РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ МЕЖТЕРРИТОРИАЛЬНОЙ НАЛОГОВОЙ ИНСПЕКЦИИ В СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ

Аннотация

В данной статье описаны роль и значение межрегиональной налоговой инспекции в совершенствовании масштабных реформ, направленных на создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговых сферах в стране, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом были изучены некоторые важные реформы, реализуемые межрегиональной налоговой инспекцией в налоговой системе Узбекистана, а также разработаны научно-практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта и его применения в нашей стране

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нормурзаев, У. (2024). РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ МЕЖТЕРРИТОРИАЛЬНОЙ НАЛОГОВОЙ ИНСПЕКЦИИ В СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ. Экономическое развитие и анализ, 2(4), 457–467. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/48514
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описаны роль и значение межрегиональной налоговой инспекции в совершенствовании масштабных реформ, направленных на создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговых сферах в стране, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом были изучены некоторые важные реформы, реализуемые межрегиональной налоговой инспекцией в налоговой системе Узбекистана, а также разработаны научно-практические выводы и предложения на основе зарубежного опыта и его применения в нашей стране


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

457


ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА

ҲУДУДЛАРАРО СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ

И.ф.д.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция

ORCID: 0009-0001-0130-8766

Aннотация.

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик

фаолиятини юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг

ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни

такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга

оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда

уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва

таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ сиёсати, солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар,

самарадорлик, рақамли платформа, усуллар

ва воситалар,

ҳудудлараро

солиқ

инспекцияси, таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ МЕЖТЕРРИТОРИАЛЬНОЙ НАЛОГОВОЙ ИНСПЕКЦИИ В

СОВЕРШЕНСТВОВАНИИ НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В УЗБЕКИСТАНЕ

Д.э.н.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Инспекция по крупным налогоплательщикам

Аннотация.

В данной статье описаны роль и значение межрегиональной налоговой

инспекции в совершенствовании масштабных реформ, направленных на создание

благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговых

сферах в стране, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом были изучены
некоторые важные реформы, реализуемые межрегиональной налоговой инспекцией в

налоговой системе Узбекистана, а также разработаны научно

-

практические выводы и

предложения на основе зарубежного опыта и его применения в нашей стране.

Ключевые слова:

налоговая политика, налоговые поступления, анализ, риски,

эффективность, цифровая платформа, методы и инструменты, межрегиональная
налоговая инспекция, анализ, оптимизация, налоговые льготы, налоговая ставка.

THE ROLE AND IMPORTANCE OF THE INTERTERRITORIAL TAX

INSPECTION IN IMPROVING TAX POLICY IN UZBEKISTAN

DSc

Normurzaev Umid Kholmurzaevich

Inspectorate for Large Taxpayers

Abstract.

This article describes the role and importance of the interregional tax

inspectorate in improving large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for doing

business in the tax sphere in the country and further strengthening the confidence of the business

community. At the same time, some important reforms implemented by the interregional tax

inspectorate in the tax system of Uzbekistan were studied, and scientific and practical conclusions
and proposals were developed based on foreign experience and its application in our country.

Key words:

tax policy, tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and

tools, interregional tax inspectorate, analysis, optimization, tax benefits, tax rate.

UO

K: 336.32

IV SON - APREL, 2024

457-467


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

458

Кириш.

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон солиқ тизимида

муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар кўпинча иқтисодий ўсишни

таъминлайдиган, инвестицияларни рағбатлантирадиган ва давлат функциялари учун

етарли даромад йиғилишини таъминлайдиган янада самарали, шаффоф ва адолатли
солиқ тузилмасини яратиш зарурати билан боғлиқ. Солиқ тизимидаги ислоҳотлар

мамлакатнинг иқтисодий манзарасини шакллантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Бундан ташқари, жаҳон амалиётида йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ

маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича қатор илмий тадқиқот

ишлари амалга

оширилмоқда. Хусусан, йирик солиқ тўловчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш

кўрсаткичларини аниқлаш, йирик солиқ тўловчиларга аудит ва солиқ назоратини

қўллаб

-

қувватлаш мажбуриятини тўлиқ бажариш, назорат функцияларини тармоқлар

бўйича тузилмалаш, қоидаларга биргаликда риоя этиш тамойилини амалга ошириш,
солиқ тўлашдан бўйин товлашни тўхтатишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш

масалаларининг долзарблиги уларнинг етарлича назарий ва норматив жиҳатдан

ўрганилмаганлиги ва замонавий иқтисодий шароитда юқори амалий аҳамияти бу

борадаги тадқиқотларнинг устувор йўналишларидан ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Федоров

(2010)

фикрича, “маъмурий юкни камайтирадиган ва йирик солиқ

тўловчиларнинг

инвестиция

фаоллигини

рағбатлантирадиган

солиқ

маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича чора

-

тадбирлар таклиф этган,

амалдаги солиқ имтиёзларини сезиларли даражада кенгайтирадиган ва тўлдирадиган

ҳамда

ўз инвестиция манбаларини кўпайтирадиган йирик солиқ тўловчиларнинг

инвестиция фаолиятини солиқ орқали рағбатлантириш

усуллари ва услубларини

ишлаб чиққан, уларнинг самарадорлигини баҳолаган”.

Камалнев

(2009)

йирик солиқ тўловчиларнинг фаолиятини солиққа

тортиш

амалиётини бевосита газ тармоғи корхоналари мисолида таҳлил қилган бўлиб, йирик

солиқ тўловчиларининг солиқ маъмуриятчилиги натижаларига баҳо берган,

минтақалараро солиқ хизмати органларининг назорат фаолияти ҳам миқдорий ҳам
сифат кўрсаткичлари асосида таҳлил қилган”.

В.Г.Байбородина “солиқ ислоҳотлари –

солиқ тизимини кенг кўламли қайта қуриш

ва уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг

чекланган ёки тубдан ўзгариши сифатида ” таърифлайди (Кенэ, 1993)

.

Майбуров

(2007)

“солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат

солиқ сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш ” деб таъкидлайди.

Юнак

(2009)

йирик солиқ тўловчилар тушунчаси моҳиятини очиб беришга ҳаракат

қилиб, унга қуйидагича таъриф беради: “йирик солиқ тўловчилар

-

бу қонуний

белгиланган мезонларга: субъектга тааллуқли бўлган амалга оширилаётган фаолият
тури, иқтисодиётнинг тармоғи, фаолиятнинг молиявий кўрсаткичлари, шахслар

гуруҳларидаги иштироки, банд бўлган ходимларнинг сони ва бошқа маълумотларга

жавоб берадиган солиқ тўловчиларнинг юридик ва жисмоний шахслар, резидентлари ва

норезидентлари, қонуний равишда алоҳида шахсларнинг махсус тоифасидир.

Дементьева (1689) солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси

эканлигини, у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига

асосланиши лозимлигини таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг

натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар
киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини қандай қуриш кераклигини

белгилайди”.

Карп

(2001)

солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги

умумий молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ

соҳасидаги давлат


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

459

фаолияти концепцияси, солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби
тушунчаларни ўз ичига олади.

Ситникованинг

(2012)

фикрича, “консолидациялашган солиқ тўловчилар гуруҳига

киритишда активларини тан олиш ёки махсус қайта баҳолаш зарур, гуруҳга киришдан

олдин корхонанинг зарарларини ўтказиш тартиби ишлаб чиқилиши лозим,
консолидациялашган солиқ тўловчининг молиявий

-

хўжалик фаолиятининг бир хил

қийматга эга бўлган субъект сифатида халқаро эътироф этилишига алоҳида эътибор

қаратилиши лозим”

.

Дарькина

(2019)

йирик солиқ тўловчиларнинг хусусиятлари сифатида тўхталиб,

“йирик солиқ тўловчиларга қуйидаги хусусиятлар хосдир: катта пул оқими, кенг

кўламли ҳужжатлар айланмаси, соддалаштирилган тизим бўйича солиққа тортиладиган

турли таркибий бўлинмаларнинг интеграциясидан фойдаланиш, мамлакат ичида ҳам,
чет элда ҳам турли фирмалар билан ҳамкорлик мавжудлигидир”.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320

-

сон “Давлат солиқ хизмати

органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

қарорига мувофиқ Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига

киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низоми тасдиқланди.

Бугунги кунда солиқ ислоҳотларини янада такомиллаштириш бўйича бир қанча

ҳудудлараро солиқ инспекциялар очиш мақсадга мувофиқ бўлади. Хусусан, ушбу
инспекцияларни (Бюджет ташкилотлари бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси,

Солиқ қарзини ундириш

бўйича ҳудудлараро солиқ

инспекцияси) очиш учун уларни

низомини ишлаб чиқиш керак бўлади. Масалан, Бюджет ташкилотлари бўйича

ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисида Низомга таклиф.

Ушбу Бюджет ташкилотлари бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси фаолиятини

ташкил этиш тартибини белгилаш. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг мустақил таркибий тузилмаси

ҳисобланади ва бевосита Қўмита раисига бўйсунади. Инспекция жойлашган жойи ва
амалга ошираётган фаолиятидан қатъий назар, бюджет ташкилотларининг солиқ

маъмуриятчилигини амалга ошириш вазифаси юклатиш мақсадга мувофиқ.

Инспекциянинг асосий вазифалари ва функцияларига:

1.Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Бюджет ташкилотлар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги қонун

ҳужжатларида кўзда тутилган солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушишини таъминлаш;

Бюджет ташкилотларни фаолиятида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя

қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш;

Бюджет ташкилотларнинг солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро

ҳамкорлик асосида сервис

-

техник хизмат кўрсатилишини амалга ошириш;

Бюджет ташкилотларини солиқ тўловчилар маъмуриятчилиги доирасида солиққа

оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, аниқлаш ва олдини олиш бўйича

комплекс тадбирларни амалга ошириш;

Бюджет ташкилотларининг шахсий ҳисобварақларини марказлашган ҳолда Солиқ

кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларга мувофиқ юритилишини таъминлаш.

2. Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни

бажаради:

а) Бюджет ташкилотлар ҳисобини ташкил этиш ва улардан солиқ тўғрисидаги

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган солиқлар ва йиғимларнинг тўлиқ тушишини

таъминлаш соҳасида:


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

460

Бюджет ташкилотларига улар Инспекция солиқ тўловчилар жумласига

киритилганлиги ва қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганлиги

тўғрисида хабарномалар юборади;

Бюджет ташкилотлар реестрини шакллантиради ва юритади;

Бюджет ташкилотлар ҳисоботларининг қабул қилиниши ва қайта ишланишини

амалга оширади;

Бюджет ташкилотлар шахсий ҳисобварақлари юритилишини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда Давлат бюджети

деб аталади) ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши лозим бўлган ва ҳақиқатда
тўланган солиқлар ва йиғимлар суммалари, шу жумладан улар бўйича имтиёзлар,

шунингдек, молиявий жарималар суммалари ҳисобини юритади;

Инспекция Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва

йиғимлар тушуми прогнозининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва солиқ маъмуриятчилигини янада

такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;

макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг тизимли таҳлили асосида солиқ

солинадиган базани кенгайтириш бўйича самарали тадбирларни амалга оширади;

б) бюджет ташкилотлари фаолиятида солиқ тўғрисидаги

қонун ҳужжатларига

риоя қилиниши бўйича солиқ назоратини ташкил этиш соҳасида:

камерал солиқ текшируви, шунингдек, бюджет ташкилоти томонидан тақдим

этилган маълумотлар ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс

эттирилганлиги;

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган ҳолатларда қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни олдини олиш ва бартараф этиш

чораларини кўради;

экспорт

-

импорт операциялари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши

юзасидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади;

қўшилган

қиймат солиғи бўйича ноль даражали ставка қўлланилишининг

асослилиги юзасидан назоратни амалга оширади;

солиқ назоратини амалга оширишда замонавий усулларни қўллайди ҳамда ташқи

ва ички манбалардан келиб тушадиган маълумотларни таҳлил қилишнинг илғор

автоматлаштирилган усулларини жорий этади;

бюджет ташкилотлари фаолиятининг солиқ текширувларини белгиланган

тартибда ўтказади

бюджет ташкилотларидан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар

олади,

солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради ёки

текширади;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий

бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя
қилинишини, ташкилотлар ҳудудига моддий бойликларни олиб

кириш ва у ердан олиб

чиқишда ташкилотларда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил этилиши ҳолатини

текширади;

бюджет ташкилотларида солиқ аудити ўтказиш жараёнида солиқлар ва

йиғимларнинг тўғри ҳисобланганлиги ва тўланганлигини, назорати солиқ органлари

зиммасига юклатилган қонунчилик ҳужжатларига риоя қилинганлигини, уларнинг

бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатларни,

маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан текширади;

в) Бюджет ташкилотларининг солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро

ҳамкорлик асосида сервис

-

техник хизмат кўрсатилишини амалга ошириш соҳасида:

бюджет ташкилотининг шахсий кабинети, шу жумладан, Ягона интерактив давлат

хизматлари портали орқали электрон хизматлар кўрсатилишини амалга оширади;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

461

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари, шунингдек, электрон

ҳисобварақ

-

фактураларни шакллантиришнинг ахборот тизимларини қўллаш бўйича

Бюджет ташкилотларига маслаҳат хизматлари кўрсатади;

қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларнинг

айрим

турларини ҳисоблаб чиқаришда Бюджет ташкилотларига сервис хизматлари кўрсатади;

бюджет ташкилотлари билан ишлашда ахборот

-

коммуникация технологиялари

кенг қўлланилишини таъминлайди;

солиқлар ва йиғимлар, шунингдек, молиявий жарималар бўйича бюджет

ташкилотларининг ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган суммаларини (ноль
даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг

ортиқча суммаси бундан мустасно) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда

қайтарилиши ёки ҳисобга олинишини амалга оширади;

бюджет ташкилотларининг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан

қўриқланадиган манфаатлари ҳимоясини таъминлайди;

бюджет ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг қонун ҳужжатларига

мувофиқ сир сақланиши бўйича ишларни ташкил қилади;

г) бюджет ташкилотларининг маъмуриятчилиги доирасида солиққа оид

ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш, аниқлаш ва олдини олиш бўйича комплекс

тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан,

ушбу ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабабларини аниқлайди ва бартараф этади,

шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширадиган ва
иштирок этадиган бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

қонун

ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича

ишларни юритади;

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган Бюджет ташкилотлар ҳисобини

юритади, ушбу маълумотларни таҳлил қилади;

бюджет ташкилотларни мажбуриятлари юзага келганлиги (бекор бўлганлиги)

тўғрисида маълумотлар тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро

ҳамкорлик қилади;

бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда Бюджет ташкилотларни молия

-

хўжалик фаолияти юзасидан таҳлилий ўрганиш ўтказади ва ушбу ўрганиш доирасида

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан курашиш бўйича узоқ муддатли ва жорий

дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

бюджет ташкилотларни солиқ солиш масалалари ва солиқ тўғрисидаги қонун

ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб

чиқади

;

солиқ солишга оид меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларни оммавий ахборот воситалари

ва семинарлар, брифинглар, матбуот —

конференциялар, «давра суҳбатлари» ва бошқа

тадбирларни ташкил этиш орқали Бюджет ташкилотларига етказиш ва таништириш

бўйича ишларни амалга оширади.

Инспекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

3. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги

ҳуқуқларга эга:

1) Бюджет ташкилотлардан Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича

қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва

олиш;

2) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Бюджет ташкилотларнинг

бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ахборот тизимларидан, шунингдек, ҳисоб ҳужжатларидан

фойдаланиш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

462

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлардан Ҳудудлараро инспекция ваколатига кирувчи

масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотлар, маълумотлар ва

маълумотномаларни сўраш ва бепул олиш;

4) солиқ мониторингини амалга оширишда солиқ тўловчидан қонун

ҳужжатларида

белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисобланиши,

тўлиқ ва ўз муддатида тўланиши билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, маълумотлар,

тушунтиришларни талаб қилиб олиш;

5) ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали

солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш учун асос бўлувчи кузатув далолатномаларини

тузган ҳолда Бюджет ташкилотлар ҳисобини юритиш;

6) белгиланган тартибда қуйидагиларни олиш:

қурилиш

соҳасида назорат қилувчи давлат органларидан —

ер майдонлари ва

объектларни қуришга рухсат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, жумладан, лойиҳа

-

смета ҳужжатлари ва қурилишни якунлаш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлардан —

тегишли ҳудудда жойлашган ер майдони

ёки бошқа

кўчмас мулкдан фойдаланиш

ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар;

тегишли вазирлик ва идоралардан —

Инспекция ваколати доирасида юкланган

вазифаларни бажариши учун зарур бўлган маълумотлар ва бошқа турдаги ахборотлар;

7) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари

аниқланганда мансабдор шахслар ҳамда фуқароларни

тушунтириш бериш учун Инспекцияга белгиланган тартибда таклиф қилиш;

8) солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати мобайнида солиқлар ва

йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилган суммасини ҳисоблаб чиқариш ёки қайта кўриб

чиқиш;

9) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда Бюджет

ташкилотларига нисбатан молиявий жарималар қўллаш;

маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни кўриб чиқиш ҳамда маъмурий

чоралар кўриш;

10) бюджет ташкилотлари томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат

даромадига ундириш бўйича судга даъво киритиш;

11) бюджет ташкилотлари томонидан камерал солиқ текшируви натижалари

бўйича аниқланган тафовутларнинг асослари тақдим этилмаган тақдирда солиқлар ва
йиғимларни суд тартибида ундириш;

12) Бюджет ташкилотларига уларнинг мажбуриятлари бажарилиши лозимлиги

ҳамда солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш бўйича қўлланилаётган чоралар

тўғрисидаги талабномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юбориш;

13) Бюджет ташкилотлари томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилган санадан

эътиборан ўн кун мобайнида ёзма ариза берилмаган тақдирда, солиқлар ва

йиғимларнинг ортиқча тўланган суммаларини солиқ қарзини, шу жумладан, улар

бўйича пеня ва жарималарни узиш ҳисобига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик қўмитасига
мустақил равишда хулоса тақдим этиш;

14) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолатларда чет

тилида тузилган ҳужжатларнинг давлат тилига таржимасини нотариал тасдиқланган

ҳолда талаб қилиш;

15) Инспекция ваколатлари доирасида масалаларни ишлаб чиқиш учун

белгиланган тартибда шартнома асосида экспертиза тайинлаш, шунингдек, солиқ

назоратининг шаклларини амалга ошириш учун илмий ва бошқа ташкилотлар,

мутахассислар, шу жумладан, таржимонлар ва экспертларни жалб қилиш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

463

16) бюджет ташкилотларига нисбатан солиқ назоратининг шаклларини амалга

ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун Қўмита марказий аппарати

таркибий тузилмаларининг ходимларини жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ҳамда

ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

17) назорат тадбирлари натижасида назорат объектлари мансабдор шахслари

ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда,

ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш;

18) давлат солиқ хизмати органларининг тизимидаги мавжуд ҳужжатлардан

фойдаланиш ҳуқуқини олиш;

19) давлат солиқ хизмати органларининг ахборот

-

коммуникация технологиялари

маълумотлар базасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш;

20) фойдаланиш ҳуқуқи фақат Инспекция ходимларига бериладиган локал ахборот

тармоқлардан фойдаланиш, ўзининг дастурий маҳсулотлари ва ахборот тизимларини
яратиш;

21) фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини

ҳисобга олиб, Инспекция ходимларини Қўмита билан келишилган ҳолда моддий

рағбатлантириш, индивидуал устамаларни белгилаш;

22) қонун ҳужжатларига асосан давлат солиқ хизмати органларининг ваколат

доирасига кирадиган бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш.

Инспекция ҳамда унинг таркибий бўлинмаларининг Қўмита марказий аппарати

таркибий бўлинмалари ва ҳудудий давлат солиқ хизмати органлари билан, шунингдек,

бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари

ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш зарур бўлади.

Бундан ташқари, солиқ қарзини ундириш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси

тўғрисида Низомга қуйдагиларни кириш лозим бўлади.

Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари

1. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

солиқ қарзига йўл қўймаслик чораларини кўриш ва солиқ қарзини профилактик

тадбирлар ҳисобига ундиришни кенгайтириш;

ахборот

-

коммуникация технологиялари воситасида солиқ қарзини мажбурий

ундириш тизими тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш

;

солиқ қарзини мажбурий ундириш тизимини такомиллаштириш.

солиқ қарзини ундириш, мол

-

мулкка тақиқ қўйиш, мол

-

мулкни хатлаш, мол

-

мулкни сақлаш ва мажбурий сотиш;

солиқ қарзини ундириш мақсадида ваколатли органлар, вазирлик ва идоралар

билан ҳамкорлик қилиш

.

2.

Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни

бажаради:

а)

солиқ қарзига йўл қўймаслик чораларини кўриш ва солиқ қарзини профилактик

тадбирлар ҳисобига ундиришни кенгайтириш соҳасида:

солиқ қарзи

юзага келишини олдини олиш мақсадида замонавий ахборот

тизимлари ва воситаларидан кенг фойдаланиш, шу жумладан огоҳлантириш

чораларини кўриш ва солиқ қарзини “Call” марказ ёрдамида ҳамда профилактик
тадбирлар ҳисобига ундириш соҳасида:

солиқ тўловчиларнинг солиқларни тўлаш маданиятини ошириш, солиқ

мажбуриятларининг ихтиёрий бажарилишини таъминлаш бўйича чора

-

тадбирларни

амалга оширади;

солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини тўғри ва изчил бажаришга

кўмаклашишга қаратилган ахборот компанияларини (оммавий ахборот воситалари,

Солиқ қўмитаси расмий сайти, интернет ижтимоий тармоқларида чиқишлар, тематик

рисолаларни тарқатиш, телекўрсатувлар, брифинглар, “Call” марказ операторлари


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

464

томонидан шахсий эслатма қўнғироқлари, СМС

-

хабарнома, овозли хабар ва бошқалар

)

ташкил қилади;

солиқ тўловчиларга

онлайн ва офлайн режимда маслаҳатлар беради, аҳолининг

турли ёш гуруҳлари ўртасида маърифий тадбирлар ўтказади;

оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик қилади,

уларни ўз фаолияти натижалари тўғрисида

хабардор қилади, ушбу мақсадларда

семинарлар, брифинглар, пресс

-

конференциялар, давра суҳбатлари ва бошқа

тадбирларда иштирок этади;

солиқ тўловчининг шахсий кабинетига зиммасидаги солиқ қарзи ва уни

кўрсатилган муддатда тўлаш мажбурияти ҳақида талабнома юборади.

б) замонавий ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда

солиқ қарзини мажбурий ундириш тизими тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш
соҳасида:

солиқ қарзи, шу жумладан тўлов муддати ўзгартирилган солиқ қарзи ҳисобини ва

ягона электрон базасини юритади;

идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини ташкил этади ва унинг узлуксиз

ишлашини таъминлайди;

ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда инсон омилисиз реал вақт режимида

солиқ тўловчилар ва уларнинг дебиторлари, кафилининг, кафолат берган банк ёки

учинчи шахсларнинг миллий ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига электрон

шаклда инкассо топшириқномалари қўяди ёки унинг ижросини бекор қилади;

интеграциялашган ахборот тизимлари орқали солиқ қарзини ундириш мақсадида

қарздорнинг банк ва

шахсий ғазна ҳисобварақларидан сўзсиз ундиради ҳамда пул

маблағларини хатлайди, улардан фойдаланишга доир чекловлар ўрнатади;

қарздор

солиқ тўловчиларнинг ваколатли органлар, муассаса ва ташкилотларда

рўйхатга олинган мол

-

мулкларига инсон омилисиз “Нотариус” автоматлаштирилган

ахборот тизими орқали

тақиқ қўяди ёки бекор қилади;

солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома ва қарорларни электрон ҳужжат

шаклида қабул қилади;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан ўзаро муносабатлар ва

ахборот алмашинувларни фақат солиқ тўловчининг шахсий

кабинети орқали амалга

оширади;

солиқ тўловчиларга интерактив хизматлар кўрсатади;

зиммасига юклатилган вазифаларни тезкорлик билан ва самарали бажариш

мақсадида ўз ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасини

такомиллаштириш чораларини кўради;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш, солиқ сири ва шахсга доир маълумотларни

ҳимоя қилиш чораларини кўради;

ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базасининг узлуксиз ишлашини,

ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ходимлар малакасини ошириш бўйича

комплекс чора

-

тадбирларни амалга оширади.

в)

солиқ қарзини мажбурий ундириш тизимини такомиллаштириш соҳасида:

солиқ қарзининг таркиби, динамикаси, ҳосил бўлиш сабаблари ва даври ҳамда

унинг ўсиш суръатларини таҳлил қилади;

вазирликлар ва идоралар, ҳудудлар, соҳалар ҳамда солиқ турлари кесимида солиқ

қарзи ҳисобини юритади;

белгиланган тартибда солиқ тўловчига ёки унинг дебитори, гаров мулки эгаси,

кафиллик берувчи ёки кафолат берган банк ёхуд учинчи шахсларга солиқ қарзини узиш

тўғрисида талабнома юборади;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

465

солиқ қарзини ундириш юзасидан қарздор солиқ тўловчиларнинг мол

-

мулкига

тақиқ қўйиш, мол

-

мулкини хатлаш ва мол

-

мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида

электрон ҳужжат кўринишида қарорлар қабул қилади;

белгиланган муддатларда қарздорларнинг мол

-

мулкларига нисбатан тақиқ қўяди;

инкассо топшириқномаларининг белгиланган муддатларда тўлиқ қўйилишини

таъминлайди;

солиқ қарзи ундирувини белгиланган тартибда солиқ тўловчининг

дебиторларига, кафил ёки кафолат берган банк ёхуд учинчи шахсларга қаратиш

чораларини кўради;

қарздорнинг мол

-

мулкини хатлаш, унинг сақланишини таъминлаш ва сотиш

чораларини кўради;

хатланган мол

-

мулкни хатлаш, сақлаш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар

ҳисобини юритади ва уни қарздор ҳисобидан ундириш юзасидан қарорлар қабул
қилади;

солиқ қарзини ундириш бўйича Мажбурий ижро бюроси, ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органлар билан ҳамкорликда тегишли тадбирларни амалга оширади;

солиқ тўловчиларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган

махсус мақсадли ҳисобварақлар банк айланмаларини мониторинг қилади;

солиқ қарзини ундиришда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг

олдини олиш бўйича чоралар кўради;

қонун

ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Инспекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги

ҳуқуқларга эга:

1)

солиқ тўловчиларга солиқ қарзини узиш ва солиқ қарзини ундириш юзасидан

кўриладиган мажбурий ундирув чоралар тўғрисидаги талабнома юбориш,

солиқ

тўловчининг шахсий кабинети ва телефон рақамлари ҳамда бошқа электрон каналлари

орқали хабардор қилиш;

2)

қарздор ва унинг дебиторлари банк ҳисобварақларига солиқ қарзини ундириш

юзасидан инкассо топшириқномалари қўйиш;

3)

тўлов ва инкассо топшириқномаларининг, инспекция қарорларининг банклар

ва ғазначилик

томонидан ижро этилишини назорат қилиш ҳамда лозим ҳолларда

белгиланган тартибда солиқ текширувлари ташкил этиш чораларини кўриш;

4)

қарздор ёки унинг дебиторининг, кафилининг банк ва бошқа кредит

ташкилотларидаги, ғазначиликдаги ҳисобварақларида, омонатларида турган ёки

сақлаш учун қўйилган пул маблағларини хатлаш (банд солиш) ва ундириш;

5)

солиқ тўловчилардан Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича

қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва

олиш;

6)

солиқ қарзини

ундириш билан боғлиқ мажбурий ундирув чораларини кўриш;

7)

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти

органлари ва бошқа ташкилотлардан Инспекция ваколатига кирувчи масалаларни ҳал

қилиш учун зарур бўлган ахборотлар, маълумотлар ва маълумотномаларни сўраш ва
бепул олиш;

8)

банклар ва бошқа кредит ташкилотлари ҳамда ғазначиликдаги солиқ

тўловчиларнинг ҳисобварақлари, омонат (депозит) ҳисобварақлари, улардаги пул

маблағлари қолдиғи ва айланмалари тўғрисида маълумотлардан реал вақт режимида
истисносиз фойдаланиш ва олиш;

9)

қарздорнинг кўчмас мулклари, автотранспорт воситалари ва қимматли

қоғозларини масофавий хатлаш, тақиқ қўйиш, баҳолатиш ва белгиланган тартибда

аукцион савдоларига чиқариш, уларга нисбатан қидирув эълон қилиш ҳамда мажбурий


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

466

тўхтатилишини таъминлаш юзасидан қарорни ижро учун ички ишлар органларига
юбориш;

10)

реализациядан келиб тушган тушумлари ёки бошқа даромадлари бошқа

шахсларнинг банк ҳисобварақларига келиб тушган ёхуд солиқ текшируви тўғрисида

билган пайтдан эътиборан ўзининг пул маблағларини ёки бошқа мулкини ўзга
шахсларга берган бўлса, солиқ тўловчининг солиқ қарзини ушбу шахслардан ундириш

чораларини кўриш;

11)

юридик ва жисмоний шахсларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ

қарзини мол

-

мулки ҳисобидан ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

12)

солиқ қарзи ундирувини қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақи ва унга

тенглаштирилган тўловларга қаратиш, қарздор томонидан таъсис этилган якка

тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан инкассо топшириқномалари билан
ундириш;

13)

қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган

тўловларни тўлаётган ташкилотлар (шахслар)га солиқ қарзини тўлаб бериш тўғрисида

мажбурий кўрсатмалар бериш ва улар томонидан ижро этилиши устидан назоратни

амалга ошириш;

14)

ваколат доирасида тўлов муддатини ўзгартириш ёки рад этиш, муддатидан

олдин тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

15)

мол

-

мулкларга тақиқ қўйиш, хатлаш, олиб қўйиш, сақлашга топшириш,

хатланган мол

-

мулкни ташиш, сақлаш ва сотиш харажатларини қарздордан ундириш

(чораларини кўриш);

16)

ижро усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат

қилиш;

17)

сўровлар бўйича маълумотнома (кўчирма) тақдим этмаган, белгиланган

муддатни бузган ҳолда ёки нотўғри

маълумот тақдим этган банкларга нисбатан

молиявий жарима қўллаш;

18)

солиқ қарзини ундириш жараёнларида қарздор ва унинг мансабдор шахслари

ёки унга алоқадор шахслар ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд ҳуқуқбузарлик

ҳолатлари аниқланганда, ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим
этиш;

19)

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ қарзини субсидиар тарзда

ундириб олиш чораларини кўриш;

20)

Солиқ қўмитасининг ахборот

-

коммуникация технологиялари маълумотлар

базасидан фойдаланиш;

21)

фойдаланиш ҳуқуқи фақат Инспекция ходимларига бериладиган локал

ахборот тармоқлардан фойдаланиш, ўзининг дастурий маҳсулотлари ва ахборот

тизимларини яратиш;

22)

фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини

ҳисобга

олиб, Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш, индивидуал

устамаларни белгилаш;

23)

қонун ҳужжатларига асосан давлат солиқ хизмати органларининг ваколат

доирасига кирадиган бошқа ҳуқуқларидан фойдаланиш.

Хулоса ва таклифлар.

“Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг

мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга қўшимчалар

ва ўзгартириш киритиш

ҳақида”ги қарори лойиҳасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим. Хусусан, а)

акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва

акциз тўланадиган

хизмат кўрсатувчи корхоналар, бундан, маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотишдан

олинган соф тушуми «д» кичик бандда кўрсатилган миқдордан ошмаган мотор мойи ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, aprel

www.e-itt.uz

467

пиво ишлаб чиқарувчилар мустаснолигини белгилаш. Бундан ташқари, товар
айланмасидан қатъий назар фойда солиғи тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг

республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар киритилиши лозим.

Adabiyotlar/Литература/Reference:

Дарькина Ю.А.

(2019)

Особенности налогового администрирования крупнейших

налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).

Дементьева

Н.М.

(1689)

.

налоговая

политика

государства.

https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689

.

Камалнев Тимур Шамильевич

(2009)

. Налоговое администрирование крупнейших

налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат

экономических наук. Москва.

Карп М.В

. (2001)

Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –М.: Юнити

-

дана,

39 с.

Кенэ

(1993)

Избранные экономические произведения.

-

М.Соцэкгз. 1960; Дж.М.Кейнс

Общая теория занятости, процента и денег. –М.:

Майбуров И.А.

(2007)

Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов,

обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.

–М.: Юнити

-

Дана,

-655

с.

Ситникова Ольга Владимировна

(2012)

. Совершенствование налогообложения

крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на

соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Федоров Андрей Николаевич

(2010)

. Налоговое администрирование и

стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков.

Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук.

Нижний Новгород.

Юнак Алексей Алевтинович

(2009)

. Проблемы правового регулирования налогового

контроля и учета крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на

соискание ученой степени кандидат юридических наук. Москва. с.

12.

Библиографические ссылки

Дарькина Ю.А. (2019) Особенности налогового администрирования крупнейших налогоплательщиков. Interactive science. 3 (37).

Дементьева Н.М. (1689). налоговая политика государства. https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.

Камалнев Тимур Шамильевич (2009). Налоговое администрирование крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –М.: Юнити-дана, – 39 с.

Кенэ (1993) Избранные экономические произведения.-М.Соцэкгз. 1960; Дж.М.Кейнс Общая теория занятости, процента и денег. –М.:

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. –М.: Юнити-Дана, -655 с.

Ситникова Ольга Владимировна (2012). Совершенствование налогообложения крупнеиших консолидированных налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Москва.

Федоров Андрей Николаевич (2010). Налоговое администрирование и стимулирование инвестиционной активности крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат экономических наук. Нижний Новгород.

Юнак Алексей Алевтинович (2009). Проблемы правового регулирования налогового контроля и учета крупнейших налогоплательщиков. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидат юридических наук. Москва. с. 12.