Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
189
ЎЗБЕКИСТОНДА ХУФИЁНА ИҚТИСОДИЁТНИ УЛУШИНИ КАМАЙТИРИШДА МОЛИЯВИЙ
ИНСТРУМЕНТЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
Рахманов Лазиз Эркабаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Aннотация
.
Мазкур мақолада республикамизда хуфиёна иқтисодиётни улушини
камайтиришда молиявий инструментлардан самарали фойдаланиш масалалари ҳамда солиқ
органларининг солиқ тўловчилар томонидан даромадлар ҳажмини яшириш, солиқ тўлашдан
бўйин товлаш схемаларидан фойдаланишнинг кенг тарқалган амалиётига қарши курашиш
бўйича ишлари тарқоқ ва изчил олиб борилмаётгани солиқ интизомининг пасайишига, яширин
иқтисодиёт кўламининг сақланиб қолишига ва инсофли тадбиркорлар учун бизнес юритиш
шартларининг ёмонлашишини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш бўйича тадқиқот олиб
борилган, уни қўллаш бўйича илмий
-
амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар
:
хуфиёна иқтисодиёт, молиявий, яширин иқтисодиёт, солиқ тушумлари,
таҳлика
-
таҳлил, хавфлар, самарадорлик, схемалар, солиқ интизоми, усуллар ва воситалар, илғор
ахборот
-
коммуникасия технологиялари, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ ставкаси.
ВОПРОСЫ ЭФФЕКТИВНОГО ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ФИНАНСОВЫХ ИНСТРУМЕНТОВ В
СНИЖЕНИИ ДОЛИ ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ
Рахманов Лазиз Эркабаевич
Ташкентский государственный экономический университет
Аннотация
.
В данной статье рассматриваются вопросы эффективного использования
финансовых инструментов для снижения доли тайной экономики в нашей республике и то, что
работа налоговых органов по борьбе с широко распространенной практикой сокрытия сумм
доходов налогоплательщиками и использования
схемы уклонения от уплаты налогов
обсуждаются разрозненно и последовательно, что приводит к снижению налоговой дисциплины
и сохранению масштабов тайной экономики.Проведено исследование по анализу и оценке
результатов ухудшения условий ведения бизнеса для честными предпринимателями, а по его
применению разработаны научно
-
практические выводы и предложения.
Ключевые слова:
тайная экономика, финансовая, скрытая экономика, налоговые
поступления, анализ рисков, риски, эффективность, схемы, налоговая дисциплина, методы и
инструменты, передовые информационно
-
коммуникационные технологии, анализ, оптимизация,
налоговая ставка.
ISSUES OF EFFECTIVE USE OF FINANCIAL INSTRUMENTS IN REDUCING THE
SHARE OF THE SECRET ECONOMY IN UZBEKISTAN
Rakhmanov Laziz Erkabaevich
Tashkent State University of Economics
Abstract.
In this article, the issues of effective use of financial instruments to reduce the share of the
secret economy in our republic and the fact that the work of tax authorities to fight against the widespread
practice of hiding the amount of income by taxpayers and using tax evasion schemes are discussed in a
scattered and consistent manner, which leads to a decrease in tax discipline and the preservation of the
scale of the secret economy. a study was conducted on the analysis and evaluation of the results of the
deterioration of business conditions for honest entrepreneurs, and scientific and practical conclusions and
proposals were developed for its application.
Key words:
secret economy, financial, hidden economy, tax revenues, risk analysis, risks, efficiency,
schemes, tax discipline, methods and tools, advanced information and communication technologies,
analysis, optimization, tax rate.
VI SON - OKTABR, 2023
UO‘K
: 336.22
189-195
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
190
Кириш.
Ўзбекистон ҳам кўплаб давлатлар қатори бир қатор ўзига хос иқтисодий муаммоларга дуч
келмоқда, улардан бири норасмий ёки кўпинча “хуфиёна” деб аталадиган яширин
иқтисодиётнинг кенг тарқалишидир. Ушбу норасмий иқтисодиёт расмий қоидалар, солиқ
тизимлари ва меҳнат қонунлари доирасидан ташқарида юзага келадиган иқтисодий фаолиятни
ўз ичига олади. Унинг мавжудлиги мамлакатнинг иқтисодий
ривожланиши, фискал
барқарорлиги ва ижтимоий фаровонлиги учун бир қанча муаммоларни келтириб чиқаради.
