Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иштирок этувчи омиллар- ер, капитал ва меҳнат ҳар бири ўзига яраша ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи манбалар ҳисобланиб, ўз салоҳияти, яратувчилик хусусияти ҳамда қувватидан келиб чиқиб, янги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга ўз ҳиссаларини қўшадилар. Маҳсулот сотилгандан кейин ҳар бир омил ўз ҳиссасини–ер эгаси рентани, капитал эгаси –фойдани, ишчи меҳнатига яраша иш ҳақини олиш ҳуқуқига эга бўлади. Натижада рента фойдаланилган ер эвазига тўланган ҳақ (рента) сифатида намоён бўлади. Ерга эгалик ҳуқуқидан келиб чиқиб, рента ҳам ер эгаси мулкига айланади. “Рента – ердан фойдаланилганлик учун ер эгасига тўланадиган ҳақдир. У ернинг сифатига, миқдорига, қулай жойлашишига, олинадиган ҳосил миқдорига, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатига, маҳсулотларнинг сотилиш баҳосига, олинадиган фойда кўламига ва бошқа бир қатор омилларга боғлиқдир