Barcha maqolalar
Введение Джахана Тайрибаса в Куешли Шахар Куриш в нашей стране
Ushbu maqolada bugungi kunda dolzarb masalalardan biri bo‘lgan binolar energiya tejamkorligini oshirishda rivojlangan mamlakatlarda amalga oshirilayotgan ishlarni mamlakatimizda joriy etish va bu borada amalga oshirilayotgan ishlar, kutiladigan natijalar haqida so‘z borgan.
Бердақнинг ижоди - қорақалпоқ адабиётининг гавҳари
Жаҳон адабиёти тараққиёти, ҳар бир халқ тарихида, ижтимоий ва маданий ҳаётида ўзиниг сезиларли муҳим из қолдирган улкан санъаткорлардан бири Бердақдир. Унинг асарлари халқ дарди, орзу-умидларига ҳамдард ва ҳамнафас бўлгани учун ҳам умри боқийдир.
Бердақ ижодида сатира ва юмор
Ижтимоий ҳаёти ниҳоят даражада ёмонлашган давр эди. Ўша пайтларда солиқлар тўхтовсиз оширилиб борган, тенгсизлик ҳукм сурган, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган эди. Мана шундай оғир шароитда яшаб ижод этган қорақалпоқ адабиётининг асосчиси шоир Бердақ Қарғабой ўғли бу адолатсизликларни кўриб, чидаб тура олмади. Ўзининг қатор достон ва шеърларида халқ бошига азоб-уқубатлар ёғдираётган мана шундай золимларни танқид остига олди. Шоир ҳажв ва кулги орқали ижтимоий тузумдан ўзига хос тарзда ўч олиб, меҳнаткашларни эзган шахсларни эл-юрт олдида масхара қилади ва уларнинг маънан тубан қиёфаларини “кўзгу” каби аск эттиради.
Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ижтимоий ҳаётдаги гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, фожиавийлик ва кулгилилик каби ҳодисалар истеъдодли ижодкорлар асарларида акс эттирилиб, дунё халклари бадиий маданиятига ижобий таъсир этиб келмокда. Айни пайтда жахоннинг аксарият мамлакатларида инсоният бирдамлигини таъминлаш, шахе кадрини мустаҳкамлаш, тинчликни баркарорлаштириш, терроризм ва диний экстремизмни бартараф этиш каби глобал муаммолар ечимини топишда санъатнинг роли бирмунча пасайган. Мазкур холат дунё хамжамияти хамкорлигини фаоллаштириш ва бадиий маданият имкониятларидан самарали фойдаланишга бўлган эхтиёжни орттирмокда.
Мустақиллик туфайли халқимиз ўз такдирини ўзи яратиш, озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш имконига эга бўлди. Миллий қадриятларимиз тикланди, санъат, ижод ва бадиий маданият соҳасида улкан ўзгаришлар рўй берди. Ўзбек тасвирий санъатида янги-янги бадиий йўна-лишлар пайдо бўлди, серкирра ҳаёт, замондошларимизнинг портретлари, жамиятимизда рўй бераётган ўзгаришларни объектив рангтасвирга тушириш анъанаси шаклланди. Ўзбекистон Бадиий академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн института, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи, Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ташкил этилиши, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, маданият ва санъат масканлари, музейлар барпо қилиниши, халкаро фестиваллар, биенналилар, нуфузли танловлар ўтказилиши, ўзбек тасвирий санъати намуналарининг дунёнинг нуфузли музей ва галереяларидан ўрин эгаллаши, ёш ижодкорларнинг халқаро танловларда юкори ўринларни қўлга киритаётгани юртимизда бадиий таълим юксалаётганидан, халкимизнинг эстетик маданияти ривожланаётганидан далолат беради.
Бугунги кунда бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори санъатни инсонийлаштириш ҳамда гўзаллаштириш муаммоларига қаратилган. Илғор фикрли мутахассис-олимлар, мусаввирлар эстетик қадриятларни янада ривожлантириш, инсоният олдида турган долзарб вазифалар ечимини топиш устида бош котиришмокда. Бу борада мамлакатимизда хам эътиборга молик тажриба вужудга келтирилмокда. Бадиий маданиятимизда турли ижодий ёндашувлардан ташкил топтан янги фалсафий-эстетик парадигма шаклланмокда. Мусаввирларга ижод эркинлиги, тасвирий санъат методини эркин танлаш, бадиий танқидчиларга фалсафий-эстетик карашларини очик ифодалаш имконияти яратилган. Айни пайтда муаммонинг долзарблиги шундан иборатки, тасвирий санъат асарларини тахдил килишда танкидчилик имкониятларидан самарали фойдаланилмаслик оқибатида асоссиз мақтовлар, ўринсиз эътирофлар авж олган. Объектив ва субъектов сабаблар боне бадиий танқидчиликка фалсафий-эстетик фаолият тури сифатида қаралмай кўйилган. Бадиий танкидчилик - санъат асарларини тахдил килиб, ютук ва камчиликларини аниқлайдиган, эстетик жиҳатдан баҳолайдиган фаолият тури бўлиб, соҳанинг илмий-рационал жиҳатларидан мақсадли фойдаланмасдан тасвирий санъатни ривожлантириб бўлмайди. Аммо бадиий танкидчилик тасвирий санъатдаги янги бадиий-услубий изланишлардан орқада колмокда. «Оммавий маданият», «оммавий санъат»нинг халк маънавиятига салбий таъсири ҳамда ижодкорларнинг ғайриҳаётий даъватларга эргашиш хавфи олдини олиш учун бадиий танкидчиликнинг илмий-рационал жиҳатларини чукур тахлил килиш, такомиллаштириш, мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини топиш зурур.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-406-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон «Маданият ва спорт соҳасида бошкарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 1 майдаги ПФ-5030-сон «"Узбекистан Республикаси Давлат архитектура ва курилиш кўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари, 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2894-сон Алишер Навоий номидаги "Узбекистан Миллий боги худудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги, 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон «Маданият ва санъат сохасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга дойр чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади бадиий танқидчилик ва тасвирий санъатга оид замонавий дискурс доирасида шаклланган концептуал назарияларни фалсафий-эстетик жиҳатдан умумлаштириш асосида соҳани такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
сингармонистика (жамият ва ижодкор максадларининг уйғунлиги) билан тасвирий санъат полистилистикаси ўртасидаги алоқадорлик ва ҳамкорликнинг жамият ижтимоий-маънавий тараккиётига таъсири очиб берилган;
тасвирий санъат асарини бахолашнинг триада - борлиқ - мусаввир -реципиент — учлик тизимига жамият киритилиб, борлиқ — мусаввир — реципиент - жамият - тетра-тўртлик тизими ишлаб чикилган;
миллий матбуот ва бадиий танкидчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш тамойиллари (объективлик, танқид этикаси), бадиий танқидчиликнинг полистилистик асослари ва функционал хусусиятлари ишлаб чикилган;
хар бир реципиент, бутун социум, жамият бадиий танқидчи ролини бажариши мумкинлиги, бу борада ижтимоий фикр катта ахамиятга эгалиги, бадиий танқидчиликнинг баҳоси, таҳлили ижтимоий фикр билан бойитилиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф-тавсиялар ишлаб чикилган.
Хулоса
«Бадиий танқидчиликнинг илмий-рационал жиҳатлари ва унинг тасвирий санъатдаги инъикоси» мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди.
1. Бадиий танқидчилик фалсафий-эстетик изланиш, бадиий ижод тури сифатида инсоннинг оламни англаш ва ўзгартириш максадининг ифодасидир. У инсон мавжудлигининг онтологик моҳиятидан келиб чиқувчи, уни ижтимоий борлиқнинг фаол субъекта эканлигини англатувчи фаолият, ижод тури.
2. Бадиий ижод инсоннинг эркинликка, ҳурфикрликка, ўзини турли мавқе, фаолият тури ва гносеологик изланишларда намоён қилишга бўлган фалсафий-эстетик эҳтиёжини акс эттиради. Бу эҳтиёж маънавий-руҳий изтироблар ва машақкатлар билан боғлиқ бўлса-да, уларни инсон енгиб ўтишга, бадиий-ижодий, креатив изланишларга маъно, мохият бахш этишга интилади. Бадиий танкидчилик ана шу хислати, ижтимоий мохияти туфайли жамият, инсон, тараққиёт учун зарур фалсафий-эстетик изланиш сифатида намоён бўлади.
3. Мустақиллик мусаввирларимизга эркин, моноидеология тазйиқисиз ижод қилиш, турли услубий изланишларга имкон яратди. Бугун улар хар қандай бадиий гоя, фалсафий-эстетик карашларини акс эттириш, намойиш қилиш, реципиент ва жамиятни ром этиш имконига эга. Санъатшунослар, бадиий танқидчилар буни «мусаввирнинг ўзлигини англаши», «ўзини ўзи намоён этиши», «ижод эркинлиги» тарзида баҳоламокдалар. Натижада тасвирий санъатнинг ижтимоий мохияти ва функциялари англанган ёки англанмаган тарзда рад этилмокда. Шу сабабли шу кунгача эътироф этиб келинган триада, яъни борлик - мусаввир - реципиент тизимини жамият билан тўлдириш зарур. Борлик - мусаввир (асар) - реципиент - жамият тетрада тизимигина юқоридаги тор ёндашишларни бартараф этади, бадиий ижоднинг ижтимоий моҳиятга эга креатив фаолият эканлигини англашга ёрдам беради.
4. Бадиий танкидчилик артметрик, социометрик ва фалсафий-эстетик (комплекс) ёндашувлар инъикоси сифатида келади. Мазкур ёндашувлар ўртасидаги диалектик боғлиқлик пировард натижада ижтимоий сингармонизм орқали бахоланади. Артметрик ёндашув кўпроқ санъат психологиясига яқин. Шунинг учун артметрия социометрия ва комплекс ёндашувлар билан тўлдирилиши зарур. Ана шунда бадиий танкидчилик бадиий ижодни, мусаввир асарларини ижтимоий сингармонизм талабларига мувофик фалсафий-эстетик бахолаши мумкин.
5. Бугун полистилистик изланишлар тасвирий санъат, бутун бадиий ижодни камраб олган. Гоҳо бадиий асарларнинг кайси жанр, оқим, «изм»га тааллукли эканлигини топиш кийин. Ушбу тадкикот жараёнида қўлланган «полистилистика» тушунчаси ана шу мураккаб, ранг-баранг, гоҳ у ёки бу окимга тааллукли эканлигини аниклаш кийин бўлган асарлар, ижодий изланишларга нисбатан қўлланилади. Кенг, тасвирий санъатда юзага келаётган турли, ранг-баранг изланишлар маъносида бугунги бадиий, креатив изланишлар полистилистик кўринишга эга. Тўғри, Ўзбекистонда радикал, нигилистик кўринишдаги неомодерн, неоавангард окимлар учрамайди, бирок бу йўналишда изланаётган ижодкорлар йўқ эмас. Полистилистика жанрлар ҳақидаги аввалги тасаввурларни хам ўзгартириб юбормокда, айниқса, бу Қозоғистон, Россия ва Европа тасвирий санъатида инсталляция, консталляция, неомодерн, натурализм, визионнар, гиперреализм, неоавангард тарзида намоён бўлмокда.
6. Бугун Ўзбекистонда бадиий-услубий изланишларда янги фалсафий-эстетик парадигма шаклланмокда. У тарихий-маданий меросни ўрганиш ва қайта тиклаш; умуминсоний қадриятлар ва бойликларни ўзлаштириш; миллий ғоядаги стратегик мақсадларга хизмат килишдан иборат. Мазкур парадигма миллий тасвирий санъатнинг имманент конунларига мувофик ривожланишини рад этмайди, бирок ижодкорга маълум бир маънавий, умуминсоний талаблар қўйиши шарт. Жамиятимизнинг маънавий янгиланиши, умуминсоний ахлоқий императивлар устуворлигининг тан олиниши «эстетик сепаратизм»га йўл қўймайди.
7. Танкид - мадҳлар, компиляция тўкиш эмас, балки объектив, илмий рационал баҳолаш санъати ҳисобланади. Бадиий ижодда янги, бетакрор асарларнинг пайдо бўлиши, энг аввало, жамиятдаги танкидий баҳо маҳсули. Шундай экан, бадиий танкидчилик жамиятдаги танкид анъаналаридан ташкарида шаклланмайди. Агар жамият янги, бетакрор асарлар, бадиий бойликлар яратилишини истаса, ўзида объектив, рационал танкид анъаналарини шакллантириши даркор. Бундай анъанага эга бўлмаган жамиятда бадиий танкидчилик кимларгадир мадхдар тўкишдан иборат бўлиб қолаверади.
Андижон вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилишда вилоят маданий мерос агентлиги департаментини ўрни
Андижанский государственный университет Семантика категории вида русского глагола и его значение (на примере рассказов А.П.Чехова) Semantika kategorii vida russkogo glagola i yego znacheniye (na primere rasskazov A.P.Chekhova) 93 / 5 000 Результаты перевода Перевод Rus tilidagi fe'l aspekt kategoriyasining semantikasi va uning ma'nosi (A.P. Chexovning hikoyalari misolida)
В данной статье рассмотрена категория вида и способность глагола характеризовать, каким образом развивается действие во времени (безотносительно к моментy речи). В русском языке категория вида является одной из основных грамматических категорий глагола. Она выражает способ протекания действия во времени, независимо от момента речи. Глаголы совершенного вида обозначают действие, которое имеет предел, результат. В этом случае действие рассматривается как единое целое, не расчленённое на отдельные этапы. Глаголы несовершенного вида обозначают действие, которое не имеет предела. В этом случае действие рассматривается как процесс, имеющий начало, продолжение и конец.
Анализ лексического уровня стихотворения А.Вознесенского «Бьют женщину»
Статья представляет анализ лексического уровня стихотворения Андрея Вознесенского "Бьют женщину". Работа фокусируется на использовании лексических единиц, структуре языка, иронии, сарказме, а также на образах и ассоциациях, используемых поэтом. Автор выделяет ключевые черты, делает акцент на многозначности стихотворения и открытости для толкования, обогащая текст эмоциональной окраской и сложностью человеческих отношений.
Алтернатив сөз таңлаў мәселеси
Мақалада көркем аўдармада шығарманың мәни-мазмунын сәўлелендириў ушын алтернатив сөз таңлаў мәселелери қарақалпақ халық шайыры И.Юсуповтың «Шөгирме» қосығының өзбек тилиндеги ҳәм инглиз тилиндеги аўдармалары мысалында салыстырмалы талқыға тартылады.
Аёллар тадбиркорлигининг генезиси, назарияси ва амалиёти (Ўзбекистон мисолида)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI асрда хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий ва иктисодий институтлараро мулоқотларнинг фаол субъектига айланди. Жамиятдаги эмансипация, секуляризация каби жараён-лар туфайли ушбу социал-демографик гурухнинг роли ижтимоий хаётнинг кўплаб соҳаларида сезиларли даражада орта бошлади. Ҳозирги пайтда аёллар интеллектуал салоҳиятининг ўсиши уларнинг фаоллигини оширмокда. Иктисодий демократиянинг асосий мезонлари ичида аёлларнинг кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиши алохида кайд этилар экан, бу мураккаб ва серкирра феноменни фалсафий тахлил килиш эхтиёжи вужудга келади.
Аёллар тадбиркорлиги Ғарб ва Шаркда ўз анъаналарига мувофик зиддиятли жихатлар билан бирга уйғунликларни хам намоён этиб келган. Айникса, ижтимоий манфаатлар билан шахе манфаатлари ўртасида иктисодий муносабатларни мувофиклаштириш классик демократия тамойиллари-га мос келади. Бозор иктисодиёти, унинг таъсирида шаклланаётган хаёт тарзи, демократик қадриятлар аёллар тадбиркорлигининг ривожланишига таъсир этиб, уларда янгича тасаввурлар ва ёндашувларни шакллантирмокда. Натижада бозор иктисодиёти шакллантираётган янги демократик қадриятлар аёллар тадбиркорлигини хам тараккий эттира бошлади.
Тадбиркорлик фаолияти натижасида Узбекистан хотин-қизлари ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлди, уларнинг ижтимоий мақоми ва киёфаси ўзгарди. Жамиятда янгича тафаккур тарзига асосланган дунёкараш вужудга келиб, мамлакатимизда соглом она, бинобарин, соглом фарзандлар ва фаровон оилалар масаласи устувор вазифага айланди. Юртимиз аёллари хаётида тадбиркорлик сабабли рўй берган сифатий ўзгаришлар уларнинг бу янги соҳани ўзлаштириб, хусусий мулк сохибаси сифатида фаолият олиб боришига имкон бермокда. Узбекистан фалсафа фанида хам “Аёллар тадбиркорлиги” мавзуси кам ўрганилган, долзарб ва истиқболли мавзу ҳисобланади. Хотин-кизларнинг кичик ва ўрта бизнесда иштирок этишини, бунинг мазмун ва шакллари, сабаб ва оқибатларини ўрганиш, умуман бу ходисани ижтимоий фалсафа категориялари ва тамойиллари оркали тахдил килиш мухим назарий ва амалий ахамиятга эгадир. Мазкур муаммони ўрганиш, аёллар тадбиркорлигини иктисодий демократия ва гендер тенглик принципларига мувофиқ хал этиш махсус тадкикотни тақозо этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти-нинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза килиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жихатдан яхшилашга дойр комплекс чора-тадбирлар дастури” хақидаги ПФ-4848-сон Фармони (5.10.2016), “Ҳаракатлар стратегияси”, тадбиркор аёллар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш бўйича карор ва бошқа меъёрий хужжатларда белгиланган вазифаларни, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантириш каби ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муҳим вазифаларни бажаришга бу тадкиқот хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда демократик давлат ва фукаролик жамияти қуриш, иктисодиётни либераллаштириш жараёнида аёллар тадбир-корлигининг моҳияти ва мазмуни, имманент хусусиятлари хамда ижтимоий ахамиятини фалсафий асослаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда аёлларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш оркали жамиятни модернизациялашнинг фаол субъектларига айлантиришдаги омиллари (ҳуқуқий, моддий, маънавий) ва этнопсихологик (тадбиркорлик фаолиятини лойиҳалаш, тадбиркор сифатида ўз имкониятларини рўёбга чикариш эҳтиёжи) трансформация жараёни очиб берилган;
аёллар тадбиркорлигининг дифференциал хусусиятларини аниқлаш ва унинг имманент яъни ички белгиларини чуқурроқ билиш асосида тадбиркорликни ташкил этиш ва бошкаришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўзбек аёллари тадбиркорлиги илғор хорижий тажрибалар билан қиёсланиб, бизнес ва рақобат муҳитида ишлаш, оилавий тадбиркорликда аёллар ролини ривожлантиришнинг ўзбек оиласи қадриятлари билан боғлиқ, оила шаъни, фарзандлар истикболи, эрнинг орияти, маҳалладаги мавқеи сингари этнопсихологик омиллари очиб берилган;
ўзбек тадбиркор аёлининг ижтимоий портретида маънавий-ахлоқий ва тадбиркорлик фаолиятидаги уйгунлик, уни шакллантиришда нодавлат уюшмалари ва бизнес ташкилотлари (тадбиркор аёллар уюшмаси ва б.)нинг мавкеи билан боғлиқлиги асослаб берилган.
Хулоса
Тадқиқот натижасида куйидаги хулосаларга келинди:
1. Фукаролик жамияти моҳиятан демократик тамойилларга, инсоннинг иктисодий ҳукук ва эркинликларига таянадиган, уларни кўллаб-қувватлайдиган макон ҳисобланади. Фукаролик жамиятининг иктисодий демократия билан узвий боғлиқлиги уларнинг имманент хусусиятларидан, шахе билан социум манфаатларини мувофиклаштириб бориш талабларидан келиб чиқади.
2. Бозор муносабатларига ўтишда давлатнинг етакчилик, ташаббус-корлик босқичма-босқич ўтиш жараёнлари, уларнинг миллий хусусиятларига мувофиқлиги аёллар тадбиркорлигининг ҳар бир ижтимоий-иктисодий босқичлардаги ўзига хос вазифаларини белгилаб келади.
3. Тадбиркор, ижтимоий-иқтисодий хаётдаги ўрнига ва моҳиятига кўра, новатордир. Новаторлиги сабабли тадбиркор мудом бозор, истеъмолчилар талаб ва қизикишларини ўрганиб боради; самарали меҳнат қилиш ва камхаражатли технологияларни жорий этиш билан шуғулланади; эркин мехнат килиш ва бизнесини олиб боришга интилади; хизмат турлари ва доираларини кенгайтиришга интилади; ўзининг маблағлари ва хусусий мулкидан фойдаланган ҳолда кўпроқ даромад ишлаб топишни мўлжаллайди. Тадбиркорлик шахсни, шу жумладан, аёлларни хам, шунчаки ижтимоий-иктисодий ҳаётга жалб этиш эмас, балки шахсдаги, аёллардаги, ташаббускорликни, янгиликка ўчликни қўллаб-кувватлаш, хизмат турларини кенгайтириб даромад топишни, фаровон яшаш истагини кондириш имконидир.
4. Аёллар тадбиркорлиги хотин-қизларни иқтисодий демократии ўзгаришларга жалб этишнинг самарали усулидир. Республикамиз аҳолисининг ярмидан зиёдроғини хотин-кизлар ташкил этиши аёллар тадбиркорлиги кандай потенциалга, ижодий имкониятларга эга эканини кўрсатади. Бирок Республикамизда яратилаётган имкониятлар, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши, айниқса оилавий тадбиркорликни ижтимоий-иқтисодий муносабатларга олиб кириши аёлларнинг иқтисодий онгига, мехнат маданиятига, ташаббускорлигини намоён килишига ижобий таъсир этмай колмайди. Буни респондентларимизнинг хар учдан бири тадбиркорлик, ишбилармонлик билан шугулланиш иштиёкида экани хам тасдиклайди.
5. Фукаролик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий асосини эркин меҳнат қиладиган, эркин фикрлайдиган, эркин яшашга интиладиган шахслар ташкил этади. Тадбиркорлик эркин иҳтиёрий меҳнат тури сифатида хотин-қизларимизда иктисодий демократик кадриятларни шакллантирмокда. Бу қадриятларга:
- фаолият турини эркин танлаш;
- хусусий мулкка эта бўлиш ва ундан истаганича фойдаланиш;
- меҳнатига, хизматларига мувофиқ даромад топиш;
- хусусий корхоналарни, бизнесни бошкариш;
- жамоат ташкилотларига, нодавлат институтларига бирлашиш;
- меҳнат жамоасига мувофиқ келадиган ўз ўзини бошкариш органлари тузиш;
- ёлланма мехнатдан фойдаланиш;
- Мазкур қадриятлар аёллар тадбиркорлигида ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бу энг аввало, аёллар психофизиологияси, эмоционал кечинма-ларининг экспрессивлиги, этномаданий анъаналар ва стереотиплар таъсири, гендер фарклар, хотин-қизлар менталитета билан богликдир.
- кадрлар танлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, бошкариш кабилар киради.
6. Тадкиқотимиз натижалари кўрсатадики, аёллар тадбиркорлиги генезиси халқ маданияти билан боғликдир. Бу маданият халқ ҳунарманд-чилиги, касаначилик, дўппичилик, тўқувчилик, тикувчилик, пазандачилик, маданий-маиший хизматлар кўрсатиш, савдо-сотиқ кабиларни ўз ичига олади. Мазкур фаолият турлари билан хотин-қизларимиз кадим-кадимдан шуғулланиб келган. Факат мустакиллик йилларида аёллар тадбиркорлиги расмий тан олиниб, давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмокда. Айникса “ўзбек модели”нинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш тамойиллари янги Ўзбекистонда хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига, бизнесга жалб этиш учун кенг йўл очиб берди.
7. Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётга жалб этиш турли соҳаларда турлича 25-30% дан 80-85%гача кўрсаткич берса-да, тадбиркор-ликда, айникса тадбиркорлик бошқарувининг юкори поғонасида аёллар 3-4%дан ошмайди. Аммо тадбиркорлик бошқарувининг ўрта поғоналарида (менежер, бухгалтер, консультант, бўлим бошлиғи ва бошқалар.) улар 30-35%дан 70-75%гача етади'. Айниқса маданий-маиший хизматлар кўрсатиш, маърифий ишлар, тиббиёт, тарбия, савдо-сотиқ сохаларида хотин-кизлар ходимларнинг аксариятини ташкил этади. Тадбиркорлик бошқарувининг куйи погонасидаги ижрочиларнинг, хизматчиларнинг асосий кисми хотин-қизлардан иборат. Ноишлаб чикариш сохаларида тадбиркор аёлларнинг кўплигини анъанавий тасаввурлар, ёндашишлар ва хотин-кизларнинг психофизиологик тузилиши билан изохлаш мумкин.
8. Оилавий тадбиркорлик хам ўзбек халқига хос анъаналардандир. Тарихий-этнографик манбалар кўрсатадики, ҳар бир оиланинг ўзига хос ижтимоий-иктисодий хаётда иштирок этиш анъанаси бўлган. Бу анъана оилавий касб-корда акс этган. Устоз-шогирд мактаби мазкур анъанага асосланган, унда оиладаги катта, тажрибали кишилар фарзандлари ва невараларини оила бўлиб касб-кор, тадбиркорлик билан шугулланишга ўргатган. Шунинг учун аёллар тадбиркорлиги хам, оилавий бизнес хам ўз генезисига кўра ўзбек халки маданиятининг ифодасидир.
9. Тадбиркорлик - мураккаб, беҳаловат, зиддиятларга тўла фаолият тури. Рақобат, “ким ўзди” шароитида ишлаш, мудом янги-янги истеъмолчилар излаш, кадрлар топиш, ходимларни иш ва маош билан таъминлаш, кредитлар олиш ва уларни тўлаш нафакат иктисодий-ҳуқукий билимларни, шунингдек, ташкилотчилик, етакчилик, уддабуронликни талаб этади. Ишбилармонлик тадбиркор аёл олдига гоҳо ўзининг шахсий ва оилавий манфаатларига зид талаблар кўяди.
Мазкур зиддиятни конструктив хал этиш бошкарув санъати ифодасидир. Айнан шу ўринда тадбиркор ўзбек аёлларида дадиллик, журъат етишмаслиги кўзга ташланади. Улар лидер бўла туриб, оиласи, фарзандлари ташвиш-ларини унутмайди. Бу улардаги олижаноб фазилат. Минг афсуски, бизнес, ракобат, ҳатто “агрессивлик” гоҳо уни унутишга мажбур килади. Тадбиркор аёлларимизда кўп маош олиш истаги бор, аммо уларда уни йўқотиш хавфи хам, топиш орзуси хам кучли эмас. Шу сабабли хам уларнинг ярмидан кўпи эри топганига каноат қилиб, борига шукур қилиб яшашни маъқул кўради.
Абу Наср алФоробийнинг эстетик қарашлари
Тадқиқот объектлари: ҳозирги давр маънавий маданияти нуктаи назаридан талқин этилган Форобийнинг фалсафий ва илмий ижоди.
Ишнинг мақсади: Форобийнинг эстетик ғоялари ҳозирги давр маънавий ҳаётнинг зарурий омили ҳамда жамиятни эстетик ва гуманистик нуктаи назардан такомиллаштиришнинг воситаси эканлигини акс эттириш ва илмий асослаб бсриш.
Тадқиқот методлари: Ишда Форобийнинг эстетик ғояларини очиб бериш мақсадида тарихийлик, мантикийлик ҳамда таққослаш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Форобийнинг илмий мероси эстетика назарияси нуқтаи назаридан махсус тахлил этилди; Форобий эстетикасининг Афлотун ва Арасту ғояларидан фарқи ва ўзига хослиги тахдил қилинди; Форобийнинг эстетик ғояларининг умуминсоний гуманистик қадриятлари аниқланди; Форобийнинг мусиқанинг эстетик моҳияти хусусидаги қарашлари батафсил акс эттирилди; шахс маънавиятини баркамоллаштиришда Форобий эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари асослаб бсрилди.
Амалий ахамияти: тадқикотнинг натижалари нафақат Форобийнинг, шунингдек ўрта асрлардаги перипатетик-мутафаккирларнинг эстетик ғояларини объектив тушунишга хамда баҳолашга имкон бсради. Дисссртациянинг хулосаларидан Марказий Осиё ва Қозоғистонда эстетиканинг тарихига бағишланган асарларни ёзишда фойдаланиш мумкин, шунингдек ҳозирги давр ёшларини маънавий ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикотнинг натижалари педагогик ва тарбиявий ишларни юритишда ҳамда “Эстетика”, “Маданиятшунослик”, “Фалсафа тарихи”, “Маънавият асослари”, “Миллий ғоя” фанларидан маъруза ўқишда жуда муҳим ҳисобланади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация ишида гуманитар фанлар - эстетика, этика, мусика, маънавият асослари фанлари бўйича ўкув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари ва унинг шарҳлари – ҳанафийлик таълимотига оид манба
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда XXI асрнинг дастлабки йилларидан бошлаб, мусулмон мамлакатларидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт, исломнинг ўрни, ислом ва сиёсат, ислом ва демократия каби масалаларнинг чукур ўрганилиши долзарб муаммолар қаторига чикди. Ислом дини дунёдаги миллионлаб кишилар хаётининг турли соҳаларига ўз таъсирини кўрсатмокда. Шунинг учун ислом динининг мусулмон мамлакатлари тарихидаги ўрни ва роли, эътиқод ва хукукнинг сиёсий тизимларнинг шаклланишига таъсири илмий ва амалий нуқтаи назардан катта аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистонда яшовчи маҳаллий аҳоли асрлар давомида эътиқод қилиб келган ислом динининг мазмун-моҳиятини тўғри талқин қилиш, уни жамоатчиликка эзгулик, мехр-мухаббатга чорловчи восита сифатида етказиш хозирги кундаги энг долзарб масалалардан ҳисобланади, чунки “...дин, шу жумладан ислом дини хам минг йиллар давомида баркарор мавжуд бўлиб келганлигининг ўзиёқ у инсон табиатида чукур илдиз отганлигидан, унинг ўзига хос бўлган бир канча вазифаларни адо этишидан далолат беради. Энг аввало, жамият, гуруҳ, алоҳида шахе маънавий ҳаётининг муайян соҳаси бўлган дин умуминсоний ахлок меъёрларини ўзига сингдириб олган, уларни жонлантирган, хамма учун мажбурий хулк-атвор коидаларига айлантирган”.
Дунёда бўлаётган ўзгаришлар, турли ирқий, миллий ва диний асосдаги ихтилофлар ҳамда келишмовчиликлар содир бўлаётган бир пайтда дин асослари, хусусан, исломшунослик соҳасини хам чукур ўрганиш, бу йўналишда олиб борилаётган тадқикотларга янгича назар билан карашни талаб этади. “Ақида”2 ва “усулу-д-дин”3 каби ислом эътиқоди билимлари диний қараш ҳамда аждодларнинг маънавий меросини тўлдирувчи мухим манбалар қаторига киради. Ушбу йўналиш шу соҳада илмий фаолият олиб борган кўплаб мутафаккирларнинг улкан мероси асосида шаклланган. Асрлар давомида дунёнинг машҳур диний билим юртларида ўкув қўлланма сифатида ўкитиб келинаётган Абу Жаъфар Ахмад ибн Мухаммад Таҳовийнинг (239/853-321/933) “Ақида” асарини юкоридаги манбалар сирасига киритиш мумкин. Ҳанафий эътиқодига оид қарашлар ҳакида маълумот берувчи ушбу асар нафақат Ўзбекистон, балки кўшни мамлакатлар (МДҲ) диний билим юртларида ҳам ақидага оид муҳим манба ҳисобланади. Абу Мансур Мотуридийнинг (256/870-332/944) “Китабу-т-тавҳид”4, сомонийлар амири Исмоил ибн Аҳмаднинг (284/897-294/907 йиллар) буйруғи билан ёзилган Ҳаким Самарқандий (ваф.341/953)нинг “Саводу-л-Аъзам”5 каби асарлари ҳам “усулу-д-дин” масалаларига бағишланган. Имон-эътиқод тушунчаларига асл манбалар асосида таъриф бериш зарурати туғилган глобаллашув даврида ақидага оид юқоридаги асарлар муҳим мафкуравий курол бўлиб хизмат килиши шубҳасиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони ҳамда мавзуга оид бошка норматив-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация самарали хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Абу Жаъфар Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек олимнинг “Ақида” асарини исломшунослик, манбашунослик нуктаи назаридан илмий истифодага киритиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
ҳанафийликнинг мўътадил таълимот сифатида диний бағрикенглик ва мутаассибликдан холи тамойиллари таъсирида Абу Жаъфар Таҳовийнинг шофиийликдан ҳанафийлик мазҳабига ўтиш сабаблари очиб берилган;
Абу Жаъфар Таҳовий ва Абу Мансур Мотуридийларнинг ҳанафийлик эътиқодига оид масалаларни баён қилишдаги ўзига хос қарашлари қиёсий асосда очиб берилган;
Таховий “Ақида” асари қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида XV асрда эски ўзбек тилига таржима килинган манбаси илк бор аниқланган;
“аҳли сунна вал жамоа” вакиллари орасида имоннинг шартлари борасидаги баҳслар “Ақида” асарига ёзилган шархлар орқали “лафзий” эканлиги исботланган;
Хулоса
Тадқиқот манбаи сифатида олинган Абу Жаъфар Таҳовийнинг “Ақида” асари Абу Ҳанифа асос солган ҳамда унинг шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Шайбоний каби фақиҳлар томонидан шакллантирилган ҳанафий ақидаси таълимотини ўрганишда муҳим манбалардан бири ҳисобланади.“Ақида” асари ўз даврида мубтадиъ оқимларга қарши курашда энг машҳур рисолалардан бири ҳисобланган ва ҳозирги кунда ҳам шундай бўлиб келмокда. Танланган мавзунинг амалий аҳамияти ва долзарблигидан келиб чикиб қуйидаги хулосаларга келинди:
1.Абу Жаъфар Таҳовий истиқомат қилган муҳити, оила аъзоларининг илм аҳлидан бўлгани ҳамда бир қанча йирик ҳанафий қозилар қўл остида ишлаб улардан дарс олгани, Ашъарий ва Мотуридий каби замондошлари бўлишига қарамасдан, ҳанафий муҳитида ўзининг мавқеига эга бўлганига замин яратган. Таҳовий асарлари сонининг кўплиги ва уларга нуфузли диний билимгоҳларнинг эътибор қаратиши сабабларидан бири сифатида олимнинг яшаган асри фиқҳ илми ривожланган ва ҳадис илмининг олтин даври эканлигини таъкидлаш мумкин.
3. Абу Жаъфар Таҳовий “Ақида” асарининг жами 9 та машхур мўътабар қўлёзмаси бўлиб, улар Туркиянинг “Сулаймония” (инв.№№ 02792, 00574), “Боязид” (инв.№№ 007955, 003099, 002140), Мисрнинг “Ал-азҳар” (инв.№№ 5512, 28596, 2009, 46128) кутубхоналарида сақланади. Мазкур қўлёзма нусхаларининг кодикологик таҳлили натижасида “Ақида” асарининг XV асрга оид зеки ўзбек тилидаги тражимаси аниқланди. Диссертацияда, ушбу қўлёзма нусхаларининг қиёсий таҳлили оркали асар матни, айрим жузъий тафовутларини эътиборга олмаганда, деярли ўзгармагани маълум бўлди.
4. Ҳанафий олимлари наздида ислом эътиқодига бағишлаб ёзилган асарлар орасида Таҳовийнинг “Ақида” асари Абу Ҳанифага нисбат берилган “Фиқҳу-л-акбар” китобидаги мавзуларнинг тузилиши ва унда ёритилган масалаларнинг ўхшашлиги бўйича энг яқин асар ҳисобланади. Бу фикрларнинг тасдиғини тадкиқотда ҳанафийлик мактабининг эътиқодий таълимотида Таҳовий қарашларининг тутган ўрнига баҳо беришда яна бир машҳур мовароуннаҳрлик ҳанафий олими Мотуридийнинг карашлари билан қиёсий солиштирганда кўриш мумкин.
5. Таҳовийнинг “Ақида” асарининг машҳурлиги исломдаги турли оқим, гурух ва мазҳаб вакиллари томонидан шарҳлар ёзилишига сабаб бўлди. Илк шарҳлар ҳанафий олимлар томонидан ёзилган бўлса ҳам, хозирги кунга келиб унга аҳли суннанинг бошка мазҳаб вакиллари томонидан ҳам шарҳлар ёзилди. Тадқикотда ўрта аср ва ҳозирги кунда ёзилган шарҳларнинг машҳурлари ҳамда уларнинг муаллифлари ҳақида маълумот берилиб, ҳар икки давр уламоларининг қарашларини Садриддин Абу-л-Изз Ҳанафий таълиф этган шарҳ боғловчи восита ролини ўйнаганлигини кўриш мумкин.
6. Таҳовий асаридаги “аҳли сунна вал жамоа” вакиллари мунозара қиладиган мавзу - шубҳасиз имон шартлари ҳақида билдирилган фикрлар бўлиб, бу борада исломдаги мубтадиъ оким вакиллари карашлари ҳам “Ақида” асарига ёзилган шарҳларда батафсил ёритилиб раддиялар берилган. Тадкиқотда исломда фирқаланиш пайдо бўлган даврдан бошлаб хозирги кунга қадар давом этиб келаётган имон борасида кўтарилган ихтилофларнинг кисман таърифи орқали асарнинг бугунги кундаги мафкуравий аҳамиятини ҳам кўрсатиб турибди.
7. “Ақида” асари “радд” усулида ёзилган акидага оид китоблар қаторига киритилмасада, унда исломдаги мубтадиъ оқим вакиллари қарашларига бўлган раддиялар сезилиб туради. Боз устига, Таҳовий ўз рисоласида “...турли ҳавою нафслар, парча-парча қилиб юборадиган фикрлар ва мушаббиҳа, муътазила, жаҳмий, жабарий, қадарий каби суннат ва жамоатга мухолиф бўлган ва залолат устида ахдлашган бузук мазҳаблар каби фирқалардан сақлашини сўраймиз”, деб келтирган жумлалари асарнинг раддия услубига яқин эканига далил бўлади.
8. Таҳовийнинг “Ақида” асарида келган бир қанча тушунчалар борки, улар Али ибн Абу Толиб давридан долзарблигини бошлаган бўлса, Абу Ҳанифа биринчилардан бу мавзуларни ўз акидага оид китобида акс эттирган бўлиб, бугунги кунга келиб ҳануз аҳамиятини саклаб колмоқда. Бу тушунчаларнинг анъанавий ислом эътиқодига хос бўлмаган талкинини ислом тарихида мубтадиъ оқимлар бошлаб берганлар. Ҳозирги кунга келиб ушбу тушунчалар мубтадиъ оқимларнинг янги вужудга келган мутаассиб давомчилари томонидан ахли сунна вакиллари қарашларига зид бўлган холда инсонларга нисбатан асоссиз равишда қўлланилиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Тадқиқоқтда шундай тушунчалардан, “муртакибу-л-кабир” (катта гуноҳ), “такфир” (кофирга чиқариш), “хуруж” (раҳбарга қарши чиқиш) каби тушунчаларнинг асл мазмуни баён қилинди. Жумладан, тадқиқотда бир-бирини маънан тўлдирувчи “муртакибу-л-кабир”, “такфир” “хуруж” (раҳбарга карши чиқишҳаракати) тушунчаларининг нотўғри кўлланилиши натижасида мусулмонларни куфрда айблаб, бошқа дин вакиллари конларининг ноўрин тўкилишига олиб келиш сабаблари кўрсатилди. Юкоридаги ақидага оид нозик ибораларнинг асл мазмунини тушунишда “Ақида” асарига ёзилган шарҳларнинг ахамияти катта.
Абдураҳмон Жомий “Рисолаи қофия” асарининг таркибий тузилиши
Ушбу мақолада поэтиканинг “илми сегона (илмлар учлиги)дан бир қофия илми ҳақида батафсил тўхталинади. Илми қофия, унинг ўзига хослиги, қофия илмига бағишлан-ган бир қанча рисолалар мавжуд бўлиб, буларнинг асосийларидан бири А.Жомийнинг “Рисолаи қофия” асаридир. Жомийнинг ушбу рисоласи Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Мўъжам” асари таъсирида яратилган. Мақолада муаллиф Абдурамон Жомийнинг “Рисолаи қофия” асарининг илми қофияни ўрганишдаги аҳамияти хусусида тўхталган.
«Записки из Мертвого дома» Ф.М. Достоевского как жизнеописание русских каторжан
В данной статье анализируется, произведение Достоевского, «Записки из Мертвого дома» определяются особенности раскрытия темы жизнеописание русских каторжан. Также в данной статье обобщаются мнения, изучения и взгляды разных писателей.
«Восточные мотивы» Виктора Гюго и воссоздание их поэтической образности в таджикских переводах
Подлинно новую поэзию Гюго создал в сборнике «Восточные мотивы» (1829). Этот сборник знаменовал полное освобождение от канонов классицизма и утверждал свободу творчества. Гюго сознавал эту свободу не только как свободу выбора, создания некой формы или темы произведения, но и как свободу их трактовки. В «восточных» темах Гюго притягивала не только экзотика с жарким восточным солнцем, и синим небом, с суровыми нравами и жизнью не испорченного цивилизацией «естественного» человека, сохранившего свою первозданную душу, но и возможность создания личного мира, не совпадающего с миром реальным, повседневной прозаической действительности.
«Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа
Тадқиқот объектлари: ҳанафийлик мазҳаби тамойиллари; мазҳаб вакилларининг қарашлари; Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг ҳаёти, ижоди, илмий мороси ва унинг «Манокиб Аби Ҳанифа» асари.
Ишнинг мақсади: Абу-л-Муайяд ал-Маккий ал-Хоразмийнинг «Манокиб Аби Ҳанифа» асарини ханафийлик мазҳаби бўйича манба сифатида тадкиқ килиш.
Тадқиқот методлари: тарихий ва киёсий-таҳлилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Илк маротаба ал-Хоразмийнинг «Маноқиб Аби Ҳанифа» асари Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фондида 1631 рақами остида сакланадиган нусхаси асосида ҳар томонлама илмий тадқик қилинди; асарнинг ислом оламида, хусусан, Мовароуннаҳрда ҳанафийлик мазҳаби тарихи бўйича муҳим манба экани ишончли далиллар асосида кўрсатиб бсрилди. Қўлёзма ҳамда нашр нусхаларининг илмий-киёсий тахлили натижасида қўлёзмада сақланган Абу Ҳанифанинг шогирдларига бағишланган тўкқиз (32-40) бобдан иборат қисмининг нашрда тушиб колгани аниқланди, бу кисмда мавжуд янги маълумотлар илмий муомалага киритилди.
Амалий аҳамияти: Тадқикот натижалари диний бағрикснглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, диний экстремизм, терроризм ва акидапарастликка карши кураш борасида олиб борилаётган ишларининг самарадорлигини ошириш, улар учун илмий асосли замин тайёрлашга хизмат қилади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: мавзу бўйича 7 та илмий макола чоп этилди, илмий анжуманларда 2 маъруза ва ТИУда махсус курслар ўқилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация матсриалларидан ўқув жараёнида диншунослик, исломшунослик, фалсафа, ислом тарихи ва ҳоказо курслар бўйича, махсус малака ошириш курсларида, дастур, дарслик, маъруза матнларини тайёрлашда, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда, телскўрсатув ва радиоэшиттиришларни уюштиришда унумли фойдаланиш мумкин.
«19-asr rus adabiyotida badiiy tafsilot va uning turlari»
Ushbu tadqiqot ishida rus yozuvchilarining asarlari asosida turli xil tafsilotlar tahlili keltirilgan. O'quvchining badiiy asarni yaxlit idrok etishida har bir tafsilot muhim rol o'ynaydi.
Zokirjon Furqat “Ishqingda kuyub, jono...”
“Nazm bo‘stoni” ruknining ushbu kitobida ulug‘ shoir va adib, zamonasining adabiyotshunos va elshunos olimi, mohir xattot va “Zubdat ul-hukamo” (“Hakimlarning sara-si”) degan e’tirofga sazovor hakim Zokirjon Xolmuhammad o‘g‘li Furqat (1859–1909) ningturli lirik janrlardagi asarlaridan namunalar o‘rin olgan. Shoirning ushbu to‘plamga kirgan she’rlarida muhabbat va hayot falsafasi, ijodkorning ijtimoiy-siyosiyvoqyelikka munosabati va ilmu ma’rifat mavzulari teran mazmun va go‘zal badiiy shakl uyg‘unligida talqin etilgan. Ushbu nazmiy guldasta she’riyat muhiblariga manzur bo‘lishiga ishonamiz.
Zardo‘shtiylikning ta’lim-tarbiya manbai - “AVESTO”dagi veterinariya va chorvachilik talqini
Zamonaviy rus tilida so‘roq gap tushunchasi
Ushbu maqolada zamonaviy rus tilida so‘roq gap tushunchasi ko‘rib chiqiladi.
Zamonaviy maktabda m. bulgakovning “Master va margarita” romanining pedagogik ahamiyatini o‘rganishda madaniy yondashuv
Bugun maktablarda adabiyot fanini o‘qitish yangi bosqichga ko‘tarildi.
Maktabda adababiyotni o`qitish o'z ichiga o'quvchilarining badiiy va umumiy
madaniy rivojlanishini, so'z san'ati bilan mustaqil muloqot qilishni, adabiy asarni
insoniyat ma'naviy madaniyati bilan har tomonlama tushunishga qodir kitobxonni
shakllantirish vazifalarini o'z ichiga oladi.
Biz ushbu maqolada hozirgi zamonaviy maktablarda M.Bulgakovning “Usta
va Margarita” romanining pedagogik ahamiyatini o‘qitishning madaniy
yondashuvini ko‘rib chiqamiz.
Zamonaviy ilmiy makonda estetikaning roli
Ushbu maqola zamonaviy ilmiy makonda estetikaning rolini tahlil qiladi. Estetik ong va badiiy jarayon, insonning estetik ongini san’at ta’sirida shakllantirish imkoniyatlari, san’atning sinergetik xususiyatlarini o‘rganish katta ilmiy va amaliy ahamiyatga ega. San'at asarlarini talqin qilish, ularning madaniy va tarixiy ahamiyatini ochib berish orqali biz ma'lum bir tarixiy davr, madaniy an'analar va madaniy universalliklar, dunyo qiyofasi haqida ma'lum bilimlarga ega bo'lamiz. Shuning uchun ham ilmiy, ham amaliy ahamiyatga ega bo'lib, san'atda uzoq muddatli an'analar va asosiy qoidalarni, shuningdek, zamonaviy falsafiy metodologiya, fan yutuqlari, innovatsion texnologiyalar, ijodiy usullarning ta'sirini o'rganishdir. Estetika falsafiy fan sifatida badiiy mezon chora-tadbirlarini ishlab chiqadi va amaliy faoliyatga tadbiq etadi.
Zamonaviy adabiyotning rivojlanish tendensiyasi
Mazkur maqolada jahon davlatlarida zamonaviy adabiyotning rivojlanish tendensiyasi,janrlari, janrlar haqida qisqacha maʼlumot, postmodernizm tushunchasi va oʻtgan davr adabiyoti bilan hozirgi davr adabiyotini taqqoslangan holda koʻrib chiqamiz.
Zamonaviy adabiy jarayonda rus tili va adabiyotini o'rganishning innovatsion yondashuvlari
Основными целями инновационного обучения являются- рост интеллектуальных, коммуникативных, лингвистических и творческих способностей учащихся, развитие личностных качеств учащихся, выработка умений, влияющих на учебно-познавательную деятельность и переход на уровень практичного творчества, развитие различных систем мышления, формирование высококачественных знаний, умений и навыков. В данной статье рассматривается проблемы и инновационные подходы при изучении русского языка и литературы.
Zamonaviy adabiy jarayon tillarini o'rganishga innovatsion yondashuvlar
В статье рассматриваются ключевые задачи системы образования на современном этапе. Описываются технологии и инновации направленные на повышение продуктивности учебной деятельности, современные методы и технологии обучения языку, в частности русскому, способствующие развитию иноязычной коммуникативной компетенции обучающихся, приводятся схемы их применения.