Ғузор беклигининг тарихий – географик шарҳи

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
505-508
7
2
Поделиться
Эрназаров, А. (2023). Ғузор беклигининг тарихий – географик шарҳи. История и культура центральной Азии, 1(1), 505–508. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17214
А Эрназаров, Каршинский государственный университет

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ғузор беклигининг географик ўрни Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ён бағридаги адирларга тўғри келади ва Қаршидан 45 верст жанубий шарқда жойлашган[1:663]


background image

505

6. Шаҳрисабз: минг йиллар мероси. – Т.: “Шарқ”, 2002. – Б.121.
7. Бўриев Омонулла. Соҳибқирон Амир Темур. – Т.: “Ўзбекистон”, 2011.
8. Массон М. Е. «Столичные города в области низовьев Кашкадарьи с

древнейших времен». Т., «Фан», 1973, 52-б

9. Насриддинов Қ., Хўжаёров Ў., Қарши шаҳрининг меъморий

ёдгорликлари, Т.,2011, 40-б

10. Насриддинов Қ. Қарши қальаси, 2006, 33-62-б
11.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Қатағон

қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини
абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
5598-сонли фармойиши, 2020-йил 8-октабр.

12. Равшанов П. Қарши тарихи.Т: 2006, 506-б.

ҒУЗОР БЕКЛИГИНИНГ ТАРИХИЙ – ГЕОГРАФИК ШАРҲИ

Эрназаров А.Х.

докторант

Қарши Давлат университети

Ғузор беклигининг географик ўрни Ҳисор тоғ тизмасининг ғарбий ён

бағридаги адирларга тўғри келади ва Қаршидан 45 верст жанубий шарқда
жойлашган[1:663].

Ғузор беклиги шимолдан Катта Ўрадарёнинг юқори оқими, шарқдан

Катта Ўрадарё ва Киршактоғнинг шарқий қисми билан ҳамда ғарбдан 35-40
кенгликда чегараланган.

Бекликнинг ғарбий қисмидан оқиб ўтувчи Қуйитанг дарёси Ғузор ва

Келиф бекликларининг чегараси ҳисобланган. Ғузор беклигининг шарқий,
жанубий ва ғарбий қисмлари тоғли ҳудудлардан ташкил топган бўлиб.
бекликнинг фақат шимоли-ғарбий, яъни Қарши беклиги билан чегарадош
қисмигина текисликдан иборат бўлган. ХIХ асрда Ғузор ва Қарши бекликлари
чегараси Янгикент қишлоғидан бошланиб, бу қишлоқ денгиз сатҳидан 1150
фут баландликда жойлашган. Ғузор беклигининг шарқий ва жануби-шарқий
қисмидаги тоғликларнинг баландлиги 2200-2400 футни ташкил қилган [2:154-
155].

Ғузор шаҳри эса 1530 фут, 718 мм баландликда жойлашганлиги ҳақида

маълумотлар мавжуд[3:24]. Бошқа бир манбада эса Ғузор шаҳри 1310 фут
мутлақ баландликда ҳамда 38.36.18. шимолий кенгликда ва 35.53.15 шарқий
узунликда жойлашганлиги келтириб ўтилган[4:34]. ХIХ аср охирида воҳа
иқлими континентал ва қуруқ бўлиб, кундузи ва кечаси ҳамда қиш ва ёз
ойларидаги ўртача ҳарорат орасидаги тафовут жуда катта бўлган. Қишда қор
уч ойгача туриб, баъзи йиллари баҳор серёғин келган. Шунга қарамасдан
ҳавонинг иссиқлиги туфайли буғланиш кучли бўлиб, ёмғирдан сўнг далалар
бирпасда қуриб қолган. Қашқадарё воҳанинг асосий дарёси саналиб, унинг


background image

506

ирмоқлари бўлмиш Жиннидарё, Оқсув, Яккабоғдарё, Ғузордарё (Катта ва
Кичик Ўрадарё билан бирга) қор, ёмғир ва музлик сувларидан тўйинган.

Хитой манбаларида Катта Ўрадарё Тамо, Тун дейилган. П. Пеле уни

Думо деб атаган. В. В. Бартольд Ғузордарё, яъни Катта Ўрадарё Кеш
шаҳридан 8 фарсах узоқда жойлашганлигини қайд этган[5:188]. Катта ва
Кичик Ўрадарёлари Чангар тоғларидан бошланиб, Ғузор шаҳридан юқоридаги
Қўшилиш қишлоғида бирлашиб, Ғузордарё номини олади. Ғузордарёдаги сув
миқдори тоғларга ёғадиган қорнинг ҳажмига боғлиқ бўлиб, у Янгикент
қишлоғигача оқиб келган. Катта ва Кичик Ўрадарёлари ўзининг ўрта оқимида
туз конларидан оқиб ўтганлиги боис, Ғузор дарёсининг суви шўрроқ бўлган.

Бекликнинг тоғли ҳудудларидаги барча дарёларнинг оқими жуда тез

бўлиб, ёмғирли кунларда улар тўлиб тошиб оққан. Бу ердаги сойларда март,
апрел ойларида сув кўп бўлиб , май ойига келганда улар қуриб қолган .

Айрим мутахасисслар воҳанинг текислик қисми иқлимига, гидролик ва

хўжалик шартларига кўра Китоб - Шаҳрисабз, Китоб - Қамаши, Кўкдала,
Қарши-Ғузор ва қуйи Қашқадарё туманларга бўлинишини қайд қиладилар[6:9-
10]. Воҳанинг географик ўрни, ундаги йўллар тоғлар ва текисликлар ХIХ
асрнинг иккинчи ярмига келиб, рус ҳарбийлари томонидан ўрганила
бошланган. Бундан асосий мақсад ҳарбий юришлар чоғида қулай бўлган
жойларни излаб топиш, улардан келгусида фойдаланиш имкониятлари ҳамда
муҳим жиҳатларини белгилашдан иборат бўлган. Бу ишлар гарчи подшоҳ
Россиясининг мустамлакачилик манфаатларини кўзлаб амалга оширилган
бўлсада, уларнинг илм-фан учун аҳамияти воҳанинг тарихий географиясини
ўрганиш борасида муҳим маълумотлар қўлга киритилганлиги билан
изоҳланади.

Хузор Ғузордарё водийсида жойлашган бўлиб, Суғдни Тохаристон

(Бақтрия) билан боғлайдиган муҳим стратегик ва қулай савдо йўлидаги
(чорраҳадаги) рустоқлардан бири саналган. Мазкур рустоқ юқори ва қуйи
Қашқадарё воҳаси ҳудудларини географик жиҳатдан бир-биридан ажратиб
ҳам турган.

ХV асрга оид Самарқанд хужжатларида келтирилган Хузор (Ғузор)

шаҳри ҳудудида илк маконнинг вужудга келиши милоднинг дастлабки
асрларига бориб тақалиши аниқланган. Шаҳар Шаҳрисабз ва Қаршини Термиз
билан боғловчи карвон йўллари кесишган ҳудудда жойлашган. У қўрғон
деворлари билан ўралган бўлиб, аркка, бир қанча гузарларга ва шаҳар
дарвозаларига эга бўлган ҳамда майдони 12 га га етган. Ушбу белгиларга кўра
Ғузорни карвон йўлларида жойлашган унча йирик бўлмаган савдо,
ҳунармандчилик шаҳарлари сирасига киритиш мумкин.

Бек ўрдасининг ҳозирги жойидаги харобаси Тўрақўрғон деб аталади.

Шаҳар ўртасидан Ғузордарё оқиб ўтган бўлиб, шаҳарнинг икки қисми
ўртасидаги алоқалар иккита кўприк орқали амалга оширилган[7:15-16]. Шаҳар
Ғузордарёнинг чап қирғоғида жойлашган бўлиб, Шарқий дарвозаси “Темур
дарвоза” дейилган. Араблар ҳужумидан сўнг шаҳар дарёнинг ўнг қирғоғига
ўтган. Шаҳарнинг маркази 2 метр қалинлик, 4-5 метр баландликдаги пахса


background image

507

девор билан ўралган. Шаҳарда Қарши, Кунчиқар ва Чармгар дарвозалари
ҳамда Хўжағузор, Чармгар, Бойғузор, Тошқўрғон каби маҳаллалар
жойлашган. Бу йирик қалъа харобалари ХVIII асргача сақланиб қолган. ХIХ
аср бошларида шаҳар харобалари батамом йўқолиб, шаҳар ҳозирги ўрнида
шаклланган, маъмурий ва бошқа иншоотлар бунёд этилган[8:9]. Ўз навбатида
Қарши шаҳрининг Ғузор йўли билан туташган шимолий-шарқдаги Тутан
дарвозаси Ғузор дарвозаси деб ҳам аталган.

Ғузор беклиги ҳам амирликнинг муҳим аҳамиятга молик бекликларидан

ҳисобланиб, Амир Ҳайдар отаси ҳукмронлиги йилларида бу ерда беклик
маснадида турган. ХХ аср бошларида эса Ғузор беклиги Бухоро амирининг
акаси томонидан бошқарилган. Ғузор беклиги 6 та амлокликка
бўлинган[11:79]. Ғузор беклигидаги биринчи амлоклик Афғон деб аталиб,
унга Ғузор шаҳрининг шимоли ва Ғузордарёнинг ўнг томонида жойлашган
2000 аҳолидан иборат 10 та қишлоқ кирган. Иккинчи амлоклик Ғузор
шаҳрининг шимоли-ғарбий ва Ғузор дарёнинг чап томонида жойлашган 1600
нафар аҳолидан иборат Ғармистон амлоклиги деб номланиб, у 16 та
қишлоқдан таркиб топган. Учинчиси Эскибоғ амлоклиги бўлиб, унга Ғузор
шаҳрининг ғарбий ва жанубий (22 верст узоқликгача бўлган ҳудуд) қисмида
жойлашган 1600 дан зиёд аҳолидан иборат 9 та қишлоқ кирган. Тўртинчи
амлоклик Катта Ўра дарё водийсида жойлашганлиги боис Катта Ўра деб
номланган ҳамда 3000 кишилик аҳолидан иборат 40 та қишлоқни ўз ичига
олган. Кичик Ўра дарё водийсида жойлашган бешинчи амлоклик Кичик Ўра
деб аталиб, 1500 аҳолидан иборат 17 қишлоқни ўз ичига олган[2:164].

ХIХ аср охирларида рус ҳарбий зобитлари Келифдан Ғузор ва Қаршига

ўтувчи йўллар ҳақида маълумотлар беришган. Қуҳитанг қишлоғида Келиф -
Ғузор йўлидаги ягона бозор бўлган ва сўнг йўл Шерободга ўтган[9:194-195].

Н.Маев таъкидлайдики, Амударёдан Ғузоргача бўлган оралиқдаги

қишлоқларда яшовчи аҳоли ўзларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ва
чорва молларини ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари фаолият кўрсатувчи
Шеробод беклигидаги Кўҳитанг қишлоғидаги бозорга элтиб сотишган.

Н.А. Маев Шеробод беклигидаги Кўҳитанг қишлоғидан Ғузор, Танги

ҳарам (Деҳқонобод) Шеробод ва Келифга йўл ўтганлигини аниқлаган [12:49-
51].

Россия ҳарбий маслаҳатчиси капитан Петров Бойсун, Шеробод, Ғузорга

элтувчи йўллар ҳақида маълумотлар берган ва Дарбанддан Хоелкон тоғи ва
Қораховол довони орқали ўтиб, Кичик Ўрадарё бўйида жойлашган қишлоқлар
йўллари юк ташиш учун қулайлигини аниқлаган. Демак, қадим ва ўрта
асрларда Ғузор шаҳри ва вилояти минтақа, қолаверса бутун Марказий Осиё
савдо йўлларининг чорраҳасидаги салоҳиятли марказлардан бири саналган.

Бухоро амирлигида 50 га яқин солиқлар ва тўловлар мавжуд бўлган. Бир

йилда Ғузор беклигида 140 минг танга миқдорида закот йиғиб олинган[10:79].

ХХ асрнинг биринчи чорагидаги статистик маълумотларга кўра 1924

йилда Қашқадарё областида 3 та вилоят тузилган: Ғузор, Қарши, Шаҳрисабз.
Ғузор вилоятининг майдони 4978 кв.км, аҳолиси 37405 киши бўлиб, 1 кв.кмга


background image

508

7,5 киши тўғри келган. Ғузор вилоятига Ғузор, Тангиҳарам (Деҳқонобод),
Янгикент туманлари кирган.

Ғузор беклигининг майдони 4500 кв верст ёки 9 милни ташкил етиб, бир

кв.км милга ўртача 260 киши тўғри келган. Аҳолининг 22.000 яқини Катта
Ўрадарё водийсида, 3500 га яқини Кичик Ўрадарё, 2000 га яқини Ғузордарё
бўйларида, яъни бекликнинг шимоли - шарқида ўрнашишган. Бекликнинг
баъзи ҳудудларида аҳоли нисбатан зич жойлашган, хусусан Ғармистон
амлокининг умумий майдони 3,5 кв милни ташкил қилиб, ҳар бир квадрат
милга ўртача 550 нафарга яқин одам тўғри келган[2:165].

Хуллас, манбаларда қайд этилишича, Ғузор тарихий-географик жиҳатдан

суғориладиган деҳқончилик учун қулай бўлган воҳалардан бири ҳисобланган.
Ғузор ХIХ асрнинг иккинчи ярмида тарихий воқеаларга бойлиги билан
ажралиб туради. Бу даврда Ғузор Бухоро амирлигининг энг йирик
бекликларидан бирига айланган. Ҳисор, Шеробод, Бойсун, Нурота, Кармана
каби бекликлари билан тенг мавқега эга бўлган.

Адабиётлар:

1. Семёнов – Тян-Шанский В. П. Россия: Полное географическое

описание издательства A. Н. Девриена Туркестанский край. СПб., 1913. Т.9 –
С. 663.

2. Полк. Федоров. Статический очерк Гузарского и Куйтангского и

Каллюкского амлякдарств Келифского бекства // Сборник географических,
топографических и статистических материалов по Aзии. – СПб., Военная
типография, 1894.- Вп 2. 57. – С. 154-155.

3. Кап. Покотило. Отчет о поездке в предел Централной и Восточной

Бухаре в 1886 году. Т., Типография Окружного штаба. 1888. – С. 24.

4. Туркестанский сборник. Т., 288. – СПб., 1882. – С. 34.
5. Бартолд В. В. Туркестан в эпоху монголского нашествия – Соч., Т.

1963.

6. Лунина С.Б. Города Южного Согда VII-ХII вв. Т., 1984. С.9-10.
7. Хaсaнoв A. Қашқадарё воҳаси шаҳарсозлиги вa меъморчилиги. (XVI-

XIX асрлар). Монография.-Т.: “Voris-nashriyot”, 2019. Б. 15-16.

8. Чориев З., Жўраев A. Ғузор тарихидан лавҳалар. T., 1997. Б. 99.
9. Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари. Т., 2008. Б. 194-

195.

10. Oчилдиев Ф. Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоий-сиёсий ва

иқтисодий ўзгаришлар. T., 2008. Б. 79.

11. Мухаммаджонов А.Р. Населенные пункты Бухарского эмирата. Т.:

Университет. 2001. С. 79-104.

12. МаевН. Бухоро хонлиги очерклари (рус тилидан И.Ботиров

таржимаси). Т.: “Фан ва технология”, 2012. Б. 49-51.

Библиографические ссылки

Семёнов – Тян-Шанский В. П. Россия: Полное географическое описание издательства A. Н. Девриена Туркестанский край. СПб., 1913. Т.9 –С. 663.

Полк. Федоров. Статический очерк Гузарского и Куйтангского и Каллюкского амлякдарств Келифского бекства // Сборник географических, топографических и статистических материалов по Aзии. – СПб., Военная типография, 1894.- Вп 2. 57. – С. 154 155.

Кап. Покотило. Отчет о поездке в предел Централной и Восточной Бухаре в 1886 году. Т., Типография Окружного штаба. 1888. – С. 24.

Туркестанский сборник. Т., 288. – СПб., 1882. – С. 34.

Бартолд В. В. Туркестан в эпоху монголского нашествия – Соч., Т.1963.

Лунина С.Б. Города Южного Согда VII-ХII вв. Т., 1984. С.9-10.

Хaсaнoв A. Қашқадарё воҳаси шаҳарсозлиги вa меъморчилиги. (XVIXIX асрлар). Монография.-Т.: “Voris-nashriyot”, 2019. Б. 15 16.

Чориев З., Жўраев A. Ғузор тарихидан лавҳалар. T., 1997. Б. 99.

Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари. Т., 2008. Б. 194- 195.

Oчилдиев Ф. Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар. T., 2008. Б. 79.

Мухаммаджонов А.Р. Населенные пункты Бухарского эмирата. Т.: Университет. 2001. С. 79-104.

МаевН. Бухоро хонлиги очерклари (рус тилидан И.Ботиров таржимаси). Т.: “Фан ва технология”, 2012. Б. 49-51.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов