Совершенствование методов оценки конкурентоспособности предприятий легкой промышленности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
218-228
14
4
Поделиться
Шарипов, И., & Хакимов, З. (2017). Совершенствование методов оценки конкурентоспособности предприятий легкой промышленности. Экономика и инновационные технологии, (3), 218–228. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9275
Ихтиёр Шарипов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Зиёдулла Хакимов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Вопросы оценки конкурентоспособности хозяйствующих субъектов и выработка научно-методических основ формирования стратегии по развитию деятельности рынка являются весьма актуальными. В данной статье предложены методы оценки по операционной эффективности конкурентоспособности предприятий, инновационной деятельности и доли рынка, также практически обоснованы методические рекомендации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ЕНГИЛ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ

БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Шарипов Ихтиёр Бахтиёрович, ТДИУ катта ўқитувчиси,

Хакимов Зиёдулла Ахмадович, ТДИУ катта илмий ходим-изланувчиси

E-mail:

bekziyo84@mail.ru

Аннотация:

Хўжалик юритувчи субъектлар рақобатбардошлигини баҳолаб

бориш ва уларнинг бозор фаолиятларини ривожланиш стратегияларини

шакллантиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш масалалари ўта

долзарб ҳисобланади. Ушбу мақолада корхоналарининг рақобатбардошлигини

операцион самарадорлиги, инновацион фаолияти ва бозордаги улушига кўра

баҳолаш усули таклиф этилган бўлиб, унинг услубий асослари бўйича тавсиялар

тайёрланган ва амалий жиҳатдан асосланган.

Аннотация:

Вопросы оценки конкурентоспособности хозяйствующих

субъектов и выработка научно-методических основ формирования стратегии по

развитию деятельности рынка являются весьма актуальными. В данной статье

предложены

методы

оценки

по

операционной

эффективности

конкурентоспособности предприятий, инновационной деятельности и доли

рынка, также практически обоснованы методические рекомендации.

Abstract:

The issues of assessing the competitiveness of economic entities and the

development of scientific and methodological foundations for the formation of a strategy
for the development of market activities are very relevant. In this article by the author
have been proposed methods for assessing the operational efficiency of enterprises'
competitiveness, innovation activity and market share, also has been practically justified
methodological recommendations.

Калит сўзлар:

енгил саноат, рақобат, маркетинг, инновация, самарадорлик,

маркетинг фаолияти, бозор муҳити, рақобатбардош-ликни баҳолаш.

Кириш

Енгил саноат Ўзбекистон индустриясининг энг ривожланган тармоқларидан

бири ҳисобланиб, жаҳон мамлакатлари ичида бу тармоқни ривожланиши учун

ўзига хос қулай бозор муҳити шаклланганлиги билан ажралиб туради. Ҳозирда

мамлакатда енгил саноат кўп тармоқли индустриал комплекс сифатида

тўқимачилик, ип йигириш, тикувчилик, трикотаж, пойабзал ва ипакчилик

соҳаларида 2500 га яқин корхоналар, шунингдек 130 дан ортиқ қўшма корхоналар
самарали фаолият юритмоқда

1

. Корхоналар фаолияти самарадорлиги, бозор

муҳитига қай даражада мослашиши, унда фаолият юритиши бевосита унинг

рақобатбардошлигига боғлиқ. Корхоналарнинг ривожланишида рақобатнинг

аҳамиятини кенгроқ тушуниш учун рақобат устунлиги омилларини аниқлаш ва

уларни тизимли тартибга солиш лозим. Енгил саноатда рақобат омилларнинг

табиати, таъсир даражаси, характери бошқа тармоқларга нисбатан турлича

бўганлиги, унинг бозор фаолияти самарадорлик кўрсаткичларга комплекс таъсир

кўрсатишини назарда тутилганда тармоқда фаолият юритувчи субъектларининг

рақобатбардошлик омилларини тадқиқ этиш, уларни тизимли тартиблашнинг

илмий-услубий асосларини шакллантириш масаласи мақоланинг долзаблигини

белгилаб беради.

1

“Ўзбекенгилсаноат” АК маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Корхона рақобатбардошлигини баҳолашнинг аниқ бир тузилмавий шаклини

ишлаб чиқиш борасида бир қатор илмий тадқиқотлар мавжуд бўлиб, бироқ бу

борада ҳали бир тўхтамга келинмаган. Илмий адабиётларда корхоналарнинг ишлаб

чиқараётган маҳсулоти, фаолият тури, иқтисодий фаолияти самарадорлигига ёки

маркетинг

фаолиятини

қай

даражада

йўлга

қуйганлигига

кўра

рақобатбардошлигини баҳолаш услублари кенг тарқалган.