Хуфиёна иқтисодиёти улушини камайтириш учун молиявий воситалардан самарали
фойдаланиш Ўзбекистон иқтисодий тараққиётининг муҳим шартидир. Норасмий иқтисодиёт
аҳоли қатламларини турмуш тарзи билан таъминлаш ва расмий сектордаги бўшлиқларни
тўлдириш каби баъзи афзалликларга эга бўлиши мумкин.
Адабиётлар шарҳи.
Ҳозирги
даврда хуфиёна иқтисодиётни улушини камайтиришда молиявий
инструментлардан самарали фойдаланиш йўллари мавзусига оид қисқача адабиётлар шарҳини
келтирамиз.
Маҳкамовнинг
(2014)
фикрича, Давлат томонидан белгиланган солиқ, йиғим, бож ва
бошқа мажбурий тўловларни тўламаслик, фойда (даромад)ни ёки солиқ солинадиган бошқа
объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, солиқ ёки қонуний
манфаатларини
ҳимоя
қилиш
чора
-
тадбирларини
такомиллаштириш
борасида
мамлакатимизда амал қилиб келаётган бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий таҳлил қилиш
ва қайта кўриб чиқиш орқали мавжуд муаммоларни қонун йўли билан ҳал қилиш зарур. Бу эса,
ўз навбатида ушбу соҳадаги жиноятларни олдини олишда катта амалий аҳамият касб этади”.
Солиқдан қочиш бу солиқ тўловчининг иқтисодий эгоистик туйғусига
асосан юзага
келсада, бироқ, у жамиятнинг иқтисодий соҳалари орқали ижтимоий муаммо даражасида
намоён бўлиб, сиёсий масалаларга айланади. Бу борада Бавария молия вазири Гувер
"Германияда солиқларни тўлашдан бўйин товлаш истаги туғилиш истагидан кучлироқдир"
деганда солиқдан бўйин товлашнинг асосий ижтимоий
-
сиёсий негизини кўрсатиб ўтган эди
(Kottke, 1998).
Абдуллина
(2016)
фикрича,
солиқдан қочишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда
солиқ жиноятларини аниқлашда бухгалтерия ҳужжатларини таҳлил қилишнинг
қийинчиликларининг мавжудлиги, янги ташкил этилиб, тез фаолиятини тугатадиган
корхоналарни мониторинг қилишда етарли малаканинг камлиги, фуқаролик, иқтисодий
ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро интеграциялаш асосида таҳлил қилишнинг қийинлиги, қонун
ҳужжатларининг етарли такомиллашмаганлиги оқибатида солиқдан қочиш ҳолатларининг
ҳуқуқий негизига асосланган ҳолда бу жараённи камайтиришга қаратилган ҳаракатларнинг
самарасиз бўлишига таъсир қилмоқда.
Вачугов
(2019)
солиқдан қочиш жараёнини яширин иқтисодиётнинг бўғини
сифатида
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” тушунчасини ҳам тушунтириб ўтади. Унинг фикрича,
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш яширин иқтисодиётнинг
бир қисми бўлиб, солиқ тўлашдан
бўйин товлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўйича яширин тузилмаларнинг фаолияти бизга
“солиқ соҳасидаги яширин иқтисодиёт” атамасини киритиш имконини беради, унинг таърифи
қуйдагича ифодаланиши мумкин: солиқ тўловчиларнинг ўзлари ҳам, солиқ тўлашдан бўйин
товлашни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни таъминлайдиган хизматларни кўрсатадиган
соя тузилмалари тушунилади”.
Райзберг
(1997)
фикрича, яширин иқтисодиётни –
“реклама қилинмайдиган, уларнинг
иштирокчилари томонидан яширилмаган, давлат ва жамият томонидан назорат
қилинмайдиган, расмий давлат статистикасида қайд этилмаган иқтисодий жараёнлар”
сифатида баҳолайди.
Ефимичев
(2000)
эса, “солиқ тўлашдан бўйин товлаш бу
-
қонунда белгиланган солиқларни
тўлаш бўйича қонунда
белгиланган ҳаракатларни қасддан қилмаслик шаклида намоёнлик
(ҳаракатсизлик) ҳисобланади” деб таърифлайди.
Нудель
(2007)
“солиқ тўлашдан бўйин товлаш ижтимоий хавфлидир, жисмоний ёки
юридик шахсларнинг солиққа тортиш соҳасида қонунда белгиланган солиқларни ва (ёки)
йиғимларни тўлиқ ёки қисман тўламасликка қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлигидир”
мазмунида тушунтиради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
191
Майбурова, Киреенко, Ивановалар
(2013)
эса, солиқдан қочишга қуйдагича таъриф
беради: “солиқ тўлашдан бўйин товлаш деганда солиқ тўловчининг солиқ тўловларини тўлаш
бўйича ўз мажбуриятларини ўзгартиришнинг ноқонуний йўли тушунилиши керак, бунда солиқ
органларидан даромадлар ва мол
-
мулкни яшириш, уйдирма харажатлар яратиш, шунингдек,
қасддан бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботини бузиш” ҳолатлари юз беради.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва тушумларни йўқотиш: норасмий иқтисодиётдаги
фаолият кўпинча солиққа тортишдан бўйин товлайди, бу эса ҳукумат учун катта даромад
йўқотишларига олиб келади. Бу давлат хизматлари, инфратузилмани ривожлантириш ва
ижтимоий таъминот дастурларига таъсир қилади. Хуфиёна иқтисодиётида ишчилар ижтимоий
ҳимоя, жумладан, тиббий суғурта, пенсия нафақалари ва қонуний кафолатлардан фойдалана
олмаслиги мумкин. Бу уларни иқтисодий зарбалар ва ишончсизликка қарши ҳимоясиз
қолдиради. Норасмий сектор умумий иқтисодий ўсиш ва самарадорликка тўсқинлик қилиши
мумкин, чунки у самарадорлик ва сифат стандартларига риоя қилмасдан ишлайди ва кўпинча
эскирган технология ва амалиётларга таянади.
Ўзбекистон учун самарали молиявий воситалар ва хуфиёна иқтисодиёти улушини
камайтириш бўйича сиёсат чораларини ўрганиш ва амалга ошириш жуда муҳим. Бу солиқ
ислоҳотлари, молиявий инклюзивлик ташаббуслари, расмийлаштириш учун салоҳиятни
ошириш ва норасмий иқтисодиётдан расмий иқтисодиётга ўтаётган ишчилар учун ижтимоий
хавфсизлик тармоқлари каби чора
-
тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу мунозарада ушбу
молиявий воситалар ва стратегиялар кўриб чиқилади, уларнинг Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш,
барқарорлик ва ижтимоий фаровонликни таъминлашда норасмий иқтисодиёт улушини
камайтиришга потенциал таъсири ўрганилади.
Хуфиёнанинг самарали қисқариши нафақат молиявий саъй
-
ҳаракатлар, балки иқтисодий
инклюзивликни рағбатлантириш, фискал барқарорликни ошириш ва халқнинг янада фаровон
ва адолатли келажагига йўл очиш воситасидир. Солиқдан
қочишнинг социал оқибатлари ҳақида
гап кетганда солиқ тўловчиларнинг давлат бюджетига ўзларига юклатилган солиқ
мажбуриятлари доирасидаги пул тушумларини ўз манфаатларида олиб қолиши, жамият
аъзоларининг бошқаларининг социал шароитларини оғирлаштиришга қилинган ҳаракат
сифатида баҳолаш лозим.
Солиқдан қочиш бу бошқаларнинг манфаатларига зарар келтириш билан бир қаторда,
эгоистик
-
худбинлик хусусиятларнинг ҳам кучайишини таъминлайди, бундан ташқари, солиқ
тўламаслик жамиятнинг бошқа аъзолари билан биргалик туйғусини йўқотади,
индивидуалликни келтиради, пировардида эса, жамиятдан ижтимоий наф олиб, жамиятга
иқтисодий наф беришни унутишга етаклайди.
Хусусан. юридик шахслар жисмоний шахсларга уй
-
жой ва кўчмас мулкларни бўлиб
-
бўлиб
тўлаш, улушбай (ёки инвестиция
киритиш) шарти билан сотиш бўйича шартномалардаги
нархларни нотариал расмийлаштиришда пасайтириб кўрсатиш орқали солиқ базаларини
яшириш ҳолатлари кузатилмоқда. Юридик шахслар томонидан кўчмас мулк объектларини
аҳолига фақат нақд пулсиз тартибда сотиш мажбурияти мавжуд эмас. Шу сабабли кўчмас мулк
(турар ва нотурар уй
-
жой) аҳолига
асосан нақд пулда сотилиб, аҳоли билан қурувчи ўртасида
улуш ёки инвестиция киритиш тарзида шартномани номига (қалбаки) тузиб, кўчмас мулк
реализация пайтида унинг ҳақиқий нархи
камайтирилиб кўрсатилмоқда.
Нотариат идоралари маълумотларига мувофиқ 2022 йилда 732 та корхона 29
191
та
объектни 8162,9
млрд.сўмга реализация қилганлиги, ушбу корхоналар томонидан
6161,4
млрд.сўмга ЭҲФ расмийлаштирилганлиги маълум бўлди. Жумладан, Тошкент шаҳар
Яшнобод туманида жойлашган “AZIYA INVEST FAVORIT” МЧЖ корхонаси
томонидан 1106
нафар
фуқаролар билан уй
-
жой қуриш бўйича инвестиция шартномаси тузган ҳолда, аҳолидан
163,4
млрд.сўм нақд пул олиб, якунида уй
-
жойни қуриб бермасдан фирибгарлик йўли билан
маблағларни ўзлаштирган ва натижада зарар кўрган шахсларга давлат бюджетидан
156,0
млрд.сўм қоплаб берилди. Ўрганишда, реализация қилинган 2001,5
млрд. сўмлик 11963 та
объектига ЭҲФ расмийлаштирилмаганлиги ёки реализация суммасини камайтириб
кўрсатилганлиги натижасида 192,3
млрд.сўмлик солиқ суммаси ҳисобланмай қолган.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
192
Мисол учун, Нотариат идоралари маълумотларига кўра “ПEРФECТ УНИВEРСАЛ СEРВИC”
МЧЖ 2022 йилда 60 та 19,8
млрд.сўмлик объектни реализация қилганлиги бироқ жамият
ҳисоботида реализация суммасини 6,2
млрд. сўм миқдорида кўрсатган. Натижада солиқ
базасини 13,6
млрд.сўмга камайтириб, бюджетга 4,1
млрд.
сўм солиқлар тўланмасдан қолган.
2023 йил 923
та қурилиш корхоналари томонидан 7,8 мингта кўчмас мулк объектлари
реализация қилиниб, солиқ ҳисоботларида реализация нархларини пасайтириб кўрсатиш
ҳисобига 780
млрд.
сўмлик солиқ базаларини яширганлиги аниқланди.
Мисол учун, “Plit industry building” МЧЖ (Akay City бренд) Тошкент шаҳрида қурилган уй
-
жойнинг 927 кв.м қисмини 14 та фуқарога номига “1” сўмга реализация қилганлиги, “domtut”
сайтида ушбу уй
-
жойнинг 1 кв.м учун 7 млн.сўмдан 11,7
млн.сўмгача нархлар эълон
қилинганлиги маълум бўлди. Натижада биргина шу корхонани ўзидан солиқ базаси
6,4
млрд.сўмга камайтириб кўрсатилган.
Озарбайжонда қурилиш корхоналарига кўчмас мулкни жисмоний шахсларга сотишда
тўловни нақд пулсиз тартибда, электрон ҳисоб
-
фактуралар бериш мажбурияти юкланган. Бунда
жисмоний шахсларга сотиб олинган кўчмас мулк учун тўлаб берилган ҚҚСнинг 20 фоизи
қайтариб берилади. Шу билан бирга, Франция, Италия, Португалия, Бельгия ва Греция каби
мамлакатларда 2 минг ЕВРОдан ортиқ товарлар нақд пулсиз шаклида сотилади.
Таклифимиз юридик шахслар томонидан уй
-
жой ва кўчмас мулк объектларини
реализация қилиш, аҳоли билан тузиладиган улушбай қурилишда иштирок этиш ёки
инвестиция ҳиссаси тўғрисидаги шартномаларни солиқ органларининг ахборот тизимидан
мажбурий рўйхатдан ўтказиш зарурдир. Бунда, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар
томонидан кўчмас мулкни аҳолига сотишни нақд пулсиз ва электрон ҳисобварақ
-
фактуралар
расмийлаштириш орқали амалга ошириш тартибини белгилаш лозим бўлади.
Бундан ташқари. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими билан Солиқ қўмитаси
ахборот тизими интеграция қилинган лекин солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун
зарур бўлган
архитектура
-
режалаштириш топшириғи, лойиҳа смета ҳужжатлари электрон тақдим
қилинмайди, қурилиш объектини топшириш
-
қабул қилиш далолатномасини тўлиқ
рақамлаштириш ва электрон киритиб бориш тизими мавжуд эмас. “Шаффоф қурилиш”
платформасида 2022 йилда 923 та корхоналар қиймати 11358,2
млрд.сўмлик қурилиш монтаж
ишларини якунлаган бўлиб, шундан 157 тасида 779,8 млрд. сўмлик солиқ базаси ҳисоботларда
акс эттирилмаслиги оқибатида биргина ҚҚС бўйича бюдетга 101,7 млрд.сўм солиқ
ҳисобланмасдан қолган.
Мисол учун, “Шаффоф қурилиш” платформаси маълумотларига асосан Жиззах
вилоятидаги “Mukammal qurilish savdo” МЧЖ 2022 йилда қиймати 56,7
млрд.сўмлик 15 та
қурилиш объектини якунланган бўлиб, солиқ ҳисоботларида 32,6 млрд.сўмлик иш
бажарилганлиги кўрсатилган. Натижада 24,1
млрд.сўмлик солиқ базаси камайтирилганлиги
ҳисобига 3,6
млрд.сўм солиқлар ҳисобланмасдан қолган. Мисол учун: “Хумоюн қурилиш” МЧЖ
томонидан 2023 йилда жами қиймати 8,5 млрд.сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, солиқ
ҳисоботларида 2 та ходимни кўрсатган. Қурилиш жараёнидаги архитектура
-
режалаштириш
топшириғи, лойиҳа смета ҳужжатларини ҳамда қурилиш объектини топшириш
-
қабул қилиш
далолатномасини шакллантирилишини тўлиқ рақамлаштириш ва “Шаффоф қурилиш” миллий
ахборот тизимига электрон киритиб бориш. Мазкур тартибни жорий этилиши ҳисобига солиқ
базасини яшириш ҳолатлари олди олинади.
Шунингдек, пахта ва ғалладан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар
томонидан реализация қилинган маҳсулотларни тўлиқ ҳисобини олиш имконияти мавжуд эмас.
Бунинг учун эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) электрон
ҳисобварақ
-
фактура орқали реализация қилинган миқдоридан келиб чиққан ҳолда субсидия
ажратиш тартибини жорий этиш ҳамда агроонлайн платформасида жами ер майдони, экин
турлари, ҳосилдорлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда субсидия
ажратилиши
талабини белгилаш.
Статистика маълумотларига кўра, 2022 йилда пахта ва ғалладан ташқари 75 трлн.сўмлик
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан етиштирилган. Шундан 68 трлн.сўмлик маҳсулот
реализацияси учун ЭХФ расмийлаштирилмаган
-
лиги ва солиқ ҳисоботларида кўрсатмаганлиги
натижасида 86 млрд.сўм ҚҚС тўланмасдан қолганлиги маълум бўлди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
193
Қишлоқ
хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик соҳасини ривожлантириш
учун 2022 йилда 1,1
трлн.сўм субсидиялар ажратилган. Маълумот учун: Озарбайжонда ахборот
тизими орқали 400 га яқин қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан маҳсулотлар
реализацияси бўйича ЭҲФ расмийлаштирилиб, маҳсулот миқдоридан келиб чиққан ҳолда
субсидия ажратилган.
Бундан ташқари. электр энергия реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид
қилувчи корхоналар томонидан электр энергияни ва юқори ликвидли товарларни реализация
қилиш тўғрисидаги шартномаларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби мавжуд
эмас.
Бугунги кунда табиий газ ва нефт маҳсулотлари реализацияси бўйича барча шартномалар
солиқ органлари ахборот тизимида мажбурий равишда рўйхатдан ўтказилган ҳолда электрон
ҳисобварак
-
фактураларни расмийлаштириш амалиёти жорий этилган. Шунингдек, фермер
томонидан пахта реализация қилинадиган товарлар солиқ органлари ахборот тизимида
рўйхатдан
ўтказилмоқда. Мазкур тизимни амалиётга жорий қилиниши солиқ базасини
яширишни олди олинади ҳамда барча тадбиркорлик субъектлар учун шаффоф тизим
яратилади.
Табиий газ бўйича шартномаларни солиқ органларида ҳисобга олиниши ва электрон
ҳисоблагичлар билан интеграция қилиш натижасида АГТШлар томонидан Ҳудудгазтаъминот
АЖдан харид қилган табиий газ ҳажми 2023 йил 9 ойда ўтган йилнинг шу дарига нисбатан 227,2
млн м3 га ошган (2023 й 9 ой
-
2 868,5 млн м3 ни, 2022 й 9 ой
-
2 747,1 млн м3). Акциз солиғи
ҳисоб
-
китоб қилинганда 137,5 млрд. сўмни ташкил қилди. Мисол учун, “Binokor Impeks” МЧЖ
АГТШ 2023 йил 7 ойида 4,7 млн м3 табиий газ сотиб олиб, (йўқотиш 0.1 млн м3) солиқ
ҳисоботида 3,3 млн м3 газ сотилганлиги акс эттирилган. Натижада реализация қилинган 1,2 млн
м3 газ акциз солиғи ҳисоботларида акс эттирилмасдан 730 млн сўм солиқлар бюджетга
тўланмаган.
Хитойда юридик шахслар томонидан тузилган шартномалар мажбурий тартибда давлат
рўйхатидан ўтказилади ва шу асосда электрон ҳисобварақ
-
фактуралар расмийлаштирилади.
Бунда шартномаларни рўйхатдан ўтказганлик учун шартнома қийматидан келиб чиқиб йиғим
жорий қилинган.
Юридик шахслар томонидан тузилган шартномаларни босқичма
-
босқич солиқ
органларида мажбурий ҳисобга қўйиш. Бунда электр энергия ва юқори ликвидли товарлар
реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан
товарларни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларни солиқ органларида рўйхатдан
ўтказиш лозим бўлади. Солиқ кодексининг
68
248-
моддаси тўртинчи қисмига асосан, солиқ
органларига солиқ тўловчиларнинг солиқ солинадиган базасига бозор нархларидан келиб
чиқиб тузатиш киритиш ҳуқуқи берилган, лекин солиққа тортиш мақсадида бозор нархларини
белгилаш тартиби мавжуд эмас.
Айрим “тадбиркорлар” томонидан товарларни бозор қийматидан паст нархларда
реализация қилиш орқали солиқ базаларини яширилмоқда. Солиққа тортиш мақсадида бозор
нархларини белгилаш тартиби мавжуд бўлмаганлиги сабабли судлар томонидан
солиқ
органларининг даъво аризалари бекор қилинмоқда. Бу эса, давлат бюджетига кўп миқдорда
йўқотишларга олиб келмоқда. Мисол учун, “Yuksal General” МЧЖда ўтказилган текшириш
натижаларига асосан маиший техника товарларини бозор нархларидан паст реализация
қилганлиги натижасида 3,4 млрд.сўм миқдорида ҚҚС қўшимча ҳисобланган, лекин суд
органлари томонидан бозор нархини аниқлаш тартиби мавжуд эмаслиги кўрсатилиб, солиқ
органининг даъвоси рад этилган. Маълумот учун: “Yuksal General” МЧЖ томонидан бозор нархи
Республика бўйича бозор нархи қўлланилиши натижасида 143,5 млрд.сўм маблағ қўшимча
ундирилиши мумкин. Бу амалиёт Россия Федерацияси, Озарбайжон ва Грузия каби мамлакатлар
қонунчилигида назарда тутилган. Таклифимиз эса, солиқ солиш мақсадида бозор нархларини
қўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш керак бўлади.
Амалдаги қонунчиликда антисептик маҳсулоти, ўсимлик мойи, автомобиль шиналари ва
аккумуляторларини маркировкалаш жорий этилмаган. Таҳлилларга кўра камида 425 минг дал
(4,25 млн литр) спирт маҳсулотидан 1 млн дал (10 млн литр) алкоголь маҳсулот ишлаб
68
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
маълумотлари.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
194
чиқарилиб солиқ ҳисоботларида кўрсатилмаганлиги ҳисобига давлат бюджетига йилига 209,7
млрд сўм атрофида йўқотишларга сабаб бўлмоқда.
Мисол учун “Boburshox Farm Shifo” МЧЖ томонидан 2023 йилнинг 1 ярим йилида
антисептик маҳсулоти ишлаб чиқариш мақсадида 93 минг дал 26 млрд сўмлик спирт сотиб
олинган ҳамда антисептик ишлаб чиқариш асбоб ускуналари мавжуд бўлмаган ҳолда
24
млрд.сўмга нақд пулда сотилганлиги бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ушбу товар
айланмаси учун жамият томонидан 40
млн.сўм солиқ тўланган. Агар ушбу спирт ҳажми алкоголь
маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарфланганда 35 млрд.сўм акциз солиғи ва 9 млрд.сўм ҚҚС
жами 44 млрд.сўмлик солиқлар бюджетга тушуши таъминланган бўлар эди.
Маълумот учун,
Россияда антисептик маҳсулотларини маркировкалаш тартиби жорий қилинган. 2023 йилда
қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 77,4 млрд.сўмлик ўсимлик (пахта) ёғи харид қилиб,
9,3 млрд.сўм ҚҚС ни ҳисобга олган, лекин ушбу маҳсулотлар реализация
қилинмаган.
Мисол учун “KAXRAMON
-
ZILOLA” фх томонидан 2023 йилда 60,2 тонна 1,1
млрд.сўмлик
ўсимлик ёғи кирим қилинган, 132 млн.сўмлик ҚҚС ҳисобга олинган, бироқ йил давомида
реализация қилинмаган. Бу ҳолатни олдини олиш учун антисептик маҳсулоти, ўсимлик
мойи,
автомобиль шиналари ва аккумуляторлари учун мажбурий рақамли макировкалаш тартибини
жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Хулоса ва таклифлар.
Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиёти муаммоларни ҳал этиш самарали молиявий воситалар
ва сиёсат чораларини уйғунлаштиришни талаб қиладиган кўп қиррали ишдир. Норасмий сектор
кўпчиликни тирикчилик билан таъминлашда рол ўйнаган бўлса
-
да, иқтисодий ривожланишга
тўсқинлик қилди, даромадларни йўқотишига олиб келди ва ишчиларни ижтимоий ҳимоясиз
қолдирди. Шу нуқтаи назардан, бир нечта асосий хулосалар чиқариш мумкин:
-
иқтисодиётининг улушини камайтириш нафақат солиққа тортиш билан боғлиқ; бу
иқтисодий фаолиятни расмий секторга олиб кириш, шаффофлик, ҳисобдорлик ва корхоналар ва
ишчилар учун ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш.
-
солиқ тизимини ишбилармонлик учун қулайроқ қилиш учун ислоҳ қилиш ва расмий
корхоналарга солиқ юкини камайтириш норасмий корхоналарни расмий секторга ўтишга
ундаши.
Таклифлар:
Норасмий секторда жисмоний шахсларга ўз маблағларини самарали
бошқариш ва расмий банк ишларига ўтиш имкониятини бериш учун молиявий саводхонлик ва
таълим дастурларини амалга ошириш лозим. Молия институтлари бундай корхоналар
эҳтиёжларига мослаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқиши мумкин, бу уларга расмий
секторга ўтишни осонлаштиради.
Норасмий сектор вакиллари ва уюшмалари билан уларнинг эҳтиёжлари ва муаммоларини
тушуниш ва расмийлаштиришни осонлаштириш учун биргаликда ишлаш ҳамда норасмий
иқтисодиётни ҳал қилишда халқаро илғор тажриба ва тажрибалардан фойдаланган ҳолда
Ўзбекистоннинг стратегиясини ишлаб чиқишлозим бўлади. Мазкур таклифлар Ўзбекистонда
яширин иқтисодиётни қисқартириш
мураккаб жараён бўлиб, комплекс, кўп қиррали ёндашувни
талаб қилади. Самарали молиявий воситалар ва қўллаб
-
қувватловчи сиёсатни амалга ошириш
орқали Ўзбекистон ўз иқтисодиётини расмийлаштириш, фискал барқарорликни ошириш ва
фуқароларнинг фаровонлигини оширишга ҳаракат қилиши мумкин.
Aдабиётлар/Литература/Reference:
Kottke K. (1998) «Gryaznye» den'gi –
chto ehto takoe? Spravochnik po nalogovomu zakonodatel'stvu
v oblasti «gryaznyh» deneg. M.
Normurzaev U. Analiz effektivnosti nalogovыx lgot i preferensiy v podderjke opredelennыx sektorov
s selyu dalneyshego povыsheniya investitsionnoy privlekatelnosti v Uzbekistane
- Ekonomika i
obrazovanie,(6), 2021
Абдуллина А.Р. (2016) Представители как субъекты уклонения от уплаты налогов с
организации // Научная перспектива.. № 10. С. 37
-38.,
Вачугов И.В. (2019) Уклонение от уплаты налогов, как составляющая теневой экономики:
рост или сокращение? // Налоги и налогообложение. –
№ 6. –
С. 42.
Ефимичев П.С. (2000) Предмет и пределы доказывания по уголовным делам
о налоговых
преступлениях // Журнал Российского права. –
№9.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, oktabr
www.e-itt.uz
195
Майбурова И.А., Киреенко А.П., Иванова Ю.Б. (2013) Уклонение от уплаты налогов. Проблемы
и решения: монография для магистров, обучающихся по программам направления «Финансы и
кредит» / И.А. Майбуров [и др.]; под ред. И.А. Майбурова, А.П. Киреенко, Ю.Б. Иванова. –
М.: ЮНИТИ
-
ДАНА,
-
с. 383.
Маҳкамов О. (2014) Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили. йил, № 3
-4.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, (2021). У. Анализ эффективности налоговых лгот и преференсий в поддержке
определенных секторов с селю далнейшего повышения инвестиционной привлекателности в
Узбекистане. Экономика и образование,(6) (2021): 82
-86.
Нормурзаев, У. (2023). Мамлакатимизда солиқ тизимида амалга
оширилган ислоҳотлар
таҳлили. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(4), 177–
183. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-
iss4-pp177-183.
Нудель С.Л. (2007) Вопросы квалификации уголовно
-
наказуемого уклонения от уплаты
налогов и (или) сборов. Научные ведомости № 2(33).
Райзберг Б.А. (1997) Современный экономический словарь / Б. А. Райзберг, Л. Ш. Лозовский, Е.
Б. Стародубцева. –
М.:
ИНФРА
-
М, –
496
