358
ЎЗБЕК ХАЛҚ МАҚОЛЛАРИНИНГ АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ҲИКОЯЛАРИДА
ТУТГАН ЎРНИ.
Мелибаева М, 212-гуруҳ, Тиббий педагогика факультети.
Илмий раҳбар: Нодирова М.Р
ТошПТИ, Ўзбек тили ва адабиёти, рус ва лотин тиллари кафедраси.
Мавзунинг долзарблиги:
Мақоллар ўзбек адабиётида асрлар давомида тўпланган
бебаҳо мерослардан бири ҳисобланади. Тафаккурнинг бундай дурдонасини ҳалқимиз асрлар
оша кўз қорачиғидай асраб оғиздан-оғизга, авлоддан- авлодга еткизиб келмоқда. Мақоллар хеч
қачон ўз маъноси йўқотмай замонлар оша тобора сайқалланади ва мазмуни теранлашади. Ҳалқ
ҳаёти тажрибасидан келиб чиқадиган хулосаларининг бадиий ифодаси бўлмиш мақоллар,
гарчи бир-икки лўнда жумлали ё мисрали бўлса-да, уларнинг ҳар бирига, М. Горький сўзлари
билан айтганда: “Бутун-бутун китобларга ёритиладиган фикр ва маъно жо қилинган. Ҳалқ
асрлар давомида сайқал берган ҳар бир мақол етук бадиий асардир”. Мана шу фикрга
қўшилган ҳолда бизнинг ўзбек адабиётшунослар хам ўз асарларида мақолларни асарларнинг
маъносини тўлиқ ифода қилиш учун ишлатишган.
Ишнинг мақсади:
Абдулла Қаҳҳор асарларида қўлланган мақолларга маъносини
ўрганиш.
Ишнинг амалий аҳамияти:
Мақоллар А. Қаҳҳорнинг “Ўғри” “Бемор” ва “Дахшат”
ҳикояларида ҳам эпиграф сифатида қўлланган. “Отнинг ўлими итнинг байрами” ушбу мақол
орқали муаллиф кимларнинг яшаши учун ҳалақит берадиган қандайдир таъсир ёки кучдан
қутулган деган маънони ифодалайди. Бу ўзбек тилидаги “Сулаймон ўлиб, девлар қутулди”
мақолига маъно жиҳатидан ўхшаб кетади. “Бемор” ҳикоясидаги “Осмон узоқ, ер қаттиқ”
мақолини қўллашдан мақсад ушбу ҳикоядаги Сотиболдининг аёлининг касаллиги сабабли
нима қилишини ва кимга мурожаат килиши билмай ноилож аҳволда колган ҳолатини
ифодалашдир. Бу мақол ҳаддан ташкари оғир аҳволга, ноиложлик ҳолатига тушиб қолган
кишилар томонидан айтилади. Ушбу мақол орқали А.Қаҳҳор фақатгина Сотиболдининг
хотини эмас, балки бутун жамият бемор эканлигини очиб беради. Ҳикояда беморни
даволатиш, шифокорга олиб боришга имконсизликдан, турли хурофотларга ишониш
кўрсатилган.
Хулоса:
Мақоллар асрлар оша халқ маданияти, маънавияти ва яшаш тарзини сақлаб
уни авлоддан авлодга етиб боришида катта аҳамиятга эга бўлган халқ оғзаки ижодининг энг
бой жанрларидан бири бўлиб қолади. Мақоллар нафақат бадиий адабиётда балки кундалик
мулоқотимзда ҳам фикр ифодалилигини ошириб, мазмунни бойитади. Буюк ҳикоянавис
Абдулла Қаххор ҳам ана шундай кам сўзда кўп маъно ифодалай оладиган ижодкорлардан бири
бўлган. Бир неча кун ичида ҳикоялар ёзган бўлса, бу ҳикояларни қисқартириш устида ойлаб
ижод килган. Ўзбек ҳалқ мақолларини ҳикояларида қўллаган ҳолда Абдулла Қаҳҳор мақоллар
ва уларнинг асл маъно ва мазмуни йўқолиб кетмаслиги учун ўз ҳиссасини қўшган.
Адабиётлар рўйхати:
1. Шойимова, Шохиста, Суръат Гулямов, and Акмал Рахматуллаев. "Роль и значение
национальных медицинских ценностей в сохранении здоровья человека." Актуальные
проблемы обучения социально-гуманитарных наук в медицинском образовании 1.1 (2023):
427-436.
2. Турдиева, Кавсар Шералиевна. "Круг детского чтения поэтических произведений А.
Арипова." Бюллетень науки и практики 6.10 (2020): 430-438.