Рақобатбардошликни баҳолашнинг умумэътироф этилган усулларида

“маҳсулот сифатини ошириш” асосий омил сифатида кўрилади (John Maurice Clark.
1918, Lawrence Abbott, Columbia University Press: 1955, Michael Spence, 1976.
Maurice Stucke, 2013), бироқ уни таҳлил қилишда шаклланган илмий мактаблар

тажрибалари турлича ҳисобланади. Японлар моделида асосий эътибор “сифат

тизимини янгилаш” асосий омил сифатида баҳоланса, французлар “маркетинг

фаолиятини” қай даражада ташкил этганлигини, америкача услубларда эса кўпроқ

“бозорда етакчилик”ни таъминлаш ёки “бозор улушини баҳолаш” усулларидан

фойдаланади (Смолейчук И. М.Владивасток. 2003). Япон моделининг асосий

хусусиятлари истеъмол талабига маҳсулотни қай даражада мувофиқлигини

ўрганишга асосланса, франсузлар моделида “маркетинг бўйича рақобат” яъни

корхонанинг маркетинг фаолиятига ишлаб чиқариш қай даражада мувофиқлиги

текширилади. Рақобатбардошликни баҳолашнинг америкача моделининг асосий

хусусияти эса корхонанинг бозорда эгаллаб турган мавқеи ва унинг бозор

имкониятлари

баҳоланади.

Европа

Иттифоқи

мамлакатларида

эса

рақобатбардошликнинг энг ишончли кўрсаткичи сифатида корхоналарнинг узоқ

вақт давомидаги маҳсулдорлиги ва самарадорлигининг сақланиб туриш

қобилиятига кўра баҳолаш кўпроқ учрайди (Birhan Getaneh. 2011 . p 11).

Рақобатбардошликни баҳолаш назарияларидан четлашмаган ҳолда маҳсулот

рақобатбардошлиги бозор субъектининг рақобатбардошлигининг асосини ташкил

этади деган фикр мукаммал рақобат шароитида у қадар тўғри эмаслиги илмий

адабиётларда кенг талқин қилинмоқда (Nordas, H. K. World and I, 7(1) 2004).

Шунингдек, рақобат назарияларида товар рақобатбардошлиги, корхона

рақобатбардошлиги, тармоқ ва минтақа рақобатбардошлиги ўзаро боғлиқ ва бир

бирини тўлдирувчи бўлганлиги сабабли, уларни баҳолашни ўзаро боғлиқ

услубларини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда (Lee, Juyoung 2013. Graduate Thses and

Dissertations. Paper 13517). Корхона рақобатбардошлиги кенгроқ тушунча саналади

ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлардан ташқари фаолиятнинг кўплаб жиҳатлари:

маркетинг, менежмент, молия сиёсати, брендинг имкониятлари, коммуникация,

транспорт, логистика сиёсати ва бошқаларни ўз ичига олади.

Корхоналар рақобатбатбардошлигини таҳлил қилиш давомида халқаро

рақобатбардошлик умумий тамойил ва концепцияларини қўллаш етарлича

асосланган ҳисобланиши (М.Ғ.Умарходжаева, Б.Қ.Абдиев. Тошкент, 2013)

фикримизча, бир мамлакат доирасида фаолият юритувчи монопол корхоналар

учун мувофиқлигини назарда тутиш лозим деб ҳисоблаймиз.

Корхона рақобатдошлигига тўлақонли баҳо беришга асосланган самарали

рақобат назарияси усулида маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва молиявий бошқарув

тизимини яхши ташкил қилинган корхонанинг рақобатдошлик даражаси юқори

ҳисобланади (М.Болтабоевнинг. Тошкент 2016.). Методикада экспертларнинг

босқичма-босқич таққослаш усули ёрдамида аниқланган рақобатдошликнинг тўрт

гуруҳ кўрсаткичлари ёки мезонларига: корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

белгиловчи самарадорлик, корхонанинг молиявий аҳволини белгиловчи

самарадорлик, товарни сотиш ва бозорда илгари суришни ташкил қилиш

самарадорлиги ва товарнинг рақобатдошлигига асосланади.

Корхонанинг иккита ва фақат иккита асосий функцияси мавжуд: маркетинг ва

инновация (Drucker, P.F. 2007) эканлигини инобатга олинганда инновацион

фаолият асосий рақобатбардошлик омили сифатида кўрилиши мақсадга мувофиқ

деб ҳисоблаймиз. Корхона рақобатбардошлигини унинг операцион самарадорлиги

ва стратегик жойлаштириш каби муҳим таркибий қисмлардан иборатлиги

(И.Ансофф, 1989. Криворотов В.В. Екатеринбург, 2006) ва уни баҳолашнинг

асосий омили сифатида ташқи муҳим омилларига корхонанинг мослашиш

индексларини ва иккинчи босқичда стратегик жойлаштириш омилларини

индексларини ҳисоблаш орқали рақобатбардошликни баҳолаш усуллари

киритилган. Фикримизча, енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини

баҳолашни 3 даражада: оперцион фаолияти, инновацион фаолияти ва уларни

корхонанинг бозорга мослашишидаги таъсирини белгилаш орқали амалга

оширилса мақсадга мувофиқ.

Рақобатбардошликни баҳолаш бўйича келтирилган усулларнинг аксариятида

корхона операцион фаолиятлари самарадорлигига асосий урғу берилиб (Воронов,

Д.С, 2012., Роман, М.И. 2001., Шмелева А.Н. 2011, Бушина Н.С 2015,) унинг

молиявий натижаларига (асосий воситалар, айланма маблағлар ва номоддий

активлар) асосланилган. Бироқ, корхоналар фаолиятининг мазмунан бозорда

фаолият юритилишини назарда тутилганда унинг маркетинг ва инновацион

фаолиятлари корхонага фойда келтирувчи ўта муҳим омиллар ҳисобланади. Шу

нуқтаи назардан таклиф этилаётган услубиёт корхона рақобатбардошлиги

баҳолашнинг самарали эканлигини кўрсатиб беради.

Корхонанинг бош мақсади ишлаб чиқариш эмас, балки бозорда юқори фойда

ва нуфузга интилиш ҳисобланади. Бу мақсадлар эса корхонанинг маркетинг

фаолиятини ифодалайди ва шунга мувофиқ ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этади

ва уни бозорга мослаб олиб боради. Корхонанинг барча мақсадлари фақат товарлар

таклифига йўналтирилганлигини ҳисобга олинганда маркетинг фаолияти ана шу

жараёнларни мувовиқлаштурувчиси ҳам дейиш мумкин (Хакимов З.А, 2016).

Сабаби, ишлаб чиқариш, савдо, таъминот, молия – буларнинг барчасини иш

фаолияти мақсадли бозорга йўналтирилади ва маркетинг орқалигина ўз

натижасини олади. Демақ, корхона рақобатбардошлигининг якуний мақсади

сифатида унинг бозорга мослашиш ҳолатини ифода этувчи кўрсаткични қабул

қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Тадқиқот методологияси

Корхоналарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш услубларини ишлаб

чиқишда қуйидагиларни назарда тутиш мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, баҳолаш натижалари корхонанинг барча фаолиятлари

натижадорлигини қамраб олиши ва уни намоён этиши лозим;

Иккинчидан, рақобатбардошликни баҳолашда баҳоланаётган объектининг

барча хусусиятларини ўзида мужассам этилиши лозим;

Учинчидан, рақобатбардошликни баҳолаш бўйича аниқ услубиётларни

шакллантиришда маълумотлар базаси имкониятларини ҳисобга олиш лозим;

Тўртинчидан, рақобатбардошликни баҳолаш натижаларини таҳлил этишда

комьпютер дастурий маҳсулотларидан самарали фойдаланиш имкониятлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҳозирги ахборотлаштирилган иқтисодиёт учун ўта муҳим ҳисобланади ва шунга

мувофиқ унинг дастурий тизимини ҳам ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Корхона рақобатбардошлигини баҳолашнинг операцион самарадорлиги,

инновацион фаолияти ва бозор улушига кўра аниқлаш методикасини корхона

фаолияти самарадорлик даражаси, инновацион фаолияти ва бозор муҳитига

мослаш даражасини интеграл кўрсаткичларини баҳолаш орқали амалга

оширилади. Корхонанинг умумий рақобатбардошлик ҳолатини тавсифловчи

индекс кўрсаткични К деб белгилаб, унинг операцион фаолияти -К

о

, инновацион

фаолияти - К

и

, бозор муҳитига мослашиш коэффициентини -К

м

ларни алоҳида

ҳисоблаш орқали топилади ва қуйидаги формула таклиф этилади.

𝐾 = √𝐾

о

∗ 𝐾

и

∗ 𝐾

м

K- Корхона рақобатбардошлик даражасининг критик баҳоси;

𝐾

о

- Корхонанинг операцион самарадорлик коэффициенти;

𝐾

и

- Корхонанинг инновацион фаолияти коэффициенти;

𝐾

м

- Корхонанинг бозор муҳитига мослашиш коэффициенти;

Корхонанинг операцион фаолияти самарадорлигини қуйидаги формула

орқали топилади:

𝑃 =

𝐵

З

Р- Корхонани операцион фаолияти самарадорлиги;

В- Корхонанинг маҳсулот сотишдан тушган тушуми;

З- Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари;

Корхонанинг танланган фаолияти бўйича операцион фаолияти самарадорлиги

қуйидаги формула орқали топилади:

𝑃

=

𝐵

З

𝑃

- корхонани танланган гуруҳ бўйича операциялар самарадорлиги;

𝐵

- корхонанинг

танланган

операцион

фаолияти

самарадорлиги

даромадалари (маҳсулот сотишдан тушган тушум);

З

-

корхонанинг танланган операцион фаолияти самарадорлиги

харажатлари;

Танланган гуруҳ деганда, корхона билан таққослаш учун зарур ва етарли

ҳисобланган омиллар мажмуи тушунилади. Бу ҳолатда кўриб чиқилаётган

корхонанинг танлаб олинган рақобатчи билан таққосланганда алоҳидалашган

рақобатбардошлик кўрсаткичларини аниқлашни назарда тутади. Тармоқдаги барча

рақобатлашувчи

корхоналардан

иборат

бўлганда

эса,

корхона

рақобатбардошлигининг тармоқ кўрсаткичлари билан белгилаш мақсадга мувофиқ

ҳисобланади.

Юқоридаги формулалар асосида қуйидагиларни топамиз:

К

Э

=

Р

Р

Бунда

К

Э

- Корхонанинг операцион самарадорлик коэффициенти;

𝑃

- корхонани танланган операциялар самарадорлиги;

Р- корхонани операцион самарадорлик кўрсаткичи;
Корхонанинг инновацион фаолияти даражасини (

𝐾

и

) қуйидаги босқичларда

аниқлаймиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

И =

З

и

З

:

З

и0

З

0

Бунда,

И

- корхонанинг инновацион фаолияти даражаси;

З

и

, З

и0

- фаолиятини текширилаётган даврларнинг боши ва охиридаги

инновацион фаолиятга қилинган харажатлар йиғиндиси;

З, З

0

- корхонанинг текширилаётган даврларга мос келувчи ишлаб чиқариш

харажатлари.

Корхонанинг инновацион фаолиятининг барча кўрсаткичларини аниқлашда

қуйидаги формуладан фойдаланилади

И

=

З

и

З

:

З

и0

З

0

Бунда,

И

- корхонани танланган инновацион фаолияти даражаси;

З

и

, З

и0

- корхонани аниқланаётган ва олдинги даврдаги инновацион

харажатлари йиғиндиси;

З

, З

0

- корхонани аниқланаётган ва олдинги даврдаги ишлаб чиқариш

харажатлари йиғиндиси.

Юқоридаги формулалар асосида корхонани инновацион фаолияти

самарадорлигини қуйидаги формула орқали ифойдалаймиз

К

И

=

И

И

Корхонани бозор муҳитига мослашиш ҳолатини биз унинг бозор улушига кўра

аниқлашдан бошлаймиз.

Корхонани ўзи фаолият юритаётган бозордаги улушини қуйидаги формула

орқали ифодалаймиз

Д =

В
О

Бунда,

Д – корхонанинг бозордаги улуши;

В – корхонанинг маҳсулот сотишдан тушган тушуми;

О- бозор хажми;

Корхонанинг танланган бозор улушини қуйидаги формула орқали топамиз:

Д

=

В

О

Д

- танланган корхонанинг бозор улуши;

В

- танланган корхонанинг маҳсулот сотишдан тушган тушуми;

Танланган корхонани бозор ҳажмини ўзгариши (

∆Д

) –қуйидагича

аниқланади

∆Д =

В

О

:

В

0

О

0

Бунда,

В

0

- танланган корхонани олдинги даврдаги даромадлари

Рақобатлашувчи корхоналар ва таҳлил этилаётган корхонанинг бозор

улушини ўзгариши муносабатларини қуйидагича ифодалаш мумкин:

∆Д

∆Д

=

В

В

0

:

В

В

0

Даромад кўрсаткичи индекси ўтган даврдаги даромадлар ва таҳлил этилаётган

даврдаги даромадларга нисбати билан ифодаланади. Шунинг учун, бозор улуши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

жихатидан ўзгариш даражасига кўра даромадлар бир хил нисбий кўрсаткичларда

ўзгариши лозим. Ушбу кўрсаткичлар бозор хажмини ўзгаришига мос ҳолда

корхонанинг даромадлари ўзгаришини нисбий кўрсаткичларини ифодалайди ва

унинг динамикаси бозорга мослашиш ҳолатини ўзида ифода этади. Шундай қилиб

корхонани бозорга мослашиш индекси (К

А

) қуйидаги формула орқали

ифодаланади:

К

А

=

В

В

Бунда,

В

=

В

В

0

– таҳлил этилаётган даврга нисбатан корхона даромадлари ҳажмини

ўзгариши индекси;

В

=

В

В

0

- таҳлил этилаётган корхонанинг худди шундай кўрсаткичи;

Рақобатбардошликни таклиф этилган услуби унинг рақобатбардошлик

даражасини баҳолаш ва бозор ҳолатига мослашиш стратегияларини

шакллантиришга ёрдам беради.

Юқорида таъкидлаганимиздек корхонанинг асосий рақобатбардошлик

кўрсаткичи бозор муҳитига мослаш даражасига бошқа барча омилларнинг таъсири

ўрганилади ва тегишли стратегик мақсадлар белгилади.

Келтирилган моделнинг ҳисоб ишларини осонлаштириш мақсадида Excel

дастури ёрдамида барча формулаларни тегишли жадвалда ифодалаб оламиз ва

Наманган вилоятида фаолият юритаётган корхоналарнинг рақобатбардошлигини

интеграл кўрсаткичларини ҳисоблаш учун асосий бошланғич маълумотларни

шакллантирамиз. Наманган вилоятида фаолият юритаётган корхоналарнинг

асосийси МЧЖ шаклидаги кичик корхоналар ҳисобланганлиги ва уларнинг асосий

статистик ҳисоботлари “1-КБ йиллик” шакли ва асосий ҳисобот шаклларидан четга

чиқмасликни назарда тутган ҳолда ушбу ҳисобот шаклидан белгилаб олинган

маълумотларни шакллантириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Сабаби? Давлат

статистика қўмитаси томонидан ушбу маълумотлар орқали вилоятлар, шаҳар ва

туманлар миқёсида корхоналарнинг умумий ҳолатига баҳо бериш ва асосий

муаммоларни аниқлаш имкониятлари яратилади.

Корхонанинг рақобатбардошлигини баҳолашнинг бундай усули умумий

иқтисодий фаолият самарадорлигини қай даражада ташкил этганлигини ва унинг

натижалари қай ҳолатда ўзгараётганлигига тўлалигича баҳо, корхонанинг барча

фаолиятлари натижасида унинг бозордаги фаолият натижадорлигини аниқлаб

олиш имкониятлари мавжудлиги таклиф этилаётган услубнинг самарали

эканлигидан далолат беради.

Таҳлил ва натижалар

Корхонанинг операцион фаолияти самарадорлигини ҳисоблаш учун керакли

маълумотларни корхоналарнинг 1-КБ

2

статистик шаклидаги ҳисоботлари,

молиявий натижалари ва бухгалтерия баланси маълумотларидан шакллантирилиб,

уларни қуйидаги жадвалда юқоридаги формулалар асосида ҳисоблаб

рақобатбардошлик индексларини йиллар давомидаги ўзгаришларига баҳо берамиз
(1,2,3-жадваллар):

2

Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сон Қарорига 112-сон

илова/ Микрофирма ва кичик корхонанинг 20__ йил учун ҳисобот шакли.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Енгил саноат корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш учун маълумотлар (“А” МЧЖ мисолида ҳисобланди

3

)

Минг сўм

Кўрсаткичлар:

2010 й

2011 й

2012 й

2013 й

2014 й

2015 й

2016 й*

1

2

3

4

5

6

7

8

Р – корхонанинг операцион фаолияти самардорлиги

Маҳсулот сотишдан тушган тушум

26780,0

105525,0

132200,0

286800,0

379580,0

456890,0

565859,0

Сотилган маҳсулот таннархи

23086,0

79595,0

74424,0

150438,0

191679,0

310251,0

332121,0

Р = В/З

1,16

1,33

1,78

1,91

1,98

1,47

1,70

Р

1

- Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги

Ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи

23086,0

79595,0

74424,0

150438,0

191679,0

310251,0

332121,0

Ишлаб чиқаришнинг жами харажатлари

22258,9

64697,0

59905,4

136001,5

135321,0

298836,5

213970,0

Р

1

=

1,0

1,2

1,2

1,1

1,4

1,0

1,6

Р

2

- Корхоанинг маркетинг фаолияти самарадорлиги

Корхонанинг маркетинг фаолияти бўйича олинган даромадлар

214,0

310,0

250,0

1250,0

5210,0

251,0

1200,0

Корхона маркетинг фаолияти харажатлари

255,0

350,0

560,0

850,0

1450,0

560,0

3200,0

Р

2

=

0,84

0,89

0,45

1,47

3,59

0,45

0,38

Р

3

- Корхонанинг молиявий фаолияти самарадорлиги

Корхоананинг молиявий фаолияти бўйича даромадлари

2991,0

1120,0

16521,0

75000,0

16145,6

68000,0

78000,0

Корхоананинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари

1829,0

3200,0

3200,0

22075,0

16145,6

96354,3

65870,0

Р

5

=

1,6

0,4

5,2

3,4

1,0

0,7

1,2

Р

4

- Корхонанинг бошқарув фаолияти самарадорлиги

Асосий фаолиятнинг фойдаси

440,0

2110,1

6979,0

17448,8

7523,4

14581,0

10592,0

Бошқарув харажатлари

469,0

11106,6

4441,0

14651,0

24861,0

15154,0

11417,0

Р

4

=

0,9

0,2

1,6

1,2

0,3

1,0

0,9

Р

5

- Корхонанинг логистик фаолияти самарадорлиги

Корхонанинг транспорт ва ташишдан олинган даромадлари

12,0

19,0

21,0

28,0

35,0

44,0

41,0

Корхонанинг транспорт харажатлари

10,0

12,0

16,0

19,0

20,0

21,0

35,0

Р

5

=

1,2

1,6

1,3

1,5

1,8

2,1

1,2

Кэ=P/(P

1

+P

2

+P

3

+P

4

+P

5

)

0,21

0,31

0,18

0,22

0,25

0,28

0,33

Манба: Корхона маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари





3

Корхонанинг номи унинг раҳбарияти томонидан ошкор этилмаслиги сўралганлиги сабабли шартли белги билан номланди.

