Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга доир айрим мулоҳазалар

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
59-62
7
11
Поделиться
Кудратов, С. (2023). Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга доир айрим мулоҳазалар. История и культура центральной Азии, 1(1), 59–62. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17053
С Кудратов, Гулистанский государственный университет

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Даврлаштириш – материални таҳлил қилиш ва тартибга солишнинг самарали усулидир.Тарихни даврлаштириш эса тарихий жараёнларни шартли равишда маълум бир хронологик даврларга ажратишнинг ўзига хос тизими. Бу даврлар ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.


background image

59

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИНИ ДАВРЛАШТИРИШГА ДОИР АЙРИМ

МУЛОҲАЗАЛАР

Қудратов С.С.

т.ф.н., доц.,

Гулистон Давлат университети

Даврлаштириш – материални таҳлил қилиш ва тартибга солишнинг

самарали усулидир.Тарихни даврлаштириш эса тарихий жараёнларни шартли
равишда маълум бир хронологик даврларга ажратишнинг ўзига хос тизими.
Бу даврлар ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Даврлаштириш
учун мезон сифатида жамиятдаги туб ўзгаришлар қабул қилинган. Тарихни
даврлаштириш тарихий жараёнларни яхшироқ тушиниш учун зарур.
Шунингдек, даврлаштириш ёрдамида кўҳна тарихнинг кўплаб жумбоқларига
ечим топиш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳам даврлаштириш тарихни
ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Таълим муассасаларида Ўзбекистон тарихи
фанини Ўзбекистон тарихини даврлаштиришсиз ўтиш бу ўқувчи ва
талабаларни тарих деб аталувчи улкан уммонга компаси бўлмаган кемага
чиқариб юборишдек гап. Шунинг учун Ўзбекистон тарихини даврлаштириш
мавзуси Ўзбекистон тарихи фанининг 1-мавзуси бўлмоғи керак.

Тарихни даврлаштиришнинг бир неча турлари мавжуд

1

. Улар ичида

нисбатан кенгроқ қўлланиладиганлари булар: формацион, цивилизацион ва
классик даврлаштиришлар хисобланади.

Формацион даврлаштириш К. Маркс ва унинг совет давридаги

издошлари томонидан илгари сурилган бўлиб, унинг асосида мулкчиликнинг
шаклидан келиб чиқиб, синфийлик нуқтаи назаридан ёндошиш ётган. Унга
кўра, тарих 5 та формацияга:
1. Ибтидоий давр
2. Қулдорлик даври
3. Феодализм
4. Капитализм
5.Социализм бўлинган эди

2

. Бироқ барча халқлар тарихини синфийликга

асосланган формацион даврлаштириш асосида босқичларга ажратиш
мантиқан

тўғри

эмас.

Социалистик

тузумнинг

емирилиши

бу

даврлаштиришнинг нотўғри бўлганлигини исботлади.

Цивилизацион даврлаштириш ғояси А. Тойнбининг 12 томлик “Тарихни

англаш” деб номланган асарларида баён қилинган

3

. А. Тойнби ушбу

асарларида 30га яқин цивилизацияларни ажратади. Унинг фикрича,
цивилизациялар ташқи омиллар таъсирида пайдо бўлади. Муаллиф фикрича,
ҳар бир цивилизация пайдо бўлиш, ривожланиш, синиш ва парчаланиш
босқичларини бошдан кечиради. Бироқ турли цивилизацияларнинг пайдо
бўлиши ва инқирозга юз тутиши турли сабаблар билан содир бўлади. Айнан
шу сабабли ҳам ушбу даврлаштиришни ҳам барча худудлар учун қўллаш
мумкин эмас.


background image

60

Бугунги кунда тарихчилар орасида инсоният тарихини анъанавий

(классик) равишда қадимги дунё, ўрта асрлар, янги давр ва энг янги даврга
ажратишни мақсадга мувофиқ санайдиганлар ҳам анчагина. Мустақилликка
эришганимиздан кейин тарихимиз борасида холис фикр билдириш имконига
эга бўлдик. Жумладан, Ўзбекистон тарихини даврлаштириш борасида ҳам
маълум бир фикрлар билдирилмоқда. Жумладан, академик А. Асқаровнинг
Ўзбекистон тарихини даврлаштириш борасидаги қарашлари халқ таълими
вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига фойдаланиш
учун тавсия этилган.
Академик олимимиз Ўзбекистон тарихини 7 та даврга ажратади. Булар:
1.Ибтидоий тўда даври (мил. авв. I миллион – 40 минг йилликлар)
2.Ибтидоий уруғчилик жамоаси ва мулк эгалигининг шаклланиш даври
(бундан 40 минг йил аввал то милодий III-IV асрларгача)
3.Илк ўрта асрлар даври (милодий V асрдан то VIII аср охирига қадар)
4.Ўрта асрлар даври (IX - XIX аср ўрталаригача).
5.Мустамлакачилик ва миллий уйғониш даври (Россия империяси
босқинидан то 1917 йил Октябрь тўнтаришига қадар)
6.Советлар ҳокимияти даври(1917-1991 йй.)
7.Миллий истиқлол, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш даври
(1991 йилдан бошлаб)

А. Асқаров илк даврни Ибтидоий тўда даври деб номлаган. Бу давр

инсоният пайдо бўлгандан то ҳозирги замон инсонларига ўхшаш инсонлар –
(Homo sapines)лар пайдо бўлган давр(сўнгги палеолит)гача бўлган даврларни
олган. Бу назаримизда жуда дадил қараш ва бугунги хориж олимларининг
қарашларини инобатга оладиган бўлсак, тўғри. АҚШдаги Калифорния
университетининг профессори Аллан Уильсон 1992 йил “Science” журналида
босилган мақоласида инсонлар тахминан 200 минг йиллар олдин Шарқий-
Африкада бир она (Ева)дан тарқалганлиги борасида фикр билдиради. Олим
фикрича, улардан олдин яшаган неандерталь одамлар ҳозирги замон
одамларининг аждодлари эмас. “Homo sapiens” “Homo happiness” лар
тахминан 30-50 минг йил бирга аралашмасдан яшаганлар. Бунинг асосий
сабаби неандерталь одамда ҳайвонийлик хусусияти устун бўлган, шу сабабли
улар билан аралашиш (метисация) мумкин бўлмаган. Тўғри фанда бу фикрга
қарши чиқувчилар ҳам кўп, улар фикрича “Homo sapiens” типидаги инсонлар
“Homo happiness” типидаги инсонларнинг ворислари хисобланади. Нима
бўлганда ҳам сўнгги палеолит даври одамлари – (Homo sapines)дагина
ҳозирги инсонларга хос бўлган таффакур, тил, пайдо бўлади. Шунингдек, уй-
жой қуришни ўзлаштирадилар. Энг муҳими улар оила-оила бўлиб яшай
бошлайдилар. Шубҳасиз бу муҳим ўзгаришлар ва бу ўзгаришлар уларни
ибтидоий тўда давридан кескин ажратиб туради. Сўнгги йилларда
мутахассислар томонидан сўнгги палеолитнинг бошланиш даври бир мунча
қадимийлаштирилаётганлигини ҳам унитмаслик зарур. Шундай қилиб, А.
Асқаровнинг Ўзбекистон тарихининг 2-даврини сўнгги палеолитдан
бошлаганлиги тўғри. Бироқ олимнинг ушбу даврни то милодий III-IV


background image

61

асрларгача бўлган давр билан чегаралашлари эътирозга сабаб бўлади. Чунки,
бизнинг назаримизда, Ўрта Осиёда илк шаҳарлар, давлатлар ва ёзув пайдо
бўлган даврни - бронза даврини алоҳида даврга ажратиш мақсадга мувофиқ
бўларди. Зеро бу қадим аждодларимизнинг цивилизация босқичига қадам
қўйганликларининг белгисидир. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекисон тарихини
даврлаштиришнинг 2 - даврини – “Энг қадимги давр” деб номлашни ва унинг
хронологик даврини мил.ав. 40(50) минг йилликдан то мил. ав. II-минг
йиллик ўрталаригача яъни Ўзбекистон худудида илк шаҳар ва давлатлар
пайдо бўлгунгача бўлган давр билан чеклашни таклиф этамиз. Ундан
кейинги даврни - мил.ав. II- минг йиллик ўрталаридан то милодий III-IV
асрларни эса “Қадимги давр” деб номлашни таклиф этамиз. Шубҳасиз,
милодий 4-5 асрлар бу янги давр, чунки бу даврда янгича ишлаб чиқариш
муносабатлари ўрнатилади. Ерга, ишлаб чиқариш воситаларига эгалик
қилиш узил-кесил хусусийлашади. Бу шубҳасиз янги даврнинг бошланиши.
Бироқ ўрта асрларни икки даврга: илк ўрта асрлар ва ўрта асрларга ажратиш
ҳам назаримизда бироз маъқул эмасдек. Зеро, илк ўрта аср бўлгач, табиийки
сўнгги ўрта аср ҳам бўлади. Шу сабабли, ўрта асрларни учга ажратишни
таклиф этамиз. Илк ўрта асрлар (милодий V асрдан то VIII аср охирига
қадар); ривожланган ўрта асрлар (IX – XV-асрлар) ва сўнгги ўрта асрлар
(XVI-XIX-аср ўрталаригача).

Ўрта Осиёнинг Россияси империяси томонидан босиб олинганидан то

мустақилликка эришганимизгача бўлган даврини яъни мустамлакачилик
даврини “Янги тарих” деб, уни икки босқичга ажратишни таклиф этамиз.
Биринчи босқич –Россияси империяси босқини даври XIX-аср ўрталаридан
то 1917 йилгача) ва советлар хукмронлиги даври 1917 йилдан то 1991
йилгача бўлган давр.

Даврлаштириш

Босқичлари

Xронологик даври

1

Ибтидоий тўда даври

Ўзбекистон ҳудудида
инсоният пайдо бўлган
даврдан то сўнгги палеолит
давригача(тахминан мил. авв.
I миллион – 40(50) минг
йилликлар)

2

Энг қадимги давр

Сўнгги палеолит давридан
(бундан 40(50) минг йил) то
мил. ав. II-минг йиллик
ўрталаригача

3

Қадимги давр

мил. ав. II-минг йиллик
ўрталаридан то милодий –III-
IV асрлар

4

Ўрта асрлар даври

Илк ўрта асрлар

милодий V асрдан то VIII аср
охирига қадар

Ривожланган ўрта
асрлар

IX – XV-асрлар

Сўнгги ўрта асрлар

XVI-XIX-аср ўрталаригача

5

Янги тарих

Россия империяси
босқини даври

XIX-аср ўрталаридан то 1917
йилгача

Советлар хукмронлиги 1917 йилдан то 1991 йилгача


background image

62

даври

6

Энг янги тарих

Миллий тикланиш
даври

1991-2016 йиллар

Миллий юксалиш
даври

2017 йилдан

Ва ниҳоят, 1991 йилдан бошланган даврни “Энг янги тарих” деб

номлашни ва уни икки босқичга: 1. “Миллий тикланиш” (1991-2016) ва
“Миллий юксалиш” (2017 йилдан ) босқичларига ажратишни таклиф
қиламиз. А. Асқаровнинг “Ўзбекистон тарихи жаҳон тарихининг таркибий
қисмидир. Бу заминда юз берган тарихий жараѐнларни жаҳон тарихидан
ажратиб ўрганиш мумкин эмас” деган сўзлари айни ҳақиқатдир. Шу сабабли
ҳам

Ўзбекистон

тарихини

даврлаштиришда

жаҳон

тарихини

даврлаштиришда кенг қўланиладиган терминлардан фойдаланишни мақсадга
мувофиқ деб хисобладик. Бу Ўзбекистоннинг жаҳон тарихида тутган ўрнини
тўлароқ тушуниш имконини беради. Шу тариқа Ўзбекистон тарихини
қўйидагича даврлаштиришни таклиф этамиз:

Адабиётлар:

1. Ртвеладзе Э.В., Сагдуллаев А.С. Типы периодизаций истории Средней

Азии.//Независимость и история: новые подходы к учению истории
Узбекистана (Тезисы докладов международной научной конференции, г.
Ташкент, 1997 г.) с.3-4

2. Толстов С.П. Периодизация древней истории Средней Азии.

КСИИМК.

3. Вып.28.М.-Л., 1949,
4. Тойнби А. Дж. Постижение истории. М., Прогресс,1991,736 с.
5. Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. Тошкент, 2015

ХАЗОР БУҚО ШАҲРИНИНГ ТАРИХИЙ ТОПОГРАФИЯСИ

ХУСУСИДА

Раимқулов С.

Самарқанд археология институти

Ушбу ёдгорликлар мажмуаси ҳозирги Чироқчи тумани Кўкдала

массиви Талоқтепа қишлоғидан шарқ томонда жойлашган. Улар ичида Хазор
Буқо 1 ни марказий ёдгорлик сифатида таърифлаш мумкин.

Библиографические ссылки

Ртвеладзе Э.В., Сагдуллаев А.С. Типы периодизаций истории Средней Азии.//Независимость и история: новые подходы к учению истории Узбекистана (Тезисы докладов международной научной конференции, г. Ташкент, 1997 г.) с.3-4

Толстов С.П. Периодизация древней истории Средней Азии. КСИИМК.

Вып.28.М.-Л., 1949,

Тойнби А. Дж. Постижение истории. М., Прогресс,1991,736 с.

Асқаров А. Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихи. Тошкент, 2015

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов