334
МИОКАРД ИНФАРКТИ КАСАЛЛИГИГА БЕМОРЛАР ОРАСИДА
МОЙИЛЛИКНИ АНИҚЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИК ЧОРАЛАРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ.
Гуломжонова Н., 2 курс, Олий ҳамширалик иши факултети Илмий
рахбар: Валиева Т.А
ТашПМИ, УАШ терапия, клиник фармакология кафедраси
Мавзунинг долзарблиги
: Юрак кон томир касалликлари йилдан - йилга ёшариб ва
купайиб бораётган касаллик хисобланади.Юрак қон томир касалликлари орасида миокард
инфарктидан кейин ўлим кўрсаткичи кўп учрайди. Хар йили дунё буйича 17.5 млн ахоли шу
касаллик туфайли вафот этади. Беморлар орасида миокард инфарктидан сўнг рухий ва
жисмоний мехнат фаолияти бузилишлари кўп учрайди.
Тадқиқот максади:
Юрак билан боғлик муаммоси бор беморлар ўртасида миокард
инфаркти касаллиги хақида тушунтириш ишлари ўтказиш ва мойилликни аниқлаш..
Тадқиқот вазифалари:
Касалхоналарда миокард инфаркти профилактикаси даражасини
ўрганиш, ўрта тиббий ходимларнинг миокард инфаркти ўтказган беморлар билан олиб
борадиган парвариш ишлари буйича тавсиялар бериш, юракка боғлик муаммоси бор беморлар
билан миокард инфаркти профилактикаси бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш.
Тадқиқот усули ва материалари:
Олиб борилган тадқиқот Тошкент шахридаги Тошкент
Тиббиёт Академияси кўп тармокли клиникаси 1-кардиология бўлими ва 5- шахар клиник
шифохонасида кардионеврология бўлимида, аноним анкеталаш ва интервью усулида ўтказилди.
Унда жами 45 нафар беморлар, 10 ўрта тиббий ходимлар иштирок этдилар. Беморларнинг 25
нафари кордиологик беморлар ( МИ ўтказмаган), 20 таси миокард инфаркти ўтказган
беморларни ташкил қилади.
Натижалар:
Тадқиқот натижасига кўра, касалликка мойил ахолининг ўртача ёши 30-60
ёшни ташкил етади. МИ ўтказмаган беморлар 60% (15) эркакларни, 40% (10) аёлларни ташкил
қилса, МИ ўтказганлар орасида эркаклар-85% (17), аёллар-15%ни (3) ташкил етди. МИ ўтказган
беморларнинг 55%и (11) ақлий мехнат талаб етадиган касблар билан шуғуллангани аниқланди.
Барча беморлар орасидан диспансер назоратида турувчи беморлар 31% (14) ни ташкил етди.
Тадқиқот давомида оилавий поликлиникалардаги патронаж хизмати фаолияти хақида хам
маълумотлар йиғилди. Унга кўра, 62,2% (28) беморлар патронаж хизматини қониқарли
бахоладилар. Бу эса миокард инфаркти профилактикасида жуда ахамиятли. Миокард инфаркти
ўтказмаган беморларнинг атиги 12%и (3) миокард инфаркти касаллиги ва унинг
профилактикаси хақида маълумотга эга эканлиги аниқланди.
Натижаларга кўра, миокард инфаркти билан касалланганларнинг 80%(16) да миокард инфаркти
ўтказишидан аввал, юрак билан боғлиқ хеч қандай муаммолари бўлмаган, аммо улардан 87,5%
(14) да наслий мойиллик мавжуд бўлгани аниқланди.
Миокард инфаркти ўтказмаган беморларда касаллик хақида тушунтириш ишлари
ўтказилганида, берилган тавсиялар 95,5% (43) беморларга маъқул келди.
Миокард инфаркти касаллигида 48% рухий зўриқиш, 13% зарарли одатлар, 35% жисмоний
зўриқиш, 4% бошқа омиллар, касаллик келтириб чиқарувчи хавф омили эканлиги аниқланди.
66,6%
(30) беморлар, касалликлар профилактикасида, тиббий
ходимларнинг роли юқори эканини таъкидладилар. Шифохоналардаги даво ва парвариш
ишлари, беморлар томонидан 91,1% (41) қониқарли бахоланди.
Хулоса:
Шундай қилиб, юқоридаги кўрсаткичларни инобатга олган холда, юрак
касаллиги бор беморлар ўртасида ДИМларда тиббиёт ходимлари томонидан миокард инфаркти
касаллиги хақида сухбатлар ўтказиш, улар орасида соғлом мухитни (зарарли одатларсиз),
рационал овқатланишни ташкил этиш, гиподинамияни олдини олиш бўйича тавсиялар бериш.
Миокард инфаркти ўтказган беморлар орасида доимий врач кўрикларини ташкил этиш, дори
воситаларини доимий вактида ва керакли дозада қабул қилиш кераклигини тушунтириш,
зарарли одатлар, рухий ва жисмоний зўриқишлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган
салбий холатлар хақида огохлантириш, беморларни рухий- психологик томонлама қуллаб-
қувватлаш миокард инфаркти қайталанишини олдини олишда жуда катта ахамиятга ега.
335
Адабиётлар рўйхати:
1.
Султанов, Х., А. Рахматуллаев, and У. Шарипов. "Болаларда бронх-упка тизими
мальформацияларини
хирургик
даволаш." Актуальные
вопросы
детской
хирургии 1.1 (2023): 45-45.
2.
Aliev, M. M., T. T. Narbaev, and N. N. Turaeva. "Chuliev MS Nasirov MM The choice of method
and level of colostomy in children with Hirschsprung’s disease and anorectal malformation." Jurnal
Bulleten associatcii wrachei Uzbekistana 2 (2016): 95-9.