Хўжалик юритувчи субъектлар рақобатбардошлигини баҳолаб бориш ва уларнинг бозор фаолиятларини ривожланиш стратегияларини шакллантиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш масалалари ўта долзарб ҳисобланади. Ушбу мақолада корхоналарининг рақобатбардошлигини операцион самарадорлиги, инновацион фаолияти ва бозордаги улушига кўра баҳолаш усули таклиф этилган бўлиб, унинг услубий асослари бўйича тавсиялар тайёрланган ва амалий жиҳатдан асосланган.
Мақолада саноат корхоналарида инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини баҳолашнинг илмий-назарий жиҳатлари ўрганилган. Саноат корхоналарининг инвестицион лойиҳаларини бошқариш модели таклиф этилган. Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини халқаро ва миллий стандарт талабларидан келиб чиқиб баҳолаш усули таклиф этилган.