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

8

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Корхонанинг инновацион фаолияти самарадорлигини ҳисоблаш учун керакли маълумотларни қуйидвги

жадвалда ифодалаймиз (“А” МЧЖ мисолида ҳисобланди

4

):

Минг сўм

Кўрсаткичлар:

2010 й

2011 й

2012 й

2013 й

2014 й

2015 й

2016 й

1

2

3

4

5

6

7

8

И– корхонанинг иновацион фаолияти

Инновацион фаолиятнинг жами харажатлари

5960,0

6410,0

9255,0

86250,0

5960,0

5871,0

37785,0

Ишлаб чиқариш харажатлари

542144,0

582511,0

598451,0

755415,0

659748,0

612591,0

589414,0

Р = В/З

0,01

0,01

0,01

0,14

0,01

0,01

0,06

И1 – корхонанинг маҳсулот (ассортимент) инновацияси самардорлиги

Маҳсулот (ассортимент) инновацияси учун харажатлар

5600,0

5700,0

8200,0

9100,0

2300,0

1141,0

29200,0

Ишлаб чиқаришнинг жами харажатлари

22258,9

64697,0

59905,4

136001,5

135321,0

298836,5

213970,0

И

1

=

0,3

0,1

0,1

0,1

0,0

0,0

0,1

И

2

- Корхонанинг технологик инновацияси самардорлиги

Корхонанинг технологик инновацион харажатлари

10,0

250,0

355,0

75900,0

1510,0

1850,0

1985,0

Ишлаб чиқаришнинг жами харажатлари

22258,9

64697,0

59905,4

136001,5

135321,0

298836,5

213970,0

И

2

=

0,00

0,00

0,01

0,56

0,01

0,01

0,01

И

3

- Корхонанинг инновацион маркетинг фаолияти самарадорлиги

Корхонанинг маркетинг инновациясига жами харажатлари

100,00

250,00

350,00

800,00

1550,00

1480,00

5200,00

Корхона маркетинг фаолияти харажатлари

255,00

350,00

560,00

850,00

1450,00

560,00

3200,00

И

3

=

0,39

0,71

0,63

0,94

1,07

2,64

1,63

И

4

- Корхонанинг кадрлар ва ташкилий инновацияси самардорлиги

Корхонанинг ташкилий инновациясига жами харажатлар

250,00

210,00

350,00

450,00

600,00

1400,00

1400,00

Бошқарув харажатлари

469,00

11106,60

4441,00

14651,00

24861,00

15154,00

11417,00

И

4

=

0,53

0,02

0,08

0,03

0,02

0,09

0,12

Ки=И/(И1+И2+И3+И4)

0,01

0,01

0,02

0,09

0,01

0,00

0,03

Манба: муаллиф ҳисоб-китоблари натижалари



4

Корхонанинг номи унинг раҳбарияти томонидан ошкор этилмаслиги сўралганлиги сабабли шартли белги билан номланди.

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

9

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Корхонанинг бозор муҳитига мослашиш ҳолатини ҳисоблаш учун керакли маълумотларни қуйидаги жадвалда

ифодалаймиз ифодалаймиз (“А” МЧЖ мисолида ҳисобланди

5

)

:

Минг сўм

Кўрсаткичлар:

2010 й

2011 й

2012 й

2013 й

2014 й

2015 й

2016 й

1

2

3

4

5

6

7

8

А– корхонанинг бозор муҳитига мослашиш фаолияти

Корхонанинг маҳсулот сотишдан тушган
тушуми (амалдаги нархларда минг сўм)

26780,0

105525,0

132200,0

292520,0

396344,0

425020,0

487901,0

Наманган вилоятида тикув маъсулотлари
сотиш хажми (минг.сўм)[4]

14800246,8

20385283,3

37717994,0

29785085,0

40188888,0

46628624,7

52646333,1

Корхонанинг маҳсулот сотиш хажмини
ўзгариш индекси.

1,04

3,9

1,3

2,2

1,4

1,1

1,1

Наманган вилоятида маҳсулот сотиш
хажмини ўзгариш индекси.

2,50

1,4

1,9

0,8

1,3

1,2

1,1

Кa=

0,42

2,86

0,68

2,80

1,00

0,92

1,02

Манба: муаллиф ҳисоб-китоблари натижалари


1,2,3-жадвал маълумотларидан фойдаланган ҳолда корхонанинг умумий рақобабардошлик ҳолатини ўзгариш

индексларининг йиллар давомидаги ўзгаришларини (1) формуласи асосида аниқлаймиз:

Йиллар

Кэ=

Ки=

Кa=

К=

2010

0,21

0,01

0,42

0,79

2011

0,31

0,01

2,86

1,78

2012

0,18

0,02

0,68

0,94

2013

0,22

0,09

2,80

1,76

2014

0,25

0,01

1,00

1,12

2015

0,28

0,00

0,92

1,10

2016

0,33

0,03

1,02

1,17

Манба: муаллиф ҳисоб-китоблари натижалари

5

Корхонанинг номи унинг раҳбарияти томонидан ошкор этилмаслиги сўралганлиги сабабли шартли белги билан номланди..

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

10

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Тадқиқот

жараёнида

олинган

натижалар

“А”

МЧЖ

корхона

рақобатбардошлигини ҳолатини тахлилий йиллар давомидаги ўзгаришларини

ифодалаб берди. Корхонанинг рақобатбардошлик даражаси 2011-2013 йиллар

давомида юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Корхона бозор муҳитига мослашиш

индекси бўйича 2011-2013 йилда юқори даражада ўзгаришига эга бўлди ва унга

қуйидагилар орқали эришилди.

“А” якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2009 йилда фаолият бошлаб,

эркаклар тайёр кийимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 2010 йилда

корхона масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият юрита бошлади ва

ўзининг ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириб борди. 2011 йилда 12 млн.сўм

кредит ҳисобига технологик ва ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтирди.

Натижада 2011 ва 2014 йиллар давомида рақобатбардошлик даражаси олдинги

йилларга нисбатан юқори бўлди. Бозордаги рақобат кучи бозор муҳитига

мослашиш коэффициентини қисқаришига олиб келиши натижасида яна пастлаб

борди.

Корхонанинг операцион фаолияти тахлилий йиллар давомида мувофиқ ўсиш

ҳолатларини ифодаламоқда ва бу унинг бозор муҳитига мослашиш даражасига

сезиларли даражада таъсир этмаган. Корхонанинг бозор муҳитига мослашиши

унинг инновацион фаолиятига боғлиқ бўлиб, барча йиллар давомида энг паст

индексларни ифодаламоқда. Бозорга мослашиш индексини ошириш мақсадини

белгилаш тадқиқотимизнинг асосий мақсадини ифода этади. Шунга кўра, унинг

асосий йўналиши сифатида самарали маркетинг стратегияларини шакллантириш

ва маркетинг харажатларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

Хулоса ва таклифлар

Таҳлилий натижалардан келиб чиқиб корхона маркетинг фаолиятини ўрганиш

асосида маркетинг харажатларини 2016 йилда 5 мартага ошириш таклифи

киритилди ва унинг асосий харажатлари чакана савдо майдонларини кенгайтириш

ҳамда товар рекламасига ва савдони рағбатлантиришга йўналтирилди. Жумладан

улар қуйидаги тадбирлардан иборат этиб белгиланган:

-

Наманган шахридаги “Дўстлик” бозори савдо мажмуидан 0,2х0,5 м

2

қўшимча савдо майдонини ташкил этиш;

-

Товар этикеткаси дизайнини ўзгартириш;

-

Товарни харид қилган ва ўзи билан кўшимча харидор олиб келган

истеъмолчига товар нархидан 0,5 % чегирма бериш;

Натижада корхонанинг бозор муҳитига мослашиш коэффициентини 2016

йилдаги индекси 1,17 % ни ташкил этиб, олдинги йилга нисбатан юқори қийматни

ифодалади.

Таклиф этилган методика енгил саноат корхоналарининг маркетинг

дастурларини

шакллантириш

ва

ривожланиш

стретегияси

белгилаш

имкониятларини яратиб бериши билан бирга корхонанинг бозор муҳитига

мослашиш ҳолатларини доимий аниқлай олиш имкониятларини яратиб беради.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Birhan Getaneh. Competitiveness Analysis of Ethiopian Furniture Industry. Addis

Ababa, Ethiopia. 2014. Р 11


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

11

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2.

Drucker

P.F.

2007,

Management:

tasks,

responsibilities,

practices,

Transaction Publishers, New Brunswick, N.J.; London.

3.

John Maurice Clark, “Economics and Modern Psychology,” 26 Journal of

Political Economy 1 (1918).

4.

Lawrence Abbott, Quality and Competition: An Essay in Economic Theory 16

(Columbia University Press: 1955).

5.

Lee, Juyoung. "Competitiveness of textile and apparel industries in the United

States and Japan" (2013). Graduate Thses and Dissertations. Paper 13517

6.

Maurice Stucke, “Is Competition Always Good?,” __ Journal of Antitrust

Enforcement 4 n.17 (forthcoming 2013) (citing example given by Davies)

7.

Nordas, H. K. (2004). The global textile and clothing industry post the agreement

on textiles and clothing. World and I, 7(1).

8.

Бушина

Н.С.

Разработка

методических

подходов

к

оценке

конкурентоспособности аптечных организаций на региональном уровне.
Диссертация на соискание ученой степени кандидата фармацевтических наук.
Курск – 2015. Ст. 17.

9.

Воронов, Д.С. Методика оценки конкурентоспособности предприятия

[Электронный

ресурс]

/Д.С.

Воронов.

Режим

доступа:

http://delovoymir.biz/ru/columns/1067. Дата обращения 9.04.2012

10.

Криворотов В. В. Механизм повышения конкурентоспособности

отечественных предприятий / ГОУ ВПО «Урал. гос. техн. ун-т – УПИ».
Екатеринбург, 2006. 201 с

11.

М.Болтабоев. Ўзбекистонда тўқимачилик маҳсулотлари экспортини

ривожлантиришнинг маркетинг стратегиялари. И.ф.д илмий даражасини олиш
учун диссертацияси. 2006 йил

12.

Мокроносов, А. Г. Конкуренция и конкурентоспособность : учебное

пособие / А. Г. Мокроносов, И. Н. Маврина. – Екатеринбург : Изд-во Урал ун-та,
2014. – 129, [2] с.

13.

Роман, М.И. Научные основы управления конкурентоспособностью.

[Текст ]: учеб.-метод. пособие /М.И. Роман. Владимир, 2001.-113с

14.

Смолейчук И. М. Организационно-экономические основы повышения

конкурентоспособнасти легкой промышленности. диссертации на соискание
ученой степени доктора экономических наук. Владивосток. 2003. Ст. 105

15.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

16.

Шмелева А.Н. Оценка конкурентоспособности предприятия с учетом

результативности процессов системы менеджмента качества «ответственность
руководства» - объектов управления операционной эффективности СМК //
Российское предпринимательство. — 2011. — № 5-2 (184). — с. 99-103. — URL:

17.

Хакимов З.А. Енгил саноат корзоналари рақобатбардошлигини ошириш

омиллари. –Т:, “Иқтисод-молия”. 2016 йил. 216 б.

Библиографические ссылки

Birhan Getaneh. Competitiveness Analysis of Ethiopian Furniture Industry. Addis Ababa, Ethiopia. 2014. P 11

Drucker P.F. 2007, Management: tasks, responsibilities, practices, Transaction Publishers, New Brunswick, N.J.; London.

John Maurice Clark, “Economics and Modem Psychology,” 26 Journal of Political Economy 1 (1918).

Lawrence Abbott, Quality and Competition: An Essay in Economic Theory 16 (Columbia University Press: 1955).

Lee, Juyoung. "Competitiveness of textile and apparel industries in the United States and Japan" (2013). Graduate Thses and Dissertations. Paper 13517

Maurice Stucke, “Is Competition Always Good?,” ______ Journal of Antitrust

Enforcement 4 n.17 (forthcoming 2013) (citing example given by Davies)

Nordas, H. K. (2004). The global textile and clothing industry post the agreement on textiles and clothing. World and I, 7(1).

Бушина H.C. Разработка методических подходов к оценке конкурентоспособности аптечных организаций на региональном уровне. Диссертация на соискание ученой степени кандидата фармацевтических наук. Курск-2015. Ст. 17.

Воронов, Д.С. Методика оценки конкурентоспособности предприятия [Электронный ресурс] /Д.С. Воронов. - Режим доступа: http://delovoymir.biz/ru/columns/1067. Дата обращения 9.04.2012

Криворотое В. В. Механизм повышения конкурентоспособности отечественных предприятий / ГОУ В11О «Урал. гос. техн, ун-т - УПИ». Екатеринбург, 2006. 201 с

М.Болтабоев. Узбекистонда тукимачилик махсулотлари экспортный ривожлантиришнинг маркетинг стратсгиялари. И.ф.д илмий даражасини олиш учун диссертацияси. 2006 йил

Мокроносов, А. Г. Конкуренция и конкурентоспособность : учебное пособие / А. Г. Мокроносов, И. Н. Маврина. - Екатеринбург : Изд-во Урал ун-та, 2014.-129, [2] с.

Роман, М.И. Научные основы управления конкурентоспособностью. [Текст ]: учеб.-метод. пособие/М.И. Роман. Владимир, 2001.-113с

Смолейчук И. М. Организационно-экономические основы повышения конкурентоснособнасти легкой промышленности, диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. Владивосток. 2003. Ст. 105

Узбекистон Республикаси давлат статистика кумитаси маълумотлари.

Шмелева А.Н. Оценка конкурентоспособности предприятия с учетом результативности процессов системы менеджмента качества «ответственность руководства» - объектов управления операционной эффективности СМК // Российское предпринимательство. — 2011. — № 5-2 (184). — с. 99-103. — URL:

Хакимов З.А. Енгил саноат корзоналари ракобатбардошлигини ошириш омиллари. -Т:, “Иктисод-молия”. 2016 йил. 216 6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов