Физика дарсида таълим сифатини ошириш йўналишлари

CC BY f
302-311
0
0
Поделиться
Азимов , Ю. (2023). Физика дарсида таълим сифатини ошириш йўналишлари . Информатика и инженерные технологии, 1(2), 302–311. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/computer-engineering/article/view/25168
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маколада физика дарсларида таьлим олиш сифатини оширишга қўйилган талаблар ва креатив ўқитиш жараёнидаги турли жиҳатлари кўриб чиқилган.


background image

302

ФИЗИКА ДАРСИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Азимов Юсуфжон

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали

Аннотация.

Маколада физика дарсларида таьлим олиш сифатини

оширишга қўйилган талаблар ва креатив ўқитиш жараёнидаги турли жиҳатлари
кўриб чиқилган.

Калит сўзлар:

таълим сифати,

компетентлик, компетенциявий ёндошув,

креатив, таълим, таълим жараёни, ўқувчилар.


Жамиятимизда умумтаълим муассасалари орасида илк рақобат (Президент

мактаблари билан умум таълим муассасалари ва махсус ихтисослашган
мактаблар) кураши пайдо бўла бошлаши билан, галдаги вазифа таълим сифатини
оширишга қаратилиши давр талаби бўлиб қолмоқда. Зеро, сифатли таълим
мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва хавфсизлигини, фан-техника ва технология,
маданият ва санъатнинг ижодий салоҳиятини ошириб, Ўзбекистоннинг XXI
асрда жаҳон саҳнасининг барча жабҳаларида, рақобатбардошлигини
таъминловчи олтин калит сифатида хизмат қилади.

Замон талабларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш.М.Мирзиёев “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва
илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори
қабул қилинди. Қарорда ечимини топмаган қатор масалалар физика соҳасидаги
таълим сифати ва илмий тадқиқот самарадорлигини оширишга қаратилган чора-
тадбирларни амалга ошириш зарурати кўрсатиб берилган [1].

Физика фанидан замонавий таълим бериш, оддий анъанавий шаклда

ўқувчиларга ахборот етказиш бўлиб қолмаслиги керак. Синфда ўқувчилар
пассив тингловчи тимсолида ўзларини ҳис қилмасларидан, уларни таълим олиш
жараёнининг фаол иштирокчилари сифатида ҳис қилишлари учун имкон
берувчи шароитни яратиш зарур. Ҳозирги даврда ўқувчиларга нафақат назарий
билимларни, балки уларнинг келажагида фойдаланишлари учун амалий
кўникмаларни ҳам бериш имкониятларини кўриб чиқиш лозим. Ўқувчилар
кундалик ҳаётида дуч келадиган муаммоларни муваффақиятли ҳал этишлари
учун, уларга таълим жараёнида самарали мулоқот қилиш, жамоада ишлаш
кўникмаларини, шунингдек, янги ғоялар яратиш, танқидий ва ижодий фикрлаш
кўникмаларини шакллантиришимиз керак.

Мактабларда физика фанини ўқитишнинг ҳақиқий ҳолатини таҳлил

қиламиз, Ўзбекистон миллий университетига 2022-йилда физика фанидан
контрактга ўтиш балли 92,4 баллни (максимал балл 189) ташкил этган. Хулоса
қилиш учун гуманитар фанлардан контрактга ўтиш балларини келтирамиз: тарих
(154,3 балл), инглиз тили йўналиши (140,7 балл) ташкил этган. Бундан кўриниб
турибдики, мактаб битирувчиларининг физика фанига қизиқишлари сусайиб
кетган. Қизиқишнинг сусайишига сабаблардан бири, физика фанидан ҳозирги


background image

303

мавжуд дарсликлар, ўқув қўлланмаларнинг мураккаб тузилганлиги ва уларга
мос келмаётган таълим бериш технологгияларини келтириш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси таълим сифатини назорат қилиш давлат

инспекцияси (айни пайтда тугатилган) маълумотларига кўра 10130 та
мактабнинг 9061 тасида физика кабинетлари мавжуд, бироқ уларнинг 1033 таси
жиҳозланмаган. Шундай вазиятда, ўқувчиларга амалий ва лабаратория
машғулотларини ўтказиш, ўқитувчи учун ҳал этилиши мураккаб бўлган
муаммони келтириб чиқармоқда. Физика фанидан лабараториялар ва
жиҳозларнинг етишмаслиги, назарий ва амалий дарсларнинг қизиқарли
ўтилмаслигини келтириб чиқаради, ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига
ўқишга киришлари учун ёдлашга ўрганиб қолганликлари ва бошқа сабаблар,
физика фанининг ўқувчилар учун мураккаб фан бўлиб қолишига сабаб
бўлмоқда. Шунингдек, олий таълим муассасаларига киришда тест тизимининг
жорий этилганлиги, ўқувчиларнинг нутқ ва ижодий фикрлаш қобилиятини
чеклаб қўймоқда.

