Серқирра олим ва фикри бутун инсон

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
23-27
5
0
Поделиться
Яхшиев, А. (2023). Серқирра олим ва фикри бутун инсон. История и культура центральной Азии, 1(1), 23–27. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17043
А Яхшиев, Финансовый институт

т.ф.н., доц

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Айни пайтда тарих фанлари доктори, професссор, таниқли олим Ўктам Мавлонов билан қачон ва қандай вазиятда танишганимни, рости, эслай олмайман. Аслида ўтган асрнинг саксонинчи йиллари биринчи ярмида ўша пайтдаги ТошДУнинг тарих факультетида олдинма кетин ўқиганмиз. Бошқа курсларда ўқийдиган талабалар орасида фақат ётоқхонада яшайдиганларини яқиндан билардим, қолганларини эса шунчаки танирдим. Афтидан, Ўктам Мавлонов ҳам ётоқхонада яшамаган, адашаётган бўлсам маъзур тутасизлар. Аммо, хонаси келганда айтиш керакки, ётоқхонада яшамаган ва пахта теримида иштирок этмаган талаба талабаликнинг чинакам руҳини ҳис эта олмайди, бу туйғуни фақат бошдан кечирганларгина билади, холос.


background image

23

ва бу ярим кечаси айрим қийинчиликларни юзага келтирган. Шундай
бўлишига қарамай, омадли Ўктам акамиз муаммони ечимини топа олган.

Ўктам ака Мавлонов билан бошимиздан кечирган воқеа-ҳодисалар

ҳақида ёзиладиган бўлса, у кўп қоғоз ва сатр талаб қилади. Келинг, уни
Ўктам аканинг кейинги юбилейига қолдирайлик. Ўшанда, балким бафуржа
суҳбатлашармиз.

СЕРҚИРРА ОЛИМ ВА ФИКРИ БУТУН ИНСОН

Яхшиев А.

т.ф.н., доц.,

Фискал институти

Айни пайтда тарих фанлари доктори, професссор, таниқли олим Ўктам

Мавлонов билан қачон ва қандай вазиятда танишганимни, рости, эслай
олмайман. Аслида ўтган асрнинг саксонинчи йиллари биринчи ярмида ўша
пайтдаги ТошДУнинг тарих факультетида олдинма-кетин ўқиганмиз. Бошқа
курсларда ўқийдиган талабалар орасида фақат ётоқхонада яшайдиганларини
яқиндан билардим, қолганларини эса шунчаки танирдим. Афтидан, Ўктам
Мавлонов ҳам ётоқхонада яшамаган, адашаётган бўлсам маъзур тутасизлар.
Аммо, хонаси келганда айтиш керакки, ётоқхонада яшамаган ва пахта
теримида иштирок этмаган талаба талабаликнинг чинакам руҳини ҳис эта
олмайди, бу туйғуни фақат бошдан кечирганларгина билади, холос.

Хуллас, факультетда танаффуслар пайтида кўришиб юрардик. 1986 йили

ўқишни тугаллагач, мен бир муддат турли ташкилот ва муассасаларда
фаолият олиб бордим. 1991 йилнинг сентябрида устозим Анатолий
Сагдуллаевич мени ТошДУнинг тарих факультетига ишга таклиф этди. Шу
кезларда факультет жамоаси ёш ва истиқболли кадрлар билан
тўлдирилаётган экан. Мен ишга келганда Ўктам Мавлонов ҳам ана шундай
ёшлар сафида факультетда фаолият олиб бораётган ва анчайин ўрнини
топган, эътиборга молик педагоглар сафидан жой олишга улгурган эди.
Яқиндан танишиб, ҳамсуҳбат, ҳамфикр ва ҳаммаслак бўлишимиз айни шу
даврлардан бошланган.

Факультетнинг

умидли

ёшлари

орасида

Ўктам

Мавлонов

биринчилардан бўлиб номзодлик диссертациясини ёзиб тугаллади.
Номзодлик ишига раҳбарлик қилган устози русийзабон бўлгани учун бўлса
керак, мустақилликка эришилган бўлса-да, диссертациясини рус тилида ёзиб,
рус тилида ҳимоя қилган. Ўша пайтда Ватан тарихи бўйича Ихтисослашган
Кенгаш факультетда фаолият олиб борарди ва унга айни пайтда марҳум бир
олим раҳбарлик қиларди. Бу пайтга келиб Ўктам Мавлонов билан анча қалин
биродар бўлиб улгурган эдик ва кўпчиликка айтилмайдиган айрим
муаммоларини ҳам мен билан ўртоқлашарди. Диссертация иши анчайин
пухта ёзилган ва тадқиқотчи уни ҳар қандай вазиятда ва исталган саволга


background image

24

тўлақонли илмий жавоб берган ҳолда, ҳеч муаммосиз ҳимоя қилиш
даражасида олим бўлиб шаклланган ва ўз мавзусининг пухта билимдони эди.
Аммо Илмий Кенгашга ишини тақдим этса, Кенгаш раиси диссертациясида
камчиликлари борлигини писанда қилибди. Биродаримиз, соддалик қилиб,
айнан қанақа камчилиги борлигини сўраган экан, раис жаноблари ҳовли
қураётганлигини ва уни битказиш учун 2 минг дона пишган ғишт
етишмаётганлигини, диссертациянинг ҳам шунча камчилиги борлигини сира
тап тортмасдан ва уялмасдан айтибди. Бу ўта кетган адолатсизлик ва зулм
эди аслида. Чунки, такрор айтаман, иш юқори савияда ёзилган ва юксак
баҳога лойиқ диссертация эди. Аммо устасига барибир экан. Қозончининг
ҳаққи бор, қаердан қулоқ чиқарса, деганларидек, таъмагир раис учун ишнинг
савияси мутлақо аҳамиятсиз бўлиб, унинг рухсатисиз ҳимояга чиқиб
бўлмасди. Биродаримизнинг инсонийлигини қарангки, бемалол ҳаққини
талаб қилиб, раиснинг устидан шикоят қилса, уни обрўсизлантириб, ишдан
четлаттирса ҳам ҳеч ким уни айбламасди. Бу пайтга келиб Ўктам мустақил
фикрга эга олим сифатида анчайин танилган ҳамда унинг илмини тан
оладиган ва уни қўллайдиган устозлар Кенгаш таркибидаям, факультетдаям
талайгина бор эди. Бироқ у бошқача йўл тутди. Очиқ порахўрлик қилаётган
бўлсаям, ёши улуғ, фан доктори, профессор даражасига эришган бир инсонни
ёмонотлиқ қилишни ўзига эп кўрмади. Қарз эвазига 2 минг дона пишган
ғишт сотиб олиб, Кенгаш раисини уйига жўнатди. Шундан кейингина
ҳимояга рухсат тегди, аммо ишнинг бирор жойига қалам теккани йўқ, чунки
раис Ўктам ёритган мавзуни нафақат камчилигини топа олишга қодир, ҳатто
мавзунинг моҳиятини тушунишга ҳам қуввайи ҳофизаси торлик қиларди
аслида.

Биродарлик шу даражада эдики, сир эмас, ўша кезлари кўпчилик,

айниқса мен анча-мунча қашшоқликда яшардим. Уйимда ҳатто телевизорим
ҳам йўқ эди. Сира эсимдан чиқмайди, гарчи аниқ йили эсимда йўқ, янги йил
арафасида Ўктам биродарим қишлоғига ота-онасини зиёрат қилгани оиласи
билан кетадиган, мен эса янги йилни пойтахтда қаршилайдиган бўлдим.
Биродарим кетаётиб, уйидаги телевизорини менга қолдириб кетган. Ўша
кезлари янги йилни ҳамма орзиқиб кутар, негаки, энг яхши теледастурлар
айнан янги йилда намойиш этиларди. Ўзининг мулкини вақтинча бўлса-да,
биродарининг манфаатини ўйлаб, у билан баҳам кўришдай тантилик,
менимча, унча-мунча инсоннинг қўлидан келмайдиган саховат бўлса керак.

Ўктам Мавлоновнинг ажойиб хислатлари бисёр. Энг муҳими, у

киришимли инсон ва одам айирмайди. Ҳар қандай табиатли одам билан ҳам
дўстона муомала қила олади. Душмани борлигини эслолмайман. Масалан,
мен ўзим ҳаммани бирдай ёқтиришни сира эплолмайман, таъбимга
ўтирмаган одамни жиним суймайди, зўрма-зўраки муомала қила олмайман,
кимнидир ёқтирмасам, афту ангоримдан атрофдагилар ҳам буни дарҳол
пайқашади. Биродаримизга келсак, дўстлари ёқтирмаган инсонлар билан ҳам
апоқ-чапоқ, очилиб муомала қила олади, ҳатто устози суймайдиган ва
узоқроқ юришни очиқ маслаҳат берган, эслаганда ғашланиб гапирадиган


background image

25

инсонлари билан ҳам Ўктам алоқани узмайди ва дўстликка сира хиёнат
қилмайди. Шу боисдан биродаримизнинг дўстлари ниҳоятда кўп.

Бир неча бор туғилиб ўсган қишлоғида, ота ҳовлисида меҳмон

бўлганмиз, раҳматлик отаси билан анча ҳамсуҳбат бўлганман. Касби
ўқитувчи, содда ва самимий инсон эди. Пойтахтда ўз ўрнини топиб кетган
ўғиллари билан бир ота сифатида ҳақли равишда фахрланарди. Айниқса,
Панжи ака деган бир қариндоши сира эсдан чиқмайди. Раҳматлик ўзи рус
тили ўқитувчиси, қишлоқнинг зиёли ва зиё тарқатувчи инсонларидан бири
эди. Қуввайи ҳофизаси кенг, ҳазил ва мутойибани кифтини келтирадиган,
даврадагилар ва меҳмонларни сира зериктирмайдиган дилкаш, суҳбати
жонон, хушчақчақ инсон эди. Қишлоғига меҳмонга борсангиз, охирги
куркасини сўйиб бўлсаям, албата шоҳона зиёфат берарди, беғараз ва қалби
дарё инсон эди.

Ўктам биродар билан хориж сафарларидаям бирга бўлишга тўғри

келган. Жанубий Кореяда, Россия Федерациясининг Москва, Санкт-
Петербург шаҳарларида сафарда бўлганмиз, сафарлар чоғи ҳамхона бўлиб
яшашга тўғри келган. Дилтортар суҳбатлар қурилган, шу жараёнда илм-фан
муаммолари ҳам теран таҳлилдан ўтказилган, баҳс ва мунозаралар анчайин
қуюқ бўлган. Москвадалик чоғимизда Ўктам биродар Геродотнинг “Тарих”
китобини варақлаб, “Октамисада” деган жумлага дуч келибди. Бу туркий
атама бўлиб, Ўктам шод, яъни саркарда, ўн минг кишилик қўшин қўмондони
деган маънони англатарди. Туркийлар тарихининг чинакам жонкуяри бўлган
олим бундан қанчалик шодланганини сўзда ифодалаш қийин. Бу чиндан ҳам
шунга қадар ҳеч ким эътибор қилмаган илмий кашфиёт эди.

Эринмасдан, дам олиш кунлари Москвадан Санкт-Петербург шаҳрига

саёҳатга бориб келардик. Музейлар, саройлар, ибодатхоналар, умуман
тарихий жойларнинг анчасини томоша қилганмиз. Бир гал Третьяков
галереясида бир суратга дуч келиб қолдик, ким чизганлиги ҳозир эсимда йўқ,
аммо номланиши “Завтрак аристократа”, яъни “Аслзоданинг нонуштаси” деб
аталарди. Кенг ва шинам хона, ўртада стол, стол атрофига аслзода ёлғиз
нонушта қилишга ўтирган, стол устида эса ликобчада 4-5 бурда қора нон
билан, бир стакан сут тасвирланган. Бор-йўқ нонушта шундан иборат. Яна
полда кўзини мўлтиратиб, нонуштадан умидвор ит ҳам ётибди. Буни кўриб
биз роса ажабландик ва аслзоданинг нонуштаси шу қадар қашшоқ бўладиган
бўлса, унда оддий халқ нима еган экан, деган руҳда рус тилида ўзаро
фикрлаша бошладик. Чунки Москвада ўзбекча гаплашиб, ҳаммани диққатини
тортмас-лик учун жамоат жойида, одамлар орасида русча гаплашишни
маъқул кўрар-дик. Бир пайт қарасак, ортимизда катта оломон йиғилган, барча
томошабинлар қолган суратларни қўйиб, шу сурат атрофига тўпланган ва
ҳамма бу суратни энди кўраётгандек ҳайратини яшира олмас, қизғин
муҳокама эса давом этарди. Рассомнинг асл мақсадини юртга қайтгандан
кейин санъатшунос мутахассис-лардан билиб олдик. Аслида бу аслзоданинг
зиқналигига шаъма экан, фақат нонуштани уйида қилиб, шоҳона тушлик ва
кечки зиёфат бошқаларнинг ҳисобидан уюштирилар экан, нонушта ўз


background image

26

ҳисобидан бўлганлигидан шунақа камчиқим нонушта қилар экан тасвирдаги
аслзода.

Биродаримизнинг Ватанга садоқати ва эҳтиёткорлигиям таҳсинга лойиқ.

Сиёсий масалаларни танқидий муҳокама қилишдан ўзини тия олади. Даврада
эҳтиросга берилиб, сиёсий жараёнларга бир томонлама танқидий муносабат
билдирадиган ҳамсуҳбатларни эса босиқлик, мулоҳазакорлик ва вазминлик
билан, рад этиб бўлмайдиган қарши далиллар келтириб, шаштидан тушира
олади ва даврадаги кўпчиликнинг фикрини холис ўзанга буриб юбора олиш
қобилиятига эга. Табрик айтадими, тилак айтадими, ҳар қандай вазиятда
фикрларини мантиқ занжирига тера олади, фикри бутун инсон, шунчаки
номига гапириш ва олди-қочди гаплар биродаримизга ёт, ҳамиша салмоқли
фикрлар айтади ва одамларни ишонтира олиш қобилияти анча сайқал топган.

2005 йил ўрталари эди, Андижон воқеаларидан сал ўтиб Россияга хизмат

сафарига борганмиз. Китоб дўконларидан биридан биродарим Андижон
воқеаларига бағишланган китоб харид қилди. Меҳмонхонада мен ҳам
китобни варақлаб чиқдим, аммо батафсил ўқишга улгурмадим. Китоб
анчайин салмоқли, унда келтирилган далиллар ва баён этилган воқеалар
тафсилоти,

гувоҳларнинг

кўрсатмалари

Ўзбекистоннинг

расмий

позициясидан кескин фарқ қиларди ва анчайин танқидий руҳда, воқеаларга
фожиали тус берилиб, давлатнинг ва ҳуқуқ-тартибот органларининг тутган
йўли буткул қораланиб ёзилган эди. Бажарилиши керак бўлган топшириқ ва
ўқийдиган бошқа нарса кўп бўлганлигидан, Ватанга боргандан кейин
ўқийман, деган ўй билан китобни эгасига қайтариб бердим. Аммо шу
китобни кейин қайта кўриш насиб этмади. Ватанга қайтиб келгандан кейин
бир неча бор эслатишимга қарамасдан, биродарим турли важлар билан
китобни менга ўқишга бермади. Бошда сал ранжидим. Аммо чуқур мулоҳаза
қилиб, бунинг сабабини англагандек бўлдим. Ўктам Мавлонов Ўзбекистонда
расмий хабарларга зид маълумотлар тарқалишини ва одамларда иккиланиш
юзага келишига сабаб бўлиб қолишни хоҳламаган. Агар шу китоб бошқа бир
эҳтирослироқ кишида бўлганида, ҳеч иккиланмасдан барча танишларига
ўқитган бўларди, балки. Биродаримизнинг узоқни кўзлаши ва Ватанга
садоқати ана шундай ўринларда ўзини яққол намоён этади.

Ўктам Мавлонов шеърият шайдоси, фалсафий шеърлар замиридаги

болиғ маъноларни чуқур англаш ва ҳис қилиш туйғусига эга. Ҳатто баъзан
ўзи ҳам шеър ёзса керак, деган хаёлга бораман, аммо шеърларини
кўрмаганман. Футбол ва шахмат ишқибози ва яхшигина шахматчи ҳам.
Биродарим анчайин меҳригиёси бор инсон, гап шундаки, аввалдан
эътиборимни тортган, Ватанда бўладими, Жанубий Кореяда бўладими,
Россияда бўладими, атрофидан қизлар айрилолмасдан қоларди ва бу
хусусият ҳозирги ёшида ҳам уни тарк этмаганлигига кўп бор гувоҳ
бўлганман. Қуввайи ҳофизасининг кенглиги ва хушмуомалалиги ҳам бунинг
сирларидан бири бўлса керак, ҳойнаҳой.

Қарангки, кечагина йигирмадан ошган қирчиллама ёшда эдик. Мана,

бугун биродаримиз 60 ёшни қаршилабди. 5-6 ойлик фарқ билан ортидан мен


background image

27

ҳам қувиб бораяпман. Илгарилари 60 яшар инсон кекса чол бўлиб кўринарди,
аммо ҳозирги кўз билан қарасам қирчиллама бўлиб кўринади, албатта, ёшлар
наздида биз ҳам анчайин кеса чол бўлсак кераг-у, аммо одам ўзи шуни ҳис
қилмас экан, ҳар ҳолда менга шундай туюлади. Хуллас, дўстимиз Ўктам
Мавлонов йиллар давомида тўпланган билимлар қаймоғини энди тўкиб-
соладиган, илми ва ижоди энг гуллаган, авлодларга мўлжалланган фикрлар
шодасини китобга жамлайдиган навқирон паллада ҳозир. Ана шу йўлда унга
сиҳат-саломатлик, қалб хотиржамлиги ва фикр теранлигини тилаб қоламан.
Айтадиган хотиралар ниҳоятда кўп аслида, аммо ҳали кейинги
юбилейлариям борлигини назарда тутиб ва ўшаларда ўзим ҳам иштирок
этаман ва қолганини ҳали айтишга улгураман, деган катта умид билан
сўзимни шу ерда мухтасар қиламан ва дўстим ҳамиша Аллоҳ паноҳида
бўлишини, Аллоҳим биродаримни сира Ўзидан бегона қилмаслигини тилаб
қоламан.

ҚАДРЛИ УСТОЗИМ ЎКТАМ МАВЛОНОВГА ЧИЗГИЛАР

Нажимадинов Р.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Инсонлар бўладики, ўзининг комиллиги, меҳнатсеварлиги, фидоийлиги,

бағрикенглиги,

ватанпарварлиги,

дилкашлиги,

одамохунлиги,

оилапарварлиги, фикрлаш доирасининг теранлиги, юксак дидлилиги ҳамда
ўзига хос дунёқараши билан бошқалардан ажралиб туради.

Юқорида

қайд

этган

фазилатларни

ўзида

тўла

маънода

мужассамлаштирган эл ардоғидаги инсон бу эндигина 60 ёшни нишонлаш
арафасида турган устоз Ўктамжон акадир.

Ўта маънавиятли, фикрлаш диапазони кенг бўлган, ота-оналар бағрида

таваллуд топган инсон - ёшлигиданоқ зийраклиги, воқеа-ҳодисаларга
қизиқувчанлиги билан оиладаги фарзандлар ичида, қавм-қариндошлар,
тенгқурлари ичида, қолаверса ўзи истиқомат қилаётган маҳалладаги эл оғзига
туша бошлади. Ўрта мактабда ўзининг тиришқоқлиги, изланувчанлиги,
тарихга қизиқиши ва меҳнатсеварлиги билан педагоглар жамоаси ҳамда
устозлар назарига тушди. Тарихий, бадиий, шеърий адабиётларни, илм-фанга
бағишланган рисолаларни қунт билан ўрганди. Бошқаларда учрамайдиган,
ноёб қобилият эгаси бўлган устоз Ўктамжон акага хос бўлган фазилатлардан
бири ундаги универсализм ҳамда прагматик тафаккурнинг юқори даражада
эканлигидир. Фикримизнинг исботи сифатидаги қуйидаги мисолларга
эътиборни қаратайлик:

биринчидан

, у киши, оилапарвар бўлиб, ота-онасининг дуосини доимо

ва ўз вақтида ола билишга вақт топа олиб, уларнинг нозик қалбига йўл топа
билганлиги,

иккинчидан

, оиласи, фарзандларининг комил инсон бўлиб

етишишлари учун тўхтовсиз ғамхўрлик қилиш билан бирга уларни одамохун
ва ватанпарварлик руҳида тарбия этиши,

учинчидан,

у киши ташкилий

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов