АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДА СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИГАН МИНИМУМНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Annotasiya

Мақолада аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимида солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш масалалари ёритилган ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида унинг оптимал миқдорини белгилаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Рузиев, Ғ. (2023). АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДА СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИГАН МИНИМУМНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(4), 191–200. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44771
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимида солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш масалалари ёритилган ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида унинг оптимал миқдорини белгилаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

191


АҲОЛИ ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДА СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИГАН

МИНИМУМНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ

Рузиев Ғанишер Усарович

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти

Аннотация.

Мақолада аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимида солиққа

тортилмайдиган минимумни жорий этиш масалалари ёритилган ҳамда хорижий мамлакатлар
тажрибаси асосида унинг оптимал миқдорини белгилаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар

берилган.

Калит сўзлар:

даромад, минимал истеъмол харажатлари, яшаш минимуми, ижтимоий

адолат, солиққа тортилмайдиган минимум.

ВОПРОСЫ ВВЕДЕНИЯ НЕОБЛАГАЕМОГО МИНИМУМА В НАЛОГООБЛОЖЕНИЕ

ДОХОДОВ НАСЕЛЕНИЯ

Рузиев Ганишер Усарович

Фискальный институт при Налоговом комитете

Аннотация.

В статье освещены вопросы введения необлагаемого минимума в системе

налогообложения доходов населения, а также даны научные предложения и рекомендации по
определению его оптимального размера на основе опыта зарубежных стран.

Ключевые слова:

доход, минимальные потребительские расходы, прожиточный минимум,

социальная справедливость, необлагаемый минимум.

ISSUES OF INTRODUCING A NON-TAXABLE MINIMUM IN THE TAXATION OF

INCOMES OF THE POPULATION

Ruziev Ganisher Usarovich

Fiscal Institute under the Tax Committee

Annotation.

The article highlights the issues of introducing a non-taxable minimum in the system of

taxation of incomes of the population, as well as scientific proposals and recommendations for determining

its optimal size based on the experience of foreign countries.

Keywords:

income, minimum consumer spending, living wage, social justice, minimum tax-free

income.

Кириш.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, аҳоли даромадлари иқтисодий ривожланишнинг энг

муҳим иқтисодий кўрсаткичи бўлиб, ҳар бир мамлакатда уни йиллар давомида ошириб бориш

энг муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Шунга кўра, мамлакатимизда ҳам янги иш
ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар

камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш (Фармон, 2022) масаласига алоҳида эътибор
қаратилгани ҳолда, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг

доллардан

оширишга эришиш кўзда тутилган. Бу борада солиққа тортиш тизими аҳолининг

фаровонлигини умумий тарзда амалга ошириш орқали жамият қуйи қатламларининг аҳволи

изчил равишда яхшиланиб боришига кўмаклашмоғи зарур. Чунки, аҳоли тасарруфида
қоладиган пул маблағлари миқдори барча фуқароларнинг ҳам энг кам тирикчилик минимумини

таъминламай олмайди. Аҳоли даромадларини солиққа тортишнинг мавжуд механизми

тасарруфдаги даромадларнинг яшаш минимумидан паст бўлишидан ҳимоя қилмайди, балки энг
кам тирикчилик минимуми доирасидаги даромадлар ҳам солиққа тортилади.

IV SON - AVGUST, 2023

191-200


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

192

Табиийки, солиқ солинмайдиган энг кам даромад, яъни солиққа тортилмайдиган

минимумнинг мавжуд эмаслиги ўткир ижтимоий муаммодир. Жаҳоннинг аксарият

давлатларида ҳам жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш муаммолари
орасида энг долзарб муаммолардан бири бу “солиқ солинмайдиган минимум” муаммосидир.

Бунинг моҳияти шундан иборатки, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини таъминлаш учун зарур
бўлган минимал даромад солиққа тортилмаслиги керак. Қолаверса, амалдаги солиқ имтиёзлари

тизими ижтимоий тенгликни таъминлашга етарли эмас. Ҳар бир фуқаро, айниқса, унинг
ҳаётини таъминлаш масалаларида тенг ҳуқуқларга эга бўлиши керак. Демак, мазкур муаммолар

аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилишни, қолаверса, хорижий
мамлакатлар ижобий тажрибалари асосида янада такомиллаштиришни талаб этади.

Адабиётлар шарҳи.

Даромадларни солиққа тортишда солиққа тортилмайдиган минимумни қўллаш борасида

дастлабки фикрларни илгари сурган назариячилардан бири сифатида америкалик иқтисодчи

олим Фридман (1912

-

2006) жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишда солиққа

тортилмайдиган минимумни белгилаш зарурлигини асослаб берди.

Альфред Бухлер (1933) ўз тадқиқотларида солиққа тортилмайдиган минимум

ўрганилгани ҳолда, ушбу минимум аҳолининг кун кечиришига етарли бўлиши, солиқлар
аҳолининг турмуш тарзи шароитларини ўзгартириш учун эмас, балки даромадларни ошиши

учун хизмат қилиши кераклиги таъкидланади.

Ўз даврида француз иқтисодчиси Тюрго (1727

-

1781) солиқ тўловчининг даромадидан

келиб чиқиб солиққа тортилмайдиган минимумни белгилашни таклиф қилган.

Замонавий иқтисодчи олимлар ҳам “солиққа тортилмайдиган минимум” тушунчаси

бўйича ўзларининг таърифлари ва фикрларини баён этганлар. Жумладан, Россиялик иқтисодчи
олимлар ҳамда Изотова (2015)лар тадқиқотларида даромадларни солиққа тортишда солиққа

тортилмайдиган минимум ва айрим чегирмаларни киритиш лозимлигини асослайдилар.

