ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Annotasiya

Мақолада Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун  яратилаётган қулай шароитлар ёритиб берилган ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
f
414-423
30

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Ташмухамедова , М., Ёқуб , Д., & Зуфарова , Ш. (2025). ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 3(1), 414–423. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/65513
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши учун  яратилаётган қулай шароитлар ёритиб берилган ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш бўйича таклифлар берилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

414



ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ташмухамедова Маҳина Қудратбек қизи

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0003-6002-1620

maxinatashmuxamedova@gmail.com

Ёқуб Дилдора Турғуновна

Тошкент ноширлик

-

матбаа фаолияти соҳасида

мутахассисларни тайёрлаш коллежи

ORCID: 0009-0001-2744-4336

dildora18091978@gmail.com

Зуфарова Шоиста Турғуновна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

ORCID: 0009-0003-7109-2774

zufarova1977@gmail.com


Аннотация.

Мақолада Янги Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликнинг ривожланиши учун яратилаётган қулай шароитлар ёритиб

берилган ҳамда бу соҳани янада ривожлантириш

бўйича таклифлар берилган.

Калитли сўзлар:

тадбиркорлик, лойиҳа, рағбатлантириш, иш ўрни, аҳоли

бандлиги, камбағалликни қисқартириш, субсидия, қулайлик, имтиёзлар, халқаро рейтинг,

фойда солиғи.

ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЯ МАЛОГО БИЗНЕСА И ЧАСТНОГО

ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВА В УСЛОВИЯХ НОВОГО УЗБЕКИСТАНА

Ташмухамедова Маҳина Қудратбек қизи

Ташкентский государственный экономический университет

Ёқуб Дилдора Турғуновна

Ташкентский колледж по подготовке специалистов

издательско

-

полиграфического дела

Зуфарова Шоиста Турғуновна

Ташкентский государственный экономический университет

Аннотация.

В статье освещены созданные благоприятные условие для ведения

малого бизнеса и частного предпринимательства в новом Узбекистане, а также даны
ряд предложении для дальнейщего развития

этой сферы.

Ключевые слова:

предприниматель, проект, стимулирования, рабочая места,

занятость

населения,

сокращения

бедности,

субсидия,

удобства,

льгота,

международный рейтинг, налог с прибыли.

UO‘K:

330.33

I SON - YANVAR, 2025

414-423

00


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

415

FEATURES OF SMALL BUSINESS AND ENTREPRENEURSHIP DEVELOPMENT IN THE

CONTEXT OF NEW UZBEKISTAN

Tashmukhamedova Makhina Kudratbek kizi

Tashkent State University of Economics

Yoqub Dildora Turgunovna

College for Training Specialists in Tashkent’s Publishing and Printing

Zufarova Shoista Turgunovna

Tashkent State University of Economics

Abstract.

The article highlights the favorable conditions established for the growth of small

business and private entreprenurship in New Uzbekistan and provides recommendations for
further advancing this sector.

Key words:

entrepreneurship, project, stimulation, jobs, employment, poverty reduction,

subsidy, convenience, incentives, international rating, income tax.

Кириш

.

Бозор иқтисодиёти бизнесга асосланган иқтисодиётдир. Бизнес бирор фаолият

(иш) юзасидан бўлган муносабат, яъни

ишбилармонларнинг иқтисодий муносабатидир.

Бизнес –

бу рухсат этилган, жамият аъзоларига наф келтирадиган фаолият билан

шуғулланиб, пул, даромад топишни билдиради. Бизнес кенг маънодаги қонуний йўл

билан даромад топишга қаратилган фаолиятдир. Бизнеснинг энг асосий унсури
тадбиркорликдир. Бизнес –

тадбиркорлик иқтисодий категория бўлиб, хўжалик

юритиш усули, иқтисодий фикрлашиш туридир. Юртимизда тадбиркорлик узоқ тарихга

эга. Бу аввало савдогарлик шаклида ривож топган. Буюк ипак йўли савдо –

сотиқнинг ўз

навбатида тадбиркорликнинг ривожланишида ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлган.

Тадбиркорлик аввало новаторлик билан белгиланади. Ў доимо иқтисодий

фаолиятда янгиликларни ахтариш, уларни амалга ошириш, фаолият самарадорлигини

кўтариш учун ҳаракатда бўлади.

Ўзбекистонда бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини

устувор ривожлантириш товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни жадаллаштиради,

аҳолини иш билан бандлигини оширади, камбағалликни қисқартиради, иқтисодиётда

рақобат муҳитини вужудга келтиради, аҳоли даромадларини оширади ва ўрта

мулкдорлар қатламининг қарор топишига замин яратади ҳамда жамиятдаги ижтимоий

-

сиёсий вазиятнинг барқарорлашувига олиб келади.

Адабиётлар шарҳи.

XVI асрдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятига диққат

-

этибор кучайди ва

иқтисодчи, руҳиятшунос, сиёсатчилар буни ўрганиш учун ҳаракат қилиб келадилар.
Булар ичида Сэй, Маршалл, Зомбарт, Шумпетер, Найт кабиларни тилга олиш мумкин.

XVIII асрнинг бошида иқтисодий назарияга биринчи бўлиб тадбиркор

тушунчасини инглиз иқтисодчиси Р.Кантильон киритган эди. Ў тадбиркорни фойда

олиши чегараланмаган ва баҳоси аниқ товарларни сотиб оладию, лекин сотиш баҳоси
ноаниқ бўлади, у таваккалчи, таклифни талабга мословчи, деб баҳолайди. Сэй эса

тадбикорни воситачи, ишлаб чиқариш омилларининг координатори, тажриба ва билим

эгаси, деб таърифлайди. Шумпетер эса тадбиркорларни новаторлигига алоҳида эътибор

беради. Ўнинг фикрича тадбиркор деб, ишлаб чиқариш омилларини янги нисбатларини
(комбинациясини) изловчи, вужудга келтирувчи, шу билан иқтисодий ўсишни

таъминловчи киши тушунилади.

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ўзига хос хусусиятлари

иқтисодчи олимлар Ўлмасов ва Шарифхўжаев (1995), Расулов (1999), Тожибоева (2002)


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

416

ва бошқаларнинг илмий ишларида ўрганилган. Масалан, Ўлмасов (1995):

-

Тадбиркорлик –

кишилар (мулкчилик субъектлари)нинг моддий ва пул маблағларини

амалда хўжалик оборотига тушириб, даромад топиш мўлжалланган иқтисодий

фаолиятдир деса, проф. Расулов (1999):

-

Тадбиркорликни –

хўжалик субъектларининг

хатарлилиги билан боғлиқ

ҳолдаги ташаббускорлик, ўз ғоялари ва ижтимоий

иқтисодий самарага эришиш мақсадида янги комбинацияларни амалга оширувчи

фаолиятдир деса, проф. Тожибоева (2002):

-

Тадбиркорлик маблағларни самарали

сарфлаб, ишлаб чиқариш омилларини энг оптимал нисбатини топиб ишга тушириш

эвазига даромад, фойда олишга қаратилган, инсонларга наф келтирувчи иқтисодий
фаолиятдир деб, таъриф беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёев 2024 йил 20 декабрь куни

мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда
сўзлаган нутқида, “Кенг кўламли ислоҳотларимизнинг илк кунларидан бошлаб, мен бир
фикрни доим таъкидлаб келаман, тадбиркорликни ривожлантириш

-

биз учун стратегик

вазифа. Бизнинг таянчимиз ҳам, суянчимиз ҳам, энг катта кучимиз ҳам шу соҳада

мужассам... Биз катта иқтидор эгалари бўлган бизнес вакилларини асраб

-

авайлашимиз

зарур. Ўлар биз учун жуда қадрли инсонлар”, деб таъкидлади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараёнида мантиқий абстракция ва дедукция, тизимли таҳлил,

статистик таҳлил каби усуллардан кенг фойдаланилган. Тадқиқотнинг услублари

илмий

-

амалий аҳамиятга эга бўлган йўналишлари диалектик метод асосида

шакллантирилган.

Таҳлил ва асосий натижалар

муҳокамаси.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бозор иқтисодиётининг муҳим

белгиларидан бири бўлиб, унинг тадрижий ривожланиши ижтиомий тараққиёт

барқарорлигини таъминлайди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда мамлакатимизда ишчи кучи

бандлигини таъминлайдиган аҳоли даромадини оширадиган, камбағалликни
қисқартирадиган муҳим бўғинга айланмоқда.

Масалан, 2000 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида банд

бўлганлар сони 4462,7 минг киши 2005 йилда 6679,0 минг киши, 2010 йилда 8639,3 минг

киши, 2018 йилда 10587,7 минг киши, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра эса уларнинг
сони 11900 мингдан зиёдни ёки ҳозирги кунда мамлакатимиздаги иш билан банд

аҳолининг 80 фоиздан ортиғини ташкил этди, 2000 йилда ушбу кўрсаткич 49,7 фоиз

бўлган эди. Ўмуман олганда, бугунги кунда мамлакатимизда янги яратилаётган иш

ўринларининг ўрта ҳисобда 90 фоизга яқини айнан кичик бизнес ҳиссасига тўғри

келмоқда. Энг муҳими, янги иш ўринларининг 60 фоиздан ортиғи қишлоқларимизда
ташкил этилмоқда.

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик корхоналарининг сони деҳқон ва фермер хўжалигидан ташқари 417,1

мингтага етди ёки 2000 йилдагига нисбатан 4,2 марта, 2018 йилга нисбатан эса 16 марта
кўпайди.

Мамлакатимиз мустақил тараққиёти даврида кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни ривожлантириш борасида изчил ислоҳотлардан сўнг ушбу соҳа

миллий иқтисодиётнинг мустақил ва муҳим секторига айланди. Буни кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликнинг холати ва ривожланиши тўғрисидаги қуйидаги 1

-

жадвал

маълумотларидан ҳам кузатиш мумкин.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

417

1-

жадвал

2018-

2023 йиллар давомида кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий

кўрсаткичлари

Ўлчов

бирлиги

2018 й

2019 й

2020 й

2021 й

2022 й

2023 й

Фаолият юритаётган

кичик корхона ва

микрофирмалар сони

бирлик

262930 334767 411203 262834 523556 417080

Янги ташкил этилган

бирлик

48922

92874

93214

98886

90177

86030

Кичик тадбиркорлик

улушлари:

ЯИМ

%

60.4

56.5

53.9

54.1

51.6

51.2

Саноат

%

37.4

34.9

27.5

27.4

26.0

26.9

Қишлоқ, ўрмон ва

балиқчилик

хўжаликлари

%

98.3

98.3

97.0

96.0

94.8

94.8

Инвестиция

%

38.0

47.0

49.7

45.6

47.9

51.4

Қурилиш

%

73.25

75.4

72.4

72.5

71.5

74.7

Чакана савдо

%

86.3

84.3

82.2

82.3

84.7

83.8

Хизматлар

%

56.0

52.1

51.5

51.7

49.4

47.7

Юк ташиш

%

55.5

54.6

52.4

42.9

47.4

50.8

Экспорт

%

27.2

28.7

20.5

20.0

31.2

29.0

Импорт

%

56.2

54.2

51.8

45.2

49.5

50.7

Иқтисодиётда бандлар

%

78.5

78.9

79.0

79.1

79.2

80.1

Манба:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

материаллари асосида муаллифлар томонидан тузилди.

Жадвал маълумотларидан кўринадики, кейинги йилларда янги ташкил этилган

кичик корхона ва микрофирмалар сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Масалан, 2018

йилда 48,9 мингта бўлган бўлса, 2023 йилда эса 86 мингтадан ортиқ ташкил этилган
ҳамда бошқа қўрсаткичларда ҳам ижобий натижаларга эришилган.

2018-

2023 йилларда янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар

соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп янги субъектлар савдо соҳасида –

189539

(ёки 36,8%) га, хизматлар соҳасида

-

105153 (ёки 23,4%) га, саноат соҳасида –

98931 та

(ёки 20,0%), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик

хўжалигида –

61140 та (ёки 12,2%) ва

қурилиш соҳасида –

37083 (ёки 7,6%) та ташкил этилган.

2023 йилнинг январь

-

декабрида кичик тадбиркорлик субъектларининг ЯҲМдаги

худудлар бўйича энг юқори улуши Сурхондарё вилоятида –

75,9%, Жиззаҳ вилоятида –

73,7%, Наманган вилоятида –

72,8%, Самарқанд вилоятида –

72,8%, Бухоро вилоятида –

71,7% ва Хоразм вилоятида –

69,7 %ни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2016 йилдан бошлаб мамлакатимизда

тадбиркорларга муносабат тубдан ўзгарди. Ўларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш,

эркин ва самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратилди.
Президентиимзнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал

ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва

ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатдан

яхшилашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги фармони эса ушбу соҳада янги даврни, янги имкониятлар эшигини очиб
берди. Зеро, ҳужжат билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари,

шунингдек, уларни жиноят ишлари доирасида муқобил текширишларнинг барча тури

бекор қилинди.

Соҳани ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб,

кейинги етти

-

саккиз йилда мамлакатиимзда тадбиркорлик субъектларининг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, иқтисодиётда давлат


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

418

улушини босқичма

-

босқич камайтиришга қаратилган аниқ манзилли чора

-

тадбирлар

амалга оширилди. Хусусан, кейинги етти йил мобайнида бу соҳани тараққий эттиришга

қаратилган 20 га яқин қонун, 100дан зиёд фармон ва қарор қабул қилинди.

Биргина 2024 йилнинг ўзида тадбиркорлик фаолияти учун ғоят муҳим аҳамиятга

эга бўлган 5 та қонун, 101 та Фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Бизнес юритишга доир 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилиниб, 33 фаолият

тури билан шуғулланишга киришиш хабардор қилиш тартибига ўтказилди.

Рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилган ҳолда муддатлари

ўртача 2 баробар қисқартирилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё
бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди.

Пандемия даврида маҳаллий тадбиркорларга қўшимча шароитлар яратилгани ҳам

алоҳида эътиборга лойиқ. Жумладан, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача якка
тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг минимал базавий суммаси 50
фоизгача камайтирилди ёки 111,5 минг сўмга туширилди. Ўшбу имтиёз

мамлакатимизда фаолият

кўрсатаётган 239 мингта якка тартибдаги тадбиркорга

деярли 160 миллиард сўм маблағ тежаш имкониятини берди (Алимардонов, 2021)

.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 2022 йил 22 август кунида Президент Шавкат

Мирзиёев билан тадбиркорларнинг бўлиб ўтган очиқ мулоқотида

ўз ечимини кутаётган

кўплаб муаммолар йиғилиб қолган эди. Жумладан, кичик ва ўрта бизнес тушунчалари,

уларнинг ўсишига туртки берадиган алоҳида қўллаб

-

қувватлаш чоралари

белгиланмаган эди ва бошқа жиддий муаммолар.

Мулоқатда мавжуд бўлган ушбу муаммолар бирма

-

бир санаб ўтилиб бешта муҳим

йўналишда ташаббуслар илгари сурилди. Масалан, биринчи йўналишда корхоналарни

тоифаларга ажратиб уларни қўллаб

-

қувватлаш бўйича алоҳида ёндашув белгилаб

олинди. Бунда корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилиб, уларнинг

1 миллиард сўмгача бўлгани –

микробизнес, 10 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес

тоифасига киради.

Ўшбу жараёнда 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан

олинадиган солиқнинг 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли

солиқ ставкаси жорий этилиши айни муддао бўлди. Бу борада олис худудлардаги ва
алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун, амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб

қолинади. Ёки улар ихтиёрий равишда йилига 20

-

30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия

ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятларидан озод этилади.

Айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган

корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлаши эса 370минг

тадбиркор учун катта имконият ва рағбатдир. 2023 йил 1 январдан бошлаб кичикдан

ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50

фоизини тўлаши, мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан

қоплаб берилиши минглаб тадбиркорларнинг

иш фаолиятини янада яхшиланишига

олиб келади. Қолган 2,3,4,5 йўналишлар ҳам тадбиркорларнинг муаммоларини ижобий

томонга ҳал қилишга йўналтирилгани билан муҳим аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбари шавкат Мирзиёев 2024 йил 20 декабрь куни

мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда,
“Минтақадаги энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор

солиқ сиёсатини давом эттирамиз. Жумладан, ҳаётий зарур харажатларни

молиялаштириш учун бюджет тушумлари қанчалик зарур бўлмасин, асосий солиқлар

бўйича ставкалар ўзгармайди.

Шунингдек, 2025 йил 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат

солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади, шаҳар

чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини хисоблаш тугатилади, нашриёт ва


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

419

матбаа корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилади” деб,
таъкидлади.

Энг муҳими, эришилган ютуқлар билан чегараланиб қолаётганимиз йўқ.

Ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича самарадорлиги тан олинган, чуқур

ўйланган чора

-

тадбирлар тизимли ва узлуксиз давом этаяпти. Жумладан, 2023 йилда

оилавий тадбиркорликка 13 триллион сўм кредит ва 1,5 триллион сўм субсидиялар

ажратилди. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш бўйича

37 турдаги

субсидиялар мавжуд.

20

23 йилда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш

тизимини яратиш мақсадида кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм

йўналтирилди, шунингдек, тижорат банклари халқаро молия институтларидан ҳам

маблағлар жалб этиши белгиланганини қайд этиш жоиз. Кредитлашда асосий
муаммолардан бири –

гаров таъминотининг етишмаслиги айтилиб, бунинг чоралари

кўриладиган бўлди.

Мутахассислар фикрича мамлакатимизда ҳар йили яратилаётган иш

ўринларининг 90 фоизи хусусий сектор ҳиссасига тўғри келяпти. Ҳозирги кунда ушбу

тармоқда 5 миллиондан зиёд аҳоли, айниқса, ёшларимиз меҳнат қилаётгани қувонарли
ҳол хисобланади.

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони йилдан йилга

кўпайиб бормоқда. Масалан, 2019 йилда юридик шахс

сифатида давлат рўйхатидан

ўтиб, фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони –

15507 та, 2020 йилда 27512 та,

2021 йилда –

43122 та, 2022 йилда –

52495 та, 2023 йилда

-

59110 та бўлган бўлса, 2024

йил 1 январь ҳолатига кўра уларнинг сони 2019 йилга нисбатан 29428 тага кўпайган

.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолиси 37 миллиондан зиёд бўлса, шундан

иқтисодий фаол аҳоли 15 миллиондан ортиқ бўлиб, бунда аёллар улуши 48 фоизни

ташкил этади, мавжуд 417 мингдан ортиқ кичик ва ўрта тадбиркорлик
субъектларининг қарийб 42 мингтасида хотин

-

қизлар раҳбарлик қилаяпти. Фаолият

кўрсатаётган 243 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорларнинг сони эса 140 мингдан

ортиғи хотин

-

қизлардан иборат (Қодирхонова

, 2024)

Айни чоғда Халқ банки, Микрокредит банк, Бизнесни ривожлантириш банки

тизимида қуйидаги лойиҳалар орқали кредит бериш амалга оширилмоқда:

-

“Ҳар бир оила

-

тадбиркор”,

-

“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва шахсий томарқа ер эгаларини қўллаб

-

қувватлаш”,

-

“Хунармандчиликни ривожлантириш”,

-

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни қўллаб

-

қувватлаш”,

-

“Бизнесга биринчи қадам”.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган эҳтиёжманд хотин

-

қизларга 33 млн.сўм миқдорида гаровсиз кредит бериш жорий этилишини ҳам муҳим
қадамлардан бири сифатида келтириш мумкин.

Ўмуман

олганда, сўнгги уч йилда (2021

-2023

й.й.) банклар томонидан 548 минг

380 нафар хотин

-

қизга 10 трлн.311 млрд.сўм имтиёзли кредит ажратилган.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ишчи кучи, жумладан, аёл ишчи кучидан

самарали фойдаланиш ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида аёллар фаоллиги ортиши

оила учун ҳам, жамият учун ҳам фойдали. Масалан, йирик ҳажмдаги “start up” лойиҳалар

натижасида Въетнам, Мексика, Индонезия ва Филиппинда гендер тафовут бартараф

этилган. Туркия, Жанубий Корея ва Славакияда аёлларнинг тадбиркорликдаги улуши
сезиларди даражада ортиб бормоқда. АҚШда хотин

-

қизлар бизнесини қўллаб

-

қувватлаш ва уларга ёрдам бериш учун махсус банк очилган. Канада ҳукумати

тадбиркор аёлларга эътибор қаратиб, ўз иқтисодиётини жонлантириш мақсадида улар

тадбиркорлиги бўйича стратегия ишлаб чиққан (Абдураҳмонова, 2023)

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

420

Мамлакатимизда хотин

-

қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини кенг қўллаб

-

қувватлаш мақсадида кўмак маблағларини фаол жалб этиш, хорижий давлатлар,

халқаро ташкилотлар ва жамғармалар билан алоқаларни ривожлантириш бугунги

куннинг долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Сўнгги тўрт йилда (2020

-

2023 й.й.) “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари

доирасида 13,5 трлн.сўм кредит ажратилиб, 1 миллион ёшнинг бандлиги таъминланди.

Бизнесни “ноль” дан бошлаб, ҳозирда айланмасини миллиондан оширган 1,5 минг нафар

ёш тадбиркор сифатида фаолият юритмоқда (Исроилов, 2024)

.

Ҳеч

бир ривожланаётган мамлакат тажрибасида учрамайдиган воқеилик –

Президентимиз томонидан ҳар йили август ойида тадбиркорлар билан ўтказиладиган

очиқ мулоқот ва унда билдириладиган таклифлар тадбиркорликка янада кенг шароит

ва енгилликлар яратмоқда. Бундай очиқ мулоқот 2021 йилдан бошланиб бугунги кунга
қадар тўрт марта ўтказилди.

Бизнесни молиялаштириш, солиқ, ер, инфратузилма ва тадбиркорлик фаолиятига

аралашувни қисқартириш, борасидаги муаммолар тизимлаштирилиб, уларни ҳал

этишга оид таклифлар ишлаб чиқариляпти. Хусусан, 2021 йилда илк очиқ мулоқот

доирасида 57 та, 2022 йилда 55 та, 2023 йилда 56 та ташаббус илгари сурилиб, ижобий
ечим топди. Навбатдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот 2024 йилда 20 август куни

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб ўтди ва Президентимиз бу

мулоқотда нутқ сўзлади. Президентимиз ўз нутқида бу сафарги очиқ мулоқот йил

мобайнида давом этганлиги, тасдиқланган режадан ташқари, тадбиркорлар кўтарган

700

дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб

-

қувватланганлиги, 8

триллион сўм қўшимча маблағ ажратилганлиги, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар

ривожи,

тадбиркорлик

инфратузилмаси

учун

яна

18

триллион

сўм

йўналтирилганлигини таъкидлади (Мирзиёв, 20

24a)

. Шу билан бирга давлатимиз

раҳбари бу нутқида қуйидаги бешта йўналишда янги ташаббусларни айтиб ўтди:

Биринчи йўналиш –

кичик ва ўрта бизнес учун молиявий ресурсларни кўпайтириш.

Иккинчи йўналиш –

бизнес инфратузилма, ер ва энергия билан таъминлаш.

Ўчинчи йўналиш –

ички бозорда тенг рақобат муҳитини яратиш, ташқи бозорларга

чиқиш имкониятларини кенгайтириш.

Тўртинчи йўналиш –

хизматлар соҳасига янги туртки бериш.

Бешинчи йўналиш –

бизнес учун тўсиқ ва ғовларни

янада қисқартириш.

Ўмуман олганда, бугунги

кунда давлат раҳбарининг шахсан ўзи тадбиркорлар

билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглаётгани, таклиф ва тавсияларини
эшитаётгани одамларда тадбиркорлик қилишга катта ишонч уйғотмоқда.

Тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Бунга

мисол қилиб, 2024 йил 15

-

16 август кунлари бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг 55

-

ялпи мажлисида қабул қилинган Тадбиркорлик Кодексини келтириш мумкин. Ўшбу

кодексда 100 дан ортиқ қонунчилик хужжатлари, жумладан, 9 та қонун унификация
этилмоқда. Хусусан, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг

ягона яхлит ва тизимли ёндашуви жорий этилмоқда. “Кичик”, “ўрта” ва “йирик” бизнес

мезонлари орқали тадбиркорлик субъектлари тоифаларга ажратилмоқда. Ўнга кўра,

кичик тадбиркорлик субъектлари –

ходимлар сони 100 нафаргача, йил давомида жами

даромади 35 минг БҲМ гача; ўрта тадбиркорлик субъектлари –

ходимлари сони 101

-250

нафар, йил давомида жами даромади 35 минг БҲМ дан 350 минг БҲМ гача, йирик

тадбиркорлик субъектлари –

ходимлари сони 250 нафардан ортиқ ва йил давомида

жами даромади 350 минг БҲМ дан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектларидир. Бунда
кичик тадбиркорлик тоифасига якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва

кичик корхоналар кириши белгиланди.

Мазкур ҳужжатда тадбиркорлик фаолиятига давлат органлари аралашувини

мумкин қадар чеклашга қаратилган нормалар ҳам белгиланиб, улар фаолияти устидан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

421

давлат назорати соҳасида қатор янгиликлар жорий этилаётир. Хусусан, назорат
органлари томонидан назорат тартибини белгиловчи қонунийлик ҳужжатларини қабул

қилиш тақиқланмоқда.

Кодекснинг яна бир муҳим жиҳати унга ёшлар ва аёллар тадбиркорлиги

йўналишларига оид нормалар киритилмоқда.

Хусусан, аёллар тадбиркорлигининг мезонлари белгиланиб, агар тадбиркорлик

субъектларини бошқаришда аёл киши (аёллар) тўлиқ жавобгар бўлса, бошқарув

органлари таркибини камида учдан бир қисмини аёллар ташкил этса ва тадбиркорлик

субъектининг устав фондидаги (устав капиталидаги) аёл кишининг (аёлларнинг)
улуши эллик ва ундан кўп фоизни ташкил этса, ушбу субъект аёллар тадбиркорлиги

сифатида эътироф этилиши белгиланмоқда. Шу каби мезонлар ёшлар тадбиркорлигига

ҳам йўналтирилмоқда.

Шу пайтгача амалиётда “тадбиркор аёл” деган ибора бўлмаган. Бу борадаги

ҳуқуқий бўшлиқ амалиётда турли ноқулайлик ва тушунмовчиликларни келтириб

чиқараётгани ҳам бор гап. Шундан келиб чиқиб, кодексда “аёл тадбиркор” деган атама

тўлиқ очиб бериляпти ва мезонлари аниқ белгиланмоқда.

Иқтисодиётимиздаги етакчи тармоқларни модернизациялашда ва инновацион

ривожланиш жараёнида кичик бизнеснинг фаол иштирокини таъминлаш чора

-

тадбирлари сифатида қуйидагиларни тавсия этиш мақсадга мувофиқ:

1.Кичик бизнеснинг таркибий тузилмасини такомиллаштириш.

Маълумки, мамлакатимиздаги кичик бизнес таркибида асосий салмоқни қишлоқ

хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш, саноат, қурилиш ва аҳолига маиший хизмат
кўрсатиш корхоналари эгаллайди. Бироқ ушбу корхоналарнинг аксарият қисми

хомашёни бирламчи қайта ишлайдиган оддий ишлаб чиқаришга асосланган бўлиб, бу

мазкур соҳанинг янада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. Бу борада

кластер усулига

ўтиш, кичик бизнес таркибини, унинг техник ва технологик тузилмасини, яхшилаш,
хомашёни бирламчи қайта ишлайдиган оддий ишлаб чиқаришдан юксак технологик

ишлаб чиқаришга ўтиш ҳамда илғор ғоялар, “смарт” технологиялар ва ноу

-

хоувларга

асосланган инновацион тараққиётнинг янги моделига босқичма

-

босқич ўтишни

тезлаштириш зарур.

2.Кичик корхоналарнинг секин

-

аста йирик корхоналарга ўсиб ўтишини

рағбатлантирувчи механизмнинг ишлаб чиқилиши ва йўлга қўйилиши.

Зеро, кичик бизнес корхоналари қанчалик кенг имконият ва афзалликларга эга

бўлмасин, иқтисодиёт учун тармоқларни ташкил этувчи йирик корхоналар ҳам
шунчалик зарурдир. Чунки, фан

-

техника тараққиёти ютуқларини қўллаш, “миқёс

самараси” орқали маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларига эга бўлиш,

рақобатбардошликни таъминлашда муҳим ўрин тутувчи илмий

-

тадқиқот, тажриба

-

конструкторлик ишланмаларини зарур маблағ ва техник шарт

-

шароитлар билан

таъминлаш йирик корхоналарда нисбатан самарали амалга ошади. Шунга кўра, кичик
бизнес корхоналарининг секин

-

аста молиявий жиҳатдан мустаҳкамланиб, ўз иш

фаолиятини кенгайтириб, йирик корхоналарга айланишини рағбатлантириб бориш

муҳим ҳисобланади. Шу ўринда Япониядаги Мацусити фирмасининг бундан 85 йил

олдин ташкил топган чоғидаги нархи атиги 100 иена бўлиб, унинг жамоаси 3 кишидан
иборат бўлганлиги, бугунги кунда ушбу фирма асосида таркиб топган “Panasonic”

компаниясининг сотув хажми йилига 72 млрд.долл.ни ташкил этиши, корпорацияда, шу

жумладан жаҳондаги 46 мамлакатнинг 230 та шуъба корхонасида 290493 киши

ишлашини мисол қилиб келтириш мумкин (Сварцевич, 2004).

3.Йирик корхоналарнинг кичик бизнес билан кооперация алоқаларини

мустаҳкамлаш.

Йирик корхоналар учун ўз фаолиятида зарур бўлган барча маҳсулот, бутловчи

қисм ёки эҳтиёт қисмларни ўзи ишлаб чиқариши, ёки турли хизматларни ўзи ташкил


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

422

этиши самарали бўлмаслиги мумкин. Чунки, йирик ишлаб чиқариш асосан автоматик
линияларга асосланган бўлиб, кўпинча қўл меҳнатини тақозо этувчи ёки кам миқдорда

талаб этилувчи маҳсулотларни бундай линиялар орқали ишлаб чиқариб бўлмайди.

Шундай холатларда йирик корхоналар кичик корхоналар ёрдамига мухтожлик сезади.

Бу эса йирик корхоналарнинг кичик бизнес корхоналари билан кооперация
алоқаларини ўрнатишни тақозо этади. Бундай алоқалар бир неча томонлама фойдали

ҳисобланади. Биринчидан, йирик ишлаб чиқарувчи нисбатан самарадорлиги паст

бўлган жараёнлари “четга узатиб”, меҳнат сиғими юқори бўлган маҳсулотни ишлаб

чиқаришга вақт ва ресурслар сарфини тежайди. Иккинчидан, кичик бизнес

корхонаси

ишлаб чиқариш буюртмасига эга бўлади, янги ишчи ўринлари яратилади. Ўчинчидан,

четдан импорт сифатида келтирилувчи баъзи бир маҳсулотларни маҳаллий хомашё

ҳисобига ишлаб чиқариш имконияти қўлга киритилади ва ҳ.к.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтганда, иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва янги иш

ўринларини яратиш камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, аҳоли

даромадларини оширишда тадбиркорликни ўрни жуда катта.

Ўз вақтида зарур чора

-

тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2023 йилда

мамлакат ялпи ички маҳсулоти 100 миллиард доллардан ошди, 2024 йилда эса 111

миллиард долларга етди, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 200 миллиард долларга етиши

ҳамда аҳоли жон бошига даромадлар 5 минг доллардан ошиши, камбағаллик даражаси

5 фоизга тушиши кўзланмоқда.

Биргина 2024 йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси 2023 йилдагига

нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди. Йиллик айланмаси 10

млрд.сўмдан 100 млрд.сўмгача бўлган ўрта корхоналар 2 карра кўпайди (Худойбердиев,

2024).

Бугунги кунда юртимизда 5 мингдан зиёд йиллик даромади 1 триллион сўмдан

ошган, камида 100 миллиард сўм миқдорда солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион”

тадбиркорлар бор. Ўлар “бир тармоқдан кўп тармоқли” корпорацияга айланиб, ёндош

соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи ва суянчи бўлган тадбиркорлик соҳасини

ривожига биргина 2024 йил учун ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни

ташкил қилди. 2025 йилда бу кўрсаткич 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб

-

китоб

қилинган.

Айниқса, кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши 2024 йилдаги 28

фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.

Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банклар 2025 йилда четдан давлат

кафолатисиз 6 миллиард доллар олиб келиши режалаштирилган.

Бизнес учун йўл, сув, электр, газ, темир йўл каби инфратузилма объектларини

яхшилашга 2024 йилда 35 триллон сўм йўналтирилди, 2025 йилда эса 43 триллион сўм
сарфлаш мўлжалланган

(Мирзиёв, 2024b). Маълумки, мамлакатимизда 2025 йил

“Атроф мухитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили”, деб эълон қилинди.

Бу йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш

асосий вазифалардан бири ҳисобланади. 2025 йилда 1 миллион аҳолини
камбағалликдан чиқариш мўлжалланган. Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли

фаровонлигини оширишга 46,5 триллион сўм маблағ сарфланади.

2025

йилда “тежамкорлик ва барқарорлик” тамойили асосида давалт

компанияларини трансформация қилишни тезлаштириб, уларнинг ҳаражатларини 15

-

20 фоизга қисқартириши зарур. 2025 йилда сув тежайдиган технологияларни жорий

қилиш учун 5 триллион сўм, каналларни бетонлаш учун 800 миллиард сўм

йўналтирилади (Мирзиёв, 2024c).


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, yanvar

www.e-itt.uz

423

Ўзбекистон иқтисодиётида 2025 йилда ЯИМ нинг реал ўсиш суръати 2024 йилга

нисбатан 6 фоиз ва аҳоли жон бошига 3251 долларни ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Муҳтасар қилиб айтганда, кейинги беш йилда иқтисодиётда

хусусий секторнинг

улушини 85 фоизга етказиш ҳам асосий вазифалардан биридир. Пировард мақсад

Ўзбекистон 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар
қаторидан

жой олишига эришишидир. Бу қўйилган вазифаларни амалга оширишда

тадбиркорлик соҳасининг ўрни ва роли беқиёсдир.

Адабиётлар /Литература/Reference:

Абдураҳмонова Г. (2023) Аёл оила ва жамият таянчи. // Халқ сўзи, 2023 йил 11

август.

Алимардонов И.

(2021)

Тадбиркорлар таянчи. // Янги Ўзбекистон, 2021 йил 2 ноябрь.

Исроилов И. (2024) Ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси.

//Халқ сўзи, 7 июль.

Қодирхонова

М. (2024) Тадбиркор аёллар учун янги имкониятлар. // Халқ сўзи, 2

024

йил 6 октябр.

Мирзиёв Ш. (2024a) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг

2024 йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида

ўтказилган учрашувдаги нутқи. // Халқ сўзи, 2024 йил 21 август.

Мирзиёв Ш. (2024c) Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис қонунчилик

палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга

бағишланган (2024 йил 20 ноябрь куни) мажлисидаги нутқи. // Халқ сўзи, 2024 йил 21
ноябрь.

Мирзиёв Ш.(2024b) Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 20 декабрь куни

мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда

соҳани қўллаб

-

қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган

режалар муҳокамасида сўзлаган нутқи. // Халқ сўзи, 2024 йил 21 декабрь.

Расулов М.

(1999)

Бозор иқтисодиёти асослари. Дарслик. Тошкент –

“Ўзбекистон”

нашриёти,

222-

бет.

Сварцевич В.

(2004).

Острова из отдохов. // Агрументы и факты, №50, С.26.

Тожибоева Д. (2002) Иқтисодиётназарияси. Ўқув қўлланма. Тошкент –

“Ўқитувчи”

нашриёти

, 180-

бет.

Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. (1995) Иқтисодиёт назарияси. Дарслик Тошкент –

“Меҳнат” нашриёти

193-

бет.

Худойбердиев З. (2024) Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш

кучайтирилади. // Халқ сўзи, 6 ноябрь.

Bibliografik manbalar

Абдураҳмонова Г. (2023) Аёл оила ва жамият таянчи. // Халқ сўзи, 2023 йил 11 август.

Алимардонов И. (2021) Тадбиркорлар таянчи. // Янги Ўзбекистон, 2021 йил 2 ноябрь.

Исроилов И. (2024) Ислоҳотларни ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси. //Халқ сўзи, 7 июль.

Қодирхонова М. (2024) Тадбиркор аёллар учун янги имкониятлар. // Халқ сўзи, 2024 йил 6 октябр.

Мирзиёв Ш. (2024a) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 2024 йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувдаги нутқи. // Халқ сўзи, 2024 йил 21 август.

Мирзиёв Ш. (2024c) Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган (2024 йил 20 ноябрь куни) мажлисидаги нутқи. // Халқ сўзи, 2024 йил 21 ноябрь.

Мирзиёв Ш.(2024b) Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 20 декабрь куни мамлакатимиздаги фаол тадбиркорлар билан видеоселектор шаклида ўтган мулоқотда соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича 2024 йил якунлари ва 2025 йилга мўлжалланган режалар муҳокамасида сўзлаган нутқи. // Халқ сўзи, 2024 йил 21 декабрь.

Расулов М. (1999) Бозор иқтисодиёти асослари. Дарслик. Тошкент – “Ўзбекистон” нашриёти, 222-бет.

Сварцевич В. (2004). Острова из отдохов. // Агрументы и факты, №50, С.26.

Тожибоева Д. (2002) Иқтисодиётназарияси. Ўқув қўлланма. Тошкент – “Ўқитувчи” нашриёти, 180-бет.

Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. (1995) Иқтисодиёт назарияси. Дарслик Тошкент – “Меҳнат” нашриёти 193-бет.

Худойбердиев З. (2024) Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш кучайтирилади. // Халқ сўзи, 6 ноябрь.