Ҳар қандай мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти унда яшаётган халқнинг маънавий баркамоллигида намоён бўлади, маънавий баркамоллик эса таълим жараёнида шаклланади. Дунёнинг барча давлатларида жамият тараққиётининг муҳим омили сифатида баркамол шахе тарбиясига алоҳида эътибор қаратилган ва шу нуқтаи назардан мамлакатдаги сиёсий тизим, ижтимоий муносабатлар, миллий ва сиёсий менталитет таъсирида таълим моделлари шаклланган. Хусусан, АҚШ, Япония, Хитой, Корея, Нидерландия, Дания ва бошқа давлатларда таълим тизимининг барқарорлиги иқтисодий барқарорликнинг кафолоти хисобланган ва шу боис,қадимги илдизларга эта бўлган миллий таълим тизими анъаналаридан воз кечмаган ҳолда, даврнинг руҳига мослашиш, таълим тизимининг янги стандартларини яратишда халқаро тажрибага таянишга алоҳида эътибор қаратганлар.
Маколада физика дарсларида таьлим олиш сифатини оширишга қўйилган талаблар ва креатив ўқитиш жараёнидаги турли жиҳатлари кўриб чиқилган.
Ушбу макола таьлим жараёнида видеодарслардан фойдаланишнинг дидактик имкониятларини очиб беради. Муаллиф инглиз тили факультатив машгулотларида видеодарсларнинг ахамияти ва максадга мувофиклиги хакида уз хулосаларини берган.