ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ-БЮДЖЕТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИГА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Annotasiya

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
346-355
24

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Нормурзаев, У. (2024). ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ-БЮДЖЕТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИГА СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(8), 346–355. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/49560
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

346


ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ

-

БЮДЖЕТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИГА СОЛИҚ

МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

и.ф.д.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция

ORCID: 0009-0001-0130-8766

Umid.Normurzayev@soliq.uz

Aннотация.

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик

фаолиятини юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг

ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни

такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга

оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда
уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ сиёсати, солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар,

самарадорлик, рақамли платформа, усуллар ва воситалар,

ҳудудлараро

солиқ

инспекцияси, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

СОВЕРШЕНСТВОВАНИЕ НАЛОГОВОГО АДМИНИСТРИРОВАНИЯ В

СООТВЕТСТВИИ С КОНЦЕПЦИЕЙ НАЛОГОВО

-

БЮДЖЕТНОЙ

ПОЛИТИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ

д.э.н.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Инспекции по крупным налогоплательщикам

Абстрактный.

В данной статье описаны роль и значение межрегиональной

налоговой инспекции в совершенствовании масштабных реформ, направленных на

создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в

налоговой сфере в стране, а также дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При
этом были изучены некоторые важные реформы, реализуемые межрегиональной

налоговой инспекцией в налоговой системе Узбекистана, а также разработаны научно

-

практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта и его применения в
нашей стране.

Ключевые слова:

налоговая политика, налоговые поступления, анализ, риски,

эффективность, цифровая платформа, методы и инструменты, межрегиональная

алоговая инспекция, анализ, оптимизация, налоговые льготы, налоговая ставка.

UO

K: 336.221.2

VIII SON

AVGUST, 2024

346-355


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

347

IMPROVEMENT OF TAX ADMINISTRATION TO THE CONCEPT OF

TAX-BUDGET POLICY IN UZBEKISTAN

DSc

Normurzaev Umid Kholmurzaevich

Inspection of large taxpayers

Abstract.

This article describes the role and importance of interregional tax inspection in

improving large-scale reforms to create favorable conditions for conducting business activities in

the country's tax sphere, further strengthening the confidence of business circles. At the same time,
some important reforms implemented by the interregional tax inspectorate in the tax system of

Uzbekistan were studied, and scientific-practical conclusions and proposals were developed based

on foreign experience and its application in our country.

Keywords:

tax policy, tax revenue, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and

tools, interregional tax inspection, analysis, optimization, tax benefits, tax rate.

Кириш.

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон солиқ тизимида

муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар кўпинча иқтисодий ўсишни

таъминлайдиган, инвестицияларни рағбатлантирадиган ва давлат функциялари учун

етарли даромад йиғилишини таъминлайдиган янада самарали, шаффоф ва адолатли

солиқ тузилмасини яратиш зарурати билан боғлиқ. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар

мамлакатнинг иқтисодий манзарасини шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Бундан ташқари, жаҳон амалиётида йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ

маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича қатор илмий тадқиқот ишлари амалга

оширилмоқда. Хусусан, йирик солиқ тўловчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш

кўрсаткичларини аниқлаш, йирик солиқ тўловчиларга аудит ва солиқ назоратини
қўллаб

-

қувватлаш мажбуриятини тўлиқ бажариш, назорат функцияларини тармоқлар

бўйича тузилмалаш, қоидаларга биргаликда риоя этиш тамойилини амалга ошириш,

солиқ тўлашдан бўйин товлашни тўхтатишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш

масалаларининг долзарблиги уларнинг етарлича назарий ва норматив жиҳатдан
ўрганилмаганлиги ва замонавий иқтисодий шароитда юқори амалий аҳамияти бу

борадаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Федоров

(2010)

фикрича, “маъмурий юкни камайтирадиган ва йирик солиқ

тўловчиларнинг

инвестиция

фаоллигини

рағбатлантирадиган

солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора

-

тадбирлар таклиф этган,

амалдаги солиқ имтиёзларини сезиларли даражада кенгайтирадиган ва тўлдирадиган

ҳамда ўз инвестиция манбаларини кўпайтирадиган йирик солиқ тўловчиларнинг
инвестиция фаолиятини солиқ орқали рағбатлантириш усуллари ва услубларини
ишлаб чиққан, уларнинг самарадорлигини баҳолаган”.