Ҳозирги шиддатли ривожланаётган даврда рақамлашаётган дунёда,

сунъий интелект ҳаётимизнинг барча жабҳаларига фаол кириб келаётган даврда,
ёш авлоднинг келажакда ишсиз қолмаслиги учун қандай йўналишда таълим
олишлиги муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда. Умумтаълим мактаблари
ўқувчилари қандай фанларга йўналтирилганлиги, уларнинг янгиланаётган
дунёда ўз ўринларини топишларига ёрдам беради?

БМТ прогнозларига мувофиқ 2050 йилга бориб, ўша давр касбларининг

75% STEM фанларига алоқадор бўлиши кутилмоқда. Ҳозирдан бошлаб, мана
шу тизим асосида таълим олиш жараёнини бошлаш натижасида, келажак
муаммоларига ечим топа оладиган, янги кашфиётлар қила оладиган кадрлар
тайёрлаш зарурлигини тан олмоқда.

Муаммонинг ечимини топиш учун жаҳон таълим бериш амалиётида илғор

технологиялардан бири бўлган STEM (Sience, Technology, Engineering,
Mathematics) – фан, технология, мухандислик ва математикани ўз ичига олган
фанлар йиғиндисини жамлаган тизимни жорий этиш самаралироқ бўлар эди.
STEM фанларини замонавий педагогик технологиялар асосда яхши ўқитиш,
ўқувчини рақамли дунёга тайёрлаш ва янги ривожланган замонавий фан ва
технологияларни тушунишга имконият яратиб берар эди.

STEM фанлари илм-фан, технология, мухандислик ва математика

фанларини ўз ичига олади ва бу фанларни бир-бирига боғлиқ ҳолда, яхлит тарзда
ўқитишни талаб этади.

STEM бўйича таълим бериш тизимини мактабдан бошлаш зарурияти

пайдо бўлмоқда. Ўқувчи таълим беришнинг бундай тизими асосида олган
билимларига таяниб, дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ва муаммоларга аниқ
ечим топишга ўрганади. Илм-фан (Sience) соҳаларидан олган ва яхши
ўзлаштирган ўқувчи, ўзини ўраб турган атроф-муҳитда юзага келган
ҳодисаларни яхши англашига ёрдам беради. Технология фани бутун
инсониятнинг келажаги бўлган рақамли дунёга мослашувчанлигини оширади.
Муҳандислик (Enginering) фанлари билан ўқувчи соҳага тегишли муаммоларни
ҳал этиш қобилиятига эга бўлади, ўрганган билимларини янги лойиҳалар яратиш


background image

304

учун қўллай олади. Математика-физика фанлари эса маълумотларни таҳлил
қилиш, йўл қўйилган хатоликларни тузатиш, уларнинг тўғри ечимларини топиш
учун муҳим фанлардан биридир. STEM таълим бериш жараёни мана шу тўртта
йўналишни бир тизимга солади ва меҳнат бозорига инновациялар ярата олувчи,
мавжуд муаммоларга барқарор ечимлар топа оладиган малакали кадрларни
тайёрлаб беради [2].

STEM таълим бериш тизими, эскирган анъанавий стандарт самарасиз

назарий таълимнинг стереотипларини бузади, чунки STEM – таълим бериш
стандартига асосланган амалий машғулот ва лойиҳалардан иборат бўлиб, бундай
шароитда ўқувчилар реал ишчан муҳит ҳолатларида таълим оладилар, турли-
туман ғоялар ишлаб чиқадилар ва уларни ўзлари амалиётга тадбиқ этиш
йўлларини қидириб топишга ҳаракат қиладилар. Бундай ишчанлик шароитида,
ўқувчилар ҳеч қандай ташқи кучларнинг босимига учрамасдан, ўз устида
мустақил ишлашга мажбур бўлади, чунки унинг олдида ички туйғу эришишишга
ундаётган ўйлаб топган олий ғоясини амалга ошириш мақсади турибди, бундай
ҳолатда, ҳеч бир куч унинг мақсадига эришиши йўлидаги сай-ҳакатларига тўсиқ
бўла олмайди.

STEM йўналишидаги дарсларда педагогнинг ўқув лойиҳа ёки ўқув –

тадқиқот ишларини ташкил этиши натижасида, фан асосларини ўзлаштиришга
алоҳида урғу бериши ва ўқув машғулотларида замонавий таълим
технологияларидан самарали фойдаланиши, фан бўйича мавжуд муаммони
қўйиши асосида ўқувчиларни муаммони ҳал этишга йўналтириши, олинган
маълумотларни қайта ишлашлари учун зарур бўлган элементларнинг
киритилиши, ўқувчиларда фанга таллуқли бўлган зарурий билимларни
ўзлаштиришга ва кўникма, малака компетенцияларининг шаклланишига
имконият яратиб беради. Табиий-илмий билиш кўникма даражаларига
эришишнинг ўқув-амалий модели таклиф этилган бўлиб (1-расм), ушбу модел
мақсад, мазмун, технология, натижа, баҳолаш қисмларидан ташкил топган.
Модел ўқувчиларни лойиҳа фаолиятига йўналтириш, уларнинг жамоа бўлиб
ишлаш кўникмаларини шакллантириш натижасида, ўқувчиларда амалий
компетенциялар орқали креатив фикрлашни ривожлантириш, уларнинг табиий
фанлардан ўзлаштириш даражасини оширишни, креатив фикрлашларини
ривожлантириш масалаларини ўзида акс эттиради.

Моделнинг мақсади Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ,

“Табиий фанларни” ўқитиш жараёнида табиий-илмий кўникма ва креатив
фикрлаш компетенциясини шакллантиришдан иборат.

Моделнинг мазмуний қисмида бошқарилувчи объект (ўқувчи) нинг

лойиҳалаштиришга

оид

маълумотлардан

тўлақонли

фойдаланишни

ўзлаштириши, лойиҳалаштириш ишларида мавжуд табиий ресурслардан
фойдалана олиши, лойиҳа ишларининг ташкилий босқичларини ўрганишни,
лойиҳа ишининг ижтимоий ҳаётдаги аҳамиятини тушуниш каби функцияларни
ўз ичига олади. Бу қисм ўқувчини бевосита лойиҳа фаолиятига йўналтириши
билан ажралиб туради.

Моделнинг ўзагини ташкил этувчи технология қисми, ўқувчини босқичма-

босқич лойиҳа ишига тайёрлаш вазифасини бажаради. Ўқувчида изланувчанлик


background image

305

кўникмасини шакллантириш мақсадида, дастлаб унга кичик тадқиқот ишини,
амалий ишларни, уйда бажариладиган тажриба ишлари тавсия этилади, ундан
кейин эса кичик лойиҳа ишини бажариш топширилади.. Ўқувчини лойиҳалаш
фаолиятига олиб кирувчи моделнинг технология қисми, уларда креатив фикрлаш
компетенцияларининг шаклланишига олиб келади.

1-расм.Ўқувчиларда табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенцияларни

шакллантириш модели [3]

Моделда ўқувчининг лойиҳа ишига киришишини ва уни бажариш

жараёнида эришган натижаларига кўра, креатив фикрлаш компетенцияларини


background image

306

баҳолаш назарда тутилган. Баҳолаш мезонлари сифатида ўқувчининг лойиҳа
фаолиятига муносабати (кўрсаткичи – лойиҳа фаолиятининг мақсад ва
вазифаларини тушуна олиши ҳамда унгда иштирок этишга муносабати),
ўқувчининг лойиҳа ишини бажаришда компетенциявий кўникмаларнинг
мавжудлиги (кўрсаткичи – лойиҳа иши учун маҳлумотлар йиғиши ва унинг
манбаларини топиши), ўқувчининг лойиҳа ишини бажаришга тайёргарлиги
(кўрсаткичи – лойиҳа ишини мустақил режалаштира олади ва уни бажариш
кетма-кетлигига амал қилади, лойиҳа ишини бажаришда мавжуд ресурслардан
самарали фойдалана олади) назарда тутилган. Баҳолаш мезонлари: паст
(билмайди), ўрта (қисман билади), яхши (ўртача билади), ва аъло (яхши билади)
каби даражаларга ажратилган.

Таълим олиш жараёнида ўқувчиларга фанни тадқиқот сифатида ўргатишда

илмий далиллар ва натижаларни тақдим этиш билан чикланиб қолмасдан, улар
учун кундалик ҳаётда жамият ва атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларга ўз
фикрини билдиришларини, улар ўз кузатишларига асосланиб далиллар йиғишни
ва улардан фойдаланишда фаол иштирок этишни; илмий билимларига асосланиб
тушунтириб беришларини талаб этилади [4].

STEM – таълим бериш жараёни, 3D принтерли лабараторияларнинг

мавжуд бўлишини талаб этади. Бундай лабараториялар, нафақат таълим
муассасаларининг эҳтиёжини қондиради, балки, таълим муассасасига қўшимча
маблағ топишда ишлаб чиқариш йўналишларига ҳам пуллик хизмат кўрсатиш
имкониятини

беради.

Моделлаштиришнинг

3D

технологиясининг

ривожланиши, ўқувчиларнинг аниқ фанларга қизиқишининг ортишига олиб
келади.

Физика

фанини

ўқитишда

3D

моделлаштириш

прототиплаш

лабараториялари ёрдамида олиб бориладиган дарслар, STEM – таълим бериш
тизимига мос бўлиб, ўқувчиларнинг эмоционал ҳолатда бир нечта аниқ
фанларни – математика, физика, инжинерия, механика, электроника, дастурлаш
фанларини самарали ўзлаштиришларига имконият беради.

STEM фанларидан билим олиш давомида ўқувчида қуйидаги қобилиятлар

шаклланади:

-

мавжуд муаммоларни ҳал қила олиш;

-

компетенциявий ёндошувчанлик;

-

креативлик;

-

танқидий фикрлаш;

-

жамоавий ишлай олиш;

-

мустақил фикрлаш;

-

коммуникативлик;

-

рақамли саводхонлик.

STEM тизими фанларининг аҳамияти шундаки, ҳозирги даврда бизга

тегишли мавжуд касбларнинг аксарияти, яқин келажакда автоматик тарзда
бошқариладиган роботлар томонидан бажарилади ёки бутунлай кундалик
ҳаётимиздан чиқиб кетиши мумкин. STEM таълим тизими шу келажакка мос
кадрлар тайёрлаб беради.


background image

307

STEM йўналишидаги касбларда ҳар бир фанни пухта ўзлаштиришни талаб

этади. Масалан, архитектор 16 қаватли бино лойиҳасини тайёрлаш учун, унинг
материал-сарф харажатларини, зилзилабардошлигини механик, математик,
иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга оширишда илм-фанни яхши ўзлаштирган
бўлиши зарур. Сўнг бино макетини яратиш учун мухандислик ва технология
фанларини ўзлаштиришини талаб этади.

STEM ўқитиш тизими бошқа йўналишларга қараганда бироз

қийинчиликларни ва машаққатли меҳнатни талаб қилади. Бунга сабаб, ўқувчи
тизимга таллуқли фанларни бирдай ўзлаштира олмаса, у ҳолда кутилган
натижага эришиши қийин кечади. Масалан, робот яратмоқчи бўлган ўқувчи,
зарурий кўникмаларга эга бўлмаса, бундай ҳолатда, қандай қилиб ўйлаган
вазифаларини

бажара

оладиган

роботни

ясаши

мумкин?

Бироқ,

қийинчиликларга қарамасдан ўқувчининг STEM фанларини ўрганишга
қизиқиши ортиб боради. Технологияларнинг жадал суръатларда ривожланишига
қарамасдан, янги дастурий таъминот яратиш, космик кемалар учун экологик
безарар ёқилғи маҳсулотларини кашф этиш, атроф-муҳитга зарар етказмайдиган
янги технологияларни ишлаб чиқиш, қайта тикланувчи самарали энергия
манбаларини топиш, ҳалигача давоси топилмаган касалликларга даво топиш
каби мураккаб муаммоларни кимдир ҳал этиши зарур. STEM фанлари тизимини
ўқувчи томонидан яхши ўзлаштирилиши, айнан мана шундай қийин
муаммоларга жавоб топа оладиган кадрларни тайёрлаб беради. Бундай
замонавий кадрлар учун иш берувчилар, уларга юқори меҳнат маошлари таклиф
қилишади.

