О гиперболе и о принципаах еѐ применения в художественной прозе Абдулла Кадыри

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
66-68
25
17
Поделиться
Бозоров, З. (2018). О гиперболе и о принципаах еѐ применения в художественной прозе Абдулла Кадыри. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(1 (66), 66–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/691
Зокир Бозоров, Самаркандский государственный институт иностранных языков
Базовая докторская степень (PhD)
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается одно из самых выразительных стилистических приѐмов – гипербола, анализируется ее история и очевидные примеры в узбекской литературе и за еѐ пределами. Также, тщательно изучены мнения других лингвистов о гиперболе вместе с самим автором

Похожие статьи


background image

Хорижий филология. 

№1, 2018 йил 

 

 

66 

ГИПЕРБОЛА ВА УНИНГ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ПРОЗАСИДА ҚЎЛЛАНИШ 

ПРИНЦИПЛАРИ ХУСУСИДА 

 

Бозоров Зокир Мехрикулович, 

СамДЧТИ Таянч докторантура (PhD) докторанти 

 

Калит сўзлар: 

тасвир, ҳолат, гипербола, байналмилал, гипер элементи.   

 

Бадиий 

тасвир 

воситалари 

адабиѐтнинг  бошқа  санъат  турларидан 
фарқли 

хусусиятларидан 

ҳисобланиб, 

аксарият  ҳолларда  бу  воситалар  бадиий 
матннинг  нуфузини  белгилашда  асос 
сифатида 

марказий 

ўринда 

туради. 

Шундай  воситалардан  бири  ва  нисбатан 
энг кўп қўлланиши билан ажралиб турувчи 
гипербола  (муболаға)  бўлиб  алоҳида 
хусусият касб этади.  

Муайян  тасвир  ѐки  ҳолат  ифодасини 

беришда,  ѐзувчи  ѐритишга  интилаѐтган 
масаланинг  ечимида  кенг  қўлланувчи 
тасвирий 

воситалардан 

ҳисобланган 

гипербола бадиий матнда муҳим аҳамиятга 
эга.  Гипербола сўзи аслида (юнонча 

гипер

hyper

  -  уст,  юқори,  нариги  томон) 

маъноларини  билдирувчи  олд  қўшимча 
сифатида  қўлланиладиган  элементнинг 
маъновий  жиҳатларидан  бири  билан 
боғланади

.

  Мазкур  олд  қўшимча  ўзбек 

тилидаги  байналмилал  ўзлашма  сўзлар 
таркибида келиб, муайян нарса, ҳолатнинг 
меъѐрдан  ортиқлигини,  бирор  нарсанинг 
юқоридалигини  кўрсатиш,  шунга  ишора 
қилиш  маъновий  хусусиятига  эга.  Гипер 
(hyper) элементи билан боғлиқ тушунчалар 
бошқа  соҳаларда  ҳам,  хусусан  тиббиѐт, 
математика  ва  бошқа  йўналишларда  ҳам 
қўлланилади. 

Гипербола (hyperbole) шарқ халқлари 

адабиѐтидаги 

муболаға 

санъатининг 

европача  номланиши  ҳамдир.  Гипербола  - 
нарса-ҳодиса, 

жараѐнларнинг 

белги-

хусусиятини,  ҳолатини 

ўта 

бўрттириб 

тасвирлашни 

назарда 

тутади. 

Худди 

шунингдек, 

муболаға

га  берилган  таъриф  ва 

тавсифлар 

ҳам

 

нарсаларни, 

воқеа 

ва 

ҳодисаларни, 

ҳис-туйғуларни, 

белги-

хусусиятларни ўта бўрттириб тасвирлаш сифатида 
қайд  этилади.  Муболаға  ҳам  тасвирнинг 
таъсирчан 

чиқишига, 

образли 

ифодаланишига 

хизмат 

қилади. 

Муболағанинг  сўз  маъносининг  кўчишига 
асосланиши  унинг  троплар  (кўчим)  гуруҳига 
мансублигини кўрсатса ҳам, у тропнинг бошқа 
кўринишларидан  фарқ  қилади.  Чунки 
тропнинг  бошқа  кўринишларида  кўчма 
маъно маълум бир белги асосида ўхшатиш, 
таққослаш,  воқеа-ҳодиса  ѐки  предметлар 
ўртасидаги  боғлиқликка  кўра  бўлса, 
муболаға  эса  тўғри  маънода  тушунмасликни 
талаб  этади.  Муболағага  асосланган  кўчим 
бадиий  матнга  нутқ  предметига  нисбатан 
тингловчи  ѐки  китобхон  эътиборини 
тортиш 

ва 

нутқнинг 

эмоционал-

экспрессивлигини  таъминлаш  мақсади 
билан 

олиб 

кирилади. 

Муболағада 

ифодаланаѐтган  ахборот  табиийки,  ҳаѐт 
ҳақиқатига  мос  келмайди.  Лекин  меъѐр 
бузилса, 

кутилган 

эффектга 

эришилмаслиги  ҳам  мумкин.  Аслида 
муболағали  нутқ  ва  матннинг  асосий 
мақсади  ахборот  бериш  эмас,  балки 
тингловчи ѐки ўқувчига таъсир қилишдир.  

Ижодкор сўзлар ѐрдамида воқеликни 

юксак  бидиийлик  билан  акс  эттирар  экан, 
асарни  ўқишда  ўқувчи  ҳам  уни  аниқ 
тасаввур  этади.  Ёзувчи  аниқ  танланган 
сўзлар  ѐрдамида  муайян  воқеа  ѐки 
ҳодисанинг  белги  ва  хусусиятларини  ўзи 
белгилаган  маромда  очиб  беради.  Бунда 
сўзнинг  қудрати  унинг  умумий  маъноси 
билан  эмас,  балки  матн  мазмуни,  унинг 
прагматик факторлари билан боғлиқ ҳолда 
намоѐн бўлади. Шунга асосан ижодкорлар 
сўзнинг асл ва бошқа маъно қирраларидан 
фойдаланиб 

маҳорат 

кўрсатадилар. 

Ҳозирги  кунда,  муболаға  ѐзувчи  яратган 
бадиий  матннинг  муҳим  воситаларидан 
бири хисобланади ҳамда унинг ишлатилиш 
доираси  ўқув  жараѐни  билан  чекланиб 
қолмайди.  Шуни  таъкидлаш  лозимки, 
муболаға  доимо  назм  ва  наср  вакиллари 
учун  муҳим  бўлиб  келган.  Муболағанинг 
иштирокисиз  назм  ҳам,  наср  ҳам,  ҳатто 


background image

Хорижий филология. 

№1, 2018 йил 

 

 

67 

сиѐсий  нутқ  ҳам  ўрганувчилар  учун 
қизиқарли  бўлмаган  бўларди.  Шунинг 
учун,  ушбу  мавзу  бир  вақтнинг  ўзида ҳам 
қизиқарли, ҳам долзарбдир. 

Муболаға асли арабча сўз бўлиб, шарқ 

адабиѐтларида  ―лоф  уриш,  бўрттириш‖  – 
тасвирланаѐтган  нарса,  шахс  ва  воқеа-
ҳодисанинг муайян  жиҳатларини бўрттириб, 
кучайтириб  тасвирлаш  усули  сифатида 
қаралади. 

Шарқ 

мумтоз 

шеъриятида 

муболағага  шеър  зийнати  сифатида  қаралиб 
―энг яхши шеър – энг ѐлғон шеърдир‖ деган 
нақлга амал қилинади. 

Ёзувчи  А.Қодирийнинг  ―Меҳробдан 

чаѐн‖  романининг  ―Чин  ўртоқ‖  фаслида 
Анварнинг  марҳум  дўстига  атаб  ѐзган 
марсиясида ҳам мазкур ҳолатни кузатишимиз 
мумкин: 

Очилмай  сўлса  ҳар  гул  ғунчаси  пир-у 

жавон йиғлар, 

Эмас  пиру  жавон,  балки  ҳама  аҳли 

жаҳон йиғлар. 

Ажал  йағмогари  боғи  зако  ичра  узиб 

занжир 

Раҳмсиз  эзса  масъум  лолаларни,  чун 

хазон йиғлар. 

Жаҳонда  эрди  танҳо  мен  етимга 

ҳамнишин, дилдор, 

Ғарибликнинг 

диѐрида 

адашган 

нотавон йиғлар... 

Мазкур  байтлардаги 

пир-у  жавон 

йиғлар,  ҳамма  аҳли  жаҳон  йиғлар,  жаҳонда 
эрди танҳо ҳамнишин, ғарибликнинг диѐрида 
адашган  нотавон 

жумлаларида  муболағали 

тасвирнинг намуналарини кўриш мумкин.  

Албатта,  муболаға  бадиий  тасвир 

воситаси  сифатида  якка  келмай,  ўзи  билан 
бирга қўлланилган бадиий тасвир воситалари 
билан  ҳам  уйғунлашган  ҳолда  янада  аниқ, 
кучли  ва  таъсирчанликка  эга  бўлади. 
Келтирилган  байтларнинг  биринчисида  гул-
ғунчанинг очилиб улгурмасдан сўлиши пир-у 
жавонни  йиғлатиши  тасвири  берилар  экан, 
байтнинг иккинчи мисраси бошида 

эмас пиру 

жавон

 

деб,  аввал  айтилган  фикрдан 

қайтилади ва бу орқали ружуъ деб номланган 
бадиий  тасвир  воситасини  ҳам  қўллайди 
ҳамда 

ҳама  аҳли  жаҳон  йиғлар 

деган 

биринчи  мисрадагига  қараганда  кучлироқ 
муболағали тасвирни келтиради. Шунингдек, 
мазкур  шеърий  парчада  муболаға  билан 

параллел  келган  жонлантириш  (

чун  хазон 

йиғлар

),  ўхшатиш  (

ғарибликнинг  диѐрида 

адашган 

нотавон

сингари 

тасвирий 

воситалар ҳам муболағанинг янада кучлироқ 
чиқишига,  унинг  ўқувчи  тасаввурига  аниқ 
етиб боришига хизмат қилган. 

Бунда  тасвирланаѐтган  бадиий  тимсол 

ҳолати  ѐки  ҳаракатини  яққолроқ  намоѐн 
қилиш,  ўқувчи  кўз  олдида  ѐрқинроқ 
гавдалантириш 

учун 

тасвир 

объекти 

катталаштирилади.  Дарвоқе,  муболағали 
тасвирнинг  бир  неча  турлари  мавжуд. 
Уларни шартли равишда таблиғ, иғроқ, ғулув 
сингари  турларга  бўлиш  мумкин.  Таблиғ 
муболағанинг 

шундай 

турики, 

бунда 

тасаввур  қилиш  мумкин-у,  амалга  ошириш 
қийин бўлган бўрттиришдир. Иғроқ тасаввур 
қилиш  қийин,  амалда  мутлақо  бўлмайдиган 
бўрттиришдир.  Ғулув  эса  тасаввур  қилиш 
жуда  қийин,  амалда  бўлиши  асло  мумкин 
бўлмаган 

даражадаги 

бўрттириш 

ҳисобланади. 

Муболаға орқали ѐзувчи ѐки шоир ўзи 

тасвирлаѐтган  нарса,  воқеа,  ҳодисаларни 
бошқаларидан  ажратиб  кўрсатишга  ҳаракат 
қилади.  Муболаға  ўхшатиш,  метафора, 
жонлантириш, 

мажоз 

кабилар 

билан 

биргаликда  ҳам  қўлланилади.  Ижодкор  бу 
билан  тасвир  объектини  ўрни  келганда 
мақташ 

ѐки 

масхаралашга 

эришади. 

Муболаға  образли  бўрттиришга,  шу  орқали 
асарнинг  таъсир  кучини  оширишга  эришиш 
йўлларидан  бири  бўлгани  боис  ҳам, 
ѐзувчилар  унга  кўп  мурожаат  қилганлар, 
муваффақият қозонганлар.   

Бу 

хусусда 

фикр 

билдирганда 

академик 

И.Султон 

санъат 

асарида 

типиклаштириш 

муболағасиз 

бўлмаслигини  айтиб  ўтади  ва  ―Бадиий 
асардаги  ҳар  бир  образ  прототипига 
нисбатан 

доим 

мукаммалроқ, 

умумлашганроқ,  ѐрқинроқ  ва  шу  сабабли 
сермаънороқдир‖ -деб ѐзган эди. 

Дарҳақиқат, 

―Ўтган 

кунлар‖ 

романидаги  Отабек,  Кумуш,  Ҳомид 
сингари  кишилар,  албатта,  ҳаѐтда  яшаб 
ўтган  одамлардир.  Бироқ  уларнинг  ҳеч 
бири  реал  ўтмишда  бадиий  асардагидек 
ѐрқинлик  билан  ўз  тоифасидаги  кишилар 
даражасида  бўлмаганлар.  Буни  асар 
давомида  китобхон  билиб  турса-да,  асло 


background image

Хорижий филология. 

№1, 2018 йил 

 

 

68 

ѐзувчини  тасвир  объектини  бўрттириб 
тасвирлашда  айбламайди,  балки  унинг  бу 
тасвирларига 

ишонади, 

уларнинг 

бадиийликка  бурканган  борлиқларини 
айни  ҳаѐтий  ҳақиқат  сифатида  қабул 
қилади.  

Шуни  ҳам  айтиш  керакки,  мазкур 

асарда  нафақат  ѐзувчининг  ўз  сўзлари, 
воқелик ва образлар тасвирини беришдаги 
нутқи,  шунинг  билан  бир  қаторда  Отабек, 
Кумуш, 

Юсуфбек 

ҳожи 

сингари 

персонажлар тили ҳам муболағага бойлиги 
билан  ажралиб  туради.  Бунинг  далилини 
Отабекнинг 

Кумушга, 

Кумушнинг 

Отабекка  ѐзган  хатларида  яққол  кўриш 
мумкин: 

Сочларимнинг  тукларича  беҳад 

салом 

(Кумушнинг 

Отабекка 

ѐзган 

хатидан); 

Менинг  бу  мактубимни  ѐниб 

турган  юрак  ўтингиз  билан  куйдирасиз

 

(Отабекнинг Кумушга ѐзган хатидан). 

Яна  бир  жиҳати  муболағали  тасвир 

эпитет  шаклида  келиши  А.Қодирийнинг 
―Ўткан  кунлар‖  романида  жуда  кўп 
қўлланилган.  Жумладан, 

кўз  ѐшларим 

билан 

юзимни 

ювдим; 

нур 

ичра 

кўмилгандек  бўлиб  кўринган  сиймоси;  қиз 
суратида  бўлиб  кўринган  малак;  тўлган 
ойдек  ғуборсиз  оқ  юзи,  муболағали 
жумлалар

 фикримиз далилидир. 

Образ  яратишдаги  муболағанинг 

ўрни  ва  аҳамияти  юқорида  келтирилган 
мисолларда яққол намоѐн бўлмоқда. Айни 
пайтда  шуни  ҳам  айтиш  жоизки,  мазкур 
бадиий санъат тури романтик асарлар учун 
катта аҳамиятга эгадир.  

 

Адабиѐтлар 

 

1.

 

Розенталь Д.Э., Теленникова М.А. Словарь – справочник лингвистических терминов. 

–М., 1976., 544 с. 

2.

 

Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият малоҳати.-Т., 1999.,239 б. 

3.

 

Шукуров Н. Адабиѐтшуносликка кириш.-Тошкент, 1984.,269 б. 

4.

 

Султонов И. Адабиѐт назарияси.-Тошкент, 1986.,406 б. 

5.

 

Қодирий А. Меҳробдан чаѐн. Роман. – Тошкент. 

6.

 

Қодирий А. Ўтган кунлар. Роман. – Тошкент. 

 

Bozorov  Z.

 

Hyperbole  and  principles  of  its  using  in  the  prose  of  Abdulla  Kodiriy. 

The 

article deals with one of the most expressive Stylistic Devices  – hyperbole, reviews its history and 
analyzes vivid examples in Uzbek literature and beyond. Also, other linguists‟ considerations about 
hyperbole are examined thoroughly alongside with author‟s own. 

Бозоров  З.  О  гиперболе  и  о  принципаах  еѐ  применения  в  художественной    прозе 

Абдулла  Кадыри. 

В  статье  рассматривается  одно  из  самых  выразительных 

стилистических  приѐмов  –  гипербола,  анализируется  ее  история  и  очевидные  примеры  в 
узбекской  литературе  и  за  еѐ  пределами.  Также,  тщательно  изучены  мнения  других 
лингвистов о гиперболе вместе с самим автором. 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Розенталь Д.Э., Теленникова М.А. Словарь - справочник лингвистических терминов. -М„ 1976., 544 с.

Хржиахмедов А. Мумтоз бадиият малохати.-Т., 1999.,239 б.

Шукуров Н. Адабиётшуносликка кириш.-Тошкент, 1984.,269 б.

Султонов И. Адабиёт назарияси.-Тошкент, 1986.,406 б.

Кодирий А. Мехробдан чаён. Роман. - Тошкент.

Кодирий А. Утган кунлар. Роман. - Тошкент.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов