В работе Гадои рифмы - это форма самоидентификации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
60-63
26
6
Поделиться
Асланова, Х. (2018). В работе Гадои рифмы - это форма самоидентификации. Иностранная филология: язык, литература, образование, 3(3 (68), 60–63. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/foreign_philology/article/view/846
Хафиза Асланова, Самаркандский государственный институт иностранных языков

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматривается искусство «лафзи» как выражения формы стиха в работе Гадои.Представлен анализ использовании слов в творческого мастерства Гадои. А также представлены сравнения индивидуального подхода Гадои к рифмованным формам

Похожие статьи


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

60 

 

ГАДОИЙ ИЖОДИДА ҚОФИЯ  ШАКЛЛАРИНИНГ ЎЗИГА 

ХОС ИФОДАЛАНИШИ 

 

Асланова Ҳафиза Абдурахимовна, 

СамДЧТИ ўқитувчиси 

 

Калит  сўзлар:

 

бадиий  санъат,  маънавий  санъат,  лафзий  санъат,  қофия,  вазн, 

бошқофия, мукаррар, такрир,  зулфиқофиятайн, ҳожиб, радиф. 

 

Маълумки, 

бадиий 

санъатнинг 

таркибий  қисми  маънавий  ва  лафзий 
гуруҳланишни  ташкил  этади.  Улар  ҳам  ўз 
навбатида  кичик  таснифланишга  эга. 
Маънавий  санъатлар  –  лирик  мероснинг 
мазмуний 

моҳиятини, 

лисоний 

бирликларнинг  тасвир  объектига  образли 
ички маънони ифодаласа, лафзий санъатда 
эса, 

шеъриятнинг 

зоҳирий 

шакллар 

жимжимадорлиги  билан  аҳамиятлидир. 
Гадоий  ижодида  илми  баденинг  нафис 
намуналарини  учратамиз.  Улар  шоир 
меросининг бадиий санъатларда анъанавий 
ва  шу  билан  бир  қаторда  бетакрор 
услубини 

намоѐн 

қилади. 

Айниқса, 

маънавий  санъат  намуналарида  шоирнинг 
ижодий-поэтик    истеъдоди  тўлақонли 
очилади. 

Биргина 

лаффу-нашр 

ифодаланишида  ижодкор  ошиқ  қалб 
туйғуларини  образли  баѐн  этишлигини 
кўрсатади.  Ўз  ўрнида  маҳбубанинг  ташқи 
портрети  ички  олами  билан  уйғунлигини 
таърифлайди. 

Қолаверса, 

лингвистик 

нуқтаи  назардан  семантик  синонимия, 
тасвирий 

ифоданинг 

индивидуал 

шаклларини ўқишимиз мумкин.   

Гадоий 

шеъриятида 

анъана-

вийликка 

индивидуал 

ѐндашишлик 

маҳорати илмий асосни талаб этади. Унинг 
ҳар  бир  ғазалида  илми  баденинг  кўплаб 
намуналари  даврий  анъанага  мос  ва  шу 
билан бир қаторда индивидуал  услуб касб 
этади. Шу боис ҳам Гадоий ўз шеъриятида 
ижодий  ўзига  хослик  хусусиятлари, 
ижтимоий  масалалар  талқини,  бадиий 
санъатлар  ва  тимсол  яратиш  маҳоратлари, 
вазн, қофия, бадиий тасвир воситаларидан 
моҳирона фойдаланган. Диний ва дунѐвий 
ишқнинг  бадииятда  қўлланилиши,  унинг 
учун  эса,  қофия  ва  вазн  тизимининг 
мувофиқлиги, 

шеърий 

санъатларнинг 

қўлланилиш  доираси  чуқур  таҳлилларни 
келтириб чиқаради.   

Шеърнинг 

бошида 

келадиган 

сўзларнинг  оҳангдош  бўлиб  келиши  эса,  

бошқофия 

 деб айтилади. Гадоий ижодида 

бу  санъат  ҳам  бир  хил  ҳижоланишга 
эгадир. 

Санингдек шоҳнинг остонасинда, 
Манингдек бир Гадо бўлмаса бўлмас. 

[4, 126]. 

Ёки: 
Сийратинда,  дилрабо  давлат  нишони 

кўрнадур,  

Суратингда  дағи  анвоъи  маъний 

кўрнадур. [4, 145]. 

Мумтоз  адабиѐтимизда  ҳар  бир 

мисра 

сўнгида 

иккитадан 

сўзнинг 

қофияланиб  келишига  - 

зулфиқофиятайн

  

дейилади.  ―Байт  мисраларида  иккитадан 
сўзни  қофиядош  қилиб  келтириш  усули 
зулқофиятайн  (қўш  қофия  келтириш) 
санъати  дейилади.  Ҳар  қайси  байтдаги 
қофиядош  икки  сўз  мисралар  охирида 
кетма-кет  ѐхуд  мисраларнинг    турли 
ўрнида келтирилиши мумкин. 

Навоийнинг  «Лайли  ва  Мажнун» 

достонидаги 

Кўнглига хаѐлидин тафаккур,  
Жониға висолидин таҳайюр  
...Дардимға хаѐлини табиб эт,  
Жонимға висолини насиб эт, 
Ҳам ҳужраи хилқатим бузулди,  

Ҳам риштаи тоқатим узилди. 

каби  кўплаб  байтлардаги  қўш  қофиялар 
мутакаррин қофия саналади. 

Қофиядош  икки  сўз  мисраларда 

ѐнма-ѐн  эмас,  балки  икки  ўринда  келса, 
улар  маҳжуб  қофия  дейилади.  Бу  хил 
қофияларда 

қофиядош 

сўзлар 

мисраларнинг  боши  ва  охирида  келиши 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

61 

мумкин.  Масалан,  Алишер  Навоийнинг 
«Ҳайратул аброр» достонидаги 

Авж тутуб шуълаи жабборлиқ, 
 Мавж уруб лужжаи қаҳҳорлик  
«Сабъаи сайѐра» достонидаги  
Ҳайратда вуҳуш ваҳшатимдин,  

Меҳнатда туюр меҳнатимдин 

байтларидаги  қофиялар  шу  хилдадир  [6, 
26]. 

Гадоий 

лафзий 

санъатининг 

аҳамиятли  жиҳати  шундаки,  ижодкор  сўз 
бўғинларини  тенг  миқдорда  қўллаши 
билан ажралиб туради. 

Чун  гашт  учун  отландинг,  аѐ  сарви 
равоним, 
Етти  ети  гардунға  манинг  оҳу 
фиғоним [4, 229]. 

Ёки: 

Эй  наъими  нози  оламдин  манга 
дилдор умид, 
Дилраболарнинг  ичинда  жонума 
дийдор умид [4, 147]. 

Шеърнинг  ҳар  бир  мисраси  охиридаги 

оҳангдош  сўзларнинг  қўлланилиши  -  

қофия

 саналади. ―Қофия ва унинг турлари, 

таркибий  тузилиши  шарқ  поэтикасида 
алоҳида 

фан 

«Илми 

қофия»да 

ўрганилган.  Бу  назария  қофия  таркибини 
фонетик  жиҳатдан  тўлароқ  текширишда 
катта имкониятларга эга. Унга кўра 

қофия 

равий 

(луғавий  маъноси  туяга  юк 

боғлайдиган арқон, истилоҳий маъноси эса, 
қофияни  ташкил  этув-чи  асосий  унсур) 
ҳарфидан-  товушидан  иборат.  Масалан, 
«вафо»  ва  «жафо»  сўзларидаги 

о 

товуши, 

«вафодор»  ва  «жафодор»  сўзларида  эса, 

р 

товуши  равийдир.  Қофия  назариясига 
кўра,  қофияда  равийдан  ташқари  яна 
саккизта  унсур  бўлиб,  булардан  тўрттаси-
ридф,  қайд,  таъсис  ва  дахил  равийдан 
олдин,  тўрттаси-  васл,  хуруж,  мазид  ва 
нойира равийдан кейин келади. 

Мумтоз  поэтикага  кўра,  қофия  иккита 

асосий  гуруҳга  - 

муқаййад 

(ўзакнинг 

оҳангдошлигига  асосланган)  ва 

вамутшқ 

(қўшимчали 

сўзлар 

оҳангдошлиги) 

қофияларга ажратилади. 

Муқаййад  қ

офия  равий

,  таъсис,  ридф, 

қайд,  дахил 

каби  унсурлардан,  мутлақ 

қофия  эса 

васл,  хуруж,  мазид,  нойира 

сингари  узвларни  ўз  ичига  олади.  Ушбу 
унсурларнинг 

қўлланишига 

нисбатан 

муқаййад 

қофия 

етти 

(муқаййади 

мужаррад,  муқаййа-ди  муассас,  таъсисли 
ва  дахилли  муқаййад,  ридфи  аслийли 
муқаййад,  ридфи  муфрадли  муқаййад, 
ридфи  мураккабли  муқаййад,  қайдли 
муқаййад) 

турга,  мутлақ  қофия  эса  25 хил 

(мужаррад, 

таъсисли, 

таъсисли 

ва 

дахилли,  ридфи  аслийл,  ридфи  муфрадли, 
ридфи мураккаб, кайд, хуружли, таъсис ва 
хуружли, таъсис, дахил ва хуружли, ридфи 
аслий  ва  хуружли,  ридфи  мураккаб  ва 
хуружли, кайдвахуружли, мазидли, таъсис 
ва  мазидли,  таъсис,  дахил  ва  мазидли, 
ридфи  аслий  ва  мазидли,  кайд  ва  мазидли, 
ридфи  мураккаб  ва  мазидли,  нойирали, 
таъсисли  ва  нойирали,  таъ-сис,  дахил  ва 
нойирали,  кайд  ва  нойирали,  ридфи  аслий 
ва нойирали, ридфи мураккаб ва нойирали) 

тасниф қилинади. 

Кўриниб  турибдики,  Шарқ  мумтоз 

қофия  назарияси  ўз  характери  жиҳатдан 
жуда  ҳам  мукаммал  фонетик  тизимдир. 
Бинобарин, замонавий шеъриятдаги қофия 
ҳам  мазкур  назария  асосида  тадқиқ 
қилинса,  мақсадга  мувофиқ  бўларди  [5, 
317-318].  Гадоий  услубида  ғазалларининг 
аксарияти  тўлиқ  қофияланиш  тизимига 
эгадир.  

Ул  малаксиймо  санам,  гар  ҳур 
эмастур ѐ парий,  
Пас  недур  бу  насли  одамдин 
анинг юз ѐ барий? [4, 163]. 

 

Қофия  шеър  интонациясида,  ритмик 

таркибида,  синтактик  бирлигида,  банд 
тузилишида  муҳим  вазифа  бажаради,  у 
шеърий  нутқни  оҳангдор  ва  таъсирли 
қилишга  хизмат  этади,  мисраларнинг 
ѐдланишини осонлаштиради. 

 

Ҳар  нечаки  сентек  менга 

дилдор

 

топилмас. 

Мендек  сенга  ҳам  ѐри 

вафодор 

топилмас [4, 134]. 
 

 ―Мумтоз  шеъриятимиздаги  қофия 

анчагина 

ҳолатларда 

радиф 

билан 

биргаликда қўлланиб келган. Радиф ―изма-
из  келувчи‖  маъносини  ифодаловчи  сўз 
бўлиб,  адабиѐтшуносликда  қофиядан  сўнг 
келиб айнан такрорланувчи сўз ѐки сўзлар 
бирикмасини англатади. Радифлар шеърда 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

62 

ифодаланаѐтган етакчи фикрни таъкидлаш, 
ўқувчи эътиборини асосий ғояга жалб этиб 
шоир  ғоявий  ниятини  ўқувчи    қалбига 
тўлароқ,  чуқурроқ  етказиш  мақсадига 
хизмат  қилади‖ [6,  84].  Гадоийнинг  юзлаб 
ғазаллари радиф билан ѐзилгандир.  

Ёз  фасли  боғ  агарчи  равзайи  ризвон 

эрур,

  

Сенсиз,  эй  ҳури  парийпайкар,  манга 

зиндон 

эрур 

[4, 126].

 

Ёки: 

Ҳар  нечаки  сентек  менга  дилдор 

топилмас.

 

Мендек  сенга  ҳам  ѐри  вафодор 

топилмас 

[4, 155]. 

 

 

Шеър таркибидаги бир қаторда бир 

сўзнинг  бир  неча  марта  санаш  оҳанги 
билан  такрорланишига  - 

такрир

  деб 

айтилади.  ―Такрорлаш  воситасида  сўз 
маъносини,  унинг  моҳиятини  таъкидлаб 
кўрсатиш 

ушбу 

санъатнинг 

асосий 

хусусияти  саналади‖  [6,  125].  Гадоий 
такрирларида 

ҳолатларни 

ифодалаш, 

ошиқнинг  аҳволоти  тасвири  етакчилик 
қилади.  

Чун  гашт  учун  отландинг,  аѐ  сарви 

равоним, 

Етти,  етти

  гардунға  манинг  оҳу 

фиғоним [4, 129]. 

Ёки: 
Ҳосид  айтур:  Ул  эшикта  хорсен 

тупроқтек, 

Оғзиға, оғзига 

урунг, сўзласун иззат 

била [4, 143]. 

 ―Такрорлаш 

воситасида 

сўз 

маъносини,  унинг  моҳиятини  таъкидлаб 
кўрсатиш  ушбу  санъатнинг  асосий  ху-
сусияти  саналади.  Чунончи,  Алишер 
Навоий ғазалидаги 

Дема, 

ишқим 

найладиким, 

рўзгорингдур қаро,  

Ўртади,  эй  қотили  номеҳрибоним, 

ўртади 

байтининг  иккинчи  мисраси  бошидаги 
«ўртади»  сўзини  байт  охирида  яна  бир 
такрорлар экан, шоир шу сўз англатаѐтган 
маънони  таъкидлаш  мақсадини  кўзлагани 
кўриниб турибди [6, 125]. 

 

Гадоий 

ғазалларида 

Шарқ 

поэтикасининг  фикрни  равон  ва  нафис 
ифодалаш  йўллари  ва  воситалари,  бадиий 
санъатларнинг 

турлари 

ҳамда 

хусусиятлари  каби  муҳим  масалаларни  ўз 
ичига  олувчи  соҳаси  бўлмиш  илми  бадеъ 
ҳам  ўзининг  чиройли  ифодасини  топган. 
Шоир илми баденинг мазмуннинг таъсири 
ва  ҳаяжонлилигини  оширадиган,  фикрни 
бўрттириб, оҳангдорликни кучайтирадиган 

тазод,  талмеҳ,  ташбеҳ,  таносиб,  итфоқ, 
ҳусни таълил, ирсолул масал, тажоҳул-ул-
ориф,  лаф  ва  нашр,  тарсеъ,  тарди  акс, 
тажнис,  ийҳом 

каби  қатор  поэтик 

шаклларидан маҳорат билан фойдаланган. 
 

Такрир  санъати  билар  бир  қаторда 

мукаррар  санъати  ҳам  борки,  бунда  шеър 
таркибидаги  бир  қаторда  бир  сўзнинг 
такрор  тарзда  қўлланишига  айтилади.  

Мукаррар

  –  сўзи  ―қайта-қайта,  уст-

устига‖  деган    маъноларни  ифодалайди. 
Такрирда  бир  хил  сўзнинг  санаш  оҳанги 
билан  ифодалаш  етакчилик  қилиб,  унга 
вергул  тиниш  белгисидан  фойдаланишлик 
талаб  этилса,  мукаррарда  бир  хил  сўз 
такрорланишда 

қўлланилиб, 

чизиқча 

имловий 

белгиси 

асосида 

ѐзилиши 

кўрсатилади. 

Мен  Гадойи  хастани  боре  соғинғин 

кеч-кеч

Гар муяссар бўлмаса сўрмак, азизим, 

бот-бот 

[4, 178]. 

Гадоийнинг  ижодий  маҳсуллари 

бадиий  санъатларнинг  сержилолиги  билан 
ҳам  ўқувчининг  дилидан  жой  олади. 
Мавлоно 

Гадоий 

айни 

туркий 

шеъриятнинг  гуллаб  яшнаган  пайтида 
ижодий баркамоллик касб этди.  

 

Адабиѐтлар: 

1. Алишер Навоий. ―Мажолисун-нафоис‖, Илмий-танқидий матн, - Т., 1961. 
2. Аҳмадхўжаев Э. Гадоий (Ҳаѐти ва ижодий мероси) - Т., 1978.    
3.  «Девони  Гадо»(

)    Париждаги  «Biblatique  Nationale»  («Миллий 

кутубхона»)нинг  «Departament  des.  Manuscrits  Suppl  turc»  («Турк  қўлѐзмалари  бўлими»)да 
981-рақамли инвентарь остида сақланиб келинаѐтган қўлѐзма. 


background image

Хорижий филология  

№3, 2018 йил 

 

 

63 

4. Рустамов М. Гадоий девонининг луғати ва матни. ЎзФА Алишер Навоий номидаги 

Давлат музейи таҳрир бўлими.  - Т., 2007. 

5. Салаев Ф., Қурбонниѐзов Г. Адабиѐтшунослик атамаларининг изоҳли сўзлиги.  – Т., 

2010. 

6. Ҳожиаҳмедов А. Мумтоз бадиият луғати, ―Янги аср авлоди‖, Тошкент, 2008 й. 

 

Aslanova  H.  In  the  work  of  Gadoi,  the  peculiar  expression  of  rhymes’  form. 

The  article 

deals with the expression of lafziy arts in Gadoi‟s activity. It presents the analysis of Gadoi‟s word 
using as a literary skill. Moreover, the article describes the comparisons of individual approach of 
Gadoi‟s rhyme forms.   

Асланова  Х.  В  работе  Гадои  рифмы  -  это  форма  самоидентификации. 

В  статье 

рассматривается  искусство    «лафзи»  как    выражения  формы  стиха  в  работе  Гадои. 
Представлен  анализ  использовании  слов  в  творческого  мастерства  Гадои.    А  также 
представлены сравнения индивидуального подхода Гадои к рифмованным формам.  

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. “Мажолисун-нафоис”, Илмий-танкидий матн, - Т., 1961.

Ахмадхужаев Э. Гадоий (Хаёти ва ижодий мероси) - Т., 1978.

«Девони Гадо»(’-£ Париждаги «Biblatique Nationale» («Миллий

кутубхона»)нинг «Departament des. Manuscrits Suppl turc» («Турк кулёзмалари булими»)да 981 -ракамли инвентарь остида сакланиб келинаётган кулёзма.

Рустамов М. Гадоий девонининг лугати ва матни. УзФА Алишер Навоий номидаги Давлат музейи тахрир булими. - Т„ 2007.

Салаев Ф., Курбонниёзов Г. Адабиётшунослик атамаларининг изохли сузлиги. - Т., 2010.

Хржиахмедов А. Мумтоз бадиият лутати, “Янги аср авлоди”, Тошкент, 2008 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов