БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Annotasiya

Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини халқаро стандартларга трансформация қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Нурманов, Д.-А. (2024). БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ ВА ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 2(1), 425–432. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45020
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тизимини халқаро стандартларга трансформация қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

425



БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР

ҲИСОБИ

ВА ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Нурманов Дин

-

Ахмед Тилеубаевич

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Мазкур мақолада бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида

пенсия ва нафақаларнинг

турлари бўйича тўлаш харажатлари ҳисоби ҳамда ҳисоботини

такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Таҳлилий изланишлар натижасида

бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи

тизимини халқаро стандартларга трансформация

қилишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

пенсия жамғармалари, пенсия ва нафақалар, харажат счетлари,

счетлар режаси, ҳисобот шакллари, эскириш ва амортизация.

ВОПРОСЫ СОВЕРШЕНСТВОВАНИЯ УЧЕТА И ОТЧЕТНОСТИ РАСХОДОВ ВО

ВНЕБЮДЖЕТНЫХ ПЕНСИОННЫХ ФОНДАХ

Нурманов Дин

-

Ахмед Тилеубаевич

Ташкентский

государственный

экономический

университет

Аннотация.

В данной статье исследованы вопросы совершенствования учета и

отчетности расходов по выплате пенсий и пособий по видам во внебюджетных

пенсионных фондах. В результате аналитических исследований разработаны научные

предложения и практические рекомендации по трансформацию системы учета и
отчетности на международные стандарты бухгалтерского учета.

Ключевые слова:

пенсионные фонды, пенсии и пособия, счета расходов, план счетов,

формы отчетности, износ и амортизация.

ISSUES OF IMPROVING ACCOUNTING AND REPORTING OF EXPENSES

IN OFF-BUDGETARY PENSION FUNDS

Nurmanov Din-Axmed Tileubayevich

Tashkent State University of Economics

Abstract.

This article examines the issues of improving the accounting and reporting of

expenses for the payment of pensions and benefits by type in extra-budgetary pension funds. As a
result of analytical research, scientific proposals and practical recommendations for transforming

the accounting and reporting system to international accounting standards have been developed.

Key words:

pension funds, pensions and allowances, expense accounts, plan of accounts,

reporting forms, depreciation and amortization.

I SON - YANVAR, 2024

UO‘K:

331.108.49

425-432


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

426


Кириш.

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя

қилиш ва моддий қўллаб

-

қувватлашга

қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги

амалий ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

тизимлаштириш ва бир

-

бирини такрорловчи нормаларни бартараф этиш зарурати

туғилмоқда.

Мазкур ислоҳотларнинг асоси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2022 йил 28 январдаги «2022

-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси тўғрисида» Фармони ҳисобланади

(

Фармон

, 2022).

Миллий қонунчилик базасининг тизимлилигини таъминлаш, ундаги ортиқча ва ўз

ҳуқуқий аҳамиятини йўқотган норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, соҳага

замонавий ахборот

технологияларини янада кенг жорий этиш орқали давлат

хизматларини кўрсатиш сифати янги босқичларга олиб чиқилмоқда

(

Қарор

, 2023).

Республикамизда 2023 йил 1 март ҳолатига пенсия жамғармаси тизимида пенсия

олувчиларнинг турлари бўйича умумий сони 3

793 418

кишини ва бир ойда талаб

қилинадиган

маблағ миқдори 4

056

953,7 млн. сўмни ташкил этган. Шундан ёшга доир

пенсия олувчилар сони 3

143

506 киши ва бир ойда талаб қилинадиган маблағ миқдори

3 396

835,9 млн.сўм, ногиронлик пенсия олувчилар сони 421

731 киши ва бир ойда талаб

қилинадиган

маблағ миқдори 450

725 млн. сўм, боқувчисини йўқотганлик пенсияси

олувчилар сони 228

181 киши ва бир ойда талаб қилинадиган маблағ миқдори 209

392,9

млн. сўм эканлиги кузатилади

146

.

Адабиётлар шарҳи.

Европа статистика ташкилоти башоратига кўра, кейинги 50 йил давомида Европа

мамлакатлари аҳолисининг қариши кузатилиб, бунда Чехия аҳолиси ёши янада тез

суръатлар билан ўсиши тахмин қилинади. Европа Иттифоқи таркибидаги Чехия
Республикаси пенсия тизимида уч бўғин: давлат, жамғариладиган ва хусусий пенсия

фондларидан иборат. Пенсия миқдори асосий миқдор ҳамда даромад ва иш стажидан

шаклланади. Чехияда мажбурий суғурта бадаллари тўловчилар 8,5 млн. киши бўлиб,

улардан 5 млн. нафари ёлланма ишчи ва хусусий тадбиркорлар ташкил этади

(

Рахмонов

,

2022).

Карлсон (2003) Пенсияларнинг жорий етилиши болаларнинг ўзларининг кексалик

ёшига қўйган сармояси сифатида иқтисодий аҳамиятини йўққа чиқарди ва иқтисодий

фойда бўлмаган тақдирда одамлар харажатларни минималлаштириш учун атайин
иложи борича камроқ фарзандларни дунёга келтиришни бошлайдилар деб такидлаб

ўтишган.

Ўзгармас таъминотли пенсия режаларини таклиф этмайдиган иш берувчиларнинг

бухгалтерия балансларида профицит риски (бадалларнинг мажбуриятлардан

ортиб

кетиш эҳтимоли) кузатилмайди ва ишчининг нафақа режасига ўтказиб бориладиган
ўтказмалар, одатда, ўзгармас хусусиятга эга бўлади. Мазкур иш берувчилар қайтим

ставкалари паст бўлган вақтда пенсия харажатларининг ўсиб кетишига дуч

келмайдилар ва шу билан биргаликда, даромадлилик даражаси юқори

бўлган бир

даврда пенсия харажатларининг одатдагидан ортган суммасини ишлаб олиш
имкониятини бой берадилар (Рахмонов

, 2022).

Иқтисодий ривожланишда НПФнинг муҳим ўрни нафақат қўшимча пенсия

таъминоти соҳасида хизмат кўрсатиш, балки тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг

эркин молиявий ресурсларини қайта тақсимлаб, иқтисодиёт реал секторининг
инвестицион эҳтиёжларини қондиришдир (Юрьева

, 2015).

146

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия

жамғармасининг расмий сайти.

https://pfru.uz/


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

427


Таъкидлаш жоизки, пенсия жамғармалари бўйича стандартларни ишлаб чиқиш

давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган моддий ва меҳнат ресурсларини аниқ

белгилаш ва алоҳида фойдаланувчиларга хизматлар кўрсатиш учун зарур бўлган

харажатлар ҳажмини аниқ белгилаш орқали давлат хизматлари самарадорлигини

ошириш воситаси сифатида қаралмоқда

(

Сереброва

, 2022).

Иқтисодчи олим

Новикова

(2015

) шундай ёзади: “Нодавлат пенсия жамғармаси

харажатлари таркибининг муҳим хусусияти шундаки, уларда асосий воситаларнинг

эскиришини мавжуд эмаслиги ҳисобланади. Нодавлат пенсия жамғармаларида асосий

воситалар учун амортизация ажратмалари ҳисобланмайди. Жамғарманинг асосий
фондлари бўйича амортизация ҳисоблаш балансдан ташқари 010

-

“Асосий

воситаларнинг амортизацияси” ҳисобда акс эттирилади”.

Юқоридаги

фикрларга

қўшилган

ҳолда

шуни

таъкидламоқчимизки,

республикамизда фаолият юритаётган бюджетдан ташқари пенсия жамғармалари
иқтисодиёт ва молия вазирлиги балансидаги биноларда жойлашганлиги сабабли

амортизация ажратмалари қилинмайди.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида, аввало, умумий методологик асос сифатида диалектика,

умумилмий методлардан: илмий тафаккур, анализ ва синтез, индукция ва дедукция,

абстракт

-

мантиқий фикрлаш, аналогия, қиёслаш каби назарий методлар; кузатиш,

таққослаш, каби эмпирик методлар қўлланилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистоннинг ижтимоий таъминот тизимида пенсия ва нафақалар тўлаш

миқдори ва ҳажми йилдан йилга ўсиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини
ошириш тўғрисида”ги Фармонига биноан аҳоли турмуш даражасини оширишга

қаратилган чора

-

тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини

изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий

муҳофазасини кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 декабрдан бошлаб бюджет
ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоиз ва

базавий ҳисоблаш миқдори 3 фоизга оширилди

(

Фармон

, 2023).

Мамлакатимизда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан 2015

-2023

йилларда янги тайинланган пенсия ва нафақалар динамикаси тўғрисидаги таҳлилий
маълумот 1

-

жадвалда акс

эттирилган.

1-

жадвал

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 2015

-2023

йиллар январь

-

февраль ойларида янги тайинланган пенсия ва нафақалар

сони тўғрисида таҳлилий маълумот

147

Йиллар

Январь

Февраль

Жами

шундан:

Жами

шундан:

пенсия

нафақа

пенсия

нафақа

1.

2015

13 629

11442

2187

16 577

13960

2617

2.

2016

18 652

16226

2426

20 188

17295

2893

3.

2017

21 203

17900

3303

24 669

20467

4202

4.

2018

26 029

22084

3945

27 200

22 679

4521

5.

2019

28 433

23835

4598

28 599

23 752

4 847

6.

2020

26 316

21626

4690

31 388

25 620

5 768

7.

2021

27 561

22197

5364

28 351

22 139

6 212

8.

2022

29 991

24010

5981

31 538

24 480

7 058

9.

2023

33 609

22724

10885

25 218

20 800

4 418

147

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

428


Жадвалнинг кўрсатишича, 2015 йилга нисбатан жами янги тайинланган пенсия ва

нафақалар сони

2023 йилнинг январь ойида 2,5 бараварга ўсган. Шу даврларнинг

февраль ойида эса 1,5 бараварга ошганлигини кузатамиз.

Ҳозирги

кунда республикамизда пенсия ва нафақаларнинг қуйидаги турлари

қўлланилмоқда:

-

ёшга доир нафақа;

-

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга ёшга доир

нафақа;

-

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик нафақаси;

-

боқувчисини йўқотганлик нафақаси;

-

ОИВ инфекциясига чалинган ҳамда 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга

нафақа;

-

18 ёшдан катта I ва II

гуруҳ ногиронлиги болаликдан бўлган шахсларга нафақа;

-

парваришлаш нафақаси.

Юқоридаги пенсия ва нафақаларнинг турлари бўйича пенсия жамғармалари

бухгалтерия бўлимида харажатларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби ташкил этилади.

2021 йилдан буён пенсия жамғармаларининг бухгалтерия ҳисоби марказлаштирилган
ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар пенсия жамғармаларида

юритилмоқда. Ҳисоб жараёнларида бюджет ташкилотлари учун махсус ишлаб чиқилган

“UzASBO” дастурининг 2

-

версияси қўлланилмоқда.

Республикамизда

фаолият

юритаётган

Бюджетдан

ташқари

пенсия

жамғармаларида харажатлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010
йил 22 декабрдаги “Бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 2169

-

сон буйруғига биноан амалга оширилади

(

Буйруқ

, 2010).

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/03

-16-

/21-

сон хатига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 10

сентябрдаги 125

-

сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет

ҳисобининг

стандарти (2

-

сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»ни (рўйхат рақами 3078, 20

октябрь 2018 йил) 2023 йилнинг 1 январидан УзАСБО дастурий мажмуасига жорий
этилди

148

.

Мазкур кўрсатмага мувофиқ бюджет ташкилотларининг, шу жумладан бюджетдан

ташқари пенсия жамғармаларининг 2022 йил учун барча йиллик ҳисоботлари

бухгалтерия ҳисобининг амалдаги тартиби бўйича (ўзгаришсиз) тузилиши ва тақдим
қилиниши белгилаб қўйилган.

2023 йилнинг 1 январидан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ҳисоботларини тузиш ҳамда тақдим этиш бюджет ҳисобининг стандарти (2

-

сонли БҲС)

«Ягона счётлар режаси» ва бошқа норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича УзАСБО

дастурий мажмуасининг янгиланган версияси асосида амалга оширилмоқда.

Мазкур бюджет ҳисобининг стандарти (2

-

сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»нинг

амалга киритилиши натижасида бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимидаги ходимлар

олдида муайян ташкилий муаммолар пайдо бўлаётганлиги кузатилмоқда. Мутасадди

вазирликлар томонидан янги ва амалдаги счетлар режаси бўйича ўзаро Мувофиқлик
жадвали, шунингдек, бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг счетлар режаси

бўйича субсчетлар корреспонденцияси ишлаб чиқилди (2

-

жадвал).


148

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/03

-16-/21-

сон хатига 1

-

илова “Янги

ва амалдаги счетлар режаси бўйича ўзаро Мувофиқлик жадвали”.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

429


2-

жадвал

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида харажатларни ҳисобга

олиш учун тавсия этилган счетларни амалдаги ва янги счетлар режаси

бўйича солиштирма таснифи

149

Амалдаги бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисобининг

СЧЕТЛАР РЕЖАСИ

Ўзбекистон Республикаси Бюджет

ҳисобининг стандарти

ЯГОНА СЧЕТЛАР РЕЖАСИ

Счёт

рақами

Субсчёт

рақами

Субсчётларнинг номи

Бўлим

Кичик

бўлим

Субсчётларнинг номи

09

091

Товар

-

моддий

захираларга бошқа

харажатлар

170

000

Товар

-

моддий захираларга

харажатлар

090

Товар (иш, хизмат)ларга

харажатлар

180

000

Товарларга (ишларга,

хизматларга) харажатлар

20

201

Асосий воситалар ва

бошқа

активлар

реализацияси

911

000

Номолиявий активлар

реализацияси

21

210

Тақсимланадиган

харажатлар

912

100

Тақсимланмаган харажатлар

211

Давр харажатлари

912

200

Давр харажатлари

23

231

Бюджет маблағлари

бўйича ҳақиқий

харажатлар

710

000

Бюджет маблағларидан

ҳисобланган ҳақиқий

харажатлар

232

Бюджетдан

молиялаштириш

503

000

Бюджетдан молиялаштириш

24

241

Тўловларнинг махсус

турларига доир ҳисоб

-

китоблар бўйича

маблағлар ҳисобига

амалга оширилган

ҳақиқий харажатлар

720

000

Тўловларнинг махсус

турларига доир ҳисоб

-

китоблар бўйича маблағлар

ҳисобига амалга оширилган

ҳақиқий харажатлар

25

251

Таълим муассасаларида

ўқитишнинг тўлов

-

контракт шаклидан

тушган тушумлар
ҳисобидан амалга

оширилган ҳақиқий

харажатлар

730

000

Таълим муассасаларида

ўқитишнинг тўлов

-

контракт

шаклидан тушган тушумлар

ҳисобидан амалга

оширилган ҳақиқий

харажатлар

26

261

Бюджет ташкилотини

ривожлантириш

жамғармаси маблағлари

ҳисобидан амалга

оширилган ҳақиқий

харажатлар

741

000

Бюджет ташкилотини

ривожлантириш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан

амалга оширилган ҳақиқий

харажатлар

742

000

Тиббиёт ташкилотларининг

моддий рағбатлантириш ва

ривожлантириш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан

амалга оширилган ҳақиқий

харажатлар

27

271

Бошқа даромадлар

бўйича ҳақиқий

харажатлар

750

000

Бошқа даромадлар бўйича

ҳақиқий харажатлар

149

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 декабрдаги 06/03

-16-/21-

сон хати 1

-

иловаси

асосида муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

430


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 27 июндаги

45-

сон “Ўзбекистон Республикаси Бюджет ҳисобининг стандарти (2

-

сонли БҲС) «Ягона

счётлар режаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғига биноан

ушбу бюджет ҳисоби стандартининг амал қилиш доираси ғазначилик хизмати

бўлинмалари, иқтисодиёт ва молия органлари, давлат ва бошқа мақсадли
жамғармаларини тақсимловчи органлар, барча бюджет ташкилотларига фаолиятини

қамраб олиши белгилаб қўйилди. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ бир

неча моддалардаги «бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар «йиғимлар» деган сўз

билан алмаштирилди

(

Буйруқ

, 2023).

3-

жадвал

Қорақалпоғистон

Республикаси Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси

бошкармасининг

2021 йил 1 январь ҳолатига харажатлар сметаси ижроси

бўйича ҳисоботи таҳлили,

минг сўм

150

Харажатларнинг тури

Тасдиқлан

-

ган

(аниқлаш

-

тирилган)

режа

Ҳисобот

даврида

молиялаш

-

тирилган

Касса

харажат

-

лари,

ҳаммаси

Ҳақиқий

харажатлар,

ҳаммаси

1

2

3

4

5

Иш ҳақи

784 611,0

761 703,8

761 703,8

765 425,7

Вақтинчалик меҳнат қобилиятини

йўқотганлик нафақаси

22 906,6

22 906,6

22 127,5

I-

гуруҳ

“Иш

ҳақи

ва

унга

тенглаштирилган тўловлар”

784 611,0

784 610,3

784 610,3

787 553,2

Ижтимоий

эҳтиёжлар

учун

ажратмалар / бадаллар

158 084,0

158 083,7

158 083,7

159 443,2

Ягона ижтимоий тўлов

157 729,0

157 728,7

157 728,7

159 088,2

Ижтимоий эҳтиёжлар учун бошқа

ажратмалар / бадаллар

355,0

355,0

355,0

355,0

Товарлар ва хизматлар бўйича
харажатлар

48 946,0

48 945,0

48 130,1

Сафар харажатлари

4 256,7

4 256,7

4 256,7

Сақлаш

ва

жорий

таъмирлаш

харажатлари

5 248,5

5 248,5

5 248,5

Моддий айланма захираларнинг
харажати

22 513,6

22 513,6

22 503,4

Товар ва хизматлар хариди учун
бошқа харажатлар

16 927,2

16 926,2

16 121,5

Телефон,

телекоммуникация

ва

ахборот хизматлари

12 464,0

12 464,0

11 659,3

Шу жумладан, товар ва хизматлар

хариди учун бошқа харажатлар

4 463,2

4 462,2

4 462,2

Асосий воситалар бўйича харажатлар

40 448,8

Электрон давлат харидларида

иштирок этиш учун гаров тўлови
харажатлари

100,0

100,0

100,0

IV-

гуруҳ

“Бошқа харажатлар”

49 046,0

49 045,0

49 045,0

88 678,9

Ҳаммаси

991 741,0

991 739,0

991 739,0

1 035 675,4

150

Қорақалпоғистон Республикаси Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бошқармасининг харажатлар сметаси

ижроси бўйича ҳисоботи (2

-

шакл) маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

431


Жадвал маълумотларининг кўрсатишича, таҳлил қилинаётган даврда бюджетдан

ташқари пенсия жамғармасининг харажатлар сметаси бўйича ҳисоботи (2

-

шакл)

республикамиздаги бошқа бюджет ташкилотлари ҳисобот

шаклига мос бўлиб, унинг

горизонтал кесимида тасдиқланган (аниқлаштирилган) режа, ҳисобот даврида

молиялаштирилган, касса харажатлари ҳаммаси ва ҳақиқий харажатлар ҳаммаси ўз
аксини топган. Бюджет харажатлари классификаторига мувофиқ харажатларнинг

турлари асосан учта гуруҳ бўйича тақсимланган. Бошқарманинг 2021 йил 1 январь

ҳолатига харажатлари жамиси тасдиқланган (аниқлаштирилган) режа бўйича 991

741,0

минг сўм, ҳисобот даврида молиялаштирилган 991

739,0 минг сўм, касса харажатлари

ҳаммаси 991

739

,0 минг сўм ва ҳақиқий харажатлар ҳаммаси 1

035

675,4 минг сўмни

ташкил этган. Демак, жамғарманинг ҳақиқий харажатлари тасдиқланган

(аниқлаштирилган) режадан 43

9

34,4 минг сўмга ошиқча ижро этилганлиги смета

харажатлари ижросини мустаҳкамлаш лозимлигини кўрсатмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида харажатлар ҳисоби ва ҳисоботини

такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида

қуйидаги хулосаларга

келинди:

1. Республикамизда фаолият юритаётган пенсия жамғармаларининг ҳисоб

тизимини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш мақсадида ягона счетлар

режасини қўллаш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблаймиз.

2.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаларида қўлланилаётган УзАСБО дастури

билан

банклар, суғурта компаниялари ва хўжалик субъектлари томонидан

фойдаланилаётган турли компъютер дастурларини ўзаро мувофиқлаштириш ахборот

-

таҳлил жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

3. Мамлакатимизда нодавлат ташкилотларининг ривожланига кенг имкониятлар

яратилаётган шароитда жамғармалар амалиётидаги харажатлар ҳисоби ва ҳисоботи

регистрларини идентификациялаш ва унификациялаш мақсадга мувофиқдир. Хусусан,

пенсия

жамғармалари смета харажатлари таркибида капитал қўйилмалар

харажатларини алоҳида гуруҳ сифатида акс эттириш нодавлат пенсия
жамғармаларининг шаклланиши ва соғлом рақобатнинг кучайишига имконият

яратади.

Адабиётлар /

Литература/Reference:

Буйруқ (2010) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги

“Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш

ҳақида” ги 2169

-

сон буйруғи.

https://lex.uz/docs/1714689

Буйруқ (2023) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил

27 июндаги 45

-

сон “Ўзбекистон Республикаси Бюджет ҳисобининг стандарти (2

-

сонли

БҲС) «Ягона счётлар режаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги

буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия

вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда

рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3078

-3).

https://lex.uz/ru/docs/6533213

Карлсон, Аллан. (2003) Общество

-

семья

-

личность: социальный кризис Америки :

Амер. шк. альтернатив. социологии / Аллан Карлсон ; Пер. с англ. под ред. [и с предисл.] А.

И. Антонова.

-

Москва : Грааль,

-

284, [3] с.: портр.; 21 см.

-

(Социальная мысль Запада).;

ISBN 5-94688-031-

4 (В пер.): 1000.

Қарор

(2023) Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19

сентябрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592

-

сон

қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини

тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, yanvar

www.e-itt.uz

432


этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ҳукуматнинг
айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 481

-

сон қарори.

https://lex.uz/ru/docs/6613424

Новикова Н. (2015) Особенности учета доходов и расходов негосударственного

пенсионного фонда. Бухгалтерский учет в бюджетных и некоммерческих организациях. 7

(367).

Рахмонов Н. (2022) Меҳнат фаолияти давомида жамғарилган

маблағлардан

инвестиция сифатида фойдаланишнинг пенсия тизимига таъсири. Moliya va Bank ishi

Jurnali 3, 153-159.

Рахмонов Н. (2022) Пенсия таъминотида иш стажини ҳисобга олишининг

истиқболли йўналишлар таҳлили. Scientific Journal of

“International

Finance & Accounting”

Issue 6, December. ISSN: 2181-1016.

Сереброва Н. (2022) Совершенствование бюджетного учета и внутреннего аудита

в пенсионном фонде РФ. “Экономика и социум” №11(102)

-2

www.iupr.ru

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги

«2

022-

2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

тўғрисида» ПФ

-60-

сон Фармони. https://lex.uz/docs/5841063

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги

“Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ

-196-

сон фармони.

https://lex.uz/docs/6665682

Юрьева И. (2015) “Совершенствование системы управления размещением

собственных средств негосударственных пенсионных фондов»: Азимут научных
исследований: экономика и управление. Москва, № 3 (12).

Bibliografik manbalar

Буйруқ (2010) Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 22 декабрдаги “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида” ги 2169-сон буйруғи. https://lex.uz/docs/1714689

Буйруқ (2023) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 27 июндаги 45-сон “Ўзбекистон Республикаси Бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3078-3). https://lex.uz/ru/docs/6533213

Карлсон, Аллан. (2003) Общество - семья - личность: социальный кризис Америки : Амер. шк. альтернатив. социологии / Аллан Карлсон ; Пер. с англ. под ред. [и с предисл.] А. И. Антонова. - Москва : Грааль, - 284, [3] с.: портр.; 21 см. - (Социальная мысль Запада).; ISBN 5-94688-031-4 (В пер.): 1000.

Қарор (2023) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 сентябрдаги “Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарорига фуқароларнинг пенсия таъминотига оид миллий қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш, соҳага замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 481-сон қарори. https://lex.uz/ru/docs/6613424

Новикова Н. (2015) Особенности учета доходов и расходов негосударственного пенсионного фонда. Бухгалтерский учет в бюджетных и некоммерческих организациях. 7 (367).

Рахмонов Н. (2022) Меҳнат фаолияти давомида жамғарилган маблағлардан инвестиция сифатида фойдаланишнинг пенсия тизимига таъсири. Moliya va Bank ishi Jurnali 3, 153-159.

Рахмонов Н. (2022) Пенсия таъминотида иш стажини ҳисобга олишининг истиқболли йўналишлар таҳлили. Scientific Journal of “International Finance & Accounting” Issue 6, December. ISSN: 2181-1016.

Сереброва Н. (2022) Совершенствование бюджетного учета и внутреннего аудита в пенсионном фонде РФ. “Экономика и социум” №11(102)-2 www.iupr.ru

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида» ПФ-60-сон Фармони. https://lex.uz/docs/5841063

Фармон (2023) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-196-сон фармони. https://lex.uz/docs/6665682

Юрьева И. (2015) “Совершенствование системы управления размещением собственных средств негосударственных пенсионных фондов»: Азимут научных исследований: экономика и управление. Москва, № 3 (12).