INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
50
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРНИНГ ҲУҚУҚБУЗРЛИКЛАРНИНГ
СОДИР ЭТИШИ САБАБЛАРИ ВА ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ
АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ЭТИШДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ
ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИНГ АЙРИМ
ЖИҲАТЛАРИ
Нарзиев Шахзодбек Зойирович
ИИВ Академияси “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси”
ўқитувчиси,
Махмудов Миржалол Қўчқор ўғли
ИИВ Академияси 3-ўқув курси 318-гуруҳ курсанти,
https://doi.org/10.5281/zenodo.14227801
Аннотация:
Ушбу мақола профилактика инспекторларининг
ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлашда Миллий гвардия
органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг аҳамияти тўғрисида сўз борган
бўлиб, профилактика инспекторларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш ва уларнинг сабабларини аниқлашдаги роли ва Миллий гвардия
органлари билан биргаликдаги фаолияти кўриб чиқилади.
Калит сўзлар:
Профилактика инспектори, ҳуқуқбузарликлар,
сабаблар, шарт-шароитлар, Миллий гвардия, ҳамкорлик, жиноятчилик,
жамоат хавфсизлиги, мониторинг, профилактик тадбирлар, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш, тарғибот, жамоатчилик, олдини олиш, таҳлил..
Миллий гвардия органлари жамоат тартибини сақлашда фақат
профилактика инспектори билан эмас Ички ишлар органларининг бошқа
хизматлари билан хам хамкорликни амалга оширади масалан, тергов
бўлими ва бўлинмалари билан ҳамкорлик қуйидагиларда намоён бўлади:
ҳудудда жойлашган турли қурилиш, ишлаб чиқариш, савдо қилиш
жойлари, товар моддий бойликларни сакловчи халқ хўжалиги
иншоотлари, корхона, муассаса, ташкилотларда иқтисодий соҳадаги
ҳуқуқбузарлик ва жиноягларнинг содир этилишига олиб келувчи сабаб ва
шароитларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил қилиш бўйича ўзаро ахборот
алмашинади.
Миллий гвардия органлари ходимларининг терговчилар билан
ҳамкорлиги, айниқса, тергов ишларининг дастлабки босқичларида муҳим
аҳамият касб этади. Маълумки, терговнинг яхши бориши дастлабки иссиқ
издан олиб борилган ҳаракатлар суръати ва сифатига, авваламбор, жиноят
жойини кўздан кечиришга боғлиқдир. ИИО ходимлари хизмат
вазифаларига мувофиқ, тезкор тергов гуруҳи жиноят жойини кўздан
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
51
кечириш вақтида, у жойда жамоат тартибини саклашда, оператив тергов
гуруҳи воқеа жойига тез вақтда етиб келгунича, воқеа жойи (излар,
далилий ашёлар)ни Миллий гвардия органлари қўриклаш бўйича
мустақил равишда иш юритиш, жабрланувчиларни аниқлаш ва уларга
тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этадилар ҳамда гумонланувчиларни
ушлаш бўйича тадбирларни амалга оширишга мажбурдирлар.
Миллий гвардия органлари ходимлари профилактика инспектори
билан биргаликда ҳодисани кўрган гувоҳларни аниқлаб, улар билан
суҳбатлашадилар, воқеа жойи атрофида яшайдиганлар билан суҳбат
ўтказишда қатнашадилар, тергов гуруҳи келиши билан содир бўлган
вокеа тафсилотлари, ўзи томонидан қилинган ишлар ва уларнинг
натижалари ҳақида ахборт берадилар, воқеа жойини кўздан кечириш
режасини амалга ошириш бўйича хамкорлик қиладилар, ўз фикр-
мулоҳазаларига таянган ҳолда, жиноятни тез очиш йўллари ҳақида фикр
алмашадилар. Тергов бўлимлари қўриқланаётган иншоотларда содир
этилгап ўғрилик ва талон-тарож билан боғлиқ бўлган жиноятларни
тергов қилиб, қуйидаги омилларни аниқлайдилар: - жиноят содир
этилишига олиб келган сабаб ва шароитларни, жиноят натижасида
келтирилган зарар миқдорини; жиноят содир этилишига йўл қўйган
айбдор шахслар
- тергов натижасида аникданган айбдор шахсларга нисбатан
тегишли интизомий, маъмурий, жиноий жавобгарликка тортиш
масалаларини ҳал қиладилар;
Ундан
ташқари
Ички
ишлар
органлари
профилактика
инспекторлари миллий гвардия органларининг қуриқлаш хизматларини
ташкил қилиш борасидаги ҳамкорлиги ҳозирга вақтда энг зарур ва
долзарб масалалардан биридир. Бунинг сабаби қуйидагиларда намоён
бўлади: ҳар қандай қўриқланадиган объектлар (корхона, муассаса,
ташкилот ва фуқаролар хонадонлари), албатта қайсидир ИИО хуқуқ
тартибот масканиниг профилактика инспекторларига тегишли бўлган
маъмурий ҳудудда жойлашган бўлади. Шунинг учун ҳам ушбу ҳудудда
ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш,
уларга қарши курашни ташкил этиш, тез ва самарали фош этиш,
айбдорларнинг жавобгарликка тортилишидан ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
хизматининг
профилактика
инснекторлари
ҳам
манфаатдордирлар.
Дарҳақиқат,
профилактика
инспекторлари
ўзларининг маъмурий ҳудудларида мавжуд оператив вазият, талон-тарож
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
52
билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишига олиб
келувчи сабаб, шарт-шароитларни ҳамда уларни содир этишга мойил
бўлган шахслар, спиртли ичимликларга, гиёҳванд моддаларга ружу қўйган
шахслар ва муқаддам судланган шахслар ҳақида етарли маълумот ва
хабарларга эга бўладилар.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва ИИО хуқуқ тартибот
масканлари профилактика инспекторларинипг ўзига тегишли ҳудудда
жамоат тартибини саклаш, фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқ, эркинликлари
ва қонуний манфаатларининг маъмурий ҳамда жиноий тажовузлардан
муҳофазасини таъминлашда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир
этилишининг олдини олишда умумий ва якка тартибдаги профилактик
чора-тадбирларни самарали амалга оширувчи субъектлар сифатида бошқа
сохавий хизматлар билан ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади.
Ҳудудда
жамоат тартибини саклаш, маҳаллада барқарорлик ва тинчлик
осойишталигини таъминлашда профилактика инепекторлари билан ИИО
тизимидаги барча хизматлар каби, миллий гвардия органлари ҳам
ўзининг ҳамкорлик иш фаолиятларини маҳаллада, профилактика
инспекторларининг фаолиятига таянган ҳолда, амалга ошириб борадилар.
Айниқса, ҳозирги кунда ижтимоий сиёсий вазиятни издан чиқаришга
қаратилган диний экстремистик гурухдарнинг қўпорувчилик ҳаракати
хавфи ошиб бориши, ёйилиши каби ҳаракатларни жойларда аниқлаш, ўз
вақтида олдини олиш ва тегишли чоратадбирларни амалга оширишда
самарали ҳамкорлик жуда зарурдир.
Миллий гвардия органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бўлими, бўлинмалари ва ИИО хуқуқ тартибот маскани профилактика
инспекторлари билан қуйидаги йўналалишларда тегишли ҳамкорлики
ташкил этадилар: - республикамизнинг шаҳар, туманларида фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини намунали даражада
саклаш, талон-тарож соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини
олишда, фуқаролар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоалари
хамда маъмуриятининг ҳуқуқий билимларини ошириш, мол-мулкни
талончилик ва ўғриликлардан ишончли саклашнинг самарали усуллари (
мол-мулкларни Миллий гвардия органларига топшириш)ни кенг
тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш; - маъмурий худудда
жойлашган объектларни қўриқловга олиш, фуқаролар хонадонларининг
“техник қўриқлаш пункти” га уланишини ташкил этиш, ташвиқот
тарғибот
ишларини
амалга
ошириш,
уларнинг
афзалликлари
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
53
тушунтиради ҳамда уларга мол-мулкини қўриқловга топшириш юзасидан
таклифлар киритади; - турли мулк шаклларини ишончли мухофаза
қилишни ташкил этиш, корхона, ташкилот, муассасаларда ўғрилик содир
этилишини олдини олиш, “марказлаштирилган қўриқлаш”га олинишини
таъминлаш мақсадида, уларнинг қўриқлаш турларини ўрганиб қўриқлаш
холати ва моддий бойликларни сақлашда йўл қўйилган камчиликларни
бартараф этиш бўйича объект рахбариятига таклифлар киритиш; - хизмат
ташкил қилинган маьмурий худудда объектларни текшириш, келиб
чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш,
уларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган
шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф қилишда ўз аксини топади; -
хизмат ташкил қилинган маьмурий худудда тезкор вазиятни доимий
равишда ўрганиб, содир этилган ўғрилик ва талон-тарожликларнинг
сабаблари ва келиб чиқиш шароитларини аниқлайди, моддий
қийматлаиклар сақланадиган хоналарнинг эшик ва деразаларида темир
панжаралар ўрнатилишини таъминлаш мақсадида, тегишли объект
маъмурияти билан биргаликда далолатномалар тузади; - хизмат ташкил
қилинган маьмурий худудда ўғриликка йўл қўймаслик ва уларга бархам
бериш ҳамда бунда жиноятчиларни ушлаш, шунингдек қўриқланаётган
объектларнинг техник холати ва қўриқлаш-ёнғин сигнализация
воситалари билан жихозлаш масалалари юзасидан қўриқлаш хизмати
ходимларига ёрдам кўрсатади; - маҳаллага ва корхона, ташкилот,
муассасага келаётган шубҳали, бегона шахслар ва автотранспортлар
тўғрисида ИИО хуқуқ тартибот масканига ёки Миллий гвардия
органларига хабар беришлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб
бориш; - профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатаётгап
ҳудудларда жойлашган мактаб, болалар боғчалари, касалхоналар ва бошқа
Миллий гвардия органи хизмати томонидан қўрикланмайдиган
ташкилотларда, уларнинг раҳбарлари билан қоровулларнинг тунги
навбатчиликларини текшириш, қоровули йўқ ташкилотларга қоровуллар
қўйилишини ҳамда ушбу ташкилотларда қоровулдан ташқари, раҳбар
ходимларнинг
навбатчилик
қилишларини
ташкил
этишда;
-
профилактика инспекторлари тегишли ҳудудлардаги ўта муҳим ва
тоифаланган объектлар, корхоналар, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, дала
ҳовлилар, омборхоналар, айниқса, кимёвий ва заҳарли моддалар саклаш
жойлари, автомобиллар тўхташ жойлари, аҳоли турар жойлари, бозорлар,
кўп қаватли уйларнинг ер-тўла ва чордокларидан кириш ва чиқиш
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
54
жойларида ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш бўйича ишларни
амалга оширишда ҳамда уларнинг қўриқланишини назорат қилиб
боришда ўзаро фойдали ва самарали ҳамкорликни таъминлайдилар.
Профилактика инспекторлари хамда миллий гвардия органлари
ходимлари юқорида кўрсатилган ҳамкорликдаги фаолиятни амалга
оширишда аникланган камчиликлар ва йўл қўйилаётган хатоликларни
бартараф этиш бўйича тегишли ИИБ бошлиқларига ахборот берадилар
ҳамда бу камчиликларни бартараф қилиш юзасидан чора-тадбирларни
ишлаб чиқиб миллий гвардия билан хамкорликда уларни бартараф
қилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
ва
профилактика
инспекционизм
соҳасида
Миллий
гвардия
органлари
билан
ҳамкорликдаги фаолиятни самарали ташкил қилиш учун бир қатор
муаммолар ва уларга энг тўғри таклифлар мавжуд. Бу муаммоларнинг
барчаси ҳуқуқий тартибни сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга
қаратилган фаолиятнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган:
Ҳозирги кунда Миллий гвардия органлари ва бошқа ҳуқуқни
муҳофаза қилиш идоралари ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш
учун зарур бўлган маълумотларга тўлиқ кириш имконига эга эмас. Баъзи
ҳолларда, мониторинг ва таҳлил ишлари етарли даражада амалга
оширилмайди, бу эса профилактик тадбирларнинг самарадорлигини
камайтиради.
Маълумотларнинг ягона базасини яратиш: Миллий гвардия, полиция
ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги маълумотларни
интеграция қилиш учун ягона ахборот тизими яратиш. Бу
ҳуқуқбузарликларнинг
сабаблари
ва
шарт-шароитларини
тезда
аниқлашга ёрдам беради.
Ҳудудий таҳлилни кучайтириш: Миллий гвардиянинг патруль ва
мониторинг фаолиятини кенгайтириш ва ҳуқуқбузарликлар содир бўлиш
эҳтимоли юқори бўлган ҳудудларда профилактик тадбирларни амалга
ошириш.
Муаммо: Миллий гвардиянинг профилактика ишлари учун
ресурсларнинг етишмаслиги.
Миллий гвардиянинг профилактика иши учун керакли моддий ва
инсон ресурслари жиҳатидан камчиликлар мавжуд. Бу эса профилактик
тадбирларнинг самарадорлигини пастлатади ва ҳуқуқбузарликларга
қарши курашишни чеклайди.
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
55
Ресурсларни кўпайтириш: Миллий гвардиянинг профилактика
фаолиятини самарали амалга ошириш учун додек ресурслар, яъни
қўшимча молиявий ва моддий ресурсларни ажратиш.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни
кучайтириш: Қўшма чоралар ишлаб чиқиш ва биргаликда амалга ошириш
учун муттасил ҳамкорликни кенгайтириш.
Жамоат билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқий
саводхонлигини ошириш ва профилактик ишларнинг самарадорлигини
таъминлашда баъзи холларда жамоат билан тўғри алоқа ташкил этишда
муаммолар учрайди. Алоқа ўрнатиш ва жамоатни ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишга жалб қилишда етарли иш олиб борилмаяпти.
Жамоат билан алоқани кучайтириш: Миллий гвардия органлари ва
жамоат ўртасида ишончни ошириш учун янги механизмлар яратиш.
Масалан, жамоат форуми, маҳаллий вакиллар билан мунозаралар ва
профилактура тадбирларини ташкил этиш.
Рол ўйнайдиган жамоат ташкилотларини жалб қилиш: Жамоат
ташкилотлари, маҳаллий аҳоли билан бирга ишлаб, уларнинг ҳуқуқий ва
ижтимоий хуқуқларини тушунтириш, профилактика тадбирларига жалб
қилиш.
Қонунчиликнинг номаълумлиги ёки унга риоя қилинмаслиги ҳамда
унинг
амалга
оширилишидаги
муаммолар
профилактика
ва
ҳуқуқбузарликларга қарши курашишдаги самарадорликка тўсқинлик
қилади.
Қонунларнинг аниқ ва тўлиқ талқинини таъминлаш: Миллий
гвардия органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қонунлар ва
уларнинг талабларини аниқ тушунтириш ва амалдаги қонунчиликни
қўллашда шахсларга ёрдам бериш.
Қонун ижросини кучайтириш: Қонунларнинг ижросини қўллаб-
қувватлаш ва мониторинг қилиш учун махсус ишчи гуруҳларини ташкил
қилиш.
Ҳозирги замоннинг талаблари асосида Миллий гвардия органлари,
мониторинг ва таҳлил ишлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида
замонавий ахборот ва технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш
керак.
Инновацион технологиялардан фойдаланиш: Миллий гвардия
органларининг
мониторинг
тизимларини
замонавий
ахборот-
коммуникация
технологиялари
билан
жамлаш.
Масалан,
INNOVATIVE RESEARCH IN SCIENCE
International scientific-online conference
56
автоматлаштирилган тизимлар, тезкор маълумот алмашиш ва
видеокамералар орқали ҳуқуқбузарликларни аниқлаш.
Мобил
иловалар
ва
ахборот
платформаларини
яратиш:
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жамоатни огоҳлантириш ва
маълумотларни тезкор етказиш учун мобил иловаларни ишлаб чиқиш.
Ҳуқуқбузарликларнинг
олдини
олиш
ва
профилактика
инспекционизм фаолияти жамиятдаги ҳуқуқий тартибни сақлаш ва
хавфсизликни таъминлаш
учун катта аҳамиятга эга. Миллий гвардия органлари бу жараёнда
муҳим
роль
ўйнайди,
чунки
улар
жамоат
хавфсизлиги,
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва мониторинг ишларини амалга
оширишда асосий ваколатларга эга.
Шу билан бирга, профилактика фаолиятини самарали амалга
оширишда
бир
қатор
муаммолар
мавжуд:
маълумотларнинг
етказилишидаги муаммолар, ресурслар етишмовчилиги, жамоат билан
алоқанинг пастлиги, қонун ижросидаги қийинчиликлар ва инновацион
технологиялардан фойдаланишнинг чекланганлиги. Ушбу муаммоларни
ҳал этиш учун янги тизимлар ва механизмлар яратиш, қонунчиликни аниқ
ва самарали қўллаш, ресурсларни кўпайтириш ва замонавий
технологияларни жорий этиш зарур.
Миллий гвардия органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш
идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жамоат билан очиқ ва
самарали алоқа ўрнатиш, профилактика фаолиятида замонавий ахборот
ва
технологиялардан
кенг
фойдаланиш,
профилактика
ва
ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасидаги самарадорликни
оширишга катта ёрдам беради.
Бунинг натижасида, жамиятдаги ҳуқуқбузарликлар камаяди, жамоат
хавфсизлиги ва қонунчилик тартиби мустаҳкамланади.