Байбородина “солиқ ислоҳотлари –

солиқ тизимини кенг кўламли қайта қуриш ва

уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг чекланган
ёки тубдан ўзгариши сифатида ” таърифлайди (Кенэ, 1993)

.

Майбуров

(2007)

“солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат

солиқ сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш ” деб таъкидлайди.

Дементьева

(1689)

солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси

эканлигини, у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига

асосланиши лозимлигини таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг

натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

348

киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини қандай қуриш кераклигини
белгилайди” .

Карп

(2001)

Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги

умумий молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат

фаолияти концепцияси, солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби
тушунчаларни ўз ичига олади.

Ситникованинг

(2012)

фикрича, “консолидациялашган солиқ тўловчилар гуруҳига

киритишда активларини тан олиш ёки махсус қайта баҳолаш зарур, гуруҳга киришдан

олдин корхонанинг зарарларини ўтказиш тартиби ишлаб чиқилиши лозим,
консолидациялашган солиқ тўловчининг молиявий

-

хўжалик фаолиятининг бир хил

қийматга эга бўлган субъект сифатида халқаро эътироф этилишига алоҳида эътибор

қаратилиши лозим”.

Дарькина

(2019)

йирик солиқ тўловчиларнинг хусусиятлари сифатида тўхталиб,

“йирик солиқ тўловчиларга қуйидаги хусусиятлар хосдир: катта пул оқими, кенг

кўламли ҳужжатлар айланмаси, соддалаштирилган тизим бўйича солиққа тортиладиган
турли таркибий бўлинмаларнинг интеграциясидан фойдаланиш, мамлакат ичида ҳам,

чет элда ҳам турли фирмалар билан ҳамкорлик мавжудлигидир”.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жаҳон амалиётида давлат бюджети ва солиқ тўловчиларнинг манфаатлари нуқтаи

назаридан тўғри ва самарали солиқ сиёсати стратегияси ишлаб чиқиш давлатнинг

фискал

-

бюджет сиёсатининг самарасини таъминлашнинг муҳим омилларидан бири

сифатида алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. “Халқаро валюта жамғармасининг ҳисоб

-

китобларига кўра, ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида солиқлардан тушумлар

ЯИМнинг 15

-

25 фоизини, иқтисодиёти ривожланган давлатларда ушбу кўрсаткич

40

фоизни ташкил этади. Ушбу ташкилотнинг тавсияларига кўра, айрим даромади паст

ҳамда бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатларда охирги йигирма йиллар оралиғида

солиқ сиёсатида ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида солиқ тушумларининг

кескин ўсиши кузатилганлиги ҳам самарали солиқ сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш

муҳимлигини кўрсатмоқда

28

. Шунга кўра, жаҳон миқёсида солиқ сиёсати

стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга

эътибор қаратилмоқда.

Солиқ сиёсати стратегияси орқали инклюзив ўсиш суръатларига эришиш, солиқ

тизимида даромадларни ошириш қобилиятини ошириш ҳамда давлат харажатларининг
барқарорлигини таъминлаш, ривожланаётган давлатларнинг фискал сиёсатини

кучайтириш, адолатли ва инклюзив солиқ тизимини жорий этиш,

солиқ сиёсати

стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришда

рақамли платформалардан самарали фойдаланиш кабилар бу

борадаги илмий тадқиқот

ишларининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Ўзбекистонда ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг ҳозирги босқичида янги

мазмундаги стратегик мақсадларни белгилаб берувчи солиқ сиёсатини шакллантириш

ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Солиқ тўловчилар фаолиятини

рағбатлантириш, солиқ юкини камайтириб бориш, адолатли солиқ тамойилларига
асосланган солиқ тизимини янада ривожлантириб бориш йўналишида сезиларли

ислоҳотлар амалга ошириш бу борадаги муҳим вазифалардан ҳисобланади. Шу билан

бирга бундай солиқ сиёсатининг самарадорлигини таъминлашда,

ҳали ўз ечимини

кутаётган илмий

-

амалий муаммолар ҳам мавжуд.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 274

-

моддасида ҚҚС

қоплаб берилиши қуйидаги икки хил тартибда амалга оширилади:

28

https://www.imf.org/en/Publications/fandd/issues/2018/03/akitoby


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

349

а) тезлаштирилган тартибда 7 кун ичида (йирик солиқ тўловчилар, экспортчилар,

чет эл дипломатик ваколатхоналар ва СРПларга);

б) бошқа ҳолатлар бўйича 30 кун ичида қоплаб берилади.

ҚҚС

Қозоғистонда

55-

75 кун, Хитойда 60

-

90 кун ва Россияда 60 кун ичида қайтариб

берилади.

Тезлаштирилган тартиб татбиқ этиладиган тўловчиларга солиқнинг ўрни қоплаб

берилгандан кейин камерал солиқ текшируви ўтказилиши лозим ва солиқ суммаси

нотўғри қайтарилганлиги аниқланган ҳамда солиқ тўловчи фаолиятини тўхтатган

ҳолларда солиқ суммасини бюджетга қайта ундиришда муаммолар юзага келмоқда.

Хусусан, 2023 йилда 1 028,2 млрд сўм салбий фарқ суммаси қопланган 474 та

корхона томонидан ҚҚС суммаси қоплангандан кейин ҳисобланган 438,5 млрд сўм ҚҚС

суммаси бюджетга тўланмаган.

Мисол учун, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилиниши натижасида ҳосил

бўлган 1,1 млрд сўм ҚҚС суммаси 2023 йил октябрь ойида қоплаб берилган. Ушбу

корхонада 3 ноябрь куни ўтказилган сайёр солиқ текширувида жамият омборида ТМЗ
қолдиғи мавжуд эмаслиги аниқланган. Жамиятга текшириш натижаси бўйича 1,6 млрд

сўм ҚҚС ҳамда 2,2 млрд сўм молиявий жарима ҳисобланган бўлиб ушбу қарздорлик
бугунги кунга қадар тўланмаган.

Таклифимиз эса ҚҚС салбий фарқ суммасини қоплаб беришни “Хавфини таҳлил

қилиш” тизими орқали аниқланадиган солиқ хавфи даражасига кўра:

паст ва ўрта хавф тоифасидаги солиқ тўловчилар учун 30 кундан кечиктирмай;

юқори хавф тоифасидаги солиқ тўловчилар учун 60 кундан 75 кунгача бўлган

муддатда амалга ошириш.

Ушбу қоида ҚҚСни қоплаб беришнинг тезлаштирилган тартиби ва барқарорлик

рейтинги “ААА” тоифасидаги субъектларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Йирик солиқ тўловчиларга ҚҚС салбий фарқ суммасини умумий тартибга мувофиқ

(30 кун) қоплаб бериш (экспортни амалга оширадиган йирик солиқ тўловчилар бундан

мустасно).

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1

-

сон

қарори билан тасдиқланган Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомнинг 57

-

бандида сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун

қуйидагилар асос бўлиши белгиланган:

1) хавфни бошқариш тизими орқали аниқланган солиқ хавфи мавжудлиги;

2) жисмоний ёки юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши ҳолати тўғрисидаги

мурожаатлари;

3) ОАВда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон

қилинганда;

4) ўтказилаётган камерал солиқ текширувида қўшимча маълумотлар олиш

зарурати юзага келганда;

5) ҚҚС тўловчиларни махсус рўйхатдан ўтказишда қўшимча солиқ назоратини

ўтказиш зарур бўлганда;

6) валюта операциялари асосланганлиги юзасидан солиқ органи юборган

сўровномага ҳужжатлар ёки ахборот тақдим этилмаганда;

7) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ва

ташкилотларидан ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот тушганда.

Бугунги кунда 9 761 нафар солиқ ходимларининг 5 467 нафари (56 %), шундан 4

536 нафари 9 443 та маҳаллага ва 931 нафари ҚҚС тўловчи корхоналарга
бириктирилган. Ушбу солиқ инспекторида ўз ҳудудидаги субъектларда ҳуқуқбузарлик

факти аниқланганда фуқаролар мурожаати бўлмаса текшириш ўтказиш ваколати

мавжуд эмас. Ходим сонини яшириш ҳолати юзасидан фуқаролар мурожаати бўйича

2023 йил давомида 32 та, 2024 йил 1

-

чоракда 13 та ҳолатда солиқ текшируви ўтказилган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

350

холос. 2024 йил 22 июль ҳолатига 176,9 мингта субъектда ўрнатилган 224,9 мингта
ОНКМларнинг 34,5 мингтасида (15%, ҳудудлар кесимида 25%гача) бир ой ва ундан

ортиқ муддат давомида умуман чек урилмаган.

Таклифимиз эса, солиқ инспекторлари томонидан хизмат вазифаларини амалга

ошириш жараёнида чек бермаслик ҳамда ходимлар сонини яшириш ҳолати
аниқланганда, солиқ инспекторининг билдиргиси сайёр солиқ текширувини ўтказишга

асос бўлишини белгилаш.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66

-

сон қарорига асосан, таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши
(камайтирилиши), улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган

ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда 30 кун мобайнида қайта рўйхатдан

ўтказилиши шарт.

Бунда юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи

шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи

ҳужжатлар (пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида банкнинг маълумотномаси,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига мол

-

мулк олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона

ҳужжати, мол

-

мулкнинг олди

-

берди далолатномаси, киритилаётган мол

-

мулкка эгалик

ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар) рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим

этилади.

Юридик шахслар томонидан устав жамғармасини ошириш (янгидан

шакллантириш) йўналиши бўйича ўтказилган таҳлил натижасида 2024 йил 1 апрель

ҳолатига 524,7 мингта корхона томонидан 660,8 трлн сўмга устав жамғармаси
шакллантирилган ёки 2023 йил бошига нисбатан 148,4 фоиз (215,6 трлн сўм)га устав

жамғармаси кўп шакллантирилган. Шунингдек, 2023 йилда 29,8 мингта корхона

томонидан 6,1 трлн сўмга нақд пул маблағлари кўп киритилган.

Таклифимиз эса, Қурилиш корхоналари томонидан устав жамғармаси ва ундаги

ўзгаришлар, жумладан, уставга киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотлар (ЭҲФ,

ОНКМ чеки, БЮД ва бошқа ҳужжатлар)ни ушбу операциялар содир этилгандан сўнг 20

кун муддатда солиқ органларига шахсий кабинет орқали тақдим этиш тартибини жорий

қилиш. Бунда солиқ органлари маълумотлар базасида белгиланган муддатда устав
жамғармасига улуш сифатида киритилган товарлар тўғрисидаги маълумотлар акс

эттирилмаганда, уларни корхонага нисбатан текинга олинган мулк сифатида эътироф

этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 386

-

моддасига асосан

жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш олди

-

сотди

шартномаси ва қабул қилиш

-

топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75

-

сон қарорига 2

-

иловаси 14

-

бандига асосан, хизмат кўрсатиш официантлар томонидан амалга

ошириладиган барча умумий овқатланиш объектларида берилган маҳсулот учун ҳақ
тўлаш официант берган счёт ёки белгиланган намунадаги назорат

-

касса машиналари,

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат

-

касса машиналари

ёки виртуал кассалар чеки бўйича амалга оширилади.

Солиқ кодексининг 378

-

моддасига асосан уй хўжалигида ёки деҳқон хўжалигида

етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлар даромад

солиғига тортилмайди. Амалиётда умумий овқатланиш корхоналари томонидан

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бир вақтнинг ўзида турли хил шахслардан харид

қилиниши ҳамда жисмоний шахслар билан олди

-

сотди шартномасини тузиш

мураккаблиги сабабли харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кирим

қилишда қонунчилик талабларини бажармаслик ҳолатлари юзага келмоқда.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

351

Бугунги кунда 16,2 мингта умумий овқатланиш корхонаси мавжуд, уларнинг 2023

йилдаги товар айланмаси 11,8 трлн сўмни, кирим қилинган маҳсулотлар ҳажми 9,5 трлн

сўмни (шундан 1,0 трлн сўми қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ташкил этган.

Бундан ташқари, 15,5 мингта умумий овқатланиш корхоналари мавжуд бўлиб,

шундан 2,4 мингтасида ўрнатилган фаол ОНКМларга бир ой ва ундан ортиқ муддат
давомида умуман чек урилмаган.

Бу тартиб, НКМ чекларини беришни рад этиш каби ҳолатларнинг олдини олади

ҳамда инсофли солиқ тўловчилар учун 2 та қоғоз ўрнига битта қоғоз ҳужжатни тақдим

этиш имкониятини яратади. Яъни, дастлаб ҳисоб

-

китоб чеки, пул тўлангандан кейин

НКМ чеки тақдим қилиниши олди олинади ва қоғоз харажатларини камайтиради.

Россия Федерацияси 2003 йил 22 майдаги 54

-

Ф3

-

сон “Назорат касса техникасидан

фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартириш киритиб умумий овқатланиш

корхоналарида мижоз ҳисоб

-

китобни қилишидан олдин харидорларга НКМдан қоғоз

чекларни чиқариб бериши мажбурий қилиб белгиланди.

Таклифимиз эса жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид

қилганда тегишли ахборотларни (сотувчи, харид қилинган маҳсулот тури, нархи,

миқдори, қиймати) солиқ органларининг хаборот тизимида акс эттирилганда бирламчи
ҳужжатлар мавжудлигига тенглаштириш;

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан Мижоз билан ҳисоб

-

китоб қилишдан

олдин харидорларга ОНКМ қоғоз чекларини чиқариб беришни мажбурий қилиб

белгилаш лозим.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги

720-

сон қарорига асосан Кон

-

геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига

Солиқ қўмитаси билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда

қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик

хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш ҳуқуқи берилган. Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1

-

сон қарорига асосан солиқ органлари

томонидан ер қаъридан фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб олган)

фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш учун Кон

-

геология фаолиятини назорат

қилиш ҳудудий инспекцияларининг мутахассисларини жалб қилиш йилига икки
мартадан кўп бўлмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин. “Давлат харидлари

тўғрида”ги Қонуннинг

71-

моддасига асосан фақат Ўзбекистон Республикаси

Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

асосида тўғридан

-

тўғри шартномалар бўйича товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат

хариди амалга оширилиши мумкин.

2023 йилда 836 та ҳолатда 6 млн метр куб ноқонуний қазилма ҳажми аниқланиб

17,3 млрд сўм миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланган. 2024 йилнинг 1

-

ярим йиллигида

123 та ҳолатда 848,7 минг метр куб ноқонуний қазилма ҳажми аниқланиб 2,8 млрд сўм

миқдорида қўшимча солиқ ҳисобланган.

Бугунги кунда жами 743 нафар маркшейдерлар мавжуд бўлиб, шундан 47 нафари

(6 фоиз) давлат идораларида, 696 нафари (94 фоиз) хусусий ташкилотларда (уларнинг

ўртача маркшейдерлик хизмат ҳақи 8 млн сўм) фаолият юритади. Давлат

идораларидаги маркшейдрларнинг сони чекланганлиги ҳамда ер қаъридан
фойдаланувчилар ҳақиқатда қазиб олган (ажратиб олган) фойдали қазилмалар

ҳажмини

текшириш

учун

Кон

-

геология

фаолиятини

назорат

қилиш

инспекцияларининг мутахассисларини йилига икки мартадан кўп бўлмаган ҳолда жалб

қилиш белгиланганлиги сабабли ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларида
солиқ назорати тадбирларини ўз вақтида ўтказиш имконияти мавжуд эмас.

Солиқ органларига маркшейдерлик хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар билан

тўғридан

-

тўғри шартнома тузган ҳолда мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқини бериш.

Бунда маркшейдерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотларга ўлчов ишлари якуни


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

352

бўйича қўшимча ундирилган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммасининг 10
фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ўн бараваридан кўп

бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш лозим бўлади.

6.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66

-

сон қарорига асосан адлия

органлари томонидан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишда, уларнинг
таъсисчилари томонидан олдин ташкил этилган корхоналар шубҳали ёки банкрот деб

топилган ёхуд кўп миқдорда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлса ҳам бошқа юридик

шахсни ташкил этишга чеклов

ўрнатилмаган.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ текширувларидан қочиш ва

қўшимча ҳисобланган солиқ суммаларини тўламаслик мақсадида амалдаги

корхонасини ўрнига янгидан юридик шахс ташкил қилган ҳолда фаолиятини давом

эттириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Жорий йилда 4 501 та ташкил этилган корхоналарнинг 32,0 млрд сўм солиқ қарзи

мавжуд. Ушбу корхоналарнинг раҳбарлари томонидан олдин 3 871 та корхона ташкил

қилинган (2 751 та (71%) фаолият кўрсатмаётган, 754 та ихтиёрий тугатиш жараёнида,
232 та банкротлик

жараёнида, 134 та ҳаракатсиз ҳолатда) ва уларнинг солиқ қарзи 124,6

млрд сўмни ташкил қилади. Солиқ қўмитасининг soliq.uz расмий сайтида 20 июль
ҳолатига 4 295 та шубҳали корхоналар эълон қилинган. Бугунги кунда солиқ қарзи 100,0

млн сўмдан юқори бўлган 11,4 мингта корхонанинг 11,8 трлн сўм миқдорда

қарздорлиги мавжуд. 5,7 мингта корхона 4,1 трлн сўм қарзи мавжуд бўлгани сабабли

тўловга қобилятсиз деб топилган.

Шубҳали деб топилган 1,8 мингта корхонанинг 4,5 трлн сўм солиқ қарзи мавжуд.

Буюк Британияда янги очилаётган корхонага фуқарони раҳбар этиб тайинлашдан

олдин, унинг раҳбарлигида бўлган ташкилотлар текширилади ва агарда банкрот

ҳолатида бўлган корхона аниқланса, унинг раҳбарлигида янги корхона очишга рухсат

берилмайди. Россияда корхонанинг раҳбари ёки таъсисчиси устав капиталида 50
фоиздан юқори улушга эга бўлиб, ушбу корхона катта қарз сабабли ёпилган бўлса,

мазкур корхонанинг раҳбари ёки таъсисчисига янги корхона очишга рухсат

берилмайди.

Таклифимиз эса. юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида,

корхонанинг раҳбари ёки таъсисчиси сифатида кўрсатилаётган фуқаролар иштирокида

аввал юридик шахс ташкил этилган ёки этилмаганлигини текшириш амалиётини

жорий этиш. Бунда:

1-

аввал ташкил этилган корхонасининг фаолияти солиқ органлари томонидан

шубҳали деб топилган бўлса;

2-

аввал ташкил этилган корхонасининг фаолияти солиқ органлари томонидан

шубҳали ёки банкрот деб топилган бўлса;

3-

аввал ташкил этилган корхонасининг фаолияти солиқ органлари томонидан

шубҳали ёки банкрот деб топилган ёхуд кўп миқдорда (БҲМ 300 баравари

-

102,0 млн

сўм) солиқ қарздорлиги мавжуд бўлса, ушбу фуқароларга нисбатан юридик шахс
сифатида давлат рўйхатидан ўтиш имкониятини чеклаш ва солиқ мажбуриятлари тўлиқ

бажарилгандан сўнг фаолиятини давом этишга рухсат бериш лозим бўлади.

7.

Солиқ кодексининг 414

-

моддасига асосан, қайта тикланувчи энергия манбалари

қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун

қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар

фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга мол

-

мулк солиғидан

озод этилган. Солиқ кодексининг 428

-

моддасида қайта тикланадиган манбалардан

энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланадиган энергия манбалари (номинал

қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга

туширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга солиқдан озод этилади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

353

Амалдаги тартибга мувофиқ ер солиғидан фарқли равишда номинал қуввати 0,1

МВт ва ундан ортиқ бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан

энергия ишлаб чиқарувчиларнинг бутун кўчмас мулкига солиқ имтиёзи берилган.

Масалан, мулк солиғи базаси 100 млрд сўм бўлган юридик шахс номинал қуввати 0,1

МВт бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ўрнатса, ҳар йилига 1,5
млрд сўм (100 млрд *1,5%), 10 йил давомида жами 15 млрд сўм солиқ имтиёзидан

фойдаланиши мумкин.

Қайта

тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (қуёш панель) ўрнатувчи

“А” МЧЖ маълумотларига кўра 1,0 квт номинал қувватдаги қурилмани ўрнатиш нархи
6,0 млн сўм (0,1 МВт ўртача 600,0 млн сўм) атрофида бўлиши маълум бўлди. 2024

йилнинг 5 ойи давомида 79 та корхона томонидан 48,0 млрд сўм имтиёздан

фойдаланилган.

Россияда янги ишга тушуриладиган юқори энергия самарадорликка эга бўлган

объектлар 3 йил муддатга мол

-

мулк солиғидан озод этилади. АҚШнинг бир қатор

штатларида (Техас, Виржиния, Жоржия) тегишли сертификатга эга бўлган қайта
тикланувчи энергия манбалари (бино, ускуналар) мол

-

мулк солиғидан озод этилади.

Имтиёзни қўллаш учун ваколатли маҳаллий ҳокимият органи томонидан тегишли
хулоса тақдим этилиши лозим.

Таклифимиз, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал

қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун ушбу қурилмалар эгаллаган

майдон доирасида мол

-

мулк солиғидан имтиёз қўлланилишини жорий этиш керак.

8.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги

Қонунининг 3

-

моддасига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

мажбурий ижро этиш Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари

зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–

3016-

сон

(30.05.2017 йил) қарор билан тасдиқланган “Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, хатланган ва олиб қўйилган мол

-

мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва сотилишини ташкил қилиш Бюронинг вазифа ва

функциялари ҳисобланади.

Кўрилаётган таъсир чораларига қарамасдан солиқ қарзи юқорилигича қолмоқда.

Жорий йилнинг 20 июнь ҳолатига жами солиқ қарзи 8,4 трлн сўмни ташкил этиб, йил

бошига (6,2 трлн сўм) нисбатан 2,2 трлн сўмга ошган. Солиқ қарзини мол

-

мулк

ҳисобидан ундириш бўйича

Мажбурий ижро бюролари иш юритувидаги 5,1 трлн сўмлик

246,9 мингта ижро ҳужжатидан 3,9 трлн сўми 204,4 мингтасининг ижро муддати
қонунчиликда белгиланган икки ойлик муддатдан ўтган. Жумладан, 81,7 мингтаси

(33%) 2 ойдан 6 ойгача, 68,2 мингтаси (27,6%) 6 ойдан 1 йилгача ва 54,6 мингтаси

(22,1%) 1 йилдан ортиқ вақтдан буён ижрода қолмоқда. Мажбурий ижро бюросининг иш

юритувидаги 2,8 трлн сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича 20,1 мингта қарздор

корхоналарнинг 79,7 мингта мол

-

мулклари (34,8 мингта автотранспорт воситалари,

35,1 мингта нотурар объектлари ва 9,8 мингта махсус техникалари) мавжуд. Австрия,
Кипр, Жанубий Корея, Люксембург, Мексика, Нидерландия, Норвегия, Португалия,

Словакия, Словения, Туркия, Финляндия, Франция, Чехия, Швейцария, Эстония ва

Япония каби давлатлар қонунчилигида давлат буюртмаси бўйича шартнома тузишда
солиқ қарзининг мавжуд бўлмаслиги асосий шарт бўлиб ҳисобланади.

Таклиимиз, солиқ органларига қуйидаги ваколатларни бериш:

солиқ қарзини қарздорнинг ягона ғазна ҳисобварақларидан ва (ёки) махсус

мақсадли ҳисобварақларидан сўзсиз ундириш;

суд қарори асосида ёки тан олинган солиқ қарзи бўйича ундирувни жисмоний

шахсларнинг пул маблағлари, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга қаратиш,

уларнинг мол

-

мулкига тақиқ қўйиш;

солиқ қарзини дебиторлари ҳисобидан ундириш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

354

Бундан ташқари, таъсисчилиги ёки раҳбарлигидаги юридик шахсларнинг,

шунингдек, ер, мол

-

мулк ва даромад солиқлари бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган (шу

жумладан ҳисобдан чиқарилган) жисмоний шахсларни, солиқ қарзи тўлиқ тўланмагунга

қадар, Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларига, давлат хизматларидан

(ижтимоий аҳамиятга эга давлат хизматлари бундан мустасно) фойдаланишларига йўл
қўймаслик керак бўлади.

Хулоса ва таклифлар.

“Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг

мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш

ҳақида”ги қарори лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим. Хусусан, а)

акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва акциз тўланадиган

хизмат кўрсатувчи корхоналар, бундан, маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан
олинган соф тушуми «д» кичик бандда кўрсатилган миқдордан ошмаган мотор мойи ва

пиво ишлаб чиқарувчилар мустаснолигини белгилаш. Бундан

ташқари, товар

айланмасидан қатъий назар фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар киритилиши лозим.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Normurzaev U. Analiz effektivnosti nalogovыx lgot i preferensiy v podderjke opredelennыx

sektorov s selyu dalneyshego povыsheniya investitsionnoy privlekatelnosti v Uzbekistane

//Ekonomika i obrazovanie,(6).

2021.

С. 82

-86.

Normurzayev Umid Xolmurzayevich O‘zbekistonda tadbirkorlik subyektlarining

barqarorlik reytingini joriy etilishi va undagi asosiy o ‘zgarishlar tahlili. Yashil iqtisodiyot va

taraqqiyot: № 4 (2024):«Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot» jurnali.

Normurzayev Umid Xolmurzayevich, O‘zbekiston Respublikasining 2024

-yilgi soliq

qonunchilik hujjatlariga kiritilgan asosiy o ‘zgarish va soliq imtiyozlari berish tartibini

takomillashtirish masalalari, Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot: Том 1 № 1 (2024):«Yas

hil

iqtisodiyot va taraqqiyot» jurnali.

Дарькина Ю.А.

(2019)

Особенности налогового администрирования крупнейших

налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).

Дементьева

Н.М.

(1689)

налоговая

политика

государства.

https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.

Карп М.В

(2001)

Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –

М.: Юнити

-

дана,

39

с.

Кенэ

(1993)

Избранные экономические произведения.

-

М.

Соцэкгз. 1960; Дж.М.Кейнс

Общая теория занятости, процента и денег. –

М.:

Майбуров И.А.

(2007)

Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов,

обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.

–М.: юнити

-

дана,

-655

с.

Нормурзаев У. Х. Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги: назария, методология ва

амалиёт. 08.00. 07 –

Молия, пул муомаласи ва кредит. Иқтисодиёт фанлари бўйича фан

доктори (

DSc

) диссертацияси автореферати. Тошкент. 2022.

Нормурзаев У. Х.. Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги: назария, методология ва

амалиёт. Монография. Т.: «

IQTISODIYOT

»

-

2023. 242 бет. 8.

Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш

масалалари.

Iqtisodiyot

Va

taʼlim,

24(1),

334–

339.

https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51.

Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича

таҳлил

ва

таклиф.

Iqtisodiy

Taraqqiyot

Va

Tahlil,

1(7),

329

336.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss7-pp329-336.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, iyul

www.e-itt.uz

355

Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда 2024 йилги солиқ қонунчилик ҳужжатларига

киритилган асосий ўзгаришлар таҳлили.

Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 522

531.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss2-pp522-531.

Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштиришда

ҳудудлараро солиқ инспекцияси ўрни ва

аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(4), 457–

467.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss4-pp457-467.

Нормурзаев

,

У

.

Х

.

Давлатимиз

томонидан

берилаётган

солиқ

имтиёзларининг

тутган

ўрни

ва

самарадорлигини

таҳлил

қилиш

масалалари

.

Ситникова Ольга Владимировна

(2012)

. Совершенствование налогообложения

крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на

соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Федоров Андрей Николаевич

(2010)

. Налоговое администрирование и

стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук.

Нижний Новгород.

Bibliografik manbalar

Normurzaev U. Analiz effektivnosti nalogovыx lgot i preferensiy v podderjke opredelennыx sektorov s selyu dalneyshego povыsheniya investitsionnoy privlekatelnosti v Uzbekistane //Ekonomika i obrazovanie,(6). – 2021. – С. 82-86. Normurzayev Umid Xolmurzayevich O‘zbekistonda tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini joriy etilishi va undagi asosiy o ‘zgarishlar tahlili. Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot: № 4 (2024):«Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot» jurnali. Normurzayev Umid Xolmurzayevich, O‘zbekiston Respublikasining 2024-yilgi soliq qonunchilik hujjatlariga kiritilgan asosiy o ‘zgarish va soliq imtiyozlari berish tartibini takomillashtirish masalalari, Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot: Том 1 № 1 (2024):«Yashil iqtisodiyot va taraqqiyot» jurnali.

Дарькина Ю.А. (2019) Особенности налогового администрирования крупнейших налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).

Дементьева Н.М. (1689) налоговая политика государства. https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.

Карп М.В (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. – М.: Юнити-дана, – 39 с.

Кенэ (1993) Избранные экономические произведения. -М. Соцэкгз. 1960; Дж.М.Кейнс Общая теория занятости, процента и денег. – М.:

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. –М.: юнити-дана, -655 с. Нормурзаев У. Х. Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги: назария, методология ва амалиёт. 08.00. 07 – Молия, пул муомаласи ва кредит. Иқтисодиёт фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертацияси автореферати. Тошкент. 2022. Нормурзаев У. Х.. Солиқ имтиёзларининг самарадорлиги: назария, методология ва амалиёт. Монография. Т.: «IQTISODIYOT»- 2023. 242 бет. 8. Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари. Iqtisodiyot Va taʼlim, 24(1), 334–339. https://doi.org/10.55439/ECED/vol24_iss1/a51. Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича таҳлил ва таклиф. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 329–336. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss7-pp329-336.

Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда 2024 йилги солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгаришлар таҳлили. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(2), 522–531. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss2-pp522-531. Нормурзаев, У. (2024). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекцияси ўрни ва аҳамияти. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(4), 457–467. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2024-vol2-iss4-pp457-467. Нормурзаев, У. Х. Давлатимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг тутган ўрни ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари.

Ситникова Ольга Владимировна (2012). Совершенствование налогообложения крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Федоров Андрей Николаевич (2010). Налоговое администрирование и стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Нижний Новгород