Соматик касалликлари бўлмаган 12 нафар бемор кузатилди. Тернополь шаҳрида яшовчи 23 дан
30 ёшгача бўлган 8 нафар аёл ва 4 нафар эркак киши текширилди. Клиник ва рентгенологик текшириш
усулларидан фойдаланиб, учинчи моляр тишлар соғлом бўлган ва терапевтик даволаб бўлмайдиган бир
дона периодонтит бўлган тиш аниқланди. 6 нафар беморда клиник кузатув ва аутотрансплантация
бажарилди. Клиник ва рентгенологик текшириш маълумотларига кўра, беморларда аутотрансплан-
тация етарлича афзал хирургик даволаш усули ҳисобланади. Тишлар бутунлигини тикловчи усуллардан
бири, бу аутотрансплантация эканлигини клиник кузатувлар кўрсатди. Ушбу операцияни амалга оши-
риш учун бемор розилигидан сўнг замонавий диагностика усулларидан фойдаланиб, хирургик давога кўрсатмани аниқлаш керак. Беморга аутотрансплантацияни амалга оширишда қўйидагиларни инобат-га олиш зарур: учинчи моляр тишларнинг соғлом бўлиши; биринчи моляр тишларда консерватив даво-нинг самарасизлиги; бемор ёши; бемор соғлиги; оғиз бўшлиғининг қониқарли гигиенаси; мукаммал рент-генологик текширишлар.Биринчи моляр тишлар бўлмаганда учинчи моляр тишлар аутотранспланта-цияси хирургик даволаш усули сифатида беморлар учун етарлича самарали, имконияти бор ва арзон операция ҳисобланади
Миокард инфаркти функционал кўрсаткичлари билан анамнезида транзитор ишемик хуруж ва/ёки бош мия ўткир қон айланишининг бузилиши бўлган беморларда бош мияда жойлашган қон томир коморбид патологиясини ўзаро боғлиқлигини таҳлил қилиш ушбу тадқиқотнинг мақсади бўлиб ҳисобланди. Бош мияда жойлашган коморбид патология ривожланиши, бўлмачаларда пароксизмал
фибрилляция, шунингдек суправентрикуляр аритмиялар билан бевосита боғлиқлиги мавжуд эканлиги тадқиқот давомида аниқланди. Церебрал қон томир патологияси билан миокард инфаркти бўлган беморлар реабилитацияси учун алоҳида индивидуал дастур ишлаб чиқиш керак эканлиги асосланди