STEM йўналишидаги касблар тўрта фан доирасидаги барча касбларни ўз

ичига олади. Булар орасида ҳисобчи, компьютер дастурчиси, техник ёзувчи,
кимёгар, молиявий таҳлилчи, физик мухандис, веб-дастурчи, биолог, атроф-
муҳит муҳандиси, тизим таҳлилчиси, қурувчи-муҳандис, механик-муҳандис,
статистик-таҳлилчи, психолог, маълумотлар базаси муҳандиси, маълумотлар
базаси бошқарувчиси, IT-менежер, шифокор, “date seientist” каби касблар
мавжуд.

Ҳозирги даврдан бошлаб, STEM йўналишидаги кадрлар танқислиги

сезилмоқда. Бундай кадрларни тайёрлаш учун замонавий 3D лабараторияларга
эга мактаб ва замонавий ОТМ лар ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатлар бундай кадрларни ҳозирдан бошлаб тайёрламаса, келажакда
иқтисодиёт соҳаларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондира
олмайди. Яқин келажак 2050-йилга бориб дунёдаги барча касбларнинг 75% ни,
айнан STEM йўналишига алоқадор касблар ташкил этиши кутилмоқда.

STEM йўналишидаги фанлар келажак касбларининг асосий қисмини

ташкил этиши башорат қилинаётган, бўлсада, бу борада малакали кадрларнинг
етарли бўлмаслиги АҚШ да ҳам кадрлар танқислигини юзага келтириши
мумкин. Башоратга кўра, 2025-йилга бориб АҚШ да STEM йўналишидаги 2 млн
иш ўрни кадрлар танқислиги сабаб бўш қолиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

маълумотларига

мувофиқ,

STEM

йўналишидаги

тизим

“президент

мактабларида” STEАM (Илм-фан, технология, муҳандислик ва математика


background image

308

фанлари билан биргаликда санъатни ҳам ўқитувчи) фанлари ўқитилади. Бу
мактаблар расман халқаро Кембриж дастури асосида STEАM фанларини ўқитиш
ташкил этилган.

Масалан, Тошкент шаҳридаги президент мактаби ҳақидаги маълумотда

ҳам табиий ва аниқ фанлар, муҳандислик хорижий тиллар ва ахборот
технологиялари ўқитилиши акс эттирилган. Шунингдек, президент мактаблари
STEАM йўналиши фанларини ўқитишга жавоб берадиган технологиялар билан
жиҳозланган.

STEM йўналишидаги фанларнинг 3D принтерли лабараториялари орқали

20 дан ортиқ ишлаб чиқариш йўналишларига хизмат кўрсатиш мумкин. Тошкент
шаҳри мактабларида 3D моделлаштириш технологиясини ривожлантириб,
бошқа йўналишларга ҳам тадбиқ этиш лойиғалари ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа
тадбиғини 33 та мактабда амалга ошириш режалаштирилган. Лойиҳага мувофиқ
мактабларда

босқичма-босқич

3D

моделлаштириш

прототиплаш

лабараторияларини ташкил этиш назарда тутилган.

Лойиҳага

мувофиқ,

дастлабки

босқич

ўз

ичига

тўртта

мактабдаработотехника ва инженеринг марказларини ташкил этишни, иккинчи
босқичда эса қолган таълим муассасаларида мехатроника ва VR марказлар
ташкил этилиб, ўқувчилар ўйлаган ғояларини амалга оширишлари учун зарурур
бўладиган барча асосий қурилмалар ва жиҳозлар билан таъминланади.

Бундай макталарда, ўқув дастурига мувофиқ ўқув жараёнлари уч босқичда

ташкил этилади, биринчи босқич – бошланғич, яъни 2-4 синфлар, иккинчи – ўрта
босқичда 5-9 синфлар, учинчи босқич – 10-11 синфларни ўз ичига олади.
Ўқувчилар дастурлаш, электроника, механика ва сунъий интелектни
ўрганадилар.

Лойиҳанинг амалга ошиши қуйидагиларни беради:
1.Лойиҳа ўқувчиларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқишларини ошириб,

креатив фикрлаш қобилиятларини шакллантиради.

2.Мамлакат миқёсида катта аҳамиятга эга бўлиб, кўплаб креатив

фикрловчи ўқувчиларни тарбиялайди. Улар “Start-up” лойиҳалари қандай
тайёрланишини, ясаган қурилма ва жиҳозларини бозорга қандай олиб чиқишни,
сотиш учун ишларни қандай бошлаш зарурлигини ўрганишади.

