Оценивать эффективность инвестиционных проектов в промышленности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
57-64
52
36
Поделиться
Хакимов, З., & Раджабов, Б. (2020). Оценивать эффективность инвестиционных проектов в промышленности. Экономика И Образование, 1(1), 57–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4219
Зиёдулла Хакимов, Ташкентский государственный экономический университет

старший преподаватель кафедры маркетинга, к.т.н.

Бунёд Раджабов, Ташкентский государственный экономический университет

Студентка 3 курса ЭЦ-02 группы экономического образования

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены теоретические аспекты оценки эффективности инвестиционных проектов на промышленных предприятиях. Предложена модель управления инвестиционными проектами промышленных предприятий. Предложен метод оценки эффективности инвестиционных проектов на основе международных и национальных стандартов.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

57

лигига тенг равишда таъсир кўрсатмайди.

Шунинг учун иқтисодий таҳлил ва иқтисодий

сиёсатда инвестициявий салоҳият ва инвес-
тициявий жозибадорлик туунчаларини фарқ-

лаш талаб этилади.

Фикримизча, "инвестициявий салоҳият"

тушунчаси инвестиция жараёнини, унинг
имкониятлари, нуқтаи назаридан, инвести-

циявий жозибадорлик эса муайян объектлар-
га инвестиция киритиш учун рағбатланти-

риш нуқтаи назаридан, акс эттиришга қара-
тилган, "инвестиция муҳити" категорияси-

нинг вазифаси эса инвестиция жараёнининг
шартлари, омиллари ва суръатларини кенг

изоҳлашдадир. Инвестициявий жозибадорлик
инвестициявий салоҳиятни кенгайтириш

омили сифатида ҳам, умумий инвестициявий
салоҳиятдан фойдаланиш даражаси омили ва

пировардида турли хўжалик юритувчи субъ-

ектларнинг реал инвестициявий фаоллиги

омили сифатида ҳам хизмат қилади.

Инвестиция муҳити тўғридан-тўғри ало-

қалар тизимининг инвестициявий салоҳият

ҳажми ва объектларнинг инвестициявий
жозибадорлигини шакллантирувчи омиллар

тизими билан бўлгани каби, қайта алоқалар,
ва инвестициявий фаоллик ҳамда инвести-

цияларнинг инвестициявий салоҳият ривожи
ва объектларнинг инвестициявий жозибадор-

лигига нисбатан натижавийлиги таъсири
билан ҳам шаклланади.

Бунда, инвестиция муҳитини тадқиқ қи-

лишда нафақат тадбиркорликни рағбатлан-

тиришга, балки давлат ва минтақавий орган-
ларнинг инвестиция жараёнлари учун шарт-

шароитлар яратиш фаолиятига, унинг қисқа
муддатли эмас, балки барқарор тавсифига

ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Манба ва адабиётлар рўйхати.

1.

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. Lex.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1августдаги ПФ-5495- сонли «Ўзбекистон Республикасида инвестиция

муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида».ги Фармони.

www.lex.uz

.

3.

Узбекистан – деловой партнер (потенциал преобразований, инвестиционный климат). Ташкент, 1996.

4.

Алиев А.И. Методы оценки инвестиционного климата // Современные наукоемкие технологии. 2004. № 2. 122-123 бб;

5.

Благодатин А., Лозовский Л., Райзберг Б. Финансовый словарь. М., Инфра-М, 2001. 124б.

6.

Кирюхин В.В. Инвестиционный риск в анализе инвестиционной привлекательности // Проблемы современной экономики.

2006. № 3. 19б.

7.

Мальков Э.Д. Оценка инвестиционного климата в России // Ташқи иқтисодий бюллетень. М.: 2000. № 1. 34–40 б;

8.

Подшиваленко Г.П. Инвестиционный климат и инвестиционная привлекательность. // Финансовая аналитика: проблемы и

решения. 2010. № 15.

9.

Ройзман И.И. Типология инвестиционного климата регионов на новом этапе развития российской экономики // Инвестиции

в России.2003. № 3. 7–8б.

10.

СамарходжаевБ. Инвестиции в Узбекистане. Тошкент, Академия, 2003.34б.

11.

Сачук Т.В. Территориальный маркетинг. СПб.: Питер, 2009. 78б;

12.

Сукиасян А.А

.

Методика оценки инвестиционного климата региона

//

Государственное управление. Электронный вестник.

№ 31 сон. 2012.1-11б;

13.

Хашимова Н.А.Совершенствование научно-методологических основ развития инвестиционного потенциала в республике

Узбекистан/ Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини оли учун Автореферат. Тошкент-2017.

14.

Шарп У. Ф., Александер Г. Дж., Бэйли Дж. В.Инвестиции. Москва, ИНФРА-М, 2009. 46-49бб;

15.

http://www.raexpert.ru/ratings/

САНОАТДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

Хакимов Зиёдулла Ахмадович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Маркетинг кафедраси катта ўқитувчиси, PhD

Раджабов Бунёд Абдухалилович -

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,

Иқтисодиёт таълим йўналиши 3 курс EK-02-гуруҳ талабаси

Аннатация.

Мақолада саноат корхоналарида инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини

баҳолашнинг илмий-назарий жиҳатлари ўрганилган. Саноат корхоналарининг инвестицион лойиҳаларини бошқариш

модели таклиф этилган. Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини халқаро ва миллий стандарт
талабларидан келиб чиқиб баҳолаш усули таклиф этилган.

Калит сўзлар:

Саноат, инвестиция, рақобат, лойиха, инвестицион лойиха, лойиха самарадорлиги, лойиха

бошқаруви, халқаро стандартлар, миллий стандартлар, лойиҳа менежери.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

58

Аннотация.

В статье изучены теоретические аспекты оценки эффективности инвестиционных проектов

на промышленных предприятиях. Предложена модель управления инвестиционными проектами промышленных
предприятий. Предложен метод оценки эффективности инвестиционных проектов на основе международных и
национальных стандартов.

Ключевые слова:

промышленность, инвестиция, конкуренция, проект, инвестиционный проект,

эффективность проекта, управление проектами, международные стандарты, национальные стандарты,
руководитель проекта.


Annotation.

The article studied the theoretical aspects of evaluating the effectiveness of investment projects in

industrial enterprises. A model for managing investment projects of industrial enterprises is proposed. A method for evaluating
the effectiveness of investment projects based on international and national standards is proposed.

Keywords:

industry, investment, competition, project, investment project, project efficiency, project management,

international standards, national standards, project manager


Жаҳон иқтисодиётида глобал даража-

даги рақобат курашининг кучайиши туфайли
миллий иқтисодиётларнинг инвестицион

фаолиятини кенгайтиришга бўлган ҳаракат
кучаймоқда. Айниқса, иқтисодиётнинг етак-

чи тармоқларида самарали инвестицион ло-
йиҳаларни амалга ошириб боришга интилиш

натижасида саноат маҳсулотлари экспорти
изчил равишда кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти-

ни ривожлантириш учун 2018 йилда барча

мулкчилик шаклларидаги корхона ва ташки-
лотларда 60719,2 млрд. сўм ёки 2017 йилга

нисбатан 107,1 фоиз асосий капиталга инвес-
тициялардан фойдаланилди. «2017-2021

йилларда Ўзбекистон Республикасини ри-
вожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегияси»да[1] ин-

вестициявий муҳитни яхшилаш орқали мам-
лакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳу-

дудларига хорижий сармояларни фаол жалб
этиш, жалб қилинган хорижий инвестиция-

лар ва кредитлардан самарали фойдаланиш
каби вазифалар белгилаб берилди. Ушбу

вазифалар саноат тармоқларини модерниза-
ция қилиш, техник ва технологик жиҳатдан

янгилаш, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш бўйича

инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга
қаратилган самарали инвестиция сиёсатини

олиб бориш, инвестицион лойиҳалар самара-
дорлигини оширишда инновацион усуллар-

дан фойдаланиш долзарб муаммога айлан-
ган. Шунингдек, амалга оширилаётган

инвестицион лойиҳалар юқори қўшилган
қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқа-

риш ва жаҳон бозорларида муносиб рақо-
батлаша оладиган даражада ривожланмаёт-

ганлиги корхоналарнинг рақобатбардошли-
гини ошириш имконини бермаяпти.

Ушбу ҳолатлар республика саноатида

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш

самарадорлигини оширишнинг методологик

асосларини такомиллаштиришни кун тарти-

бига қўймоқда.

Корхоналар салоҳиятини оширишда

инвестициялар нечоғлиқ мухим аҳамият касб
этиши қатор иқтисодчи олимлар асарларида

муҳим муаммо сифатида кўтариб чиқилган.
Чунончи, Иқтисодчи олим Царевнинг[2] фик-

рича, инвестиция кўп ҳолларда мамлакат
ичида ёки ташқарида иқтисодиётнинг турли

тармоқларида фаолият юритаётган корхона-
ларга капитални узоқ муддатга жойлашти-

риш мазмунида изоҳланади.

Инвестицион лойиҳа эса – режалашти-

рилган натижалар олиш ва белгиланган муд-
датларда муайян мақсадларга эришиш учун

интеллектуал, молиявий, моддий, номоддий,
шу жумладан, маълум миқдордаги ресурслар-

ни инвестициялашни ўз ичига олган ҳара-

катлар сифатида тушунилади[3]. Инвестиция
лойиҳасининг молиявий натижаси эса кўпин-

ча фойда/даромад ҳисобланади, аниқ нати-
жалар янги ёки реконструкция қилинадиган

асосий воситалар (объектлар) ёки молиявий
воситаларга моддий-моддий активларни со-

тиб олиш ва ундан кейин даромад олиш
билан боғлиқ бўлади.

"Лойиҳа" концепцияси замонавий иқ-

тисодий адабиётларда ва иқтисодиёт амалиё-

тида кенг қўлланилиб, менежмент концеп-
цияси бўйича вақт ва пул сарфлаш билан боғ-

лиқ бўлган тизимнинг бошланғич ҳолати си-
фатида қаралади[4].

