370
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2020 ЙИЛ 24
ЯНВАРДАГИ ОЛИЙ МАЖЛИСГА МУРОЖААТНОМАСИ - ОЛИЙ ТАЪЛИМНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА АСОСИЙ ОМИЛ”
Хикматов Ж, 210-гуруҳ, Тиббий - педагогика факультеты
Илмий раҳбари: ф.ф.н.Ахмедова М.А.
ТашПМИ, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти
кафедраси
Долзарблиги
: Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантириш фақат жадал
ислоҳотлар, илм-маърифат ва инновация билан эриша оламиз.
Бунинг учун,
авваламбор, ташаббускор ислоҳотчи бўлиб майдонга
чиқадиган,
стратегик
фикр юритадиган, билимли ва малакали янги авлод кадрларини тарбиялашимиз зарур. Шунинг
учун ҳам боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача - таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш
бошланди.Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини
савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак.
Мақсади
: мамлакатимизда Олий таълимни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур
билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш.
Манбалар ва ўрганиш услублари
:
2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш йили. Шавкат Мирзиёев жорий йилни ана шундай номлашни
таклиф этиб, Олий Мажлис буни маъқуллади, Манба сифатида Шавкат Мирзиёевнинг 2020
йил 24 январдаги Олий Мажлисига Мурожаатномаси олиниб қуйидагилар ўрганилди:
Таълим йўналишида мурожаатномада белгиланган вазифалар қуйидагича бўлди:
мактаб битирувчиларининг олий таълимга қамрови 25 фоиздан 50-60 фоизга етказилади;
ОТМ давлат гранти асосида қабул икки баробар оширилади, шунингдек, қизлар учун
алоҳида давлат грантлари жорий этилади; ўқишга кириш соддалаштирилади; она тили бўйича
билимларни баҳолашнинг миллий тест тизими пайдо бўлади; мутахассисликка алоқаси
бўлмаган фанлар сони икки бараварга камаяди; олий таълим ўқув жараёнида кредит-модул
тизими жорий этилади; педагогик таълимнинг 6та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб
белгиланади; 10та ОТМ ўзини-ўзи молиялаш тизимига ўтиб, камида 5та ОТМ трансформация
қилинади.
Бундан ташқари, мактабгача таълим ёшидаги болаларни боғчаларга қамраб олиш
кўрсаткичини 60 фоизга етказиш кўзланмоқда. Шу билан бирга, 6 ёшли болаларни мактабга
тайёрлаш тизимини жорий қилиш давом эттирилади. Шу мақсадда 130 млрд сўм маблағ
ажратилади. 2020 йилда 36та янги мактаб қурилиб, 216таси капитал таъмирдан чиқарилади.
Ушбу ишларга эса 1,7 трлн сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Кутилаётган натижа:
Ўзбекистон Олий таълимни янада равнақ топтириш,
ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, хамда уларда
олий талим келажагимиз учун кай даражада зарурлигини етказиш.
Хулоса:
Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга
қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», - дея таъкидлар
экан, бу йўлда “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб биз ёшларни
руҳлантириб юборди. Шундай, экан биз ёшлар ҳам, келгусида халқимиз муносиб ҳаёт
кечириши ва юртимиз равгнақи учун чуқур билимимиз, юксак маънавиятимиз, ҳалол
меҳнатимиз билан фаол иштирок этамиз
Адабиётлар рўйхати:
1.
Рахматуллаев, А., and М. Эргашев. "Эндоскопическое трансуретральное лечение первичного
пузырно-мочеточникового рефлюкса высокой степени тяжести у детей: эффективность и
отдаленные результаты." Актуальные вопросы детской хирургии 1.1 (2023): 84-84.
2.
Масаидова, Фарзона, and К. Турдиева. "Қамчибек кенжанинг “балиқ ови” ҳикоясининг
ғоявий хусусияти." Перспективы развития медицины 1.1 (2021): 643-644.
3.
AKBARXODJAEVA, FERUZA ABDUGANIEVNA. "REQUIREMENTS FOR ADOPTED
TERMS IN THE FIELD OF MEDICINE." THEORETICAL & APPLIED SCIENCE Учредители:
Теоретическая и прикладная наука 9 (2021): 230-233.