Изотова (2015) ўзининг илмий ишларида Россия Федерациясида ҳам жисмоний

шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда прогрессив шкалани жорий қилиш
лозимлигини таъкидлаб, бунда ижтимоий масалалар билан билан бирга солиққа

тортилмайдиган минимум ҳам ўз аксини

топиши ва айрим чегирмалар бўлиши лозим

эканлигини асослайди.

Инглиз иқтисодчиси Пигу (

1877-1959

) неоклассик йўналиш доирасида прогрессив

солиққа тортиш ғоясини ишлаб чиқди. У жамиятда даромадларнинг нотекис тақсимланишига,
солиқларни адолатли қайта тақсимлаш зарурлигига эътибор қаратди. Пигунинг

(1985)

фикрича, давлат чегарада ижтимоий тенгликни таъминлаши керак, чунки солиқлар нафақат
бир хил даромадга, балки яшаш шароитлари ҳам бир хил бўлган солиқ тўловчилар учун тенг

бўлиши керак.

Россиянинг етакчи аудит

-

маслаҳат компанияси “КСК ГРУПП” вакиллари фикрича “солиқ

солинмайдиган минимал

-

бу қонун

билан аниқ белгиланган қиймат бўлиб, у пул шаклида

ифодаланади ва даромаднинг энг кам миқдорини ёки солиққа тортилмайдиган битим

миқдорини аниқлаш имконини беради”

68

.

Иқтисодий мавзудаги нашрларда “солиқ солинмайдиган минимал” тушунчасини

аниқлашда кўпинча бу солиққа тортилмайдиган минимал даромад эканлиги ёзилади
(Майбурова,

Иванова, 2014). Солиқ солинмайдиган минимумнинг бундай ғояси унинг

мазмунини тўғри акс эттирмайди. Солиқ солинмайдиган минимум нафақат даромадларга, балки

бошқа солиқ солиш объектларига ва транспорт, ер ва бошқалар каби солиқлар бўйича солиққа
тортиш базаларига нисбатан ҳам пайдо бўлиши мумкин. Майбуровнинг (2014) фикрича,

солиққа тортилмайдиган минимал

-

бу объект ёки солиқ солинадиган базанинг қонуний

равишда белгиланган қиймати бўлиб, ундан солиқ ундирилмайди ёки нол ставкаси

қўлланилади

.

Муайян солиқ бўйича солиққа тортилмайдиган минимумнинг қийматини

аниқлашга ёндашувлар мамлакатларда (Алиев, Мусаева, 2013) тарихий босқич ёки ривожланиш

босқичига ва ушбу даврда ҳал қилинган ижтимоий

-

иқтисодий вазифаларнинг устуворлигига

қараб фарқланади.

Кейинги йилларда жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш

борасидаги муаммоларга доир илмий изланишлар олиб борган маҳаллий иқтисодчи олимлардан

68

https://kskgroup.ru/press-center/glossary/neoblagaemyy-minimum/


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

193

Қиёсов

(2019), Сабиров (2019), Агзамов (2019), Бозоров (2019),

Калимбетов (2023)лар

тадқиқотларида ҳам

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларини пасайтириш,

ижтимоий харажатларни чегириш ҳамда қисман солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш
бўйича таклифлар келтириб ўтилган. Аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз жоизки, мамлакатимизда

жисмоний шахслар даромадларини ягона ставкада солиққа тортишга ўтилганидан буён бугунги
кунга қадар солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш билан боғлиқ илмий

-

амалий

муаммолар яхлит ҳолда тадқиқ этилмаган. Шу боис, аҳоли даромадларини солиққа тортишда
солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш, унинг оптимал вариантини белгилаш билан

боғлиқ муаммолар иқтисодий адабиётлар ва изланишларда етарлича тадқиқ этилмаган долзарб
масала ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида назарий манбалар, амалий материаллар ва хорижий давлатлар

тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш, таққослаш, гуруҳлаш, мантиқий фикрлаш, илмий

мушоҳада, тизимли ёндашув каби усуллардан фойдаланилган.

Даромадларни солиққа тортиш борасида солиққа тортилмайдиган энг кам минимумни

қўллаш бўйича хорижий давлатлар амалий маълумотлари ва уларни таҳлиллари амалга
оширилиб, илмий хулоса ҳамда амалий таклифлар берилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Муайян давлат томонидан маълум бир солиққа нисбатан солиққа тортилмайдиган

минимумдан фойдаланиш солиқ тўловчиларнинг турли қатламлари, биринчи навбатда,
жисмоний шахсларнинг турли ижтимоий

-

демографик гуруҳлари ўртасидаги ижтимоий

тенгсизликни юмшатиш (тенглаштириш), конституциянинг тенглик тамойилини ва
солиқларнинг ижтимоий ролини янада тўлиқроқ амалга ошириш учун мўлжалланган. Бу

амалиёт кўпгина давлатларда аҳолининг даромадларини солиққа тортиш тизимида кенг
қўлланилади. Мамлакатимизда ҳам аҳоли даромадларини солиққа тортиш амалиётида маълум

бир даврлар оралиғида солиқ солинмайдиган минимум қўлланилган. Жумладан,
мамлакатимизда аҳолини

даромадларини солиққа тортиш тизими дастлаб “Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан
олинадиган даромад солиғи тўғрисида”ги Қонун (ҳозирги кунда ўз кучини йўқотган) асосида

жорий этилган, бўлиб, мазкур қонунга асосан фуқаролар даромадларининг маълум бир
суммагача бўлган қисми солиққа тортилмаган. Ундан ошган қисми эса прогрессив ставкада

даромад солиғига тортилган. Масалан 1991 йилда асосий иш жойидан йилига 1920 сўмдан

ошмайдиган иш ҳақи ва бошқа турдаги пул мукофоти оладиган, бир корхона, муассаса ва
ташкилотда тўлиқ бўлмаган йил мобайнида ишлаганида эса, ҳар бир ишлаган ойи учун 160 сўм

оладиган ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролардан даромад солиғи ушланмаган. 1992 йил
1 январдан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақи, 350 рубль (сўм) қилиб белгиланиши натижасида,

асосий иш жойидан йилига 4200 сўмдан ошмайдиган иш ҳақи ва бошқа турдаги пул мукофоти
оладиган, бир корхона, муассаса ва ташкилотда тўлиқ бўлмаган йил мобайнида ишлаганида эса,

ҳар бир ишлаган ойи учун 350 сўм оладиган ишчилар, хизматчилар ва бошқа фуқаролардан
даромад солиғи ушланмайдиган бўлган.

Аҳоли даромадларини солиққа тортишда 1992 йил 2 июлдаги 631

-XII-

сонли қонун билан

солиқ солинмайдиган минимум тушунчаси киритилган. Шунга кўра йиллик энг кам иш ҳақи

(ўша вақтда амалга бўлган 4200 сўм, ойига 350 сўм) солиқ солинмайдиган минимум этиб
белгиланган (1

-

расм).

Солиққа тортиш амалиётида 1998 йилга қадар солиқ солинмайдиган минимум ҳар ойда

энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида амал қилиб келган. Солиқ тизимидаги

ислоҳотлар борасида 1998 йилдан 2015 йилга қадар солиқ солинмайдиган минимумни

қўллашдан амалиётидан воз кечилган. 2015 йилдан бошлаб эса даромадларни прогрессив
ставкаларда солиққа тортишда қуйи ставканинг 7,5 фоиздан 8,5

фоизга, юқори ставканинг эса

22 фоиздан 23 фоизга кўтарилиши эвазига аҳоли даромадларининг ҳар ойда энг кам иш
ҳақининг бир бараваригача бўлган даромадларига нисбатан 0 фоизлик ставка жорий этилди.

2019 йилга келиб эса аҳоли даромадлари ягона 12 фоизлик ставкада солиққа тортилишига
ўтилиши оқибатида прогрессив шкалалар қаторида 0 фоизлик ставкадан ҳам воз кечилди.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

194

1-

расм. Ўзбекистон Республикасида ахоли даромадларини солиққа тортишда солиқ

солинмайдиган минимумнинг амал қилиш динамикаси

69

Бугунги кунда солиққа тортишнинг пропорционал тизимида даромад солиғи анча паст

бўлиб, бир текис шкала бўйича ундирилади. Текис солиққа тортиш тизими жисмоний

шахсларнинг фаолиятини асосан “яширин иқтисодиёт” соҳасидан олиб чиқиш ва бюджет
даромадларини кенгайтириш имконини беради. Аммо солиққа тортишнинг пропорционал

тизими миллий бойликнинг мамлакат аҳолиси вакиллари ўртасида тенг тақсимланишига ёрдам
бермайди ва фуқароларнинг даромадларидаги фарқни юмшата олмайди. Бу тизим аҳолининг

қуйи қатламига салбий

таъсир таъсири натижасида уларни ночорлаштирса, аксинча юқори

қатламнинг даромадлилик даражасига ижобий таъсир қилади. Натижада аҳоли

даромадларидаги бундай жиддий фарқ жамиятдаги ижтимоий беқарорлик омили бўлиб,
хавфсизликка таҳдид ва иқтисодий ўсишни тормозлаши мумкин. Шунга кўра, вақт ўтиши билан

кўплаб давлатлар даромад солиғининг табақалаштирилган, прогрессив шкаласига ўтишни
лозим топмоқдалар.

Халқаро тажрибадан ҳам маълум бўлмоқдаки, айрим мамлакатларда аҳоли турли

табақалари даромадлари кескин фарқ қилишининг кучлилиги, жисмоний шахслар
даромадларини ягона ставкага асосланган солиққа тортиш тизими ижтимоий адолат ва

тенгсизликни кучайтиришга олиб келмоқда. Мамлакатимизда ҳам аҳоли даромадларини ягона
ставкада солиққа тортиш тизимининг амал қилиши, қолаверса ушбу тизимнинг энг кам

истеъмол савати (яшаш минимуми) қийматига яқин солиққа тортилмайдиган минимумга эга
эмаслиги кам даромадга эга бўлган аҳоли қатлами турмуш дарасига салбий таъсир қилиши

билан биргаликда, даромадлар тенгсизликнинг ортишига сабаб бўлади. Қолаверса, амалдаги
солиқ имтиёзлари тизими ижтимоий тенгликни таъминламайди.

Ҳар

бир фуқаро, айниқса, унинг ҳаётини таъминлаш масалаларида тенг ҳуқуқларга эга

бўлиши керак. Юқорида қайд этилшан солиққа тортиш амалиётидаги камчиликлар эса ўз

навбатида жисмоний шахсларнинг турли ижтимоий

-

демографик гуруҳлари ўртасидаги

ижтимоий тенгсизликни юмшатиш (тенглаштириш)га хизмат қиладиган конституциявий

принцип ва ёндашувларга зид келади. Чунки, янги таҳрирда қабул қилинган конституциямизда
давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини

таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида

амалга оширишлиги (Қонун, 2023) алоҳида модда билан белгилаб қўйилган. Аслини олганда
даромад солиғи фақат бюджет даромадларини оширишга хизмат қилиш билан

чегараланмаслиги, балким кенг халқ оммасининг турмуш даражасини, даромад тўлов
қобилиятларини оширишга ҳам хизмат қилмоғи лозим. Зеро, даромад солиғи аниқ ижтимоий

хусусиятга эга ва реал даромадлар даражасига ва натижада аҳолининг турмуш даражасига катта
таъсир кўрсатади. Бу борада француз иқтисодчиси Э.Де.Жирарденнинг назариясига кўра

солиқлар ёрдамида солиққа тортишнинг прогрессив шкаласини қўллаш йўли билан жамият
аъзолари ўртасидаги мулкий тенгсизликка барҳам бериш мумкин. Ҳозирги кунда бу

69

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган

350

2500

30000

100

250

550

118400

130240

149775

172240

0

20000

40000

60000

80000

100000

120000

140000

160000

180000

200000

0

20000

40000

60000

80000

100000

120000

140000

160000

180000

200000

Энг кам иш ҳақи

Солиқ солинмайдиган минимум


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

195

назариянинг давомчилари бўлиб, америкалик иқтисодчилар А.Илерсик, Г.Коул, француз
иқтисодчилари М.Клюдо, Ж.Фурастье ҳисобланишади. Уларнинг фикрига кўра давлат

солиқлардан ва трансфер тўловларидан фойдаланиш йўли билан жамият миллий даромадини
камбағаллар фойдасига қайта тақсимлайди.

Мамлакат тараққиётининг адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини

ривожлантириш, қолаверса миллий иқтисодиётни жадвал ривожлантириш борасида ўз олдига

қўйган вазифалари солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш ва прогрессив шкалага
ўтиш орқали аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилишни талаб қилади.

Зеро, иқтисодчи олим A.Смит томонидан таклиф қилинган, солиқ солинмайдиган минимум
асосида соф даромад принципи ётади. Унинг моҳияти шундаки, солиқ даромаднинг солиқ

тўловчи ва оиласининг минимал турмуш даражасини қўллаб

-

қувватлаш учун зарур бўлган

қисмига таъсир қилмаслиги керак. Яъни аҳолининг камида минимал истеъмол харажатлари

миқдоридаги даромадлари солиққа тортилмаслиги лозим. Шунга кўра даромадларнинг солиққа
тортилмайдиган минимумдан ошган қисми “эркин даромад” сифатида солиққа тортилиши

адолатли ва мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, айнан эркин даромад, қайсики, бирламчи

эҳтиёжлар қондирилгандан сўнг қолган даромад бўлиб, жисмоний шахснинг ҳақиқий тўлов
қобилиятини белгилайди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Ўзбекистонда 2023 йил июль ҳолатига аҳолининг

минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 568 минг сўм деб белгиланди.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан

камбағаллик чегараси

сифатида фойдаланиш кенг тарқалган. Қолаверса, мамлакатимиз конституциясида ҳам

“Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш
зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланади” (Қонун, 2023)

-

дея алоҳида қайд этиб этилган.

Мамлакатимизда аҳоли даромадлари ва минимал истеъмол харажатлари статистикасини

таҳлил қиладиган бўлсак, эътиборга олиш керак бўлган асосий жиҳат, бу даромад солиғига

тортилмайдиган минимумнинг доимий миқдори йўқлиги сабабли, ҳар бир олинган сўмдан
солиқ ундирилишидир (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, ўртача иш ҳақи, минимал

истеъмол харажатлари динамикаси (сўм)

70

Кўрсаткичлар

2019

2020

2021

2022

Ўртача МҲТЭКМ*

634 880

675626

766536

879167

ЖШОДС (12%)

76186

81075

91984

105500

Даромад солиғи чегирилган ҳолда ўртача МҲТЭКМ

558694

594551

674552

773667

Ўртача иш ҳақи

2324600

2673300 3214800 3892400

ЖШОДС (12%)

278952

320796

385776

467088

Даромад солиғи чегирилган ҳолда ўртача иш ҳақи

2045648

2352504 2829024

3425312

Минимал истеъмол харажатлари

-

-

440000

498000

Ўртача МҲТЭКМдан даромад солиғи ва минимал
истеъмол харажатлари чегирилгандаги фарқи

-

-

234552

275667

Ўртача иш ҳақидан даромад солиғи ва минимал

истеъмол харажатлари чегирилгандаги фарқи

-

-

2389024

2927312

Оқибатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида доирасида олинадиган

даромаднинг ҳам солиққа тортилиши натижасида қоладиган даромад минимал истеъмол
харажатларидан унчалик юқори бўлмайди. Натижада ушбу омиллар туфайли ихтиёрий реал

даромадларнинг яшаш учун зарур бўлган минимал даражадан пастга тушишидан ҳимоя қилиш
механизми мавжуд эмас. Демак, даромадларни солиққа тортиш тизимидаги камчиликлар,

солиққа тортишга доир назариялар, фикр ва қарашлар, мамлакатимиз конституциясида ва
солиқ қонунчилигида белгиланган принцип ва ёндашувлар, қолаверса мавжуд шароит ва

имкониятлар ҳам Ўзбекистон солиққа тортиш амалиётида жисмоний шахслар даромадларини
солиққа тортишнинг прогрессив шкалаларига ўтишни, шунингдек солиққа тортилмайдиган

минимумни киритишни талаб этади. Бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасини

70

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

196

ўрганадиган бўлсак, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиққа
тортилмайдиган минимал миқдор қонуний равишда белгиланган ҳолда, қоида тариқасида, ҳам

ёш, ҳам ижтимоий гуруҳлар бўйича, шунингдек, тўловчининг оилавий аҳволини ҳисобга олган
ҳолда фарқланиши мумкин.

Халқаро солиқ амалиётида солиқ солинмайдиган минимал миқдор икки шаклда тақдим

этилиши мумкин:

1) солиққа тортиладиган даромаддан маълум бир қатъий миқдорни чегириб ташлаш

(Aргентина, Испания, Финляндия, Франция);

2) солиқ тўловчининг даромадини маълум миқдордан бошлаб солиққа тортиш (бу

суммадан паст даромадга (солиқ солинмайдиган минимал), ноль ставка қўлланилади)

(Германия).

Солиққа

тортилмайдиган

минимумнинг

қийматини

аниқлашга

ёндашувлар

мамлакатларда (Алиев, Мусаева, 2013) тарихий босқич ёки ривожланиш босқичига ва ушбу
даврда ҳал қилинган ижтимоий

-

иқтисодий вазифаларнинг устуворлигига қараб фарқланади.

Aйрим хорижий давлатларда жисмоний шахс даромадларининг фақат бир қисми, яъни қонуний

чегирмалар ва солиқ имтиёзлари, шу жумладан солиққа тортилмайдиган минимум
чегирилгандан кейин унинг ихтиёрида қоладиган даромад солиққа тортилади. Ривожланган

мамлакатларда солиқ солинмайдиган энг кам миқдор

-

бу белгиланган энг кам яшаш

даражасининг миқдори. Турли мамлакатларда аҳоли даромадларини солиққа тортиш

ёндашувлари ҳар хил бўлиши мумкин, аммо даромад солиғи яшаш минимумидан ошмайдиган
миқдордан ундирилмайди. Мисол учун, Буюк Британияда вақт синовидан ўтган барқарор ва

ҳаётий тизим мавжуд. Ҳар бир резидент солиққа тортилмайдиган минимумга ҳақли ва ундан
солиқ олинмайди. Даромад солиғи бўйича чегирма миқдори ҳар бир молиявий йилда нарх

даражасини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади.

2-

жадвал

Хорижий давлатларда даромад солиғи ставкалари ва солиққа тортилмайдиган

минимум миқдорлари

71

Хорижий

давлатлар номи

Жисмоний

шахслардан

олинадиган даромад

солиғи ставкалари

Солиққа тортилмайдиган минимум

миқдорлари

1

Австрия

36-50

11 000

еврогача

2

Аргентина

35

10 000 песогача

(1250 доллар)

3

АҚШ

35-39,6

5500-

10000 долларгача

4

Буюк Британия

20-45

9000 фунт стерлинггача

5

Бразилия

15-27,5

5300 долларгача

6

Германия

14-45

l киши учун йилига 9 744 евро ёки эр

-

хотин учун

18 816

евро.

7

Испания

24-51

22 000 еврогача

8

Литва

23

Ойлик 600

-

645 евро

9

Сингапур

20

16 000 AҚШ доллари

10

Украина

18

17 грн. Айрим ҳолларда 1342 грн.

11

Францияда

45

5 875 евро миқдоридаги даромади даромад

солиғидан озод қилинган (эр

-

хотин учун 11

750

евро миқдорида).

12

Филлиандия

17-31,7

10 000 еврогача

13

Қозоғистон

10

Ойига

48300 тенге

14

Япония

5-45

97500 иенадан 4796000 иенагача

Мазкур давлатда йилига 9000 фунт стерлингга тенг миқдорда даромад солиққа

тортилмайди. Даромад солиғи ягона ставка бўйича эмас, балки даромад манбаига қараб
ундирилади. Aҳолининг барча қатламлари даромадлари, уларнинг турлари, чегирмалар ва

имтиёзларни ҳисобга оладиган солиқ тизими механизмининг яхши мувофиқлаштирилган

71

https://visasam.ru/emigration/vybor/nalogi-v-mire.html


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

197

ишига Буюк Британияда жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солиш тажрибаси мисол
бўла олади. Ижтимоий адолат нуқтаи назаридан солиққа тортишнинг прогрессив шкаласи энг

самарали ҳисобланади: даромад қанча кўп бўлса, унинг катта қисми солиқ шаклида олиб
қўйилади. Солиққа тортишнинг прогрессив шкаласидан фойдаланиш текис шкалага қараганда

юқорироқ ставкаларни назарда тутади, лекин бундай шкала билан биргаликда юқорида
таъкидлаб ўтилганидек, солиққа тортилмайдиган минимум ҳам мавжуд.

Айрим хорижий давлатларда солиққа тортилмайдиган минимал миқдор одатда яшаш

минимумидан ошади. Солиққа тортилмайдиган минимумнинг энг кам миқдори кўпинча энг кам

яшаш минимуми асосида ҳисобланади.

Масалан Aвстрия давлатида йилига 11

000 еврогача олинган даромад солиққа

тортилмайди. Aргентинада 10 000 песога (1250 доллар) тенг бўлган сумма солиққа
тортилмайди. Aмерика Қўшма Штатлари (АҚШ)да 65 ёшгача бўлган ёлғиз кишилар (солиқ

тўловчилар) учун солиққа тортилмайдиган минимал миқдор йилда 5500 долларни ташкил
қилади. Мазкур давлатда декларацияни биргаликда тўлдирувчи турмуш ўртоқлар учун солиққа

тортилмайдиган минимал миқдор

-

10 000 AҚШ долларини, турмуш ўртоғи бўлмаган, лекин

фарзандларини тарбиялаётган ёки ота

-

онасини боқаётган оила бошлиғи учун эса

- 7150

долларни ташкил этади. Шунинг билан биргаликда AҚШнинг турли штатларида солиққа

тортилмайдиган минимал миқдори ҳар хил бўлиши мумкин. Бразилия давлатида йилига 5300
AҚШ долларигача даромад солиққа тортилмайди. Германия давлатида солиққа

тортилмайдиган минимум l киши учун йилига 9 744 евро ёки биргаликда солиқ тўлайдиган эр

-

хотин учун 18 816 еврони ташкил этади. Ушбу давлатда солиққа тортилмайдиган минимал

миқдор нархнинг ошиши ва иқтисодиётдаги инфляция жараёнлари туфайли доимий равишда
ўзгартирилади. Испания даавлатида 22 000 еврогача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди.

Францияда жисмоний шахснинг йилига 5 875 евро миқдоридаги, эр

-

хотин учун эса 11 750 евро

миқдоридаги даромади солиқдан озод қилинган. Финляндия фуқаролари 10 000 еврогача

миқдордаги даромаддан солиқ тўламайди. Литва давлатида мамлакат аҳолисининг меҳнат
қобилиятининг турли аражалари учун тегишли солиққа тортилмайдиган даромад миқдори

(NPD) ажратилади. Aгар меҳнатга лаёқатлилик даражаси 0% дан 25% гача бўлса ёки улар пенсия
ёшига етган ва юқори даражадаги алоҳида эҳтиёжлар ёки жиддий ногиронлик даражасига эга

бўлган шахслар бўлса, NPD 645 еврони ташкил қилади. Aгар меҳнат қобилияти даражаси 30%

дан 55% гача бўлса ёки улар пенсия ёшига етган ва ўрта ёки паст махсус эҳтиёжлар даражаси
ёки ўртача ёки ўртача ногиронлик даражасига эга бўлган шахслар бўлса, NPD

-

600 евро. Литвада

меҳнат қобилиятининг фоиз даражасига бўлинишдан ташқари, солиқ имтиёзларини
белгилашда жисмоний шахснинг даромадлари миқдорига эътибор берилади. Ҳажмидан келиб

чиқиб, иккита NPD дан қайси бири қўлланилиши аниқланади: ойлик ёки максимал йиллик.
Ойлик NPD иш билан боғлиқ даромади энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваридан ошмайдиган

жисмоний шахсга нисбатан қўлланилади.

2021-

йилда энг кам ойлик иш ҳақи 607 еврони ташкил

этган. Шундай қилиб, амалдаги ойлик NPD 350 еврони ташкил қилади. Йиллик даромади юқори

бўлган аҳоли учун максимал йиллик NPD қўлланилади. 2021 йил учун бу 4200 евро. Шундай
қилиб, энг кам ойлик иш ҳақи 607 евро бўлса, максимал йиллик NPD 7274 еврони ташкил

қилади. Йиллик NPD 369 евро йиллик даромади 6660 евродан ошмайдиган резидентларга
тегишли.

Бугунги кунда дунёда энг ривожланган мамлакатлар қаторида тилга олинаётган Сингапур

давлатида ноль даражадаги солиқ ставкаси фақат йиллик даромади 16 000 AҚШ долларидан

ошмайдиган фуқароларга нисбатан қўлланилади. Яна бир ривожланган ва солиққа тортиш

амалиётида энг юқори прогрессив ставка қўлланиладиган давлатлардан бир бўлган Японияда
солиқ чегирмалари (солиққа тортилмайдиган миқдорлар) даромад миқдорига қараб

белгиланган: Масалан:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

198

Йиллик даромад миқдори

Солиқ ставкаси

Чегирма миқдори

1949000 иена гача

5%

0

иена

1950000-

3299000 иена

10%

97500 иена

3300000-

6949000 иена

20%

427500 иена

6950000-

8999000 иена

23%

636000 иена

9000000-

17999000 иена

33%

1536000 иена

18000000-

39999000 иена

40%

2796000 иена

40000000 иена дан юқори

45%

4796000 иена

Бугунги кунда сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан нотинч бўлган, бюджет маблағларининг асосий

қисми ҳарбий ҳаракатларга сарф бўлаётган Украинада ҳам 2023 йилда солиққа тортилмайдиган

минимал миқдор 17 грн.га тенг. Украинада меҳнатга лаёқатли киши учун яшаш минимуми ойига
2684 грн.ни ташкил қилади.

Марказий Осиёда бизга қўшни бўлган давлатлардан бири бўлган

Қозоғистон

Республикасида барча учун (имтиёзли алоҳида шахслардан ташқари) ойлик ҳисоб

-

китоб

кўрсаткичи (ОҲК)нинг 14 баравари миқдорида ойлик стандарт чегирма (солиққа
тортилмайдиган минимум) ҳар бир календарь ойи учун қўлланилади. Календар йили учун унинг

умумий миқдори амалда бўлган ойлик ҳисоб

-

китоб кўрсаткичининг 168 бараваридан

ошмаслиги керак. Маълумот учун 2023 йилда Қозоғистонда ойлик ҳисоб

-

китоб кўрсаткичи

(ОҲК) миқдори 3450 тенге бўлиб, унинг 14 баравари миқдоридаги стандарт чегирма (солиққа
тортилмайдиган минимум) 48300 тенге бўлади.

Мусулмон давлатларида бугунги кунга қадар гарчи у солиқ ҳисобланмасада, мусулмонлар

учун фарз бўлган ибодат сифатида закот беришда ҳам закот берилмайдиган даромаднинг
йиллик энг кам миқдори (85 грамм тиллонинг нархи миқдорида) белгилаб қўйилган. Яъни

қачонки, кишилар зарур эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 85 грамм тиллонинг нархига
тенг ва ундан ортиқ маблағга ёки ушбу қийматдаги савдо

-

тижорат молига (масалан 2023 йилда

1 грамм тиллонинг ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисоблаганда 35

700 000

сўмга) эга бўлганда

жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи) ни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Натижада закот ҳам аҳоли ўртасида даромадлар тенгсизлигини камайтиришга, кам
даромадлиларни молиявий рағбатлантиришга хизмат қилади. Демак, ҳатто закот беришда ҳам

ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида закот берилмайдиган даромаднинг йиллик энг кам
миқдори белгиланган.

Хорижий давлатлар тажрибаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ушбу мамлакатларнинг

аксарияти жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг прогрессив шкаласидан

фойдаланади ва кўпинча кам таъминланган аҳоли ҳам солиқдан озод қилинади. Шунингдек,
прогрессив солиққа тортиш шкаласига эга бўлган мамлакатларнинг катта қисмида солиққа

тортилмайдиган минимал даромад жорий этилган. Шундай қилиб, бу чора

-

тадбирлар кенг

аҳоли фаровонлигига хизмат қилади, ижтимоий адолатсизлик ва кескинликни камайтиради.

Хулоса ва таклифлар

.

Аҳоли даромадларини солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилиш борасида юқоридагиларга

асосланган ҳолда хулоса қиладиган бўлсак, юқори даромадлардан юқори солиқ ундириш орқали
давлат шу орқали аҳолининг юқори даромадли гуруҳлари даромадларини кам

таъминланганларга қайта тақсимлайди. Ўз навбатида аҳоли даромадларини прогрессив
ставкада солиққа тортишга, солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш ва аҳолининг

таълим, тиббий хизматлар, тиббий суғурта, уй қуриш ёки сотиб олиш, коммунал хизматлар
билан боғлиқ харажатларини умумий даромаддан чегириб қолиш бўйича ислоҳотларни амалга

ошириш йўли билан ўтилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, даромад солиғи базасидан
солиқ имтиёзлари шаклидаги ижтимоий харажатларнинг чегирилиши мамлакат ижтимоий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

199

сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бу борада даромад солиғининг ижтимоий
функциясини тўлиқ амалга ошириш учун оиланинг умумий даромадини солиқ солиш объекти

сифатида ажратиш мантиқан тўғри келади, бу қарамоғида бўлганлар, вояга етмаганлар ва кекса
ота

-

оналарнинг техник харажатларини ҳисобга олишга имкон беради. Даромад солиғидан

чегирмаларнинг шаффоф механизмидан фойдаланиш давлат ижтимоий сиёсатининг мақсадли
йўналишини ва мақсадлилигини кучайтиради, бу эса солиқ тўловчилар назарида ҳукуматнинг

ҳаракатларига ишонч даражасини оширади ва аҳолининг умуминсоний қадриятлардан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради. Солиқларнинг бир қисмини солиқ тўловчиларга

сифатли хизмат кўрсатиш кўринишида қайтариш жисмоний шахсларнинг “яширин”
фаолиятини (шу жумладан “конверт” усулида иш ҳақи олишни) қисқартириш, бюджет ва уй

хўжаликлари даромадларини ошириш, камбағалликни реал камайтириш ва аҳоли турмуш
даражасини оширишнинг асосий омили бўлади.

Юқоридаги таҳлиллар, хулосалар ва хорижий мамлакатлар тажрибаларини

умумлаштирган ҳолда, Ўзбекистонда аҳоли даромадларини солиққа тортишни ислоҳ қилиш, шу

жумладан солиққа тортилмайдиган минимумни жорий этиш борасида қуйидагилар таклиф

этилади:

1. Ўзбекистонда аҳоли даромадларни солиққа тортиш тизимини ислоҳ қилишда

мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, аҳоли менталитети, даромадларнинг
шаклланиш манбалари, ижтимоий қатламларидаги даромадлар тенгсизлиги, оила аъзолари ва

даромадлари, ўртача даромад, аҳолининг турмуш даражаси кабиларни ҳисобга олган ҳолда
хорижий мамлакатлар тажрибасини қўллаши лозим.

2.

Солиқ кодексига жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишда “солиққа

тортилмайдиган минимум” (ёки “солиқ солинмайдиган минимум” тушунчасини киритиш, ва

уни белгилашда ҳар бир оиланинг йиллик минимал харажатлар қийматини ҳисобга олиш
(маълумотларга кўра

2023 йилда

минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига

568 минг сўмни ташкил этади

72

),

ҳеч бўлмаганда унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг

кам миқдорига тенг бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

3. Солиқ солинмайдиган минимумни жорий этиш ҳисобига икки босқичли прогрессив

шкалага солиққа тортиш тартибига ўтиш.

4. Прогрессив солиққа тортиш шкаласини жорий қилишда аҳолининг ўрта қатлами ва якка

тартибдаги тадбиркорларнинг манфаатларини

бузмаслик учун унинг градиентини диққат

билан ҳисоблаш ҳамда солиқ ставкаларининг самарадорлигини назорат қилиш мақсадида

фуқаролар даромадларининг ҳақиқий даражасини мониторинг қилишга катта эътибор
қаратилиши керак.

5. Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштирш орқали иш ўринларини ва

даромадларни солиқдан яшириш (айниқса, юқори даромадли шахслар томонидан ) амалиётига

қарши курашни янада кучайтириш лозим.

