккиламчи

3-

даражали

Сц

енарий

Фақат битта бирламчи ҳисса

100%

-

-

Битта бирламчи ҳисса + битта иккиламчи

ҳисса

70%

30%

-

Битта бирламчи ҳисса + иккиламчи ҳисса + 3

даражали

70%

15%

15%

Сўнгги босқичда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги БРММ интеграция қилинган

вазифалар жиҳатдан таснифни

қўллаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиб, барча бюджет

ташкилотларига етказган холда мазкур мавзуда ўқув семинарлар ташкил этиши таклиф

этилади.

Юқоридаги келтирилган босқичлардаги ишларни 2026 йил Бюджет сўрови

шакллантириш ишлари бошлангунга қадар якунланган тақдирда БРММни бюджет
сўровига интеграция қилинган ҳолда шакллантириш ва 2026 йил бюджет

парамерларидан БРММни бюджет жараёнига тўлиқ интеграция қилиш имкони

яратилади.

Хулоса ва таклифлар.

Ўшбу мақола давомида БРММга

доир меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар, БРММга асосан

бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилди. БРММнинг баъзи

вазифаларига 2030 йилга қадар эришмаслик хавфи мисоллари орқали кўриб чиқилди,
бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга

эътибор қаратилди ҳамда таклифлар ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг тавсиялар қисмида БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар

доирасида, балки вазифалар кесимида уларнинг ҳиссаларини ҳисобга олган холда

амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ҳақида, бунинг натижасида вазифага
йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш,

қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар

самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини

такомиллашиши мисоллар воситасида ёритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 257

-

сон қарори 40

-

бандига асосан таснифлаш иккинчи

(кичик бўлими) даражасида амалга оширилиши белгиланганлиги ҳамда юқорида санаб

ўтилган жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда вазифа жиҳатдан таснифга

ўзгартиришлар

киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

БРММ асосида бюджет харажатларини таснифлаш ва бюджет жараёнига татбиқ

этиш ишларини қуйидаги босқичларда амалга ошириш таклиф этилади:

1.

Инвентаризация босқичи. Вазирлик ва идоралар томонидан Давлат

бюджетидан ажратилган маблағларни (харажатлар) БРММга эришишга хизмат қилиш
ёки қилмаслигига кўра инвентаризацияни амалга ошириш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

283

2.

Ҳиссаларни белгилаш босқичи. Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги

инвентаризация босқичи якуни бўйича бюджет харажатларининг ҳиссаларини

белгилаши.

3.

БРММ таснифлагичини бюджет жараёнига киритиш босқичи. Иқтисодиёт ва

молия вазирлиги янги вазифалар таснифини ишлаб чиқиши, бюджет ташкилотлари
мутаҳассисларини ўқитиши кейинчалик мазкур таснифни бюджет жараёнига

киритиши.

Адабиётлар/Литература/Reference:

Кодекс (1998) Бюджетный кодекс Российской Федерации: Федеральный закон от

31.07.1998 г. №145 –

ФЗ

.

Analysis (2022) Analysis for Colombia SDG ALIGNMENT AND BUDGET TAGGING: TOWARDS

AN

SDG

TAXONOMY

ACKNOWLEDGEMENTS.

(n.d.).

Available

at:

https://jointsdgfund.org/sites/default/files/2022-04/SDG%20Aligment%20and%20Budget%

20Tagging%20Methodology%20%282022.03.31%29.pdf

Budgets

(n.d.).

Aligning

Budgets

with

the

SDGs.

Available

at:

https://collections.unu.edu/eserv/UNU:8850/UNU-IAS-PB-2022-No32.pdf

Афанасьев Р.

С.

(2016)

Общие подходы к оценке эффективности бюджетных

расходов // Проблемы современной науки и образования №32 (74) [Электронный ресурс].

-

https://elibrary.ru/item.asp?id=27253251. Дата обращения:10.05.2017 г.

SDG (2023) SDG budget tagging methodology for Uzbekistan

Tashkent: United Nations

Development Programme, 2023

21 pages.

Report (2024)The SDGs and the UN Summit of the Future. Sustainable Development Report

2024.

Jeffrey D. Sachs, Guillaume Lafortune and Grayson Fuller (2024)

Dublin, Ireland:

Sustainable Development Solutions Network,

499 pages. https://s3.amazonaws.com

/sustainabledevelopment.report/2024/sustainable-development-report-2024.pdf

Lex.uz. (2018). 841-

сон 20.10.2018.

2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш

соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида.

[online] Available at: https://lex.uz/docs/4013356

Lex.uz.

(2020). 149-IV-

сон

27.02.2020.

Ўзбекистон

Республикасини

барқарор

ривожлантириш

соҳасидаги

Миллий

мақсадлар

ва

вазифаларнинг

2030

йилгача

бўлган

даврда

амалга

оширилишини

назорат

қилиш

бўйича

Парламент

комиссиясини

тузиш

тўғрисида

. [online] Available at: https://lex.uz/docs/4773598

Lex.uz. (2022). 83-

сон

21.02.2022. 2030-

yilgacha bo‘lgan davrda barqaror rivojlanish

sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirishni jadallashtirish bo‘yicha qo‘shimcha

chora-

tadbirlar to‘g‘risida. [online] Available at: https://lex.uz/uz/docs/

-5870397

Қарор

(2022)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги

“2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва
вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги 83

-

сон қарори

https://lex.uz/uz/docs/5870397

Қарор

(2024) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2024 йилдаги

“Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда
бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш,

мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида” 4

-

сон қарори

https://lex.uz/uz/docs/6728568

Lex.uz. (2024). 257-

сон 01.05.

2024.

Давлат бюджети харажатларининг барқарор

ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини

кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида. [online] Available at: https://www.le

x.uz/uz/docs/6907042#6909494


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

284

Қарор

(2024) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги

«Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига

мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш)

механизмларини жорий этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги 257

-

сон қарори

https://lex.uz/docs/6907042

Қарор

(2018) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 йилдаги

«2030 йилгача бўлган даврда барқарор

ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва

вазифаларни амалга ошириш чора

-

тадбирлари тўғрисида»ги 841

-

сонли қарори

https://lex.uz/docs/4013356

Bibliografik manbalar

Кодекс (1998) Бюджетный кодекс Российской Федерации: Федеральный закон от 31.07.1998 г. №145 – ФЗ.

Analysis (2022) Analysis for Colombia SDG ALIGNMENT AND BUDGET TAGGING: TOWARDS AN SDG TAXONOMY ACKNOWLEDGEMENTS. (n.d.). Available at: https://jointsdgfund.org/sites/default/files/2022-04/SDG%20Aligment%20and%20Budget% 20Tagging%20Methodology%20%282022.03.31%29.pdf

Budgets (n.d.). Aligning Budgets with the SDGs. Available at: https://collections.unu.edu/eserv/UNU:8850/UNU-IAS-PB-2022-No32.pdf

Афанасьев Р. С. (2016) Общие подходы к оценке эффективности бюджетных расходов // Проблемы современной науки и образования №32 (74) [Электронный ресурс].-https://elibrary.ru/item.asp?id=27253251. Дата обращения:10.05.2017 г.

SDG (2023) SDG budget tagging methodology for Uzbekistan – Tashkent: United Nations Development Programme, 2023 – 21 pages.

Report (2024)The SDGs and the UN Summit of the Future. Sustainable Development Report 2024.

Jeffrey D. Sachs, Guillaume Lafortune and Grayson Fuller (2024) – Dublin, Ireland: Sustainable Development Solutions Network, – 499 pages. https://s3.amazonaws.com /sustainabledevelopment.report/2024/sustainable-development-report-2024.pdf

Lex.uz. (2018). 841-сон 20.10.2018. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/4013356

Lex.uz. (2020). 149-IV-сон 27.02.2020. Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясини тузиш тўғрисида. [online] Available at: https://lex.uz/docs/4773598

Lex.uz. (2022). 83-сон 21.02.2022. 2030-yilgacha bo‘lgan davrda barqaror rivojlanish sohasidagi milliy maqsad va vazifalarni amalga oshirishni jadallashtirish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida. [online] Available at: https://lex.uz/uz/docs/-5870397

Қарор (2022) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2022 йилдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 83-сон қарори https://lex.uz/uz/docs/5870397

Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида дастурий бюджетлаштириш тизимини жорий этишда бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет дастурларини ишлаб чиқиш, мониторингини юритиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 4-сон қарори https://lex.uz/uz/docs/6728568

Lex.uz. (2024). 257-сон 01.05.2024. Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида. [online] Available at: https://www.lex.uz/uz/docs/6907042#6909494

Қарор (2024) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2024 йилдаги «Давлат бюджети харажатларининг барқарор ривожланиш миллий мақсадларига мувофиқлиги ва иқлим ўзгаришига таъсирини кўрсатиб бориш (маркировкалаш) механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 257-сон қарори https://lex.uz/docs/6907042

Қарор (2018) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 йилдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 841-сонли қарори https://lex.uz/docs/4013356