Ушбу мақолада Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрнинг қадимги шаҳарларидан бири сифатида эътироф этилган Марғилоннинг маданий маърифий муҳити тўғрисида сўз юритилади. Шунингдек мақолада Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳукмдорлик даврида бир умр унга садоқат билан хизмат қилган Марғилондан етишиб чиққан уламолар ва ҳарбий саркардалар фаолиятига доир маълумотлар таҳлил этилган.