Юқоридагилар билан биргаликда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

самарадорлигини ошириш ва аҳолини ижтимоий қўллаб

-

қувватлашни кенгайтириш мақсадида

айрим муҳим харажатларни (тиббий хизматлар (масалан диагностика, стоматология ва бошқа),

кам таъминланганлар учун маълум коммунал хизматлар, тўй ва маракалар билан боғлиқ
маълум меъёр ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларни) чегириб ташлаш механизмини

жорий этиш тавсия этилади.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Buehler G. (1933) «Taxation and the minimum of subsistence» Source: The American Economic

Review, Vol. 23, No. 2 (Jun.,), pp. 234-244. Stable URL:

http://www.jstor.org/stable/253

.

Kalimbetov J. (2023) Aholi daromadlari tarkibiga jismoniy shaxslar

toʻlaydigan soliqlar

stavkalarining ta'sirini modellashtirish (Qoraqalpogʻiston Respublikasi misolida) Iqtisodiyot fanlari

boʻyicha falsafa doktori (PhD) diss. avtoref. –Т.: ТДИУ, 54 б.

Агзамов А.

(2019)

Жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш.

И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.автореф. –

Т. ТДИУ, 47 б.

Алиев Б.Х., Мусаева Х.М. (2013) Налоговые системы зарубежных стран: учебник. М.: ЮНИТИ

-

ДАНА,

72

https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/41599-minimal-iste-mol-xarajatlari-qiymati-to-g-risida


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, avgust

www.e-itt.uz

200

Бозоров А.

(2019)

Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ва уларни солиққа

тортини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) дисс.

автореф

.

Т.: ТДИУ, 54 б.

Изотова О. (2015) Перспективы реформирования налога на доходы физических лиц как

инструмента социальной политики государства. Автореферат дисс. Москва..

Қиёсов

Ш.

(2019)

Жисмоний

шахслар

даромадларини

солиққа

тортишни

такомиллаштириш. Иқтисодиёт

фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дис.автореф. –

Т.:

ТМИ,. 30 б.

Қонун

(2023) Ўзбекистон республикаси конституцияси. Янги таҳрир. 01.05.2023 йилдаги

ЎРҚ

-837-

сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни билан тасдиқланган.

https://lex.uz/docs/6445145/14-

модда

.

Қонун

(2023)

Ўзбекистон республикаси конституцияси. Янги таҳрир. 01.05.2023 йилдаги

ЎРҚ

-837-

сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни билан тасдиқланган.

https://lex.uz/docs/6445145/42-

модда.

Майбуров И.А.

Ю.Б.

Иванов. (2014) Налоговые льготы. Теория и практика применения. –М.:

ЮНИТИ

-

ДАНА,. С.203.

Майбурова И.А.,

Иванова Ю.Б.

(2014)

Налоговые льготы. Теория и практика применения

/

под

ред. И.А.

Майбурова, Ю.Б.

Иванова. М.: ЮНИТИ

-

ДАНА,.

С.203.

Пигу А. (1985) Экономическая теория благосостояния. –М.: Прогресс,. Т.1.

Сабиров М. (2019) Даромадларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш.

Иқтисодиёт

фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс.автореф.–

Т.: ТМИ, 66 б.

Фармон (2022) Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “ 2022–

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60

-

сонли Фармони. 85

-

мақсад.

Bibliografik manbalar

Buehler G. (1933) «Taxation and the minimum of subsistence» Source: The American Economic Review, Vol. 23, No. 2 (Jun.,), pp. 234-244. Stable URL: http://www.jstor.org/stable/253.

Kalimbetov J. (2023) Aholi daromadlari tarkibiga jismoniy shaxslar toʻlaydigan soliqlar stavkalarining ta'sirini modellashtirish (Qoraqalpogʻiston Respublikasi misolida) Iqtisodiyot fanlari boʻyicha falsafa doktori (PhD) diss. avtoref. –Т.: ТДИУ, 54 б.

Агзамов А. (2019) Жисмоний шахсларни солиққа тортиш амалиётини такомиллаштириш. И.ф.н. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс.автореф. – Т. ТДИУ, 47 б.

Алиев Б.Х., Мусаева Х.М. (2013) Налоговые системы зарубежных стран: учебник. М.: ЮНИТИ-ДАНА,

Бозоров А. (2019) Декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ва уларни солиққа тортини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) дисс. автореф. – Т.: ТДИУ, 54 б.

Изотова О. (2015) Перспективы реформирования налога на доходы физических лиц как инструмента социальной политики государства. Автореферат дисс. Москва..

Қиёсов Ш. (2019) Жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортишни такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дис.автореф. – Т.: ТМИ,. 30 б.

Қонун (2023) Ўзбекистон республикаси конституцияси. Янги таҳрир. 01.05.2023 йилдаги ЎРҚ-837-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни билан тасдиқланган. https://lex.uz/docs/6445145/14-модда.

Қонун (2023) Ўзбекистон республикаси конституцияси. Янги таҳрир. 01.05.2023 йилдаги ЎРҚ-837-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни билан тасдиқланган. https://lex.uz/docs/6445145/42-модда.

Майбуров И.А. Ю.Б. Иванов. (2014) Налоговые льготы. Теория и практика применения. –М.: ЮНИТИ-ДАНА,. С.203.

Майбурова И.А., Иванова Ю.Б. (2014) Налоговые льготы. Теория и практика применения / под ред. И.А. Майбурова, Ю.Б. Иванова. М.: ЮНИТИ-ДАНА,. С.203. Пигу А. (1985) Экономическая теория благосостояния. –М.: Прогресс,. Т.1.

Сабиров М. (2019) Даромадларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дисс.автореф.– Т.: ТМИ, 66 б.

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “ 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги 60-сонли Фармони. 85-мақсад.