Мазкур мақолада академик касаллик тарихларини ретроспектив таҳлили асосида талабалар томонидан ички касалликлар пропедевтикасини ўрганишда юрак қон томир тизимини текшириш усулларининг мунозарали масалалари ва қийинчиликлари баён этилган. Физикал текшириш усуллари – сўраб суриштириш, кўздан кечириш, пальпация, перкуссия, аускультация, ташхис қўйишда ҳали ўз аҳамиятини йўқотмаган ва тиббиёт олийгохлари талабаларига дарс беришда алоҳида эътибор талаб этади.
Ушбу мақолада ахборот ривожланишининг замонавий шароитида давлат бошқаруви ва турли хил ҳуқуқий фаолият турларининг самарадорлиги, ҳозирги ҳолатини ўрганиш ва ахборот технологияларини жорий этиш соҳасидаги қатор муаммоларни аниқлаш муҳокама қилинади. Ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишда рақамли технологияларнинг таъсири, “электрон суд”ни жорий этишнинг бугунги ҳолати ваистиқболлари баҳоланади. Давлат бошқарувига рақамли технологияларни жорий этиш таҳлили ўтказилиб, юридик фаолиятда инновацион технологияларни ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари баён этилган.