РАЗВИТИЕ ТРАНСПОРТНОЙ СИСТЕМЫ В ПРИВЛЕЧЕНИИ ИНВЕСТИЦИЙ В ЭКОНОМИКУ УЗБЕКИСТАНА

Аннотация

Сегодня в Узбекистане, как и во многих странах мира, большое внимание уделяется развитию транспортной логистики. Географическое положение Республики Узбекистан в центре Центральной Азии позволяет стране эффективно использовать возможности транспортных коридоров, проходящих через этот регион

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
f
336-347
23

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Кучаров, А., Набиева, Н., Иброгимов, С., & Холмуминов, Б. (2024). РАЗВИТИЕ ТРАНСПОРТНОЙ СИСТЕМЫ В ПРИВЛЕЧЕНИИ ИНВЕСТИЦИЙ В ЭКОНОМИКУ УЗБЕКИСТАНА. Экономическое развитие и анализ, 2(3), 336–347. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/45169
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сегодня в Узбекистане, как и во многих странах мира, большое внимание уделяется развитию транспортной логистики. Географическое положение Республики Узбекистан в центре Центральной Азии позволяет стране эффективно использовать возможности транспортных коридоров, проходящих через этот регион


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

336


ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШДА

ТРАНСПОРТ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

и.ф.д., проф

.

Кучаров Аброр

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID:

0000-0003-2314-2805

Набиева Нилюфар

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Иброгимов

Сухроб

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Холмуминов Бехруз

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Аннотация.

Ҳозирги

кунда дунёнинг кўплаб давлатлари каби Ўзбекистон ҳам

транспорт логистикасини ривожлантиришга катта эътибор

қаратмоқда

.

Ўзбекистон

Республикаси географик жиҳатдан Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги
мамлакатга ушбу минтақа орқали ўтган транспорт коридорлари имкониятларидан

самарали фойдаланиш имконини беради

Калитли сўзлар:

логистика, транспорт, транспорт

ташувлари, транспорт

коридорлари, халқаро ташувлар, транспорт инфратузилмаси, жахон иқтисодиёти, юк
ташиш.

РАЗВИТИЕ ТРАНСПОРТНОЙ СИСТЕМЫ В ПРИВЛЕЧЕНИИ ИНВЕСТИЦИЙ В

ЭКОНОМИКУ УЗБЕКИСТАНА

д.э.н., проф

.

Кучаров Аброр

Тошкентский государственный экономический университет

,

Набиева Нилюфар

Тошкентский государственный экономический университет

,

Иброгимов Сухроб

Тошкентский государственный экономический университет

,

Холмуминов Бехруз

Тошкентский государственный экономический университет

Аннотация.

Сегодня в Узбекистане, как и во многих странах мира, большое

внимание уделяется развитию транспортной логистики. Географическое положение
Республики Узбекистан в центре Центральной Азии позволяет стране эффективно

использовать возможности транспортных коридоров, проходящих через этот регион.

Ключевые слова:

логистика, транспорт, транспорт перевозки, транспортные

коридоры, международные перевозки, транспорт инфраструктура, международная
экономика, грузо перевозки

UO

K: 456.365 (075.8)

III SON - MART, 2024

336-347


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

337

DEVELOPMENT OF TRANSPORT SYSTEMS IN ATTRACTING INVESTMENTS

INTO THE ECONOMY OF UZBEKISTAN

DSc, prof.

Kucharov Abror

Tashkent State University of Economics

Nabieva Nilufar

Tashkent State University of Economics

Ibrogimov Sukhrob

Tashkent State University of Economics

Kholmuminov Bekhruz

Tashkent State University of Economics

Annotation.

Today in Uzbekistan, as in many countries of the world, great attention is paid

to the development of transport logistics. Geographical location of the Republic of Uzbekistan in

the center of Central Asia allows the country to effectively use the potential of transport corridors,

passing through this region.

Keywords:

logistics, transport, transport, transport corridors, international transport,

transport infrastructure, international economy, freight transportation.

Кириш.

Сўнгги йилларда республика ЯИМда хизматлар, хусусан, транспорт хизматларига

бўлган талабнинг ортиб бораётганлиги, ушбу соҳани янада ривожлантириш, тармоққа
миллий ва чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этиш, маҳаллий ташувчи

фирмаларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш асосида мамлакатда янги ишчи

ўринларини яратиш имконини беради. Транспорт инфратузилмаси, жумладан

транспорт логистикасини ривожлантириш мамлакат сиёсати даражасига кўтарилиб,
ушбу соҳани тартибга солувчи норматив ҳуқуқий базалар такомиллаштирилмоқда.

Жумладан, “2022

-

2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг

бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”

нинг учинчи, “Иқтисодиётни

ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бандида таркибий
ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини

модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини

ошириш сифатида қайд этилган

(Фармон, 2022)

.

Бу йўналишда транспорт соҳасини ривожлантириш мақсадида:

-

миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини

ошириш;

-

автомобиль паркларини кенгайтириш;

-

йўл

-

транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш;

-

экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатдош қилиш

мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига

қайта юклаш пунктлари сонини

ошириш;

-

автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш ва йўл

-

транспорт инфратузилмасини

ривожлантириш белгиланган

.

Адабиётлар шарҳи.

Барча

қандай иқтисодий атама ёки тушунчани тадқиқотчи олимлар фикри

асосида кўриб чиқилиши, ушбу мақоланинг илмийлигини мустаҳкамлашга хизмат

қилади. Шуни инобатга олган ҳолда айрим иқтисодчи олимларнинг мавзулари

доирасидаги тадқиқот ишларидан иқтибослар келтириб ўтсак. Транспорт логистикаси

ва логистика фан сифатида яқинда пайдо бўлган. Унинг пайдо бўлиши етказиб берувчи
ва истеъмолчи ўртасида турли хил мулкчилик шаклидаги корхоналар пайдо бўлганда


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

338

зарур бўлди, уларнинг ҳар бири натижаларга еришишга ҳаракат қилди. Натижада, барча
оқимларни бир занжирга бирлаштириш зарурати пайдо бўлди. Ғарбда иқтисод ва

тадбиркорликка нисбатан “логистика” атамаси илк бор Смикай, Боwерсох ва

Моссманларнинг

(2022) “Жисмоний тақсимотни бошқариш: компаниянинг логистика

муаммолари” асарида қўлланилган ва шу вақтдан бошлаб у томонидан талқин

қилинган. кўпчилик мутахассислар маҳсулот тақсимоти бошқаруви сифатида, Неруш,

Саркисов (2024) транспорт тизимини ривожлантришда шундай тушунча бериб кетган,

транспортни ривожлантириш ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш қонунлари ва

тамойиллари ҳақида ҳақиқий

билим, шунингдек, транспорт менежери ва логист нуқтаи

назаридан қандай муаммолар мавжудлигини айтиб беради, Сарапинада (2013)

келтирилишича, корхона фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ва акс эттиришни

таъминлайдиган зарур таҳлил усули ва кўрсаткичлар тизимини танлаш корхона
фаолияти

ва

ривожланиш

йўналишларини

танлаш,

унинг

фаолиятини

такомиллаштиришмасалаларини ҳал қилишга қаратилган бошқарув қарорларини

қабул қилиш учун асос ҳисобланади, яъни булар самарадорлик, рақобатбардошлик ва

рентабеллик кўрсаткичларидир, Владимир Горборуков (2022

)

транспорт логистикаси

ҳақида шундай таъкидлайди,

ҳар куни турли транспорт муаммоларини ҳал қилишим

керак. Ушбу китобда мен оддий ва тушунарли тилда транспорт логистикаси бўйича

мутахассислар ишлайдиган қоидаларни тақдим етишга ҳаракат қилган,

Герами (202

2)

з

амонавий шаҳар логистикасининг тамойиллари, механизмлари ва воситалари

тавсифланади, шаҳар юк ташиш тизимида қўлланиладиган инфратузилма, транспорт

воситалари ва технологияларини

тавсифлаб берган.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот ишини бажаришда кузатиш,

маълумотларни йиғиш, умумлаштириш,

таққослаш, маҳаллий ва хорижий олимларнинг странспорт сохасидаги иқтисодий
қарашлари, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича изланишлари ҳамда

соҳага доир қонуний ва меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганилиб, хулоса

ва

таклифлар

ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибасида,

иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш ва дунё бозорларига чиқишда транспорт логистика

хизматлари муҳим

ўрин эгаллайди. Халқаро экспедиторлик ассоциацияси

маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда жаҳонда транспорт логистикаси хизматларини

кўрсатиш соҳасида 35 мингдан ортиқ фирмалари фаолият юритмоқда. Транспорт

логистик фирмалар ҳиссасига магистрал ташувларнинг 60% ва халқаро ташувларнинг

75%

тўғри келади. Шунингдек, ҳозирги кунда барча турдаги хизматларнинг

25 %

и

(5,5

трлн. АҚШ долл)

транспорт логистика хизматлари ташкил қилади. Транспорт логистика

хизматларини кўрсатувчи энг йирик давлатлар сирасига: АҚШ

(9

0 млрд. АҚШ дол)

,

Япония

(45 млрд.

АҚШ

дол)

, Германия

(30 млрд. АҚШ дол)

ва Буюк Британия, Голландия,

Гонгконг

(20-

25 млрд. АҚШ дол)

давлатлари киради.

Ҳозирги

кунда дунёнинг кўплаб давлатлари каби Ўзбекистон ҳам транспорт

логистикасини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистон Республикаси

географик жиҳатдан Марказий Осиёнинг марказида жойлашганлиги мамлакатга ушбу

минтақа

орқали ўтган транспорт коридорлари имкониятларидан самарали

фойдаланиш имконини беради. Шунга қарамай, минтақа давлатларининг транспорт
соҳасидаги стратегияларининг бир

-

биридан фарқ қилиши, шунингдек, мамлакат

миллий ташувчиларининг қўшни давлатлар ҳудудидан халқаро юклар орқали

ҳаракатланишида бир қанча муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундан

ташқари, республиканинг денгизга чиқишида имконияти чекланган дунёдаги икки


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

339

“doublelocked” давлатдан бири эканлиги ҳамда товарлар қийматида транспорт
харажатлари юқорилиги ҳам мамлакат транспорт логистикаси ривожланишига салбий

таъсир кўрсатмоқда.

Шунга кўра, республика ҳудуди бўйлаб ташилган ички ва ташқи юклар

ҳажми,

асосан, темир йўл ва автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади.

Божхона органлари томонидан ташқи савдо юкларининг божхона назорати ва

расмийлаштируви амалга оширилишини инобатга олиб, республика ҳудуди бўйлаб

ташилган ташқи савдо юклари ҳажми ва уларни ташиган транспорт воситалари таҳлили

темир йўл ва автомобиль транспортлари кесимида амалга оширилди.

Жумладан,

охирги йилларда

республика ҳудуди бўйлаб 2022 йилнинг январь

-

декабрь ойларида барча транспорт турларида юк ташиш ҳажми 1 398,9 млн. тоннани

ташкил этиб, бу эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 % га камайган. 2018 йилнинг
мос даврига нисбатан юк ташиш ҳажми 155,9 млн. тоннага ошган

.

1-

расм. Барча транспорт турлари бўйича юк ташиш (2018

-

2022 йиллар,

млн. т)

125

Қуйида

2021 йилга нисбатан

2022 йилнинг январь

-

декабрь ойлари давомида

темир йўл ва ҳаво транспортида юк ташиш ҳажмининг

ўсиши, автомобиль ва қувур йўли

транспортида эса ҳажмнинг бироз пасайишини

кўриб чиқамиз.

2-

расм. Алоҳида транспорт турлари бўйича юк ташиш

(2022 йил январь

-

декабрь, млн. т)

126

125

ДБҚ электрон маълумотлари асосида муаллифлар ишланмаси.

126

Публикации (st

at.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

340

Темир йўл транспортида ташилган ташқи савдо юклари ҳаракат йўналишлари

(экспорт, импорт, транзит)

бўйича ҳажми қуйидагича:

3-

расм.

2018-2022

йиллар давомида

алоҳида транспорт турлари

бўйича юк ташиш ва юк айланмаси

127

127

Публикации (stat.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

341

Шундай қилиб

, 2

022 йилнинг январь

-

декабрь ойларида транспортнинг барча

турлари бўйича 1 398,9 млн. тонна юк ташилиб, 2021

-

йилга нисбатан 98,5 % ни ташкил

этди. Шу билан бирга, юк айланмаси 75,2 млрд. т

-

км га етиб, 2021 йилдаги кўрсаткичга

нисбатан 0,5 % га юқори бўлганини кўришимиз мумкин.

1-

жадвал

2020-

2022 йиллар давомида транспорт турлари бўйича юк ташиш ва юк

айланмаси бўйича ташилган юклар ҳажми

128

Юк ташиш бўйича барча кузатилган транспорт турлари орасида автомобиль

транспортининг улуши устунлик қилади (1 261,

7

млн. тонна). Темир йўл орқали 73,6

млн. тонна юк ташилди. Қувур йўли орқали 63,5 млн. тонна газ ташилди. Юк ташиш

бўйича нисбатан паст кўрсаткич ҳаво транспортида қайд этилди –

10,1 минг тонна.

Автомобиль транспортида ташилган ташқи савдо юклари ҳаракат йўналишлари

бўйича ҳажми қуйидагича

:

4-

расм.

2018-

2022 йиллар давомида Транспорт турлари бўйича

ташиш таркиби (% да)

129

128

Публикации (stat.uz)

129

Публикации (stat.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

342

Юқоридаги расмдан охирги йиллар

давомида:

Умумий юк ташиш ҳажмининг салмоқли қисмини автомобиль транспорти –

90,2 %

ни, бошқа транспорт

турларининг улуши эса –

9,8 % ни

ташкил этади. 2021 йилда

автомобиль транспортининг улуши 90,3 % ни, темир йўл, қувур йўли ва ҳаво

транспортларининг улуши эса 9,7 % ни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврида бу
кўрсаткич 90,6 % га 9,4 %, 2019 йилда 89,

2 %

га 10,8 % ни, 2018 йилда эса 88,7 % га 11,3

% ни ташкил этган.

Ушбу рақамлардан шундай хулосага келиш мумкинки, миллий ташувчиларимиз

ташқи савдо юкларини ташишда кўрсаткичлар ўсмоқда

.

5-

расм

2018-

2022 йиллар давомида транспортнинг барча турларида юк

ташиш ва

юк айланмасининг ўсиш суръатларини таққосланиши (% да)

130

*

2022 йилнинг январь

-

декабрь ойларида барча транспорт турлари бўйича юк

айланмаси ҳажми 2021 йилга нисбатан 400,6 млн. т

-

км га ўсди, бу асосан автомобиль

транспорти ҳиссасига тўғри келиб,

юк айланмаси эса 1 178,8 млн.т

-

км.га ошди.

6-

расм

. 2018-

2022 йиллар давомида транспорт турлари бўйича юк

айланмаси таркиби (% да)

131

*

130

Публикации (stat.uz)

131

Публикации (stat.uz)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

343

2022 йилнинг январь

-

декабрь ойлари якунларига кўра, юк айланмасининг умумий

ҳажмида

қувур транспортининг улиши 39,5 %

,

темир йўл транспорти 33,2 %,

автомобиль транспорти 26,9 %, ҳаво транспорти 0,4 % дан иборат бўлди.

Ўзбекистон халқаро ташувлар жараёнида 30 дан ортиқ хорижий мамлакат билан

ўзаро автотранспорт

ташувларини тартибга солиш

мақсадида икки томонлама

рухсатномалар

алмашиш тўғрисидаги битимларни имзолаган. Ушбу келишув миллий

автоташувчиларга хорижий давлатлар ҳудудида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради.

Халқаро юк ташувлари бўйича жорий этилган стандартлар

талабига кўра, Ўзбекистон

билан икки томонлама келишувга эришган давлатлар битим қатнашчиси ҳисобланган
давлат автоташувчиларига ўз ҳудудига киришлари, бўлишлари ва транзит ўтишлари

учун ҳуқуқ беради. Бунда, мамлакатлар ўз ташувчилари ва ташқи савдо иштирокчилари

эҳтиёжини ҳисобга олиб, рухсатномаларни ўзаро тенг миқдорда алмашади.

Шунингдек, миллий ташувчилар халқаро автотранспорт ташувларида TИР

-

Kарнет

ҳужжати орқали ҳаракатланишмоқда. Ушбу ТИР

-

Kарнет китобчаларининг афзаллиги

шундан иборатки, юклар мазкур халқаро ҳужжат орқали ҳаракатланганида давлатлар

чегарасида

юкка нисбатан божхона процедураларининг соддалаштирилган тартиби

қўлланилади. Бунда, юклар халқаро ташкилот аъзоси бўлган мамлакатлар ҳудудидан
транзит тарзида ўтганда, уни асоссиз равишда очиш

ва расмийлаштирув жараёнини

зарурият бўлмаган ҳолда кечиктириш

таъқиқланади.

Транспорт логистикаси самарадорлигини баҳолашда индикатив ёндашувдан

фойдаланган ҳолда транспорт харажатлари миқдори, чегара ва божхона назоратига

сарфланадиган вақт, экспорт, импорт ҳамда транзит юкларини

расмийлаштиришда

талаб этиладиган

ҳужжатлари сонининг миқдорий қийматлари белгиланади. Бугунги

кунда транспорт логистикасини фаолиятини баҳолашда халқаро ташкилотлар

томонидан турлича ёндашувлар мавжуд бўлиб, улар томонидан соҳанинг ҳолатига баҳо

берилишида кўрсаткичлар, меъзонлар ва индикаторлардан фойдаланилади. Жумладан:

Транспорт логистикаси фаолияти самарадорлигини баҳолашда Жаҳон банки

томонидан 2007 йилдан бошлаб юритилаётган “Логистика самарадорлиги индекси”

(Logistics Performance Index

LPI) муҳим аҳамият касб этади

(мазкур индекс

шакллантиришда дунёнинг 160 давлати логистика самарадорлиги кўрсаткичлари
ўрганилади)

. Жаҳон банки мутахассислари томонидан логистик фаолиятни баҳолаш

халқаро, минтақавий ва миллий логистика операторлари, транспорт экспедиторлик

компаниялари, омбор операторлари ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар билан сўров

жараёнида аниқланади. Сўров жараёнида логистика тизимини самарадорлигини
баҳолашда кўпроқ божхона ва бошқа чегара органлари фаолиятига эътибор қаратилади

.

Жумладан, логистика тизимини баҳолашда тузилган 55

та саволдан, 20 таси божхона ва

чегара органлари фаолияти, 10 таси логистиканинг ривожланганлик даражаси, 8 таси

логистик хизматлар кўрсатиш сифати, 5 таси назорат органланинг иш самарадорлиги

ва 4 таси тўғридан

-

тўғри транспорт воситасининг ишига оид ҳисобланади.

Ушбу индекс транспорт логистикаси соҳасидаги 6 та асосий йўналишни ўз ичига

қамраб олади ва ҳар бир йўналиш 5 баллик тизимда баҳоланади. Асосий йўналишлар

қуйидагилардан иборат:

-

божхона

ва бошқа чегара органлари расмийлаштирув жараёнлари

самарадорлиги

;

-

товарларни ўз вақтида етказиб бериш самарадорлиги;

-

логистика инфратузилмасисамарадорлиги;

-

миллий логистика тизимидаги рақобатдошлик;

-

халқаро юкларнинг кузатуви ва назорати самарадорлиги;

-

логистик хизматлар кўрсатиш нархи самарадорлиги.

Логистика инфратузилмаси самарадорлиги.

Логистика инфратузилмасининг

сифати

ва

логистика

операциялари

жараёнларида

замонавий

ахборот


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

344

технологияларидан фойдаланиш кўрсаткичлари муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек,
мамлакатларнинг транспорт логистикасини такомиллаштириш борасида мониторинг

олиб бориши ва халқаро ҳамкорликнинг ҳолатига эътибор қаратилади.

Халқаро ташувлар самарадорлиги.

Мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланадиган

халқаро юкларнинг белгиланган манзилга етказишда хавфсизлигини таъминлаш ва
уларни кузатиб бориш тизимини жорий қилинганлиги билан изоҳланади.

Миллий логистика тизимидаги рақобатбардошлик.

Мамлакатда транспорт

компаниялари, логистика марказлари ва брокерлик ташкилотлари ўртасидаги соғлом

рақобатнинг мавжудлиги муҳим аҳамият касб этади.

Логистик хизматлар кўрсатиш қиймати.

Логистик хизматлар кўрсатишда

бирламчи транспортда ташиш хизматлари ва ташиш билан боғлиқ бошқа харажатлар

ҳисобланади. Иккиламчи омборхоналарда сақлаш, ўраш ва қадоқлаш хизматларига
сарфланадиган харажатлар миқдорига айтилади.

Товарларни ўз вақтида етказиб бериш.

Товарларни белгиланган манзилга ўз

вақтида хавфсиз ва йўқотишларсиз етказиб бериш тушунилади.

“LPI” кўрсаткичларини аниқлашда турли мамлакатлардан

5000 мингдан ортиқ

индивидуал

баҳолар, 800 дан ортииқ йирик логистика компаниялари иштирок этади.

Ҳар бир респондент мамлакатдаги логистика хизматларини 5 баллик тизимда

баҳолайди.

Шу билан бирга, мамлакатда фаолият кўрсатувчи “Бизнес логистикасини

ривожлантириш ассоциация” томонидан 90 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчи ва савдо

компаниялари иштирокида ўтказилган социологик сўров натижаларига кўра, 46

%

респондент мамлакат транспорт

-

логистика хизматларини қониқарсиз баҳолаган.

Респондентлар томонидан халқаро ташиш жараёнлари билан боғлиқ муаммолар

мавжудлиги қайд этилган. Жумладан, респондентларнинг 19 фоизи

-

транспорт

воситаларининг эскирганлигини, 15 фоизи

-

автомобиль йўллари ва йўл бўйи

инфратузилмасининг сифати пастлигини, 13 фоизи

-

божхона постларидаги

кутишларни, 10 фоизи

-

транспорт воситаларини тўхташ ва кутиш объектлари

инфратузилмасининг сифатсизлигини, 8 фоизи

-

юк терминалларининг камлиги ва

уларда зарур техник технологияларнинг етишмаслигини қайд этишган. Ҳозирги

кунда

мамлакатимиз транспорт логистикасини ривожлантиришда қуйидаги асосий устувор

йўналишларни

такомиллаштириш

зарур деб ҳисоблаймиз:

Биринчидан,

минтақа давлатларида ташқи савдо юкларини ташиш бўйича ягона

транспорт сиёсатини амалга ошириш

, минтақа давлатлари бир

-

бирларини транспорт

ўтказувчанлик ва божхона иши масалаларида қўллаб

-

қувватлашлари лозим.

Бунда,

транспорт воситаларининг мамлакатларнинг ҳудудларига кириб

-

чиқишлари, транзит

ўтишлари, бир мамлакат транспорт воситаси бошқа бир мамлакат ҳудудидан юк олиши

билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек мамлакатлар ҳудудларига киришда

ҳамда транзит ўтишда ундириладиган йиғимлар ставкаларини қайта кўриб чиқиш ёки
умуман бекор қилиш масалаларини ҳал қилиниши керак.

Иккинчидан,

бутунжаҳон интернет тармоғида “Марказий Осиё транспорт

портали” ни яратиш имкониятларини кўриб чиқиш зарур. Бунда, асосий эътибор ташқи

савдо

юкларини ташиётган транспорт воситалари ва улардаги ташқи садо юклари

тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашишга қаратилиши лозим. Мисол учун,

Эрон Ислом Республикасидан Ўзбекистонга импорт юкларини олиб келаётган

автотранспорт воситаси ва унга ортилган

юклар тўғрисидаги маълумотлар ушбу

автотранспорт воситаси Эрон

-

Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтган ҳамда

Туркманистон божхона органлари томонидан божхона расмийлаштируви тугалланган

пайтдан эътиборан Ўзбекистон

Республикаси божхона органлари ҳам

онлайн равишда

хабардор бўлиб боришади.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

345

Мазкур тартибда электрон ахборот алмашинувининг жорий қилиниши

натижасида ташқи савдо юклари ва уларни ташиётган транспорт воситалари таҳлилини

амалга оширишга, кутилаётган божхона

тўловларини аниқ прогнозлаштиришга, юқори

қийматли товарларнинг охирги нуқтасига етиб келгунга қадар йўлда паст қийматли

товарларга алмашиниб қолишини, чегара божхона постларида транспорт
воситаларининг тирбандлигини олдини олишга эришилиши мумкин.

Шу билан бирга, ушбу порталдан ваколатли

вазирлик ва идоралардан ташқари,

транспорт воситалари тўғрисида маълумотга эга бўлиб туришлари мақсадида

транспорт логистика компанияларининг кузатувчи мақомида фойдаланишлари лозим.

Учинчидан,

минтақа давлатлари божхона

органлари томонидан махсус божхона

пломбаларининг ўзаро тан олиниши тартибини жорий этиш керак. Ушбу тартиб жорий

қилиниши чегара божхона постларида божхона расмийлаштирувини тезлаштиришга,
тирбандликларни камайтиришга ҳамда божхона расмийлаштируви билан

боғлиқ

бўлган хато

-

камчиликларни олдини олишга хизмат қилади. Шунингдек, махсус божхона

пломбаларини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган сарф

-

харажатларни камайтиришга

эришилади.

Тўртинчидан, транспорт тизимини рақамлаштириш, бунда барча транспорт

турларида «рақамли транспорт» платформасини жорий

этиш нафақат бутун маршрут

бўйлаб транспорт кузатувини таъминлашга имкон беради, балки йўловчи ва юк

ташишнинг барча босқичларида транспорт операцияларини оптималлаштириш,

оқилона маршрутни танлаш ва транспорт жараёни иштирокчиларининг ўзаро

манфаатли муносабати туфайли вақт ва молиявий харажатларни сезиларли даражада
камайтириш билан бир қаторда, транспорт

-

логистика соҳасини жаҳон стандартларига

мослашишига хизмат қилади.

Бугунги кунда, ахборот

-

технологик платформаларда фаолият кўрсатадиган

рақамли иқтисодиёт

жадал ривожланмоқда, бу эса шундай платформаларнинг янги

моделларини яратиш заруратини тақозо этмоқда.

«Блокчейн»

технологиялари

(маълумотларнинг

тақсимланган

реестри

технологиялари), «сунъий ақл», суперкомпьютерлар имкониятларидан фойдаланиш,

шунингдек, крипто

-

активлар бўйича фаолият жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида

рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўналишларидан бири ҳисобланади.

«Блокчейн» технологиялари нафақат иқтисодиётнинг кўплаб секторларига, балки

давлат бошқаруви тизимига ва бошқа жамоатчилик

муносабатларига аста

-

секин жорий

этилмоқда.

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, сўнгги йилларда

блокчейн технологияси турли соҳаларда, шу жумладан логистика ва таъминот

занжирини бошқариш соҳасида кенг

қўлланилмоқда.

Халқаро транспорт коммуникацияларига мақобил йўл билан чиқишни ва мамлакат

ҳудуди орқали транзит ташувлар ҳажмини кўпайтиришни таъминлайдиган янги
йўлакларни шакллаштириш

ҳисобланади. Ўзбекистонни айланиб ўтувчи транспорт

коридорларининг ривожланиши мамлакат транзит салоҳиятига салбий таъсир

кўрсатмоқда ва бу республика транспорт соҳасида истиқболли транзит транспорт

коридорларини ишга тушириш заруратини келтириб чиқармоқда. Жумладан, сўнгги
йилларда ишга туширилган “Тошкент –

Андижон –

Ўш –

Иркештам –

Қашғар”

автомобиль йўли

коридори республика транспорт логистикасини ривожланишига

хизмат қилмоқда.

Мазкур йўлак Ўзбекистон ва Хитойни боғловчи энг қисқа автомобиль йўли

ҳисобланиб, умумий узунлиги 900 км (

Ўзбекистон

-

390 км, Қирғизистон

-

260 ва

Хитой

-

250 км

) ни ташкил этади. Ушбу

йўлнинг ишга туширилиши Ўзбекисто

-

Хитой

йўналишида юкларни етказиб бериш муддатларини ва харажатларини қисқартиришга

имкон яратмоқда. Жумладан, ушбу йўлак ишга тушгунга қадар Ўзбекистон ва Хитой


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

346

ўртасидаги ташувларга

8-

10 кун вақт талаб этилган бўлса,

энди ушбу вақт 2

-

3 кунни

ташкил этади. Шунингдек, Ўзбекистон

-

Хитой йўналишида битта контейнернинг 1570

км масофа орқали темир йўл орқали ташиш харажати 2600 долларни ташкил этса, ушбу

автомобиль йўлаги орқали ташиш харажатлари 20

% арзонроқ бўлади. Ушбу коридор

орқали 2017 йил сўнггида дастлабки юклар ташила бошланиб, 2018 йил февраль ойидан
бошлаб уч томонлама рухсатномалар асосида тўлиқ ишга туширилди. Ҳозирги кунда

“Тошкент

-

Андижон

-

Ўш

-

Иркештом –

Қашғар” янги транспорт коридори бўйлаб

экспорт

-

импорт

юклари “Silk Road International” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан

ташилмоқда. Шунингдек, ташувчиларга қўшимча шароитлар яратиш мақсадида
Андижон вилоятида “Ахтачи” станцияси терминали негизида мультимодал транспорт

-

логистика маркази яратилган, у эса юкни Ўзбекистоннинг барча нуқтасидан

Андижонгача темир йўл транспорти орқали ва кейин Хитойгача автотранспортда
етказиш имконини беради.

Ўзбекистонада транспорт логистикасини тартибга солувчи ҳуқуқий база етарли

даражада шаклланган бўлсада, логистика хизматларнинг

замонавий турларига бўлган

талабнинг ортиб бориши ва халқаро стандартлар мавжуд ҳуқуқий базани доимий

янгилаб боришни талаб этмоқда. Хусусан, чегара ўтиш пунктларидаги процедураларни
соддалаштириш, халқаро ташувлар учун

рухсатнома ҳамда лицензиялар бериш

йўналишидаги норматив

-

ҳуқуқий базани такомиллаштиришга бўлган эҳтиёж ортиб

бормоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Ўзбекистонда транспорт логистикасини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ

қилишда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, логистик хизматлар сифатини

ошириш ва логистика фирмалари ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ҳамда

бошқа давлат органларининг (божхона, чегара, сертификация идоралари) фаолияти
самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Сўнгги йилларда мамлакатдан ташилган экспорт

-

импорт юклар ҳажмида ўсиш

тенденцияси кузатилган бўлсада, мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланаётган транзит

юклар улуши камайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бунга, асосан темир йўл
транспорти ташувларидаги пасайиш тенденцияси таъсир

кўрсатган.

Мамлакат транспорт логистика соҳасини ривожлантиришда транспорт

воситаларининг эскирганлиги, автомобиль йўллари ва йўл бўйи инфратузилмасининг

сифати пастлиги, чегара божхона постларидаги кутишлар, транспорт воситаларини
тўхташ

ва

кутиш

объектлари

инфратузилмасининг

сифатсизлиги,

юк

терминалларининг камлиги ва уларда зарур техник технологияларнинг етишмаслиги

каби муаммоларни ҳал қилиш зарур.

Мамлакат транспорт логистикасини ривожлантириш борасида ривожланган

мамлакатлар тажрибасини ўрганишни талаб этмоқда. Хориж мамлакатлари
тажрибасига асосан, халқаро автомобиль ва темир йўлларини реконструкция қилиш,

кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш, ТЛМдаги инфратузилмани ривожлантириш

нафақат мамлакат транзит салоҳиятини оширишга, балки, транспорт логистика

хизматлари сифатининг яхшиланишига олиб келади.

Мамлакатнинг географик жойлашувини инобатга олиб, минтақа давлатларида

ягона транспорт сиёсатини амалга ошириш, мамлакатлар транспорт ва божхона иши

масалаларида бир

-

бирларини қўллаб

-

қувватлашлари орқали

ижобий натижага

эришишлари мумкин

.

Шунингдек, мамлакат транспорт логистикаси фаолиятини ривожлантиришда

ривожланган давлатларда амалда бўлган замонавий транспорт хизматлари

механизмини ўрганиш ҳамда уни миллий транспорт тизимига жорий қилиш зарур.

Айниқса, бу борада халқаро ташувлар жараёнида

қўлланилаётган 3PL логистика


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, mart

www.e-itt.uz

347

хизматларидан фойдаланиш истиқболли ҳисобланади. Умуман олганда, сўнгги
йилларда мамлакат транспорт

инфрастузилмасини ривожлантириш борасида амалга

оширилаётган тадбирлар тўғридан

-

тўғри халқаро йўлларда ташувчилар фаолиятига

ҳам ижобий таъсир қилади. Шу билан бирга, замонавий ТЛМ барпо этиш ҳам мамлакат

экспорт салоҳиятини ошишига хизмат қилади.

Адабиётлар

/

Литература

/Reference:

Владимир Горборуков

. (2022

) Транспортная логистика

.

Правила профессионалов—

Москва

: Издательство

Юрайт,

351

с.

Герами В.

Д.

(2022) Городская логистика. Грузовые перевозки

: учебник для вузов

/

В.

Д.

Герами, А.

В.

Колик.

Москва

: Издательство Юрайт,

343

с.

Монография.

(2020)

Глобал ўзгаришлар шароитида божхона

тизимини

такомиллаш

-

тиришнинг

долзарб масалалари

// Муаллифлар жамоаси. –

Тошкент,

ДБҚ

БИ,

-

180 б.

Неруш,

Ю.

М.

(2024) Транспортная логистика

: учебник для вузов

/ Ю.

М.

Неруш,

С.

В.

Саркисов.

Москва

: Издательство Юрайт,

351

с.

Смикай Е., Боwерсох Д., Моссман Ф.

(2022)

“Жисмоний тақсимотни бошқариш:

компаниянинг логистика муаммолари”

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикасининг “2022

-

2026 йилларга мўлжалланган

янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 28.01.2022 йилдаги ПФ

-60-

сон

Фармони

.

Библиографические ссылки

Владимир Горборуков. (2022) Транспортная логистика. Правила профессионалов— Москва : Издательство Юрайт, — 351 с.

Герами В. Д. (2022) Городская логистика. Грузовые перевозки : учебник для вузов / В. Д. Герами, А. В. Колик. – Москва : Издательство Юрайт, – 343 с.

Монография. (2020) Глобал ўзгаришлар шароитида божхона тизимини такомиллаш-тиришнинг долзарб масалалари // Муаллифлар жамоаси. – Тошкент, ДБҚ БИ, - 180 б.

Неруш, Ю. М. (2024) Транспортная логистика : учебник для вузов / Ю. М. Неруш, С. В. Саркисов. — Москва : Издательство Юрайт, — 351 с.

Смикай Е., Боwерсох Д., Моссман Ф. (2022) “Жисмоний тақсимотни бошқариш: компаниянинг логистика муаммолари”

Фармон (2022) Ўзбекистон Республикасининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” 28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармони.