Идея, художественность, содержание и порядок

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
74-77
17
8
Поделиться
Пардаева, И. (2020). Идея, художественность, содержание и порядок. Иностранная филология: язык, литература, образование, (1 (74), 74–77. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/1294
Ирода Пардаева, Самаркандский государственный институт иностранных языков

Старший преподаватель, (PhD)

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

B данной статье, на основе анализа произведений Алишера Навои "Tарихи мулуки Аджам" и "Tарихи анбие и хукамо", определяется, что “назмийют” не является состоянием искусства, проза и “назм” взаимодействуют, как в идейном, так и в художественном планах на основе гармоничных отношений

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

74 

 

ҒОЯ, БАДИИЯТ, ТАРКИБ ВА ТАРТИБ 

 

Пардаева Ирода Мамаюнусовна, 

СамДЧТИ катта ўқитувчиси, (PhD)  

 

Калит  сўзлар:

  бадиий  наср,    комил  инсон,  авлиё,  анбиё,  камолот,  ғоя,  Шоҳ  Ғозий, 

Искандар , Ҳусайн Бойқаро, шоҳ, илоҳий, маънавий. 

 

Ҳар  қандай  асарнинг  ғоявий-

эстетик  таъсири  ундаги  шаклнинг  мазмун 
билан  уйғунлашувига,  бу  ҳодисанинг 
бетакрорлигига 

боғлиқки, 

бу 

асар 

композициясида намоён бўлади. Зеро, унда 
ёзувчи муносабати ҳал қилувчи  вазифани 
бажаради. 

Туркий  тилда  яратилган  лирик, 

эпик  ва  насрий  адабиётда  ранг-баранг 
мазмун ва мавзулардаги асарларда зулмкор 
шахслар  бадиий  талқинига  кенг  ўрин 
берилади. Бадиий адабиётда подшоҳлар ва 
хонлар  шахсига  бўлган  қизиқиш  турли 
табақа  вакилларининг  маънавий  дунёси, 
адолатпешалиги, 

сиёсатчи 

ва 

тадбиркорлиги,  маиший  ҳаётдаги  қиёфаси 
масалалари  ҳар  бир  давр  ва  сиёсий-
ижтимоий  тузумда  ўзига  хос  тарзда 
намоён  бўлган.  Бадиий  адабиётда  бу 
мавзуга  мурожаат  этилиши  ҳам  сиёсий  ва 
ижтимоий сабаблар асосида юз берган. 

Ҳазрат  Алишер  Навоий  ўзининг 

буюк 

эпик 

асари 

“Хамса”даги 

достонларда, шунингдек, бир қатор насрий 
асарлари:  “Тарихи  анбиё  ва  ҳукамо”, 
“Тарихи  мулуки  Ажам”,  “Муншаот”, 
“Мажолис  ун-нафоис”,  “Насойим  ул-
муҳаббат”, 

“Маҳбуб 

ул-қулуб”да  

пайғамбарлар, 

шоҳлар, 

ҳукмдорлар 

тасвирига  алоҳида  тўхталади,  улар  ҳақида 
ўз  муносабатини  билдириб,    ҳокимият, 
давлат,  халқ,  жамият,  бошқарув  усуллари 
тўғрисида  муайян  фикр-мулоҳазаларини 
баён этиб боради. 

ХV-ХVI  асрлар  бадиий  насри 

хусусиятлари 

ҳақида 

адабиётшунос 

олимлар  ўз  муносабатларини  баён  этар 
эканлар,  насрий асарлар таркибидаги назм 
кўринишлари,  бу  соҳадаги  анъаналарга 
муносабат,  адабий  ворисийликда  ўзига 
хослик, 

оригиналлик 

масалаларига 

тўхталадилар. 

Адабиётшунос 

олима 

С.Ғаниева  шарқ  адабиётида  насрдаги 
бадиият  ўрта  асрлар  арабий  ва  форсий 
манбаларида анча мукаммал тарзда намоён 
бўлганлигини қайд этар экан, бу хусусият,  
айниқса,  иншо  санъатида  ёрқин  кўзга 
ташланганлигини баён этади. Турк халқлар 
адабиёти  тарихида  бадиий  насрнинг  иншо 
санъатида ёзилган мактубларидан биринчи 
бўлиб  мажмуа  тузган    Алишер  Навоий  бу 
соҳада 

ҳам 

ўзининг 

бадиий-эстетик 

қарашлари  борлигини  аён  этади.  Улуғ 
шоир  насрий  асар  композициясидаги  
назмий  парчалар  ўрни  ва  аҳамиятига 
алоҳида  эътибор  қаратади.  Хусусан, 
Навоий  “Муншаот”и  бадиияти  ҳақида  сўз 
борар  экан,  “Мажмуадаги  деярли  барча 
мактубларда  иншо  санъатининг  яна  бир 
фаол бадиий компоненти - турли жанрдаги 
шеърлардан  парчалар  келтиришга  риоя 
қилинган. Бу шеърлар бир ўринда хатнинг 
мазмунини  тўлароқ  очишга,  муаллиф 
кайфиятини бўрттириб кўрсатишга хизмат 
қилса,  бошқа  ерда  дуо,  тилак,  лирик 
чекиниш  маъносида  келади.    Ҳамма 
ҳолларда 

ҳам 

шеърлар 

хатларнинг 

психологик  ва  эмоционал  таъсир  кучини 
оширишга    хизмат  қилади”,  –  деган 
мулоҳазаларни    баён    этади    таниқли 
адабиётшунос олима [5, 213]. 

Бадиий  наср  малоҳати  ҳақида  сўз 

борганда  таниқли  адабиётшунос  олим 
Ҳ.Қудратуллаев  Алишер  Навоийнинг  бу 
соҳадаги  эстетик  талабларига  эътибор 
қаратади. Олим Навоий насрий асарларида 
қўлланилган  шеърий  матнлар,  бадиий 
санъат  воситалари  ҳар  доим  ҳам  муайян 
сюжет, воқеа-ҳодиса ривожи ва аниқ шахс 
характерини  ёритишга  қаратилмаганлиги, 
балки  аксар  ҳолларда  асардаги  кичик 
деталларга  жозиба  бағишлаши,  муаллиф 
фикрига 

сайқал 

беришда  ҳам 

қўл 

келишини  қайд  этади.  У  улуғ  шоир 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

75 

кексалик  даври  ижодига  оид  бир  парчани 
кузатар 

экан: 

“Кўриниб 

турибдики, 

Навоий 

насрий 

асарларида 

ўзининг 

шоирона 

ташбиҳ 

ва 

ўхшатишлари, 

муносиб ибора ва сўзлари билан кишининг 
руҳий ҳолатини аниқ тасвирлаган. Ҳар бир 
рамзий 

ифода 

киши 

вужудидаги 

ўзгаришларни яққол акс эттирган. Ана шу 
жиҳат ҳам Навоий насрининг услуби, адиб 
маҳоратини  белгиловчи  ўзига  хосликдир”, 
– деган хулосага келади [5,332].  

Навоий  достонлари  ва  насрий 

асарларини  кузатадиган  бўлсак,  уларнинг 
қарийб барчасида Султон Ҳусайн Бойқаро 
шахси муайян бадиий образлар, тимсоллар 
воситасида 

акс 

эттирилган, 

унинг 

бошқарув  усули,  ҳокимиятдаги  роли 
ижобий  тарзда  ёритилган,  “одил  шоҳ” 
сифатида  тасвирланган.  Лекин,  шу  билан 
биргаликда,  муаллиф  унга  танқидий 
муносабатда бўлиб, орзусидаги идеал шоҳ 
-  Ҳусайн  Бойқародан  ўрнак  олишга 
чақиради.  Масалан,  “Хамса”нинг  биринчи 
достони  “Ҳайрат  ул  -аброр”даги    Шоҳ 
Ғозий, 

“Сабъаи 

сайёр”даги 

Баҳром,  

“Садди 

Искандарий”даги 

Искандар 

образларининг  ҳаётий  тажрибаларидан, 
адолатпешалигидан, 

сахийлигидан, 

донолигидан  ибрат  олишга,  шунингдек, 
уларнинг  қисматидан  бохабар  бўлиб,  улар 
қилган 

хатоларни 

такрорламасликка 

даъват этади. Шу образларда шоир Султон  
Ҳусайн  Бойқаронинг  бадиий  тасвирини 
беради  ва  султоннинг  барча  сифатларини 
уларда  кўради.    Маълумки,  Навоий 
ўзининг  барча  лирик,  эпик  ва  насрий 
асарларида  “Шоҳ  Ғозий”  деб,  рамзий 
маънода,  Султон  Ҳусайн  Бойқарони 
атайди 

ва 

Шоҳ 

Ғозий 

тимсолида 

орзусидаги  идеал  шоҳ  қиёфасини  кўради. 
“Сабъаи  сайёр”  достонида  Султон  Ҳусайн 
Бойқарони  огоҳлантириб,  Шоҳ  Баҳром 
қисматидан  унинг  майхўрлигига  алоҳида 
урғу 

беради, 

шаробга 

берилишдан 

қайтиши  лозимлигини  уқтиради.  Агарда 
шоҳ  майхўрликка  берилса,  унинг  аҳволи 
ҳам  худди  Баҳромники  сингари  бўлиши 
мумкинлигини  асар  охирида  Султон 
Ҳусайн  Бойқаро  ва  унинг  ўғилларига 
мурожаат  қилиш  орқали  таъкидлайди. 
Шоир  насрий  асарлари  “Тарихи  мулуки 

Ажам”,  ”Мажолис  ун-нафоис”,  “Маҳбуб 
ул-қулуб”, “Вақфия”да ҳам Султон Ҳусайн 
Бойқаро  тасвирига  алоҳида  тўхталади, 
унга  махсус  боблар  (“Мажолис  ун-
нафоис”нинг  8-боби)  ажратади.  Уларда 
ҳам  Султон  Ҳусайн  Бойқаро    адолатли 
ҳукмдор  “Шоҳ  Ғозий”  номи  билан  тилга 
олинади  ва    унинг  мукаммал  қиёфаси  акс 
эттирилади. Назмда эса Шоҳ Ғозийга атаб 
“Ҳилолия” қасидасини битади.       

“Тарихи 

мулуки 

Ажам” 

ҳам 

Навоийнинг  бошқа  асарлари  сингари, 
асосан,  ўз  даврининг  ижтимоий-сиёсий 
талабларидан  келиб  чиқиб  ёзилган.  Бу 
асарда 

тўрт 

табақа, 

тўрт 

сулола 

вакилларидан 

иборат 

Эрон 

подшоҳларининг 

деярли 

барчасига, 

биринчи  афсонавий  подшоҳ  Қаюмарсдан 
бошлаб,  сосонийларнинг  сўнгги  вакили 
Яздижурди 

Шаҳриёргача 

маълумот 

беради. Уларнинг тарихда нима иш қилиб, 
қандай  ном  қолдирганига  тўхталади 
[4,442].  Асар  композициясида  Навоий 
асарда  ўзининг  илғор  ғояларини  мозийга 
қараб гавдалантиради, мозийдаги адолатли 
подшоҳларни,  улар  даврини  ўз  замонига 
қарама-қарши  қўяди  ҳамда  ҳукмдорларни 
улардан  сабоқ  олишга  ундайди.  Адиб 
асарда  давлатда  осойишталик,  ҳақиқат  ва 
тинчлик  ўрнатиш  халқпарвар,  адолатли 
подшоҳларга 

боғлиқ, 

деган 

фикрни 

олдинга  суради.    Адиб  бу  асарида 
подшоҳларнинг 

шахсий 

ҳаётларини 

ёритишни эмас, балки уларнинг жамиятга, 
халқ 

ва 

мамлакат 

манфаатига 

муносабатларини 

кўрсатишни 

олдига 

мақсад қилиб қўйган. 

