I Конгресс детских врачей Республики Узбекистан
с международным участием
«Актуальные вопросы практической педиатрии»
233
ЎТКИР ҚОН ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИНИНГ КЕЧИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Умарова М.С., Халдарбекова М.А.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
.
Тошкент, Ўзбекистон
ДОЛЗАРБЛИГИ
Юрак қон томир етишмовчилиги қон томирлар тонусининг пасайиши
ёки ортиши ва юракнинг
насос фаолиятини камайиши натижасида
регионар қон айланиши ва микроциркуляция ўзгаришлари билан кечади.
Қон томир етишмовчилиги ҳам қон айланишини бузилишига сабаб бўлади.
Ўткир қон томир етишмовчилиги айланаётган қон хажми билан томирлар
сиғими ўртасидаги нисбат бузилиши туфайли юзага келадиган холат
бўлиб, айланаётган қон хажми камаяди. Марказий асаб тизими таъсирида
қон алмашиниши марказлашуви кузатилиб, айрим аъзоларнинг қон билан
таъминланиши камайиб, қонни муҳим органларга етказиб берилиши
кузатилмайди. Патологик жараённинг ривожланишида қон томирлар
етишмовчигини аниқлаш жадал даво муолажаларини ўтқазишда катта
ахамият касб этади. Маълумки юрак қон томир тизими хамма хаётий зарур
орган ва тўқималарга кислород ва озиқ моддалар етказиб, улардан модда
алмашинуви махсулотлари ва карбонат ангидридни олиб кетиш каби
транспорт вазифасини ўтайди, шунинг учун томир етишмовчилигини
аниқлаш ва даво чораларини ўтқазиш шифокордан катта маҳорат ва
тажриба талаб қилади.
ИШНИНГ МАҚСАДИ
ТошПТИ кабулхонасига мурожат қилган, ўткир қон томир
етишмовчилиги белгилари мавжуд бўлган беморларни клиник кечувини
ўрганиш ва уларга шошилинч ёрдам кўрсатиш.
МАТЕРИАЛ ВА УСУЛЛАР
2023 йил январь ойидан март ойигача ТошПТИ кабулхонасини
интенсив ёрдам кўрсатиш хонасига мурожат қилган ўткир қон томир
етишмовчилиги симптомлари билан келган беморлар сони 32 та. Улардан
18 таси қиз болалар, 14 таси ўғил болалар. Уларни ёши 5 ёшдан 16 ёшгача,
ўртача ёши 13 ёшни ташкил қилди. Текширув усулларига анмнез йиғиш,
шикоятларни эшитиш, объектив кўрикни ва шошилинч ёрдам кўрсатишни
ташкил қилди.
НАТИЖАЛАР ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ
Беморлар ичида енгил ҳушдан кетиш ҳолати 43%ни ташкил қилди.
Оғир ҳушдан кетиш ҳолати, яъни коллапс 57 %ни ташкил қилди.
I Конгресс детских врачей Республики Узбекистан
с международным участием
«Актуальные вопросы практической педиатрии»
234
Анамнестик маълумотлар шуни кўрсатдики, ҳушдан кетиш
ҳолатининг
сабаблари
болаларда
инъекция
қилиниши,
тиш
экстракциясидан кейин ва қонни кўриб қўрқиш натижасида юзага келган.
Ҳушдан кетиш вазомотор ва эмоционал ҳамда симпатик нерв тизими
дистонияси, сайёр нерв устунлиги бўлган болаларда кўп кузатилди. Ҳушдан
кетиш тўсатдан, тери қопламларини оқариши, қорачиқларни торайиши ва
ёруғликка реакцияси йўқлиги, нафасни юзаки бўлиб, брадипное
ҳолатигача, пульси юмшоқ, паст, совуқ ёпишқоқ терлаш сиптомлари пайдо
бўлди. Кўрилган даво тадбирлари: тоза ҳаво билан таъминланди, оёғи
кўтариб ётқизилди, совуқ сув сепилди, тана ва қўл оёқлари уқаланди,
новшадил спирти ҳидлатилди.
Коллапс –
юрак фаолиятини кескин сусайиб кетиши ва томирлар
тонусини пасайишидан келиб чиққан ҳолат бўлиб, қон томирлар сиғимига
артериал қон хажми тўғри
келмай қолади. Бу ҳолат асосан инфекцион
касаллик билан касалланган беморларда, интокцикация ҳолатларида ва
анафилактик шокда ва ганглиоблокаторларни кўп дозада юборилганда
кузатилган. Беморларни клиник кўринишида дармонсизлик, эт увиши,
чанқаш, тери рангининг оқариши, айрим пайтларда эса кўкариш, қўл ва
оёқларнинг совуқ, ёпишқоқ тер билан қопланиши, қон босими пасайиши
кузатилган. Даво чоралари: оёқларини кўтарган ҳолатда ётқазиш, камфора
спиртини танага суриш ва иситиши юрак гликозидлари ҳамда гормонлар
буюрилди.
ХУЛОСА
Олинган натижаларга кўра шу нарса маълум бўлдики, ўткир қон
томир етишмовчилиги асосан балоғат ёшидаги қизларда, биринчи ҳайз
кўриш вақтига, симпатик нерв системаси дистониясида сайёр нерв устун
бўлган болаларда кўпроқ кузатилар экан.