3.Дарслар давомида ўқувчилар нуфузли хорижий ОТМ га кириш учун

тайёргарлик кўришлари мумкин. Турли олимпиада ва мусобақаларда қатнашиб
ғолиблик сертификатларини қўлга киритишлари ҳамда чет эл ОТМ ларига
ҳужжат топшираётганларида, уларни ҳам тақдим этишлари мумкин.

4.Ҳозирги даврда мактаб битирувчиларининг 50% меҳнат бозорига ҳеч

қандай касб-ҳунарсиз кириб бормоқда. STEM йўналиши фанларидан таълим
олган ўқувчи баъзи касбларни эгаллайди. Масалан, техника устаси бўлиб
чиқишига ёрдам беради.

5. Энг катта аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистонда ҳам робототехника,

муҳандислик, инженеринг, илм-фан ривожланишига муносиб ҳисса қўшилади.

STEM йўналишида тадқиқот методини қўллаш билан янги машғулотлар

моҳиятини очиш, илғор методларни қўллаш билан ўқувчилар фаоллигини
ошириш, кўпроқ иаълумотлар ва материалларни мустақил таҳлил қилиш,


background image

309

ўқитувчининг суҳбат шаклидаги ахборот беришидан афзалроқдир. Ўқитувчи
ўқувчилар иштирокида янги қонун-қоидаларни очишлари, яъни ўқитувчининг
раҳбарлиги остида ўқувчиларнинг ўзлари тадқиқот ишини мустақил амалга
оширишлари – STEM йўналиши методининг моҳиятини ташкил этади. Ўқув
материалларини тадқиқот методида диалог шаклида баён этилади:

а) айрим масалалар ва топшириқлардан фойдаланиб, янги билимларни

баён этиш;

б) саволлар ва топшириқлар бериш билан ўқув материалларини таҳлил

қилиш ва умумлаштириш;

в) хулосаларни исботлаш, билимга оид масалаларни қўллаш, нотўғри

фикрларни рад этиш учун кичикроқ изланиш ўтказиш;

г) ўқувчилар орасида мунозаралар ташкил этиш орқали, мавзуларни

мустақил ўрганиш.

Ўқувчилар олдига ўқитувчи томонидан STEM йўналиши методига асосан,

юқори даражали назарий ва амалий тапшириқлар бериш билан, тадқиқот ишлари
ташкил этилади. Изланиш доирасидаги топшириқлардан тадқиқот хусусиятли
топшириқларнинг фарқи шундан иборатки, ўқувчилар томонидан бажарилган
тадқиқот ва ихтиролар доимий материалларни таҳлил этиш, умумлаштириш
натижаларида намоён этилади, ўқувчилар изланиш методида эса, олинган
фактлар (адабиётлар билан ишлаш, кузатиш, тажриба) ни назарий таҳлил қилиш,
умумлаштириш ва тизимга келтириш ишларини бажаришади [5].

Ўқитувчи STEM йўналиши методига асосланиб, ўқувчига факт

материалларини ўрганиш учун топшириқ беради, ўқувчи ўқитувчининг
ёрдамида материални таҳлил қилади ва янги тушунчалар моҳиятини очиб
беради.

Махсус тайёрланган дидактик воситалар ёрдамида, ўқувчининг мустақил

ҳолда янги билимлар ва малакаларни эгаллайдиган таълим жараёнини ташкил
этилиши – STEM йўналишида дастурлаштирилган ўқитиш таълим хусусиятлари
дейилади. Ўқувчи бажарган мустақил ишларнинг махсус тури билан боғланган
дастурлаштирилган таълимда, дастурлаштирилган қўлланмани дарслик деб
ҳисоблаш мумкин. Ўқувчиларнинг билимларини қисман эсга солиш, қисман
янги билимларни ўзлаштириш фаолиятини талаб қилувчи дастурлаштирилган
топшириқлар – STEM йўналишида топшириқлар тизимини ташкил этади.

Амалиётда саволлар ва масалалар жавоблари танлаб олиниб, элементар

қисмлар тузиш кенг тарқалган: а) хулосалар ва қоидалар шаклидаги
ахборотлардан саволларга тайёр жавоблар олиш; б) тескари алоқа билан –
жавобларнинг тўғрилигини назорат қилинади.

Ўқитувчининг раҳбарлиги остида ўқувчиларнинг ўзлари мустақил янги

қонун, қоидаларни очишлари ва тадқиқот ишларини амалга оширишлари –
STEM йўналишида изланиш методининг моҳиятини очиб беради. Ўқув
материаллари тадқиқот методида диалог шаклида баён этилади: а) айрим
масалалар ва топшириқлардан фойдаланиб, янги билимларни баён этиш; б)
саволлар ва топшириқлар бериш билан, ўқув материалини таҳлил этиш ва
умумлаштириш; в) хулосаларни исботлаш, нотўғри фикрларни рад этиш учун,


background image

310

билимга оид масалалардан фойдаланиб кичикроқ изланиш ўтказиш; г)
мунозаралар ташкил этиш билан, мавзуларни мустақил ўрганиш [6].

Ўқувчи машғулот жараёнида мустақил ҳолда мантиқий операцияларни

бажаради, у STEM йўналишида тадқиқот методи ёрдамида ҳаракатнинг янги
усуллари моҳиятини ва янги тушунчаларни олади. Ўқитувчи томонидан ўқувчи
билан суҳбати жараёнида ёки унинг оғзаки ёки ёзма баён қилинган тадқиқот иши
натижасида, ўқувчи мулоҳазаларининг ва хулосаларининг тўғри ёки
нотўғрилигини аниқлайди. Ўқувчига ўқув материали фақат ўқитувчи томонидан
берилади, биргаликдаги таҳлил этиш жараёнида тадқиқот методидан
фойдаланилади. Ўқитувчининг ёрдами билан ўқувчи, мавзудаги янги
тушунчанинг моҳиятини очади. Ўқувчиларнинг таълим жараёнидаги мустақил
ўқув фаолиятининг маълумотлар тўплаш ва уни таҳлил этиш, муаммоларни
мустақил ҳолда қўйишдан тортиб, уларни ҳал этиши, натижасини текшириши,
янги билимларни амалиётга тадбиқ этишгача бўлган циклни қамраб олувчи –
STEM йўналишида тадқиқот тавсифидаги топшириқлар билимга оид
топшириқлардан фарқ қилади.

Ҳақиқий илмий тадқиқот ишлари сингари, ўқувчилар бажарувчи тадқиқот

ишлари ҳам материаллар тўплаш ва уларни таҳлил этиш, кузатиш, тушунтириш,
улар кашф этган қонун-қоидаларнинг тадбиқ этилиши босқичларигача
етказилиши зарур. Ўқувчилар томонидан дастлабки тўпланган материалларнинг
таҳлили – STEM йўналишида тадқиқот тавсифидаги топшириқларнинг
хусусиятларидан биридир [7].

Хулоса қилиб айтганда, замонавий масалаларни ечимини топиш учун

назарий билимлар камлик қилади – креативлик ва инновациялик талаб қилинади,
янги методларни яратишни, ғояларни генерация қилишни ва уларни амалиётда
қўллай билиш йўлларини қидиришни билиш керак бўлади. Таълим бериш
жараёнида ушбу методларни қўллаш орқали, ўқувчилар мавзудаги муаммога кўп
вариантли ечимлар топишни ўрганадилар. Бундай ҳолатнинг мавжудлиги,
ўқувчиларда ушбу ҳолатни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ўз навбатида креатив
фикрлаш кўникмаларини ривожлантиради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “Физика

соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. ПҚ-5032. 19.03. 2021й.

2. Закиева А., Лушпаева И., Проектирование урока в современных

условиях .

[Электронный ресурс]:

URL:http://magarif-uku.ru/proektirovanie-uroka-

v-sovremennykh-u/

3. Сангирова З.Б.. Умумтаълим мактабларида STEAM ёндошуви асосида

ўқув-лойиҳа ишларини ташкил этиш методикаси. 13.00.02-Таълим тарбия
назарияси ва методикаси (физика). Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори
(PhD) диссертацияси Автореферати.

4. Стандарты второго поколения, Просвещение. [Электронный ресурс]:

URL:

http://prosv.ru/attachment.aspx?id=23395


background image

311

5.

Сериков В.В. Развитие личности в образовательном процессе / В. В.

Сериков. — Москва: Логос, 2012. — 447 с.

6.

Скляренко А.Н. Технология формирования компетенций // методические

рекомендации для преподавателя. − Москва, 2011. – 106 с.

7. Митрофанов К.Г. Проблема подготовки педагогических кадров к

инновационно-экспериментальной деятельности. М.: Прометей, 2009.-102с.

RAHBAR KADRLARINI BOSHQARUV KOMRETENSIYASINI

RIVOJLANTIRISHDA TRENINGLARNI TASHKIL ETISH

Ganieva Aziza Zayniddin qizi

Maktabgacha ta’lim tashkilotlari direktorlari va mutaxassislarini qayta

tayyorlash va ularning malakasini oshirish instituti

Annotatsiya:

Maqolada maktabgacha ta’lim tashkilotlari rahbarlarining

boshqaruv kompetensiyalari mazmuni, tarkibi, rahbarga qo‘yiladigan kasbiy
kompetensiyalar, shaxsiy sifatlar tarkibi keltirilgan, shuningdek maqolada malaka
oshirish jarayonida treninglarni tashkil etish va amaliy ta’lim jarayonini
takomillashtirishning nazariy va amaliy masalalari yoritilgan.

Kalit so‘zlar:

ta’lim, pedagogika, texnologiya, sifat, boshqaruv, kompetensiya,

innovatsiya.

Shaxsga yo‘naltirilgan texnologiyalar, avvalambor, o‘quv-bilish faoliyatida

tinglovchilarning mustaqil yo‘nalishini, bilim va boshqa qadriyatlarni ta’minlaydi.
Ular rahbarga o‘z-o‘zini rivojlantirish, hamkasblar tomonidan tan olinishga intilish;
o‘zini o‘zi qadrlashga asoslangan kompetensiyali rahbar maqomi; ichki potensialni
ochib berish va boshqalar sifatida o‘zini anglashga erishishga imkon beradi.

Zamonaviy o‘qitish texnologiyalari va shakllarining(rasmiy va norasmiy) o‘ziga

xos xususiyati ularning bir-biriga nisbatan o‘zaro bir-birini to‘ldirishidir, shuning
ushun ularni qo‘llashning eng katta samaradorligi o‘zaro ta’sirda erishiladi. Shunga
muvofiq,

biz

maktabgacha ta’lim tashkiloti direktorlarining boshqaruv

kompetensiyasini

rivojlantirishda,

tinglovchilar

faoliyatini

faollashtiradigan

texnologiyalardan ya’ni treninglardan foydalanishni maqsadga muvofiq deb bilamiz.

Trening va biznes trening ingliz tilidan tarjima qilinganda, trening tushunshasi

"tarbiya berish yoki o‘qitish" degan ma’noni anglatadi. Asosan, bu faol shaklda
o‘qitish usuli bo‘lib, u nafaqat ma’lum bilimlarni rivojlantirish va muayyan
ko‘nikmalarni egallashga, balki ularni mustahkamlash va keyinchalik qo‘llashga
qaratilgan.

Treninglar deyarli barcha faoliyat yo‘nalishlarida olib boriladi, lekin

boshqaruvga oid kompetensiyalarni rivojlantirishda treninglar o‘qitishning eng
samarali turlaridan biri sifatida ayniqsa mashhurdir. Bunday mashhurlikning
sabablaridan biri texnologiyaning o‘ziga xos xususiyati bo‘lib, u nafaqat ma’lumot

Библиографические ссылки

Узбекистан Рсспубликаси Президента Ш.М.Мирзиёев “Физика сохасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадкикотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти Карори. ПК-5032. 19.03. 2021й.

Закиева А., Лушпаева И., Проектирование урока в современных условиях .[Электронный ресурс]: URL:http://magarif uku.ru/proektirovanie-uroka-v-sovremennykh-u/

Сангирова З.Б.. Умумтаълим мактабларида STEAM ёндошуви асосида укув-лойиха ишларини ташкил этиш мстодикаси. 13.00.02-Таълим тарбия назарияси ва методикаси (физика). Педагогика фанлари буйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси Автореферати.

Стандарты второго поколения, Просвещение. [Электронный ресурс]: URL: http://prosv.ru/attachmcnt.aspx?id=23395

Сериков В.В. Развитие личности в образовательном процессе / В. В. Сериков. — Москва: Логос, 2012. — 447 с.

Скляренко А.Н. Технология формирования компетенций // методические рекомендации для преподавателя. - Москва, 2011. - 106 с.

Митрофанов К.Г. Проблема подготовки педагогических кадров к инновационно-экспериментальной деятельности. М.: Прометей, 2009.-102с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов