INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
73
ОММАВИЙ ТАДБИРЛАРНИ ЎТКАЗИШДА ЖАМОАТ ТАРТИБИ
ВА ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ
Нарзиев Шахзодбек Зойирович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчиси,
Хотамназаров Азамат Худоёр уғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14038272
Оммавий тадбирнинг аҳамияти, характери, иштирокчиларининг
сони, оммавий тадбирни ўтказиш объектининг кўлами, хусусиятларига ва
бошқа муайян шартларга боғлиқ ҳолда, рухсатнома шартларига мувофиқ
ОБОКМ бўлинмалари ва ҳудудий ички ишлар органлари, шунингдек,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмалари
биринчи ёки иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказишда
фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга доир
чора-тадбирларни биргаликда амалга оширишга жалб этилиши мумкин.
Оммавий тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш учун қуйидаги
тартибда режали ишларни амалга ошириш лозим: Оммавий тадбирни
ўтказишда фавқулодда вазиятлар юзага келиши ёки фуқароларнинг
хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга таҳдид солувчи ҳолатлар
юзага келганда комиссия томонидан янги юзага келган ҳолатларни
ҳисобга олган ҳолда, объектнинг рухсат берилган оммавий тадбирни
ўтказишга тайёрлигини ва оммавий тадбирни ўтказиш учун оммавий
тадбир ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг
маъмурияти томонидан амалга ошириладиган тайёргарлик чора-
тадбирлари ҳолатини ўрганувчи ишчи гуруҳ ташкил қилинади.
Ишчи гуруҳ таркибига оммавий тадбирни ўтказиш объектининг
хусусиятларини, унинг характерини ва иштирокчиларнинг сонини
ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган, ҳудудий ички ишлар органлари,
Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда
вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, оммавий тадбир
ташкилотчиси ва оммавий тадбирни ўтказиш объектининг маъмурияти,
бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади. Ишчи гуруҳ
таркибига, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш вақтида рухсатнома
билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини
таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш юкланган ички ишлар
органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли
бўлинмасининг вакиллари киритилади.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
74
Зарурат бўлганда, комиссия томонидан фаолиятнинг айрим
йўналишлари (муҳандис-техник коммуникациялари, энергия таъминоти
ва ёнғин хавфсизлигини, йўл ҳаракати хавфсизлигини, иштирокчиларнинг
эвакуация қилинишини, фавқулодда вазиятларнинг олди олинишини
таъминлаш в.ҳ) бўйича бир неча ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Шунингдек тадбирнинг характери, об-ҳаво шароитлари ва оммавий
тадбирни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини
таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа омилларга боғлиқ ҳолда, ишчи
гуруҳ унинг ўтказилишидан икки сутка олдин оммавий тадбирни ўтказиш
объектини текширади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш
чораларини кўради. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган текширув
якунлари бўйича оммавий тадбирнинг ўтказилиш имконияти юзасидан
текширув далолатномаси тузилади.
Далолатнома оммавий тадбирни ўтказиш объектининг оммавий
тадбирни ўтказишга тайёрлигини, уни ўтказиш санаси ва вақтини,
иштирокчиларининг сонини, прогноз қилинган об-ҳаво шароитларини,
бориш йўллари ва транспорт воситалари туриш жойларининг мавжудлиги
ҳамда жойлашувини, тиббий хизмат кўрсатиш ва оммавий тадбир
ўтказилгандан кейин ҳудудни йиғиштириш билан боғлиқ харажатларни,
оммавий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат
тартибини таъминлашга таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни ҳисобга
олган ҳолда тузилади.
Оммавий тадбирни ўтказишдан олдин бартараф этиш мумкин
бўлмаган фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини
таъминлаш
чора-тадбирларининг
амалга
оширилишини
мураккаблаштирувчи ҳолатлар аниқланганда ишчи гуруҳ оммавий
тадбирни ўтказиш санаси ва вақтининг кечроқ муддатга кўчирилишини,
уни томошабинларсиз ўтказилиши ёки оммавий тадбирнинг бекор
қилиниши тўғрисидаги таклифни ваколатли орган раҳбарига киритади.
Ваколатли орган раҳбари оммавий тадбир ўтказилишидан ўттиз
олти соат олдин ишчи гуруҳ таклифларини кўриб чиқади ва улар бўйича
тегишли қарор қабул қилади. Ваколатли органнинг раҳбари томонидан
оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва вақтини кечроқ муддатга кўчириш,
уни томошабинларсиз ўтказиш ёки оммавий тадбирни бекор қилиш
тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия ва оммавий тадбир
ташкилотчиси оммавий тадбир бошланишидан камида йигирма тўрт соат
олдин томошабинларнинг ва бошқа иштирокчиларнинг қабул қилинган
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
75
қарор, оммавий тадбирни ўтказишнинг янги санаси ва вақти, чипталар
қийматини қайтариб бериш шартлари тўғрисида хабардор қилинишини
таъминлайди.
Оммавий тадбирни ўтказиш объектида кўринарли жойларда
оммавий тадбирни ўтказиш санаси ва вақтининг кечроқ муддатга
кўчирилганлиги, унинг томошабинларсиз ўтказилиши ёки оммавий
тадбирнинг
бекор
қилинганлиги
тўғрисидаги
ахборотлар
жойлаштирилиши керак.
Оммавий тадбирнинг аҳамияти, характери ва иштирокчиларининг
сонини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли орган томонидан оммавий
тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишга доир муайян режаларни ишлаб
чиқувчи
жалб
қилинган
ташкилотларнинг
фаолиятини
мувофиқлаштириш учун ташкилий қўмиталар ташкил этилиши мумкин,
ушбу режалар жамиятга қарши ҳодисалар профилактикасини, ёнғин ва
санитария-эпидемияга қарши хавфсизликни, тиббий таъминотни
таъминлайди, оммавий тадбирларни ўтказиш жойларини тўлдириш ва
иштирокчиларни эвакуация қилиш тартибини, фавқулодда ҳолатлар
юзага келганда турли хизматларнинг вазифаларини кўзда тутади.
Оммавий тадбир ташкилотчиси комиссияни, оммавий тадбирни
ўтказишда рухсатнома билан зиммасига фуқароларнинг хавфсизлигини ва
жамоат тартибини таъминлаш чора-тадбирлари юкланган ички ишлар
органи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли
бўлинмасини ёзма равишда хабардор қилиб, оммавий тадбир
иштирокчиларига хабар бериш ва уларга чипталар қийматини қайтариш
чораларини кўриб, оммавий тадбирни ўтказмаслик ҳуқуқига эга.
Профилактика инспектори ушбу жараёнда ўзи хизмат олиб
бораётган ҳудуднинг криминоген ҳудуди ва жиноятчилик билан боғлиқ
юзага келган ва келиши мумкин бўлган ҳолат ва вазият бўйича тегишли
тартибда барча соҳавий хизматларни ҳамда ўзидан юқори турувчи
раҳбарларини хабардор қилиши лозим. Оммавий тадбирларни ўтказишда
фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат тартибини таъминлашга
қўйиладиган талаблар, улар иштирокчиларининг, оммавий тадбирларни
ўтказиш объектлари маъмуриятларининг, ички ишлар органлари,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ва давлат
бошқа органларининг уларга риоя қилиш бўйича қуйидагича ҳуқуқ ва
мажбуриятлари мавжуд. Профилактика инспектори оммавий тадбирларни
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
76
ташкил етиш ва ўтказишда ушбу органларнинг ўзаро ҳамкорликдаги
кўмагидан фойдаланиши лозим.
Шундагина ташкил етилган оммавий тадбирлар шоду-хуррамликда,
тинч ва осуда, кўтаринки кайфиятда ўтади. Оммавий тадбирни ўтказишда
унинг иштирокчилари фуқароларнинг хавфсизлигини ва жамоат
тартибини таъминлашга қўйиладиган талабларга риоя қилишга, оммавий
тадбир ташкилотчисининг ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жамоат
тартибини таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажарувчи ички ишлар
органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари
ходимларининг қонуний талабларини бажариши шарт.
Оммавий
тадбирни
ўтказиш
вақтида
оммавий
тадбир
иштирокчиларига қуйидагилар тақиқланади:
транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланишига тўсқинлик
қилиш;
оммавий тадбирни ўтказиш объектига туташ ҳудудларда жойлашган
ташкилотларнинг узлуксиз ишлашига халақит бериш;
жамоат хавфсизлиги, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғдирувчи, оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказишнинг
белгиланган тартибини бузувчи ёки бундай хатти-ҳаракатларни содир
қилишга ундовчи ҳаракатларни бажариш;
ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий
гвардиясининг
бўлинмалари
вакиллари
томонидан
хизмат
мажбуриятларини бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида орган
ходимларига, шунингдек жамоат тартибини қўриқлашда кўмак берувчи
жамоатчилик вакилларига ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш;
фуқаровий ва хизмат қуролини, уларнинг ўқ-дориларини,
пиротехника буюмларини, фойдаланилиши одамларнинг ҳаёти ва
соғлиғига хавф туғдириши ёки фуқаролар ва ташкилотларга моддий зарар
етказиши мумкин бўлган махсус тайёрланган ёки мослаштирилган
предметларни, шунингдек оммавий тадбирни ўтказиш объектининг
маъмурияти томонидан тасдиқланган, оммавий тадбирни ўтказиш
объектига олиб кирилиши тақиқланган предметлар рўйхатига
киритилган осон алангаланадиган ва заҳарли моддалар, санчувчи, кесувчи
ва бошқа предметларни олиб юриш (спортчилар томонидан спорт
тадбирлари дастурларида кўзда тутилган спорт қуроли ва анжомларидан
фойдаланишлари бундан мустасно);
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
77
қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддаларнинг имитаторлари ва
муляжларини олиб юриш (театр ва театр томошаларида улардан
фойдаланиш бундан мустасно);
оммавий тадбирга ҳайвонлар билан келиш (оммавий тадбир
дастурига мувофиқ улардан фойдаланиш бундан мустасно);
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган нодавлат нотижорат
ташкилотларининг
эмблемалари,
рамзлари,
байроқлари
ва
вимпелларидан, шунингдек мазмуни жамиятнинг ахлоқий асосларини,
умуминсоний
қадриятларни
бузишга
қаратилган,
шунингдек
конституциявий тузумни ноқонуний ўзгартириш ёки Ўзбекистон
Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузиш, уруш, зўравонлик ва
шафқатсизликни тарғиб қилиш, ижтимоий, ирқий, миллатчилик ва диний
адоватни қўзғатиш, қонун ҳужжатлари билан тақиқланган бошқа
қилмишларни содир этиш мақсадидаги эмблемалар, рамзлар, байроқлар,
вимпеллар, плакатлар, транспарантлар ва бошқа воситалардан
фойдаланиш;
маст ҳолатда ёки гиёҳванд воситалар, психотроп ёки бошқа моддаларни
истеъмол қилиш оқибатида инсоннинг интеллектуал-ирода фаолиятига
таъсир кўрсатувчи ҳолатда бўлиш. Оммавий тадбирни ўтказиш объектида
ва оммавий тадбирни ўтказиш объектидан беш юз метрдан кам радиусда
алкоголли маҳсулотларни сотиш оммавий тадбир ўтказилишидан камида
икки соат олдин ва ушбу тадбирни ўтказиш вақтида тўхтатилади
(олдиндан режалаштирилган тантана ва маросим тадбирлари учун
белгиланган тартибда алкоголли ичимликларни сотиш ҳолатлари бундан
мустасно).
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Ахмедова С.Т. Ички ишлар органлари тизимидаги маъмурий-хуқуқий
ислохотлар инсон кадри учун //Евразийский журнал права, финансов и
прикладных наук. – 2022. – Т. 2. – №. 10 Special Issue. – С. 15-19.
2.
Ахмедова
С.Т.,
Охунов
З.М.
Особенности
применения
административных взысканий за управление автотранспортом в
состоянии опьянения //Евразийский журнал технологий и инноваций. –
2024. – Т. 2. – №. Special Issue 6. – С. 48-54.
3.
Ахмедова, С. Т. (2024). К Вопросу об освидетельствовании на
состояние опьянения водителей транспортных средств. Евразийский
журнал технологий и инноваций, 2(Special Issue 6), 55-59.
4.
Ахмедова, С.Т. (2022). Об актуальных проблемах совершенствования
административного законодательства Республики Узбекистан.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
78
5.
Ахмедова, С. Т., & Янгибаев, А. К. (2022). Особенности деятельности
инспекторов профилактики по законодательству республики узбекистан
features of the activities of prevention inspectors under the legislation of the
republic of uzbekistan. In Административно-правовое регулирование
правоохранительной деятельности: теория и практика (pp. 32-37).