Лойиҳа муайян бошланғич маълумот-

лар ва ижро усулини тақозо қилувчи, талаб

қилинадиган натижаларга (мақсадларга) эга
маълум бир вазифани билдиради. Лойиҳа –

бу натижалар сифатига қўйилган талаблар,
харажатлар ва ресурсларнинг эҳтимолли че-

гаралари ва маҳсус ташкил этиш орқали
алоҳида тизимни вақт жиҳатидан чегаралан-

ган мақсадли ўзгартиришдир[5].

Инвестиция лойиҳаларини бошқариш

эса – ишлар таркиби ва ҳажми, қиймати, муд-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

59

дати, сифати ва инвестиция лойиҳаси ишти-

рокчиларини қониқтириши бўйича инвести-

ция лойиҳасида белгиланган натижаларнинг
энг самарали тарзда амалга ошишини таъ-

минлаш мақсадида бошқарувнинг замонавий
услублари ва техникалари тизимини қўллаш

орқали лойиҳанинг ҳаёт даври мобайнида
режалаштириш, ташкиллаштириш, мувофиқ-

лаштириш, рағбатлантириш ва назорат қи-
лиш бўйича фаолият сифатида таърифла-

нади[6].

Ҳозирги кунда хорижий бозорда корхо-

налар маҳсулотлари рақобатдошлигига эри-
шишда, уларнинг экспорт салоҳиятини оши-

ришда инвестицияларни жалб этиш энг мақ-
бул йўл сифатидаги ўзини оқламоқда. Чунки,

аввало ҳали ишга туширилмаган қувватлар
жалб қилинган маблағ эвазига ишга тушу-

рилади, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми
ортади, рақобатбардош маҳсулотлар жаҳон

бозорида рақобатлаша олиш имконини бе-
ради. Иккинчи томондан, инвестор ўз бўш

турган пул маблағларини ҳаракатга келти-
ради. Инвестицион лойиҳалар самарадорлиги

дейилганда, ишчи капиталининг ҳаракат-
ланиши давомида активлар оқимининг кў-

пайиши ёки иштирокчиларнинг капиталдаги

улушини ортиришга олиб келувчи молиявий
натижавийликнинг ўсиши тушунилади.

Лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш

юқорида таъкидлагандек доимий ва даврий

тафовутлар мазмунини тушиниш ҳам қийин
эмас. Даврий тафовут сифатида уларнинг

қопланувчанлигини, доимий тафовут сифа-
тида инвестицион лойиҳалар юзасидан пул

ёки активлар оқими ўсиб боришидаги ҳаё-
тийлигини тушуниш мумкин. Бу борадаги

илмий тадқиқотлар мамлакатмиз олимлари-
дан С.К. Жумаева[7], Б.Х. Раҳимов, Э.А. Шо-

мирзаев[8] ишларида кўриб ўтилган.

Инвестицион лойиҳаларни бошқариш

самарадорлигини баҳолаш, Инвестиция ва
инфратузилма лойиҳаларини ўз вақтида

амалга ошириш, давлат активларини ва стра-
тегик ахамиятли инвестицион лойиҳаларни

бошқариш самарадорлигини ошириш, шу-
нингдек, миллий иқтисодиётнинг муттаасил

ўсишини таъминлаш мақсадида қабул қи-
линган Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2018 йил 20 июндаги “Инвестиция ва
инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга

ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида” қорори талабларига мувофиқлик
асосида амалга оширилади.

Инвестицион лойиҳаларни амалга оши-

риш шартларига боғлиқ ҳолда инвестиция

лойиҳаларни бошқаришни баҳолаш ҳар бир
босқичга тегишли бўлган жараёнларни ўз

ичига олади ва Ўзбекистон Республикасида
амал қилаётган стандарт талабларига мута-

носиблигини балансли, эксперт таҳли усул-
ларидан фойдаланиш асосида баҳолаш мақ-

садга мувофиқ.

Ушбу баҳолаш орқали инвестицион ло-

йиҳаларни амалга ошириш ва лойиҳаларни
бошқариш жараёнларига ташхиш қўйилиб

асосий муаммолар аниқлаш имконини бера-
ди. Инвестицион лойиҳаларни амалга оши-

риш тизимининг иқтисодий кўрсаткичлар ва
уларнинг комплекслари ташкилий хусусият-

лар билан мувофиқлаштирилган ва бизнес
жараёнлар ва лойиҳа мақсадлари, лойиҳа

дастурлари ва лойиҳа оқимлари бўйича
тизимлашган маълумотларни ўз ичига олади.

Масалан, лойиҳани бошқаришнинг намуна-
вий моделини амалиётга татбиқ этилиши

учун лойиҳанинг амалга оширилиши ва
бажарилиши муваффақиятини тавсифловчи

зарур иқтисодий кўрсаткичлар ва улардан
фойдалана олиш учун методологик восита-

лар тизим мажмуасини тизимлаштириш та-

лаб этилади

Ишни бажариш ва тугаллаш индексла-

ри (TCPI),[9] лойиҳани амалга оширилиши
тугалланадиган бюджет (BPZ) ёки якуни

прогнози (PPZ) каби бошқарув кўрсаткичла-
рига эришиш учун лойиҳанинг қолган иш

ҳажмида амалга оширилиши керак бўлган
харажатларнинг прогнози. Бу "қолган иш" ва

"қолган молия" ўртасидаги нисбати ҳисоб-
ланади. Юқоридаги усуллар инвестицион

лойиҳаларни бошқариш жараёнлари бўйича
оптимал ечимларни топиш, лойиҳаларни

амалга ошириш самарадорлигини ошириш ва
ўз вақтида бажариш имкониятларини баҳо-

лашнинг методологик ёндашувлари ҳисобла-
нади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг «Ўзбекистон Республикасининг ривож-

ланиш давлат дастурларини шакллантириш
ва молиялаштиришнинг янги тартибини жо-

рий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги
ПҚ-3437-сонли хамда «Ўзбекистон Республи-

касининг ривожланиш давлат дастурларини
шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат

харидларини амалга ошириш доирасида ҳуж-

жатларни комплекс экспертиза қилишнинг
самарали тизимини яратиш тўғрисида» 2018

йил 8 январдаги ПҚ-3464-сонли қарорларига

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

60

мувофиқ инвестициявий ва инфратузилма-

вий лойиҳаларнинг лойиҳа олди ва лойиҳа

ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экс-
пертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби

тўғрисидаги низом тасдиқланган. Ушбу меъё-
рий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида

инвестицион лойиҳалар бўйича ишларни
мувоқлаштирувчи орган сифатида Ўзбекис-

тон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат
вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва им-

порт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази» ваколатли орган сифатида

белгилаб берилган. Шунингдек, Марказ ло-
йиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини, шунинг-

дек, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги
битимларга мувофиқ амалга ошириладиган,

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар
инвестициявий ва инфратузилмавий лойи-

ҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжат-
ларини ишлаб чиқиш учун техник вазифа-

ларни комплекс экспертизадан ўтказиш бел-
гилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2017 йил 24 июлдаги ПФ-5120-сонли

Фармонига биноан ташкил этилган Ўзбекис-
тон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги хори-

жий кредитлар, заём ва грантлар маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган давлат ва

ҳудудий дастурлар, инвестиция лойиҳалари
ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши-

нинг самарадорлиги ва шаффофлигини оши-
риш, инвестицион лойиҳаларни бошқаришда

ягона миллий ахборот тизими шаклланти-
риш вазифларини амалга оширади.

Юқоридаги ислохатлар эса инвести-

цион лойиҳаларнинг бошқариш жараёнлари-

даги қуйидаги асосий муаммоларни ечишга
қаратилди:

лойиҳа бошқаруви (ташкиллаштириш,

мувофиқлаштириш, мониторинг ва назорат

қилиш)да ягона тизимнинг мавжуд эмаслиги;

лойиҳалар жараёни ва уларни амалга

оширилишини онлайн тартибда кузатиш
имконини берувчи ахборот-коммуникация

технологияларини лойиҳа бошқаруви жараё-
нига етарли даражада татбиқ этилмаганлиги;

дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш

ҳамда амалга оширишда очиқлик ва шаффоф-

лик даражасининг пастлиги турли хил
суистеъмол ҳолатларини келтириб чиқара-

ётганлигини, маблағлар мақсадсиз сарфлани-

ши ва нархлар асоссиз оширилиши белгила-
рининг мавжудлигини кўрсатди;

давлат харидларини амалга оширувчи

ягона ахборот муҳити ҳамда товарлар, ишлар

ва хизматларнинг ҳақиқий бозор нархини
аниқлаш имконини берувчи товарлар, ишлар

ва хизматларнинг ягона таснифи мавжуд
эмаслиги.[10]

Ўзбекистон Республикасида лойиҳа

бошқаруви учун асосан 2 та халқаро стан-

дартларга мувофиқлаштирилган миллий
стандартлар амал қилади ва улар қуйида-

гилар:

O`z DSt ISO 21500:2018 - лойиҳалар

бошқаруви бўйича қўлланма;

O`z DSt ISO 21503:2017 – лойиҳалар,

дастурлар ва лойиҳа портфелларини бошқа-
риш лойиҳаларини бошқариш бўйича қўл-

ланма;

O`z DSt ISO 21504:2018 - лойиҳалар,

дастурлар ва лойиҳа портфелларини бўйича
қўлланмалардир;

Амалдаги стандартларга мувофиқ рес-

публикадаги аҳамиятга молик бўлган инвес-

тицион лойиҳалар тегишли талаблар асосида
бошқарилади. Шунга асосан, корхоналар ло-

йиҳаларни бошқариш бўйича асосий фаолият
йўналишларини амалдаги стандартларга му-

вофиқлигини баҳолаш орқали инвестицион

лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида-
ги муаммоларни аниқлаш имконияти мав-

жуд.

Саноат корхоналарининг инвестицион

лойиҳаларни бошқариш – унинг концепция-
сига мувофиқ, 1-расмда кўрсатилган тартиб-

да амалга оширилади.

Саноат корхоналарида амалга оширила-

диган инвестицион лойиҳлар саноатни ри-
вожлантириш мақсадларига эришиш, муайян

талабларга жавоб берадиган натижаларни
тақдим қилишни талаб қилади. Ҳар қандай

инвестицион лойиҳаларда бир қатор чеклов-
лар мавжуд бўлиб, улар кўпинча лойиҳа та-

лабларини қаноатлантириши, мазмун, сифат
ва муддатлар, ресурслар ва нархи каби чек-

ловларга мос келиши керак. Ушбу чекловлар
чекловлар лойиҳаларни қабул қилинадиган

қарорларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Ҳар бир инвестицион лойиҳа маълум

бир бошланиш ва тугаш санасига эга ва одат-
да улар эришилиши керак бўлган мақсадлар,

рисклари, ўлчами ва вақт чегараси, лойиҳа
жамоасининг тажрибаси, ресурслар қулайли-

ги, тарихий ахборот хажми, лойиҳаларни

бошқариш бўйича ташкилотнинг салоҳияти,
шунингдек, уларни амалга ошириш бир қа-

тор омилларига боғлиқ равишда фарқланади.

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

61








1-расм. Саноат корхоналарининг инвестицион лойиҳаларини бошқариш тизими

Манба:

Муаллиф ишланмаси

Инвестицион лойиҳаларни умумий

бошқариш корхоналарда лойиҳа бўйича ме-
нижери фаолияти билан боғланиб қолмас-

дан, лойиҳа бўйича ишларга тегишли бўлган
бошқа қатор соҳаларни ҳам ўз ичига олади ва

улар қуйидаги жиҳатларга таянади:

- бошқариш тузилмасини аниқлаш;
- қўлланиладиган сиёсат, жараёнлар ва

методологиялар;

- қарорларни қабул қилишда ваколат-

ларни чеклаш;

- манфаатдор томонларнинг жавобгар-

ли-ги ва хисобдорлиги;

- хисобот бериш доирасида ўзаро ҳам-

корлик ва янада юкори даражага муаммо ва
хавфларни чиқариш.

1-расмга кўра белгиланган лойиҳалаш

ташкилоти - бу вақтинчалик тузилма бўлиб,

узида лойиҳадаги ролларни, жовобгарликни,
ваколатлар чегараси ва даражасини ташкил

қилади. Лойиҳалаш ташкилоти ўзида қуйи-
даги ролларни ва жавобгарлик зоналарини

ташкил қилиши мумкин:

а) лойиҳа менежери - лойиҳа ишларига

раҳбарлик қилади ва бошқаради, ҳамда унинг
якунланишига жавобгардир;

б) лойиҳани бошқариш жамоаси - лойи-

ҳа менежерига лойиҳа ишларига раҳбарлик

қилиш ва бошқаришда кўмаклашади;

в) лойиҳа жамоаси (гуруҳ) - лойиҳа иш-

ларини бажаради;

Инвестицион лойиҳаларни бошқариш

жараёнидаги асосий муаммоларни аниқлаш

учун аввало ундаги жараёнларни таснифлаш

мақсадга мувофиқ бўлиб, тахлил учун ушбу

жараёнларни амалга ошириш ҳолатини қай
даражадагилигини турли усуллар асосида

баҳолашни назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳа-

лар бошқаруви бўйича қўлланма стандарти-

га кўра (O’zDSt ISO 21500:2018) улар бир неч-
та босқичлардан ва жараёнлардан иборатдир.

Инвестицион лойиҳаларни амалга оши-

риш жараёнларини баҳолашда лойиҳалар

бошқаруви бўйича қўлланма стандартига
кўра (O’zDSt ISO 21500:2018) хар бир босқич-

нинг мувофиқлигини текширишни назарда
тутиш лозим. 2-расмда келтириб ўтилган му-

носбатлар инвестицион лойиҳалар самара-
дорлигини баҳолаш бўйича омиллар гурухи

ва ушбу омилларнинг умумий лойиҳани
бажарилиш дараёнидаги реал холат билан

таққослаш орқали амалга оширилади. Яъни
инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш

жараёнининг барча босқичлари учун муво-
фиқ келувчи сифат хусусиятлар (X

n

) лойи-

ҳаларни амалга ошириш жараёнидаги барча
фазасига ёки қай даражада қўлланилаётган-

лигини белгилаб берувчи индикаторлар ҳи-
собланади. Ушбу индикаторлар шарҳи эса

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳа бошқа-
руви бўйича қўлламада (O’zDSt ISO 21500:

2018) келтирилган.

2-расмга кўра инвестицион лойиҳалар

жами 10 та сифат хусусиятига эга бўлган

боғлиқ ўзгарувчилар ва жами 41 та мустақил
ўзгарувчилардан иборат омиллар тизимини

шакллантиради.

лойиҳа муҳити

Саноат корхоналарининг инвестицион лойихаси

Лойиҳа фойдаси

Имкониятлар

Бошқарув

жараѐнинг
опрацияон

фаолияти

Инвестицион

лойиҳаларни

бошқариш бўлими

Бизнес таклифлар

Буюртмачи ташкилот

Лойиха

-

лойиҳани бошқариш жараѐнлари;

-

амалга ошириш жараѐни;

-

ѐрдамчи жараѐнлар;

лойиҳа ташкилоти

НАТИЖА

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

62












2-расм. Инвестицион лойиҳаларни бошқариш жараёнлари, уларнинг

иштирокчилари ва сифат хусусиятларининг мувофиклиги.

Манба:

муаллиф ишланмаси


Юқоридагилардан келиб чиқиб инвес-

тицион лойиҳаларни амалга ошириш самара-
дорлигини баҳолаш учун қуйидаги формула

таклиф этилади. Жараён самарадорлигини

баҳолаш формуласи:

(1)

Лойиҳани бошқариш жараёнларини ба-

ҳолаш бўйича танланган мезонларнинг ҳар

бири лойиҳа самарадорлигига турли даража-
да таъсир кўрсатади деган мулоҳаза келти-

рилади ва салмоқ коэффициентларини ҳисоб-
га олган ҳолда (1.1) формула қуйидаги тар-

тибда ёзилади:

(2)

Бунда, 0≤а

n

≤1 да бўлиб, уларнинг

йиғиндиси бирга тенг;

салмоқ коэффициентлари ҳисоб-

ланиб, инвестицион лойиҳаларни бажарили-
шини баҳолаш учун танланган омилларнинг

қай даражада таъсир кўрсатишини белгилаб
берувчилардир;

Салмоқ коэффициентлари ўрганилаёт-

ган инвестицион лойиҳаларни амалга оши-
риш жараёнларида таъсир этувчи омиллар-

нинг сонига кўра аниқланади (n-омиллар
сони), бунда:

39

n

X

n

Ушбу формуладан келиб чиқиб, қуйи-

дагиларни топамиз:

Интеграция

Манфаатдор

томонлар

Таркиб

Ресурслар

Муддатлар

Нарх (Баҳо)

Хавфлар

Сифат

Харидлар

Коммуникация

Х1

Х8

-

Х14

-

-

-

-

-

-

Х2

-

Х10,Х11,Х12

Х15,Х16;

Х20,Х21,Х22

Х24, Х25;

Х27,Х28;

Х31

Х34

Х37

Х3

Х9

-

Х17

-

-

Х29

Х32

Х35

Х38

Х4, Х5;

-

Х13

Х18;Х19

Х23

Х26

Х30

Х33

Х36

Х39

Х6,Х7

-

-

-

-

-

-

-

-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

63

076

,

0

3

*

39

1

1

а

;

410

,

0

16

*

38

1

2

а

;

179

,

0

7

*

38

1

3

а

;

308

,

0

12

*

38

1

4

а

;

051

,

0

2

*

38

1

5

а

Иккинчи формулага салмоқ коэффициентларини қўйиб, қуйидагича ёзамиз:

(3)

Келтирилган (3) формула бизга инвес-

тицион лойиҳаларни танланган корхоналар

бўйича баҳолаш имкониятини беради. Ушбу

формула асосида инвестицион лойиҳалар са-
марадорлигини экспертлар сўрови орқали

аниқлаш ёки тегишли стандарт талабларига
мувофиқ белгилаб олиш имкониятларини

яратади.

Юқоридаги формула асосида корхона-

ларнинг инвестицон лойиҳалар самарадорли-
гини белгиловчи омилларнинг ҳар бир 3 та

шкала бўйича расмийлаштирилган ҳужжат-
лар ва амалга оширилган ишлар кўлами бў-

йича меёрий (3 балл); меъёр даражасида эмас
(2); мавжуд эмас (1) мувофиқ каби баҳола-

нади ва улар, саноат корхоналарида инвести-

цион лойиҳалар бўйича ишловчи бўлиммалар
зиммасига юклатилади.

Юқорида таклиф этилган методология

бўйича саноат корхоналарини инвестицион
лойиҳаларни бошқариш жараёнидаги ҳуж-

жатлар асосида инвестицон лойиҳаларини
амалга ошириш жараёни бахолаш мумкин.

Корхоналар томонидан инвестицион лойиҳа-
ларнинг самарали амалга оширишнинг энг

юқори натижаси 117 балл ҳисобланади ва энг
қуйи чегараси 39 баллни ташкил этади.

Корхоналарнинг инвестиция лойиҳала-

рини амалга ошириш жараёнларини баҳолаш-

нинг (3) формула асосида ҳисобланган нати-
жаларини 1-жадвалда ифодалаймиз.

1-жадвал

Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёни

самарадорлигини баҳолаш натижалари

Лойиҳа босқичлари

Белгилаш

Стандарт

бўйича

А

Б

С

Лойиҳани бошланиши

LB

0,6923

0,692

0,615

0,692

Лойиҳани режалаштириш

R

19,692

13,538

12,718

14,359

Лойиҳани бажариш

B

3,759

2,872

2,148

2,864

Лойиҳа маниторинги ва назорати

MN

11,08

7,077

7,692

7,385

Лойиҳани якунлаш

LY

0,1026

0,154

0,103

0,154

Жараён самарадорлиги

J

35,323

24,333

23,276

25,454

Фарқи, (+/-)

-10,990

-12,047

-9,869

Манба:

Муаллиф хисоб-қитоблари асосида олинган натижалари.

Мисол тариқасида олинган “А”,”Б”,”С”

саноат корхоналарида амалга оширилган ин-
вестицион лойиҳаларни бошқариш самара-

дорлигини баҳолаш натижаларидан маълум

бўлмоқдаки, тахлил этилган корхоналар бў-
йича инвестициларни бошқариш самарадор-

лиги юқори эмас.

“А” ҳамда “С” корхоналар томонидан ло-

йиҳани бошланиши интеграцион жараёнлар,
манфаатдор томонлар билан келишув ва

ресурсларни режалаштиришда хатоликларга
деярли йўл қўйилмаган. Бу боража “Б” кор-

хона томонидан лойиҳа низоми тегишли та-
лаб-ларга жавоб бермаслик холати аниқлан-

ди. Таҳлил этилган корхоналарда лойиҳани
режалаштириш жараёнларида кўплаб камчи-

ликларга йўқ қўйилмоқда, айниқса нархни
назорат қилиш, хавфларга нисбатан харакат

қилиш ва коммуникацияни режалаштириш

жараёнлари бўйича бошқарув жараёнларига
эътибор қаратилмаган.

Корхоналар томонидан лойиҳани бажа-

риш жараёнларидаги асосий камчиликлар
сифатида ҳавфларни назорат қилиш ва маъ-

лумотни тарқатиш жараёнларида асосий кам-
чиликларга йўл қўймоқда. Шунингдек, лойи-

ҳани бажариш жараёнларини бошқариш бош-
қа меъёрий нормаларга нисбатан барча кор-

хоналарда паст коэффициентларини ташкил
этмоқда. “Б” корхона томонидан лойиҳа ишла-

рини бошқариш тегишли норма ва талабларга
номувофиқлик холатлари кузатилди.

Корхоналар томонидан лойиҳа монито-

ринги ва назоратини амалга ошириш жараён-

ларида лойиҳани ёки лойиҳа фазасини якун-
лашда, операцияларни аниқлашда, маълумот-

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

64

ни тарқатиш ва коммуникацияларни бошқа-
ришда камчиликлар мавжуд бўлиб, ушбу ҳо-

латлар бўйича мақсадли чораларни белгилаш
каби холатлар аниқланди.

Лойиҳани якунлаш жараёни бўйича кор-

хоналар таҳлил этилган барча корхоналарда

етарлича ишлар амалга оширилмаган.

Умумий натижаларга кўра “С” корхонада

инвестицион лойиҳаларни бошқариш қолган
корхоналарга нисбатан устунлик жихатларга

эга бўлсада, стандарт бўйича талабларга -9,8
коэффициентни, “А” коронада - 10,990 коэф-

фициентни, энг юқори фарқ “Б” корхонада -

12,047 коэффициентни ташкил этди.

Таҳлил натижаларидан маълум бўлмоқ-

даки, таклиф этилаётган методология саноат
корхоналарда

инвестицион

лойиҳаларни

бошқариш самарадорлигини оширишга хиз-
мат қилувчи стратегияларни ишлаб чиқиш ва

амалга ошириш имконини беради.

Амалга оширилган таҳлил натижалари

корхоналар томонидан лойиҳани бажариш
жараёнларидаги асосий камчиликлар сифати-

да хавфларни назорат қилиш ва маълумотни
тарқатиш жараёнларида асосий камчиликлар-

га йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Саноат
корхоналарида лойиҳани бажариш жараёнла-

рини бошқариш бошқа меъёрий нормаларга
нисбатан барча корхоналарда паст коэффи-

циентларини ташкил этди. Айниқса танлаб
олинган Б корхона томонидан лойиҳа ишла-

рини бошқариш тегишли норма ва талабларга
номувофиқлик холатлар мавжуд эканлигини

борасида хулосалар олинди. Таҳлил натижа-
лари корхоналарда инвестицион лойиҳалар-

ни бошқариш самарадорлигини оширишга
хизмат қилувчи тизимни шакллантириш ва

уни бошқаришда самарали тизимларни қўл-

лаш долзарб вазифлар сифатида белгилаш
лозимлини аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, инвес-

тиция лойиҳаларини амалга ошириш самара-

дорлигини ошириш учун саноат корхоналари-
да самарали тизимларни жорий килиш, стра-

тегик мақсадлар қуйидагиларга қаратилиши
лозим деб ҳисоблаймиз:

1.

Инвестиция лойиҳаларини самарали

бошқариш мувофиқ ҳуқуқий-ташкилий таъ-

минот билан қўллаб-қувватланмоғи, амалда-
ги лойиҳани бошқариш тизимидаги мавжуд

муаммоларни ечишда интерактивликни оши-
риш лозим. Бунда инвестицияларни бошқа-

риш масаласида барча эскирган ёндашувлар-
дан воз кечиб инновацион бошқарув усулла-

рини жорий этиш мақсадга мақсадга муво-

фиқ.

2.

Ахборот технологиялари корхона-

нинг барча кўринишидаги ресурсларини ра-
ционал бошқаришга, шунингдек, инвести-

цион лойиҳаларни амалга ошираётган корхо-
наларда самарали бошқарув тизимларини

амалга ошириш имкониятини беради. Ресурс-
ларни ҳар доим чекланган ҳолатда бўлишли-

ги шароитида, қатъий самарага эришиш учун
ресурсларни бир жойга жамлаш тўғрисидаги

бошқарув қарорларини тўғри ва ўз вақтида
қабул қилиниши фаолият муваффақиятининг

асосий омили ҳисобланади.

3.

Бугунги кунда ахборот оқимининг

интерактивлиги тобора муҳим аҳамият касб
этаётганлиги сабабли, барча тизимларда ай-

ниқса инвестицион лойиҳаларни бошқариш-
да ҳам фаол қўлланилишни талаб этмоқда.

4.

Йирик инвестицион лойиҳаларни

бошқариш аввало лойиҳанинг мақсадларига

эришиш ва унинг энг муқобил вариантларини
танлаш бўйича муаммоли вазиятларни келти-

риб чиқаради. Инвестицион лойиҳаларни
бошқаришга ахборот коммуникация тизимла-

рини жорий этиш эса лойиҳани ўз вақтида

бажарилишига, инвестиция ресурсларидан са-
марали фойдаланишга, лойиҳа мақсадларига

эришишнинг асосий самарадорлигига эриши
имкониятини таъминлайди.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. // «Халқ сўзи» 2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони

2.

Царев В.В. (2004) «Оценка экономической эффективности инвестиций». –СПб; Питер, – 19 с.

3.

Ковалевская Н. Ю. (2015) Экономическая эффективность инвестиционных проектов : учеб. пособие / Н. Ю. Ковалевская. –

Иркутск : Изд-во БГУЭП, 2015. – 16 с.

4.

Pedro Belli, Jock R. Anderson, Howard N.Barnum, John F. Dixon, Jee-Peng Tan. (2000) Economic analysis of investment operations.

The World Bank,Washington. D.C. p-99

5.

Виленский П.Л., Лившиц В.Н., Смоляк С.А. (2002) “Оценка эффективности инвестиционных проектов” Москва

Издательство “ДЕЛО”. 29-бет.

6.

Шеремет В.В., Павлюченко В.М., Шапиро В.Д. (1998) “Управление инвестициями” Москва, “Высшая Школа”, 82-83 бетлар.

7.

Жумаева С. К. (2012) Инвестициялар самарадорлиги ва уни баҳолаш услублари. Иқтисод ва молия / Экономика и финансы

№ 11.

8.

Раҳимов Б.Х., Шомирзаев Э.А., Қосимова С.Т., Гриценко А.С., Мухибов Е.У. (2010) «Шаҳар қурилиши ва хўжалиги иқтисодиёти»

ўқув қўлланма. –Тошкент. 16-бет;

9.

http://mahamba.com/ru/indeks-proizvoditelnosti-do-zaversheniya-ipdz

10.

https://napm.uz/oz/activities/loyihaviy-boshqaruvni-rivozhlantirish/

ИННОВАЦИЯ ВА ИНВЕСТИЦИЯ

Библиографические ссылки

Узбекистан РеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Х,аракатлар стратегияси тугрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони. // «Халк, сузи» 2017 йил 8 февралдаги 28 (6722)-сони

Царев В.В. (2004) «Оценка экономической эффективности инвестиций». -СПб; Питер, - 19 с.

Ковалевская Н. Ю. (2015) Экономическая эффективность инвестиционных проектов : учеб, пособие / Н. Ю. Ковалевская. -Иркутск: Изд-во БГУЭП, 2015. -16 с.

Pedro Belli, Jock R. Anderson, Howard N.Bamum, John F. Dixon, Jee-Peng Tan. (2000) Economic analysis of investment operations. The World Bank,Washington. D.C. p-99

Виленский ПЛ., Лившиц B.H., Смоляк С.А. (2002) “Оценка эффективности инвестиционных проектов" Москва Издательство “ДЕЛО". 29-бет.

Шеремет В.В., Павлюченко В.М., Шапиро В.Д. (1998) "Управление инвестициями"Москва, "Высшая Школа", 82-83 бетлар.

Жумаева С. К. (2012) Инвестициялар самарадорлиги вауни бацолаш услублари. Ицтисод ва молия / Экономика и финансы №11.

Рахимов Б.Х., Шомирзаев Э.А., Косимова С.Т., Гриценко А.С., Мухибов Е.У. (2010) «Шацар курилиши ва хужалиги ицтисодиёти» ytye кулланма. -Ташкент. 16-бет;

http://mahamba.com/ru/indeks-proizvoditelnosti-do-zaversheniya-ipdz

https://napm.uz/oz/activities/loyihaviy-boshqaruvni-rivozhlantirish/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов