Жаҳон миқёсидаги глобаллашув тизимида иқтисодий ресурсларнинг энг муҳим манбалари сифатида билим ва инновациялардан фойдаланиш асосида ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсиши янги парадигмаси шаклланмоқда. Узбекистон ҳам жаҳон иқтисодий тизимига кирган ҳолда, давом этаётган жараёнлардан четда қолиши мумкин эмас, шунинг учун тегишли иқтисодиётни яратиш бўйича инновацион стратегияни ишлаб чиқиш XXI асрнинг биринчи ярмида унинг ривожланишининг асосий йўналиши ҳисобланади. Бундай шароитда мамлакатнинг инновацион ривожланиш стратегиясини шакллантиришнинг фалсафий асосига айланадиган яхлит қарашлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бундай яхлит тизим, бизнинг фикримизча, дунёқараш позициясига асосланиши керак, унинг ичида инсон ҳар қандай ривожланишнинг асосий манбаи сифатида тан олинади ва шу билан бирга ҳар доим эришилган ижтимоий муносабатларнинг натижаси ҳисобланади.
Микрокредитлашнинг ҳуқуқий табиати масалалари кўпгина муаллифлар эътиборини ўзига тортиб келади.
Кўриб чиқилаётган муаммолар нуқтаи назаридан чет эл тажрибаси алоҳида илмий қизиқиш уйғотади, зеро
микрокредитлаш институти хорижда айниқса кенг ривожланган. Чет эл амалиётидан мустақил Ўзбекистоннинг ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш қўйилган вазифаларни
ечишга мумкин қадар холисона ва оқилона ёндашиш имконини беради.