POSSIBILITIES OF EFFECTIVE USE OF HOUSEHOLD LAND TO ELIMINATE THE PROBLEM OF FOOD INSECURITY

Abstract

In this article, it became known that the benefits provided by the state play an important role in the efficient use of the household lands of the population in eliminating the problem of food insecurity. In particular, the analysis of statistical data on households and farms was studied. In our country, the practice of secondary distribution of land allocated to the population was studied, and its impact on the dynamics of production was determined. Positive and negative factors affecting the use of homestead land by the population were determined. Conclusions based on the mechanisms of financial support for homesteading and the impact of increasing land productivity, attracting new irrigation technologies, and rational, economical use of water in increasing the incomes of the population have been formed.

Source type: Journals
Years of coverage from 2024
inLibrary
Google Scholar

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Khakimov З., & Ismatov Ш. (2023). POSSIBILITIES OF EFFECTIVE USE OF HOUSEHOLD LAND TO ELIMINATE THE PROBLEM OF FOOD INSECURITY. Economic Development and Analysis, 1(6), 255–260. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/90704
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, it became known that the benefits provided by the state play an important role in the efficient use of the household lands of the population in eliminating the problem of food insecurity. In particular, the analysis of statistical data on households and farms was studied. In our country, the practice of secondary distribution of land allocated to the population was studied, and its impact on the dynamics of production was determined. Positive and negative factors affecting the use of homestead land by the population were determined. Conclusions based on the mechanisms of financial support for homesteading and the impact of increasing land productivity, attracting new irrigation technologies, and rational, economical use of water in increasing the incomes of the population have been formed.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

255




ОЗИҚ

-

ОВҚАТ ХАФСИЗЛИГИ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШДА АҲОЛИ ТОМОРҚА

ЕРЛАРИДАН САМРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

PhD

Хакимов Зафар Ибрагимович

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети

Исматов Шароф Асадуллаевич

Термиз иқтисодиёт ва сервис университети

Аннотация.

Мазкур мақолада озиқ

-

овқат хафсизлиги муаммосини бартараф этишда

аҳоли томорқа ерларидан самрали

фойдаланишда давлат томонидан бериладиган

имтиёзларнинг муҳим рол ўйнаши маълум бўлди. Хусусан, аҳоли томорқалари ва деҳқон

хўжаликларига оид статистик маълумотлар таҳлили ўрганилди. Мамлакатимизда аҳолига
ажратиладиган ерларни иккиламчи тақсимлаш амалиёти ўрганилган ҳолда, маҳсулот ишлаб

чиқариш динамикасига таъсири аниқланди. Аҳоли томорқа ерларидан фойдаланишга ижобий ва
салбий таъсир қилувчи омиллар аниқланди. Томорқа хўжалигини молиявий қўллаб

-

қувватлаш

механизмлари ва ер унумдорлигини ошириш, янги суғориш технологияларини жалб қилиш ва

сувдан оқилона, тежаб

-

тергаб фойдаланишни аҳоли даромадларини оширишдаги таъсири

бўйича асосланган хулосалар шакллантирилган.

Калит сўзлар

:

Томорқа хўжалиги, деҳқон хўжаликлари, дотация, субсидия, молиялаш

механизми,

“Томорқа хизмати” МЧЖ, солиқ имтиёзлари, жамғарма маблағлари, инвестиция.

ВОЗМОЖНОСТИ ЭФФЕКТИВНОГО ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ПРИУСАДЕБНЫХ ЗЕМЕЛЬ ДЛЯ

УСТРАНЕНИЯ ПРОБЛЕМЫ ОТСУТСТВИЯ ПРОДОВОЛЬСТВЕННОЙ БЕЗОПАСНОСТИ

PhD

Хакимов Зафар Ибрагимович

Термезеский университет экономика и сервис

Исматов Шароф Асадуллаевич

Термезеский университет экономика и сервис

Аннотация.

В данной статье было выяснено, что льготы, предоставляемые

государством, играют важную роль в эффективном использовании земель населения в
устранении проблемы отсутствия продовольственной безопасности. В частности, был изучен

анализ статистических данных о подсобных и фермерских хозяйствах.

Изучая практику

вторичного распределения земли, выделенной населению в нашей стране, было определено

влияние на динамику производства продукции.

Определены положительные и отрицательные

факторы, влияющие на использование населением приусадебных земель. Сформированы выводы,

основанные на механизмах финансового обеспечения приусадебного хозяйства и влияния
повышения продуктивности земель, привлечения новых технологий орошения, рационального,

экономного водопользования на повышение доходов населения.

Ключевые слова:

приусадебных участков, фермерские хозяйства, дотация, субсидия,

механизм финансирования, налоговые льготы, сберегательные фонды, инвестиции.

VI SON - OKTABR, 2023

UO‘K

: 338.439.68

255-260


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

256

POSSIBILITIES OF EFFECTIVE USE OF HOUSEHOLD LAND TO ELIMINATE

THE PROBLEM OF FOOD INSECURITY

PhD

Khakimov Zafar Ibrahimovich

Termiz Economics and Service University

Ismatov Sharof Asadullayevich

Termiz Economics and Service University

Annotatsiya.

In this article, it became known that the benefits provided by the state play an

important role in the efficient use of the household lands of the population in eliminating the problem of

food insecurity.

In particular, the analysis of statistical data on households and farms was studied. In our

country, the practice of secondary distribution of land allocated to the population was studied, and its

impact on the dynamics of production was determined. Positive and negative factors affecting the use of
homestead land by the population were determined. Conclusions based on the mechanisms of financial

support for homesteading and the impact of increasing land productivity, attracting new irrigation
technologies, and rational, economical use of water in increasing the incomes of the population have been

formed.

Key words:

personal plots, farms, subsidies, subsidies, financing mechanism, tax incentives, savings

funds, investments.

Кириш.

Томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни

кўпайтириш орқали аҳоли даромадини

ошириш, ички бозорни арзон ва сифатли озиқ

-

овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада

етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш, ҳар бир ҳудудда
томорқа ер эгалари ўртасида ишлаб чиқарувчилар билан кооперация алоқаларини

ривожлантириш ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган иқтисодий сиёсатнинг бош мақсади
саналади. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли деб ҳисобланган ер

майдонларининг камлиги туфайли мавжуд ердан фойдаланишнинг самарали йўлларини
излашни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Жаҳонда озиқ

-

овқат маҳсулотлари хафсизлиги

муаммосини бартараф этишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини
оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда аҳолини томорқа ерларидан фойдаланиш

кўламини ошириш ва қўллаб –қувватлаш бўйича самарали механизмларни қўллаш долзарблик
касб этади.

Адабиётлар шарҳи.

Бу борада мамлакатимиз олимлари ва мутахассисслари томонидан олиб борилган илмий

тадқиқот ишларида батафсил баён этилган. Жумладан,

Профессор Алтиев (

2018)

ўзининг тадқиқот ишида аҳолига тегишли ер ресурсларидан самарали

фойдаланишда ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва давлат томонидан молиялашга
алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтади.

Шунингдек,

тадқиқотчи

Хужакелдиев (2022) аҳоли томорқаларини солиққа тортишда

ерларни бонитет балларидан келиб чиқиб, юқори унумдорликка эришган томорқа ер эгалари

учун солиқ ставкаларини камайтириб боришни таклиф қилади

.

Тадқиқотчи Тулаков (2022) ердан олинадиган солиқларни ундиришда ер унумдорлигига

қараб коэфицентлар қўллаш орқали уларга енгилликлар тақдим этиш лозимлигини
таъкидлайди

.

Профессор Қузиева (2006) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни

молиялашда хорижий молиявий институтлар маблағларидан фойдаланиш қулай ва самарали

усул эканлигини таъкидлайди.

Тадқиқотчи Хасанов (2017) қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан оқилона

фойдаланишда давлат томонидан таъсир чоралари сифатида иқтисодий воситалардан кенг
фойдаланиш ва ернинг унумдорлигини оширувчи шахсларга

нисбатан енгилликлар тақдим

этиш лозимлигини такидлайди

.

Бизнинг фикримизча, аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштиришни қўллаб

-

қувватлаш

мақсадида халқаро молиявий ташкилотлар томонидан қарз маблағларини жалб қилиш,


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

257

томорқадан самарали фойдаланишда ер унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш,
замонавий суғориш технологияларидан фойдаланиш, кўпроқ ҳосил берувчи ва бозорда талаб

юқори бўлган маҳсулотларини етиштириш, маҳсулотларни сотишда “маркетплейс” усулини
қўллаш, маҳсулотларни етиштиришда масофавий онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи

платформадан фойдаланиш ва етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта
ишлашда “Томорқа хизмати” МЧЖлар хизматидан фойдаланиш лозим.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жаҳонда глобаллашиб бораётган озиқ

-

овқат хавфсизлиги муаммосини бартараф этишда

деҳқон ва фермер хўжаликлари қатори аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш
долзарблик

касб этади.

Мамлакатимизда 4,5 млн аҳоли ихтиёрида 502,8 минг гектардан ортиқ

томорқа экин майдонлари мавжуд.Улардан самарали фойдаланиш орқали йилига 2 млн.
тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириб келмоқда. Ортиқча етиштирилган

маҳсулотлар экспортга йўналтирилиб, ялпи ички маҳсулотнинг ошишига хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш ташкилотининг қайд этишларича, инсоннинг узоқ умр кўриши ва

саломатлиги учун ҳар бир кишига ўртача йиллик 113 килограмм сабзавот, 19,3 килограмм
полиз, 21,3 килограмм мева ва узум, 50,4 килограмм картошка, 40 килограмм гўшт, 140 литр сут,

121 дона тухум, 0,8 килограмм асал ва бошқалар талаб қилинади.

Статистик маълумотларга

кўра, юртимиз ҳудудининг 85 фоизи чўл ҳамда яримчўл

ерлардан ташкил топган. Жами суғориладиган ерларнинг 49 фоизи турли даражада шўрланган
бўлиб, унинг қарийб 18 фоизи кучли ва ўрта даражада шўрланган, 23 фоиздан ортиғи эса балл

бонитети паст (0

-

10 балл) ерлар тоифасига киради.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ер фонди 20,2 млн

гектарни ташкил этиб, бу ерларнинг бор йўғи 20,7 фоизи, ёки 4,2 млн гектари суғориладиган

ерлар ҳисобланади. Сўнгги 20 йил мобайнида суғориладиган ерлар аҳоли жон бошига
ҳисоблаганда 23 сотихдан 16 сотихгача, яъни 24 фоизга камайган (1

-

расм).

1-

расм.Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун ажратилган экин майдонининг

ўзгариш динамикаси

98

Соҳа вакилларининг прогноз қилишича, яқин 30 йилда суғориладиган ер майдонлари яна

20-

30 фоизга қисқариши

мумкин. Ердан фойдаланиш бўйича ҳуқуқий асосларнинг

такомиллашмаганлиги инвестицияларни жалб қилишни чеклаб қўймоқда. Охирги 5 йилда ушбу

муаммоларни бартараф этиш бўйича изчил чора

-

тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Қишлоқ

хўжалигида муаммоларни ўрганиб чиққан ҳолда ҳуқуқий асосларни ишлаб

чиқиш, соҳани модернизация ва диверсификация қилиш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш
самарадорлигини оширишга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ аҳамият берилмоқда. Қишлоқ

хўжалигини табиий ресурслар тежамкорлиги асосида ривожлантириш орқали ер ва сув

ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергия ресурсларидан тежаб

-

тергаб фойдаланиш бўйича

вазифалар белгилаб берилди.

98

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.

3 778,3

3 647,5

3 708,4

3 694,2

3 396,1

3 260,7

2000

2005

2010

2015

2020

2021

Қишлоқ хўжалиги экинлари экин майдони, минг гектар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

258

Мамлакатимизда ер ресурсларидан самрали фойдаланиш эвазига қишлоқ хўжалигида

қўшилган қийматнинг йиллик ўсишини 2018 йилдаги 117,3 трлн. сўмдан 120,8 трлн. сўмга, 2025

йилда 126,89 трлн. сўм ва 2030 йилда 133,2 трлн. сўмга етказиш вазифаси қўйилган.

Қишлоқ

хўжалиги ва озиқ

-

овқат маҳсулотларининг экспорти ҳажмининг ошиши мос

равишда 2018 йилдаги 2,3 млрд. АҚШ долларидан 2021 йилда 3,5 млрд. АҚШ долларига, 2025
йилда 10 млрд. АҚШ долларига в 2030 йилда 20 млрд АҚШ долларига етказиш лозимлиги

таъкидланган. Аҳоли ўртасида тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 2018 йилдаги 6,3

фоиздан

2030 йилгача бутунлай тугатиш прогноз қилинган бўлса, қишлоқ хўжалигида меҳнат

унумдорлигини ошириш (бир нафар ишчига бир йилда долларда) 2018 йилдаги 3

960 АҚШ

долларидан 2030 йилга бориб 6

500 АҚШ долларига етказиш вазифаси қўйилган (Қарор, 2020

).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан

самарали фойдаланиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ

-5742-

сон Фармони билан 2019

-2030

йилларда фойдаланишдан чиққан жами 1,1 млн. гектар ерларни қайта тиклаш ва фойдаланишга

киритиш белгиланган бўлиб, шундан, 2019

-

2024 йилларда 298 минг 563 гектар қишлоқ

хўжалигида

фойдаланилмаётган

суғориладиган

ерларни

фойдаланишга

киритиш

режалаштирилган (Қарор, 2020).

Хусусан, 2020 йилда республикада фойдаланишдан чиқиб кетган жами 72,6 минг гектар

ер майдони

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида (39,1 минг гектар

суғориладиган ва 33,5 минг гектар ер ости сувидан фойдаланиш ҳисобидан) фойдаланишга

киритилди.

2021 йилда амалий ишлар давом этирилиб, 90,7 минг гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалиги

фойдаланишига киритилди шундан 62,8 минг гектар суғориладиган ерларни қайта
фойдаланишга киритиш ҳисобидан ҳамда 27,9 минг гектари ер ости сувларидан фойдаланиш

ҳисобидан амалга оширилди.

Ерларни фойдаланишга киритиш учун давлат бюджетидан 358,4 млрд. сўм маблағлар

йўналтирилди. 39,7 минг гектар ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

етиштирувчиларнинг 167 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Ушбу фойдаланишга киритилган майдонларнинг 41 минг гектарига 2021 йил ҳосили учун

қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилди, жумладан, 6,3 минг гектарига озуқа экинлари, 5,7
минг гектарига шоли, 4,8 минг гектарига дуккакли, 2,7 минг гектарига мойли, 2,7 минг

гектарига сабзавот, 1,7 минг гектарига полиз, 44 гектарига картошка, 1,6 минг

гектарига пахта,

1,1 минг гектарига ғалла ва 5 минг гектарига бошқа экинлар экилди.

Лекин, шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, бугун табиий ресурслардан оқилона

фойдаланиш ва атроф

-

муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида қатор муаммолар ҳам юзага

чиқмоқда:

ерлар ажратилишида шаффофлик асосида ажаратилиши тизими мавжуд эмас;

ер майдонларини ҳақиқий олим, агроном ва қишлоқ хўжалиги соҳасида малакаси мавжуд

ер эгаларига топширилмайди, ер майдонларининг ажратилишида уларнинг салоҳияти

ўрганилмайди.

Маълумот

даражаси

ўрганилганда

қишлоқ

хўжалик

маҳсулоти

етиштирувчиларнинг 16 фоизигина олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади;

ерларга эгалик ҳуқуқи талаб даражасида ҳимояланмаган. Бунинг натижасида ер

структураси бузилиши ва фойдаланишдан чиқиб кетиши ҳолатлари мавжуд;

давлат томонидан ер майдонларига экин жойлаштириш амалиёти ердан янада кўпроқ

фойдаланиш имконини бермайди;

маҳаллий қишлоқ аҳолисининг катта қисмида йил давомида ердан фойдаланишда сув

ресурсларининг етишмаслиги каби қатор муаммолар мавжуд.

Бугунги кунда юртбошимиз томонгидан мавжуд муаммоларни бартараф этишда, аҳоли

томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини
оширишни

қўллаб

-

қувватлаб,

қишлоқ

хўжалигида

фойдаланиладиган

ерларни

хусусийлаштиришнинг шаффоф механизмларини яратиш борасида қуйидаги таклифларни
илгари сурмоқда:

томорқа хўжаликларида 100 бош парранда, 20 бош қуён, 5 бош қўй ва эчки, 5 та асалари

уяси, 5

-

10 бош курка, сувли ҳудудларда интенсив балиқ боқишни йўлга қўйиш;

аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини тақсимлашнинг бозор механизмларига асосланган

шаффоф тизимини жорий этиш ҳамда ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш ва сотиб олишни
электрон тизимда, онлайн платформада амалга ошириш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

259

ер эгаларига ердан самарали фойдаланиш учун имтиёзлар (мулк ҳуқуқи, ердан тўлиқ

фойдаланиш ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш)

бериш;

экин ерларидан фойдаланиш тизимини рақамлаштириш, барча қишлоқ хўжалиги

ерларининг электрон хариталарини яратиш;

маҳаллий қишлоқ ахолисига катта даромад олиш имконини яратиш, темир дафтарига

киритилган аҳолини иш билан таъминлаш;

замонавий ва бозор механизмларига асосланган давлатни қўллаб

-

қувватлаш тизимига

ўтиш чораларини кўриш.

Шу ўринда томорқа хўжалигини янада ривожлантиришнинг имкониятлари, ҳар бир оила

ўз томорқа хўжалигидан фойдаланиши қанчалик даражада унумдор эканлиги, томорқада экин

экишнинг бошқа фаолият турларига таъсири, шу жумладан уй ҳайвонларини парваришлашда
озуқа базасини шакллантиришга ижобий таъсирини ўрганишга бўлган интилишлар ортиб

бораётганлиги бежизга эмас. Ер участкаларини иккиламчи ижара асосида аҳолига тақсимлаб
оборотдан чиқиб, қаровсиз қолган ерларни ер фонди заҳирасига қайтариш орқали ердан

фойдаланиш самарадорлигини ошириш мумкин.

Қишлоқ

хўжалигини сув ресурсларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сувдан тежаб

-

тергаб

фойдаланиш асосида аҳолининг томорқа хўжалигидан самарали фойдаланиш галдаги долзарб
масалалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда сув ресурсларининг деярли 80 фоизи трансчегаравий сув ҳавзалари

ҳисобига шаклланади. Ушбу ҳолат Ўрта Осиёда

сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун

минтақавий ҳамкорликнинг долзарблигини белгилайди. Мамлакатимизда ирригация
тизимининг 70 фоизи фильтирацияга қарши қопламага эга эмас, натижада сувнинг маълум

қисми далагача етиб боргунча йўқотилмоқда.

Мавжуд ирригация тизими, яъни насос станцияларининг салмоқли қисми 30

-

40 йилдан

ортиқ ишлатилганлиги оқибатида эскирган. 2018 йил маълумотларига кўра, суғориладиган

ерларнинг бор йўғи 1,7 фоизи томчилатиб суғориш орқали амалга оширилган. Сув
ресурсларининг етишмаслиги оқибатида аҳоли томорқаларини суғоришда муаммолар келиб

чиқмоқда.

Жаҳон ер ресурслари фонди прогноз қилишича, 2040 йилга бориб, Ўзбекистон сув

танқислиги энг юқори бўлган 33 та мамлакатнинг бирига айланади. Ҳосилдорликнинг
камайиши оқибатида озиқ

-

овқат хавфсизлиги ва экспорт салоҳияти пасайиш тенденцияси

кузатилади. Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сув етказиб бериш харажатларини қоплаш
механизмининг ишлаб чиқилмаганлиги ёки молиявий ресурсларнинг етишмаслиги сув тежовчи

технологияларни кенг жорий қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Сув тежовчи технологиялар жорий этилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларининг

умумий майдонининг кенгайиши 2018 йилда 1,7 фоизни ташкил этган бўлса, 2030 йилга бориб
32 фоизга етказилади (Қарор, 2019).

Шунингдек, кучли шўрланган ерларнинг улушини камайтириш борасида ишларни

жадаллаштириш, яъни, 2018 йилдаги 45 фоизлик натижадан 2030 йилда 37 фоизгача
қисқартириш кўзда тутилган. Атроф муҳитни кислород билан бойитиш ва яшил масканга

айлантириш борасида ўрмон билан қопланган майдонлар ҳажмини 2018 йилдаги 3,2 млн
гектардан 2030 йилда 30 фоизга ошириш мақсад қилинган (Фармон,

2019).

Бунда ўрмон

хўжалиги ерларини иккиламчи ижара асосида аҳолига тақсимлаб бериш орқали аҳолини
бандлигини таъминлаш ва реал даромадини оширишга эришилади.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса

қиладиган

бўлсак,

мамлакатимизда

қишлоқ

хўжалигини

барқарор

ривожлантиришда ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳоли даромадларини

кўпайтиришнинг аосий манбаи ҳисобланади. Айниқса, томорқадан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб

-

қувватлаш долзарблик касб этади. Чунки, аҳолининг аксарият қисми қишлоқ жойларда
истиқомат қилиб, томорқа хўжаликларидан олинган даромад эвазига кун кечирибгина қолмай

балки, олинадиган даромад динамикасида салмоқли ўринни эгаллайди. Аҳолининг йирик

ижтимоий харажатларини қоплаш айнан томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар
эвазига олинган фойда билан белгиланади. Ҳозирги пайтда ҳукуматимиз томонидан иқтисодий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr

www.e-itt.uz

260

соҳада берилаётган имтиёзлар,

жумладан томорқа ерларини суғориш учун ер ости сувларини

бурғуланган вертикал қудуқ қазиш эвазига амалга оширишда берилаётган субсидия, ер

унумдорлигини ошириш билан боғлиқ харажатларининг маълум бир қисмини солиқдан
бериладиган имтиёзлар ҳисобига қоплаш амалиёти, божхона божларидан берилаётган

енгилликларнинг замирида аҳоли томорқаларидан фойдаланишни яхшилаш асосий мақсад
қилиб қўйилган. Кейинги йилларда аҳоли сонининг кескин ўсиши озиқ

-

овқат маҳсулотларига

бўлган эхтиёжни ошишига сабаб булмоқда. Биргина

мамлакатимизда аҳолининг мавжуд ер

заҳираларидан фойдаланишни яхшилаш ҳар йили қўшимча 2 млн. тоннагача озиқ

-

овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади. Бу билан майдон бирлиги ҳисобига

олинадиган даромад бир неча баробарга ошишига, аҳоли бандлигини таъминлашга ва
камбағалликни қисқартиришга олиб келади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Алтиев А.С. (

2018)

Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш муаммолари.

Т.: Фан, Монография

-

274 б.

Қарор

(2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ

-4486-

сон

“Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги Қарори.

Қарор

(2020)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги

“Сув таъминоти

оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида

фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини

давлат томонидан қўллаб

-

қувватлаш чора

-

тадбирлари тўғрисида”

ги

ПҚ

-459

-

сонли

қарори

.

Қарор

(2020) Ўзбекистон Республикси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли

томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора

-

тадбирлари

тўғрисида” ги ПҚ

-4767-

сон Қарори.

Қузиева

Н. (2006) Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар молия ва кредит

механизмини такомиллаштириш йўллари. –Т.: «Iqtisod

-

moliya», 296 б

.;

Тулаков У.Т., (2022) Кўчмас мулкни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси

автореферати. –Т.: –12 б.;

Фармон

(2019)

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

республикаси

қишлоқ

хўжалигини

ривожлантиришнинг

2020-2030

йилларга

мўлжалланган

стратегиясини

тасдиқлаш

тўғрисида”

ги

ПФ

-5853-

сон

фармони.

2019

йил

23

октябрь.

Хасанов Ш.Т. (2017) Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш. Иқт. фан.док. ...

дис. –

Тошкент,

-

242 б.;

Хужакелдиев Ч.П. (2022) Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини оширишни

рағбатлантириш.

-

Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси

автореферати. –Т.: –

6-

7 б.

References

Алтиев А.С. (2018) Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини тартибга солиш муаммолари. – Т.: Фан, Монография -274 б.

Қарор (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-459-сонли қарори.

Қарор (2020) Ўзбекистон Республикси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4767-сон Қарори.

Қузиева Н. (2006) Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар молия ва кредит механизмини такомиллаштириш йўллари. –Т.: «Iqtisod-moliya», 296 б.;

Тулаков У.Т., (2022) Кўчмас мулкни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Т.: –12 б.;

Фармон (2019) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5853-сон фармони. 2019 йил 23 октябрь.

Хасанов Ш.Т. (2017) Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Иқт. фан.док. ... дис. – Тошкент, - 242 б.;

Хужакелдиев Ч.П. (2022) Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини оширишни рағбатлантириш. - Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. –Т.: –6-7 б