Юқори коморбидлик индекси ASA III ва IV бўлган жисмоний ҳолат билан кекса ва қари ёшдаги беморларни эндопротезлаш амалиётида нейроаксиал анестезияни самарадорлигини ва хавфсизлигини баҳолаш.
Материал ва услублар: ТМА кўп тармоқли клиникасида коморбид индекси юқори бўлган 40 гериатрик беморларга унилатерал орқа мия-эпидурал анестезияси шароитида операция қилинган ва тадқиқодлар ўтказилган. 29 та беморда тоз бўғимини эндопротезлаш, 11та беморда тизза бўғимини эндопротезлаш ўтказилган. Татқиқод учун танланган беморлар: кекса (65 ёшдан 75 ёшгача), қариялар (76-90 yosh), 90 ёшдан ошган – узоқ умр кўрадиганлар, оғриқ синдромини бир йилдан ортиқ ва анестезияга қарши кўрсатмалари бўлмаган беморлар. Беморнинг ҳаётий функцияларини доимий равишда кузатишда "Реанимация ва жаррохлик" UM 300 ("UTAS Company" Ukraina) мониторидан фойдаланганлар.
Ҳулоса: Коморбид фон юқори бўлган кекса ва қари беморларда кичик дозаларда интратекал локал орқа мия бир тамонлама ва эпидурал анестезия усули (5 мг 0,5% гипербарик еритма бупивакаин 20 мкг фентанил билан) ва эпидурал бошлиқга 7,5 мг бупивакаиннинг кичик қўшимча қўлланишини артропластика амлиёти учун зарурдир.