Авторы

  • Ирода Пардаева
    Самаркандский государственный университет

Биография автора

  • Ирода Пардаева, Самаркандский государственный университет

    независимый исследователь

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.foreign_philology.829

Ключевые слова:

праведный царь Ноширавони одил справедливость Маздак захир насилие благость царь министр эмир

Аннотация

Статья посвящена анализу образа Анушервон в творчестве А.Навои

background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

109

 

АНУШЕРВОН АДОЛАТ ТИМСОЛИ 

 

Пардаева Ирода, 

СамДУ мустақил тадқиқотчиси 

 

Калит  сўзлар  – 

одил  шоҳ,  Нўширавони  одил,  адолат,  Маздак,  зоҳир,  зўравонлик, 

эзгулик, подшоҳ, вазир, амир. 

 

Одил  шоҳлар  тасвирига  алоҳида 

тўхталадиган  бўлсак,  унинг  энг  машҳур 
тимсолларидан  бири  Нўширавони    одил 
образини четлаб ўтиб бўлмайди. Чунки бу 
образ  Навоий  ижодида  жуда  кўп  тилга 
олинган, 

асарларида 

одил 

подшоҳ 

намунаси 

сифатида 

ибрат 

қилиб 

келтирилган.  Навоий  уни  “Нўширавони 
одил”,  яъни  одил  Анушервон  деб  атайди; 
“одил”  нисбатини  қўллаб,  унинг  асосий 
фазилати  –  “адолат”га  урғу  беради. 
“Тарихи  мулуки  Ажам”да  ҳам  унинг 
одиллигига 

эътибор 

берилган. 

Нўширавоннинг алоҳида тилга олинадиган 
одиллиги  шундаки,  у  Маздак  ва  унинг 
тарафдорларини йўқ қилади.  

Маълумки, 

Маздак 

(VI 

аср) 

бойларнинг  мол-мулкини  тортиб  олиб, 
камбағалларга  бўлиб  бериш  ғоясини 
кўтариб  чиққан  ва  бунга  шоҳ  Қубодни 
кўндирган  эди.  Аммо  бу  мамлакатда 
эгасизлик, 

тартибсизликни 

вужудга 

келтиради,  аёнлар  норози  бўлиб,  Қубод 
ўрнига  ўғли  Нўширавонни  подшоҳ  қилиб 
кўтарадилар.  

Навоий  “Тарихи  мулуки  Ажам” 

асарида Маздакни “авбош каллакесарларга 
бош”  бўлган  лаъин  (лаънатланган)  киши 
деб тилга олади: “Ва Маздаки лаъин Қубод 
замонида 

пайдо 

бўлиб, 

нубувват 

(пайғамбарлик)  даъвоси  ошкор  қилди  ва 
эли  бир-бирининг  моли  ва  аёлиға 
шерикликға  рухсат  берди.  Бу  жиҳатдан 
авбош  ва  арзол  (разиллар)  йиғилиб,  ғавғо 
қилдилар.  Ва  анинг  атбои  (тарафдорлари) 
кўп бўлди ва Қубодни дағи фиреб ва фусун 
била  ўз  иллатиға  (маслагига)  киюрди”. 
[А.Навоий  2000:240].  Маздак  тарихда 
биринчи  марта  бундай  ишни  амалга 
оширган,  десак  бўлади.  Аммо  Навоий 
назарида – бу адолатсизлик. Хусусий мулк 
–  муқаддас,  бировнинг  мол-мулкини 
тортиб  олиш-  талончилик.  Адолат  – 

бировнинг  мулкини  тортиб  олиб,  мулки 
йўқларга  бўлиб  беришда  эмас,  балки 
мулкдан 

ҳамманинг 

баҳрамандлигини 

таъминлашда,  мулкни  зарур  ва  савоб 
ишларга  сарфлашда.  Навоийнинг  ғоясини 
шу  тарзда  талқин  қилсак,  Нўширавоннинг 
одиллигини  англаш  осонроқ  бўлади. 
Чунки  бировнинг  мулкини  зўравонлик 
билан  тортиб  олиш,  аслида  зулмдир. 
Анушервон ана шу зулмнинг олдини олади 
ва  Маздакни  жазолаб,  адолат  ўрнатади: 
“Анинг 

машравати 

била 

Маздакка 

истимолатлар  бериб,  иликка  киюрди.  Ва 
хусусиятлар  зоҳир  қилиб  атбоин  мулозим 
қилди  ва  ҳужжат  била  анинг  дини  ботил 
эрканни анга собит қилди ва ани ва жамиъ 
атбоин  тириклай    чоҳларға  сарнигун 
кўмдурди. Ва ўзин ўз илки била ултурди ва 
олам  юзин  анинг  нопок  лошидин  пок 
қилди.  Ва  айтса  бўлурки,  барча  адолати 
бир  сори  эрди  ва  бу  бир  сори  эрди” 
[А.Навоий 2000:241]. 

Навоий  унинг  бу  адолатини  бир 

томонга  қўйса,  барча  қилган  одил 
ишларини  иккинчи  бир  томонга  қўйиб 
солиштиради.  Зулмнинг  бошини  кесиб, 
мамлакатда  адолат  ўрнатиши  шоҳнинг  
умри  давомида  бажарган  барча  савоб 
ишларидан,  тоат-ибодатларидан  устун 
экан.  

Худди шу фикр “Садди Искандарий” 

достонида ҳам қайд этилган эди: 

Не сўздинким ўтти эрур бу ажаб, 
Ки,кавнайн шоҳи -Расули араб. 
Ҳадисида ҳам бу башоратдурур, 
Ки адл аҳли сори ишоратдурур. 
Ки, адл ичра ўтганга бир соате, 
Эрур  беҳки,  жинну  башар  тоати 

[А.Навоий 1993:126]. 

Яъни  икки  дунё  сарвари  Расули 

Акрам 

(с.а.в.) 

ўзларининг 

ҳадиси 

шарифларида  адолат  аҳлига  башорат 
қилганларидек,    адолат  билан  ўтган  бир 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

110

 

соат  инсону  жин  хайлининг  тоат-
ибодатидан  афзалдур”.  Зеро,  “Мусулмон 
ўз  мусулмон    биродарига  зулм  қилмас  ва 
уни зулмкор  қўлида қолдирмас”. Шу боис 
ҳам,  Расули  Акрам  (с.а.в.)  Нўширавон 
гарчи  мусулмон  эмас  эди,  аммо  одил 
подшоҳ  бўлганидан  дўзахга  тушмади,  дея 
мужда берадилар.  

Манбаларда 

қайд 

қилинишича, 

Нўширавон  мусулмон  бўлмаган,  ислом 
дини  ёйилгунига  қадар  етиб  келмаган.  
Лекин  у  одил  бўлган,  эзгулик  уруғини 
сепиб,  инсонларни  жаҳолатдан  сақлаб 
қолган. Навоий шундай ёзади: 

Жумлаи олам аро шоҳ айлади, 
Адлини 

оламға 

паноҳ 

айлади 

[А.Навоий 1991:173]. 

Шу  сабабли  ҳам,  у  Яратганнинг 

марҳаматига 

сазовор 

бўлиб, 

дўзах 

оловидан  омон  қолди.  Навоий  “Саддий 
Искандарий” достонида шундай дейди: 

Ануширвон гарчи кофир эди, 
Вале адл зотида зоҳир эди. 
Ўрун гарчи кофирға дўзахдурур, 
Анинг адлдин ўрни барзаҳдурур. 
Агар куфр ризвон сори қўймади, 
Вале адл нийрон сори қўймади. 
Ул ўтгандин ар минг йил андозадур, 
Адолатдин 

овозаси 

тозадур 

[А.Навоий 1993:126].  

Унинг адолат андозаси ҳозирги кунда 

ҳам  ўз  долзарблигини  йўқотган  эмас. 
Асарда 

Навоий 

Нўширавоннинг 

одиллигини  ҳикоя  қилар  экан,  бир  нечта 
ривоятлар  келтиради:  “Бир  кун  бир  йўлда 
тушуб,  кабоб  буюрди.  Туз  йўқ  эрди. 
Яқинроқ  бир  кент  кўрунди.  Биров 
бордиким 

туз 

кетургай. 

Нўширавон 

муболаға  қилдиким,  тузни  сотқун  ол! 
Мажлис  ҳуззори  айттилар:  бу  тузға  не 
миқдор  баҳо  бўлғайки,  сотқун  олғайлар? 
Дедиким,  мунча  бемиқдор  нима  учун 
подшоҳ  нечук  ёмон  расм  қўйғай,  ёмон 
русум  жузвий  бўлса,  ҳар  киши  бир  нима 
орттуруб, 

ани 

куллий 

қилурлар. 

Бадномлиқ  ани  бунёд  қилғанға  борур” 
[А.Навоий 2000:241]. Яъни: 

Чу шаҳ зулм сори узотти илик, 
Очилди  ўлуқ  зулм  уйига  эшик 

[А.Навоий 1993:128].  

Қачонки,  султон  халқ  молидан  қўл 

тортсагина,  унинг  амалдорлари  бу  ишга 
қўл  уришга  ботина  олмайдилар.  Ана 
шунинг  оқибатида  Нўширавон  замонида 
“Адл  жўйборидин  мулк  боғида  фароғат 
ашжори  (ниҳоллари)  шодоб  бўлди  ва 
инсоф  тарбиятидин  амният  ашжоридин 
фароғат  гуллари  очилди  ва  осойиш 
мевалари етилди”  [А.Навоий 2000:242].  

Навоий  адолат,  инсофни  фақат 

подшоҳлардан  талаб  қилмайди.  Адолат 
вазирнинг,  амирнинг,  ҳоким  ва  қозию 
муфтийлар,  хуллас-  ҳамманинг  яшаш 
мезони,  ахлоқ  гавҳарига  айланиши  керак. 
Агар жамият ростлик ва ҳалоллик асосида 
ривожлансин  десак,  унда  ҳар  бир 
фуқародан буни талаб қилиш жоиздир.  

Навоий  асарда  шундай  жумлаларни 

келтиради:  “Ва  анинг  сойир  салотин  учун 
васиятномаси  борким,  не  дастур  била 
салтанат  қилғайларким,  бу  мухтасарда 
кунжойиш йўқдирким, барчасин битилгай, 
ики-уч  калима  била  ихтисор  қилилди.  Ва 
адл бир қўрғондирким сув солуб йиқилмас 
ва  ўт  била  куймас,  манжаниқ  била 
бузулмас.  Ва  адл  ганжидурким  кўпрак 
олғансайин,  кўпрак  бўлур    ва  озроқ  харж 
қилсанг озроқ бўлур” [А.Навоий 2000:244].  

Нўширавоннинг 

султонларга, 

мамлакат бошлиқларига насиҳати, васияти 
шуки,  подшоҳ  ҳар  бир  бажараётган 
амалида 

адолатга 

таянмоғи, 

ундан 

фойдаланмоғи  лозимдир.  Адолат  шундай 
бир  мустаҳкам  қўрғондурким,  сув  олгани 
билан  йиқилмайди,  чўкмайди,  ўт  билан 
ёнмайди,  манжаниқ  билан  бузилмайди. 
Адолат  –  бу  ҳақиқатдир.  Адолат  шундай 
бойлик,  тўпланган  хазинадирки,  кўп 
олгани  билан  тугамайди,  балки  олган 
сайин кўпаяди. Навоий бу билан мамлакат 
султони 

қўллаган 

биргина 

адолат 

миллионлаб 

одилликларни 

юзага 

келтиришга  сабаб  бўлиши  мумкинлигини 
назарда тутади. Яъни, адолат қанчалик кам 
ишлатилса,  у  шунчалик  камайиб  тугаб 
боради.  Демак,  мамлакатдаги  тинчлик, 
осойишталик, 

эркинлик 

ва 

озодлик, 

шодлик ва бахтиёрлик энг биринчи ўринда 
давлат  бошлиғининг  адолатпешалигига 
боғлиқ  бўлар  экан.  Халқ,  раият,  мулозиму 
беклар, мансабдорлар, аввало, подшоҳнинг 


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

111

 

сиёсатига 

қараб 

фаолият 

юргизади. 

Қачонки,  у  мамлакатда  қонун-қоида 
ўрнатиб,  фақат  адолатга  суянган  ҳолда 
собитқадамлик  билан  сиёсат  олиб  борса, 
шу  билан  бирга,  ўзи  ҳам  бу  қонун-
қоидаларга 

дилда  ва 

амалда 

риоя 

қилсагина, халқ ундан ибрат олади ва унга 
эргашади  ва  ўша  жойда  адолат  қарор 
топади.  

Навоий  юқорида  кўриб  ўтилган 

Ануширвон 

билан 

боғлиқ 

ривоятни 

келтириш  билан  ана  шу  ғояни  илгари 
суради.  

“Ҳайрат  ул-аброр”да  эса  Навоий 

Анушервони 

одилнинг 

бошқа 

бир 

фазилати - ҳаёсини мадҳ этади.  

“Ҳайрат 

ул-аброр”нинг 

олтинчи 

мақолати  адаб  васфида  бўлиб,  унда 
«Нўширавоннинг  ҳаё  боғида  наргис 
кўзидин  кўзининг  наргиси  уёлиб  наргис 
кўзлук  гулруҳидин  канор  истамай,  канора 
истагани»  (XXXIII)  ҳақидаги  ҳикоят 
келтирилади. Шоир Анушервони одилнинг 
икки  фазилати  –  адолатпарварлиги  ва 
ҳаёсига алоҳида урғу беради. Бу шоирнинг 
хаёлий  муболағаси  эмас,  балки  ўзининг 
тарихий асосларига эга бўлган ҳақиқатдир.  

Маълумки,  Анушервоннинг  отаси 

Шоҳ  Қубод  бир  муддат  маздакийлар 
таъсирида  бўлиб,  қуёшпарастлар  бошлиғи 
Маздак  подшоҳ  саройида  жуда  юксак 
мавқега эга эди. Бу мавқеидан фойдаланиб, 
у  бир  куни  Анушервоннинг  онаси  - 
Маликага  беҳаё  кўзларини  тикади  ва 
таълимотидаги Қуёшнинг саховати ҳақида 
сўз  очади.  Шоҳни  Қуёш  сингари  сахий 
бўлишга  чорлайди  ва  Маликани  ўзига 
сўрайди.  Шоҳ  рози  бўлади.  Шу  дақиқада 
валиаҳд  Анушервон  Маздак  қошига  
келиб,  унинг  оёқларига  бош  қўяди  ва 
онасини  қутқариб  олиб  чиқиб  кетади. 
Шундан  сўнг,  тарафдорларини  йиғиб, 
катта  қўзғолон  қилади,  отасини  тахтдан 
йиқитиб,  Маздак  ва  унинг  қароқчиларини 
тиғдан ўтказади.  

Тарихий манбалардан етиб келган бу 

воқеа  тафсилотларидан,  албатта,  Навоий 
хабардор  эди.  Аммо  юксак  ахлоқий 
маданият  эгаси  бўлган  назокатли  Навоий 
неча  минг  йиллар  илгари  ўтиб  кетган 
бўлса-да,  шоҳ  оиласи  шаънига  тегадиган 

сўз  айтишни  ўзига  муносиб  кўрмайди. 
Ота-онаси 

ҳақидаги 

нохуш 

воқеа 

тафсилоти  муносабати  билан  фарзандни 
мақташ  комил  хулққа  эга  бўлмиш  Навоий 
табиатига  ёт  эди.  Шу  боис,  у  бу  тарихий 
воқеадан  Анушервоннинг  адолатпешалиги 
ва  кучли  ҳаё  соҳиби  эканлигини  идрок 
этади.  Ана  шу  юксак  инсоний  фазилатлар 
сабабли 

унинг 

шоҳлик 

мартабасига 

эришганлигини  васф  этади.  Бунинг  учун 
шоир  ғоят  муболағали,  унга  қадар  шарқ 
мумтоз  шеърияти  анъанавий  тасвирида 
мутлақо кўзга ташланмаган бадиий лавҳа – 
эпизод  яратади.  Яъни,  ҳали  шоҳлик 
тахтига  чиқмаган  Анушервон  “бўлди 
бирав ишқи била нотавон”. Аммо бир куни 

Бир чаман ичра тузубон хилвате,  
Гулрух ила қилди аён суҳбате. 
Комға майл  айлади чун комгор,  
Айлади таслим ўзини гулъузор. 
Сунғоч илик дилбари мунис сари, 
Тушти кўзи бир бута наргис сари. 
Илгини чекти мутағаййир бўлуб, 
Деди суманбар мутаҳаййир бўлуб: 
“Ким бу не қўл сунмоғу чекмак эди?” 
Посухини шоҳи муаддаб деди: 
“Ким бу висол ичраки воқеъдурур, 
Наргиси шаҳло кўзи монеъдурур”. 
Айни ҳаё бирла футувват анга, 
Бермади  ул  амрда  қувват  анга 

[А.Навоий 1991:174].  

Навоий 

Анушервон 

шахсиятида, 

табиатида  бўлган  ҳаё  фазилатини  шу 
тариқа  ғоят    нозик  сўфиёна  ташбеҳлар 
билан 

ифода 

этар 

экан, 

тарихий 

асарларида  ҳам  таъкидлаганидек,  унинг 
шоҳ бўлишига айни ҳаёси сабаб бўлди ва у 
оламни адолат нурига тўлдирди: 

То ани охир бу ариғ нияти, 
Бўйла ҳаё шеваси хосияти, 
Жумлаи олам аро шоҳ айлади, 
Адлини 

оламға 

паноҳ 

айлади 

[А.Навоий 1991:174].  

Бу  Анушервони  одил  шахсиятининг 

“Ҳайрат  ул-аброр”  достонидаги  бадиий 
талқини.  “Тарихи  мулуки  Ажам”да  эса 
шоир  Маздак  ва  маздакийлар    ҳаракати, 
Маздакнинг  Анушервон  томонидан  қатл 
қилинишини  очиқ-ойдин,  аниқ  фактларга 
таяниб баён этади.  


background image

Хорижий филология                                                                        

№2, 2018 йил 

 

 

112

 

Адабиётлар: 

1.

  Алишер  Навоий.  Мукаммал  асарлар  тўплами.  Йигирма  жилдлик.  16-жилд.  – 

Тошкент, Фан, 2000. 

2.

  Алишер  Навоий.  Мукаммал  асарлар  тўплами.  Йигирма  жилдлик.  11-жилд.  – 

Тошкент, Фан, 1993.  

3

. Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма жилдлик. 7-жилд. – Тошкент, 

Фан, 1991. 

 

Пардаева  И.

 

Анушервон-символ  справедливости.

  Статья  посвящена  анализу 

образа Анушервон в творчестве А.Навои. 

 

Pardayeva I.

 

Anushervon symbol of justice. 

Аrticle is devoted to the analysis of the image 

of Anushervon in the works of A.Navoi. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар туплами. Йигирма жилдлик. 16-жилд. -Тошкент, Фан, 2000.

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар туплами. Йигирма жилдлик. 11-жилд. -Тошкент, Фан, 1993.

Алишер Навоий. Мукаммал асарлар туплами. Йигирма жилдлик. 7-жилд. - Тошкент, Фан, 1991.