НЕОБХОДИМОСТЬ ПОДГОТОВКИ КОНСОЛИДИРОВАННОЙ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ

Аннотация

В данной статье рассматриваются аспекты, связанные с повышением инвестиционной привлекательности и прозрачности отчетности при составлении консолидированной финансовой отчетности в акционерных обществах на основе международных стандартов финансовой отчетности. Раскрываются организационно-методологические аспекты подготовки консолидированной финансовой отчетности в соответствии с международными стандартами финансовой отчетности, уделяя внимание элементам отчета о финансовом положении, отчета о прибылях и убытках и движении денежных средств.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
161-168
22

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Мисиров, К., & Очилдиев, Н. (2023). НЕОБХОДИМОСТЬ ПОДГОТОВКИ КОНСОЛИДИРОВАННОЙ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ. Экономическое развитие и анализ, 1(1), 161–168. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44647
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются аспекты, связанные с повышением инвестиционной привлекательности и прозрачности отчетности при составлении консолидированной финансовой отчетности в акционерных обществах на основе международных стандартов финансовой отчетности. Раскрываются организационно-методологические аспекты подготовки консолидированной финансовой отчетности в соответствии с международными стандартами финансовой отчетности, уделяя внимание элементам отчета о финансовом положении, отчета о прибылях и убытках и движении денежных средств.


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

161


КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ТУЗИШНИНГНИНГ ЗАРУРЛИГИ

Мисиров Комолиддин Мамасабирович

Фискал институт и.ф.д. доц.

Очилдиев Нурислом Шодиевич

Термиз давлат университети

Аннотация

.

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари асосида

акциядорлик жамиятларида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ушинг
инвестицион жозибадорлигини ошириш ва хисобот шафофлигини ошириш билан боғлиқ
жиҳатлар ёритилган. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларига мувофиқ
консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот,

фойда ва зарарлар ва пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни тузишда ҳисобот элементларига
эътибор берган ҳолда ташкилий ҳамда услубий жиҳатлари очиб берилган.

Калит сўзлар:

молиявий ҳисобот, БҲХС, МҲХС, консолидация, консолидациялашган

молиявий ҳисобот, умумлашган ҳисобот, бирлашган ҳисобот.

НЕОБХОДИМОСТЬ ПОДГОТОВКИ КОНСОЛИДИРОВАННОЙ ФИНАНСОВОЙ ОТЧЕТНОСТИ

Мисиров Комолиддин Мамасабирович

Фискальный институт

д.э.н., доц.,

Очилдиев Нурислом Шодиевич

Термезский государственный университет

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются аспекты, связанные с повышением

инвестиционной привлекательности и прозрачности отчетности при составлении
консолидированной финансовой отчетности в акционерных обществах на основе
международных стандартов финансовой отчетности. Раскрываются организационно

-

методологические аспекты подготовки консолидированной финансовой отчетности в
соответствии с международными стандартами финансовой отчетности, уделяя внимание
элементам отчета о финансовом положении, отчета о прибылях и убытках и движении
денежных средств.

Ключевые слова:

финансовый отчет, BHXS, MHXS, консолидация, консолидированный

финансовый отчет, консолидированный отчет, комбинированный отчет.

NECESSITY OF PREPARING CONSOLIDATED FINANCIAL STATEMENTS

Misirov Komoliddin Mamasabirovich

Fiscal Institute

Ochildiyev Nurislom Shodiyevich

Termez State University

Abstract.

This article covers aspects related to increasing investment attractiveness and reporting

transparency in the preparation of consolidated financial statements in joint-stock companies based on
international standards of financial statements. The organizational and methodological aspects of the
preparation of the consolidated financial statements according to the international standards of financial

statements are revealed, paying attention to the elements of the report on the statement

of financial

position, profit and loss and cash flow.

Key words:

financial statement, BHXS, MHXS, consolidation, consolidated financial statement,

consolidated report, combined report.

I SON - MAY, 2023

www.e-itt.uz

161-168-sahifalar


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

162

Кириш

.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мулкчилик шакллари турли хил бўлган

субъектларни бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш ҳамда маъмурият томонидан тезкор
бошқарув қарорларнинг қабул қилинишига асос бўладиган зарурий маълумотларни асосан
молиявий ҳисоб ва ҳисобот тақдим этади.

Бозор механизмларининг самарали ишлаши учун зарур шароитлар яратиш, жамиятни

ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш, бошқарувни демократлаштириш ҳар доим турли фан

йўналишлари ва фаолият турларига мансуб олимлар ва мутахассисларнинг диққат марказида
турган. Ушбу

муаммоларни ечиш йўлларини ва воситаларини ишлаб чиқиш учун турли хил

услублар, моделлар ва воситалардан фойдаланилади. Шундай бўлса ҳам, таъкидлаш жоизки,
юқоридаги талабларга мос ахборот таъминоти етарли даражада эмас. У замонавий бозор
иқтисодиёти ахборот жамиятининг талабларига тўла жавоб бера олмайди. Бу айниқса, ахборот
очиқлик даражасининг етарли ва оммабоп эмаслигида, ахборотнинг ишончлилиги пастлигида,
ўз вақтида келиб тушмаслиги ва бошқа жиҳатларда намоён бўлмоқда.

Акциядорлик жамиятларининг хўжалик фаолияти жараёнида содир бўлган

орерацияларни молиявий ҳисоботда умумлашган тарзда қайд этилиб, ташқи фойдаланувчилар
учун ахборот маълумотлари сифатида ҳисоботларини тузиб боради. Молиявий ҳисоботларни
тузишдан асосий мақсад ташқи фойдаланувчилар инвесторлар, кредиторлар ва бошқа хўжалик
субъектларининг зарурий ахборотларни олиш имконини беради.

Бу борада Мамлакатимиз раҳбари хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларни

тузишни, молиявий ҳисоботнинг халқаро с стандартларга мувофиқ равишда тузиш билан

боғлиқ бўлган 2020 йил 14 февралдаги 4611

-

сонли қарори қабул қилинди. га асосан молиявий

ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш лозимлиги белгиланган. Хўжалик
субъектлари томонидан юритилаётган молиявий ҳимоботларни бухгалтерия ҳисобининг
миллий стандартларини МҲХСга мувофиқ уйғунлаштириш

(

ПҚ

, 2020) .

Акциядорлик жамиятининг таркибида бир нечта филиаллари ёки шўба корхоналари

бўлганлиги сабабли йирик акциядорлик жамиятлари консолидациялашган молиявий ҳисобот
тайёрлайди ва тақдим этадилар. Бундай хўжалик субъектлари билан иқтисодий
муносабатларни амалга оширувчи субъектлар, улар тўғрисидаги зарури ахборотларни
консолидациялашган

молиявий ҳисоботлардан оладилар. Шу сабабли хўжалик субъектлари ўз

фаолиятлари молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тадбиқ этиш жараёни осон эмас,
бу шуни англатадики МҲХСнинг назарий

-

услубий асосалрини, меъёрий ҳуқуқларини

такомиллаштириш шарт ва давр талабидир.

Адабиётлар шарҳи.

Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш борасида, хорижий ва маҳаллий

иқтисодчи олимлар ўзларининг илмий ёндашувларини ва фикирларини билдиришган.

Жумладан, Абдуллаев ва бошқаларнинг

(

2013) қарашича, ҳисобнинг тушунарли ва ҳаммабоп

тарзда олиб борилишини таъминлаш учун ҳисоб ишлари юқори малакали, фаол ва ижодий
ташаббускор ходимлар қўлига топширилиши зарур.

Бахрушинанинг

(2011)

фикрича, Давлатнинг ҳисоб тизимининг у ёки бу таснифлаш

гуруҳига тегишли эканлигидан келиб чиқиб, нафақат улар бухгалтерия ҳисоби амалиётининг
ўхшаш балки маълум бир фарқли томонларини ҳам кўришимиз мумкин. Ҳар ҳолда ўхшаш
маданий ва иқтисодий жараёнларга ҳамда ўхшаш бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимига эга
бўлган давлатлар гуруҳини ажратишимиз мумкин.

Грибановский

(2010)

Консолидациялашган молиявий ҳисобот –

фойдаланувчилар учун

ягона хўжалик юритувчи субъект сифатида бир нечта шўба корхонаси бўйича ахборотларни
умумлаштириб беради. «Консолидациялашган молиявий ҳисобот –

фойдаланувчилар учун

ягона хўжалик юритувчи субъект сифатида бир нечта шўба корхонаси бўйича ахборотларни
умумлаштириб беради».

Ибрагимов ва бошқалар

(2008)

қонсолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишнинг

асосий мақсади –

корпорация фаолияти натижаларини ва молиявий ҳолатини тулигича очиб

бериш ҳамда бош ва шўба кампаниялари фоалиятини

ягона хўжалик ташкилотидек қилиб

кўрсатиб беришдан иборатдир, деб қарашади.

Норбеков ва бошқаларнинг

(2019)

қарачича, Халқаро контсепция ва «Молиявий ҳисоботни

тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос» номли 22 та Бухгалтерия ҳисобининг миллий


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

163

стандартлари (БҲМС) қоидаларини қиёслаш шуни кўрсатдики, молиявий ҳисобот
кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда тақдим этишга мамлакатимиздаги ва халқаро
амалиётдаги ёндашувлар бир

-

бирларидан жиддий фарқ қилмайди.

Профессор Я.Соколов фикрича, “молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари

бухгалтерларнинг назарий фикрлари учун ХХ аср охиридаги ажойиб ёдгорликдир”

(

Соколов Я.В.

2005).

Ташназаровнинг

(2017)

таъкидлашича

молиявий

ҳисоботларни

хусусан

консолидациялашган молиявий ҳисоботларни МҲХС (молиявий ҳисоботнинг халқаро
стандартлари) бўйича трансформация қилиш зарурияти ошиб бормоқда.

Хўжабеков

(2009)

Бизнесни бирлаштиришда консолидациялашган молиявий

ҳисоботларни такомиллаштириш: иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
диссертация автореферати.

Hermanson ва

бошқалар

(2009)

“Молиявий стейнтментлар бухгалтерия ҳисоби

жараёнининг охирги якуний маҳсулоти бўлиб, ички –

менежментларни ҳамда компаниядан

ташқаридаги –

кредиторлар, таъсисчилар ва бошқа қизиқувчи томонларни уйғун ва ишончли

ахборотлар билан таъминлайди” деб таъриф келтиришган

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ

-4611-

сонли

«Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги қарорига асосан молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш
лозимлиги белгиланган

(

ПҚ

, 2020).

Тадқиқот методологияси.

Хўжалик субъектларида молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботнинг халқар

стандартлари асосида тузиш, консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишда
инвестицион жозибадорликни таъминлаш, ҳисобот маълумотларни таҳлил қилиш билан
боғлиқ жиҳатлар ёритилган. Консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишга доир
иқтисодчи олимлар томонидан берилган таърифлар ва фикирлар ўрганилиб умумлаштирилган.
Мақолани тайёрлашда адабиётларни шарҳлаш, маълумотларни қиёслаш ва таққослаш
методларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Иқтисодиётни жадал ривожланиб бориш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар

ўртасида бўладиган иқтисодий муносабатларда улар тўғрисидаги ахборотларнинг тўғри ва
объективлиги муҳим аҳамиятга эга. Хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий муносабатда
бўладиган субъектлар тўғрисидаги ахборотларни молиявий ҳисоботдан оладилар. Бир нечта
филиаллари ёки шўба корхоналари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар консолидациялашган
молиявий ҳисобот тайёрлайди ва тақдим этадилар. Бундай субъектлар билан иқтисодий

муносабатда бўладиган субъектлар, улар тўғрисидаги ахборотни консолидациялашган
молиявий ҳисоботдан оладилар. Бундан ташқари турли бирлашмалар, концернлар,
ассоциациялар ва вазирликлар ҳам консолидациялашган молиявий ҳисобот тайёрлайди ва
тақдим этадилар. Шунинг учун, консолидациялашган молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги
аудиторлик текшируви ёрдамида аниқланади.

Бу борада Президентимизнинг 2020 йил 14 февралдаги 4611

-

сонли қарорига асосан

молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш лозимлиги белгиланган

(

ПҚ

,

2020)

. Йирик солиқ тўловчи ташкилотлар молиявий ҳисоботларини шўба корхоналар ҳар йили

молиявий ҳисобот шаклларини тузиш мақсадида бош корхона маълумотлари йиғма шаклда
тузишни белгилаб беради. Бунинг натижасида бош корхона шўба корхоналар молиявий
ҳисоботларини йиғиб, ҳар чорак ва йиллик ҳисоботларни йиғиб, консолидациялашган
молиявий ҳисоботларни тузади.

Ҳозирги вақтда молиявий

ҳисоботнинг халқаро стандартлари хўжалик субъектлар

томонидан ташқи фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган бухгалтерия
ахборотини тайёрлашда тобора кенг фойдаланилмоқда. Хорижий инвесторлар учун

бериладиган

имтиёзлар

ва

молиявий

рағбатлантириш

тизими,

инвестициявий

жозибадорликнинг

муҳим

омили

ҳисобланиб,

халқаро

иқтисодий

ҳамкорликни

ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида хорижий инвестициялар


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

164

иштирокидаги корхоналарнинг сони сезиларли даражада ошиб бораётганлигини кўришимиз

мумкин (1

-

расм)

.

1-

расм. Хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар тўғрисида маълумот

66

Кейинги беш йилда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони

1,6 баробарга ошди.

Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва

тўғридан

-

тўғри хорижий инвестициялар учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш бўйича кенг

қамровли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Мамлакатнинг стратегик
географик жойлашуви, бой ва хилма–хил табиий

ресурслари ва 36,2 миллион кишилик улкан

ички бозори сармоялар ва ўсиш учун улкан имкониятларни намоён этади. Ўзбекистон ҳукумати
ўз фуқароларининг фаровонлигини ошириш мақсадида, бизнесни ривожлантириш ва
замонавий технологияларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида чет эл
инвестицияларини кўпайтиришга устувор аҳамият бермоқда.

МҲХС (IFRS)10 Консолидацияланган молиявий ҳисобот 2013 йил 1 январда ёки ундан

кейин бошланадиган йиллик даврлар учун мажбурийдир. Стандарт консолидация масалаларига
оид 27

-

сонли

Консолидацияланган ва Алоҳида молиявий ҳисоботлар (БҲХС) IAS қоидаларини

алмаштиради. Шундай қилиб, 2013 йил 1 январдан бошлаб алоҳида молиявий ҳисоботларни
тайёрлаш янги таҳрирдаги 27

-

БҲХС (IAS) билан тартибга солинади ва консолидацияланган

молиявий ҳисоботларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар 10

-

МҲХС (IFRS) да мавжуд.

Молиявий ҳисобот, ҳисобот топширадиган хўжалик субъектининг активлари,

мажбуриятлари, капитали, даромади, харажати ва молиявий натижалари тўғрисида ахборотни
тушунтириб бериши керак. Кўрсатилган ахборот манфаатдор фойдаланувчилар ихтиёрига
бухгалтерия ҳисоботларининг тўлиқ комплектини чоп қилиш йўли билан етказилиши мумкин.
МҲХСга асосан тайёрланадиган ҳисботлар миллий стандарларимиз асосидаги молиявий
ҳисобот шаклларига озми кўпми охшашдир. Шу билан бирга молиявий ҳисобот таркиби ва
унинг мазмуни бўйича МҲХС ва БҲМС орасида айрим фарқлар мавжуд бўлиб, ушбу фарқлар

1-

жадвалда келтирилган.

Ҳозирги кунда халқаро миқёсда молиявий ҳисоб ва ҳисоботининг турли давлатларда бар

қанча моделлари мавжуд. Уларни ўрганиш ва шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг ҳар бири маълум
даражада ўзига хос хусусиятларга эга. Масаланинг ушбу жиҳатларини ҳар томонлама чуқур

66

Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитасининг расмий

сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

https://www.stat.uz.

8056

10769

12069

13531

13161

33,68%

49,81%

67,96%

63,37%

0,00%

10,00%

20,00%

30,00%

40,00%

50,00%

60,00%

70,00%

80,00%

90,00%

100,00%

0

2000

4000

6000

8000

10000

12000

14000

16000

2019

2020

2021

2022

2023

soni

2019 dan o'sish


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

165

тадқиқ қилиш, кўрсатмоқдаки, ҳар бир давлатда мавжуд ҳисоб тизимни халқаро стандартларга

мувофиқлаштириш ва стандартлаштириш орқали фойдаланувчиларга фойдали бўлган
бухгалтерия ҳисоби ахборотлари шакллантиради. Бизда ҳам ушбу томойилга мувофиқ, тизимли
равишда халқаро стандартларга мослаштириб боришимиз лозим бўлади.

1-

жадвал

МҲХС ва БҲМСга мувофиқ молиявий ҳисобот таркибидаги фарқлар

МҲХСга мувофиқ молиявий

ҳисобот таркиби

БҲМСга мувофиқ

молиявии ҳисобот

таркиби

Изоҳ

Молиявий ҳолат тўғрисидаги
ҳисобот

Бухгалтерия баланси

Номи мос келмайди, таркиби
қисман мос келади

Фойда ва зарарлар
тўғрисидаги ҳисобот

Молиявий натижалар
тўғрисидаги ҳисобот

Номи ва таркиби мос
келмайди

Капитал ўзгариши ҳақида
ҳисобот

Хусусий капитал
тўғрисидаги ҳисобот

Номи ва таркиби мос
келмайди

Пул оқимлари тўғрисидаги
ҳисобот

Пул оқимлари тўғрисидаги
ҳисобот

Номи мос келади, таркиби
мос келмайди

Молиявий ҳисоботга изоҳлар

Изоҳлар, ҳисоб

-

китоблар

ва тушунтиришлар

МҲХС молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун мўлжалланган бўлиб, фойдаланувчилар

унга компания ҳақидаги молиявий маълумотларнинг асосий манбаи сифатида қарашади. Булар
миллий стандартлар учун устқурма ҳисобланиб: улар алоҳида бир мамлакатларнинг
қонунчилигига боғланмаган ва у фаолият тури, тармоққа мансублиги, кўлами ва ташкилий

-

ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ихтиёрий хўжалик субъектининг ҳисоботларини тайёрлаш учун
мўлжалланган. МҲХСни гуруҳдаги ўзаро боғлиқ хўжалик субъектларнинг консолидасиялашган
ҳисоботини тайёрлаш учун ҳам ва алоҳида олинган хўжалик субъектининг ҳисоботларини
шакллантириш муҳимдир.

Консолидациялашган молиявий ҳисобот иқтисодий ва молиявий жиҳатдан бир –

бирига

боғлиқ бўлган бир нечта компанияларнинг гуруҳи хусусида умумий хусусдаги маълумотларни
олишни таъминлаб, ушбу компаниялар гуруҳининг фаолияти натижалари ҳамда истиқболини
ўзида акс эттиради.

Консолидациялашган ҳисоботни тайёрлашга нисбатан ҳам бир нечта турли назария

мавжуд. Алоҳида ташкилотлар ҳисоботини консолидациялашган ҳисоботга қўшилиши мақсад
ва вазифалари, услуб ва кўлами уларнинг предмети бўлади. Умумлаштиришнинг барча
назариялари бош ва шўба корхоналари гуруҳининг ўзаро боғлиқ ташкилотлар бирлашмаси
сифатидаги ўзига хослигини инобатга олишга ҳаракат қилади.

Юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакиллари ва бошқа тузилмавий бўлинмаларни

мустақил балансга ажратиш мумкин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари
тегишли юридик шаҳснинг консолидациялашган ҳисоботга албатта қўшилади

(

Колонов ва

бошқ.

2022).

Ягона ҳисоб сиёсатининг тамойили корхонанинг активлари, мажбуриятлари ва

операцияларини ҳисоблашда бир хил ҳисоб усулларидан фойдаланишдан иборат. Бош
компаниянинг ҳисобот санасида консолидацияланган молиявий ҳисоботларни тайёрлашни

таъминлаш. Ҳисобот саналарида номувофиқлик юзага келган тақдирда, шўъба корхона бош
корхонанинг ҳисобот санаси ҳолатига қўшимча молиявий маълумотларни тайёрлаши керак

(Imamova 2023).

Консолидациялашган молиявий ҳисобот –

бу ўзаро боғлиқ бўлган корхоналарнинг

умумий, бирлаштирилган ҳисоботи бўлиб, унда барча корхоналар фаолиятининг якунлари
ягона корхона фаолияти якунлари сифатида тақдим этилган. Бошқача қилиб айтганда, унда бош
корхона ва унга бўйсунувчи қуйи даражадаги корхоналарнинг активлари, мажбуриятлари,


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

166

даромадлари ва сарфхаражатлари тўғрисидаги ахборот умумлаштирилади ва акс эттирилади

(

Исманов 2021

).

Бунда бош ва шўба корхоналари гуруҳи ҳамда айрим жамият учун ҳисоботни тузишда ҳал

этилаётган вазифалар ўхшаш бўлади: бу маълумотни тўплаш, ҳужжатлаштириш, таҳлил қилиш
ва гуруҳлаштириш демакдир. Бироқ, бунда айрим жамият ҳисоботи ва консолидациялашган
ҳисоботнинг мақсади, вазифалари бир

-

бирига тўлиқ мос келмайди. Консолидациялашган

ҳисобот учун эса ушбу мақсади ва вазифалар бир нечта бошқа жамиятлар ҳисоботини

умумлаштириш зарурати билан боғлиқ хусусиятлар сабабли кенгаяди.

Масалан, хўжалик операцияларини ҳужжатлаштиришни кўриб чиқамиз. Бундан ташқари,

бирлашган жамиятларнинг барча хўжалик операциялари ҳисобга олиниши лозим.
Консолидациялашган

ҳисобот учун эса қуйидагилар алоҳида акс эттирилиши керак:

-

жамиятлар бош ва шўба корхоналари гуруҳлари ўртасидаги битимлар;

-

айрим жамиятларнинг бирлашишидаги ҳисоботида ўзгаришлар;

-

консолидациялашган баланснинг янги позицияларнинг умумлашиши ва молиявий натижлар

ҳисоботи, шунингдек, уларнинг йиллар бўйича ўзгариши натижасида юзага келадиган ҳажмлари;

-

яширин захира ва сарф

-

ҳаражатлар ҳажми ҳамда ҳисобга олишни, шунингдек, фирмалар нархи ва

ҳокозоларни аниқлаш услуби.

Юқорида қайд этилганидек, бош ва шўба корхоналари гуруҳи ёки айрим жамият ҳисоботи

уларнинг умумийлигига қарамасдан, консолидациялашган ҳисобот ўз хусусиятлари туфайли
айрим корхоналар ҳисоботининг мақсадлари, вазифаларини кенгайтириши ва тўлдириши
билан ажралиб туради. Уни тузишнинг айрим талабларига нисбатан ҳам ана шундай дейиш
мумкин. Юқорида келтирилган қоидалар айрим жамият ҳисоботига тааллуқли бўлгани каби
консолидациялашган ҳисоботга ҳам тааллуқлидир.

Бироқ, консолидациялашган ҳисоботни тузиш учун баъзи бир ўзига хос ва кенгайтирилган

тартиблар ва қоидалар мавжуд.












2-

расм. Консолидациялашган ҳисоботни тузиш учун кенгайтирилган тартиблар

1.

Бош ва шўба корхоналари гуруҳини нафақат янги иқтисодий, балки юридик шахс

сифатида тақдим этиш тартиби. Ушбу тартиб бош ва шўба корхоналари гуруҳини мустақил
иқтисодий тузилма сифатида кўриб чиқиш шарт

-

шароити асосларидан келиб чиқади.

Ташкилотлар бош ва шўба корхоналари гуруҳига айрим жамият ва юридик шахс мақоми

ёлғондан берилади, шўба жамиятлари эса ушбу мақомни ёлғондан йўқотади. Айнан ушбу
тартибга мувофиқ бош ва шўба корхоналари гуруҳининг бухгалтерия ҳисоботи:

оддий жамият ҳисоботига мос келиши керак

;

бош ва шўба корхоналари гуруҳи жамиятлари ўртасидаги операциялар ва уларнинг

натижалари аниқланиши ва

истисно қилиниши керак.

2.

Тўлиқлик тартиби. Ушбу тартиб барча ташкилотлар қаерда жойлашгани ва фаолият

туридан қатъий назар, аниқроғи, улрнинг мулклари, мажбуриятлари, даромад ва ҳаражатлари
умумлаштириш жараёнида ҳисобга олинишини англатади. Шу тарзда бош ва шўба корхоналари

КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН ҲИСОБОТНИ ТУЗИШ УЧУН

КEНГАЙТИРИЛГАН ТАРТИБЛАР

Бош ва шўба корхоналари

гуруҳини нафақат янги

иқтисодий, балки юридик

шахс сифатида тақдим этиш

тартиби

Тўлиқлик

тартиби

Ягона

ҳисобот

даври

тартиби

Ҳисоб

сиёсатининг
ўзгармаслик

тартиби


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

167

гуруҳининг мулк ва молиявий аҳволи, унинг фаолияти натижалари тўлиқ ва аниқ акс
эттирилиши таъминланади.

3.

Ягона ҳисобот даври тартиби. Ушбу тартиб бирлик назариясидан келиб чиқади ва барча

бош ва шўба корхоналари гуруҳи учун ягона ҳисобот даври ҳамда ягрна ҳисобот муддатини
аниқлаш лозимлигини англатади. Шундай қилиб, бош ва шўба корхоналари гуруҳининг барча
жамиятлари қисман баланслари битта аниқ муддатга, яъни бош корхонанинг ҳисобот даврида
тузилиши ва умумлаштириш лозим.

4.

Ҳисоб сиёсатининг ўзгармаслик тартиби

.

Ушбу тартиб бош ва шўба корхоналари гуруҳи

ҳисоботи маълумотларининг бирлиги ва таққосланишини таъминлаш учун катта роль ўйнайди.
ҳисоб

-

китоб сиёсати бир неча ҳисобот даври мобайнида изчил қўлланилиши, ундаги

ўзгаришлар эса махсус асосланган бўлиши керак. Ушбу ҳолатда ҳисоб

-

китоб сиёсатига

капитални ва мажбуриятларни умумлаштириш, ички айланма маблағлар ва оралиқ
натижаларни истисно қилиш, ҳамкорликда назорат қилинаётган жамиятларни умумлаштириш,
бирлаштирилаётган жамиятлар доирасини аниқлаш, шунингдек, умумлаштириш давомида
юзага келадиган у ёки бу рад этишларни акс эттириш усуллари киради.

Хулоса ва таклифлар.

Шундай қилиб, консолидациялашган ҳисобот айрим жамиятнинг ҳисоботига нисбатан

тўлдириш масаласини ҳал этади. Бу шу билан ифодаланадики, консолидациялашган ҳисобот
ҳам айрим жамият ҳисоботи сингари кўриб чиқилади ва асосланади. Айнан мана шунинг учун
ҳам консолидациялашган ҳисобот айрим жамиятлар ҳисоботини алмаштирмайди, аксинча уни
тўлдиради. Юқорида қайд этилганидек, ҳисоботнинг ушбу тури ҳисобот даврига мулк ва

молиявий аҳвол тўғрисида маълумотни ва шунингдек, бош ва шўба корхоналари гуруҳи
фаолиятининг ҳисобот даври учун молиявий натижаларни ифода этади, бу эса ҳисоботнинг
инвестицион жозибадорлик ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Бош ва шўба корхоналари гуруҳининг иқтисодий аҳволи ва ривожланиши тўғрисидаги

ахборотни ифода этадиган очиқ умумлаштирилган ҳисоботга асосий эътибор қаратиш зарур деб
ҳисоблаймиз. Бунда, ахборот бош ва шўба корхоналари гуруҳ рахбарияти учун унинг аниқ,
маълум маънода чекланганлиги ва норасмийлиги туфайли етарли эмас. Бундан ташқари,
«Консолидациялашган бухгалтерлик ҳисоботи» нафақат йил охирида, балки тезкорлик билан

-

ҳар ойда, ҳар чоракда Бош ва шўба корхоналари гуруҳидаги ишлар аҳволи тўғрисида
маълумотларни, яъни расмий ҳисоботни такдим этиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Ўзининг
ички бошқарув имконияти бўйича бундай «ички консолидациялашган ҳисобот» йиллик
молиявий ҳисоботдан тури ва мазмуни бўйича фарқ қилади. Консолидациялашган ҳисобот
узининг муҳимлилиги, хўжалик субъекти таркибидаги барча субъектларнинг иқтисодий
жараёнларини жамланган молиявий ҳисоботда қайд этилиши билан алоҳида аҳамият касб
этади.

Xулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, ҳисоботни бир хил тартиб ва қоидалардан

фойдаланган ҳолда тузиш зарурати ҳисоботнинг у ёки бу шаклининг ўхшашлиги ҳисобланади.
Уларни маълумотларни таққослаш мақсадида тузиш услубидан бир неча ҳисобот даври
мобайнида кетма

-

кет фойдаланиш лозим. Бирок, аниқ тафовутларга қарамасдан, бу ва бошка

турлар ягона тизимни

ташкил этилади, уларнинг маълумотлари бири

-

бирига яқинлаштириш

имконига эришилади.

Адабиётлар

/

Литература

/Referece:

Imamova N.M. (2023)

“Organization of consolidated accounting and reporting on the basis of

international financial standards”. Internationa

l Journal of Education, Social Science &

Humanities.Finland Academic Research Science Publishers ISSN: 2945-

4492 (online) |(SJIF) = 7.502ю

Volume-11| Issue-4| Published:|22-04-2023|

Norbekov D.E., Toʼrayev A.N., Rahmonov Sh.Sh. (2019) Moliyaviy hisobotlarn

ing xalqaro

standartlari: Oʼquv qoʼllanma /–

T.: “Iqtisod

-

Moliya”, –

332 b.

Абдуллаев А., Қаюмов И., Эргашев А. (2013) Бухгалтерия ҳисоби назарияси Ўқитувчи. —

ИСБН 637(075)

Бахрушина М.А., Мельникова Л.А. (2011) Международные стандарты финансовой

отчетности. 2

-

е изд., стер. –М.: «Омега

-

Л», стр. 12.

Грибановский

А.М. (2010) «Корпоративная финансовая отчетност. Международные


background image


www.e-itt.uz I SON. 2023

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, may

168

стандарты», № 2, г

.

Ибрагимов А., Очилов И., Қўзиев И., Ризаев Н., (2008) «Молиявий ва бошқарув ҳисоби». Ўқув

қўлланма; Тошкент.

Исманов И.Н. (2021) Консолидациялашган ҳисобот тузиш ва тақдим этишнинг моҳияти ва

мақсади” Таълим тизимида ижтимоий

-

гуманитар фанлар 5 ISSN 2181

-7286. Economics and

Management Engineering https://scienceweb.uz/publication/1483

Колонов М.Б., Абдувахидов Ф.Т., Дадабаев Ш.Х. (2022) “Бухгалтерия ҳисоби”. Дарслик;

Тошкент

-

. 410 б.

ПҚ

(2020)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг

халқаро

стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. 24.02.2020

йилдаги ПҚ

-4611-

сон.

Соколов Я.В. (2005) Судьба международных стандартов финансовой отчетности в России.

/ Я.В.Соколов. // Финансы и бизнес.. № 1. С. 72.

Ташназаров С.Н. (2017) “Молиявий ҳисоботнинг МҲХС бўйича трансформацияси зарурати,

моҳияти ва босқичлари”, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали.
№ 3, май

-

июнь.

Хўжабеков Н.Б. (2009) Бизнесни бирлаштиришда консолидациялашган молиявий

ҳисоботларни такомиллашти

-

риш. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

диссертация автореферати. –

Т., –

22 б.

Библиографические ссылки

Imamova N.M. (2023) “Organization of consolidated accounting and reporting on the basis of international financial standards”. International Journal of Education, Social Science & Humanities.Finland Academic Research Science Publishers ISSN: 2945-4492 (online) |(SJIF) = 7.502ю Volume-11| Issue-4| Published:|22-04-2023|

Norbekov D.E., Toʼrayev A.N., Rahmonov Sh.Sh. (2019) Moliyaviy hisobotlarning xalqaro standartlari: Oʼquv qoʼllanma /– T.: “Iqtisod-Moliya”, – 332 b.

Абдуллаев А., Қаюмов И., Эргашев А. (2013) Бухгалтерия ҳисоби назарияси Ўқитувчи. — ИСБН 637(075)

Бахрушина М.А., Мельникова Л.А. (2011) Международные стандарты финансовой отчетности. 2-е изд., стер. –М.: «Омега-Л», стр. 12.

Грибановский А.М. (2010) «Корпоративная финансовая отчетност. Международные стандарты», № 2, г.

Ибрагимов А., Очилов И., Қўзиев И., Ризаев Н., (2008) «Молиявий ва бошқарув ҳисоби». Ўқув қўлланма; Тошкент.

Исманов И.Н. (2021) Консолидациялашган ҳисобот тузиш ва тақдим этишнинг моҳияти ва мақсади” Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар 5 ISSN 2181-7286. Economics and Management Engineering https://scienceweb.uz/publication/1483

Колонов М.Б., Абдувахидов Ф.Т., Дадабаев Ш.Х. (2022) “Бухгалтерия ҳисоби”. Дарслик; Тошкент-. 410 б.

ПҚ (2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори. 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон.

Соколов Я.В. (2005) Судьба международных стандартов финансовой отчетности в России. / Я.В.Соколов. // Финансы и бизнес.. № 1. С. 72.

Ташназаров С.Н. (2017) “Молиявий ҳисоботнинг МҲХС бўйича трансформацияси зарурати, моҳияти ва босқичлари”, “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь.

Хўжабеков Н.Б. (2009) Бизнесни бирлаштиришда консолидациялашган молиявий ҳисоботларни такомиллашти-риш. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. – Т., – 22 б.