86
Rustamova Shahnoza Shavkatovna
O‘zbekiston Respublikasi Bandlik
va mehnat munosabatlari vazirligi Bandlik dasturlarini shakllantirish va monitoring
qilish boshqarmasi sho‘ba mudiri
AHOLI BANDLIGIGA KO‘MAKLASHISHDA KOOPERATIVLARNI
DAVLAT TOMONIDAN QO‘LLAB-QUVVATLASH MEXANIZMLARI
------------------------------------------------------
Rustamova Shahnoza Shavkatovna
Head of the Department
of Formation and Monitoring of Employment Programs of the Ministry
of Employment and Labor Relations of the Republic of Uzbekistan
STATE SUPPORT MECHANISMS OF COOPERATIVES IN PROMOTING
EMPLOYMENT
------------------------------------------------------
Рустамова Шаҳноза Шавкатовна
Начальник Управления формирования и мониторинга программ занятости
Министерства занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан
МЕХАНИЗМЫ ГОСУДАРСТВЕННОЙ ПОДДЕРЖКИ КООПЕРАТИВОВ
В СОДЕЙСТВИИ ЗАНЯТОСТИ НАСЕЛЕНИЯ
------------------------------------------------------
Аҳоли бандлигига кўмаклашишда кооперативларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш механизмалари
Томорқа ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ҳамда
тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолини, айниқса
ишсиз ва ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатлами бандлигига кўмаклашиш
мақсадида
кооперативлар
ташкил этишни давлат томонидан рағбатлантириш
механизмлари йўлга қўйилди.
Кооперативлар ташкил этишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш
иқтисодиёт тармоқларининг ривожланишига, айниқса қишлоқ хўжалиги
ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали аҳоли даромадини кўтариш
имкониятига сезиларли таъсир этади.
87
Кооперативлар қишлок хўжалик хом ашёсини қайта ишлаш, озиқ-овқат
маҳсулотлари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш, техник ахамиятга эга
бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, таъмирлаш ва қурилиш
ишлари, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек
тикувчилик, ҳунармандчилик каби бошқа йўналишларда тадбиркорлик
фаолиятини олиб боришлари мумкин.
Кооператив – юридик шахс ҳисобланиб, аъзоларининг сони
кооперативнинг фаолият соҳасига, унинг уставига кўра белгиланади.
Кооперативларга берилган айнан ана шу ваколатдан аҳоли бандлигига
кўмаклашиш мақсадида кенг фойдаланиш мумкин. Шу муносабат билан ишсиз
ва банд бўлмаган аҳолини кооперативлар устав фондига улушдор сифатида
киритиб, уларнинг бандлигигига кўмаклашишни рағбатлантириш мақсадида
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар
бериш механизмидан таъсирчан ва самарали чора сифатида фойдаланилди.
Бюджетдан ажратиладиган субсидия
— давлат томонидан муайян
мақсадлар учун бюджет ҳисобидан бериладиган пул маблағлари; солиқ
тўловчига муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига бўшайдиган маблағлар
ҳисобланади (Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси).
Яъни, ишсиз ва иш қидираётган, шунингдек ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли
қатламига мансуб бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида
кооператив ташкил этмоқчи бўлган муассисга мазкур шахсларни кооператив
устав фондига (жамғармасига) улуш сифатида киритиш учун — ҳар бир аъзога
базавий ҳисоблаш миқдорининг
15 баравари
миқдорида субсидия ажратиш
йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан
2020-
2021 йиллар
давомида жами
697 та
кооперативлар ташкил этилган бўлиб,
33 669 нафар
ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган.
Кооператив ташкил этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-қадам
. Туман ҳокимлиги ишсизлар сони кўпроқ бўлган қишлоқлар
(аҳоли пункти)га яқин жойдан захирадаги, оборотдан чиққан, лалмикор ерлардан
(ўртача 15 гектар) ер майдони ажратади;
2-қадам
. Ажратилган ердан 2/3 қисми (10 гектари) кооператив аъзоларига
(20 сотихдан), 1/3 қисми (5 гектари) етакчи тадбиркорга кооперативни
ривожлантириш учун ажратилади.
88
Кооперативга етакчи тадбиркор (тортувчи - таъсисчи) бириктирилади.
Тадбиркор тажрибага ва етарли моддий-техник базага эга бўлиши керак;
3-қадам
. Кооперативга - ишсиз, камбағал оиланинг аъзолари, меҳнат
миграциясидан қайтган фуқаролар (ўртача 50 киши) бирлаштиради. Номзодлар
сектор раҳбари, меҳнат органи ва ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси бўйича
танлаб олинади.
4-қадам.
Кооператив ерлари пудрат шартномалари асосида камбағал
оилага камида 5 йил муддатга ажратилади. Шартномага кўра оила қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва уни белгиланган нархларда кооперативга
сотиш мажбуриятини олади.
5-қадам.
Кооператив устав фонди унинг асосий таъсисчиси (90 %) ва
бошқа (50 та) аъзолари (10%) маблағлари ҳисобига шакллантирилади.
Кооперативнинг (50 нафар) аъзолари улуши Бандликка кўмаклашиш
жамғармасидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобига (БҲМнинг 15 баробари 4
050 000 млн.сўмдан) шакллантирилади.
Шу билан бирга, субсидиялар давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятига
жалб этиш ва уни ривожлантириш мақсадида берилиб, қайтариб олиниши
назарда тутилмаган
молиявий кўмак
ҳисобланади. Айнан ана шу жиҳат
субсидиялардан фойдаланишда айрим “тадбиркорлик” субъектлари томонидан
суиистеъмолликка олиб келиш учун қулай имконият эканлигини ҳам инобатга
олиш керак. Масалан:
Биринчидан,
кооперативларга аъзо бўлган ишсиз шахслар ишга қабул
қилиш тўғрисидаги
буйруқ ва меҳнат шартномасисиз
аъзо бўладилар. Бу эса
меҳнат муносабатларига киришмаганлиги сабабли икки томоннинг меҳнат
ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиламаслиги натижасида даромадга эга
бўлишини таъминламайди. Олиб борилган мониторинг натижаларига кўра
аксарият кооперативлар аъзо бўлган шахслар учун Давлат солиқ органлари
томонидан ягона ижтимоий тўлов тўламаган ҳолатлари аниқланди. Бу эса аъзо
бўлган шахснинг ижтимоий ҳимоясини, яъни пенсия ёшига етганда (аёллар 55
(54) ёшдан, эркаклар 60 ёшдан) пенсия таъминотини кафолатламайди.
Шунингдек, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар (вақтинча меҳнатга
лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича) тўланиши ҳам
кафолатланмайди.
Иккинчидан,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 20 апрелдаги 225-сон “Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган
аҳолига берилаётган субсидия, грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли
ва самарали ишлатилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
89
асосида 2021 йил 1 майдан бошлаб 28 та туман ва шаҳарларда синов тариқасида
Давлат маблағлари ҳисобидан банд бўлмаган аҳолига берилаётган субсидия,
грант, нафақа ва бошқа тўловларнинг мақсадли ва самарали ишлатилишини
таъминлаш мақсадида ижтимоий шартномалар тузиш жорий этилди. Мазкур
ижтимоий контрактнинг бандларига кўра кооперативлар устав фондига улуш
сифатида киритиш учун ажратилган субсидия ҳисобига ишлаб чиқариш
жараёнларида кооператив аъзоси сифатида фаол иштирок этиш мажбурияти
белгиланган. Ишсиз томонидан узрсиз сабабларга кўра контракт шартлари
бажарилмаган тақдирда, контракт бекор қилинган кундан эътиборан ўн икки
ойгача ушбу шахс билан контракт тузилмаслиги томонларнинг жавобгарлигини
белгилайди. Бу эса контракт шартлари бажарилмаслиги муносабати билан
фуқаро
12 ой давомида
бандлик хизматларидан (ишсизлик нафақаси,
субсидиялар, стипендиялар ва б.) фойдалана олмаслигини англатади.
Учинчидан,
ишсиз сифатида рўйхатга олинган шахслар кооперативларга
аъзо сифатида қабул қилингандан сўнг, кўп муддат ўтмасдан корхонани ёпади ва
улушдорларга турли важлар билан улуш қайтариб берилмайди. Масаланинг
ечимсиз қолишининг яна бир тарафи – субсидия сифатида ажратилган маблағлар
қайтариб берилмаслиги тадбиркорлик субъектларининг масъулиятдан озод
этишга имкон бермоқда.
2020
ва
2021
йиллар мобайнида ташкил этилган кооперативларни алоҳида
йиллар кесимида ҳисоботига қарайдиган бўлсак,
2020 йилда 469 та
кооперативлар ташкил этилган бўлиб,
2021 йилда 228
та
ни ташкил этган. Бу
рақамлар ўз навбатида ташкил этилган кооперативларга ажратилаётган
маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича олиб борилган назорат-тафтиш
ўтказиш натижасида юзага келган.
Яъни, 2020 йилда кооперативларни қўллаб-қувватлаш механизми
пандемия сабабли иш ўринларин йўқотган ҳамда даромад манбааларини
вақтинча йўқотган аҳолини бандлигига кўмаклашиш мақсадида кенг кўламда
йўлга қўйилган. 2021 йилда эса иш ўринлари яратилганлиги, аҳолини бошқа иш
ўринларида банд қилишга кўмаклашиш ишлари самараси натижасида
кооперативлар ташкил этиш бўйича назорат кучайтирилди. Шу муносабат билан
2021 йилда кооперативларнинг аксарияти етакчи тадбиркорлар томонидан
ташкил этилди.
н
и
Q
и
QIY
SIY
6S
дт
Ш
TADOIOOT INSTITUTI
RESEARCH INSTITUTE
ЯЛЛРЛА.Ч.Роисх
USAID
FROM THE AMERICAN PEOPLE
90