Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
8
4
Поделиться
Яхшиев, А. (2023). Шимолий Бақтриянинг тарихий географияси. История и культура центральной Азии, 1(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/238-242
А Яхшиев, Финансовый институт

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида жойлашганлиги хусусида тахмин юритиб: «...Сизимитр қўрғонининг Бақтра вилояти таркибига кириши бизни таажжублантирмаслиги керак; худди кейинчалик Тухара вилояти Темир дарвозадан бошланганидек, қадимги замонларда Бақтра сатраплиги Оксдан шимолга ёйилган бўлиши ва дарё вилояти Тармидани довоннинг қўшни дарвозалари билан бирга ўз ичига қамраб олган бўлиши керак» [1, Б. 27], деган хулосага келган эди. Бу ғояни археология маълумотлари асосида XX асрнинг 50-йилларида М.М. Дьяконов ривожлантирди ва анча кенгайтирди, шунингдек, у биринчи бўлиб «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди[2, Б. 128; 3,Б. 22].

Похожие статьи


background image

238

9. Костенко Л.Ф. Город Хива в 1873 г. -СПб., 1874. – С. 24.
10. Иванин М.И. Сведения Хивинском ханстве //Манфактура и

торговли. 1873. – №4. –С. 154.

11. Хива хонлигида ов ва саёсат ишларини калон халифа, овчи халифа

бошқарар эди. Бухоро ва Қўқонда қушбеги, қушчилар бўлган. Қар.: Воҳидов
Ш. Қўқон хонлигида унвон ва мансаблар //Шарқюлдузи. 1995. – №3, 4. –
Б.87, 103.

12. Залесов Н. Посольство в Хиву капитана Никифорова в 1841 г. //ВС.

Т. XXVI, 1861. Ч. II. – С. 65.

13. Бартольд В.В. Церемониал при дворе узбекских ханов в XVII веке

//ЗРГО. -СПб., 1909. – С. 301.

14. Баёний. Хоразмтарихи, 328 вар.
15. Болтаев А. Хоразм тарихига оид ҳужжатлар. – №9320, 90

а

вар.

16. Кун. Л.А. Культурный оазис Хивинского ханства //ТВ. 1874. – С. 2.
17. Ҳасан Мурод Муҳаммад Амин ўғли. Хоразм тарихига доир

материаллар. – Б. 173-175.

18. Сабурова С. XIX аср ва ХХ аср бошларида Хива хонлигининг

давлат тизими. Тарих фан. ном. дисс. – Тошкент., 2002. – Б. 120 ва
кейингилари.

19. Баёний. Хоразмтарихи, 376 вар.
20. Воҳидов Ш., Холиқова Р. Марказий Осиёдаги давлат бошқаруви

тарихидан. –Тошкент: Янги аср авлоди. 2006. – 48-70.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.
Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви
тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо

йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ШИМОЛИЙ БАҚТРИЯНИНГ ТАРИХИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Яхшиев А.Ж.

т.ф.н., доц.,

Фискал институти

Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари

масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик
шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр
қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида


background image

239

жойлашганлиги хусусида тахмин юритиб: «...Сизимитр қўрғонининг Бақтра
вилояти таркибига кириши бизни таажжублантирмаслиги керак; худди
кейинчалик Тухара вилояти Темир дарвозадан бошланганидек, қадимги
замонларда Бақтра сатраплиги Оксдан шимолга ёйилган бўлиши ва дарё
вилояти Тармидани довоннинг қўшни дарвозалари билан бирга ўз ичига
қамраб олган бўлиши керак» [1, Б. 27], деган хулосага келган эди. Бу ғояни
археология маълумотлари асосида XX асрнинг 50-йилларида М.М. Дьяконов
ривожлантирди ва анча кенгайтирди, шунингдек, у биринчи бўлиб
«Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди[2, Б. 128; 3,Б.
22].

Шу даврдан бошлаб бу атама шимолдан Ҳисор тоғ тизими, ғарбдан

Кўҳитанг тизмаси, жанубдан Амударё, шарқдан Помир тизмалари билан
чегараланувчи кенг географик вилоятни англатадиган бўлди. Бу атамадан
келиб чиқиб, Шимоли-Шарқий ва Шимоли-Ғарбий Бақтрия атамалари ҳам
пайдо бўлди. Шимоли-Ғарбий Бақтрия атамасининг келиб чиқиши Шимолий
Бақтрия ҳудудий чегараларининг анча кенгайишига ва унинг таркибига
Туркманистоннинг Келифдан Керкигача бўлган жануби-шарқий ҳудуди ва
ҳатто Чоржўйнинг ҳам киритилишига сабаб бўлди [4, Б. 30; 5, Б. 38; 6, Б. 75].

Б.Я.Ставиский Бақтриянинг шимолий чегаралари масаласининг ечимига

археология ва эпиграфикага оид янги маълумотларни кенг жалб қилди ҳамда
кушонлар даврида жанубга ва шимолга Амударёдан бошлаб Ҳисор тизма-
ларига қадар бўлган ҳудуд этник ва маданий муносабатларда ягона тарихий-
маданий вилоятни ўзида акс эттирганлигини кўрсатиб берди [5, Б. 39].

Америкалик олим Р.Фрайнинг фикрига кўра, Бақтрия – кенг қамровли

вилоятнинг маданий маркази бўлиб, уни шимолдан, шарқдан ва жанубдан
тоғлар ўраб турган, унинг ерларини суғорувчи Амударё уни икки қисмга:
жанубий, яъни Афғон Туркистонига ва Шимолий, ўнг қирғоқ, яъни
Тожикистонга ажратиб турган [5, Б. 12, 31, 234, 235].

Бир қатор олимлар бу фикрга қўшилмайдилар. Улар антик давр ёзма

манбаларига таяниб юқорида кўрсатилган вилоят Суғдиёнага қарашли бўлган
ва Бақтриянинг шимолий чегараси Амударё – Окс орқали ўтган деб
ҳисоблайдилар [5, Б. 36; 8, Б. 34-39].

Шунингдек, И.Н. Хлопиннинг фикрича, «Шимолий Бақтрия» иборасини

фақат Юнон-Бақтрия подшолиги мавжуд бўлган даврга нисбатангина қўллаш
мумкин. Александр Македонскийнинг Ўрта Осиёга юришлари даври ёки
Ўрта Осиёнинг Аҳамонийлар ҳукмронлиги остига ўтиши даври учун эса
«Суғдиёна» атамасини қўллаган маъқул [9, Б. 150-151]. Унинг таъкидлашича,
қадимда Окс бирор-бир мамлакатнинг ички дарёси бўлган бўлиши мумкин
эмас, аксинча, у фақат икки мустақил давлат – Бақтрия ва Суғдиёнанинг
табиий чегараси бўлган бўлиши керак [9, Б. 215].

Б.Я. Ставиский эса бу масалада бошқача фикрни илгари суради. Унинг

ёзишича, Амударё ўзининг ўрта оқимида вақтинчалик ҳарбий сиёсий чегара
вазифасини ўтаган бўлиши мумкин, аммо у ҳеч қачон қатъий этник-маданий
ёки этник-тарихий чегара вазифасини бажармаган [5, Б. 38]. Шунингдек, И.В.


background image

240

Пьянков антик ёзма манбаларда Окс Бақтрия ва Суғд ўртасидаги чегара
сифатида эътироф қилиниши билан бирга унга тубдан қарама-қарши бўлган
маълумотлар ҳам борлигини ишонарли тарзда исботлаб берди. Бу
маълумотлар икки хил тахминга асосланган. Уларнинг бирига кўра, Ҳисор
тизмасининг жануби-ғарбий бўлаги ва Амударё оралиғидаги вилоят
Бақтриядан фарқ қилган бўлса-да, лекин у шу даврнинг ўзида Суғдиёнадан
ҳам аниқ ажралиб турган. Иккинчи тахминга кўра, бу ҳудуд тўғридан-тўғри
«Бақтрия» деб аталган [8, Б. 52].

Бир қатор тадқиқотчиларнинг фикрича, Бақтрия ва Суғдиёна ўртасидаги

чегара Амударё ва Сурхондарё бўйлаб ўтган. Бу чегара Вахш ва Амударё
орқали ўтган, деган фикрлар ҳам мавжуд [8, Б. 37-38]. Бу фикрга кўра,
Сурхондарё ва Кофирниҳон вилоятлари Суғдиёнага қарашли бўлган,
Жанубий Тожикистон эса Бақтрия ҳудудига кирган.

П.Бернарнинг ёзишига кўра, аҳамонийлар даврида «Катта Суғдиёна»

деган маъмурий бирлашма вужудга келган. Унинг таркибига Амударё ўрта
оқимининг бутун ўнг қирғоғидаги ерлар ва шунингдек, Кўкча ёки Қундуздан
шарқдаги вилоят ҳамда бутун Бадахшон кирган [10, Б. 10-12].

Бақтриянинг шимолий чегаралари масаласидаги ўн йиллик мунозара-

ларга И.В. Пьянков маълум маънода якуний хулоса ясади. У антик ёзма
манбаларни синчиклаб таҳлил қилиш асосида бир қатор тадқиқотчиларнинг,
Бақтрия ҳақидаги, уни Окснинг фақат чап қирғоғида жойлашган бир вилоят,
деган қарашлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини асослаб берди [8, Б. 13].
Унинг фикрига кўра, «Бақтрия» деганда (соф географикатама маъносида)
дастлаб Балх воҳаси назарда тутилган. Кейинчалик унинг маъноси кенгаяди:
«Бақтрия» ва «бақтрийлар» деганда энг дастлабки даврда Заратуштра
подшолиги, «Кирга қарши курашган халқ», Аҳамонийлар давлати, Искандар,
Салавкийлар ва, ниҳоят, скифлар асос солган подшоликнинг шу номдаги
қисми ёки сатраплик англашиладиган бўлади [8, Б. 14].

И.В. Пьянков аҳамонийларнинг сатраплиги бўлган ва Танаисгача

чўзилган – йирик маъмурий бирлашма сифатидаги Бақтрияни «мамлакат»,
«халқ» маъносидаги анча тор маъмурий уюшма бўлган Бақтриядан фарқлаш
лозимлигини таклиф қилади. «Мамлакат», «халқ» маъносида айтилганда
Бақтриянинг таркибига Шеробод дарё, Сурхондарё, Вахш, Қоратегин
водийлари кирган ва шунингдек, Кўҳистон ҳамда Кўлоб вилоятлари ҳам
кирган бўлиши мумкин. Ўша даврда Амударёнинг қуйироқдаги, тахминан
Келифдан Керкига қадар бўлган қисми вилоятнинг шимолий чегараси
ҳисобланган [8, Б. 53-54]. Унинг тахминича, Амударё–Оксни Бақтрия ва
Суғднинг чегараси бўлган деган фикрлар Искандарнинг Келифда
(Туркманистоннинг жанубий-шарқи) кечувдан ўтган еридаги ҳолатини
умумлаштириш натижасида келиб чиққан, лекин дарёнинг юқори қисмида,
яъни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларидаги ҳолат бошқача бўлган [8, Б.
13]. Шунингдек, Бақтриянинг бу чегараси асосан Искандар тарихчиларининг
маълумотлари асосида аниқланган. Искандардан аввалги ва унинг


background image

241

юришларидан кейинги даврга оид Бақтриянинг шимолий чегаралари ҳақида
гувоҳлик берувчи ёзма манбалар эса мавжуд эмас.

Шундай қилиб, ёзма манбаларнинг маълумотларига асосланадиган

бўлсак, мил.авв. IV аср учинчи чорагининг охирига келиб Амударёнинг ўнг
қирғоғидаги ерлар – Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Жанубий
Тожикистон ерлари Бақтриянинг таркибига кирган деб хулоса чиқариш
мумкин.

Лекин қадимги даврда «Шимолий Бақтрия» деган тушунчанинг мавжуд

бўлганлиги эҳтимолдан узоқ. Бу ҳудуднинг алоҳида қисмлари Габаза ва
Паретакена номлари билан аталганлиги ҳақиқатга яқиндир [11, Б. 99]. Бу
ҳудудлар ҳам Бақтриянинг таркибий қисми саналиб, «Дарёорти Бақтрияси»
дейилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас [8, Б. 47].

Хуллас, ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб «Шимолий Бақтрия»

атамаси илмий муомалага киритилган бўлиб, бу ҳудуд шимолдан Ҳисор тоғ
тизими, ғарбдан Кўҳитанг тизмаси, жанубдан Амударё, шарқдан Помир
тоғлари билан чегараланувчи қадимги тарихий-маданий вилоятни ўз ичига
олади. Ушбу масала юзасидан тадқиқотчилар орасида кўпгина баҳслар бўлиб
ўтганлигига қарамасдан, археологик маълумотлар натижаларини ёзма
манбалар билан солиштириш натижасида масалага кўпгина аниқликлар
киритилди.

Хусусан, Шимолий Бақтриядан ўтувчи қадимги йўллар ва уларнинг

йўналишлари, вилоятлар ва қалъаларнинг жойлашуви масалалари мумкин
қадар ўз ечимини топди дейиш мумкин. Ушбу маълумотларга асосланадиган
бўлсак, мил. авв. IV аср ўрталарида Амударё юқори оқимининг ўнг
қирғоғидаги ерлар – Сурхон воҳаси ва қисман Жанубий Тожикистон ерлари
Бақтриянинг таркибига кирган. Аммо ўша даврда бу ҳудудлар қандай
умумий ном билан номланганлиги ҳозирча маълум эмас. Биз кўриб чиққан
долзарб масалани ўрганишга М.М.Дьяконов, И.В.Пьянков, Б.Я.Ставиский,
Э.В.Ртвеладзе, П.Бернар, Х.Франкфор, А.С.Сагдуллаев, Ш.Р.Пидаев ва
бошқа олимлар муҳим ҳисса қўшдилар. Юз йилдан зиёд вақт давомида
баҳсли илмий масала сифатида қаралган долзарб муаммо ўз ечимини етарли
даражада топди.

Адабиётлар:

1. Tomashek W. Zentralasatishe Studien, I. Sogdiana, – Wien, 1877.
2. Дяконов М.М. Сложение классового общества в Северной Бактрии //

СА. – 1954. -ХIХ. – С. 128

3. Дяконов М.М. У истоков древней культуры Таджикистана. –

Сталинабад, 1956.

4. Материалы к историко-географическому обзору Памира и

припамирских областей. Тр. АН Тадж. ССР. Т. LIII. 1957.

5. Ставиский Б.Я. Кушанская Бактрия: Проблемы истории и культуры. –

М. 1977.

6. Пилипко В.Н. Поселения северо-западной Бактрии. – Ашхабад, 1985.


background image

242

7. Фрай Р. Наследие Ирана / Пер. с англ. В.А.Лившица и Е.В.Зеймаль. –

М., 1972.

8. Пьянков И.В. Бактрия в античной традиции (общие данные о стране:

название и территория). – Душанбе, 1982.

9. Хлопин И.Н. Историческая география южных областей Средней Азии

(античность и ранее-средневековье). – Ашхабад, 1983.

10. Bernard P. Frankfort H. Eludes de geographie historique sur la plaine d

A.L.Khanoum (Afhanistan). – Paris. 1978.

11. Ртвеладзе Э.В. Ксениппа-Паретака // Кавказ и Средняя Азия в

древности. – М. 1981

ҚАДИМГИ ДАВРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ВА ҲИНДИСТОН

ХАЛҚЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА СИЁСИЙ

МУНОСАБАТЛАР ТАРИХИ

Бийкузиев А.А.

т.ф.ф.д.(PhD),

Ўзбекистон Миллий университети

Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳисобланган орийлар

тарихи долзарб бўлиб келмоқда. Уларнинг милоддан аввалги II минг
йилликнинг охирида Ҳинд ва Ганга дарёлари оралиғидаги ҳудудга бостириб
кириши, Мохенжо-Даро ва Хараппа маданиятлари инқирозидан сўнг қадимги
Ҳинд цивилизациясини янгидан ривожланишига сабабчи бўлган эди. Бу
муаммо нафақат Ҳиндистон, балки Марказий Осиё тарихи учун ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Ҳинд-европа тил оиласининг барча этник гуруҳлари миграция
жараёнлари ҳам орийлар тарихига бевосита алақадор. Қадимги Ҳиндистон
тарихи яна шуниси билан қизиқарлики, айнан ҳинд-европаликлар Шимолий
кўчманчилар қадимий эътиқоди меросининг асосий қисмини сақлаб қолган.
Археологлар Волга даштларидан Ҳинд водийсига (милоддан аввалги II-I
минг йилликлар) кўчиб келган кўчманчи “ҳинд-орийлар”нинг келиб
чиқишини аниқлашга ва бронза даври қабилаларининг Шимолдан Ўрта Осиё
ва Шимолий Ҳиндистонга ҳаракатини кузатишга муваффақ бўлдилар.

Аввало бронза даврида маълум бўлган Волга бўйи минтақаси ва Урал

даштларининг этносларини қайси кўчманчи чорвадор орийлари билан
боғлаш кераклигини аниқлаб олиш лозим. Кейинчалик антик даврда юнон
муаллифлари уларни умумий этник атама номи билан “скифлар”деб атаган
бўлса, Эронга аввалроқ ўрнашиб олган орийлар Ўрта Осиё даштларида
қолган кўчманчи қариндошларини “саклар” деб атайдилар. Етти аср ўтгач,
орийларнинг ўзлари ўтроқ ва кўчманчиларга бўлина бошлаган.
БужараёнАлександр Македонскийюришлари ва Юнон-Бақтрия давлати юзага
келгунига қадар тўхтамаган. Салавкийлар даврида Сўғд ва Бақтрияни сак ва
дахлар экспансиясидан сақлаб қолиш қийин бўлиб қолган эди. Фақат подшо
Гелиокл даврида Юнон-Бақтрия заифлашгандан сўнг сакларнинг жанубга

Библиографические ссылки

Tomashek W. Zentralasatishe Studien, I. Sogdiana, – Wien, 1877.

Дяконов М.М. Сложение классового общества в Северной Бактрии // СА. – 1954. -ХIХ. – С. 128

Дяконов М.М. У истоков древней культуры Таджикистана. – Сталинабад, 1956.

Материалы к историко-географическому обзору Памира и припамирских областей. Тр. АН Тадж. ССР. Т. LIII. 1957.

Ставиский Б.Я. Кушанская Бактрия: Проблемы истории и культуры. – М. 1977.

Пилипко В.Н. Поселения северо-западной Бактрии. – Ашхабад, 1985.

Фрай Р. Наследие Ирана / Пер. с англ. В.А.Лившица и Е.В.Зеймаль. –М., 1972.

Пьянков И.В. Бактрия в античной традиции (общие данные о стране:название и территория). – Душанбе, 1982.

Хлопин И.Н. Историческая география южных областей Средней Азии (античность и ранее-средневековье). – Ашхабад, 1983.

Bernard P. Frankfort H. Eludes de geographie historique sur la plaine d A.L.Khanoum (Afhanistan). – Paris. 1978.

Ртвеладзе Э.В. Ксениппа-Паретака // Кавказ и Средняя Азия в древности. – М. 1981

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов