Мақолада Америка Қўшма Штатлар (АҚШ)да замонавий неоконсерватизм сиёсий мафкурасининг шаклланиши ва ғоявий асослари илмий адабиётлар таҳлили асосида ёритилиб берилган. XX аср охири ва XXI аср бошларига келиб неоконсерватизм мафкурасининг АҚШ сиёсий ҳаётида ўзига хос ўринга эга бўлди. Муайян даврларда давлат бошқаруви ва сиёсий қарорлар қабул қилишга сезиларли таъсир кўрсатиб келди. Хусусан, АҚШда Республикачилар партияси ҳукумати бошқаруви даврларида неоконсерватизм ички ва ташқи сиёсий концепциялар шаклланишида устуворликка эга бўлиб келмоқда. АҚШ неоконсерватизм мафкураси глобал мафкуравий жараёнлар тизимида дунёда демократияни тарғиб қилиш, турли минтақалардаги сиёсий жараёнларга аралашиш, ҳарбий воситалардан кенг фойдаланиш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Хусусан, охирги ўн йилликларда АҚШнинг турли минтақалардаги ташқи сиёсати кўпроқ неоконсерватив мазмунга эга бўлди. Терроризмга қарши кураш ва авторитар режимга эга давлатларда демократик қадриятларни қарор топтиришга қаратилган ташқи сиёсий ёндашувлар шаклланишига неоконсерватизм мафкурачиларининг таъсири кучли бўлиб, Яқин Шарқ минтақасидаги мафкуравий-сиёсий жараёнлар, геомафкуравий кураш дискурсида ҳам неокон-серватизм ўз таъсирига эга эканлигини намоён қилди. Неоконсерватизм борасидаги тадқиқотлар асосан хорижий тадқиқот марказлари, илмий муассасалар ҳамда “ақлий марказлар” томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Асосий эътибор неоконсерватизмнинг ташқи сиёсий мафкураси ривожи эволюциясига қаратилади. Мақолада АҚШ неоконсерватизм мафкурасининг шаклланиши эволюцияси, сиёсий мафкура сифатида ички ва ташқи сиёсий жараёнларга таъсири, неоконсерватизм асосчилари қарашларининг ривожланиш тенденциялари, неоконсерватив тузилмаларнинг шаклланиши ҳамда институтционаллашуви ривожи масалалари хорижий тадқиқотлар, илмий адабиётлар, интернет манбалари асосида таҳлил қилинган. Мақолада АҚШ неоконсерватизм мафкураси ғоявий-назарий асослари шаклланишининг интегратив хусусиятлари ҳам ёритилади.