Асарлар  матнидан  ўрин  олган 

шеърий 

парчалар 

донишмандлар 

томонидан  айтилган  ҳикматли  сўзлар 
асосида  қурилган  бўлиб,  бунга  “Тарихи 
анбиё  ва  ҳукамо”  асаридаги  “Ҳукамо 
зикри”  бобида  келтирилган  кичик  ҳажмли 
шеърларни 

мисол 

қилиб 

кўрсатиш 

мумкин.  Алишер  Навоийнинг  ахлоқий-
маънавий  ғояларидан  бири  ҳирс,  таъма, 
дунёпарастликка  қарши  кураш  ушбу 
шеърий  байтларда  ҳам  ўз  аксини  топган. 
Масалан: 

 

Зарари борча элга ом ўлғай, 

Ким, таом устида таом ўлғай [1,62]. 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

76 

Ушбу  шеърий  байт  Нўширавони 

одил  замонида  яшаган  Содиқ    номли 
файласуф  томонидан  айтилган  “Ло  яъкул 
таоман ва фи меъдатика таомун» ҳикматли 
сўзининг    мазмуни  асосида  юзага  келган. 
Навоий: 

“Бу 

муфид 

сўз 

анинг 

сўзларидиндурким  шоҳ  ва  гадоға  фойдаси 
омдур”  [1,62],  -  дейди.  Таом  устида  таом 
емоқ  -  бу  нафсни  жиловлай  билмаслик, 
нафсга  қул  бўлмоқликдир.  Бу  ҳайвоний 
хислатдан  узоқ  бўлиш  шоҳ  ва  гадо  учун 
ҳам  бирдай  зарур.  Иккисини    ҳам 
инсонийликдан  узоқлаштиради,  иккисини 
ҳам  барбод  килади.  Аллоҳ  берган  ризққа 
қаноат  қилмоқлик,  борига  шукур  қилиб 
яшамоқ лозим. Таом билан тўйинган киши 
очкўзлик  қилиб,  яна  таом  ейиш  учун 
яшайдиган онгсиз мавжудот - ҳайвонларга 
ўхшашдир. Навоий ана шу ҳолатни бадиий 
тасвирлаш  орқали  подшоҳларга  панд-
насиҳат  беради.  Давлат  бошқарувида 
нафсга  берилиб  кетиш  туфайли  халқдан 
кўплаб  солиқлар  йиғишни  қоралайди,  бу 
нарса 

мамлакат 

тинчлигининг 

барқарорлигига 

хавф 

солиши 

мумкинлигидан огоҳ этади.  

Навоий  шоҳ  ва  халқ  ўртасидаги 

муносабатни  Аристотелнинг  ҳикматли 
сўзларига  таянган  ҳолда  қуйидаги  байтда 
тасвирлайди: 

Шоҳ дарё ва халқ эрур анҳор, 
Иккисининг  суйиға  бир  маза  бор 

[1,61]. 

Демак,  ҳукмдор  ва  халқ  бир  тани  - 

жон  экан,  Навоий  шоҳ  ва  халқни 
бирдамликка чақиради. 

Проф.  М.Муҳиддинов  комил  инсон 

ҳақидаги 

фикрларини 

шундай 

баён 

қилганлар:  “Комил  инсон  хусусиятлари 
билан анбиё ва авлиёларнинг хусусиятлари 
орасида ўхшашлик бор. Инсон  – бенуқсон 
эмас,  айниқса,  дунё  ва  шайтоний  нафс 
унинг  руҳига  кишан,  уни  йўлдан  оздириб 
туради.  Шу  боис  камолот  йўли  ва  нафсни 
маҳв  этиб,  фоний  қилиб,  маърифат 
эгаллашдир.  Илоҳий  маърифат  кишида 
қанча  кўп  бўлса,  у  шунча  ориф  ва 
комилдир.  Чунки  Аллоҳ  таоло  инсон 
қалбини  ўз  маърифатининг  хазинасига 
айлантирган: 

Офаринишдин қилиб инсон ғараз, 

Они айлаб халқ ичинда беэваз. 
Кўнглин  онинг  махзани  ирфон 

қилиб,  

Ул тилисм ичра ўзни пинҳон қилиб, 
Розий  махфий  ганж  ўлуб  бу  турфа 

жисм, 

Сунъидин ул ганж ҳифзиға тилисм, 
Ҳам  тилисм  ул  махзан  узра,  ҳам 

омин, 

Офарин сунъингга, эй жон, офарин. 
Демак,    Навоий  фикрича,  Тангри 

таоло  дунёни  инсон  туфайли  бино  этган, 
чунки  дунёни  яратишдан  мақсад  Инсонни 
яратиш  эди.  Чунки  инсон  Аллоҳнинг 
ердаги    халифаси,  инсон  қалбида  илоҳий 
ирфон  хазинаси  тилисм  қилинган.  Инсон 
шу  хазинага  посбон.  Агар  киши  шу 
тилсимотни  очолса,  ўзлигини  англаса,  у 
буюклик сари қадам қўяди. Шундай қилиб, 
комиллик-ўзлигини 

ва 

ўз 

раббини 

англашдан иборат [3,29].” 

Алишер  Навоий  бутун  ижодий 

фаолияти  давомида  бу  олам  моҳиятини 
инсондан  қидирди  ва  инсонда  кўрди. 
Унинг  фикрича,  инсон  руҳи  жисмидан 
айрилмасдан  ҳам  камолот  даражасига 
кўтарила 

олади, 

фақат 

ҳайвоний, 

шаҳвоний иллатлардан халос бўлгандагина 
бу  ҳолат  юз  беради.  Шу  туфайли  Навоий 
шеърий 

асарларида 

ҳам, 

насрий 

асарларида 

ҳам 

инсонни 

ўзлигига 

қайтишга,  аслини  танишга  чорлайди. 
Комил 

инсон 

даражасига 

эришган 

Муҳаммад 

алайҳиссаломни 

ўрнак 

сифатида  кўрсатиб,  мана  сенинг  асл 
кўринишинг қандай, сен ўшандай ҳолингга 
қайтиш 

ўрнига 

ҳайвон 

сингари 

тубанлашиб  бормоқдасан,  бу  йўлдан 
эртароқ қайт деб, огоҳлантиради. 

Навоийнинг ана шундай ғоя илгари 

сурилган тарихий асарлари “Тарихи анбиё 
ва ҳукамо” ва “Тарихи мулуки Ажам” даги 
шеърий матнлар алоҳида эътиборга лойиқ. 
Азалий,  қадимий  мавзулар  (ахлоқий, 
фалсафий,  дидактик,  таълим-тарбиявий  ва 
шу 

кабилар) 

бу 

парчаларнинг 

барҳаётлигини таъминлаган. 

Инсон умри - бир лаҳзалик. Ана шу 

берилган  лаҳзалик  имкониятдан  унумли 
фойдаланмоқ, 

ўз 

аслига 

қайтмоққа 

улгурмок,  шошилмоқ  лозим.  Бу  дунё  - 


background image

Хорижий филология  

№1, 2020 йил 

 

 

77 

ёлғончи  дунё.  Ғафлат  уйқусидан  уйғониб, 
унинг 

ўткинчи 

бойликларига, 

шодликларига  шайдо  бўлиб  қолмаслик 
керак.  Баъзида  инсон  ўзлигини  унутиб, 
фоний  олам  ўйинларига  берилиб  кетади. 
Кетмоқлик  онлари  тобора  яқинлаша-
ётганлигини  ёддан  чиқаради.  Навоий  ана 
шундан қайғуга тушади. 

Мана  шундай  ғоявий  мазмун 

сингдирилган  шеърий  матнлар  ўзининг 
фалсафийлиги, 

ахлоқийлиги 

билан 

ажралиб  туради.  “Тарихи  анбиё  ва 
ҳукамо”даги  шеърий  матнлар  шоирнинг 
ҳаёт тажрибалари, донишмандлар ҳикмати 
асосида  майдонга  келган  фалсафий-
ахлоқий  мазмундаги  ҳамда  панд-насиҳат 
хусусиятларига  молик  байт,  рубоий  ва 
қитъалардан иборатдир [2,132]. 

Навоий 

ўзининг 

тасаввуфий 

қарашларидан 

асарлардаги 

шеърий 

матнларга  чуқур 

ахлоқий  мазмунни 

сингдиришда  атрофлича  фойдаланган. 
Инсон  қисмати  азалийлиги,  пешонасига 
битилган  тақдир  ўзгармаслиги,  барчага  у 
бирдек  эканлиги,  у  шоҳми,  гадоми, 
албатта,  бу  дунёни  тарк  этиши  муқаррар 
эканлиги  каби  ҳаётий  ҳақиқатларни  акс 
эттиришида 

шеърий 

матнларнинг 

фалсафийлиги  кўзга  ташланади.  Бундай 
хусусиятдаги  фалсафий  қарашлар  албатта 
тасаввуфдан озиқланади. Чунки, тасаввуф, 
бир  томондан,  дин  ва  шариат,  иккинчи 
томондан, фалсафа ва ҳикмат билан боғлиқ 
ҳолда  ривожланиб,  ўзига  хос  фалсафий, 
диний  йўналишларга  эгалиги  билан 
адабиётимизга  ўз  таъсирини  ўтказиб 
келган.  Унинг  акси  сифатида  Навоий 
шеъриятидаги  тасаввуфий  қарашларни 
мисол 

қилиб 

кўрсатиш 

мумкин. 

 

 

Фойдаланилган адабиётлар: 

 

1.

 

Алишер Навоий. Тарихи анбиё ва ҳукамо. – Самарқанд: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт 

ва санъат нашриётининг бўлими, 1990. – 138 б. 

2.

 

Валихўжаев  Б.  Ўзбек  адабиёти  тарихи.  ХV  асрнинг  иккинчи  ярми.  1-қисм.  – 

Самарқанд, 2002. 

3.

 

Муҳиддинов М. Комил инсон – адабиёт идеали. –Тошкент: Янги аср авлоди,  2005. – 

206 б. 

4.

 

Ўзбек адабиёти тарихи. 5 томлик. 2-том. – Тошкент: Фан, 1977. – 460 б. 

5.

 

Қудратуллаев  Ҳ.  Бобур  армони.  –Тошкент:  Шарқ  нашриёти-матбаа  акциядорлик 

компанияси бош таҳририяти, 2005. – Б.371. 

 

Пардаева И.

 

Идея, художественность, содержание и порядок

. B данной

 

статье, на 

основе  анализа  произведений  Алишера  Навои  "Tарихи  мулуки  Аджам"  и  "Tарихи  анбие  и 
хукамо",  определяется,  что  “назмийют”  не  является  состоянием  искусства,  проза  и 
“назм”  взаимодействуют,  как  в  идейном,  так  и  в  художественном  планах  на  основе 
гармоничных отношений. 

Pardayeva  I.

 

Idea,  artistry,  content  and  order. 

In  this  article  basing  on  the  analysis  of 

writings of Alisher Navoi "Tarihi muluki Ajam" and "Tarihi anbiyo and hukamo", it is determined 
that  nazmiyyut  is  not  a  state  of  art,  prose  and  nazm  are  in  interaction,  both  in  ideological  and 
artistic terms in a harmonious relationship. 

 

 

 
 
 
 
 

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Тарихи анбиё ва хукамо. - Самарканд: F.Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётининг булими, 1990. - 138 б.

Валихужаев Б. Узбек адабиёти тарихи. XV асрнинг иккинчи ярми. 1-кисм. -Самарканд, 2002.

Мухиддинов М. Комил инсон - адабиёт идеали. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2005. -206 б.

Узбек адабиёти тарихи. 5 томлик. 2-том. - Тошкент: Фан. 1977. - 460 б.

Кудратуллаев X,. Бобур армони. -Тошкент: Шарк нашриёти-матбаа акциядорлик компанияси бош тахририяти, 2005. - Б.371.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов